III-Боб
Коррупцияга қарши оғир кураш, ёхуд, А.Хоразмийнинг Каримов режими душманига айлангани ҳақида мухтасар
Хоразмий ҳақида икки оғиз
Ахмад ҳожи Хоразмий, 1948 йилда Хоразмда, меҳнаткаш деҳқонлар оиласида туғилган.
А.Хоразмий агрохимикатлар таъсирида дарз кетган ватан тупроғи билан
Илм олишни 3 ёшдан, меҳнат фаолияти 13 ёшидан бошланган. Ижод ва фаолияти давомида турли мавзу ва тилларда 200 дан ортиқ мақолалар, 30 дан ортиқ катта-кичик китоб ва рисолаларлар ва булар асосида 17 томдан иборат Танланган асарлар ёзиш насиб этган унга.
Унинг ижод ва фаолияти ҳақида таниқли олим ва қалам соҳиблари томонидан турли мамлакатлар (Ўзбекистон, Туркманистон, Россия, Мозамбик, Туркия, Буюк Британия, Косова ва бошқалар) ва тилларда “Хоразм фахри” (cурат-2),
Марказий газета парчаси
“Ал-Хоразмий изидан”, “Профессор Хоразмийнинг саҳовати”, “Ҳожи отанинг саховати” (сурат-3), “Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда”, “Профессор Хоразмий Пайғамбар (63) ёшда, ёхуд Исломдаги 60 йил” кабиларга дохил 40 га яқин мақолалар ёзилган.
Ватани, ҳалқи деб, илм-фан учун кеча-кундуз, куйиб-пишиб меҳнат қилса-ю, охир оқибат муҳожиротга юз тутса, бундан оғири бўлмас экан. Яна бунинг устига: “Ким сизларни ҳайдади, ўзларингиз кетдингизлар”, деган дашном ўлганнинг устига тепгандай бўлар экан.
Газетадан парча
Каримовчилар Юсуф Жумадан бошқа ҳеч бирини расман ҳайдамади. Уларни турли йўллар билан ватанни тарк қилишга мажбур қилишди.
Мўйсафид ёшда юзлаган ватандошлари каби ватани(уй-жойи, мулки)ни, фарзандлари, қариндош-уруғ, дўст-ёр(ҳалқ)ини тарк қилишга мажбур бўлди.
Хоразмийга алам қиладиган жойи шуки, у Каримов тахтига даъво қилмади, сиёсий эркинлик сўрамади, демократия талаб қилмади. У Каримовдан эътиқодини, ҳалқи фаравонлигини, ватани равнақи ва адолат сўради холос.
Уни мухожиротга етаклаган 3 та омил: 1-ҳожи бўлгани, 2-меҳнаткаш ҳалқи манфати кўзланган “Вакил” номли рисола ёзгани, 3-биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги курашлари сабаб бўлди. Қуйида шулар ҳақида мухтасар баён қилинади.
Эътиқоди учунги таъзийқ
Унинг диний эътиқоди ота-онаси ва Абдулла қори таъсирида жуда ёшлигидан шакилланган. Эътиқодли ва ибодатли (қайси динга мансублигидан қатъий назар) одамларга айрича бир эҳтиром билан қарашини яширмайди. Чунки бундай инсонлар (радикаллардан ташқари) асосан яхши одамлар бўлишини ўз ҳаётий тажрибасидан билади.
Рисола
Совет замонида, кўплаган эътиқодли мусулмонлар каби, ибодатни яширинча қилган. Горбачевнинг демократия ва ошкоралик замонларида қатор масжидлар қуриб, бузрукларга мақбаралар барпо қилиш насиб этган ва бунинг учун партиявий чора олиб, мансабидан туширилган.
Истиқлолдан кейин, масжидлар қуриш ва бошқа саҳоват ишларини давом қилдирди. Исломнинг охирги (бешинчи) фарзини адо қилиш учун ҳажга борди ва бунинг учун Ўзбекистон пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директорлигидан олиб ташланди.
Рисола
Каримовчиларнинг эътиқоди учун уни бундай хўрлашлари, унинг эътиқодини янада кучайтирди. Катта эътиқод ва ихлос билан “Нақшбандия” тариқатига кирди. “Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” (расм-4), “Тасаввуф ва тариқат ҳақида”, “Ҳадиси шариф ўгитлари” (расм-5) каби рисолалар ёзди. Натижада Каримов режимига хаф солувчи “Диндор” деган қора рўйхатга тушди.
Меҳнаткаш ҳалқи манфати учун ёзилган “Вакил” номли рисоласи ва унинг учунги таъзийқ
Коммунистлар ҳукмронлиги (Совет) даврида, шундоғ ҳам эрта тонгдан кеч қоронғигача, устларига самолётдан заҳарли химикатлар сепаилсада даладан чиқмайдиган қишлоқ аҳлини янада қаттиқроқ эзиш учун, юқори партия органлари томонидан юбориладиган ва “Вакил” деб номланадиган текин томоқ ва ёқимсиз одамларни ҳалқ яхши билади.
Рисола
У замонларда вакилларга катта имкониятлар берилган. Улар қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бош мутахасис ва раҳбарларни ишдан бўшатиб, ҳатто қаматиб юборишган. Одий мутахасис ва меҳнаткаш(деҳқон ва чорвадор)ларни ўзлари тўйгунларича калтаклашган. Бундай ноинсоний ҳаракатлари учун эса, раҳбариятдан ташаккурлар олиб, юқори лавозимларга кўтарилиб кетишган. Каримов замонига келиб эса, вакилларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини янада ошди. Улар энди фермерларни ҳатто тириклайин кўмабошладилар (сурат-6А).
Фермернинг ўзига ўзи гўр кавлаётган пайти
Ўзи ҳам хўжалик раҳбари сифатида турли хил ва даражадаги вакилларни қабул қилди. Партия ва Ҳокимият органларининг маъсул ходими ўлароқ, турли даражадаги вакил сифатида ҳам фаолият олиб борди ва бу муаммони чуқур ўрганди.
Вакилларнинг, умуман вакилчиликнинг қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда ҳеч қандай роли йўқлигини, аксинча, вакилчилик қишлоқ хўжалиги учун маънавий ва иқтисодий жиҳатдан қип-қизил зарар эканлигини, илмий асосда исботлаб берди.
Журнал саҳифаси
Вакилчиликнинг зарари ва уни зудлик билан тўхтатиш лозимлиги ҳақида мажлисларда, газета ва журналларда, телевиденияда қатор чиқишлар қилди. Булар кутилган самарани бермагач, “Вакил ёхуд турфа ғоялар” номли китоб ёзди. Уни нашр қилиш ғоят қийин кечди ва ниҳоят президент девони маъсул ходимининг эътиборсизлиги сабаб бу китобни нашр қилишга имконият туғилди.
1999 йилда нашр қилинган “Вакил” номли илмий-сатирик рисоласи(сурат-6)да Ҳукумат ва унинг шотир(вакил)лари томонидан “План-қонун!” шиори остида деҳқонларнинг ишига асоссиз ва бесаводларча аралашувлар, вакиллар ва уларнинг эгалари (Ҳукумат) томонидан қилинаётган коррупция ва кўзбўямачиликлар илмий асосда очиб берилган. Бу китоб мутахасислар ва меҳнаткаш ҳалқ томонидан катта қизиқиш билан қарши олинди.
Рус тилидаги мақола
Бу китоб ўзининг долзарблиги боис, икки йил давомида, узликсиз равишда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналида ҳам нашр қилинди (расм-7). Бу китобга таниқли қалам соҳиблари тамонидан: “Жасорат-ла ёзилган рисола, ёхуд иллат илдизига урилган болта” каби кўплаган тақризлар ёзилди.
“Вакил” Архипилаг ГУЛАГга, унинг муаллифи Солженицинга қиёсланган “Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби (Вакили) ҳақида” номли мақолалар ёзилди ва турли хил тилларда ва мамлакатларда нашр қилинди (расм-8 ва 9).
Турк тилидаги мақола
Булар Хоразмийни нафақат олим, ва шунингдек, қаламкаш сифатида ҳам машҳур қилди. Натижада барча ишлардан “ўз аризасига биноан” бўшатилди. Катта оиласини мардикорлик қилиб боқа бошлади. Бу ҳам етмагнидай, ҳаёти ҳам хаф остида қолди Хоразмда. Уйи, мол-мулкини ташлаб Тошкентга ҳижрат қилишга мажбур бўлди.
Ватани биосфера экологияси ва тупроғи учунги курашлари ва бунинг учунги таъзийқлар
Расулуллоҳ (САВ) ҳазратлари: “Ватанни севмоқ имондандур” деб алоҳида таъкидлаганлар. Кўплаган имонли ватансеварлар каби Хразмий ҳам ватанининг муаммолари учун бефарқ эмасди.
Уни ватани биосфера экологияси ва тупроғининг унумдорлиги кўпроқ қизиқтирарди. Чунки ҳалқи фаравонлиги асосан тупроқ унумдорлиги билан боғлиқ бўлса, ватани мусаффолиги ва ҳалқи саломатлиги биосфера экологиясига боғлиқ.
Агрохимикатлар ҳам сабаб биосфера экологияси ёмонлашаётгани ва тупроқ унумдолигининг пасаяётгани учун уларни яхшилаш мақсадида, кўп меҳнат ва изланиш талаб қиладиган, мураккаб ва қийин соҳа бўлсада “Агрохимия ва тупроқшунослик” мутахасислигини танлаган.
Африкада
Тупроқшунос-агрохимик сифатида ўзининг илмий фаолиятини 1972 йилда Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтларида бошлаган. Барча Совет агрохимиклари каби ўсимликлар ҳосилини кўтаришда агрохимикатлар (химиявий ўғитлар ва пестицидлар) қўллашнинг ёрқин тарафдорларидан бўлган. Бунда, В.Лениннинг: “Социализм шароитида агрохимикатлар тупроқ унумдорлигини муттасил ошириб бораверади”, деган назарияси бўйича агрохимикатларнинг агрономик самараси орқасидан қувиб, унинг экологик асоратларига эътибор қаратмадилар.
1981-1984 йилларда Мозамбик(Африка)да, ўзлари ташкил қилган Пахтачилик илмий марказида пахта ва бошқа экинлар ҳосилини агрохимикатлар қўллаб ошириш бўйича тадқиқотлар олиб борди (сурат-10).
1984 йилдан Америкалик, Португалиялик, Ангилиялик ва бошқа ривожланган капиталистик давлатлар олимлари маслаҳати асосида, айниқса, агрохимикатлар юқори меъёрларда қўлланилган тупроқларда агрохимикатларнинг экологик асоратларига ҳам эътибор қаратабошлади.
Заҳарли химикатлар сепишда
1985 йилдан ўзининг илмий ва раҳбарлик фаолиятини Хоразмда давом қилдирди. Кўпчиликка маълумки, компартиянинг “План – любой ценой!” шиори остида Хоразм воҳасида узоқ йиллар давомида юқори (олимлар тавсия қилганидан 2-3 мапрта кўп) нормада агрохимикатлар ишлатилган (сурат-11). Бунда хафсизлик қоидалари ва қишлоқ аҳлининг саломатлиги ҳисобга олинмади.
Натижада 1990 йилларга келиб айрим пахта майдонлари экологияси ва тупроқлари унумдорлиги сезиларли даражада пасаябошлагани кўзга ташланабошлади. Бундай майдонларга озроқ нормада солинган минерал ўғитлар самара бермай қўйди. Бундай майдон(тупроқ)ларни деҳқонлар “наркоман (банги) ерлар”, деб атай бошладилар.
Хоразм воҳасида 1985-1994 йиллар давомида олиб борган тадқиқотлари асосида ўғитлар самарадорлигини ошириш, тупроқлар экологияси ва унумдорлигини яхшилаш бўйича қатор мақолалар, монографиялар ва тавсиялар нашр қилди.
1994 йилда “Фан” нашриёти(Тошкент)да унинг “Ўғитлар самарадорлигини оширишнинг илмий асослари” номли ўқув қўлланмаси нашрдан чиқди (сурат-12). Китобда дунёнинг турли хил тупроқ-иқлим шароитида, ҳар хил ўсимликларни ўғитлаш усуллари ва ўғитлар самарадорлигини ошириш йўллари кўрсатилган.
Ўқув қўлланма
Ва шунингдек, бу китобда, биринчи марта агрохимикатларнинг биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлигига салбий таъсири рад этиб бўлмайдиган илмий маълумотлар асосида кўрсатиб берилди. В.И.Лениннинг: “Социализмда биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги агрохимикатлар таъсирида муттасил ошиб бораверади”, деган назарияси ботил эканлиги, яъни, айнан бунинг акси эканлиги илмий асосда исботланди.
Бу китоб ҳали Ленин ғоялари таъсиридан қутилаолмаган олимлар ва деҳқонлар орасида катта шов-шувга ва тортишувларга сабаб бўлди ва у 1995 йилда ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлди.
1995-2002 йиллар давомида Хоразм воҳасида агрохимикатларнинг биосфера экологиясига, инсон саломатлигига ва тупроқ унумдорлигига таъсирини ўрганиш бўйича махсус тадқиқотлар олиб борди.
Тадқиқотлар натижалари агрохимикатларнинг биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлигига салбий таъсирининг сабабларини очиб берди.
Агрохимикатларнинг (айниқса юқори меъёрларда) қўлланилиши натижасида тупроқ таркибидаги биосфера (тупроқ) экологиясига салбий таъсир кўрсатувчи Сd, Ni, Cr каби оғир металлар 2 – 2,5 баравар, пестицидлар қолдиқлари 3 – 3,2 бараварга ошган.
Тупроқ таркибидаги фойдали макро ва микро организмлар миқдори 2 – 3 марта камайган. Тупроқ унумдорлигининг асосий кўрсаткичи бўлмиш гумус (чиринди) 12 – 17 % га, ўғитлар самарадорлиги 30 – 40 % га пасайган. Фақат агрохимикатлар сабаб Хоразм воҳаси аҳолисининг саломатлиги эса 17 – 21 % га ёмонлашган.
Тадқиқотлардан олинган маълумотлар асосида ўсимликларни ўғитлашнинг экологик ва иқтисодий мақбул бўлган услубини яратдилар. Бу услуби “Пахта экилган тупроқни ўғитлаш услуби” номи билан ихтиро (патент-№ IDP 04369) сифатида тан олинган (сурат-13).
Ихтиро патенти
Бу тадқиқотларнинг асосий натижалари қатор илмий мақолалар, монографиялар, ўқув қўлланмалар ва ишлаб чиқаришга тавсиялар шаклида нашр қилинган. Шунингдек, бу (биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги) муаммо ва уни ҳал қилишга зудлик билан киришиш ҳақида ҳалқ депутатлари сессияларида, газета ва журналларда, радио ва телевиденияда кўп марта бонг урган. Афсуски мамлакат раҳбарияти томонидан профессор Хоразмийнинг бу саъий ҳаракатлари эътиборсиз қолдирилаверди.
Агрохимикатлар қўллаш билан юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф қилиш борасидаги таклифлар билан мамлакат президентига қайта-қайта мурожат қилди. Афсуски, унинг мурожатлари эътиборсиз қолдирилаверди. Тупроқ унумдорлиги ва биосфера экологияси ёмонлашишда давом қиларди (ҳозир ҳам давом қилмоқда).
Ва ниҳоят у мамлакат президентига интернет сайтлари орқали мурожат қилишга мажбур бўлди:
Президент И.Каримов
Унинг президентга биринчи мурожати Centrasia (13.01.2005) сайтида: “Ўзбек ҳалқини қандай қилиб экологик тоза маҳсулотлар билан таъминлаш борасида профессор А.Хоразмийнинг академик (президент) И.Каримовга мурожати” номи билан эълон қилинди.
Бу мурожатига ҳеч қандай жавоб бўлмагач, шу сайт орқали 23.02.2005 да: “Профессор Хоразмийнинг академик Каримовга очиқ хати. Ўзбекистон тупроқларини Орол денгизининг тағдири кутаяпти” номли кейинги мурожати эълон қилинди. Бу мурожатда муаммонинг долзарблиги ва уни ҳал қилиш йўллари кўрсатилганди.
Бу борадаги президентга қилган барча хилдаги мурожатлари эътиборсиз қолаверганидан кейин “Агрохимикатлар билан биосфера экологиясини булғашни бас қилинг!” (Прекратиь загрязнение экологию биосферы агрохимикатами!) ва “Президент бобо. Бизга бузилмаган ва булғанмаган замин қолдиринг!” (Дедушка президент. Оставтье нам не разрушенных и не загрязненных земля!) деган ёзувлар билан оилавий пикет қилдилар (сурат-14).
Пикетда
Ойлаб кутсаларда бу сай-ҳаракатлари ҳам Ҳукумат томонидан эътиборсиз қолганидан кейин, пахтачилик соҳасидаги таниқли олим Қурбон Розиқов билан: “Муҳтарам президент. Она заминимизни ҳалокатдан асраб қолайлик!” ва “Агрохимикатлар билан биосфера экологиясини булғашни бас қилинг!” ёзувларини кўтариб Ҳукуматнинг коррупциялашган аграр сиёсатига қарши пикет қилдилар (сурат-15).
Уларнинг бу тадбири Erkinyurt (23.03.2005) ва Centrasia (30.03.2005) сайтларида: “Ўзбекистон олимларига очиқ мурожат. Сиёсатга эмас, Ҳақ ва ҳалққа хизмат қилайлик!” сарлавҳаси билан нашр қилинди.
Пикетда
Уларнинг мурожатларида мамлакатнинг аграр соҳадаги ҳақиқий аҳволи ва муаммолари очиб берилган эди. Бу муаммоларни ҳал қилиш учун олимларни айрим “олим”ларга ўхшаб сиёсат ва ҳукумат истаклари бўйича лаганбардорлик қилиш билан эмас, ҳақиқий илм-фан билан шуғулланишга чақирганлар.
Унинг биосфера экологияси ва мамлакат аграр секторидаги муаммоларни ҳал қилиш борасидаги тинимсиз курашувлари сабаб уни (ва унга ўхшаганларни) “аттестациядан ўтмади” деган сохта баҳона билан ишдан бўшатишди...
Адолат излаб
Уни ноҳақ ишдан бўшатишгани учун бу борада адолат сўраб Ўзбекистон президенти(И.Каримов)га, мамлакат бош прокурорига, Ўзбекистон Парламенти(инсон ҳуқуқлари бўйича Омбуцман)га, ҳалқаро ташкилотларга қайта-қайта мурожат қилди.
Хоразмийнинг бу мурожатлари интернет сайтларида (Erkinyurt-03.01.2005) ва (Centrasia-04.03.2005) ҳам: “Ўзбекистон президенти И.Каримовга очиқ хат. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 415-сонли қарорини дискредитация қилувчи ҳужжат эканли учун ҳам Ўзбекистон аграр олий ўқув юртларини аттестация қилиш комиссиясининг қарорини бекор қилишингизни сўрайман” сарлавҳаси билан эълон қилинди.
Очиқ хатда, қатор китоблар ва ихтиролар муаллифи, мамлакатда агрохимия соҳасида нафақада бўлмаган ягона фан доктори, профессор бўлишимга қарамай сиёсий (биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги курашларим) сабаб мени “аттестациядан ўтмади” деган бахонада ишдан бўшатишди, деб таъкидланган бўлиб, у хатга бу сабабларни тасдиқловчи қатор тегишли ҳужжатлар ҳам илова қилинган.
Унинг бу саъий ҳаракатлари бўйича ҳеч кимдан, ҳеч қандай муносабат бўлмаганидан кейин Ҳукумат идоралари олдида: “Муҳтарам президент. Арзимизни эшитиб адолат ўрнатинг! Фарзандларимнинг қўлида эса: “Президент бобо. Адажонимизни ноҳақ ишдан бўшатдингиз”, каби плакатлар билан оилавий пикетлар қилабошлади (сурат-16).
Оилавий пикетда
Уларнинг бу тадбирлари турли одамлар (шу жумладан МХХчилар) томонидан суратга туширилар, “Озодлик” ва “ББС” каби ҳалқаро радиолари бу ҳақда ахборотлар тарқатишарди.
Кечаси соат 10 лардан кейин Хоразмийнинг уйига қора куртка кийган бирнеча одамлар бостириб кириб келишди ва ўзларини Ҳукумат вакиллари (аслида МХХ ходимлари) деб таништиришди. Яна пикетга чиқадиган бўлса, уларни наркотик сотувчи ёки террорист сифатида нафақат қамаб юборишлари, ҳатто жисмоний йўқ қилишлари ҳақида огоҳлантиришди.
Шу боис БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига интернет сайтлари орқали рус (Centrasia-31.03.2005) ва инглиз (Ozodovoz-6.04.2005) тилларида: “Мени ва оила аъзоларимни Ўзбекистон Ҳукумати репрессиясидан ҳимоя қилинг!”, деб мурожат қилишга мажбур бўлди. Бу мурожатлари “Озодлик” радиосида ҳам эшитдирилди.
Унинг биосфера экологияси, қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ва адолат сўраб қилаётган курашлари олимлар ва жамоатчилик диққат марказида бўлди. Шу боис бу бўйича радио ва интернет сайтларида кўплаган муносабатлар ва тортишувлар бўлиб турди.
“Илмий асосланган агротехнологиянинг бузилиши – Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги издан чиқишининг асосий сабабидир” (Centrasia 23.04.2005) деб номланган шундай муносабат(мақола)лардан бирида: “Ўзбекистон ҳукуматининг А.Хоразмий ва Қ.Розиқов каби олимлар таклифига қулоқ солмаётгани мамлакат қишлоқ хўжалигининг издан чиқишига сабаб бўлмоқда”, деб таъкидланади.
2005 йил ноябрда, Лондон Университетининг таклифига биноан “Жаҳон пахтачилиги муаммолари” мавзусидаги ҳалқаро илмий конференцияда “Ўзбекистон пахтачилигида қўлланилаётган агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида маъруза қилди (сурат-17).
Ҳалқаро илмий конференцияда
Унинг бу маърузаси қарсаклар билан олқишланиб турди ва унинг айрим лавҳалари ББСда ҳам кўрсатилган. Бу эса унинг Ўзбекистон ҳукумати билан бўлган шундоғ ҳам мураккаб муносабатларнинг баттар таранглашишига сабаб бўлган. Натижада Каримов режими душмани сифатида Ўзбекистон эшиклари Хоразмий учун ёпилган. Шу тариқа ўзи истамаган ҳолатда муҳожиротга юз тутишга мажбур бўлади...
Муҳожиротдаги курашлари ва бунинг учунги таъзийқ
Аввал таъкидлаганимиз, Каримов режими душманига айланиб, мухожиротга юз тутишига унинг Ўзбекистондаги: 1-Диний, 2-Адабий (“Вакил” номли китоби билан боғлиқ) ва 3-Илмий (экология учунги кураш) фаолияти сабаб бўлди.
Бу фаолияти учун чексиз таъзийқларга учраб, ватанидан бадарға қилинган бўлсада Хоразмий бу фаолиятидан муҳожиротда ҳам воз кечмади.
Диний йўналишда: “Ҳадиси шариф ўгитлари”нинг 2-нашрини чоп қилди, “Тасаввуф ва тариқат ҳақида”, “Тасаввуфга тош отманг”, “Тасаввуф ва Исломда муросага таклиф” каби қатор мақолалар ёзди.
Буюк Британиянинг марказий (жомеъ) масжидларида “Тасаввуф ва тариқат ҳақида”, “Ўзбекистонда Ислом”, “Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати” мавзуларида маърузалар ўқиди (сурат-18).
. А.Хоразмий Тасаввуф ва тариқат ҳақида маъруза ўқишда
Илмий йўналишда: Олим сифатида ҳам ватанига, ҳалқига, илм-фанга фойдаси тегадиган: “Ўзбекистонда буғдойни ўғитлашнинг илмий асослари”, “Агрохимикатларнинг экологик муаммолари”, “Жаҳоннинг ҳар хил қитъаларида фитоценозларга ўғит қўллаш тизими”, “Агрохимиянинг ифодаси, талқини ва ўқитиш технологияси”, “Биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги оғир кураш” каби ўнлаб илмий ва услубий мақолалар эълон қилди.
Адабий (публисистик) йўналишда ватани муаммолари ёритилган: “Ўзбекистон таълим системасидаги муаммолар”, “Каримовча аттестация ҳақида”, “Ўзбекистоннинг тағдири кимларнинг қўлида?”, “Каримов қароқчиларидан қутқаринг!”, каби ўнлаб таҳлилий мақолалар эълон қилди. Ва булар Ўзбекистонда ўз самарасини кўрсатаяпти.
Албатта, Каримов(МХХ)чилар ҳам қараб ўтиргани йўқ. Аввало уни Ўзбекистоннинг тутуруқсиз матбуоти(Қишлоқ ҳаёти)да фелетон қилишди. Бу билан ҳам уни тўхтата олмаганларидан кейин сохта ва сийқаси чиққан айбловлар билан қизини, укасини қамаб юборишди.
Фарзандлар турмадаги онаси билан учрашувда
Кўп ўтмай фарзандларининг онаси – ногирон кампирни ҳам 5 йилга кесиб юборишди (сурат-19). 10 – 13 ёшли ногирон фарзандлар кўчада қолиб кетишди. Улар Каримов режими душманининг фарзандлари экани боис, ҳатто яқин қариндошлари ҳам уларга ёрдам беришга қўрқишди. Натижада улар (уларни Ангиляга келтиргунича) унинг-бунинг эшигида (сурат-20), бозорларда (сурат-21) мардикорлик қилиб юрдилар.
Шундан кейин ҳам ватансевар бир муҳожир сифатида “Ўзбекистоннинг тутуруқсиз ва ҳуқуқсиз матбуоти”, “Доктор Ойдин Солиҳнинг китоби ҳақида”, “Агрохимикатлар – Ўзбекистоннинг асосий экологик муаммоси”, “Вакилнинг фойдаси ва зарари ҳақида” каби мақолалар эълон қилди. Мутахасис-олим (эксперт) сифатида “Озодлик”, “ББС” каби ҳалқаро радиоларда тез-тез чиқишлар қилиб турди.
Каримовчиларни унинг бундай фаолияти баттар қутиртирди: Яқиндагина бирнеча йил ўтириб келган укасини: “Акам Ҳақ ва ҳалқ учун курашаяпти”, дегани учун яна қамаб юборишди.
10 ёшли Улуғбек мардикорликда
Қизи ва Университетни қизил диплом билан битириб 10 га яқин илмий-услубий мақолалар эълон қилган ўғлига ташланишганида улар Россияга қочиб жон сақлашаяпти. Вилоят УВД да ишлаётган қариндошини ишдан бўшатишди ва у ҳам Россияга қочди.
Кўпчилик қариндошлари, ҳатто айрим фарзандлари ҳам: -Имон, ҳалқ, ватан экологияси учун курашиб Каримовчилар душманига айландингиз. Сиз сабаб бизга ҳам кун йўқ. Ҳаётимиз гоҳ қамоқда, гоҳо сизга ўхшаб мухожирот(Россия)да ўтаяпти.
Сизнинг фаолиятингиз сабаб қамалганимизни ҳамма қатори ўзимиз ҳам яхши билсакда сўраган одамга: –Ўзимиз жиноят қилиб қамалдик, айб ўзимизда. Каримовга раҳмат, қамоқда биз учун идеал шароит яратиб қўйди, дейишга ҳам мажбурмиз, -деганларида ич-ичидан эзилиб кетади.
Лекин улар(унинг яқинлари)нинг манфати ватан, ҳалқ ва Ҳақ манфатларидан кейин туришини тушинарлар вақти келиб ва Хоразмийни кечирарлар...
Каримовчилар уни бадном қилиш учун турли хил номлар остида, ҳатто Каримов режимига мухолифатда бўлган сайтларда ҳам бўҳтонлар эълон қилабошладилар.
Булар ҳам етмаганидай, Хоразмда Хоразмийга атаб қурилган қабрни ҳам Каримов(МХХ)чилар намоишкорона бузиб ташладилар. Ва бу билан Каримов режими мухолифларини нималар кутаётганини кўз-кўз қилиб, ҳалқнинг юрагига қўрқув солиб қўйдилар.
Бу биланда унинг овози ўчмади: “Ижодкор (журналист) сўзининг қудрати”, “Тупроқ (ер) бонитетининг агротехник омиллар таъсирида ўзгаришини ҳисоблаш услуби”, “Тарихда қолишнинг Каримовча усули”, “Раҳбар из қолдириши керак”, “Арбоб(МХХ)нинг минг бир боби”, “Таълимдаги экологик муаммо, тадқиқот ва тарбия” каби мақолалар ёзишда бардавом бўлди.
11 ёшли Улуғбек бозорда мардикорликда
Каримов(МХХ)чиларнинг билвосита билдиришларига қараганда ватан, ҳалқ ва Ҳақ учунги курашларини бас қилмаса, улар Хоразмийга охирги чора – Алишер Соипов, Обид қори Назаровларга қўллашган услуб(унинг ҳаётига қасд қилиш)ни қўллашар экан.
Хулоса қилиб, яна бир бор шуни таъкидламоқчиманки,- дейди Ахмад ҳожи Хоразмий.
-Ҳалқим фаравонлиги, ватаним биосфераси экологияси ва тупроғи учунги курашларим менга жуда қимматга тушаётган бўлсада, бу йўлимдан қайтиш ниятим йўқ! Агар бу йўлда, Каримовчиларнинг қурбонига айлансам, ватаним, ҳалқим мени шаҳид деб билгай ин-ша-Аллоҳ, - дейди Буюк Британиянинг Стокпорт шаҳрида истиқомат қилаётган профессор Ахмад ҳожи Хоразмий.
Кимки И.Каримовнинг коррупцион режимига қарши курашар экан, уларнинг катта кўпчилиги “жиноятчи” эълон қилиниб узоқ йиллик қамоқларга маҳкум қилинди. Чет элларга кетиб жон сақлаганлари эса “ватан хоини” эълон қилиниб, ўзи ва яқинлари бадном қилинди.
Шундай “хоин”ларда бири профессор Ахмад ҳожи Хоразмий ҳам эди. Унинг кўпгина яқинлари турли хил уйдирмалар билан ўтириб ҳам келишди.
Юқоридагилар боис, А.Хоразмийдан кўпчилик яқинлари ва дўстлари юз ўгиришди. Ундан юз ўгирган дўстларидан бири таниқли журналист Шоназар Иброҳимов ҳам эди.
Яқинда бу жасоратли журналист А.Хоразмий ҳақида бирнеча тилларда ва СМИларда катта ҳужжатли мақола эълон қилди. Унинг мақоласи 4-чи бобда айнан келтирилади.
|