"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Адвокатлар фаолияти ҳақида билганларим

Адвокатлар фаолияти ҳақида билганларим


Адвокатнинг вазифаси - жисмоний (фуқораларга) ва юридик (ташкилотларга) шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва судда вакиллигини таъминлашдан иборат.  
Мен мутахасислигим бўйича юрист эмасман, адвокатлар фаолиятини таҳлил қилиш ниятим ҳам йўқ. Бор-йўғи, адвокатлар билан ўзим рўбарў келган фактларни қоғозга тушириб, хулосаларим(фикирларим)ни баён қилмоқчиман.
Тағдир тақозаси билан, 1-2 марта Ўзбекистонда ва бирнеча марта Буюк Британияда адвокатларга ишим тушган ва уларнинг кўпчилиги ўз ҳатти-ҳаракатлари  билан пул ишлаб қолиш илинжида бўлган аферистлар образини шакиллантирган. 
Уларнинг бир (биринчи) тоифасига давлат томонидан ҳақ тўланар экан. Улар учун асосийси, клиентнинг манфати эмас, вақтни ўтириб ҳақини (ойлигини) олиш бўлар экан. Янабир (иккинчи) тоифаси, клиентдан тегишли ҳақини олар экан-у, ишни тегишли жойга ёки судгача етказса бўлди экан. Янабир (учунчи) тоифаси клиент фақат ишни ютсагина ҳақини олар экан ва шу тоифаси ишни ютиш учун ҳаракат қилар экан.
Юқоридаги фикрларимиз умумий гап бўлиб қолмаслиги учун пастда улар ҳақида ҳужжат ва фактлар келтиришни лозим топдик:
2005 йил ноябрда, Британия ИИВгига сиёсий бошпана сўраб мурожат қилганимдан кейин, тутқунлар маркази(турма)га жойлаштиришди. Бир ҳафтача у ерда маҳбусларга ўхшаб ётдим. Менга тегишли ҳужжатлар таёрлаш учун ИИВ вакили ва адвокат иштирок қилди. Бу адвокатга ИИВ пул тўлар экан. 

Сурат-1. Иммиграция бўйича адвокатлар компанияси


Варша Пател номли бу адвокат WICK and Co. Solicitors компанияси(сурат-1)га тегишли экан. Бу ҳам юқоридаги биринчи тоифадаги адвокат бўлиб, белгиланган ишини қилиб, ҳақини олса бўлди экан. Бирнеча ойда ҳужжатларни ИИВгига жўнатган. Лекин бу ҳужжатлар ИИВлигида йўқолган. Шу сабаб бир йил ўтсада ҳеч бир жавоб бўлмади.
Ва ниҳоят мен бу масалада Парламент Депутати А.Кофейга мурожат қилдим.  Адвокатга ҳужжатларнинг нусхасини ИИВга қайтадан юборишни айтишганда, бунинг учун қўшимча ҳақ тўлаш лозимлигини айтган. ИИВлиги адвокатлар компаниясига яна қўшимча пул ўтазишганидан кейингина Варша Пател ҳужжатдан нусхалар жўнатган. Шу тариқа менинг тегишли ҳужжатни олишим бир йилдан кўпроқ вақтга чўзилди.
2007 йилда, қочқин мақомини олганимдан кейин,  Ўзбекистонда қаровсиз қолган ногирон ва норасида фарзандларимни Англияга, ўз олдимга олдириш учун ҳаракат бошладим. Бу масалада муҳожирлар ва бошпана изловчилар учун юридик маслаҳат ва вакиллик масалаларида ёрдам берадиган  ташкилот – иммиграция бўйича маслаҳат хизмати(IAS)га мурожат қилдим (сурат-1). 
Бизнинг ишимиз билан юқорида таъкидланган биринчи тоифага кирувчи адвокат - Катцерин Ҳоулкрофт (Catherine Houlcroft) шуғулланабошлади. Уларнинг тошбақасифат иш услуби натижасида йиллар ўтиб кетди. Бу давр ичида қонун-қоидалар бирнеча марта ўзгарди. Керакли ҳужжатларни такрор-такрор топишга мажбур бўлдим. Натижада шу оддийгина ишимизни судга олиб чиқиш учун салкам уч йил керак бўлди. 

Сурат-2. Иммиграция бўйича маслаҳат хизмати биноси


2010 йилда рафиқам ва ёш қизларимни чақиртириш учун яна шу ташкилот(IAS)га мурожат қилдим. Бу гал бизнинг MNO/515723/24/25/26/MH/1jh номерли ишимиз бўйича яна ўша биринчи тоифага кирувчи адвокат Муҳаммед Хафежи шуғулланабошлади. Уларнинг тошбақасифат иш услуби натижасида бир йил ўтиб кетган бўлсада, бирон натижа йўқ эди.
Ва ниҳоят, буларнинг тошбақасифат текин хизатидан воз кечдим. Дўстим Мартин Поп ёрдамида Мажид Иқбол номли хусусий адвокатга мурожат қилдим. Мен унга: “Мен сиз айтган пулни, агар менинг рафиқам ва қизларим Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига кирсагина тўлайман”, - деб келишдик.
Бу адвокат иккинчи тоифадаги адвокатлардан бўлиб, менинг IASга берган ҳужжатларимнинг нусхаси бўйича,  кўз олдимда, OA/05985/2011 номерли иш (дело) очиб, 47 минутда оиламнинг элчихонага киришини таъминлади ва тегишли пулини олди.
Гулли-жилли деган бир шаллақи 2014 йил сентябрда, 5 минг фунт стерлинг пулимни ўғирлади. Уни қайтариб олиш учун судга мурожат қилишга тўғри келди. Шу муносабат билан “Ҳенри адвокатлар компанияси”(Henrys Solicitors)га маслаҳат сўраб мурожат қилдим.
Бу масала бўйича Чарлес Эдвард (Charles Edward) деган бир адвокат шуғулланадиган бўлди. Мен унга “палон пул” тўлаш имкониятим йўқлигини очиқ айтдим. У бўлса: “360 поунд тўланг, 5 минг поундингиз чўнтагингизда бўлади”, деб ваъда берди.
Бу менинг учун катта пул эди, шундай бўлсада уни бир амаллаб 15-январь 2016 да 1768 номерли квитанция бўйича тўладим. Ҳамма қоғозларимни олиб қолиб, 2 ҳафтадан кейин ўзлари чақиришини айтди. 2 ҳафтадан кейин компания раҳбари Ҳенрийнинг имзоси билан: “Берган пулингизга лойиқ иш бажарилди. Яна 1200 поунд тўласангиз ишингизни давом қилдирамиз”, - деган хат олдим.
Мен Стокпортда жойлашган (сурат-3) бу компанияга етиб бордим. Компания раҳбари Ҳенрий(Henry)га учрашиб: “Бу нима деганингиз? Чарлес Эдвард менга ““360 поунд тўланг, 5 минг поундингиз чўнтагингизда бўлади”, - деб ваъда берган, чақиринг уни бу ерга дедим. У бўлса: “Адвокат Чарлес, 360 поундлик иш қилиб, ўртадан чиқди. Яна 1200 поунд тўласангиз, балки Чарлес, балки бошқаси, ишингизни давом қилдиради”, - деди.

Сурат-3. Стокпорт Ҳенрий адвокатлар компанияси


Адвокат Чарлес Эдвард ўғрига: “5 минг поунд пулни тўла, акс ҳолда судга мурожат қилинади”, деган бор-йўғи ярим бет келадиган хат ёзган ва бу менга 360 поундга тушди. Мен Ҳенрийга: “Мен 10-15 минут ичида бундан ҳам яхшироқ қилиб ёзардим. Шугина иш учун 360 поунд пулимни олишга уялмадингизларми. 5 минг поундимни ўғри урган бўлса, 360 поундимни адвокат урди. Сизларнинг ўғридан фарқингиз нима ўзи?!” – деб аламимдан чиқдим холос.
Бу компанияга аввал ҳам 1-2 марта текин маслаҳат сўраб боргандим. Айнан манашу Ҳенрий аниқ жавобнинг атрофида айланадиган умумий лекин бефойда маслаҳатлар берганди. 
Шу боис унга: “Текинга фойдали маслаҳат олиб бўлмас экан, келинг келишайлик, мен ҳар 3 минутинга 1 поундни норасмий  тўлайман. Сиз менинг ҳар бир саволимга конкрет жавоб беринг” – деб келишдик. Бу йўл биланда ундан фойдали жавоб олаолмадим ва шундан кейин уларни тарк этдим.
Биринчи марта, 2015 йил сентябрда васиятнома ёзиб, уни юридик ҳужжат сифатида тасдиқлаб беришни сўраб Ҳенрий адвокатлар сомпаниясига боргандим. Компания раҳбари Ҳенрий 20 поундимни олдида, уни тасдиқлаб берди (сурат-4). Кейин билсам, васиятномани фақат Лондонда юридик ҳуқуқга эга ҳужжат сифатида тасдиқлашар экан. Буларнинг қилгани бир тийинга ҳам арзимас экан.

Сурат-4. Ҳенрий тасдиқлаган васиятноманинг пастки қисми


Шундан кейин Стокпортнинг Грек кўчасида жойлашган “Бельшовнинг сифатли адвокатлари” (Quality Solicitors Belshaws) номли компанияга бордим. Мени кўзлари ўйнаб турган, паканадан келган Петер Бельшов (Peter Belshaw) қарши олди. Бу одам шу компаниянинг директори экан. Мен унга адвокатлар билан бўлган барча борди-келдиларимни очиқ айтиб, маслаҳат сўрадим.
-Ҳеч ким, айниқса адвокатлар ҳечкимга текинга тўғри маслаҳат бермайди. Биздан бошқа ҳаммаси аферист уларнинг. Шу боис биздан бошқа биронтаси “Сифатли адвокатлар” деб кўрсатмаган. Мен ҳам очиғини айтай, мен норасмий берган маслаҳатимнинг ҳар минутига 1 роунддан кам олмайман, - деди. Биз келишдик.
Мен қисқа ва лўнда қилиб саволимни бердим. Бельшов бу саволнинг атрофида айланабошлади. Мен унга: “Илтимос, умумий гаплар керак эмас, менинг саволимгагина “Ҳа ёки йўқ” деб жаво беринг”, - дедим. Ва ниҳоят, 3-4 минутлик жавобни 22 минутга чўзди ва 25 поундимни қуртдай санаб олди. Бошқа савооларимни бермадим, акс ҳолда менинг уйимни куйдириши, турган гап эди. Шу тариқа бу ергада бошқа бормадим.


А.Хоразмий                                                                                                                                     Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
 

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2019-11-21)
Просмотров: 439 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0