"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Дин ва Тасаввуф

Илмий тасаввуф ҳақида

                                      Илмий тасаввуф ҳақида
Муаллиф ҳақида мухтасар
 Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий 1948 йилда Хоразмда туғилган. Таниқли уламо Абдулла қори устозлигида 3 ёшидан Ислом дини(Қуръони карим)дан сабоқ олган. 5 ёшида Қуръони каримнинг ярмидан кўпроғини ёд билган.


Унинг “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар”,  “Ҳадиси шариф ўгитлари”,  “Тасаввуф ва тариқат ҳақида”  каби рисолалари бестцеллерга айланган.  У “Нақшбандия-Хоразмий” тариқатига асос солган.  А.Хоразмий Қуръони карим ва тасаввуф илми асосида: 


    Ризо керак – тағдирига,
        Шукур керак – бул кунига,
           Сабр керак – қийинчиликка,
     Умид – керак яхши кунга

деган ўгитни ижод қилган ва у кўплаган одамлар учун дастури амалга айланиб улгурган    (А.Нурмаммедов, П.Қаландаров. Ахмад ҳожи Хоразмий – 70 ёшда. Лондон-2018).  
                                                                        *

Тасаввуфга алоқам тўғрисида мухтасар қилиб айтсам, 1999 йилдан Нақшбандия тариқати муриди сифатида тариқат ибодатларини сидқидилдан бажаришга киришдим. 
Тасаввуфшунос олим профессор Ориф Усмон каби тасаввуф ва тариқат соҳаси олимлари билан суҳбат, баҳс ва мунозараларимизнинг Ўзбекистон телевидениясида (1999 йил, 15-апрел «Жавоҳирлар ҳазинасидан» кўрсатуви ва бошқалар) ҳам намойиш этилиб турилиши, илмнинг бу соҳасига янада чуқурроқ киришимга сабаб бўлди. 
Шайх Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ авлиёлар тўғрисидаги тадқиқотларим натижалари мамлакат илмий журналларида эълон қилинди. "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 2002 йил, № 3 сонида: "Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати” номли катта мақолам эълон қилинди.
 Мақоланинг хулосасида: "Ҳалқимизнинг маънавий ва иқтисодий жиҳатдан қийналаётган ҳозирги даврда, ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти Ўзбекистон ҳалқининг мафкураси бўлмоғи лозим”, - деб таъкидланди.
  Мақола муаллифи "Нақшбандия тариқати суфийси А.Хоразмий”, деб биринчи бор расман кўрсатилди. Бу эса ислом ва тариқат ихлосмандлари орасида ўзига хос шов-шувга сабаб бўлди. Буни эълон қилган журнал бош муҳаррири Зиёдулло Йўлдошев ишдан олиб ташланди. Мақола муаллифи (А.Хоразмий) МХХ назоратига олинди ва барча вазифалардан “ўз аризасига мувофиқ” озод этилиб, кўп ўтмай мухожиротга юз тутишга мажбур этилдим.
Муҳожиротда тасаввуф борасидаги фаолиятим янада фаоллашди. 2006 йилдан Буюк Британия жомеъ масжидларида, суфийлар мажлисларида "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”, "Нақшбандия тариқати ва таълимоти”, мавзуларида маърузалар ўқияпман. Тариқат ихлосмандлари мени "Шайх Хоразмий” , деб эъзозлашлари ҳам бор ҳақиқат.


2010 йилларда машҳур бўлган “Янги дунё” сайтида “Тасаввуф ва тариқат ҳақида” номли катта мақолам эълон қилинди ва кўплаган тортишувлар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Мақоланинг долзарблигидан бўлса керак, шундан бирнеча йил ўтиб,  бу мақолани "Дунё ўзбеклари” каби бугуннинг машҳур сайтлари ҳам нашр қилди. Бу гал, бу мавзуга қизиқувчилар сони ўтган сафарга қараганда бирнеча баробарга ортди, ва бу мақолага  талашиб-тортишиб муносабат билдираётганларнинг умумий сони юзга яқинлашди.
Сиёсатда ва Исломда фаол бўлган Намоз Нормўмин ўзининг “Тасаввуф ва тариқат ҳақида”ни ўқиб номли мақоласида тасаввуфни ботил йўл деб, мени ва менга ўхшаганларни бу йўлдан қайтишга дават қилди. Мен унинг тасаввуф ҳақидаги билими саёз, даъвати эса нотўғри эканини “Тасавуфга тош отманг” номли илмий асосланган мақоламда кўрсатиб берганман.
                                                                 *
Илмий тасаввуфнинг Ўзбекистондаги намаёндалари профессорлар: Н.Комилов, О.Усмон, И.Ҳаққул ва А.Хоразмий кабилар ҳисобланади. Сунний тасаввуф намаёндалари эса – Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Садриддин Салим Бухорий, Мирзо Кенжабек кабилар  ҳисобланади.
Қуйида, қодир бўлганимизча, тасаввуфни илмий нуқтаи назардан мухтасар шаклда баён қилишга ҳаракат қиламиз.
Тасаввуф ёки суфийлик - ваҳдат ва тавҳид илми бўлиб, бир Аллоҳни севиш (ваҳдат) ва унга етишиш учун покланиш (тазкия) ҳақидаги таълимотдир. Суфий - тасаввуф йўлига эргашган, маълум бир тариқатда ибодатлар қиладиган одамдир.
Суфийлар аҳлу Аллоҳ, авлиё, аҳли ботин, вали, арбоби тариқат, фақр, дарвеш деб номлаганлар. Улар ақлу фаросатли, шариат ва ибодатда бардавом бўлган каромат эгаларидир. Суфийларнинг комиллик даражаси улар кароматларининг кучи билан ўлчанади. Айрим суфийлар ўзларининг кароматлилигини ўзлари сезмайдилар.
Суфийлар ориф, зоҳид, ринд, фақир, файласуф суфийларига бўлинадилар. Улар фоний дунё муаммоларидан устун турадиган комил инсонлар бўлиб, суфий учун икки (фоний ва боқий) дунё лаззатларидан тамаъ бўлмай, иши Аллоҳга ошиқлик ва мақсади унга етишишдир.
Суфийларга қўйиладиган асосий талаб - нафс лаззатидан ва дунё молидан кечиш(фақирликд)дир. Бадавлат (Ҳожа Аҳрор Валидек) ва ҳукмдор (Мавароуннаҳр подшоси Ҳалил отадай) сўфийлар ҳам бўлган. Лекин улар фақирона (барчаси Аллоҳни деб) яшаганлар ва шу билан тариқат талабига жавоб берганлар
Тасаввуф таълимоти бўйича Аллоҳ(ҳақиқат)га – яъни руҳий камолат(комиллик)га етишиш босқичма-босқич: шариат(дин)–тариқат–маърифат–Ҳақиқат схемада амалга ошади.

Дастлабки босқич шариат (дин)  бўлиб, бунда тасаввуф аҳли Аллоҳ(маъшуқаси)ни танийди ва шариат(дин)нинг барча талабларига бўйсиниши ва унга амал қилиши керак. Шундан кейингина навбатдаги босқичларга ўтиши мумкин.
Шариат билан тариқат бир-бирига боғлиқ бўлсада, улар ўз таълимоти ва мақсади жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Шариат Исломда мусулмонликни камолатга етказади, унинг мақсади икки дунё роҳати.Тариқат эса руҳни камолатга етказади, мақсади Аллоҳга етиш, унинг дийдори. 
Шариат пешволари тариқат йўлларининг айримлари (риёзат чекиш, чиллага ўтириш, зикр тушиш, каромат кўрсатиш) Пайғамбаримиз суннатига ғилоф деб, битъад ҳисоблаганлар. Уларга фано, тавҳид, ишқ каби ғоялар ва улар натижасидаги суфийлар тамонидан «Анал хақ» «Шарафланганман» «Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак» каби сўзлар куфр бўлиб туюлган. 
Чунки шариат пешволари суфийларнинг ботинда айтган бу сўзларини зохирда тушинишган. Буни машҳур шоир ва  шайх Аҳмад Яссавий шундай ифода қилган:


                                   Билмадилар жохил муллолар, "Анал Ҳақ”нинг маъносин,
                                        Қол (жохил) аҳлига ҳол (ботиний) илмин Ҳақ кўрмаган                             
Мансурдек авлиёни қўйдилар дорга осиб.      

Натижада Мансур Ҳаллож, Яхъё Сухарвардий, Насимий, Машрабга ўхшаш сўфийлар қатл қилинган. А.Ансорий, Ф.Аттор, Ибн Арабий, Ж.Румий каби суфийлар шоҳ ва ҳокимлар тазийқи остида яшаганлар.
Тасаввуф аҳлининг аксари дин ва шариатнинг улуғ намаёндалари бўлишган; Фалсафа ва илми Каломнинг уламоси - имом Абдуҳомид Ғаззолий, ҳадис илмининг уламолари - Боязид Бистомий, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандлар ул зохирий илмларидан қониқмай, ботиний илм - тасаввуфга юзланганлар.
Тасаввуф фалсафасига кўра, инсон қарама-қарши икки асос - модда (тана) ва руҳдан иборат. Инсондаги моддийликнинг ривожланиши ҳайвонийликни, руҳнинг ривожланиши эса, иолҳийликни ривожлантиради. Руҳ ривожланиб, тараққий этган сари, у мода(тана)га сиғмай, кароматлар кўрсата бошлайди. 
Аллоҳсевар банданинг қалби, доимо ўз Роббисига етишишига интилади. Анашу талаб, тасаввуф (тариқат) орқали қондирилади. Тариқат йўлига кириш кишида ўзига хос бир ҳимматнинг пайдо бўлиши билан бошланади ва у ўзига устоз (шайх ёки дастур) ахтара бошлайди. 
Шайх – арабча сўз бўлиб, айрим: жамоа ва насаб сардорларига, подшоҳлар авлодларига, бадавлат одамларга, йирик Ислом уламоларига ва раҳбарларига бериладиган (ёки уларга нисбатан ишлатиладиган) фахрий унвон ҳисобланади.
 «Шайх» калимаси  сўфийлик(тасаввуф)да «валий», тариқатда эса – «устоз» (пир) сифатида ишлатилади. Унинг «Пири муршид», «Шайхул акбар», «Шайхлар шайхи» ва бошқалар каби, қатор даражалари бор.
Ислом тасаввуфи тарақиёти даври(VII-XXI-асрлар)да ўнлаб тариқат пирлари пайдо бўлиб ўз тариқатларини тарғиб этганлар. Бу тариқатларининг  барчаси мақсади (Аллоҳга етишиш) ва вазифаси (рухан комил инсон тарбияси) жиҳатидан бир хил бўлсада, услуб ва одоблари бўйича, бир-биридан фарқ қилганлар.
                                                              *
Исломдаги биринчи суфий Муҳаммад салаллоҳу алейҳи васаллам (сав) бўлганлар. Бунинг инкор қилиб бўлмайдиган далили шуки, саҳиҳ ҳадисларда келтирилишича “Шавқим (олий муҳаббатим) Аллоҳ дийдорини кўришдир”, - деганлар Расуллулоҳ сав. Юқорида баён қилинган: “Суфийнинг иши Аллоҳга ошиғлик, мақсади Унинг дийдоридир” деганини назарда тутсангиз, Унинг суфий эканига ҳеч шубҳа қолмайди.
Буни эса, тасаввуф китобларида “Тасаввуфдаги саҳиҳ тариқатлар силсиласи ҳазрати Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алейҳи васалламдан бошланади (ёки Унга етиб боради)”, дейилганига бир исбот ўлароқ кўрсада бўлади. 
Юқорида айтганимиз, Аллоҳсевар банданинг қалби, доимо ўз Роббиси(маъшуқи)га етишишига интилади. Суфий бу мақомда нафсидан кечиб, узлат (яккалик) истаб қолади. 
Пайғамбаримиз сав узлат истаганларида, Хиро тоғига кетар, ғорда ҳафталаб, ҳатто ойлаб қолиб кетар ва ибодатда бардавом бўлар эдилар. Бундай ҳолатни суфий шоир Махтимқули-Фроғий: “Манзилим боғ ичрадир, саҳро(узлат)га ошиғ бўлмишам”, - деб ифода қилган.  
Аллоҳ Қуръони каримда (Фатҳ сураси, 10-оят) Муҳаммад Алейҳиссаломга қараб:
“Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўли устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда улкан ажр берилур”, деб таъкидлайди. Шу боис бу оят, тасаввуф аҳли учун ҳужжат сифатида қабул қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ислом тасаввуфининг ақидаси шундайки, ҳар бир Аллоҳсевар одам, суфийлик тариқатига киришда, Аллоҳга Қуръони каримнинг “Фатҳ” сураси, 10-ояти орқали байъат (қасамёд) қилмоғи лозим бўлади. Аллоҳга байъатни ўз устози (Шайхи ёки дастури) ва Расулуллоҳ салалоҳу алейҳи васаллам рухи поклари орқали қилади. 
                                                            *
Аллоҳсеварлик (яъни суфийлик) нафақат инсоният, ва шунингдек, барча махлуқот билан бирга пайдо бўлган. Махлуқотларнинг ҳарқайси Аллоҳни ўзларига хос ва ўзларига мос шакл(йўл)да зикр қиладилар, севадилар ва Унга қуллиқ қиладилар. 
Айрим манбаларда, биринчи суфий сифатида Шис алейҳиссалом тилган олинади. Суфийлар (Аллоҳнинг ошиғлари) барча динларда бўлган ва ҳозир ҳам бор. Улар Исломда “суфий” дейилса, Насронийликда “авлиё” ва бошқа динларда ҳам тегишли ном билан аталади. Бу борадаги маълумотлар Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобида ҳам тилга олинади.

Шайх Хоразмий “Нақшбандия-Хоразмий” тариқати (ибодати) ҳақида маъруза қилиш жараёнида.  2018


Юқорида айтганимиз, сунний тасаввуф тарафдорлари умумиятла кароматни тан олсаларда, авлиё(суфий)лардаги кароматлар ҳақида сўз очмасликни маъқул кўрадилар. Масалан, устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тасаввуф ҳақида тасввур” китобида Нақшбандия тариқатининг барча пири муршид(шайх)ларининг суфийлик  фаолияти баён қилинади-ю, уларнинг кароматлари ҳақида оғиз очилмайди. Сабаб шуки, уларча каромат кўрсатиш суннатга ғилоф ҳисобланади. Қачонки, саҳиҳ ҳадисларда Пайғамбаримиз алейҳиссаломнинг кўплаган кароматлар (мўъжизалар) кўрсатгани баён қилинади.
Улар тасаввуфнинг вазифаси шариатга хизмат қилиш, деган ақийдани илгари сурадилар. Масалан, Ислом устунлари ва ибодатларини шариат зохиран баён қилса, тариқат уларни ботинан баён қилади, - деб ҳисоблайдилар, ёки шундай бўлишини истайдилар.
Ва шунингдек, улар Мансур Ҳаллож, Яхъё Сухарвардий, А.Ансорий, Ф.Аттор, Ибн Арабий, Ж.Румий каби буюк  суфийларни фалсафий тасаввуф намаёндаси ҳисоблаб, улар фаолияти ва эътиқоди Қуръон ва Суннатга тўлиқ мутаносиб эмас деб, уларга ўгай кўз билан қарайдилар. 
Илмий тасаввуф намаёндалари: “Шариатлар билан тариқатлар бир-бирига боғлиқ бўлсада, улар ўз таълимоти ва мақсади жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Шариат мусулмонликни, хрестианликни ва ҳакозаликларни камолатга етказади, унинг мақсади икки дунё роҳати.Тариқат эса руҳни камолатга етказади, мақсади Аллоҳга етиш, унинг дийдори. Суфийларнинг комиллик даражаси улар кароматларининг кучи билан ўлчанади”, - деб ҳисоблайдилар. Шу боис ҳам юқоридаги масалаларда илмий ва сунний тасаввуф олимлари ҳамфикр эмаслар.
Хулоса қилиб айтганда, саҳиҳ ҳадисларда: “Илмсиз амални Аллоҳ қабул қилмас” деб таъкидланади. Шундан келиб чиқиб, ҳарқандай фикр, амал, хулоса илмий асосга эга бўлмоғи лозим. Аллоҳ тўғрисини билгувчироқдир (Валлоҳу аъзам биссавоб).

Ахмад ҳожи Хоразмий - олим ва суфий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри
 

 

Категория: Дин ва Тасаввуф | Добавил: Horazmiy (2019-11-21)
Просмотров: 461 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0