"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида"

Жавоҳирлар хазинаси

(Ўзбекистон Телевиденияси, 1-программаси 15-04-1999)
https://www.youtube.com/watch?v=cqEdv4UU2DE&t=2299s   
  (Қуйидаги матн юқоридаги видеофильмнинг оригинали асосида ёзилган)

Тележурналист Сурайё: -Ассалому алейкум ҳурматли телетамошобинлар.
Жавоҳирлар хазинаси рукни остида берилаётган навбатдаги кўрсатувимиз яна хонадонингиз меҳмони. Ҳаммамизга маълум, қадимий Туркистон тарихининг илдизлари теран ва мустаҳкам. Дунёвий, диний, тасаввуфий илмлар билан ном қозонган буюк олимлар, тариқат юлдузлари беҳисоб экани, уларнинг адолат, инсоф, диёнат ва ҳалоллик ҳақидаги таълимотлари ҳақида ўқиганмиз. 

                                           

                                           Сурат-1. Тележурналист Сурайё,   Апрель-1999  


Уларнинг барчалари дину-Исломдан чуқур бахобар бўлганлар. Айни пайта, улар юксак инсоний фазилатлари билан барчага ўрнак бўлганлар. Бугунги кўрсатувимизда анашундай табаррук инсонлардан бири - шайх Юсуф Ҳамадоний ҳақида фикр юритиш ниятидамиз.
Тасаввуфшунос олим, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий тасаввуф, Хожагон-Нақшбандия тариқати, шайх Юсуф Ҳамадонийнинг фаолияти ва мероси борасидаги илмий ишлари натижаларини яқинда эълон қилган “”Шайхлар шайхи” мақоласида атрофлича баён қилган. Айнан шу ҳам, ушбу кўрсатувимизни таёрлашга сабаб бўлди.
Бизнинг бу кўрсатувимизда тасаввуф илмида кўзга кўринган олимлар – Ориф Усмон, Ахмад ҳожи Хоразмий ва шунингдек Тошкент вилояти ҳамда Занги ота жоме масжиди имоми иштирок қилмоқдалар.
Улар шайх Юсуф Ҳамадонийнинг тасаввуфдаги, Хожагон тариқати борасидаги ишлари, унинг ҳаёт ва фаолияти ҳақида ўзлари қилган тадқиқотлари натижаларини ўртоқлашадилар сиз телетамошобинлар билан. 


Професср Ориф Усмон: -Шайх Юсуф Ҳамадоний (1048-1140) ҳазратларининг тўлиқ исми шарифи - Хожа Яъқуб Юсуф бин Ҳасан Бузунжердий Ҳамадоний деб аталади. Ул зот Эронда, Ҳамадон шаҳри яқинидаги Бузунжерд қишлоғида таваллуд топганлар. У кўп устозлардан турли хил илмларни ўрганган. Унинг биринчи устози шайх Шерозий, охиргиси эса шайх Фармадий бўлган. 

                                                   

                                          Сурат-2. Ориф Усмон  


Ул зот Мавораннаҳр ва Хуросоннинг кўп жойларида бўлиб, шогирдлар таёрлаганлар. Унинг биринчи буюк шогирди (халифаси) Хоразмлик Хожа Абдуллоҳ Баррақий, кейингиси Ҳасан Андоқий, удан кейингиси Аҳмад Яссавий, тўртинчи халифаси – Абдулҳолиқ Ғиждувоний бўлган. 
Янги маълумотларга қараганда, Ғавс-ул-Аъзам деб танилган Абдулқодир Гилоний ҳам ундан таълим олган экан. Шундай қилиб ҳазрат Юсуф Ҳамадоний Хожагон-Нақшбандия, Яссавия, Қодирия тариқатлари маънавий отаси ҳисобланади.


Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий: - Тарихдан маълумки, Хожа Юсуф Ҳамадоний ҳазратлари Мерв(ҳозирги Туркманистоннинг Мари вилояти)да дафн қилинган (сурат-3). У пайтлар Мерв шарқнинг энг катта ва буюк шаҳарларидан бири бўлган. Шу боис Мерв – шаҳри шохи жаҳон (жаҳон шаҳарлари шоҳи) деб аталган.
Буюк энциклопедик олим Ал-Хоразмий бошлиқ олимлар ҳам айнан шу шаҳарда оламшумул кашфиётлар қилишиб, кейин Бағдодга кўчишган. Мерв бутун Хуросоннинг пойтахти бўлган. Хуросон ҳукмдори Ал-Маъмун шу шаҳарда ўтириб Хуросонни бошқарган  ва Боғдодга бориб халифа бўлган.
Мерв Чингизхон истилосида вайрон қилинган, Темурийлар (Шохрух) даврида анча қайта тикланиб, ободонлаштирилган. Айнан ўша пайтда Ҳазратнинг ҳозирги биз кўриб турган масжида, ханақохи, мақбараси қайта тикланган.

                                         

                                    Сурат-3. Шайх Юсуф Ҳамадоний мақбараси Мерв (Mary) 


Шайх Юсуф Ҳамадоний шарофатидан Мерв “Хуросан каъбаси” деб аталиб, катта зиёратгоҳ бўлиб келмоқда. Совет замонида бу ерлар яримташландиқ ҳолида эди. Ҳозирга келиб, Ҳазрат мажмуаси ёнида катта масжид ва мадраса қурилган. Бу мадрасада илми толиблар ҳам ўқимоқда, зиёратчилар учун жойлар барпо қилинган.
Шайх Юсуф Ҳамадоний ҳазратларининг ҳаёт тарзи жуда оддий бўлган. Унинг бор мулки Қуръони карим китоби, жойнамози, бўйраси ва сочиқ ўрнида ишлатадиган рўмоли бўлган ҳолос. 
Ўзининг озгина ерида деҳқончилик қилганлар. Калиш тикиб сотар эканлар. Унинг ҳам кўп қисмини ҳожандманларга садақа қилар эканлар. Ўзи камбағал бўлсада, камбағалларга етим-есирларга садақа қилишни одат қилган эканлар. Садақа қилишга ҳеч нарсаси бўлмаса, камбағал ва ҳожатмандларнинг хизматини қилиб, дуосини олар эканлар.


Тошкент вилояти имом хатиби: - Шайх Юсуф Ҳамадоний тасаввуф илмининг буюк намаёндаларидан бири бўлиб, унинг услуби асосан Расулуллоҳ(сав)нинг йўли бўлиб, унинг тарғиботи; Суфийнинг қалби мусаффо бўлиб, Аллоҳга боғланганидан кейингина унинг бошқа амаллари ҳам гўзал бўлиши ҳақида бўлган. 

                                      

                                  Сурат-4. Имом Хатиб  


Шариатга номуносиб бўлган ишларни ўртадан кўтариб, ҳалқни бирлаштириш, бир-бирига оқибатли қилиш йўлида иш олиб борганлар.


Профессор Ориф Усмон: -Абдулҳолиқ Ғиждуонийнинг “Рисолаи фуқорои” (Рисолаи шайх-уш-шуйх Юсуф Ҳамадоний) рисоласида келтирилишича ул Ҳазрат узун бўйлик, чап оёқлари сал оқсоқроқ, бармоқлари узундан келган, яхши ҳаттот ҳам эканлар. Қуръони каримни тўлиқ ёд билган. Ҳажга 38 марта пойи-пиёда (гоҳидагина от-уловда) борган эканлар.


Профессор Хоразмий: Шайх Юсуф Ҳамадоний кўплаган рубойилар ҳам ёзганлар ва бу рубойилар “ҳикматлар” деб ҳам аталган ва улар ҳалқнинг тарбиясида катта рол ўйнаган. 

                           Ёмон ҳислатларда узоқда бўлғил,
                              Жаҳон аҳли билан яқинроқ бўлғил.
                              Дунё хайру-шаррин раҳматла кечир,
                              Худо олдида сен муқарраб бўлғил.

                              Умр ўткинчидир, бўлғил камозор,
                              Қўлингдан келунича бўлғил беғубор.
                              Дунёда неки эксанг, шуни ўрғайсан,
                             Яхшилик қилғил, бўлма бадкирдор.

Ундан ўрнак олиб, Ҳазрати Аҳмад Яссавий, Абдулҳолиқ Ғиждуоний каби муридлари ҳам рубойи ва ҳикматлар ёзганлар.
Хожа Абдулҳолиқ Ғиждуоний ўз асарида шундай ёзган: 
-Пирим Юсуф Ҳамадоний муборак юзларини менга ўгириб шундай дедилар: -Менинг пирим шайх Абу Али Фармадий, ўз пири Абул Ҳасан Ҳарақонийнинг 4-чи халифаси  бўлган. Мен эса Абу Али Фармадийнинг 4-чи халифасиман. Сен ҳам менинг 4-чи халифам бўлурсан, - дедилар ва муборак кўзларида ёш қалқиди.

                                        

                                Сурат-5. А.Хоразмий  


Кейин мен фақир яна сўрадим: -Пирим, сиздан кейин халифа (пири муршид) ким бўлур? Шайх ҳазратлари муборак лабзи билан; Биздан кейин Хожа Абдуллоҳ Баррақий, кейин хожа Ҳасан Андоқий ундан кейин Хожа Аҳмад Яссавий халифа бўлур. Сўнгра у ўз ватани Туркистонга ҳижрат қилур, ана шундан кейин сен халифа бўлурсан, - дедилар.


Профессор Ориф Усмон: - Ҳазрат Хиротдан қайтаётганида, қаттиқ шамоллаб Бомёнда вафот қилганлар ва ўша ерда вақтинча дафн қилинган. Лекин муридларига: “Мен қаерда вафот қилсамда, жасадимни Мервга обориб дафн қилинглар”, деган васияти асосида, унинг жасадини кўп ўтмай, Мервга обориб дафн қилишган.


Тележурналист: -Бугунги кўрсатувни Занги ота мажмуасидан олиб бораяпмиз. Шунинг сабабини ҳам айтиб ўтсангиз телетамошобинларимизга.


Профессор Ориф Усмон: -Занги ота Ҳаким ота(Сулаймон Бақирғоний)нинг муриди бўлиб, у эса Аҳмад Яссавий ҳазратларининг муриди бўлган. Шайх Аҳмад Яссавий эса Ҳарати Юсуф Ҳамадонийнинг 3-чи халифасидир. Шундай қилиб, Занги ота тасаввуф сулукида Юсуф Ҳамадоний ҳазратларига эвара бўладилар. Айнан шу ҳисобланади сабаби бу тадбирнинг бу ерда ўтказилаётганига.


            Ўзбекистон телевидениясининг “Жавоҳирлар хазинаси” кўрсатуви

Категория: "Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" | Добавил: Horazmiy (2019-11-17)
Просмотров: 519 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0