"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Сиёсатга қарши борган қаҳрамон

 

Сиёсатга қарши борган қаҳрамон
(Хоразм телевиденияси видеофилми, 1994)
https://www.youtube.com/watch?v=cqEdv4UU2DE&t=2299s
(Қуйидаги матн юқоридаги видеофильмнинг оригинали асосида ёзилган)

Тележурналист Болтабой Қурбонбоев: Ахмаджон Хоразмийни ёшлигидан танийман. Камтар, камсуқум, доим қўли кўксида, обобли. Шу билан бирга, тиришқоқ, жонкуяр, сўзини тутади. Шундан бери орадан кўп йиллар ўтди, учрашмадик. 
Яқинда мамлакатимизнинг марказий газеталаридан бири бўлмиш “Қишлоқ ҳақиқати” (1.4.1994) газетасини ўқир эканман, “Хоразм фахри”сарлавҳали катта мақола диққатимни тортди. 
Бу мақолада елкасига туркманча қирмизи чопон ташлаб олган, бошида оқ силкма чўгирмали йигитнинг сурати берилган эди. Танидим, бу суратдаги жиддий қиёфада ўтирган йигит ўша мен ёшлигидан танийдиган Ахмаджон Хоразмий эди. 
Бу даражадаги сарлавҳага лойиқ нима иш қилиб қўйибди экан, деган қизиқиш билан мақолани ўқиб чиқдим. Қаранг, “Бўлажак бола бошидан маълум” деган мақолнинг нақадар тўғри эканлигига имон келтирдим. 
Ахмаджон Хоразмий қишлоқ хўжалиги соҳасида, Хоразм воҳаси тарихида биринчи ва ягона фан доктори бўлибди! Хоразм вилояти Ҳокимияти ва телевиденияси раҳбариятининг топшириғига биноан уни излашга киришдим ва уни Боғот районлараро “Ўзсельхозхимия” бирлашмасидан топдим (сурат-1).   

Сурат-1. А.Хоразмий Бирлашма олдида 


Бу бирлашмага Хоразмий раис бўлишидан бир ҳафта олдин ҳам келгандик. Диққатимизни тортган нарса шу бўлдики, Хоразмий раҳбар бўлган кунининг эртасигаёқ, бирлашмага кирувчи бош дарвозонинг ўнг ва чап томонидаги ёзув(шиор)лар 180 градусга ўзгарибди.
Мамлакатимиз бундай кархоналарининг барчасида дарвозонинг ўнг томонига:
“Қишлоқ хўжалигида агрохимикатлар ишлатишни оширабориш, ҳосилдорлик ва экономиканинг асосидир!“ деб, чап томонига эса: “Хўжаликларни заҳарли химикатлар ва химиявий ўғитлар билан таъминлашни йилдан-йилга ошириб борайлик!“ деб ёзиб қўйилган эди. 
Профессор Хоразмий буни:
“Қишлоқ хўжалигида химиявий моддалардан фойдаланишни камайтирабориш, экология ва экономикани яхшилашнинг асосидир!” ва “Заҳарли химикатларни ва минерал (химиявий) ўғитларни илмий асосда ишлатайлик!” деб ўзгартириб (сурат-2), президентимиз И.Каримовнинг ва собиқ СССР аграр сиёсатига қарши борган. Ахмаджон Хоразмийнинг бу жасорати, ушбу видеофилмга сарлавҳа танлашда асосий ролни ўйнади.
Айрим қора кучлар каби, тахт учун эмас, ватан (биосфера) экологияси учун сиёсатга қарши бораолган жасоратли фарзандини ҳалқимиз қаҳрамон дейди. Мана, ўша қаҳрамон, қаршингизда ўтирибди.
Тележурналист: -Бир асрки, Комил Хоразмийдан кейин, “Хоразмий” таҳаллусли бирон одам бўлмаган. Мана, 100 йилдан кейин, биринчи Хоразмий сиз бўлдингиз. Шу боис, келинг, суҳбатимизни “Хоразмий” деган таҳаллусни танлаганингиздан бошласак.
Хоразмий: -Ибтидосида айтай, “Хоразмий” бу менинг таҳаллусим эмас, 1993 йилдан бошлаб, паспортимдаги ва барча ҳужжатларимдаги расмий исми шарифим. 
Қарийиб чорак асрдан буён, жаҳоннинг турли жойларида ҳар хил тупроқ-иқлим шароитларида, кўплаб илмий-тадқиқот ишларини олиб борганман, кўплаган одамлар ва олимлар билан учрашганман. 
Улар менга: “Сиз қаерликсиз?” дейишганида, мен асосан, Иттифо(СССР)дан, ёки Ўзбекистонданман демасдан, “Мен Хоразмданман”, “Мен Хоразмийман”, дер эдим. Чунки, чет элларда, СССРни билишсада, Ўзбекистон деган юртни билишмасди.  Лекин, шайх Ахмад Яссавий, энциклопедик аллома ал-Хоразмий, имом Бухорийлар шарофатидан бўлса керак,  Туркистон, Хоразм, Бухорани билишарди. 
Энди Хоразмий бўлганимнинг асосий сабабабини айтсам,  менинг турли тилларда эълон қилинган ва энди эълон қилинадиган илмий, адабий, ўқув, диний ва бошқа йўналишлардаги  асарларимни она юртим – буюк Хоразм билан боғламоқчиман. Хоразмни “буюк” деганимнида тушинтириб ўтсам: 1220 йилгача Хоразм дунёнинг ўша даврдаги энг катта ва қудратли империяси бўлиб, “буюк Хоразм” деб аталган.
Ва шу билан бирга, оддий ва кўпчиликка тушинарли бўлиши учун Хоразмий, яъни Хоразмлик деган исми шарифни танлаганман. 
Тўғрисини айтсам, исми шарифимдаги “ов”, “вич” каби русча формадан ўзимни ноқулай ҳис қилардим. Айниқса, чет элларда бўлганимда: “Нимага “Хасанов”, “Абаевич”сан, ота-боболаринг ҳам шунақа бўлганми, ўрисмизизлар?” -деб сўраганларида уялиб кетардим. 
Латифжон акага ўхшаган районимиздаги айрим олимлар: “Урганжий”, “Хевакий”, “Карвакий”ларга ўхшаб, нимага “Боғотий” деб қўймадинг исми шарифингни?” – деган ўринли саволлар ҳам бўлди. 
Биринчи мақсад исми шарифимни русча шаклдан туркий шаклга ўтказиш бўлса, иккинчи мақсад она томонимиздаги узоқ бобокалоним – Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг исми шарифини олиш эди.
Янабир тафсилотни очиқлайдиган бўлсам, туғилганимда менга “Муҳаммад” деб, бобокалонимнинг номини қўйишган. Лекин атеист-большевиклардан қўрққанларидан ва “Муҳаммад, Ахмад икаласининг ўзаги бир” деб,  мени “Ахмад” деб чақирабошлаганлар ва шу менга ном бўлиб қолган. Акс ҳолда, “Муҳаммад ибн Хасан ал-Хоразмий” бўлишим керак эди. 
Насиб бўлса, менга насиб қилмаган бобокалонимнинг “Муҳаммад” деган номини энди туғиладиган фарзандларимгами, набираларимгами қўйиш ниятим бор. 

Сурат-2. Бирлашмага кирадиган асосий дарвоза


Тележурналист: -Ҳар хил жойларда катта-кичик раҳбар бўлиб ишлагансиз. Шу билан бирга, илмий ишлар ҳам олиб боргансиз. Тадқиқотлар қилиш жараёнида, бошқа жойларни қўйиб турамиз-у, Хоразм қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масаласи борасида ўз фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.
Хоразмий: -Ҳа, бу борада кўп фикрларим бор. Хоразм (воҳаси) региони Ўзбекистоннинг барча регионларидан кескин фарқ қилади. Шу фарқлардан айримларини айтадиган бўлсак, минерал ўғит, ёқилғи мойлаш материаллари ва сувдан фойдаланиш ва уларни тақсимлаш ишлари, экин турларига ва майдонларига қараб тақсимланади. Биронта жойда бу тақсимланишда тупроқ турларига боғлиқ равишда уларнинг хоссалари ҳисобга олинмаяпти.
Кўз олдингизга келтиринг-а, бизнинг вилоятимиз бир томонидан Амударё билан, иккинчи томонидан Қорақум билан чегараланган. Бу иккита катта фактор Хоразм воҳаси тупроқларининг ҳосил бўлиши ва уларнинг хоссаларига жуда катта таъсир ўтказган.
Хоразм воҳаси деҳқонлари тили билан айтадиган бўлсак, Амударё ётқизиқлари таъсирида ҳосил бўлган тупроқларни “воп” тупроқлар деймиз.  Қорқум таъсирида, асосан “қумлоқ” тупроқлар шаклланган. Буларнинг ўртасида эса, Хоразмча айтганда “совға” тупроқлар шаклланган. 
Хоразм воҳасининг асосий қисмини эгаллаган бу 3 та тип тупроқлар ўзларининг физик, химик ва биологик хусусиятлари билан бир-биридан кескин фарқ қиладилар.
Ўғитлар, эҳтиёт қисмлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ва сувга ўхшаган нарсаларни тақсимлашда тупроқ типлари ҳисобга олинмаяпти. Натижада, бир колхоздаги иккита бригада, бир райондаги иккита хўжалик, бир вилоятдаги иккита район ўзларининг ҳосилдорглиги ва иқтисодий кўрсаткичлаи билан бир-биридан кескин фарқ қилаяпти.
Бизнинг тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, совға тупроқли майдонларга ажратилган ўғитларнинг 20-25%ини, қумлоқ тупроқли майдонларга олиб бкрилса, қумлоқ ва воп тупроқли майдонларга ажратилган ёқилғи-мойлаш материаллари ва эҳтиёт қисмларнинг 10-15, ҳатто 20%игача бўлган миқдорини совға тупроқли майдонларга олиб берилса, воп тупроқли майдонларга мўлжалланган сувнинг 30% га яқин миқдорини қумлоқ тупроқли майдонларга олиб берилса, ана шунда, ҳосилдорлик ва иқтисодда бундай кескин фарқ бўлмайди. Бўладиган фарқ эса, фақат меҳнатга ва тадбиркорликка боғлиқ бўлади холос.
Бизнинг бу тавсиямизга Совет даврида, Ҳонқа районига раҳбар (ҳоким) бўлган Маркс Жуманиёзов қарши турганди. Сабаб, Ҳонқа районида воп тупроқли майдонлар кўп бўлиб, унга ажратилган сув ва ёқилғи-мойлаш материалларининг бир қисми, Янгиариқ, Боғот каби районларга олиб берилиши керак эди. Ҳозирда эса, вилоятимиз ҳокими бўлмиш айнан ўша Маркс Жуманиёзов (сурат-3) бизнинг бу тавсиямизни қўллаб қувватлаяпти.
Шу пайтгача ўсимликларни ўғитлаш борасида олимлар томонидан ёзилган тавсиялар ўғитларнинг тури, миқдори, уларнинг келиш муддати оптимал бўлган шароит учун ёзилган. Мана, замон ўзгарди, ўғитнинг калийга ўхшаган бошқа мамлакатлардан келадиган айрим турлари 2 йидан буён йўқ. Айрим ўғит турлари ўзларимизда хом ашёси бўлмаганлиги сабаб жуда кам, ёки, жуда кеч келаяпти.

Сурат-3. Маркс Жуманиёзов 


Булардан ташқари, айрим хўжаликларнинг молиявий имконияти, ҳозирда жуда қимматлашиб кетган ўғитларни сотиб олишга етмайди. Шундай шароитда ўсимликларни қандай ўғитлаш керак?-  деган саволга жавоб бераоладиган биронта тавсия ишлаб чиқилмаган.
Биз, юқорида айтилган мураккаб шароит учун ўсимликларни ўғитлаш бўйича тавсия ишлаб чиқдик. Шу боис биз ишлаб чиққан тавсиялар хўжаликларга маъқул бўлаяпти.
Менинг ўғитлар қўллаш борасидаги илмий ишларимда ва китобларимда химиявий (минерал) ўғит ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳақида гап бормайди. Аксинча, менинг тавсияларимда минерал ўғитлардан рационал фойдаланиш, химиявий ўғитларни ишлатишда унинг агрономик ва иқтисодий самарадорлигигагина эътибор бермай, унинг экологик самарадорлигига эътибор қаратиш лозимлиги қаттиқ таъкидланади.
Айниқса, охирги йиллар деҳқонларнинг: “Еримиз банги (наркоман) бўлиб қолган, ўғит бермаса ҳосил олиб бўлмайди, деса айрим мутахасис ва деҳқонлар – ўғитни озроқ берсангиз, ҳатто, айрим далаларда ўғит берсангизда фойдаси бўлмаяпти”, - деган сўзларни эшитиб турасиз. 
Бу дегани, тупроқларимиз жарнинг ёқасига бориб қолди, кўзимизни очайлик!, - дегани.
Нафақат мутахасис, оддий деҳқонлар ҳам биладиган бир мисолни айтай. Минерал ўғит деб номланадиган синтетик (химиявий) моддалар таркибидаги, бор-йўғи 10-15, узоғи билан 20% га яқин модда ўсимликлар томонидан ўзлаштирилади холос. Зараркурандаларга қарши ишлатиладиган заҳарли пестицид(агрохимикат)ларнинг эса 1% атрофидагисигина заракурандаларни ўлдириш учун хизмат қилади. 
Агрохимикатларнинг химиявий балластлар, деб аталадиган катта қисми эса тупроқни, умуман биосферани заҳарлаш манбаи сифатида хизмат қилади. 
Айниқса, агрохимикатлар узоқ йиллар, ҳаддан зиёд кўп ишлатилган бизнинг воҳамиз тупроқларида химиявий балластлар миқдори жуда кўпайиб кетган. Натижада, тупроқ унумдорлигида ва ўғитлар самарадорлигида катта роль ўйнайдиган тупроқ таркибидаги микро ва макроорганизмлар 2-2,5 марта камайиб кетган. Шу боис, озроқ берилаётган ўғитлар ўсимликларга таъсир қилмай қолди.
Тупроқларга киритилаётган агрохимикатлар миқдорини оширишда давом қилсак, 15-20 йилдан кейин ҳозирда олаётган ҳосилимизни, ҳозиргига нисбатан 1,5-2 баравар кўпроқ агрохимикат берсаккина олишимиз мумкин. Шу йўлда яна давом қилсак, 30-40 йиллардан кейин, эҳтимол, агрохимикатлар умуман таъсир қилаолмай қолар.
Шу боис агрохимикатлар миқдорини йилдан-йилга ошириб бориш сиёсатига ва шиорига қаттиқ туриб чек қўйиш лозим. Аксинча, биз таклиф қилаётган: “Агрохимикат(химиявий ўғит ва заҳарли химикат)лар ишлатишни йилдан-йилга камайтирабориб, ундан воз кечиш сиёсати ва шиорини олқишлаш керак.
Тележурналист: -Хоразмда бир пайтлар  ширин-шакар қоаунлар, узум ва мевалар бўларди. Ҳозирги пайтларга келиб, улар ўз таъмини кескин йўқотди. Айниқса, полиз ва сабзавотлар агрохимикатлар сабаб еб бўлмас даражага келди. Деҳқонларимиз эса: “Дори(агрохимикат)сиз ҳеч нарса олиб бўлмайди”, - деган хулосага келишган. Шулар ҳақида ҳам телетомошобинларга айтиб берсангиз.
Хоразмий: -Ҳақ гапни айтдингиз. Мана, бозор иқтисоди шароитида яшаяпмиз. Ўтиш даврининг ҳам ўз қийинчиликлари бўлар экан. Бозор иқтисодига ўтгандан кейин, айрим деҳқонларимиз, сабзавот ва полизни селитра билан “боқиш”га тушиб кетдилар. 
Албатта, уларнинг ҳосилдорлиги айниқса, селитра таъсирида кескин ошади. У маҳсулотлар бозорда донада ёки кг да сотилади-да. Шу боис деҳқон уларнинг сифатига эмас, сонига ва миқдорига эътибор беради. Бундай маҳсулотларни истимол қилаётган ҳалқимизда айрим қўлбола касалликлар ҳам пайдо бўлаяпти.
Тележурналист: -Демак, дори (агрохимикат) бериб ташқариси ялтироқ, ичи қалтироқ маҳсулот етиштираяпмиз, шундайми?
Хоразмий: -Ҳа, айнан шундай! Айниқса сабзавот ва полизларга юқори дозада азотли ўғитлар солиб, ташқариси ялтироқ, ичкариси қалтироқ маҳсулот етиштираяпмиз. 
Бундан ташқари, ҳечким учун сир бўлмаган янабир нарсани айтмоқчи эдим. Ўтган йил Боғот районлараро “Ўзсельхозхимия” бирлашмаси, яъни бизнинг ҳам сайъи ҳаракатимиз билан районимиз хўжаликларини минерал ўғит(агрохимикат)лар билан таъминлаш режаси 150-160% қилиб бажарилди.
Шунга монанд равишда пахта ва бошқа ўсимликлар ҳосилдорлиги ҳам ошди. Пахта сотиш режаси 100-120% га бажарилди. Энди бир эътибор қилинг-а, шу хўжаликлар биронтасининг чўнтаги(счёти)да бир сўми бормикан?
Ўғит(агрохимикатлар)ни кўп ишлатиш нафақат экологияни, ҳатто иқтисодни ҳам вайрон қилаяпти. Ҳозирги кунда аммофос ўғитининг ҳар тоннаси хўжаликлар учун ярим миллион сўмга тушаяпти. 
Шу боис, ниҳоятда қиммат турадиган бундай ўғит(агрохимикат)ларни олимлар тавсияси асосидагина ишлатиш лозим. Акс ҳолда, булардан нафақат экологик ва шунингдек катта иқтисодий зарар келади.  Аввалгига ўхшаб, шиор фоиз ва ҳосилдорлик эмас, энди шиор экология ва иқтисод бўлмоғи лозим.
Ўрни келганида, бир илмий маълумотни айтсам. Бундан бир аср илгари Хоразм деҳқонлари агрохимикат ва механизациясиз пахтадан 3-5 ц ҳосил олишган. Ва бу ҳосил уларга яхшигина иқтисодий даромад келтирган. Ҳозирчи, пахтадан 30-40 ц ҳосил олинаяпти, лекин бу ҳосил деҳқонларга иқтисодий зарар келтираяпти. Бундан хулоса шуки, қишлоқ хўжалигини тубдан ислоҳ қилиш лозим!

Сурат-4. А.Хоразмий тележурналист билан - 1994


Тележурналист: -Маълумки, шахсий ва жамоа хўжаликларда чорва ҳайвонлари бор. Улардан маҳаллий ўғит чиқаяпти. Энди икки оғиз маҳаллий ва минерал ўғитлар ҳақида ҳам гапириб берсангиз.
Хоразмий: Биздаги бор ҳисоб-китобга қараганда маҳаллий ўғит миқдорини бирнеча баробарга кўпайтириш мумкин. 
Бундан ташқари, ота-боболаримиз деҳқончилик илмидан маълумки, кесак, рош кабилар ҳам “дўким” деб номланиб, ўғит сифатида ишлатилган, булар ҳаммаси маҳаллий ўғит деб номланади. Шуларни рационал ишлатиш асосида, ҳозирда берилаётган минерал (химиявий) ўғит миқдорини 30-40% га камайтириш мумкин.
Тележурналист: -Президентимиз ва Вилоятимиз ҳокими сайъи ҳаракатлари билан Хоразмда Ўзбекистон Фанлар Академияси филиали – Хоразм Маъмун Академиясини очиш ҳақида иш кетаяпти, деб эшитаяпмиз. Шу ҳақда ҳам бирнарсалар десангиз.
Хоразмий: -Ҳа, вилоятимизда Маъмун Академиясини ташкил этиш ишлари ниҳоясига етай деб қолди. Хоразмда бундай илм-фан масканининг ташкил қилиниши, айниқса, қишлоқ хўжалик илмини ривожлантиришда катта рол ўйнайди.
Сабаб шуки, Хоразмнинг тупроқ-иқлим шароити, шунга боғлиқ равишда экинлар агротехникаси ҳам мамлакатимизнинг бошқа регионларидан кескин фарқ қилади. Қатор агротехник тадбирлар бизда кўп ишлатилади. Анашунинг учун ҳам, Хоразмда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг таннархи бошқа вилоятларга нисбатан анча юқори туради.
Илмгоҳлар ва олимларнинг асосий қисми Тошкент, Самарканд, Андижон каби шаҳарларда жойлашган. Асосий тавсиялар ўша ерларда ўтказилган тадқиқотлар маълумотларига таяниб ёзилган. Бу тавсияларнинг анчагина қисми Хоразм зироатчилигига тўғри келмайди.
Агар Фанлар Акдемияси бўлими шу ерда очилиб, айниқса қишлоқ хўжалигига бериладиган тавсиялар шу ердаги қилинган тадқиқотлар маълумотларига таянилса, нафақат қишлоқ хўжалигида, Хоразм илм-фани ва ҳалқ хўжалигининг ривожланишида катта рол ўйнайди.
Тележурналист: -Ҳозир бутун Хоразм илм-фани ва ижод аҳли оғзида сизнинг “Вакил” деб номланадиган илмий-сатирик асар ёзмоқчилигингиз ҳақида турли-туман гап юрибди. Шу ҳақда ҳам қисқача тўхталиб ўтсангиз.
Хоразмий: -Шамол бўлмаса дарахтнинг боши қимирламас, деб бекорга айтилмаган. Ҳа, “Вакил” деб номланадиган илмий-сатирик асар ёзишни ният қилиб юрибман. 
Менда бундай асар ёзиш керак экан, деган фикр 1986 илдан бошланди. Ўша пайтда Райком(ҳокимият)да қишлоқ хўжалик бўлими мудири бўлиб ишлардим. Хўжаликларнинг бригадаларга, Райкомнинг ўжаликларга, Обкомнинг районларга юборадиган вакиллари, оператив группалари ва уларнинг таркиби, уларнинг якуний йиғилишлари ҳақида анча-мунча материаллар йиғганман. Чунки, ўзим райком ва обком вакили, оператив группаси аъзоси сифатида ҳам хўжаликларга ва районларга борганман.
Бундан ташқари, ўзим хўжалик раҳбари (совхоз директори) сифатида турли даражадаги вакилларни ва оператив группаларни қабул қилганман. 
Шу материаллар ва тажрибаларим асосида “Вакил” деб номланадиган бир асар ёзмоқчиманки, зеро ҳалқимиз билсин, вакил ва оператив группанинг қишлоқ хшжалигида нафақат фойдаси йўқлигини, ҳатто зарар эканини илмий асосда, сатира тиғи билан кўрсатиб бермоқчиман.
Тележурналист: -Демоқчисизки, хўжалик ва районлардаги шу кундалик иш турли хил назоратчи ва ҳайбаракаллачилар бормасада юради, шундайми?
Хоразмий: -Болтабой ака, балки сиз вакил бўлиб кўрмагандирсиз. Шундай бўлсада, бу масалада мен билан ҳамфикир эканингиз сезилиб турибди.
Мутахасислиги бўйича ўқитувчи, қурувчи, партия ходими, прокурор, милиция бошлиғи, РайПО раиси кабилардан иборат бўлган вакил ва оператив группа аъзолари бригадирга, колхоз раиси ёки агрономга нимани ўргатаолади? Улар келиб бригадирними, раисними ишдан қўйишдан бошқа иши йўқ уларнинг. Мен бу масалада истаган одам билан мунозара қилишим мумкин.
Тележурналист: -Ғўза ва бошқа экинларни парваришлаш борасидаги берган саволимизга Хоразмий шундай жавоб қайтарди.
Хоразмий: -Ғўзага айниқса, азотли ўғитларни июльнинг охири, августнинг бошларида берилса, у пахта очилишини кечиктиради, сифатини ҳам пасайтиради. Чунки кечки кўсакни кузги биринчи совуқ уриши сабаб, 4 чи сорт пахтанинг салмоғи кўпаяди ва иқтисодни пасайтиради. Кечки берилган азотли ўғит ўсимлик томонидан тўла ўзлаштирилмай, унинг маълум қисми сизот сувларига ўтиб, экологияни ҳам бузади.
                                                          *
 Тележурналист: -Ахмаджон Хоразмий 1948 йилда Боғот қишлоғида туғилган. Отаси Хасан бобо шу хўжаликнинг биринчи раиси бўлиб, бу вазифада 1940 йилгача ишлаб, нафақага чиққунича шу хўжаликда турли вазифаларда ишлади. Истиқлолнинг дастлабки йилларида шу хўжаликни Хасан Абаев деб номлаш таклифлари ҳам бўлганди. Онаси – Тозагул момо бадавлат оилада туғилиб тарбия олган.  
А.Хоразмий ота-онаси ва ўзидан катта ака ва опалари қатори шу хўжаликда меҳнат фаолиятини 13 ёшида колхозчи сифатида бошлаган. У деҳқонни ҳам, деҳқончиликни ҳам ичидан билади ва Хоразм воҳасида биричи қишлоқ хўжалик фанлари доктори бўлди.
Унинг ёшлиги манау пахта далаларида, манашу одамлар орасида ўтган. Шундан бўлса керак, раҳбарлик ва илмий ишларидан сал қўли бўшади дегунча ўзи ўсган қадирдон далалари томон келади. Мутахасис ва деҳқонларга ўз маслаҳатларини беради (сурат-5), уларнинг фикрларига қулоқ тутади.

Сурат-5. Хоразмий мутахасис ва деҳқонлар билан 


Профессор Хоразмий ҳозирда Боғот районлараро “Ўзсельхозхимия” бирлашмаси раҳбари бўлиш билан бирга, илмий-педагогик ишларни ҳам давом этдирмоқда. Унинг яқинда “Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари” ўқув қўлланмаси Тошкентда “Фан” нашриётида босмадан чиқди.
Ҳозирги кунда у раҳбарлик фаолияти билан бирга “Жаҳоннинг турли хил тупроқ-иқлим шароитларида табий фитоценозлар ва чорва озуқаси экинларини озиқлантиришнинг илмий асослари” номли икки томлик йирик капитал асар устида ҳам ишламоқда. 


Бу борада биз – телевидения ижодий жамоаси ҳам унга муваффақият ва омадлар тилаймиз.

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-11-21)
Просмотров: 581 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0