"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Хабарлар

Хоразм вилояти  “Туркманлик” маҳалла маркази тарихи

Хоразм вилояти  “Туркманлик” маҳалла маркази тарихи

Боғот туманидаги Хўжалик қишлоғининг жанубий томони туркман миллатига мансуб одамларнинг кўпроқ яшайдиган жойи бўлиб, у ерда туркманлар жуда кўп (ривоятларга қараганда минг йиллар атрофида) йиллардан буён истиқомат қилганлар. Авваллари Арали эшон ҳазратларини ўзларига раҳнамо деб билганлар ва охирги (1940-1970) йилларда Тўра ака Удаковнинг ҳам гапига унча-мунча қулоқ солишган. Лекин расмий равишда маҳалла сифатида шакилланмаган. Шунинг учун ҳам бу ерда на ўзларининг оқсоқоли (маҳаллакоми), на ошпази ва на бошқа фаоллари бор эди. Шу боис ўзининг ташкилий-маданий жиҳатидан қишлоқдаги кўпчилик маҳаллалардан орқада эди.

1987 йил май ойида мен (Ахмад ҳожи Хоразмий) бу пайтда  район партия комитети(Ҳокимият)да маъсул вазифада ишлардим) Тошкент колхози раиси Баҳодир Аллаберганов ва Боғот қишлоқ совети раиси Карим ака Рахимов билан маслаҳатлашиб, шу ерда “Туркманлик” маҳалласини ташкил қилдик.

Бу ердаги барча маҳалла аҳлини йиғиб аввало маҳаллага Қоқожон ака Сапоровни оқсоқол (маҳаллаком) ва Қурбондурди Тўраев, Сапарбой Бектурдиевларни унга муовин (ёрдамчи) қилиб танладим. Йўлдош ака Жуматовни маҳалла имоми, Абдулла ака Ўдаковни ошпаз қилиб танладим. Маҳалла аҳли менинг бу танловим(таклифи)ни қўллаб қувватладилар.

Арали эшон масжиди маҳалланинг масжиди эди. Маҳалланинг идиш-товоғи, стол-стули ва бошқа анжомлари учун маҳалладаги ҳар бир хўжаликдан 25 сўмдан пул йиғиб оқсоқол қўлига топширдилар. Шундай қилиб “Туркманлик” маҳалласи расман тан олиниб, тегишли идораларда рўйхатдан ўтказилиб, фаолият кўрсата бошлади.

Ахмад ҳожи  Хоразмий “Туркманлик” маҳалла марказида.  Хоразм- 1994.

Мен колхоз раисидан маҳалла учун ер ажратиб беришини илтимос қилдим. У бўлса: - Колхоз устави бўйича маҳалла учун ер ажратиб бўлмайди. Лекин ўзингиз учун жой ўрин сифатида ажратиб бериш мумкин. Агар элда юриб турган қода қойимни қилсангиз (юриб турган қода қойими колхозда ўтиримли одам учун 500 сўм ёки 2 ёшли бузоқ) - деди.

Мен дарҳол қода қойимини қилиб жой ўрнини олдим ва маҳалла маркази қуриладиган жойнинг ўрнини кўтартирдим. Тошни фундамент қилиб, ғиштини ҳам ўрдирдим. Маҳалла аҳли бўлса: -Энди бу ёғини бизга қўйиб беринг – дейишди. Мен улар айтгандай қилдим, уларнинг ўзларига қўйиб бердим. Бунинг устига совхоздан бўшаб Урганчга ишга ўтиб кетгандим.

Ҳар йили ёз келганида маҳалла фаоллари бу йил албатта маҳалла уйини солиб битирамиз дейишарди, амалда ҳеч нарса қилишмас эди. Бунинг асосий сабаби маҳалла аҳлининг, айниқса маҳалла фаолларининг ташкилотчилик қобилияти йўқлиги бўлди.

Шу аснода 7-8 йил ўтиб кетди. Бу вақт ичида фундамент устига ўриб қўйилган ғишт ҳам деярли бузилиб, кўплари йўқолди. Шу атрофдаги тракторчилар бўлса тракторларини маҳалла маркази қуриладиган жойга қўйишар, маҳалла итлари эса, суяк топса шу ерда ғажишар, маҳалла аҳли ҳатто ахлатларини ҳам шу ерга ташлай бошладилар. Бу ер пастқамроқ эканлиги сабаб ҳа деб сув йиқаверганидан ундаги ахлатлар айниб, маҳлладаги энг ташландиқ, кўримсиз ахлатхонага айланган эди.

1994 йил июнь ойида маҳалла аҳлини йиғиб, маҳалла уйини “қойилмақом” қилиб “битирганлари” учун мен ўз “миннатдорчилигимни” билдирдим. Шу кундан бошлаб, маҳалла марказини қуриб битиришнинг ташкилий, моддий ва жисмоний томонларини фақат ўз бўйнимга олишимни эълон қилдим.

1994 йил 21-июнь куни мен  ишни ахлатларни тозалашдан бошладим. Сапарвой Бектурдиев ва Ўктам Хасановлардан уста сифатида фойдаландим. Қурилиш ишларининг дастлабки кунларида маҳалла аҳлидан ҳам анча-мунча одам  ҳашарга қатнашди. Шуни тан олиш керакки, бу иморатнинг фақат маҳалла аҳли учун қурилаётганлигига қарамай айрим тўсқинликлар, кесатиқ гаплар ҳам бўлиб турди.

Бу маҳалла марказининг шундоққина ёнида истиқомат қилувчи Бектурди Тўраевга: -Сен ҳам ҳашарга келиб, 1-2 капча лой отгин, бу ер барчаники каби сеники ҳам - дейишса, -Ахир қўлимга капча олиб сизларга ўхшаб лой отиш мен учун уятку. Сизлар ҳали менинг ким эканлигимни билмас экансизлар. Мен Бектурди Тўраевич бўламан! - деганида маҳалла аҳли ҳайрон қолишмаган бўлса ҳам, шу ерга ҳашарга келган Раззоқ ака Бобожонов ёқасини ушлаб: -Алапиз-эй, шунақа ҳам одам бўлар экан-а - деб кўп йиллар айтиб юрди.

Йўлдош ака Жуматов бўлса Хўжалик Фуқаролар йиғинининг раиси Саповой Қаландаровга бу ердаги бўлаётган ишларни тўхтатишни сўраб: -Маҳалланинг ахлат ташлайдиган ерини йўқотиб, маҳалла маркази қуришаяпти - деб шикоят ҳам қилган.

Маҳалла марказининг қурилиши кеча кундуз давом қиларди. Бунда айниқса “Янги-Қадам” маҳалласидан Қадамбой Отажонов бошлиқ қурувчилар катта жонбозлик кўрсатдилар. Бир ярим ой ичида маҳалла маркази биноси, ошҳона, ҳожатхона, мустафхона, қўйхона, товуқхона, боғ пахсалари – барчаси битиб бўлди.

Бу қурилиш билан боғлиқ барча моддий ҳаражатлар, қурувчи ва усталарнинг иш ҳақлари учун мен 4 та сигир, 2 та ҳўкиз, 12 бош қўй ва кўп йиллик шахсий жамғармамни Аллох йўлига ишлатдим.

1994 йил 17-август куни “Туркманлик” маҳалла марказининг очилиши муносабати билан, вилоят имом хотиби Рахматулло Абу Бакр хўжа ўғли бошлиқ кўпчилик имомлар, эшон-хўжалар ташриф буюриб Қуръон тиловат қилдилар ва пешин намозини имом Рахматилло бошчилигида ўқиб, маҳаллага дуо қилдилар.

                       “Туркманлик” маҳалла марказининг очилиши ҳақида
                               https://www.youtube.com/watch?v=cqEdv4UU2DE&t=2299s
Тошкент хўжалиги партком секретари, Сапабой Бобожонов
Бугунги тадбиримиз шу маҳалланинг ташкилотчиси, мамлакатимиздаги йирик олимларидан бири, ҳозирда Боғот районлараро “Ўзсельхимия” бирлашмаси раиси, профессор Ахмад Хоразмий томонидан маҳалла аҳли учун ўз шахсий маблағи ва меҳнати эвазига барпо қилинган ва барча қулайликларга эга бўлган маҳалла маркази ва унинг биносини “Туркманлик” маҳалласи аҳлига беминнат тортиқ қилиш воқеасига  бағишланади.

                                                            

                          Сапобой Бобожонов “Туркманлик” маҳалла марказини очаётиб - 1994, Август 
Хабарингиз бор, бугун вилоятимиз имоми Раматилло хўжа бошлиқ районими эшон-хўжа ва муллалари бу ерда пешин намозини адо этиб, туркманлик маҳалласига ва манашу марказга дуои хайирлар қилиб, Аллоҳдан баракотлар тиладилар. 
Шундан кейин, Вилоят ҳокими муовинлари Тангриберган Досчанов, Яхшимурот Жуманиёзов, Боғот район ҳокими муовини Пўлат Бобожоновлар ҳам келиб, маҳалла аҳлини бу марказ билан қутлаб, бундай беминнат саҳоват мамлакатимизда биринчи ҳол эканини қайд қилдилар.
Бугунги маҳалла марказининг очилиши ва унинг маҳалла аҳлига топширилиши муносабати билан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шермат Файзуллаев бошлиқ районимиз санъаткорлари ва Комилжон-соний деб эътироф этилган хофиз Қутлимурод Кўчаков бошлиқ санъаткорларнинг чиқишини тамошо қилинг.
                                                                    

                                            Маҳалла марказида концерт - 1994
Тадбир сўнгида Ахмад Хоразмий маҳалла марказининг рамзий калитини “Туркманлик” маҳалласи оқсоқоли Иброҳим Ражабовга топширди.
И.Ражабов: -Мен бу рамзий калитни маҳалла аҳли номидан қабул қилиб олар эканман, 1987 йилда шу маҳаллани ташкил қилган, Хоразм фахри деб эътироф этилган саҳоватпеша олим – шу маҳалланинг фахрий фуқораси Хоразмий билан ғоятда фахрланамиз.
Биз маҳалла аҳли бу марказимизни авайлаб асраб, ундан маҳалламиз тўй-тадбирлари ва ибодатлари учун фойдаланамиз ин-ша-Аллоҳ.
С.Бобожонов: -Азиз дўстлар, ҳар бир ҳайирли ишнинг интиҳосида ота-боболаримиз дуога қўл очиб, оқ фотиҳо берганлар. Зеро яхши ният ярим давлат дейилган. Мен ҳозир шу маҳалланинг имоми Мирзажонга сўз бераман. Ҳаммамиз биргаликда Ахмад Хоразмийни бу беминнат саҳовати учун дуо қилсак.
Маҳалла имоми Мирзажон: -Аузибиллаҳи минаш-шайтони рожийим. Бисмиллаҳир-Роҳманир-Рооҳийм. Эй Роббимиз аъламин, Ахмаджон акамизнинг бу қилган ҳайр-эҳсонини ўз даргоҳингда қабул этиб, бу қилган саҳоватлари учун битмас-туганмас ажрлар бергайсан. Аллоҳдан Хоразмиймизни доим ўз паноҳида сақлашини сўраймиз. Омин, Аллоҳу акбар.

Кечқурун маҳалла уйининг очилиши муносабати билан шодиёна бўлиб элга ош тортилди. Бунда элга таниқли ва севимли Шермат Файзуллаев, Қутлимурод Кўчаков, Дармонжон Эшниёзовалар бошчилик катта хонандалар концерт қўйиб бердилар. Хоразмнинг машҳур Одил полвон, Бобохон Абдуллаев, Эркин Пирнафасов каби полвонлари кураш тушиб халқни хушнуд қилдилар. Шунингдек Рамат Омонов бошлиқ шу маҳалла ёшлари каратэ усулларини кўрсатиб маҳалладошлари олқишларига сазовор бўлдилар.

Кечанинг охирида мен “Туркманлик” маҳалла марказининг рамзий калитини маҳалланинг ўша пайтдаги оқсоқоли Иброҳим ака Ражабовга топшираётиб, маҳалла аҳлига беминнат тортиқ қилинаётган ушбу масканни мамлакатимиз истиқлолининг уч йиллик тўйига совға қилаётганимни эълон қилдим. Маҳалла имоми Мирзажон Саидниёзов бошлиқ маҳалланинг барча оқсоқоллари қўл кўтариб дуо қилдилар.

“Туркманлик” маҳалла марказининг очилишига бағишланган тантанада Хоразм вилояти хокими муовинлари Тангриберган Дўсчонов, Яхшимурод Жуманиёзовлар иштирок этдилар ва бундай беминнат хайрия (саҳоват) нафақат вилоятимизда, шунингдек мамлакатимиз учун ҳам биринчи ва ягона ҳол эканлигини қайд қилдилар.

Бу маҳалла маркази маҳалла йиғилишлари, сайиллар, тадбирлар, маҳалла ёшларининг сопрт билан шуғулланадиган жойи, келин-куёвларнинг зиёрат қиладиган ва дуо оладиган ери, мусулмонларнинг беш вақт ва тарових намозларини ўқийдиган ери, Рамазон ойида ифторликлар қилинадиган жой, маҳалла аҳли учун минерал ўғит ва бошқа нарсалар сотиладиган жой, этикчилик, сартарошлик хоналар, одамлар дам оладиган сўлим жой сифатида маҳалла аҳлига хизмат қилмоқда.

Бу маҳалла маркази ва унинг фаолияти хақида Хоразм хақиқати газетасининг 1994 йил 31-август сонида (сурат-2), “Профессор Хоразмийнинг саҳовати” сарлавҳаси остида босилган мақолада, Ўзбекистон овози газетасининг 1999 йил 25–февраль сонида “Олимнинг саҳовати” сарлавҳаси остида босилган мақолаларда ва “Илмга бахшида умр” (Хоразм-2001), “Олимнинг қисмати” (Лондон-2015) каби манбаларда анча батафсил берилган.

“Хоразм ҳақиқати” (31-08-1994) гавзетасидаги мақола

Туркманлик маҳалласи тарихига тааллуқли бўлгани учун қуйида шу маҳалла фуқораси - менинг тўйдаги табрик сўзимни айнан келтиришни мақсадга мувофиқ хисобладик:

Тўйдаги  табрик  сўзи

Диктор: Эндиги табрик сўзи “Туркманлнк”  маҳалласининг асосчиси ва фахрий фуқороси, ҳозирда Лондон Университети профессори  Ахмад ҳожи Хоразмийга берилади. Унинг ўзи етиб келаолмагани боис, унинг табрик сўзини ўқиб беришни қишлоғимиз оқсоқоли Сапорбой Бектурдиевга топширамиз.

Диктор: Сапорбой аканинг илтимосига биноан домла Хоразмийнинг табрик сўзини ўзим ўқиб бераман:

Ассалому алейкум Муҳтарам ватандошлар!

“Туркманлик” маҳалласидаги бугунги тўй Ангилияда,  бизнинг хонадонимизда ҳам, менинг Пайғамбар (63) ёш тўйим билан бирга нишонланаяпти.

“Туркманлик” маҳалласи узоқ ва шонли тарихга эга. Бу маҳалланинг тамал тошини Махтимқули-Фироғийнинг авлодлари бўлмиш Худайбердихон, Мухаммаднур, Арали эшон каби улуғ инсонлар қўйган.

    Маҳалланинг кейинги юз йиллик тарихида Махсим бобо, Ўдак бобо, Хасан бобо, Тўра ака каби мўътабар аждодларимиз катта рол ўйнаган.

    “Туркманлик” маҳалласи расмий равишда 1987 йилда ташкил қилинди ва у ўз фаолиятини маҳалла қўмитаси раиси Қоқожон ака Сапоров,  маҳалла қўмитаси раис муовинлари - Сапарбой Бектурдиев ва Қурбондурди Тўраев,  маҳалла имоми - Йўлдош ака Жуматов, маҳалла ошпази - Абдулла ака Ўдаковлар раҳбарлигида бошлади.

        Бугунги кунда “Туркманлик” маҳалласи қаромоғида 3 қаватли ҳашаматли мактаб, Жомеъ масжид, Маҳалла маркази ва қатор маиший ва савдо дўконлари фаолият кўрсатмоқда.

             Шуни ғурур билан айтиш керакки, бутун бошли Марказий Осиёда “Туркманлик маҳалласи” деб номланадиган маҳалла фақат бизнинг маҳалламиздир.

         Махсим бобо – биринчи қори-Қуръон, Хасан бобо Абаев – биринчи раис, Тўра ака Ўдаков – биринчи ҳисобчи, Иброхим ака Ражабов – биринчи ўқитувчи, Хайитбой ака Сопоров – биринчи инженер, Бактурди Тўраев – биринчи шифокор, Қўзивой Аминов (Фикрий) – биринчи шоир, Полковник Озод Ражабов – биринчи юрист сифатида маҳалламиз тарихига ёзилажак ин-ша-Аллоҳ.

       Мактабни олтин медаль билан, Университетни қизил диплом билан битирган Бектурди Атаев, Ойбек Хоразмийлар, ҳамда, Чори (Илхом) Хасанов, Рамат Омонов, Баходир Жуматов каба спортчи-полвонлар шу маҳалла фуқоролари эканлиги ғурурлидир.

       Бригадир(раҳбар)лик соҳасида 20-30 йилдан кўпроқ фаолият кўрсатиб, ўзига хос рекорд ўрнатган Дурди ака Саидниёзов, Комилжон Хасановлар хам бизнинг маҳалладошларимиз.

       Маҳалламизда Ширин опа, Мирзажон, Йўлдош ака каби ҳожиларнинг кўпаяётгани ҳам Аллоҳнинг инояти бу.

          Бугунги қўшалоқ келин укам Ўктамбойга, Хасановлар сулоласига, “Туркманлик” маҳалласига қутлуғ қадам билан келган бўлсин.

Ахмад ҳожи Хоразмий.  Ангилия, Стокпорт шаҳри. 20-Март, 2011      (Иқтибос тугади)

 

“Туркманлик” маҳалласи фаоллари ва жамоасига

Ассалому алейкум муҳтарам маҳалладошлар. Юқоридаги, ҳужжатлар асосида баён қилинган қиссанинг муаллифи сифатида, сизларга қуйидагича мурожат қилмоқчиман:

1-Юқорида келтирилган фактларга гумони бўлган одам, маҳалланинг Жуманазар Сапаров, Ўктам Хасанов, Сапарвой Бектурдиев, Мирзажон Саидниёзов каби фаолларига   мурожат қилсинлар.

2-Мен 2002 йилда, ҳижрат қилишдан олдин, бу маҳалланинг маъсулятини Жуманазар Сапаровга қолдирганман (билдиришнома илова қилинади).

3-Бир пайтлар (2002 йилгача) гуллаб-яшнаб турган “Туркманлик” маҳалла маркази, бугунга келиб, ташландиқ аҳволга келди. Бунинг учун маҳалла аҳли, айниқса, унинг фаоллари маъсулдирлар.

4-Маҳалланинг собиқ  фаолларига: “Мен 2-3 минг доллар пул юборай, сизлар маҳалла аҳли билан, уни ремонт қилиб, маҳалла учун хизматда бардавом қилинглар”, -деб таклиф қилганман. Улар эса, маҳалла марказининг ерини ўзбошимчалик билан бўлиб олиш билан шуғулландилар.

Хулоса қилиб шуни айтмоқчиманки, “Туркманлик” маҳалла маркази менинг шахсий мулким ва у маҳаллага хизмат қилиши учун, саҳоват сифатида барпо қилинган ва у ўз вазифасини бажариб келаяпти. Ундаги ҳарқандай ҳаракат мен, ёки мен вакил қилган одам билан келишилган ҳолатда амалга оширилиши лозим.  Акс ҳолда, аввало Аллоҳнинг, қолаверса, қонуннинг ва маҳалла аҳлининг олдида маъсулятда  бўлади.

Сизларга дуои саломлар билан, “Обод маҳалла” йилида “Туркманлик” маҳалласини обод қилишда Аллоҳнинг баракотини тилаб, маҳалладошингиз  Ахмад ҳожи Хоразмий.  Буюк Британия, 2019.

Категория: Хабарлар | Добавил: Horazmiy (2019-05-01)
Просмотров: 523 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0