"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Ахмад ҳожи Хоразмий – 50 ёшда

Ахмад ҳожи Хоразмий – 50 ёшда 

(Хоразм телевиденияси видеофилми, Март-1998)
https://www.youtube.com/watch?v=-Ga1ntIJkag&t=11s

(Қуйидаги матн юқоридаги видеофильмнинг оригинали асосида ёзилган)

Тележурналист:  Қорақум ва Қизилқум саҳролари орасида, Жайхун бўйида, бир азим юрт бор-ки, унинг ҳар бир қарич ери, ҳар сиқим тупроғи кўзга тўтиёдир.

Бу табаррук тупроқ инсониятга не-не буюк даҳоларни, алламоларни етказиб бермади дейсиз. Инсоният тарихидаги дастлабки Байт-ул-Ҳикмалардан бири - Маъмун Академиясининг айнан Хоразмда ташкил топиши ҳам, бу элнинг жаҳон илм-фани бешиги эканидан далолатдир.

Бу юртда камол топган буюк алломалар орасида илму-фан осмонида ёруғ юлдуз каби чақнаган, бир буюк олим борки, Хоразм ул зот билан ҳақли равишда фахрлан ади. Хоразмнинг фахру-ифтихори бўлмиш бу улуғ олим ва адиб, замондошимиз Ахмад ҳожи Хоразмийдир.

Ўрни келганида айтиш лозимки, буюк Хоразмнинг кўпминг йиллик тарихида “Хоразм фахри” деб этироф этилган иккитагина олим бўлган. Биринчиси “Жоруллоҳ” (Аллоҳнинг қўшниси) деб эътироф этилган, фасоҳат илми султони, буюк ватандошимиз имом Махмуд Замахшарий (1075-1144) бўлса, иккинчиси профессор Ахмад ҳожи Хоразмийдир (сурат-1).

                                                                 

                                                Сурат-1.  Марказий газетадан

Марҳамат, Хоразмий шеъри ва мусиқаси билан, Комилжон-соний деб эътироф этилган хофиз Қутлимурот Кўчаков ижросида унинг эл оғзига тушган “Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!” ашуласини тингланг.

                                                              *

Унинг аждодлари ҳақида мухтасар қилиб айтадиган бўлсак: А.Хоразмийнинг падари бузругвори Хасан бобо Абаев (Хасанмирод Абамирод ўғли) 1891 йилда, Хоразмнинг Боғот қишлоғида туғилган. 1930 йилда “Майда миллат”, ҳозирги Тошкент колхозининг биринчи раиси этиб сайланган ва салкам 10 йил хўжаликка раислик қилган. 1961 йилгача шу колхозда турли вазифаларда ишлаб, 70 ёшида нафақага чиққан ва 1988 йилда оламдан ўтганлар.

Хасан бобо машҳур пир Арали эшоннинг яқин муриди, шу қишлоқнинг имоми, Гурбон суфийнинг набирасидир. Гурбон суфийнинг бобоси – Худайбердихон Янгиариқдан Дорғон отагачаги ҳудуддаги туркманларнинг сардори (Хон томонидан қўйилган ноиби) бўлганлар.
Худайбердихоннинг отаси Махтимқулининг отаси - Озодийнинг қариндошидир. Шундай қилиб, Хасан бобо ўзининг 7-чи аждоди билан Озодий, ёки Махтимқули-Фироғийнинг авлодига бирлашган.

                                             

                                     Сурат-2.  Ал-Хоразмий

Тозагул момо Абдукарим қизи (1922-1991) – Ахмад ҳожи Хоразмийнинг волидаи муҳтарамалари. Туркманистоннинг Дорғон ота қишлоғида, бадавлат оилада дунёга келган. Унинг ота ва боболари Дорғон отанинг энг бой ва обрўли кишилари бўлишган.

Тозагул момонинг катта момоси, бундан 1200 йил олдин Хоразмда яшаган, кейин Мервга, ундан Боғдодга бориб, у ерда вафот этган (сурат-3) қайсидир бир алломага бориб тақалар экан.
Агар шу ўринда тарихга назар солсак, 9-асрнинг бошларида, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий ўзи билан бирга Хоразмдан кўпгина шогирдларини олиб, Хуросон волийси (ҳукмдори) ал-Маъмун таклифига биноан, Мервга (ҳозирги Туркманистоннинг Мари  шаҳрига) кўчиб борган.

Ал-Маъмун Боғдод халифаси бўлганидан кейин, Мервдаги Хоразмий бошлиқ олимларни Бағдодга таклиф этган. У ерда ал-Хоразмий раҳбарлигида шарқнинг биринчи Академияси – Байт-ул- Ҳикма (Донолар уйи) ташкил қилинади.

Хоразмий билан кетган олимлар Боғдодда яшаб, ўша ерда оламдан ўтишган. Тозагул момонинг авлоди ўша олимларнинг биронтасига (катта эҳтимол билан ал-Хоразмийга) бориб тақалса ажаб эмас.

                                                 

                                                    Сурат-3. Ал-Хоразмий қабри.  Бағдод

Анашундай комил инсонлар авлоди бўлмиш Ахмад Хоразмий 1948 йилда Боғот қишлоғида таваллуд топди. У илм олишни 3 ёшида, ўз замонасининг етук уламоларидан бўлган Абдулла қори устозлигида Қуръони каримни ёд олишдан бошлаган.

Ёшлигидан ўткир зеҳни билан тенгдошларидан ажралиб турган. 1955 йилда бошланғич мактабга ўқишга борганида, муаллимлар унинг равон ўқиши ва ёзишига қоил қолишган. Мактаб мудири ва биринчи ўқитувчиси Хўжабой ака Яхшимуротов уни бирданига 3-чи синфга қабул қилган.

Кейинчалик, Тошкент Давлат Университети Биология-тупроқшунослик факултетига ўқишга кираётганида, Менделеев даврий системасини барча қонуниятлари билан ёдаки айтиб, домлаларни ҳайратга солган.

Аспирантлик йилларида эса ёнғоқнинг биринчи йилиёқ ҳосилга кирадиган навини яратган олимлар билан ҳаммулаллиф бўлган.

1972 йилдан Ўзбекистон Фанлар Академияси Ботаника Институтида академик Сергей Николаевич Рижов устозлигида табий ўсимликлар агрохимияси бўйича илмий тадқиқотларни бошлаб юборди.

Ҳали номзодликни ҳам ёқламаган ёш олимнинг тадқиқотлари мамлакатимиз ёш олимлари олиб бораётган тадқиқотларнинг энг яхшиси деб топилди ва Фанлар Академияси мукофотига лойиқ кўрилди (сурат-4).

                                                                           

                                          Сурат-4. Лауреатлик дипломи ва медали

Академия мукофоти нишонини топшираётиб, Фанлар Академияси президенти, СССР Фанлар Академияси академиги, Обид Содиқов: “Ҳали 30 гада кирмаган бу ёш олимнинг фанда қилган ва қилаётган янгиликлари унинг катта истидодидан, келажакда улуғ боболари ал-Хороазмий, ал-Бернуний каби алломаларнинг муносиб издоши бўлишидан далолат беради”, - деган эди.
У 1979 йилда минерал ўғитларнинг Ўзбекистон ярим чўл минтақасидаги (яйлов) фитоценозлар самарадорлигига таъсири мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилди.

1979-81 йилларда Ботаника илмгоҳида илмий кенгаш аъзоси, ёш олимлар кенгаши раиси бўлди. Айни пайтда Тошкент қишлоқ хўжалик Институтида, доцент сифатида, талабаларга сабоқ берди.

Ўзбекистон табий ўтлоқ ва яйловларини ўғитлаш мавзусидаги докторлик диссертацияси ҳимояси, 1981 йилга белгиланди. Аммо устози академик Рижовнинг вафоти, ва хорижга хизмат сафари яқинлашиб қолганлиги илмий иш ҳимоясига имкон бермади.

Олим 1981 йилда Африкага – Мозамбик республикасига жўнаб кетди. У Мозамбикда пахтачилик илмий марказини ташкил қилишда фаол қатнашиб, шу марказнинг агрохимия бўлимига раҳбарлик қилди.
Айни пайтда, Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари мавзусидаги докторлик диссертациясини португал тилида ёзди ва у аввал Мозамбикда, кейин Ўзбекистонда, илмий монография сифатида нашр ҳам қилинди (сурат-5). Иш 1985 йилда Ўзбекистонда ҳимоя учун тавсия қилинди. Лекин ўша даврдаги айрим тўсқинликлар туфайли илмий иш ҳимояси тўхтаб қолди.

                                                             

                                                       Сурат-5. Монография

Олим ватанга қайтгач, яна илмий ишларни давом этдирди. У 1985 йилдан бошлаб, Хоразм минтақалараро агрохимия лабороториясида бўлим мудири, район партия ташкилоти(ҳокимият)да қишлоқ хўжалик бўлими мудири, йирик совхоз директори (сурат-6), касаба уюшма туман қўмитаси раиси, Урганч давлат университетида декан муовини, Вилоят ҳокимлигида 1-чи даражали мутахасис, районлараро Узсельхозхимия бирлашмаси раиси лавозимларида ишлади.

Қаерда бўлмасин, у ҳалқ учун қайишадиган раҳбар эканини кўрсатди. Боғот совхозига раҳбарлик қилган йиллари хўжаликни республикадаги энг пешқадам хўжаликлар қаторига олиб чиқди. Хўжаликда пахта-буғдой-шоли алмашлаб экишга асос солинди. Пахта сотиш режаси мамлакатда биринчи бўлиб бажарилди.
Олим Райкомда қишлоқ хўжалик бўлими мудири бўлиб ишлаганида янги сеялка-ўғитлагич ясаб рационализаторлик гувоҳномасини олди. Хоразмий ихтиро қилган сеялка ўғитлагич ҳозирда вилоятнинг барча хўжаликларида қўлланилмоқда. Олимнинг илмий изланишлари, раҳбар сифатидаги муваффақиятлари республика матбуотида, радио ва телевиденияда мунтазам ёритиб борилди.

                                            

                     Сурат-6. Совхоз директори рация билан

Олим 4-чи бор докторлик диссертацияси устида иш олиб борди. Ҳатто СССРда бир-бирига ўхшамаган 4 хил мавзуда докторлик диссертациясини таёрлаган ягона олим ҳам унинг ўзидир. Балки буни Геннеснинг рекордлар китобига киргизиш керакдир.

Ҳақ жойида қарор топди, унга қишлоқ хўжалик фанлари доктори илмий даражаси берилди. Шуни таъкидлаш керакки, олим қишлоқ хўжалиги соҳасидаги Хоразм воҳаси (Хоразм вилояти, Дошўғиз вилоятининг шимолий қисми, Қорақолпоғистон республикасининг жанубий қисми) тарихидаги биринчи ва ягона фан докторидир.

Ахмад ҳожи хоразмий Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиалига раҳбарлик қилган даврда бу ерда кескин ислоҳатларни амалга оширди. Олим ҳозирда вилоят фан ва техника маркази директори сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда.

Чорак асрлик умрини илмга бағишлаган бу улуғ олим, 6 та монография, 60 га яқин илмий мақолалар эълон қилди. Шу ўринда олимнинг илмий асарлари ҳақида қисқача маълумот бермоқчимиз.

Олимнинг кўп йиллик илмий изланишлари натижасида  юзага келган 2 томлик йирик фундаментал асар “Ер шарининг ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларида озуқа ўсимликларини озиқлантиришнинг илмий асослари” китобидир.  Кичигроқ ёстиқдай келадиган (нормал китобдан 2 марта катта) бу асар (сурат-7) 1996 йили “Фан” нашриётида чоп қилинган бўлиб, 600 бетдан кўпроқ ҳажмга эга.

                                                  

                                        Сурат-7. Икки  томлик капитал монография

Автор ўзининг жаҳон аҳамиятига эга бўлган бу йирик асарини буюк Хоразмийларнинг абадий ва ёрқин хотирасига бағишлаган ва қуйидаги тўртлик билан бошлаган:

                                           Илм учун умринг бўйи чексанг машаққат,

                                           Парврдигор Ўзи қўллаб қилғай мурувват.

                                           Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,

                                           Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар.

Бу капитал асар 2 томдан иборат бўлиб, унинг биринчи томида ер шарининг ҳар хил қитъаларида табий ўсимлик(фитоценоз)ларни озиқлантиришнинг илмий асослари баён қилинган.

Бунда жаҳоннинг турли шароитларида, турли хил ўғитларнинг табий ўсимликлар ҳосилдорлигига, ботаник таркибига, ейимлилик ва тўйимлилик сифатига, тупроқ хоссаларига таъсири ва кейинги таъсири баён қилинган.

Китобнинг 2-чи томида асосий озуқа ўсимлиги бўлган маккажўхорига жаҳоннинг ҳар хил минтақаларида ўғитлар қўллашнинг илмий асослари баён қилинган. Бу асар ҳалқаро ал-Хоразмий мукофотига тавсия этилган. Ушбу мукофот резиденцияси Туркманистон Республикасида жойлашган бўлиб, бу асар танловнинг бирнеча босқичдан муваффақиятли ўтди.

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг 10 босма табоқ ҳажмдаги Ўзбекистон табий ўтлоқ ва яйловларни ўғитлаш монографияси, шу йўналишдаги биринчи йирик асар ҳисобланади.
Унда мамлакатимизнинг 30 млн гектардан ошиқ территориясини эгаллаган табий ўтлоқ ва яйловлар ҳосилдорлигини ошириш ва улар сифатини яхшилаш муаммоси чуқур илмий асосда ечиб берилган. Бу китоб ўзининг оригиналлиги ва ишлаб чиқаришдаги аҳамияти учун Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотига сазавор бўлган.

Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари ўқув-методик қўлланмаси авторнинг чорак асрлик тадқиқотлари асосида ёзилган бўлиб, бунда автор олимлар ичида биринчи бўлиб, химиявий ўғитлар она заминимиз учун зарарли эканини қайд қилган ва ундан воз кечиш назариясини олдинга сурган. Шу боис, бу китоб 1995 йилда ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлди.

Мозамбик пахтачилигини ривожлантириш масалалари монографияси 1984 йилда Мозамбикда португал тилида ёзилган ва 1985 йилда Мапутода нашр қилинган. Бу асар ўзининг илмий ва амалий аҳамияти учун Мозамбик давлатининг фахрий ёрлиғига сазавор бўлган. Ва бу китоб 5 йил ичида Португалияда, Анголада, Тунис, Жанубий Африка Республикаси, Танзания, Ўзбекистон ва бошқа бирқатор давлатларда нашр қилинди. Ва ҳозирги кунда ҳам ушбу асардан кенг фойдаланилмоқда.

Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари асари (сурат-8) 10 босма табоқдан иборат бўлиб, Хоразм деҳқончилик илми ҳақидаги биринчи ва ҳозиргача ягона асардир. Унда Хоразмда кўп йиллар олиб борилган тадқиқотлар асосида вилоятнинг оғир тупроқ-иқлим ва экологик шароитида қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишнинг илмий асослари баён қилинади.

                                                                       

                                                                 Сурат-8. Рисола
Олимнинг янабир йирик асари жаҳоннинг турли қитъаларида ўғитлар самарадорлигини ошириш муаммолари монографиясидир. Бу китобда ҳар хил ўғитлар самарадорлигини ошириш бўйича жаҳоннинг турли қитъаларида ўтказилган тадқиқотлар натижалари баён қилинган. Ҳар бир қитъада ўғитлар самарадорлиги қонуниятлари очиб берилган.

Озуқа базасига – илмий асос номли брошюрада автор мамлакатимиз чорвачилигининг асоси бўлган табий фитоценозлар самарадорлигини оширишнинг илмий асосларини баён қилган.

Булардан ташқари, олимнинг қатор илмий-амалий тавсиялари дунёнинг тули бурчакларида кенг қўлланилмоқда. Шулардан бири Мозамбик фитоценозларини ўғитлаш бўйича тавсия, Мозамбик республикасида чоп қилинган бўлиб, Мозамбикнинг барча тегишли хўжаликларига, фермерларига тарқатилган.

Ғўзани ўғитлаш муддати ва усули бўйича чиқарилган тавсияномада эса, ғўзани ўғитлаш бўйича оригинал методлар кўрсатаиб берилган. Олимнинг шу каби қатор қўлланмалари жаҳондаги кўплаган мамлакатларида бугунги кунда ҳам кенг қўлланилмоқда.

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг илмий ва раҳбарлик фаолияти, унинг кишини ҳайратга солувчи  бошқа қобилиятлари билан уйғунлашиб кетган. У ман-ман деган полвон билан майдонда куч синашиб (сурат-9), мусиқа санъатининг дурданоларини куйлаб, сизни ҳайратга солиши мумкин.

Хоразмийнинг чин саҳоватпеша инсон эканлигини Хоразмликлар жуда яхши билишади. Унинг ташаббуси ва раҳбарлигида вилоятимизда 5 та масжид қурилган.

                                                         

                                            Сурат-9. Полвонлик чиқишида   

А.Хоразмий 1989 йилда Тошкент хўжалигидаги Иморат бобо масжиди, 1990 йилда Боғот совхозидаги Нуржон бобо масжиди, 1994 йилда Тошкент хўжалигидаги Арали эшон масжиди ва туркманлик маҳалла марказлари, 1996 йилда эса Урганчдаги Хоразмий масжиди қурилишига бош-қош бўлган.

У Қуръони каримни араб, ўзбек, рус, португал тилларида бирнеча бор хатм қилган. Инжил, таврот, забурни ҳам ўқиб чиққан. 1997 йилда Макка ва Мадинади Ҳаж ибодатини бажарганлар.
Ахмад ҳожи Хоразмий ҳар бир дақиқадан самарали фойдаланади. Катта идорада раҳбарлик, университетда профессорлик, илмий тадқиқотлар, янги-янги китоблар устида ишлаш, 5 вақт намоз ўқиш, рўза тутиш, спорт ва деҳқончилик билан шуғулланиш, уй-рўзғор ташвишлари, Ахмаджон ака буларнинг барига вақт топади. Суткасига 16-18, ҳатто 20 соат ишлайди. Бунинг устига, ҳозир “Вакил” деб номланадиган илмий-сатирик асар ҳам ёзишга киришган.

Ҳали ёзилиши ният қилинаётган  бу асар ҳақида 1994 йилда телевиденияда ҳам гапирилган эди ва бу Хоразмда шов-шувга айланди. Бу шов-шув кейинчалик бутун мамлакатимизни қамраб олди. 1995 йилда Ўзбекистон Олий мажлиси ошкоралик қўмитаси раҳбари, машҳур шоир, Ўзбекистон қаҳрамони Эркин Воҳидов Хоразмга ташриф буюрганида, уни аэропортда кутиб олувчи раҳбарият орасида,  Вилоят фан ва техника маркази директори сифатида профессор Хоразмий ҳам бор эди.

Аэропортдаги депутатлар залидаги бир пиёла чой устида, Эркин Воҳидов Хоразмийга қараб: “Ахмаджон, “Вакил” битай деб қолдими? Биз адабиёт аҳли уни сабрсизлик билан кутаётганимизнинг боиси шуки, адабиётда илмий-оммабоп, илмий-фантастик каби йўналишлар борлигини билардик. Бироқ илмий-сатирик йўналиш ҳам бўлиши мумкинлигини сиздан эшитаяпмиз. Бу билан сиз жаҳон адабиётида янги йўналишга асос солар экансиз-да?!” - деганди кулиб.

Аэропортда “Вакил” ҳақида анча-мунча савол-жавоблар бўлганди. Ўшанда Вилоят ҳокими М.Жуманиёзов “Вакил”да нима масалалар кўтарилишидан хабар топгач, Хоразмийга қараб: “Сен тек юргин! Арининг инига чўп тиқсанг нима бўлишини биласан-а!” – деганди.
Бундай истидод ва қобилият камдан-кам одамга насиб қиладиган бахтдир. Анашундай табаррук инсон яқинда ўз таваллудининг 50 йиллигини кенг нишонлади (сурат-10). Юбилей муносабати билан унинг хонадонига дўст-ёрлари, яқинлари тўпландилар ва унга эзгу ниятлар қилдилар.

                                                

                                      Сурат-10. 50 йиллик юбилейида чопон кийиб

Ахмад ҳожи Хоразмийнинг ҳаёти ва ижоди шу қадар серқирраки, уни бир икки кўрсатувда тўлаб қамраб олиш имкони йўқ. Унинг фаолияти замондошларимиз ва келгуси авлод учун ўрганиладиган бой маънавий меросдир.

Биз (Хоразм телевиденияси) яратган ушбу видеофилм ва ундаги бой маълумотлар уларга асқотади, деган умиддамиз.

Хоразмнинг буюк фарзанди, мустақил Ўзбекистон фахри, Ахмад ҳожи Хоразмийга узоқ умр, бахт саодат тилаб қоламиз.

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-11-16)
Просмотров: 475 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0