"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Давр билан ҳамнафас, ёхуд, Хоразм пахтачилик Институти - 70 ёшда

 ёхуд Хоразм пахтачилик институти – 70 ёшда
https://www.youtube.com/watch?v=-Ga1ntIJkag&t=11s

(Қуйидаги матн юқоридаги видеофильмнинг оригинали асосида ёзилган)

Тележурналист: Хоразм азал-азалдан деҳқончилик маданияти юксак даражада ривож топган юрт. Тарихий манбалардан маълумки, кўп асрлар олдинлари ҳам Хоразм воҳасида экинлардан бошқа ҳудудларга қараганда анча юқори ҳосил олинган.
Хоразм қовунларининг, ширин-шакар меваларининг довруғи 7 иқлимга таралган. Бу бир томондан миришкор деҳқонлар меҳнатининг натижаси бўлса, иккинчи томонидан воҳада илм-фаннинг, хусусан деҳқончилик илмининг ривож топганидандир. 
Ҳа, деҳқончиликда фақат илм-фан ютуқларига таяниб, уни илмий асосда ташкил этибгина, кўзланган натижага эришиш мумкин. 
Қишлоқ хўжалигида ўтказилаётган ислоҳатлар муваффақияти, ҳосилдорликни ошириш бўйичаги сайъи-ҳаракатларимиз, бутун зироатчилигимиз тағдири, шу соҳа олимлари ва тадқиқотчилари фаолияти билан бевосита боғлиқдир.
Вилоятимизда шундай олимлар жамланган йирик муасасса бу – ўзбекистон пахтачилик илмий тадқиқот институти (аввалги СоюзНИХИ) Хоразм филиали (сурат-1) фаолият кўрсатмоқда. Бу йил ушбу маскан ташкил топганига роппа-роса 70 йил тўлди. 

Сурат-1. ЎзПИТИ  (СоюзНИХИ) Хоразм филиали,  1996-97


Бу филиал 1926 йилда, Хивада қишлоқ хўжалик тажриба станцияси сифатида иш бошлади. Марказдан узоқ бўлган Хоразмдай пахта етиштирувчи вилоятда бу тажриба станциясининг ташкил этилиши муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Хоразмнинг тупроқ-иқлим шароитлари бошқа вилоятларникидан кескин фарқ қилади. Воҳада пахта ва бошқа экинлар етиштириш сир-синоатларини ўрганиш анашу жамоа зиммасига юклатилган эди.
Ғўзанинг эртапишар, серҳосил, тола чиқими юқори бўлган янги навларини яратиш билан боғлиқ кенг кўламдаги илмий тадқиқотлар олиб борилди. Бу илмий изланишлар бесамара кетмади, воҳада пахта ҳосилдорлиги йилдан-йилга ошиб борди.
1929 йилга келиб, тажриба станцияси вилоят пахта-бедачилик тажриба станциясига айлантирилди. Натижада, илмий тадқиқот ишлари янада кенгайди. Беда ва ғўзанинг янги навлари яратилди, уларнинг агротехникаси ишлаб чиқилди. 
Мамлакатимизнинг мустақилликка эришуви, филиал ҳаётида ҳам туб ўзгаришлар ясади. Филиалнинг моддий-техника негизи мустаҳкамланди, малакали мутахасис кадрлар билан таъминланди. Иқтисодиятимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳатлар муваффақияти билан боғлиқдир.
Асосий валюта манбаи бўлган пахтанинг жаҳон талабларига мос, рақобатбардош, сифатли тола берадиган навларини яратиш, анашу муваффақиятларга эришиш омилларидан бири эди.
Жамоа аҳли анашу вазифани, зиммаларидаги маъсулятни чуқур тушиниб, Хоразм шароитига мос, юқори сифатли тола берадиган янги ғўза навларини яратдилар. Буларнинг бари, машаққатли меҳнатлар, тинимсиз изланишлар самарасидир.
Анашу илмий изланишлар натижаси ўлароқ,  кўплаб илмий асарлар, қўлланмалар, рисолалар юзага келди. Умуман, филиал жуда катта тарихий йўлни босиб ўтди. Айни кунларда филиал жамоаси деҳқончиликдаги янги технологиялар, чигитни пленка остига экиш, шолини кўчат усулида ўтқазиш, ўғитлаш тизими, ва бошқа турли йўналишларда илмий тадқиқот ишларини олиб бораяптилар. Бу соҳада бошқа хўжаликлар ва илмгоҳлар билан ҳамкорлик кучаймоқда.
Жамоа раҳбарининг изланувчанлиги, ишни тўғри ташкил қилаётгани, бу борадаги ютуқларга йўл очиб берапти. Филиалга мамлакатимиздаги таниқли агрохимик олим, ўнлаб илмий рисолалар муаллифи, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий раҳбарлик қилмода (сурат-2). 

Сурат-2. Филиал директорининг ТВ да чиқиши


Ўрни келганида шуни ҳам айтиш жоизки, филиалнинг 70 йиллик тарихида унга 16 та одам раҳбарлик қилган бўлса, шулардан биттасигина фан доктори бўлган ва у ҳам профессор Хоразмийдир. Филиал раҳбари билан суҳбатимиз филиалнинг ўтмиши, бугуни, келажаги ва истиқболлари хусусида бўлди:


Филиал директори Хоразмий: Бу йил бизнинг филиалимиз ташкил топганига 70 йил тўлди. Бизда ҳозир 4 та катта бўлим ишлаб турибди, булар: Агротехника ва алмашлаб экиш, меолерация ва ўсимликларни сувғориш, агротупроқшунослик ва ўғитлар, селекция ва уруғчилик бўлимлари.
Хоразм вилоятидаги барча экинлар агротехникаси бизнинг филиалимиз тавсияси билан амалга оширилади. Беданинг ва ғўзанинг бирнеча янги навлари бизнинг филиалимизда яратилган.
Шуни қайд қилишим керакки, нафақат бизнинг вилоятимизда, ҳатто мамлакатимизда таниқли бўлган Ғайрат Машарипов, Жумабой Қўчқоров, Абдушариф Мадримов, Эгамберган Ҳакимов, Юсуфбой Худайбергановга ўхшаган олим ва раҳбарлар шу масканда камол топганлар.

Сурат-3. Хоразм Филиали илмий-техник кенгаши


Шуни мамнуният билан айтиш керакки, шу филиалда Захаров, Такташов, Бурнашев, Ульянова, Ковалев, Машарипов каби олимлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган агроном унвонига эга бўлганлар.
Мухбир: Шу илмгоҳда пахтанинг янги серҳосил ва эртапишар навлари яратилди, бу кўпчиликни қувонтирмоқда. Умуман филиалда пахтанинг янги навларини яратиш бўйича ва бошқа соҳалар бўйича олиб борилаётган илмий изланишлар, тадқиқот йўналишлари ҳақида ҳам мухтасар маълумот берсангиз.


Хоразмий: Бизнинг ғўза уруғчилиги ва селекцияси бўлимимиз узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатмоқда, унга салкам 70 йил бўлаяпти. Жумёз ака Йўлдошев, Отабой Искандаров каби олимлар ғўзанинг янги серҳосил ва эртапишар навларини яратиш устида иш олиб бордилар.
Улар ихтиро қилган Хоразм-126 пахта нави ҳозирда вилоятимизда 10 минг гектардан кўпроқ майдонларга экилаяпти. Бундан ташқари, бу нав Тошовуз, Қорақолпоғистонда ҳам экилаяпти. У ўзининг эртапишарлиги жиҳатидан мамлакатимиздаги барча пахталардан эрта пишади. Бунинг устига, бу нав чигитининг ёғлилиги ҳам кўпроқ. Натижада унинг униб чиқиши бошқа нав ғўзаларга қараганда ҳам кучли, ҳам тез.
Бундан ташқари, яқинда ғўзанинг Хоразм-127 янги навини ҳам ишлаб чиқаришга бердик. Унинг Хоразм-126 га нисбатан ҳам яхши томонлари бор: унинг пақмоқлиги, бир чаноқдаги пахта оғирлиги, Хоразм-126 навига нисбатан ҳам анча устун туради.
Бу навлар ўзларининг эртапишарлиги, машинабоплиги билан ҳам мамлакатимиз пахтачилигининг шимолий худудларига тавсия қилинган навлар ичида биринчи ўринда туради. Ҳозирги кунларда Хоразм-126, Хоразм-127 навлардан ҳам устун бўладиган пахта навлари устида ишлаяпмиз.
Шу филиалда беданинг Хоразм-2 нави яратилган. Бу нав ҳозирда экилаётган Хива навига қараганда ҳам ўз масулдорлиги билан 15-20 фоиз устун туради.
Агротехника ва алмашлаб экиш бўлими тавсияси билан ерни 2 ярусли пулугда ҳайдаш ва пахта далаларини кузда ҳайдаб қўйиш агротехникаси йўлга қўйилди. Алмашлаб экишнинг Хоразмга хос усуллари ҳам айнан шу бўлимда ишлаб чиқилган.

Сурат-4. Турли даврлардаги пахтачилик соҳаси олимлари (ўртада проф Хоразмий)


Мелеорация ва пахтанинг сув режими бўлимида сув етишмаган шароитда ўсимликларни қандай сувғориш масалалари, ариқ суви билан зовур сувларини маълум нисбатда қўшиб, пахтадан яхшигина ҳосил олиш мумкин эканлиги шу бўлимда исбот қилинди.
Бизда тупроқлар ва ўғитлар бўлими тадқиқотларидан маълумки, қишлоқ хўжалик экинларидан олинадиган ҳосилнинг ярмидан кўпроғи, айнан ўғилар қўллаш ҳисобига тўғри келар экан. Тупроқ унумдорлиги ҳам асосан ўғитлар қўллаш масаласига бориб тақалган.
Шунинг учун ҳам ҳозирда жуда қимматга келтирилаётган ўғитларнинг самарадорлигини ошириш масаласи бўйича ҳам шу бўлим шуғулланаяпти.
Шуни таъкидлаш керакки, филиалимиз олимлари томонидан пахтани, шолини кўчатлаб экиш, пахтани қўшқаторлаб экиш технологияси, чигитни пленка остига экиш технологияси, Хазораспда қурилаётган шакар заводини хом ашё билан таъминлаш мақсадида қанд лавлагини Хоразм вилояти шароитида етиштириш технологияси ҳам филиалимиз олимлари томонидан ишлаб чиқилаяпти.
Бизнинг филиалимиз фақат илмий тадқиқот билангина шуғилланиб қолмайди. Филиалимиз таркибида авто-трактор гаражи бор. Бу ердаги техника ва механизмлар нафақат дала тажрибаларда ва шунингдек, филиал ҳудудидаги аҳоли учун ҳам хизмат кўрсатаяпти.
Бундан ташқари, филиал қошида ТЭХ – аҳолига автотехника хизмат кўрсатиш корхонаси ҳам ишлаб турибди.
Филиалимиз ҳудудида 2 та мактаб бор, икаласига ҳам оталик ёрдами кўрсатаяпмиз. Ва шунингдек филиалимиз қошида “Пахтаой” болалар боғчаси ҳам ишлаб турибди. 


Мухбир: Энди филиалнинг келгуси режалари тўғрисида қисқача айтиб берсангиз.


Хоразмий: Энди келгуси режалар тўғрисида айтадиган бўлсам, аввал ҳам қисман айтиб ўтганимдай, ҳали бизда очилмаган қўриқлар, ишланмаган муаммолар жуда кўп.
 Пленка остига чигит экиб пахта етиштириш бизга Андижондан кириб келаяпти. Андижон эса бу технологияни Хитойдан олди. Лекин бу технология на Хитойда, нада Андижонда яратилмаган. Бу технология 1970 йилларда Ўзбекистонда, Тошкент вилоятининг Янгиюль туманида, ўзбекистон Агрохимия ва тупроқшунослик институти олимлари  (профессор Иброҳим Туропов) томонидан яратилган.
Бу технологояда қўлмеҳнати кўп экани учун, Совет сиёсати уни олқишламади, лекин буни қўлмеҳнати кўп бўлган Хитой илиб кетди. Истиқлолдан кейин бу технология яна Ўзбекистон(Андижон)га кириб кели. Юқоридагилардан келиб чиқиб, бу технологияни Ўзбекистон технологияси, деб атаса тўғри бўлади.
Лекин ҳозирда Андижонда қўлланилаётган бу технологияни бизнинг Хоразм шароитига тўғридан-тўғри жорий қилиб бўлмайди. Шу боис биз Андижон технологиясини Хоразмга мослаштириш мақсадида, тадқиқотлар олиб бормоқдамиз.

Сурат-5. Тележурналистларга интервью бериб. 1996


Бундан ташқари, Хоразмда экиш учун ғўзанинг: С-6530, С-6532, Қизилравот, Бухоро-6 каби қатор навлар бизнинг ҳам вилоятимизга кириб келаяпти. У навлар, ҳар қайси турли вилоятларда: Андижонда, Фарғонада, Наманганда, Бухорада ва бошқа ерлар шароитида яратилган ва агротехникаси ишланган.
Демак бу навлар асосан ўша яратилган шароитларигагина мос. Уларни Хоразм шароитига мослаштириш учун, барчасининг агротехникасини шу ер тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўрганиш керак бўлади.


Мухбир: Ҳа, жамоа аҳли шундай улкан режалар, эзгу мақсадлар йўлида меҳнат қилмоқда. Бугун, 1996 йил, 29-декабрда, филиалнинг 70 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди. 
Унда мамлакатимизнинг барча вилоятлардан ташриф буюрган пахтачилик соҳаси таниқли олимлари, Институт ва филиаллар раҳбарлари, вилоятимиз раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, ушбу даргоҳда ишлаган ва ишлаётган ходимлар иштирок этдилар.
Тантанали йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи муовини очар экан, филиалнинг вилоят қишлоқ хўжалигида тутган муҳим ўрни ҳақида гапирди.
Ўзбекистон пахтачилик институти бош диретори Саидакбар Раҳмонқулов, филиал директори профессор Хоразмийлар сўзга чиқиб (сурат-6), филиал тарихи, ўтган йиллар амалга оширилган ишлар тўғрисида батафсил сўзлаб бердилар. 

Сурат-6. Филиал юбилейида нутқ сўзлаб


Буларнинг маърузаси бўйича сўзга чиққан академик Шукур Иброҳимов, Бухоро филиали директори Дамир Ёдгоровлар филиал тарихи ва унинг муваффақиятлари ҳақида гапириб, филиал аҳлини 70 йиллик юбилей билан қутладилар. Филиалда узоқ йиллар самарали меҳнат қилган ходимларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари топширилди. 


Биз – Хоразм телевиденияси журналистлари ҳам уларнинг юртимиз илм-фани равнағи йўлидаги келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-11-17)
Просмотров: 486 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0