"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Исмат Хушев – хон жиллиси

Исмат Хушев – хон жиллиси

(https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=2322217731426883&id=100009160354177)

Муҳтарам ўқувчи, сарлавҳани ўқир-ўқимас: “Исмат Хушев тарбиялаб одам қилган бу нонкўр профессор, мўътабар  Хушевни яна ҳақоратлашга бошлабди-да”, - деган ҳаёлга боришга шошилманг. Аввало, мен Хушевни ҳеч қачон ҳақоратлаган эмасман. Қолаверса, мен бор-йўғи И.Хушевнинг: “Исмат Хушев - подшо эркатойи” деганини, Хоразмчага таржима қилдим халос.

Хон (Каримов) ва унинг жиллиси

 “Хон жиллиси (эркатойи)” атамаси қуйидагича пайдо бўлган. Хонлар ҳукм сурган замонларда хондан бошқа ҳаммани ҳақоратлайдиган битта-яримта одам бўлар экан ва унга хоннинг кўрсатмаси асосида ҳечким дакки бераолмас экан. Шу боис, одамлар уни “Хон жиллиси (эркатойи)”, деб аташар экан.

Ўрни келганида айтсам, Совет замонида Ўзбекистондаги энг катта ва бой хўжаликларидан бири бўлган “Боғот” совхозида директор бўлиб ишладим. Махтанган бўлмасин-у, Каримовга ўхшаб, мен ҳам совхознинг том маънодаги хўжайини эдим. Ҳеч ким гапимни икки қилишга журъат этаолмаган.

Совхоз фаоллари ичида Жуманазар номли, қўйнинг оғзидан чўп олмайдиган, жуда камгап, кассир йигит бўларди. Ўтиришларда ичиб қолса, ҳаммани, ҳатто райком ва Обкомларнида ҳақорат қиларди. Лекин директор(мен)га тил теккизмас эди. Сабабини сўрашса: “Мени директордан бошқа ҳеч ким, ҳатто райком ва Обкомлар ҳам бўшатаолмайди”, дер экан.  Шу боис уни ҳамма “ичганида хон жиллиси” дейишарди.

Исматнинг эл оғзига тушган “Подшо эркатойининг саргузаштлари” китобида келтирилишича, Исмат Хушев Каримов(хон)дан бошқа ҳаммани, ҳатто СССР миқиёсидаги раҳбар – Нишоновни, Олий мажлис депутатлари Ж.Маматовни, ўзининг яқин дўсти К.Баҳриевларнида  обориб-опкелган. Министрлар, ҳокимлар, милиция-ю, прокурорлар унинг олдида жавдираб туришган. Каримовнинг эркатойи экани сабаб, биров дакки бераолмаган унга.

Бошқа хон (Мирзиёев) замонида ҳам бош вазир-у МХХ ва прокурордан бошлаб, давлат маслаҳатчиларигача ҳаммасини: “Мирзиёевдан бошқа ҳамма подвалга, подвалга, подвалга!” деб ҳақоратлагани-ҳақоратлаган бўлди. У бечоралар, президентдан қўрққанларидан, Исматнинг мушигини “пишт” деяолишмайди.

Хушев суркашча селектр ўтказишда...

Исмат Хушев ўзининг теледастурида, Канада туриб, ўзбек ҳокимлари ва Ҳукумат аъзоларига (тўғрироғи соясига) дўқ қилганича (http://www.dunyouzbeklari.com/?p=201655#comment-53242) суркашча селетр ўтказади. Вилоят ҳокимларнинг пўстагини шунақа қоқадики, буям етмаганидек, МВД министрига, ДХХраисига, Бош прокурорга, ҳатто Бошвазирга қараб: “Сизлар қаерга қараяпсизлар?! Ҳокимларга чора кўриб, менга ахборот берасизлар, акс ҳолда ўзларингизга чора кўрилади!”- деди. Ҳатто, Президент ҳам бунақа тонда селектр ўтказмаган. Шу боис бўлса керак, Исматни Мирзияев даврининг И.Жўрабекови, - деб аташаяпти экан.

*

Президент И.Каримовга сессияда “Онангни...” деб қаҳрамонга айланган Ж.Маматов АҚШда туриб, ўз кўрсатувида президентга “Ултиматум” эълон қилди. Бундан И.Хушев жазавага тушиб, атрофига зондер

АҚШдан мухолифатчи  Ж.Маматов

командасини йиғиб, унга контрудар уюштирди. Ж.Маматов эртасига ўз кўрсатувида “Мана бўлмаса!” деб, президентга: “Шавкатбой ука, сенга ака маслаҳатим шуки, биринчидан...”, деб маслаҳатлар берди. Энди буни ким деб атаймиз?

*

Ҳатто, Каримовга тикка борган Муҳаммад Солиҳ ҳам, бу суркашларнинг, айниқса, Исмат Хушевнинг қош-қовоғига қараб туради бечора. Сайтида нашр қиладиган айрим мақолаларинида Хушевнинг рухсати билан эълон қилади. Тасоддифан чиқиб кетгани бўлсада, минг тавба қилиб, сайтидан зудлик билан олиб ташлайди.

Етакчи мухолифатчи М.Солиҳ

М.Солиҳга: “Худодан бошқадан қўрқмайдиган сиз, Исматдан бунча қўрқмасангиз?” дейишса, М.Солиҳ: “Бекорга айтилмаган, қўрқмаган(хон жиллисидан)дан қўрқ деб. Акс ҳолда, ўзининг суркашча теледастурида юртда юрмасдай қилади одамни, анави Х.Султонов ва Х.Кетмоновларга ўхшатиб”, - дер экан.

“Зўрдан зўр чиқса, аввалги зўр думини қисар”, деганидай, Намоз Нормўмин деган суркаш, Исматдан зўрроқ чиққан экан:  2012 йилдаги Прагада ўтган Ўзбекистон Ҳалқ Ҳаракатининг 2-чи қурултойида, ҳурматли меҳмон сифатида иштирок қилган И.Хушев, тушликда салафий ва ваҳобийларнинг столида ўтириб қолибди.

 “Ўрганган кўнгил, ўртанса қўймас” деганидай Исмат ичимлик (пива) заказ қилибди. Шунда Намоз Нормўмин унга қараб: “У ҳаром нарсангни обкелма буерга! Бор, ҳожатхонага ўхшаган бир ҳаром жойда ич-да, ўзинг ҳам келма бу ерга. Акс ҳолда биз мусулмонларнинг таҳоратини бузасан”, - деб ҳайдаб солишган уни.

“Ислоҳатчилар” номли йўқ мухолифатнинг “самазванец” лидери Намоз Нормўмин

*“Ислоҳатчилар” номли, йўқ сиёсий мухолифатнинг “самазванес” лидери Намоз Нормўмин Норвегиядан туриб, ўз теледастурида: “Мирзияев президент бўлиб ишлашда давом қилиш нияти бўлса, зудлик билан, ҳозироқ Ш.Ғаниев каби ҳокимларни, МТРК раҳбари А.Хаджаевни, давлат маслаҳатчиси Р.Иноятовларни қамаши керак. Акс ҳолда, ўзидан кўрсин!” – деб суркашликни Хушевдан ҳам ўтказиб юборди.  Хўш, И.Хушев хон (президент) жиллиси бўлса, Н.Нормўмин кимнинг жиллиси?

Бир марта “Озодлик” мухбири Сарвар Усмон Шароф Убайдуллаевга: “Нимага сиз Каримов тириклигида ҳа деб унга маддоҳлик қилиб, “ёв қочса ботир кўпаяр”, деганидай, у ўлганидан кейин танқидлайбошладингиз Каримовни?”, - деса, Ш.Убайдуллаев: “Каримов бамисоли пишқириб турган шер эди. Уни танқидлайман деб, унинг оғзига бошини тиқадиган одам, манабу суратдагига ўхшаб, жинни-пинни бўлиши керак!” – деди.

Шернинг оғзига бошини тиқиб...

И.Хушев Кримов пишқириб турган пайтлари унга қараб (Ш.Убайдуллаев сўзи билан айтганда, арслоннинг оғзига бошини тиқиб) : “9-май хотира ва мотом куни эмас, ғалаба байрами!”, “Каримовнинг Сталинча бошқариш сиёсати”, “Дилнурага унвон эмас, ҳаётини беринг қайтариб!” деяолган, том маънодаги суркаш блогер.

“Суркаш” калимасига мухтасар тушинтириш берсак. Вузгородокда 1960 йилларда “Ших оғо” деб танилган Хоразмлик талаба Хоразм сулоласи (бандитлари) бошлиғи бўлиб ҳукм юритган. У битириб кетганидан кейин унинг Маркс, Очил каби ўринбосарлари қамалиб кетди. Вузгородокка хўжайинлик қилиш Сурхондарёликлар қўлига ўтди.

Водийликлар,  “ФАН” (Фарғона, Андижон, Наманган) байроғи остида бирлашиб, уларга “уруш” эълон қилди ва “ФАН” устун келабошлади. Шунда Сурхондарёликлар ўзларига Қашқадарёликларни бирлаштириб, “СурКаш” жамиятига асос солишди. Суркашларга жангариликда ҳеч ким бас келаолмади. Ҳатто И.Каримов ҳам: “Хоразмликлар ва Суркашлар қайсар ва жангари ҳалқ, улар билан эҳтиёт бўлиб муомула қилиш керак”, - дер экан.

Хушев журналистикада ўзига хос ва ўзига мос йўналишга асос солди. Ҳали бирон журналист ёки блогер ўзи танқид қилинган материални ўзи нашр қилмаган. Шу билан бирга, биронта блогер президентдан бошқа истаган бир мансабдорни “ўғри”, “лўттивоз”, “муттаҳам”, “аблаҳ” ва ҳакозалар деб ҳақорат қилаолмаган. Шу боис, мен Хушев ихтиро қилган бу журналистикани “Суркашча журналистика” деб номлашни таклиф қиламан.

Р.Иноятов, Х.Султонов А.Хаджаев каби президент атрофидаги мулозимларни йиллаб таёқлайди. Энг катта партия лидери,Олий кенгаш раиси ўринбосари Х.Кетмонов ҳақида бир кунда 12 та танқидий мақола эълон қилган. Уларни Хушев қанча таёқласа, уларнинг иши шунча ривож топаяпти.

 “Мен танқидлаган сари Ҳукумат уларни улуғлаяпти” – деб Хушев ҳукуматдан ҳафа ҳам бўлиб юрди. Бу борада АҚШда истиқомат қилаётган буюк сисатчи-демократ И.Зокиров: “Хушев махтаган одам осмонга учармиш, танқидласа ерга кирармиш, олааа лўттивоз телеюлдиз”, деб ёзганди.

Яқиндаги теледастурида: “Кетмоновни таёқлайвериб мен йўқотдим, ҳали бошқалари ҳам йўқолади”,- деганида Афандининг қуйидаги қилган иши эсимга келди. Афанди ўзини ақилли санайдиган бир одамга, манашу дарахтга чиқиб ўтир, дарахтни бир тепганимда тушиб, менинг олдимга келасан ва менинг кучимга тан берасан, - дебди.

Ҳалиги одам дарахтга чиқиб: “Бир эмас, мингта тепчи, тушармиканман”, -дебди. Афанди дархтни бир тепиб, “ўзинг дарахтдан тушиб, мулла минган эшакдай бўлиб, олдимга келасан”, - деганича кетаверибди. Ҳалиги одам кечгача ўтирган дарахтада ва ниҳоят тушиб, Афандининг олдига борган ва: “Қани дарахтни бир тепиб тушираолганинг?”, - дебди. Шунда Афанди, мана, дарахтдан тушиб келдинг-ку олдимга, - деган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, Хушев тинимсиз таёқлаётган  Р.Иноятов, Х.Султонов А.Хаджаев ва бошқалар ҳам, биркунмас-бир кун, ишдан бўшайди, пенсияга чиқади, қариб бандаликни бажо келтиради, шунда Хушев ҳам Афандига ўхшаб, “ютиб” чиқади.

Ким Хушевга тил тегизса, унинг Гулзамон, Тўлаганов, Турдимов каби зондер командаси енг шимариб ҳужумга ўтади. Бечора Гулзамонни теледастурига чиқариб, ҳаммага унинг бесаводлигини кўрсатиб, шарманда қилди. Энди Гулзамоннинг имзоси билан ёзилган, сал чўлпига иладиган нарсаларгада унинг ёзганига ҳечким ишонмайди.

А.Юсуповга “фақир” калимасини ўрнида ишлатинг деб таклиф қилганимга,  Тўлаганов домла: “Нимага мендан 10 марта буюк бўлган, файласуф алломага ақл ўргатасан”, деб ҳар икки жумласининг бирида  мени “Ҳазрати Ахмад ҳожи Хоразмий жаноби олийлари” деб киноялаганича, узундан-узоқ, киноя-ю ҳақоратларга тўла, иккита мақола эълон қилди. Мен эса, суфий шоир Кенжабек айтмиш: “Бир нодонга сукут қилсанг, сукунат ҳам ибодатдир” дегани асосида, тавба қилиб, зўрға қутилдим ундан.

“Ҳожи бобо”  таҳаллуси билан коммент ёзадиган, 80 ёшни қоралаб қолган  Турдимов домла эса, ўзи бор-йўғи фан номзоди бўлсада, “С.Тўлагановга ўхшаб фан доктори, Хоразмийга ўхшаб профессор деб майдалаб ўтираманми, бор барака!” деганича, ўзини “Академик” деб ёзади. Унинг ёзганларини ўқиган Аҳли расул Муҳаммад: “Бу қанақа олим, ёзганига одам тушинмайди, мактабни битирмаганми, дейман”, - деб ёзганди.

Хушевни “ўзи тарбиялаб одам қилган” йирик тарихчи олим Ш.Барлос ҳақорат қилган, албатта, буни ҳамма қоралайди. Шу ҳақда гапиратуриб И.Хушев: “Менга ўхшаб  “лўттивоз”, “муттаҳам”, “аблаҳ”, “овчарка-ит” деб танқидласа зарари йўқ эди”, - дегани одамнинг кулгисини келтиради. Ахир, у сўзлар танқид эмас, ғирт ҳақорат-ку!

Хушевнинг айниқса, суркашча теледастурларини кузатиб бораётган ҳарқандай демократ, диктатура замонидаги цензура, айниқса ҳозир жуда керак эканлигига имон келтирса ажаб эмас.

 “Танқид келажакнинг мевасидир”, деб бекорга айтилмаган. Менинг аввалги “Дўст ачитиб айтади” мақоламга И.Хушев ўзининг суркашча бежилов теледастурида, қатор туҳмат-у ҳақоратлар билан жавоб берган бўлсада, улар ичида: “Хоразмий мендан 10-15 ёш катта бўлсада, “Исматжон ака” деб маддоҳлик қилаяпти”, - деган ўринли танқиди ҳам бор эди. Мен ундан тўғри хулоса чиқариб, унга нисбатан “ака” сўзини ишлатмаяпман.

Хушев ҳам менинг кўп танқидларимдан хулоса чиқариб, фойда кўрди. Масалан, теледастурида тез-тез такрорлайдиган: “Менинг МУБОРАК теледастурларим...” деган жумласини, лоқал бир марта ҳам айтмади.

Х У Л О С А  қилиб шуни айтмоқчиманки, Хушев теледастур узатишни бас қилгани яхши, ҳеч бўлмаганда, теледастурларни эфирга тўғридан-тўғри узатмагани маъқул. Исмат нафақат Жаҳонгир Муҳаммад, Улуғбек Ҳайдаровлар, ҳатто касби врач бўлган, Намоз акачалик ҳам телебошловчи эмас. Натижада, Хушев ўзининг суркашча теледастурлари билан, ўзининг ҳам, сайтнинг ҳам, имиджимни кўтаради, деб унга умид кўзини тикиб ўтирган, бечора Мирзиёевнинг ҳам имиджини тушираяпти.

Ахир, Ш.Убайдуллаев, К.Бахриев каби профеционал журналистлардан, М.Махмудов каби адиблардан дўстлари бор-ку унинг. Нимага улар маслаҳат беришмайди Хушевга?

Улар ҳеч бўлмаса Хирот кўчаларидан ўтаётган ҳазрати Навоийнинг Қуръонни ёқимсиз  ўқиб ўтирган одамга қараб: “Бунақа ўқийдиган бўлсанг, Қуръонни уйинга кириб ўқи. Акс ҳолда, одамларни Қуръондан бездирасан”, дегани асосида унга: “Исматвой, бунақа суркашча мақташингда одамларни Мирзиёевдан бездирасан” десалар бўлади-ку. “Яшасин буюк блогер Исмат Хушев!”  “Ватан(Мирзиёев)севарликни Хушевдан ўрганайлик!” деб Хушевга   пахта қўяётганларни  унга дўст деб бўлмайди.

Менинг Хушевда хусуматим йўқ, мен журналист ё-да блогер ҳам эмасман, унга ичиқоралик қилсам.  Мен юқоридагиларни Хушевдан яхшилик кўрган бир дўст сифатида айтдим.  Аввалгига ўхшаб, дўст сифатидаги бу таклифим учун, мени ҳақорат қилса, ёки “зондер команда”сига  бос-киш! берсада ҳафа бўлмайман. Ваҳоланки, Хушев Президент(Хон)дан бошқа ҳаммани ҳақорат қилаяпти, шунда мен ким бўлибман.

А.Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри, 2019

Ёзганларимда ноаниқлик ва хатолар бўлса узр тилайман.

Фйсбукда нашр қилинган юқоридаги мақолага билдирилган айрим муносабатлар:

Аскар Равшанов Хожи бобо, тугри маслахат, рахмат!!!

Йигитали Нур Мен у одамни носоғлом деб биламан. Масхарабоз у

Umidjon Jurayev Qancha qilma tarbiya it bulur , eshak bo'lur, bacha bulur,  aslo bolmas odamiy

Ихтиёр Эсанов Маддох бўлиб туғилганлар маддох бўлиб ўлади
Мирза-Анвар Абдулла Хамид Ҳурматли Аҳмад ака, ҳар бир қуш ўзгача сайрайди

Akhmad Hoji Khorazmiy Айтганингиздай, Хушевнинг "сайраши" ўзгача (суркашча) экани сабаб, унинг мухлислари кўп бўлса не ажаб.

Ихтиёр Эсанов Халқни катта қатлами содда билимсиз авантюрага шунақа шоуменларга ишонади,

Mirzo Ulugbek Hoshimov Агар шу Исмат Хушев ер юзида ягона булокни эгаси булганида хам, шу булокдан сув ичгандан кура чанкок билан улишни авзал курардим!

Аҳмедов Актам Ўтган замонларда ҳар бир подшо саройида подшо жинниси (царский шут) бўлар экан, подшодан бошқа ҳаммани очиқчасига сўкаберар экан. И. Хушев ҳам •подшо жинниси• эканда.

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2019-11-20)
Просмотров: 603 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0