"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Жабридийда олимдан золим ватанга саволлар

Жабридийда олимдан  золим  ватанга саволлар

https://www.facebook.com/profile.php?id=100009160354177

 Менинг адабиётга, шеъриятга, қизиқишим, Махтимқули шеърияти билан боғлиқ бўлган. Ўқувчилик пайтларимда Махтимқули шеърларига тақлид қилиб ёзган шеърларим, ҳатто вилоят газеталарида ҳам босилган. “Хоразм ҳақиқати” газетасининг бош редактори  шоир Эгам Раҳим мени 1960 йилларда телевизор орқали “Хоразмнинг энг ёш шоири” деб атаган.

Тағдир тақозаси билан, илм-фанга кириб кетиб, адабиётдан узоқлашиб қолдим. Шундай бўлсада, поэзия ва прозада ҳам нималардир ёзган бўлдим.  Улар жайдарироқ бўлсада, улардан айримлари кутилмаганда,  бестцеллер бўлиб кетди.

Қуйида, яқинда ижод қилинган шундай жайдари шеърларимдан бирини сиз ўқувчиларга ҳавола қилишга жазм қилдим. Бу шеърнинг дунёга келишига, собиқ президент И.Каримовнинг: “Ватан менга нима қилди деб эмас, мен ватанга нима қилдим, деб сўранг ўзингиздан. Кейин сўранг ватандан сиз учун нима қилганини”, - дегани туртки бўлди.

Қуйидаги шеърга ўхшаш матн, таниқли журналист ва ёзувчи, Рўзимбой Ҳасаннинг Ўзбекистон ва Туркманистон Республикалари марказий газеталарида эълон қилинган «Хоразм фахри”, “Ал-Хоразмий изидан” мақолаларида келтирилган маълумотлар, таниқли тележурналист Болтабой Қурбонбоевнинг телевиденияда намоиш қилинган “Сиёсатга қарши борган қаҳрамон” номли видеофилмида айтилган маълумотлар, ҳамда, Британиялик таниқли дипломат ва адиб, ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати Аннақули Нурмаммедов ва Ўзбекистонлик йирик олим, профессор Полвон Қаландаровларнинг 2018 йилда бирнеча тилларда Лондонда нашр қилинган “Ахмад ҳожи Хоразмий – 70 ёшда” номли рисоласида баён қилинган ишончли малумотлар, ва шунингдек,  “Олимнинг қисмати”, “Аянчли кунлар тарихи” номли ҳужжатли романларимда баён қилинган тафсилотлар асосида ёзилди.

                Айтчи Ватан, биз учун сен нима қилдинг?

Ингак” дея тушган ерни, сен муқаддас, менга она Ватан дедим,

Ул тупроқни кўзга суртиб, Аллоҳга кўп ҳамдлар айтдим,

Шу тупроққа қайтгунимча, машаққату озоринга сабр қилдим,

Қани, сен ҳам  айтчи Ватан, мен учун сен нима қилдинг?

 

Бобомнинг ҳам бор будини тортиб олиб, бойсан дея ноҳақ отдинг,

Отамни ҳам Троцкийчи деб, кўп йилларга узоқ шарқда ҳибс этдинг,

Онамни ҳам Хоразмийнинг авлоди деб, хафли дея хор айладинг,

Айтгин Ватан, Маҳшар куни сўрасалар, аждодларга нима дерсан?

 

Наслим менинг Ўғизхондан, ал-Хоразмийдан, Махтимқули-Фроғийдан,

Дин ва дунё илмларин олмишам мен уламодан, олимлару-комиллардан,

Суфийлик илмини ҳам – Ҳамадоний, Кубродан, Нақшбанду Жўшондан,

Авлиёлар ҳаққи, имон билан айтчи Ватан, мен учун сен нима қилдинг?

 

Тонг саҳардан хуфтонгача меҳнат қилдим, тиним билмадим,

Меркаптофос, ДДТни қўлда сепиб, заҳарланиб азоб чекдим,

Далаларда қўлим синиб, неча кунлаб больницада хушсиз ётдим,

Менга қараб айтчи Ватан, оғир кунда менинг учун нима қилдинг?

 

Ватанимнинг тупроғини асрайин деб, йиллаб ўқиб олим бўлдим,

Ҳалқим учун ҳосилни ҳам оширай деб, машаққатла химик бўлдим,

Ватан дея тиним билмай, ёзиб, куйлаб, ҳам адибу-хофиз бўлдим,

Виждон билан айтгин Ватан, ватансевар ўғлинг учун нима қилдинг?

 

Ҳалқим учун коррупцияга қарши бориб, “Вакил” номли китоб ёздим,

Бунинг учун жабр чекиб, ишсиз қолиб, Хоразмдан ҳам ҳайдалдим,

Ватанимнинг биосфера софлиги деб,  режим учун душман бўлдим,

Нега шунда бошинг қўйиб, ватанпарвар мен ўғлингни асрамадинг?

 

Ҳажга бориб, Каъба қучиб, Ватанимга омад тилаб дуо қилдим,

Расулуллоҳ равзасида кўзёш тўкиб, ҳалқимни кўп  дуо қилдим,

Каримовинг ҳожиларни ҳайдаганда, ишсиз қолиб зор йиғладим,

Айтчи Ватан, мен ҳожининг ҳимоямга нима қилдинг?

 

Коммунистлар партияга ҳашаматли уй қур деса, масжид қурдим,

Қабристонлар обод қилиб, бузругларга мақбаралар бунёд қилдим,

Ҳалқим учун ерлар бериб, йўллар қуриб, қудуқ қазиб, сув келтирдим,

Булар учун атеистлар хўрлаганда, Ватан бўлиб нима қилдинг?

 

Тағдирига ризо бўлиб, кеча-кундуз тиним билмай меҳнат қилдим,

Бу кунига шукур қилиб, Қуръон ўқиб, кафтим куйиб дуо қилдим,

Қийинчиликка сабр қилиб, “Бис-собр”ни маҳкам тутиб, собир бўлдим,

Айтчи Ватан, яхши кунга умид билан яшаш учун нима қилдинг?

 

Ватанимга борай десам, МИД деганинг бизни “хурсанд” қилгин деди,

Президентга такрор ёзсам, МИД айтгандан кўпроқ қилиб бергин деди,

Пора бериш шариатда ҳаром десам, ундай бўлса ватансираб ўлгин деди,

Айтчи Ватан, маддоҳларинг айтаётган ислоҳатинг шуми сенинг?

 

20 дан ортиқ томлик Сайланмани ёзганимда, мени буюк олим дединг,

Прозада, поэзияда ўнлаб асар ёзганимда, мени катта адиб дединг,

Прессангда мени алқаб, қоил сенга, “Хоразмнинг фахри!” дединг,

Айтчи Ватан, коррупциянг роса мени хўрлаганда нима қилдинг?

 

Шоир бўлсам ёзар эдим, мақол айтмиш: “Дўст ачитиб”,

Шоирларинг тили қисиқ, ўтиришибди мум тишлашиб,

Маддоҳларинг мадҳ қилишар, оғизларидан тупук сочиб,

Тўғрисини айтчи Ватан, уларга сен нақ кўкидан қанча бердинг?

 

70 ёшдан ошганимда, пора учун уйим бузиб, вайрон қилдинг,

Шаллақига “Бос-киш!” бериб, фарзандларим етим қилдинг,

Мафияни ишга солиб, “ўлдирамиз!” деб қўрқитиб, арз-додимни тингламадинг,

UК-Ватан айтчи қани, шуми сенинг Европача демократик адолатинг?

 

Менинг айбим Одам-ота, Ўғизхоннинг авлодидан эканимми,

Ёки айбим Ал-Хоразмий, Фироғийлар зурёдидан эканимми,

Ё-да айбим суфилару-олимларга эътиқодли эканимми,

Эй Ватанлар, айтинг қани, айбим недир, бунча мени хўрламасанг?

                                               *

Туғилганда Азон сасин, Аллоҳ номин, акбарлигин аниқ эшитган,

Уч ёшида Устоз билан биргалашиб, Каломни кўп такрорлаган,

Беш ёшида Аллоҳ сўзи-Қуроннинг ҳам,  ярмини ёддан билган,

Шунда Ватан уни қўллаб, “Машаллаҳ!” деб не айтмадинг?

 

4 ёшида устоз бўлиб, Исломдан у сабоқ бериб, олим қилган омиларни,

Имтихонда бутунбошли химияни ёддан айтиб, лол қолдирган мударрисни,

30 ёшда Академиядан лауреатлик унвон олиб, ҳайрон қилган олимларни,

Айтчи Ватан, фавқулотда иқтидорли ўғлинг учун нима қилдинг?

 

Қаранию-Ҳамадоний, Нақшбанду-Жўшонлардан увайсида дуо олган,

Суфийлик ва тариқатда, кеча-кундуз ибодату-риёзатда қоим бўлган,

Тасаввуфда ижтиҳод-ла, “Нақшбандия-Хоразмий” ториқига асос солган,

Шундай солиҳ суфий учун, Ватан бўлиб нима қилдинг?

 

Осиё, Африка, Европани забт этиб, 10 тилни у равон билган,

Дунёнинг у 5 тилида, бестцеллерлик рисолаю китоб ёзган,

Ғазалларни куйга солиб, қўлда тор-ла кўп тилларда хўп куйлаган,

Айтчи Ватан, жаҳонгашта шу ўғлингнинг камолига нима қилдинг?

 

Полвон бўлиб, бир қўлида одамларни даст кўтариб, олқиш олган,

Медкўрикда докторнинг у қўлин қисиб ва синдириб, толиб бўлган,

Шахмат ўйнаб, Нигель Шортдан чемпионлигин олишига сал қолган,

Қани Ватан, полвон ўғлинг ривожига нима қилдинг?

 

Докторликни ҳар мавзуда 4 марталаб, ёзган олим ҳеч бўлганми,

“Хоразмнинг Докучаеви” деган иқрор, олган олим ҳеч бўлганми,

Замахшарий ва ундан бошқа, “Хоразмнинг фахри” дея аталганлар ҳеч бўлганми,

Шундай экан, нега Ватан бўлатуриб уларни сен қадрламадинг?

 

Каримовинг: “қаманг ёки йўқ қилинглар!” деганида у қўрқмади,

Англияда мафия ҳам “ўлдирамиз!” деган хатни берганида ҳайиқмади,

Докторлар ҳам: “юрагининг операцияси оғир” деса, тағдирига рози бўлди,

Айтчи Ватан, шундай жасур ўғлинга сен, бирон далда берганмидинг?

 

У бунёд этган маҳалла-ю масжидларнинг кўпи, унинг номи билан қолди,

Унинг ёзган турли тилда кўп сўзлари, ўгит ҳамда шиор бўлди,

Бу сўзлардан айримларин, Каримовинг ўғирлаб, ўз номин қўйди,

Ватан бўлсанг нега шундай фарзандингни ҳудудинга киритмадинг?

 

Сенинг учун сиёсатга қарши борган, қаҳрамон ҳам у эмасми,

Илм-фанда тан олинган, кашфиёту-ихтиролар қилган олим у эмасми,

“Вакили” ҳам “Гулаг” бўлиб, ўзи “Солженицин” аталган ҳам у эмасми,

Она ватан бўлсанг агар, “Солженицин”инг қани сенинг?

 

Плёнкани Андижон ё Хитой эмас, Ўзбекистон услуби деб, Каримовга қарши борди,
Экинлар агротехнологияси тупроқ-ўғит-иқлим илмга асослансин деди,
Экология режаю ҳосилдорлик, ҳатто иқтисоддан, мутлоқ устун турсин деди,
Эй бесавод жоҳил Ватан, нега ҳақ сўз айтган олим ёнин олмагансан?

 

Ноиб бўлиб, жанжаллшиб, оғуларни чет бир жойга кўмдирган ким,

Олим бўлиб, доҳий Ленин ноҳақлигин биринчи бор кўрсатган ким,

Суфий бўлиб, дунёдан ҳам кўнгил узиб, эвазига хўрланган ким,

Айтчи Ватан, серқирра бу фарзандинга нима қилдинг?

 

“Туркийларим бирлаш!” -  деган, Чингизни сен қўлладингми,

“Хоразмийлар бирлаш!” -  деган, Хоразмийни қўлладингми,

“Тасаввуф динмас, ошиқ илми”, деган суфийингни қўлладингми,

Сен валломат, Ватан бўлсанг айтчи қани, улар учун нима қилдинг?

 

Чет элларда сенинг учун, мардикорлик қилганини билмадингми,

Ёт элларда оч қолганда, ахлатхона титканини кўрмадингми,

Бор пулини сенга бериб, ўзи эса ўт еганин эшитмадингми,

Ватан деган эй уятсиз, буни эшитиб виждонинг ҳеч қийналдими?

 

Унинг 1995 да Чингиз оғага “Чингиз Туркий” дея ном қўйганин эшитганмисан,

Шунда Чингиз оға уни қаттиқ қучиб “Рахмат укам!”, деганини кўрганмисан,

Прессада “Чингиз Туркий мукофотин таъсис қилинг!” деганини ўқиганмисан,

Каримовчи эй сен Ватан, “Туркистон умумий уйимиз”ни нима қилдинг?

 

-Пора беринг, ёки 5 йил ҳибс бўлинг, - дея қамадилар фарзандларин онасини,

Ҳеч бир кимса тингламади, қаровсиз бу 10-14 ёшли ногиронлар арз-додини,

Ватан эса эшитмади, ҳаркимларнинг эшигида йиғлаб юрган етимларнинг ноласини,

Ватан деган эй порахўр, фарзандларнинг айби нима, шуми сенинг оналигинг?

 

Хоразмийни Ватанни тарк этишига мажбур этиб, кейин уни сотқин дединг,

Яқинлари-ю фарзандларин ишсиз қўйиб, террор қилиб, ҳам қамадинг,

Ўзининг-да қабрин бузиб, одамларга қўрқув солиб, арз-додини эшитмадинг,

“Қабр бузган” дея тарихда қолган эй маломат, шуми сенинг Ватанлигинг?

 

Туркманбоши: «Бундай олим Ўзбекистонда ягонадир, у ҳам бўлса туркман”, - деди,

Юртбошингиз: “Газетада ёзилгани хато бўлса, буни ёзган журналистни қаманг!”, деди,

-Агар бари тўғри бўлса, Хоразмийнинг ҳужжатини ўзбек қилиб қайта яна ёзинг, - деди,

Сен миллатчи бўлмаганда, “ўзбек, туркман мен учун у бирдай фарзанд” демасмидинг?

 

Туркманбоши мансаб бериб саройига чорлаганда, Хоразмий ватан кечиб кетмади-ку,

-Ўзбек, туркман ҳаммаси ҳам битта туркдир, ватаним бу Хоразмдир, - деганди-ку,

Она Ватани Хоразмни фахр билиб, исмини ҳам “Хоразмий” деб қўйганди-ку,

Нега Ватан бўлатуриб, Хоразмийлар қадрига ҳеч етмадинг сен?

 

Профессор-олиминга 30 доллар ойлик бериб оч қўйганда, бозорларда юк туширди,

Қозоқлар ҳам олимингни майна қилиб: “100 долларга, қўйимизни боққин”, - деди,

Туркманистон унга қараб: “Чақирганда келмагандинг, энди баттар бўлган”, - деди,

Ватан деган эй имонсиз, хор қилган у олимингни бирон марта эсладингми?

 

Расулуллоҳ (сав) қадрига ул бадавий араблар ҳам етмаганди - завол топди,

Увайс Қаранийнинг жасадини 7 ўлка ҳокимлари талаш қилиб - камол топди,

Ватанлари Хоразмийнинг қадрига етмаса гар, шубҳасизки уларнида Худо урди,

Эй Ватанлар “Хор қилганинга зор бўласан!” дегандайин бўлмасмикан?

 

Топганини ўзи емай муҳтожларга, касалларга саҳоватла берганини дунё билди,

Туркманистон, Хоразму Тошкентдаги Эврил Турон саҳоватидан фойда кўрди,

Оққон бўлган 6 ёшли Фароғат ҳам, “Отажоним, саҳоватга раҳмат!”, - деди,

Саҳоватли Хотамтойга оғир кунида сен мурувват қилдингми ҳеч?

 

Унга сабоқ бериш режалаган доктор Смит, ундан сабоқ олиб, муслим бўлди,

Динсиз Даниел, муслим (Али) бўлиб, ўғлига унинг номин қўйиб - “Ахмад” деди,

Хоразмийнинг таълимидан қанча-қанча адашганлар, сиротил мустақимга тушди,

Эй гумрох нонкўр  Ватан, сен ҳам тавба қилиб, тўғри йўлга тушармисан?

 

Инжилдаги муқаддас насроний - Бобби Грин, уни авраб хрестиан қилмоқчиди,

Унинг ўзи Хоразмийнинг таълимида, шаҳодат-ла Исломни ҳақ дин дея қабул этди,

Шу сабабдан Иегова шоҳидларин Нью-Йоркдаги идораси миссионерин ҳайдаб солди,

Аллоҳ ҳаққи, айтчи Ватан, шундай содиқ муслиминга “Баракалла!”, деганмисан?

 

Солиҳ шоир ёзди: “Китобларин ҳужжатлар-ла яхши ёзган, афсус нашр қилинмади”,

Машҳур олим Полвон айтди: “Асрлари машҳур бўлди, лекин ўзи камтар қолди”,

Ёзар Аннақули деди: “Умри бўйи меҳнат қилиб, бор бойлиги илм ва имон бўлди”,

Бадбин Ватан, қани айтчи,  ўғлинга бу сен бермаган адолатли баҳомасми?

 

Илмда у Абдулла қори, Сергей Рижов, Жўра Сатторлардан кўплаб дуо олди,

Адабиётда Чингиз, Исо, Аннақули, Холдорлардан “оқ йўл!” деган фатво олди,

Раҳбарлигу полвонликда Искандар Дос, Сапо полвон, Тўланбойдан таҳсил олди,

Қани Ватан, ҳеч бўлмаса устозларин ҳурматини қилдингми сен?

 

“Ризо керак – тағдирига”, деганида муридлари рози бўлди Аллоҳ берган тағдирига,

“Шукур керак – бул кунига”, деганида имонлилар ҳаялламай шукур қилди бул кунига,

“Сабр керак – қийинчиликка”, деганида издошлари собир бўлди оғир кунга,

“Умид керак – яхши кунга”, деганида Ватан сен ҳам умид қилганмидинг яхши кунга?

 

Аллоҳ Каломида: “Мендан ўзга Илоҳ йўқ, Муҳаммад расулимдир”, деди қулларига,

Расулуллоҳ (сав): “Оят-ул-Курси Аллоҳ сўзи оятларин сардоридир”, деди умматларига,

Шайх Хоразмий: “Ал-Фотиҳа сураларга, Қуръон эса Китобларга сардор”, деди муридларга,

Ватан деган сен имонсиз нега: “Сажда қилинг Фиръаунга”, дединг фуқораларинга?

 

Хоразмийнинг олимлару одамларга тинчлик учун мурожати дунёни чин огоҳ қилди,

Ул олимнинг илмий тасаввуф ҳақида ёзганлари уламо-ю суфийларни уйғонтирди,

Шайх Хоразмий тасаввуфда илму-ижтиҳоди билан, янгидан бир ториқ очди,

Қитмирланмай айтчи Ватан, ҳавас қилмай, нега унга ҳасад қилдинг?

 

Сен Ватан бўлганингда, Хоразмийлар Хоразмдан  кетармиди,

Сен мард бўлганингда, Берунийлар Ғазналарда қолармиди,

Сен меҳрибон бўлганингда, фарзандларинг сени тарк этармиди,

Адолат-ла  айтчи Ватан, улар сенинг арпангни ё хом ўрдими?

 

Шуми сенинг оналигинг, Ҳалима-ю, Гулчеҳрани йиғлатганинг,

Шуми сенинг оталигинг, Бухорийни ватанидан ҳайдатганинг,

Шуми сенинг адолатинг, Солиҳларни ўз юртидан қувлатганинг,

Юзинг бўлса айтчи Ватан, улардан сен узрингни тиладингми?

 

Хоразмийлар илми билан жаҳон ичра, буюк қилди Хоразмни,

Бухорийлар Ислом ичра шариф қилди, чўлдаги у Бухорани,

Яссавийлар ҳикмат ёзиб, машҳур қилди Туркистонни,

Аллоҳ ҳаққи, айтгин Ватан, улар учун нима қилдинг?

 

Ватан шонин, шуҳратини кўтарганлар, ёт элларда қолганлар-ку,

Ватан дея қон йиғлашиб, умр бўйи  жабр чеккан ўшалар-ку,

Том маънода сени севиб, тупроғинга зор бўлган ҳам ўшалар-ку,

Гапир Ватан, ўшаларни хор қилсанг сен, Худо урган нонкўрмасми?

 

Сену бизни яратган ҳам, сени бизга мулк қилган ҳам, Аллоҳимдир,

Ҳудуд, ҳайвон, ўсимлигу барча жонзот – инсон унга бир Ҳокимдир,

Обод қилдик сен Ватаннинг ўсимлигу-жонзотини, тупроғи-ю осмонини,

Қани Ватан, бармоқ букиб санаб берчи, биз учун сен нима қилдинг?

 

Эй имонсиз, Маҳшар куни Аллоҳ сендан сўраганда, нима дерсан,

Айтчи қани, пулсиротда жуфт ёқангдан тутилганда, нима дерсан,

Жойинг сенинг жаҳаннамда! - дея башаранга тупирилса,  нима дерсан,

Айтчи Ватан, шунчалар сен виждонсизми, мазлумларга нега бунча зулм қилдинг?

 

Ватан бу сен жонсиз, рухсиз ҳудуд бўлсанг, таъналарим сенга эмас,

Фиръавинлар, “Вор законлар эга бўлса, у биз учун ватан эмас,

Ватан деган ҳудуддаги жоҳил, маддоҳ, оломон ҳам, ҳеч ҳалқ эмас,

Хоразмийга жавоб бер-чи,  кимсан Ватан, биз ҳалқ учун нима қилдинг?

 

Муҳтарам Ўқувчи, бу шеър эмас, аввал айтганим, бир жайдари матн холос. Унинг зоҳиригагина қараб, Мансур Халлож, Яхъё Сухарвардий, Насимий ва Машрабларга чиқарган ҳукмни чиқариб, кейин афсус қилмаслигингиз учун, "Ватан" сўзининг маъжозий маънода келганига, айниқса, унинг ботинига ҳам лутфан қаранг, демоқчиман.

Ахмад ҳожи Хоразмий                                                                                                                                                                     Буюк Британия, Стокпорт, 2019

Фейсбукдаги бу материалга қуйидагича муносабатлар билдирилган:


Batir Matyakubov ИЖОДИНГИЗГА БАРАКАТ ВАРСИН! Аммо Махтимқулининг "Урса сўкса хўрласа ҳам эл яхши" калимасини ҳам унутмаслигимиз керак.

Аскар Равшанов Яшанг бобо, “жайдари” ижодингизга, барака, сог булинг!!!

Бахтёр Ганжиев Ассалому алейкум Устоз, бу ёзган асарингиз жайдари эмас Буюк асарку. Жуда хам камтарсизда. Аллохим ижодингизга илхом берсун.

Раъно Исмаилова  Ижодингизга қоил! Ажойиб, офарин!

Рузимбой Хасан  Ҳожи бобо, ўзларини шоир санаб юрганларни бир тийин қилибсиз лекин.

Шоназар ҳожи Иброҳимов    Купдан куп ташаккурлар булсин Мавлоно! Бундай баётларни хар ким хам ёзаолмайди устоз.

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2019-11-16)
Просмотров: 411 | Комментарии: 6 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0