"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (Боб-IIнинг давоми)

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш

II-Бобнинг давоми

Қабулхонада Хоразмийдан бошқа ҳеч ким йўқ эди. Кўп ўтмай И.Бобожонов келди. Хоразмий ўрнидан туриб қўлини кўксига қўйиб салом берди. Вазир унга кўз қирини бир ташлади-да, ҳеч нарса кўрмагандай ҳалиги навбатчини эргаштириб хонасига кириб кетди. 
Навбатчи бир даста қоғозларни кўтариб чиқди-да Хоразмийга совуқ бир юзланиб: 
-Вазир сиз билан гаплаша олмас экан, ишлари кўп экан - деди. 
Хоразмий навбатчига қараб: 
-Илтимос, 1-2 минутга кираман холос - деб ялинди. 
-Домла, ўзбекча айтдим-ку, сизни қабул қилмайди деб, - деди зарда билан.
Хоразмий китобларини қўлига қисганича кетишга шайланди. Нима қилиб бўлса ҳам вазирнинг олдига киргин дегандим-ку, деб Т.Досчанов дашном қилиши кўз олдига келиб, 180 градусга бурилди-да,  вазирнинг хонаси томон юрди.
Навбатчининг: -Кирманг деяпман - деганигада қарамай Хоразмий вазирнинг олдига кирди ва қўлини кўксига қўйиб: 
-Ассалому алейкум ёшулли, узр, бир дақиқага кирдим, – деди жовдираб. Унгача орқасидан навбатчи ҳам кирди ва: 
-Мен кирманг дегандим бу нахалга - деди ва вазирнинг имосидан кейин чиқиб кетди.
-Нима гап? - деди вазир, гаплашгиси келмаётганини яширмай. 
-Кейинги нашрдан чиққан китобларимдан ҳам келтиргандим совға қилиб. Манабуниси яқинда ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлган - дея китобларини И.Бобожоновга узатди.  Вазир унга эътибор ҳам қилмади. Хоразмийнинг китобли қўли ҳавода муаллиқ қолди ва бир пастдан кейин китобларни вазирнинг столига қўйди.
-Хабарингиз бор, Хоразмда ишсиз қолдим, бирон иш топишга ёрдам қисангиз, - деди Хоразмий. 
-Вазирликнинг ўзида ҳеч қанақа иш йўқ. Қишлоқ хўжалик илмий-ишлаб чиқариш Маркази (аввалги қишлоқ хўжалик Фанлар академияси) ҳам бизга қарайди, эртага Марказ директорига учрашинг, мен айтиб қўяман - деди вазир.
Хоразмий бундан боши осмонга етди, эгилиб-эгилиб миннатдорчилик билдириб вазирнинг олдидан чиқди. Т.Досчановнинг, нима қилиб бўлсада, олдига кир, юз иссиқ бўлади, деган сўзининг нақадар ҳикмат эканлигини тушиниб қувонди. Эрталабгача ухламай режалар тузиб чиқди.
Эрталаб Марказ директори олдига борди, олдида Омонов бор экан. 
–Э, қандай шамол учирди домла - деб Омонов Хоразмийни қучоқлаб олди. 
-Сизлар танишмисизлар? - деди Марказ директори. Шунда Омонов Хоразмийнинг Хоразм Фан-техника Маркази директори сифатидаги фаолиятини, ўзига кўрсатган ёрдам ва мурувватни тўлиб-тошиб айтиб берди. 
Асли Жиззахдан бўлган Омонов ғаллачилик соҳасида яқинда фан доктори бўлган эди. Буғдой етиштириш технологияси бўйича Хоразмда КНТП лойиҳаси бўйича иш қилганди. Хоразмий бу боради унга катта ёрдам қилганди. Бу йигит кейинчалик Президент Маҳкамасига кўтарилиб кетди.
-Хуш келибсиз домла. Вазир ҳам айтган сиз ҳақингизда. Афсуски ҳозир бўш ўрин йўқ. Ўрин бўлган зоҳати сизни ўзимиз чақирамиз - деди Марказ директори кўзини Хоразмийдан олиб қочиб. 
Омонов Марказ директорининг бу гапига ажабланиб: 
-Э, нима деяпсиз. Битта бўлим бошлиғига ва 2 та бош мутахасисга одам қидириб юрибмиз-ку. Домлани бўлим бошлиғи қилиб олсак, 2-3 ойда сизга ўринбосар бўлади. Сиз бошқа жойга кўтарилиб кетсангиз ўрнингизга Марказ директори бўладиган одам шу-да. Балки вазир шуни режалаштириб юбораётгандир домлани Марказга, - деди.
Марказ директори қийин бир аҳволда қолди ва Омоновга: 
-Сиз ишларингизни қилиб тураверинг - деб уни чиқариб юбормоқчи бўлди. Омонов эса кетишга шошилмасди. Марказ директори Омоновнинг қўлидан олиб кабинет орқасидаги чой ичадиган хонага бошлаб кирди. 
5-7 минутлдардан кейин қайтиб чиқишди ва Омонов: 
-Майли домла, сизлар гаплашаверинглар - деб Марказ директорининг хонасидан чиқиб кетди. 
Марказ директори: 
-У бўш жойларнинг биттасига одам олинганини, иккитаси эса сокрашения бўлганидан Омоновнинг хабари йўқ. Бошқа бир жой бўшаб қолса албатта сизни оламиз. Кунда-кунаро хабар олиб туринг - деб Хоразмий билан хайрлашди.
Хоразмий кунда-кунаро Марказга борар, кадрлар бўлими бошлиғи эса ҳали жой бўшамади дер, Омонов эса учрашиб қолмаслик учун Хоразмийдан ўзини олиб қочарди.  Шу тариқа икки ҳафтача ўтиб кетди.
Бир куни кадрлар бўлимида ишга кириш учун ҳужжатлар тўлдираётган, ҳозирда Ўзбекистон Пахтачилик институтида илмий ходим бўлиб ишлаётган бир танишини учратиб қолди. 
-Мен кеча келганимда ҳам бўш ўрин йўқ эди, қаердан пайдо бўлди бу ўрин? - деб сўради Хоразмий. 
-Бу бўш ўринлар бирнеча ойлардан буён бор. 4 кун олдин ҳам битта одам олишган эди. Ҳозир ҳам битта бўш ўрин турибди - деди ҳалиги йигит, кадрлар бўлими бошлиғининг лабини тишлаб боши билан “Айтманг-айтманг” - деганига тушунмай.
Хоразмий кадрлар бўлими бошлиғига: 
-Бу йигит тушунмади сизни, бироқ мен яхши тушундим, суф сизларга! Шу гапимни Марказ бош директоригада айтиб қўйинг - деди-да чиқиб кетди. 
Бу пайтда Омонов ўз кабинетига энди кираётган экан. Хоразмий Омоновнинг олдига кириб, бўлган воқеани айтиб: 
-Бу масалада Марказ бошлиғини тушунса бўлади, аммо сизни қандай тушунамиз? - деди. 
-Омонов бўлса Хоразмийнинг кўзига қарай олмай: 
-Домла, мени подводит қилмасангиз айтай. Бу бачкана қилиқлар землякингиз (И.Бобожонов) кўсатмаси билан бўлаяпти.  Биз ноиложмиз, тўғри тушинишга ҳаракат қилинг бизни, илтимос, - деди.
Кўп ўтмай Т.Досчанов бир мажлис баҳонасида Тошкентга келди. Хоразмий барча тафсилотларни айтиб берди. Досчанов ёқасини ушлаб: 
-Министрнинг бу даражада пасткаш ва аферист бўлишини биринчи марта кўришим. Эгангни еган Ҳонқали – Ҳонқали-да. Уларнинг олдига бошқа борманг - деди.
                                                                  *    *
Хоразмий ҳеч қаердан адолат топмагач, кўпчилик одамларнинг маслаҳати асосида ёрдам сўраб мамлакат Президентига мурожат қилишга жазм қилди. Ва ниҳоят, 1999 йил 5-март куни Ўзбекистон Президенти И.А.Каримовга ариза билан мурожат қилди. 8 бет ва 14 иловадан иборат бу аризасида ўзининг ижтимойи келиб чиқиши, унвону-асарлари, ишлаган жойлари ва у ерларда эришган ютуқлари, эл-юрт учун қилган бунёдкорлик ишлари ҳақида қисқа ва аниқ ёзиб, ҳар бир фактга далил қилиб газета, журнал ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материалларни илова сифатида келтирди. 
Хоразмийинг бу аризаси 10-март 1999 йилда Президент қанциллиярисига бориб тушган ва у ердан 12-мартда мутасадди одамга берилган. 10-апрелда эса Президент девонининг бош консултанти Ш.Қурбонов имзоси билан: 
-Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти номига юборган 1999 йил 12-мартдаги Х–14110 сонли ёзма мурожатингизни кўриб чиқиш учун Хоразм вилояти ҳокимига юбориб натижасини сизга маълум қилишини сўрадик - деган билдиришнома олди.
Бу билдиришнома Хоразмийни ҳайратга солди. Хоразмий вилоят ҳокими устидан мамлакат Президентига шикоят қилиб, ундан ёрдам сўраса-ю, у ердан унинг аризасини кўриб чиқиб, унинг натижасини маълум қилиш учун Хоразмийнинг аризаси шу ҳокимнинг ўзига юборилса?! 
Хоразмий 1999 йил, ноябрь ойида мамлакат президентига иккинчи бор ариза билан мурожат қилди. 
1999 йил декабрда худдий ўтган галгидей Хоразм вилояти қабулхонаси маъсул ходимининг имзоси билан: 
-Хоразм вилояти ҳокимияти Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ёзилган сизнинг 9.12.1999 йил, Х-292 хатингизни кўриб чиқиб, жавоб қайтариш учун вилоят ҳокимининг ўринбосари(Ж.Ўтамов)га юборди - деган билдиришнома олди.
Хоразмийнинг биринчи аризаси Президент Маҳкамасидан вилоят ҳокимининг ўзига юборилди. Иккинчи (такрорий) аризаси эса ҳокимнинг муовинига юборилди. Агар учунчи марта ёзганида аризаси вилоят ҳокими қоравулигами, юборилишидан қўрқиб бошқа ариза ёзмади. 
Кейин маълум бўлишича, Президент маҳкамасидагилар шикоят хатининг салмоғига қараб уни жабрловчиларнинг ўзига “кўкидан” палонмингга сотишар экан. 
Бундай усул билан аризанинг Президентга етмаслигига ишончи комил бўлгач, Тошкентга бориб аризасини Президент(ҳеч бўлмаса маъсул ходимлари)га етказиш йўлларини қидирди. Бу борада марказий оммавий ахборот воситаларининг кўпига, ҳатто Россиянинг “Известия” газетаси Тошкентдаги бўлимигача мурожат қилди. Барчаси бир овоздан бу борада ёрдам беришдан ожиз эканликларини тан олишди ва бу ишни Би-би-си, Озодлик, Немис тўлқини каби радиостанциялар қилаолишларини айтишди.
Хоразмий Тошкентда “Озодлик” радиосининг мухбири З.Ишончга телефон қилиб у билан учрашди. У Хоразмий ҳақида эшиттириш таёрлаётиб унинг таржимаи ҳоли ва фаолиятини чуқур ўргангач: 
-Домла, катта олим, жиддий шахс экансиз. Сиз тўғрингизда Ўзбекистон матбуоти кўп ва хўб ёзибди. Президент атрофидагиларнинг кўписи, балки унинг ўзи ҳам сизни таниса керак. 
Шу боис, "Озодлик”да чиққан кунингиздан бошлаб сиз билан Ўзбекистон Миллий Хафсизлик Хизмати (МХХ) жиддий шуғулланишга киришади. 
Агар салгина (ҳатто ўтмишда ҳам) нозик томонларингиз бўлсада радиода чиқмаганингиз маъқул. МХХ ўша нозик жойингиздан тутиб сизни қамаб юбориши мумкин. Бизнинг тажрибамизда бунақалар кўп бўлган. Шу боис "Озодлик”да чиқишни яна бир бор ўйлаб кўринг - деди Зикрилло Ишонч.

"Озодлик"нинг мухбири Зикрилло Ишонч

 

Хоразмийнинг биронта нозик томони йўқлиги учун "Озодлик”да дадил чиқди. 
Хоразмийнинг тадқиқотлари, ижоди, кейинги иш фаолияти ва Президентга ёзган кейинги аризаси хусусидаги суҳбатини магнитофон лентасига ёзиб олди ва кўп ўтмай, бу суҳбат,  27-30 декабрь кунлари “Озодлик” радио тўлқинлари орқали берилди. 
“Озодлик” радиосини Хоразмий ўйлаганидан кўпроқ одамлар эшитар экан. Зиёлию-хизматчи, мансабдору-оддий ишчи, ҳамма-ҳаммалари радиодаги Хоразмийнинг бу чиқишини эшитиб уни табриклашди. Хоразмийнинг аризаси энди тегишли жойга етишига ишонч билдиришди. 
Кўп ўтмай Хоразмийни Хоразм вилояти ҳокими агросаноат масалалари гуруҳи раҳбари Иброҳим Собиров хузурига таклиф қилиб: 
-Илтимос, “Озодлик”да бошқа чиқманг. Ҳоҳлаган ишингизни айтинг, бир ҳафта ичида ҳал бўлади, ёшулли(Ҳоким)нинг топшириғи шу - деганида Хоразмийнинг қувонганидан кўзларидан ёш чиқиб кетди...
Лекин Хоразмийнинг бу қувончи ҳам узоққа бормади, Ўзбекистоннинг нуфузли газеталаридан бири бўлган Қишлоқ ҳаёти рўзномасининг 2000 йил 1-февраль сонида Хоразмий ҳақида бўхтонга тўла “Отилмаган сопқон” номли фельетон эълон қилинди. Шу боис бир ҳафта ичида ҳал бўлиши керак бўлган иш масаласи тўхтаб қолди.
Комил Нуржон қаламига мансуб бу мақолада Хоразмийни: 
-“Озодлик” радиосидан чиқиб нолиш ва оҳ-воҳ қилди, гина гудратларни тўкиб солди, тупроқ экологиясини яхшилаш борасидаги ихтироси янгилик эмас, раҳбарликдаги ўқувсизлиги боис ЎзПИТИ Хоразм филиали ва Боғот совхози иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб давлатдан қарздор бўлиб қолди - деб ёзади.
Бу мақоладан кейин катта кўпчилик одамлар (шу жумладан Хоразмийнинг ўзим ҳам) бундан мақсад, “Озодлик” мухбири З.Ишонч огоҳлантирганидай, қандайдир қора ниятлар кўзда тутилаётгани, агар зарурат бўлса Хоразмийни ҳимоя қилажакларини изҳор қилишарди. Чунки мақола муаллифи СНБнинг агенти эканлигидан, демак бу мақола СНБ буюртмаси эканлиги маълум эди.
Бундай ғаламисликни айнан К.Нуржон қилишининг СНБ буюртмасидан ташқари ҳам яна иккита асосий бор эди: 
Биринчиси, 1997 йилнинг февраль ойида у Хоразмийнинг олдига (аввал ҳам уларнинг фирмасига пул туширишини сўраб бир-икки келган эди) келиб ЎзПИТИ Хоразм филиали дачаси(олимлар уйи)да рус миллатига мансуб, сариқ сочли “Кўрдингизларми, қанақа ёш ва келишган жазманим бор”, деб кўз-кўз қилиб юрадиган жазманини кечасига меҳмон қилишига рухсат сўради. 
Хоразмий уни:
-60 га ёқинлашганда, ибодат қилиш ўрнига, ароқ ичиб бузуқлик қилиб юришга уялмайсизми?! - деб ҳамманинг кўз олдида ҳайдаб юборганди. Ҳатто вилоят раҳбарларидан ҳам сўзи қайтмаган К.Нуржон бундан қаттиқ изза бўлди. Анашунинг учун ўч олиш имкониятини топган ўзича.
Иккинчи (балки асосий) сабаби бошқа ердан чиқиб қолди. К.Нуржоннинг бу мақоласида келтирилган фактларни журналист Шавкат Болтанинг журналистик текширувлари асосида Ҳуррият рўзномасига 2000 йил 11-майда “Орқадан урилган пичоқ... профессор Хоразмийга катта маънавий ва моддий зарар етказди” сарлавҳаси билан юборилган мақоласидаги айрим жумлалар юқоридаги фикримизга далил бўлаолади:

-“Қишлоқ ҳаёти” рўзномасининг 2000 йил 1-февраль сонида босилган “Отилмаган сопқон” сарлавҳали фелетон кўпчиликни тажжубга солди.... Лекин мени қўлимга қалам олишга мажбур қилган бошқа нарса бўлди. Шу фелетон чиққандан кейин биз журналистлар қаёққа бормайлик: 
–Сиз журналистларда виждон борми, мана биттангиз Комил Нуржон, ғирт бўҳтонни ҳам ёзасизлар. Газеталарингиз бўлса ростми – ёлғонми демасдан босаверади, - деган сўзларни эшитишга мажбур бўлаяпмиз. Ахир одамлар қаёқдан билишсин Комил Нуржоннинг журналист эмас – ғаламис эканлигини.
... Табий савол туғилади: 
Хўш, бундай йирик олимга лой чаплаш, шунча ёлғонни ямламай ютиб, бунинг устига миллионлар минбари - матбуотда эълон қилиш Комил Нуржонга нега керак бўлди? 
Масаланинг мағзи шундаки, Ахмад ҳожи Хоразмий “Вакил” деб номланган рисоласини 1999 йил апрель ойида чоп этдирди. Бу китоб қўлма-қўл, талаш бўлиб кетди. Унинг долзарблигини инобатга олиб ва китобхонлар илтимосига биноан ”Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали бу китобни ҳар бир сонида давомли босиб чиқараяпти. 
Аммо ҳануз шўролар даври услубида иш юритаётган айрим ёшуллиларга бу рисола мутлоқа ёқмади. Шунинг учун Комил Нуржонга катта миқдорда “совға” бериб юқорида номи келтирилган фелетонни ёзишга буюртма беришди. К.Нуржон анашу қора ишни “шараф” билан бажарди. 

Кейинчалик маълум бўлишича, К.Нуржон бу мақолани “Хоразм ҳақиқати” рўзномасида чиқартирмоқчи бўлган, лекин муҳаррир Солияжон Рахимберганованинг қаттиқ туриб унга далил(асос)лар келтиришни талаб қилгач, бу режаси амалга ошмаган. Кейинчалик Халқ сўзи, Ўзбекистон овози каби рўзномалар ҳам қабул қилмагач, СНБдаги кураторининг кўрсатмаси асосида Қишлоқ ҳаёти газетаси(Ўткир Раҳмат)га “калит” топган.
                                                                 *     *
2000 йил февраль ойининг ўрталарига келиб, Хоразмий Қишлоқ ҳаёти рўзномасининг бош муҳаррири Ўткир Раҳматга хат ёзиб, газета саҳифасида босилган фелетондаги барча фактлар бўҳтон эканлигини кўрсатувчи далилларни ҳам юборди. Шундан бир ярим, икки ойлардан кейин Қишлоқ ҳаёти газетасининг маъсул ходими Х.Б.Каримов Хоразмийнинг  уйига ташриф буюрди.
Газета ходими Х.Каримов, юзлари қорайиб, қўллари қадоқ бўлиб кетган, қаршисида “разнорабочий”га ўхшаб турган бу одамни профессор, лойдан пахса қилиб солинган бу уйни эса профессор яшаётган уй дейишини ҳаёлига сиғдира олмасди.
Хоразмий бўлса: 
-Меҳмонлар кираверинглар, сизлар излаётган профессор Хоразмий ҳозир келади - деди кулиб. 
-Узоққа кетмадими, биз шошилинчроқ эдик - деди газета ходими. 
Хоразмий чой олиб келгани чиққанида уйнинг тўридаги Хоразмийнинг портретини кўриб, Хоразмий унинг ўзи эканлигини билиб Ҳ.Каримов роса ҳижолат тортган. 
2000 йил апрель ойининг охирларида Хоразмий Тошкентга борди ва Қишлоқ ҳаёти газетаси таҳририятига кириб, шу газета ходими Х.Каримов билан рўзноманинг бош муҳаррири Ўткир Раҳматов хузурига киришди. 
Муҳаррир Хоразмийни  жуда илиқ кутиб олди ва: 
-Биз ҳаммасини ўрганиб чиқдик, хато биздан ҳам ўтибди. “Озодлик”даги чиқишингизни чуқур ўргандик. Бундай чиқиш учун фелетон қилиниш эмас, ташаккур айтилиши керак эди. Қаёқдан билибмиз улар(К.Нуржон)нинг бундай ярамаслигини, тағдирга тан бериб бағрингизни кенг қилинг-да кечиримли бўлишга ҳаракат қилинг, - деб Хоразмийга диққат билан тикилиб қарарди. 
Хоразмий бўлса уни дарров таниди. 1995 йил ноябрь ойида “Туркистон умимий уйимиз” номли халқаро форум бўлиб унинг ташкилотчиси (у пайтда Ў.Раҳмат Ўзбекистон президентининг давлат маслаҳатчиси бўлиб ишларди) худдий шу Ў.Рахмат бўлиб, форумда Хоразмий билан ҳам суҳбатлашган эди. 

«Туркистон умумий уйимиз» форумида. (Хоразмий ок телпакда) Тошкент-1995


Кейин Ҳалқ сўзи газетасининг мухбирини чақириб Хоразм делегатцияси(Хоразмийларни)ни суратга туширтирди ва бу сурат шу газетада босилиб чиқди. Булар унинг ҳам дарров эсига тушди, кейин буларнинг суҳбати янада қуюқлашди.
Хоразмий унга бу можороларнинг бош сабабчиси иш сўраб ёзган аризасининг Президентга етиб бормаётганлиги, лекин бунинг орқасидан қолмаслигини, агар шу хатининг Президентга етиб боришига ёрдам қилса боши осмонга етажагини айтди. 
Ўткир Раҳмат бўлса: 
-Бир йиллари Самарқандда кўкраги тўла орденли, уруш ва меҳнат фаҳрийси бўлган бир чолнинг Хоразмийга ўхшаб юқорига ариза ёзавергани учун уйига кўкнор ташлаб қамаб юборишганини, уни ҳам ҳеч ким аяб ўтирмаслигини, чунки ҳозир замон у пайтдагидан ўн марта ёмон эканлигини тушинтириб: 
-Аризангизни Президентга етказиш кўлимдан келмасада, Президент маҳкамасида ишлаганман, танишларим кўп,  иш масалангизни ҳал қилиш ҳеч нарса эмас мен учун, - деди.
-Бунинг учун аввал бизнинг газетага “Танқид мулоҳазага ундади” деган мактуб ёзиб берасиз. Менинг номимга ёзилган бу мактубда бизнинг газетада сизни фелетон қилганимиздан кейин танқиддан тўғри хулоса чиқриб, ундан кўп фойда кўрганингиз, бунинг учун газетадан миннатдор эканлигингиз, газетадаги бу танқидий материал ўзимдаги бошқа камчиликларни ҳам тузатишга туртки бўлди, - деб ёзасиз. 
-Эсингизда бўлсин, мактубни машинкада эмас, ўз қўлингизда ёзиб имзолайсиз. Бу материал газетада чиққандан кейин мен сиз ёзган манабу китоблар-у ўзимизнинг газетани кўтариб юқорига чиқаман ва сизнинг иш масалангизни ижобий ҳал бўлиши кафолатланади - деб Хоразмийни ишонтирди.
Хоразмий бош муҳаррирнинг айтганидай қилиб ёзиб берди, бу материал Қишлоқ ҳаёти газетасининг 2000 йил 11-май сонида босилди. Шу куниёқ эрталабки газеталар шарҳида тележурналист Ислом Ҳамро шу газетанинг бугунги сонида таниқли олим Хоразмийнинг мактуби босилганлигини, барчага уни ўқиш тавсия қилинишини эълон қилди. 
Газета ўқимайдиганлар ҳам шу газетани топиб ўқидилар шекилли, Хоразмийнинг уйи одамларга, телефон қўнғироқларига тўлиб кетди. Кимлардир биз биладиган Хоразмий бундай мактубни ёзмайди, юқорининг кўрсатмаси билан газетанинг ўзининг қилаётган иши бўлса керак дейишса, кимлардир ноҳатки Хоразмий қўрқоқлик қилган бўлса дейишар, аллакимлардир ҳожи ота ишонувчан, содда одам-да, шундан фойдаланишган, дейишарди.
Шундан ойлар ўтган бўлсада, Ўткир Раҳмат ваъда қилган ишдан дарак бўлмаганидан кейин Хоразмий унга: 
-Қани сиз ваъда қилган иш, деб қўнғироқ қилабошлади. Кейин Ўткир Раҳмат унга: 
-Бизнинг газетага химиявий ўғитларни чеклаш борасидаги ихтиронгиз асосида катта, муаммоли мақола ёзиб беринг, биз уни босамиз. Буни тепадагилар ҳам ўқишади ва шундан кейин иш масалангиз ҳал бўлди деяверинг - деб Хоразмийни яна бир  бор ишонтирди.
Хоразмий бир ҳафта ўтириб 20 бетдан иборат илмий ва амалий асосларга эга бўлган “Агрохимикатлар ишлатишни чеклаш – экономика ва экологиянинг асосидир” номли муаммоли мақола ёзиб юборди. Ўткир Рахмат мақолани ўқиб: 
-Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қиладиган зўр мақола бўлибди. Буни эрта-индин босамиз. Мақола чиққан заҳоти ишга тушиш таёргарлигингизни кўраверинг - деди. 
Ойлар ўтсада мақола босилмади. Хоразмий тинмай телефон қилабошлади Ўткир Раҳматга. Бир телефон қилганида котиба: 
-Ўткир акам хоналаридалар, телефонни қўймай туринг, хоналаридаги телефонни кўтарадилар - деди. 
Кейин Ўткир Раҳматнинг эшигини очиб: 
-Хоразмдан Хоразмий деган киши мақолам қачон нашр қилинади деб сўраяптилар, телефонни кўтаринг - деди котиба. 
-Мени йўқ деб айтинг - деди Ўткир Раҳмат. 
-Котиба эса: -Мен сизни хоналарида деб айтганман - деди. 
-Шунда Ўткир Раҳмат зарда билан: 
-Чиқиб кетган эканлар, кўрмай қолибман, дегин. Ўша Хоразмликнинг овозини таниб қўй, қачон мени сўраса у ёққа кетди, бу ёққа кетди дейсан - деди. Буларнинг гапи кўтарилиб турган гўшакдан эшитилиб турарди. 
Хоразмийнинг  бундан жуда жаҳли чиқди. Бу нима қилиқ, деб айтай деса Тошкент билан Хоразмнинг ораси 1200 км бўлса. Ҳамқишлоғи, “Тукистон” газетасининг бош муҳаррири, Жоббор Роззоқовга телефон қилиб бўлган воқеани айтиб, маслаҳат сўради. 
-Хабаримиз бор, сизни алдаб “Танқид мулоҳазага ундади”, деб ёздириб олганидан. Энди бу борадаги додингиз ҳеч қаерга ўтмайди. Сизлар уни билмайсизлар, шунақа аферистлиги учун ҳайдалган у Президент девонидан. 
Ундан ёрдам ҳам сўрама, умид ҳам қилма, бариси бефойда, яхшиси ундан нари юргин, баттар куйга солмасин тағин сени - деди “Туркистон” газетаси муҳаррири.
Бу Хоразмийга роса алам қилди. “Тўнғизга бир ўқ, тегсада палонимга, тегмасада палонимга” деган мақол бўйича яна телефон қилганида ҳар галгидай унинг котибаси: “Кимсиз?” деб сўради. 
-Хоразмий номини айтганидан кейин телефон гўшагини стол устига қўйиб: -Яна ўша Хоразмий деган киши мақоласи ҳақида сўраяпти - деди. 
Ў.Раҳмат бўлса: -Мени мажлисга кетганлар, бугун бўлмас эканлар дегин. Авал айтганман-ку, ўша одам сўраса мени йўқ деб айтишингни, на бунча ғалча бўлмасанг - деди зарда билан. Уларнинг гаплари кўтарилиб турган гўшак орқали аниқ эшитилиб турарди. Буни эшитган Хоразмий котибанинг жавобинида кутмасдан телефон гўшагини қўйиб қўйди.
Бундан Хоразмий роса асабийлашди ва 3-4 минутлар ўтганидан кейин яна телефон қилди. 
-Ким? - деди котиба. 
Хоразмий овозини сал ўзгартириш мақсадида телефон микрофонига қўлини қўйиб: 
-Мен Сирдарёдан Муқумжон бўламан. Ўткир Рахматович айтган заказларни олиб келгандим - деди.
Ҳар галгидай котиба: 
-Бир дақиқа тўхтат туринг - деганича телефон гўшагини столининг устида қолдириб, Ўткир Раҳматнинг эшигини очди-да: 
-Сирдарёдан Муқумжон деган киши сўраяптилар. Айтган нарсаларингизни олиб келишган экан - деди котиба. 
Ўткир Раҳмат хонасидаги телефон гўшагини кўтариб, котибага: 
-Эшикнинг икки табақасинида ёпинг-да ишингизни қилаверинг. Мен телефонда гаплашиб бўлмагунимча олдимга ҳеч кимни қўйманг - деди. 
-Э Муқумжон соғ-саломатмисизлар ва ҳакозалар деб. Хоразмийга навбат бермасдан, қуюқ ва узоқ сўрашди ва: 
-Жуда овора бўлибсиз-да, ҳа, майли энди, деб туриб: 
-Укахонлар ҳам кўп, бунинг устига иш кўплигидан эс қурғур ҳам кирди-чиқди бўлиб қолган. Сиз қайси Муқумжон эдингиз? -  деди.
-Мен Сирдарёлик Муқумжон эмас, Хоразмдан Хоразмийман. Гўшакни қўя кўрманг, акс ҳолда олдингизга боришга мажбур бўламан. Агар Тошкентга борсам суҳбатимиз оғирроқ бўлиши мумкин. 
Ким эканлигингизни ҳамкасбларингиздан суриштириб билдим. Президент девонидан нимага ҳайдалганингизнида эшитдим. Менга иш топиб бераман деб алдаб “Танқид мулоҳазага ундади” деб ёздириб олиб, унинг ичига ўзингиздан йўқ нарсаларнида қўшиб, газетада ва телевиденияда зудлик билан эълон қилганингиздан мақсадингиз нима эканлигини-да билдим. Топиб бермоқчи бўлган ишингизни эса орқангизга тиқинг! 
Лекин менга алам қиладиган нарса шуки, бир ҳафта ўтириб сиз айтганингиздан-да яхшироқ қилиб, муаммоли мақола ёзиб бердим. Бу мақоланинг нашр қилиниши Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг ривожига салмоқли ҳисса қўшишини ўзингиз тан олгансиз. 
Бу мақола ойлаб нашр қилинмаганидан кейин сизга телефон қилсам котибангизга нима деганларингизни кўтариб қўйилган телефон гўшаги орқали эшитиб турдим. Нашр қилмайдиган бўлсангиз мақолани қайтариб юборинг. Акс ҳолда мен Тошкентга борсам бошқа тилда гаплашамиз сиз билан - деди Хоразмий.
-Минг бора узр Хоразмийжон ака (довдираганидан Ахмаджон дейиш ўрнига Хоразмийжон дейишга бошлади), мақолани бўлим бошлиғига топширгандим. У аблах мени подводит қилади, деб ўйламабман. Мақолани газетанинг навбатдаги сонида эълон қиламиз. Ўзим шахсан ишлайман мақола устида. Тошкентга келиб овора бўлиб юрманг - деди Ўткир Раҳмат.
Ўткир Раҳмат айтганидай газетанинг кейинги сонида Хоразмий юборган 20 саҳифалик “Агрохимикатлар ишлатишни чеклаш – экономика ва экологиянинг асосидир” номли мақолани 2 саҳифалик қилиб “Ер малҳами” сарлавҳаси билан нашр қилишди. Бу мақолани шу даражада қисқартириб ва аҳмақона таҳрир қилишганки, бу мақолани ўқиган одам мақола муаллифига: “суф сендай фан докторига”, дейиши турган гап эди.
Шундан кейин Хоразмий “Туркистон” газетаси редакторининг: -Яхшиси Ўткир Раҳматдан узоғроқ юргин, баттар куйга солмасин тағин сени - деганининг маъносига тушунди...
                                                         *
Аввал қайд қилинганидек, Хоразмийнинг 2001 йилда «Хоразм» нашриётида чоп қилинган 26 босма табоқдан иборат ҳажмга эга бўлган «Илмга бағшида умр» номли автобиографик (мемуар) асари (сурат-7) чиққанидан кўп ўтмай Комил Нуржон бошлиқ бир гуруҳ ғаламислар ташаббуси билан қаттиқ таъқибга дучор бўлди.

Мемуар - 2001


 Натижада вилоят ҳокимлигида комиссия тузилиб китобдаги ҳар бир боб, бўлим, ундаги факт, фикр ва мулоҳазалар чуқур текширабошланди. Китоб нашри билан алоқодор бўлган ташкилоту-одамлар қаттиқ сиқувга олинди. 
2001 йил феврал ойининг охирларида «Хоразм» нашриёти директори Ҳакимбой Нурметов Хоразмийнинг уйига келиб: 
-Ахмаджон ака, бу китобнинг муаллифи сифатида аввало сиз, унинг нашр қилинишига алоқадор бўлган биз ҳам қамаладиган бўлаяпмиз. Агар сиз мардлик қилиб, «Нашриёт титули(рухсати)ни сохталаштириб (ёки ўғирлаб) олган эдим», деб тушунча ёзиб берсангиз сизга 1-2 йил қўшиб берилиб, биз қамалмай қолар эканмиз”, - деган зоҳатиёқ Хоразмий ҳеч иккиланмасдан шундай тушинчани ёзиб берди. Ва сочларини олдириб қамалишга тайёр бўлиб турди.
Бу китобни ҳар томонлама ўрганиб чуқур таҳлил қилиб чиққан комиссия бир овоздан китобда келтирилган барча факт, фикр ва мулоҳазалар далил ва ҳужжатларга асосланганлиги, фақат улар бадийлаштирилмасдан жуда очиқ ва кескин ёзилганлигини қайд қилган.
Кўп ўтмай «Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги» журналининг 2001 йил 2-сонида биология фанлари доктори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби,  профессор О.Х.Хасанов ва тасаввуфшунос олим профессор О.У.Усмоновнинг бу китобга расмий тақризи (сурат-8) эълон қилинди. 
Унда китоб А.Хоразмийнинг таржимаи ҳоли асосида юзага келган автобиографик (мемуар) асар бўлиб унинг кўп бўлимлари китобхон учун қўлланма бўлиб хизмат қилса, айримлари тарихга янги саҳифа бўлиб кирса ажаб эмас. 
Давр сиёсати, айрим раҳбарларнинг истаги ва фикрига қарши бориши, натижада жабр ҳам чекиши бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, муаллифнинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфаати йўлида қилингани учун жасоратли ибрат дейишга арзийди. 
Лекин афсуски, бу китоб жуда кам нусхада босилибди. Агар тегишли ташкилот(раҳбар)лар бу китобнинг кўп нусхада қайта нашр этилишини ташкил этсалар кенг меҳнаткашлар оммаси учун ҳам зарур ва фойдали иш қилинган бўлур эди,- деб таъкидланади. 

Китобга ёзилган тақриз


Шунингдек бу китоб ҳақида «Қалб кўзи» (2001 феврал), «Даракчи» (18.10.2001), «Ўзбекистон овози» (5.97.2001), «Даракчи» (3.01.2002) каби мамлакатимизнинг қатор газета ва журналларда ҳам таниқли журналистлар томонидан ҳаяжонли ва илиқ сўзлар ёзилабошланди. Яқиндагина ғаламислар таъқибига учраган бу асар энди кўпчиликнинг севиб ўқийдиган китобига айланди.
                                                                 *     *
Хоразмийнинг Хоразмда йиллаб ишсиз қолиб, ҳеч ердан адолат топаолмаганидан ташқари, унинг ҳаёти ҳам хаф остида қолди. Ҳеч бўлмаса ҳаётини асраб қолиш учун  Хоразмдан пропискадан ҳам чиқиб, зудлик билан узоғроқ бирон жойга ҳижрат қилиши лозим бўлиб қолди.
Оиласини олиб, ҳужжатлари ва ёш болаларининг кийимларини жойлаб, бор-йўғи 2 та сумка (чамадон) билан Тошкентга ҳижрат қилди. Чунки жуда эски ва авария ҳолатида бўлсада Тошкентнинг “Олмазор” маҳалласида аввал яшаган уйи бор эди.  
Таниқли журналист Рўзимбой Ҳасаннинг тавсияси билан унинг курсдош дўсти, таниқли ёзувчи Набижон Боқийга (сурат-9) учрашади. У Хоразмийни аввал кўрмаган бўлсада, дарров таниди. Чунки у Хоразмийнинг ижод ва фаолияти тўғрисида 1995 йилда “Оила ва жамият” газетасида каттагина (Хоразмийнинг сурати билан)  мақола эълон қилган эди. 
 Набижон Боқий Хоразмийнинг кейинги тағдири ҳақида ҳам (Рўзимбой орқали) анча хабардор экан. Иш масаласида унга ёрдам қилишини, нафақат ўзи, ҳатто катта-катта ёзувчи-ижодкорларни ҳам ишга солишини айтиб Хоразмийнинг чўкиб қолган кўнглини  анча кўтарди. 
Бир ҳафта ҳам ўтмай Хоразмийни “Тафаккур” журналининг бош муҳаррири, Олий Мажлис депутати, таниқли адиб Эркин Аъзам (сурат-9) таклиф қилди. У Хоразмий билан самимий суҳбатлашиб, дўсти, Тошкент Давлат Аграр Университети ректори Хасан Бўриевга телефон қилиб, Хоразмийни ишга олишини илтимос қилди. 

Набижон Боқий (чапда), Эркин Аъзам (ўнгда)


Июль ойининг ўрталарига келиб, Хоразмийни ректор суҳбатга таклиф қилди. Хоразмий Хоразм ёшуллилари билан чиқишмай қолиши сабаблари, президентга қилган мурожатлари ва унинг натижалари ҳақидаги тафсилотларни ҳеч яширмасдан барисини айтиб берди. Ректор диққат билан қулоқ солиб: 
-Ҳа, анча қалтис нарсалар ҳам ўтган экан, сиз бир ҳафтадан кейин келинг, мен юқоридагилар билан (Х.Бўриев аввал Президент девонида ишлаган) маслаҳатлашиб кўраман ва қароримни айтаман,- деди. 
Хоразмий бир ҳафтадан кейин ректорнинг олдига кирди. У Хоразмий борасидаги ҳамма нарсани ўрганганини айтиб, агрохимия кафедраси мудири Б.Мусаев профессор эмаслиги, раҳбар сифатида ҳам жуда бўш ва уқувсиз эканлиги, шу боис кафедранинг иши яхши эмаслигини айтиб,  Хоразмийни шу кафедрага мудир қилмоқчилигини айтди. 
 Хоразмий жамоа билан мутлоқа таниш эмаслигини айтиб, ҳеч бўлмаса 1-2 йил шароит ва ходимлар билан танишгунча бу маъсулятни қабул қилаолмаслигини айтди. Ректор Хоразмийни тўғри тушинди ва агрохимия кафедрасида профессор бўлиб ишлаб туришига рози бўлди ва уни қабул қилиш бўйича кадрлар бўлимига кўрсатма берди.
Кафедрага мудирлик қилаётган доцент Ботир Мусаев билан Хоразмий таниш эмасди. Кадрлар бўлими бошлиғи Б.Мусаевга телефон қилиб, унинг кафедрасига профессор ишга келаётганини айтиб, энди агрохимия кафедрасига ҳам магистрлар олиш имкони туғилгани билан қутлади. 
Мусаев телефонда кадрлар бўлими бошлиғига кафедрада ўрин йўқлигини айтиб, Хоразмийни бошқа кафедрага ўтказишни таклиф қилди. Кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Юсупов қатъий оҳангда: 
-Хоразмий агрохимия кафедрасида профессор бўлиб ишлайди, ректорнинг буйруғи шу! - деб гапни кесди.
Кафедра жамоаси билан ишлаш жараёнида кафедра аъзоларининг кўплари ўзига хос оғир характерга эга бўлиб, ташқаридан қараганда жуда иноқ бўлиб кўринишсада, яқиндан қаралса, унинг акси эканлиги билиниб турарди.
Бу ергача турли хил жамоаларда ишлаб тажриба ортдирганиданми, улар билан тез чиқишиб кетиш Хоразмий учун қийин бўлмади. Хоразмий асосан магистрларга дарс ўтарди, уларнинг диссертацияларига раҳбарлик қилиш ишлари билан шуғулланарди.
 Хоразмий ўтаётган дарсларнинг ҳаммаси янги фанлар бўлиб, кеча-кундуз тинмай улар учун намунавий дастурлар, маъруза матнлари, ўқув қўлланмалар ёзиш ва далада тажрибалар ўтказишга тўғри келди.
 Шу боис бу ерда ишлаган 2 йилдан ортиғроқ вақт мабойнида отпуска (дам олиш) нима эканлигини билмай, кунига 12-14 соат ишлашга тўғри келган. Натижада фақат шу (2 йил) даврда 10 дан ортиқ илмий мақола, 2 та ўқув, 3 та ўқув-услубий қўлланма ва қатор янги намунавий дастурлар ёзди. 

Проф. А.Хоразмий ва С.Кожахметов ТошДАУ олдида. 2003


Хоразмий турли вилоятлардан келган 4-5 та магистрга дарс ўтарди. Булар ичида Тохир Тошхўжаев деган магистр сергаплиги ва ўзини анча баланд тутиши билан ажралиб турарди. Кўп ўтмай бу магистр камгап бўлиб қолди ва  Хоразмийдан ҳадиксираётгани сезилабошлади.
Шу тариқа, ойлар кетидан ойлар ўтди. Тохир Хоразмийдан ҳадиксирамай қўйди, аксинча, аста-секин унга яқинлашиб, у билан онда-сонда ҳазиллашадига ҳам бўлди.    Шундай кунларнинг бирида Тохир: 
-Домла ёзган қизил китобингизни бизгада беринг, биз ҳам ўқиб кўрайлик, - деб қолди. 
Хоразмийнинг  2001 йилда нашр қилинган қизғиш рангли “Илмга бахшида умр” номли меъмуарининг 1-томини кўпчилик “Қизил китоб”, ҳам дейишарди. Хоразмий бунга ҳайрон бўлиб: 
-“Қизил китоб” ҳақида сен қаёқдан биласан? - деди. 
-У китоб ҳақида адам айтиб берганлар, у киши Апарат(Президент Маҳкамаси)да ишлайдилар,– деди Тохир. Энди Хоразмий ундан ҳадиксирай бошлади.
 Масала бундай бўлган экан. Хоразмийнинг 1-2 дарсига келган магистр уйида адасига: 
-Бизни Агрохимиядан профессор Хоразмий, дегани ўқитаяпти, кучли домла экан, - деб қолибди. Бундан Президент Маҳкамасида, Хайриддин Султоновнинг муовини бўлиб ишлаётган адаси – таниқли журналист Ахмаджон Тошхўжаевнинг капалаги учиб кетган.
-Ундан эҳтиёт бўлинглар. Ўзининг қизил китобида Оқсоқол(Президент)ни обориб-обкелган. Салгина бир нарсани сезсангизлар дарров хабар қилинглар. Ёки уни Университетдан йўқлаймиз, ёки сени бошқа ёққа ўтказиб юборамиз,- деган экан.   
Тохир Тошхўжаев магистратурани битирган заҳоти аспирантурага кирадиган бўлди. Илмий раҳбар сифатида профессор Хоразмийни танлашган. Лекин Хоразмий бандлигини баҳона қилиб унга раҳбар бўлишни рад қилди.  Хоразмийнинг илмий раҳбар бўлишдан бош тортганини эшитган Тохирнинг отаси: 
-Ўзбекистондаги истаган бир катта олим сенга  жон деб раҳбар бўлади,- деб ўғлини юпатишга киришган. 
-Эрка ўғил эса: 
-Сиз айтган катта олимларнинг кўпчилигида ўқиб кўрганман. Хоразмийдан бошқа раҳбар бўладиган бўлса, аспирантурани ўқимайман,- деб туриб олган. 
 Орадан кўп ўтмай унивeрситет ректори Хасан Бўриев Хоразмийни чақириб шу йигитга илмий раҳбар бўлишини илтимос қилди. Хоразмий жуда бандлигини рўкач қилмоқчи бўлди. Ректор эса: 
-Керак бўлса дарсларингизни бошқалар ўтади. Сиз аспирант билан шуғулланасиз, - деб гапни кесди. 
 Хоразмий тўғрисини айтишга мажбур бўлди: 
-Мен амалдор oтасининг орқасидан ўқийдиган эмас, том маънода олим бўлишни орзу қилган аспирантга раҳбарлик қилмоқчи эдим, - деди. 
-Ректор эса: 
-Aспирант отаси билан олдингизга боради, шартларингизнинг барисига рози бўлсаларгина раҳбар бўлинг,- деди.  Эртасига Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари, Ахмаджон Тошхўжаев ўз хизмат машинасида Хоразмийнинг олдига келди. 

Профессор А.Хоразмий Аграр университет магистрларига дарс ўтиш жараёнида 


Аспирантнинг отаси Хоразмий билан қуюқ сўрашиб бўлганидан кейин: 
-Ўғлимга оталик (Устозлик) қилишингизни илтимос қилиб келдим. Ўғлимнинг профессор Хоразмийнинг шогирди бўлишлиги биз учун катта шараф. Агар эскичасига айтадиган бўлсак, шу кундан бошлаб ўғлимнинг суяги бизники, гўшти сизники, - деди.  Хоразмий унга устоз бўлишликга розилик берди.
 Бундан икки йил олдин ўғлига: 
-Қизил китобида Оқсоқол(Президент)га тил теккизган  Хоразмийдан эҳтиёт бўлгин, - деган одамнинг ўзи ўша Хоразмийнинг олдига келиб, ўғлига маънавий ота (устоз) бўлишини илтимос қилиб туриши, бу ҳам Аллоҳ қудратининг бир кўриниши эди...    
                                                              *    *
 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил, 3-сентябрь, 415-қарори асосида октябрь ойида Тошкент Давлат Аграр Университетида ҳам аттестация жараёни бошланди. Аттестация комиссиясининг Давлат тест Маркази, Олий ўқув юртлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларининг мансабдор ходимларидан иборат 12 та аъзосидан биронтаси ҳам агрономия соҳаси бўйича мутахасис эмас эди.
 Бунинг устига, аттестация ўтказиш бўйича биронта дастур, меъёрий ҳужжат ёки йўриқнома йўқ эди. Бу эса комиссиянинг кўнгли тусаган нарсани қилиши, оғзига келган нарсани сўрашига имконият туғдирди. 
Комиссия аъзолари бошқа миллат вакилларига (ТИИМСХ даги кучли олимни қозоқ бўлганлиги учун ўтказишмаган), Исломга ҳайрхоҳларга унча хуш қарамасликлари ҳам билиниб қолди. Шу боис бўлса керак, университет проректори Л.Ғофурова Хоразмийнинг анкетасига имзо қўяётиб: 
-Анкетангизга “Туркман”, “Ҳожи” каби сўзларни ёзмасангиз яхшироқ бўларди, - деганига ажабланмади.
 Асосий савол-жавоблар Хоразмийнинг фамилияси нимага Хоразмий эканлиги, Исломдаги эътиқоди (ҳажга боргани), Расулуллоҳнинг қачон ҳижрат қилгани, тасаввуф бўйича нима учун мақола ёзгани, ўзи агрохимик-тупроқшунос бўлатуриб, нимага адабиётга қизиқиши, нимага кўп жойларда ишлагани, ал-Хоразмийнинг қайси китобларни ёзгани, ароқнинг ким томондан кашф қилинигани кабилар тўғрисида бўлди.
“Ароқ ким томонидан кашф қилинган” деган саволдан бошқа барча саволларга Хоразмий жавоб берган бўлсада, аттестация комиссияси профессор Хоразмий аттестациядан ўтмади, деган хулоса берди.
Хоразмий ёрдам сўраб 27.12.2004 да мамлакат президентига (ундан ёрдам бўлишига умиди бўлмасада) ариза билан мурожат қилишга мажбур бўлди. 
Хоразмий аризасида: “Менинг аризамни сизнинг девонингиз айнан мен шикоят қилаётган раҳбарларнинг ўзига юбораяпти”,  деб кўрсатган бўлсада бу аризасини ҳам президент девонидан Хоразмий шикоят қилаётган одамлар(Б.Исмоилов ва Б.Ражабовлар)нинг айнан ўзларига юборишган.
 Хоразмийнинг Президентга ёзган аризаси бўйича текширувчилар билан 7-февраль, соат 16 да ТошДАУда, Университет раҳбарияти иштирогида учрашдилар. 
Учрашувда Хоразмийнинг Президентга ёзган аризаси ўқиб эшитдирилди. Бу ерда иштирок қилаётганларнинг бирортаси ҳам Хоразмий келтирган фактларни инкор қилишмади. Бу эса аттестация раҳбарлари бўлмиш Б.Исмоилов ва Б.Ражабовларни анча ноқулай аҳволга солиб қўйди. 
-Аризани текширувчиларга иккита саволим бор эди, - деди Хоразмий.  
-Ҳамма бир овоздан: 
- Марҳамат, сўранг саволингизни,- дейишди. 
-Хоразмий Б.Исмоиловга юзланиб: 
-Биринчи саволим шуки, мен сиз(жабрлавчи)ларнинг устингиздан Президентга ариза билан мурожат қилган бўлсаму, Президент мен(жабрланувчи)нинг аризамни текшириб чора кўриш учун сиз(жабрлавчи)нинг ўзингизга берганини лўттивозлик дебми, майнавозлик дебми, ёки масхаравозлик дебми, буни қандай атаса тўғрироқ бўлади? – деди.
 Хоразмийнинг саволига мажлис иштирокчиларинг кўпчилиги ўзларини тута олмай кулиб юборишди. Шундоғ ҳам ноқулай аҳволда бўлган текширувчилар довдираб қолишди ва Б.Исмоилов аттестация комиссияси котибига: 
-Қандай атаса бўлади? - деган маънода тикилди. 
-У бўлса: -Билмадим,- деган маънода елкасини қисиб қўяқолди.
  -Иккинчи саволим шуки, ўзингизнинг устингиздан ёзилган аризани ўзингиз текширишингиз учун Президент девони маъсул ходими(У.Тошкенбоев)га кўкидан қанча бердингиз? - деб сўради Хоразмий  Б.Исмоиловдан. Аттестациячилар қора терга ботган эди. 
-Марказ директори аттестация котибига юзланиб: 
-Қанча берган эдик? - деганини ўзи ҳам билмай қолди. Уларнинг бу ҳолатига мажлис иштирокчилари ҳандон отиб кулиб юборишди. Барчани зир қақшатган бу аттестациячиларнинг ҳозирги аянчли аҳволини тарифлашга сўз ожизлик қиларди. 
 Кутилмаганда: -Юқоридаги саволларга Президент девонидан жавоб олганимиздан кейин келамиз, - деганларича текширувчилар довдираганидан бири папкасини, бири хатлар ва кўзойнагини ҳам қолдириб қочиворишди. 
Улар хонадан чиқар-чиқмас, мажлис қатнашчиларинг кўпчилиги Хоразмийнинг қўлини қисиб: -Уларни роса эздингиз, энди бўшашмай охирига етказинг, - деб Хоразмийни табриклашди.
   Булар натижа бермагач 9.03.2005 да Хоразмий барча оила аъзолари билан шаҳар ҳокимияти олдида пикет қилишга чиқди. Бунда эр-хотинлар: 
“Муҳтарам Президент. Арзимизни эшитиб адолат ўрнатинг!!” деган ёзувни кўтариб туришди.  3-4 ёшли фарзандлари бўлса: 
“Президент бобо. Адажонимизни нега ноҳақ ишдан бўшатдингиз?!” деган ёзувни кўтариб туришди (сурат-12).

Хоразмийлар президентдан адолат сўраб пикетда. Тошкент-2005


Ҳукумат вакиллари (2 киши) кечаси Хоразмийнинг уйга келиб: -Яна плакат кўтариб пикетга чиқсаларинг ҳаммамизни қамаб қўямиз, - деб огоҳлантиришди. 
 “Олмазор” маҳалласи раҳбарияти ва қўшниларидан Хоразмийни суруштирувчи махсус одамлар кўпайди, ўзини кузатиб юришларини сезабошлади. Шу боис БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига интернет орқали рус (
http\\www.CentrAsia.org 31.03.2005 Зашитите от репрессий меня и мою семью! Обрашения Узбекистанского профессора А.Хоразмий комиссару ООН по правам человека) ва ингилиз (http\\www.ozodovoz.org 6.04.2005) тилларида мурожат қилди, қуйида у айнан келтирилади.


                     БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбурга
           Мен Ахмад ҳожи Хасанович Хоразмий, Ўзбекистон фуқорасиман, 1948 йилда Хоразм вилоятида туғилганман. Оилаликман, 8 та фарзандим бор. Миллатим туркман, мутахасислигим агрохимик-тупроқшунос.
  Қишлоқ хўжалик фанлари доктори илмий даражасига, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳамда ал-Хоразмий мукофотлари лауреати фахрий унвонларига эгаман. Қатор илмий рисолалар, ўқув қўлланмалар, илмий-адабий китоблар ва ихтиролар муаллифиман. Менинг фаолиятим ва китобларим маҳаллий ва хорижий матбуотда кенг тарғиб қилинган ва тан олинган.
 Меҳнат фаолиятимни 1961 йилда (13 ёшимда)  колхозчи (деҳқон) сифатида бошладим ва 1997 йилгача ЎзФА ва Мозамбикда илмий ходим, Райком(район ҳокимияти)да қишлоқ хўжалик бўлими мудири, йирик совхоз директори, Районлараро “Узсельхозхимия” бирлашмаси раиси, вилоят ҳокимяти(админстрацияси)да маъсул ходим, вилоят фан ва техника маркази директори, университет профессори, пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори вазифаларида ишладим.
1986-2000 йиллар давомида ҳалқ депутатлари район ва вилоят совети депутати сифатида фаолият кўрсатдим.
1997 йилда ҳажга бордим ва ҳукуматнинг қишлоқ хўжалигидаги нотўғри, ҳатто жиноий ишлари қаттиқ танқид қилинган “Вакил” номли илмий-сатирик китоб чоп қилдим. Буларнинг барчаси мени сиёсий мотив бўйича ишдан бўшатилишимга сабаб бўлди. Бу борада Ўзбекистон президенти ва Омбуцманга, қўшни давлатлар ва БМТ раҳбариятига адолатни тиклашга ёрдам сўраб мурожат қилдим. Афсуски бу ҳаракатларимдан ҳеч наф чиқмади ва мен 5 йил ишсиз ўтирдим.
 2002 йил Тошкет шаҳрига кўчиб келдик ва Тошкент Давлат аграр университетига агрохимия бўйича профессор бўлиб ишга кирдим. Қатор китоблар ва ихтиролар муаллифи бўлсамда, агрохимия соҳасида мамлакатда нафақа ёшига етмаган ягона профессор бўлсамда 2004 йилда сиёсий мотив асосида ишдан бўшатилдим. 
 Шундан кейин ўз ҳуқуқимни тиклаш учун мамлакат президентига, бош прокурорга, парламент депутати ва Омбуцманга, ҳалқаро ташкилотлар ваколатхоналарига, оммовий ахборот воситаларига, хорижий давлатлар элчиларига мурожат қилдим ва пикет қилдим. Бу тадбирлардан нафақат бирон наф чиқмади, аксинча мамлакат ҳукумати менга ва оиламга янада кўпроқ зуғум ўтказа бошлади. 
Сиздан адолатнинг ва ҳуқуқларимнинг тикланишида ёрдам кўрсатишингизни сўрайман. 
                            Эҳтиром билан профессор А.Х.Хоразмий.


  Хоразмийнинг бу мурожати интернетда босилиб чиққанидан кейин, апрель ойининг бошларида “Озодлик” (ўзбекча) ва «Азатлык» (туркманча) радиолари Хоразмийдан махсус интервьюлар олишди ва эшитдиришди.
Буларнинг биронтаси наф бермагач, Хоразмий барча қатори мардикорлик қилишга Россияга кетди. Совуқ ўлкадаги зах шароит натижасида Хоразмийнинг яқинда операция бўлган оёғи шишиб кетди ва қайтиб келишга мажбур бўлди.
  Хоразмий Россиядан қайтиб келганидан кейин, айрим дўстларининг: 
-Ўзбекистонда ҳамма нарсани ҳал қиладиган ягона ташкилот – бу МХХ, бошқалари бир чақа,- деб берган  маслаҳатлари асосида маслаҳат ва ёрдам сўраб мамлакат миллий хафсизлик хизматига ариза билан мурожат қилди. Қуйида ўша ариза айнан келтирилади.


Ўзбекистон Республикаси Миллий Хафсизлик
Хизмати бошлиғи, Генерал-полковник  Рустам Иноятовга
Ўзбекистон фуқороси А.Хоразмийдан
А р и з а


  Ҳаётимннг кейинги ўн йили адолатсизликлар жабрини чекиш билан ўтаяпти. 2002 йилгача ҳаётим “Илмга бахшида умр” номли мемуар китобим(1-илова)да, Президент қабулхонасига ёзилган ариза(2-илова)да, ЎзҚХИИЧМга ёзган жавоб хатим(3-илова)да, “Қисмат” номли китобим(4-илова)да баён қилинган.
  2002-2005 йиллар давомида адолатни тиклаш учун қилган ҳаракатларим 5,6,7,8,9,10,11 – иловаларда баён қилинган. Булар наф бермагач бош прокурорга ариза билан мурожат қилдим ва плакат кўтариб шаҳар ҳокимияти олдига пикетга чиқдик (12-илова).
14-март, кеч соат 9 ларда ўзларини ҳокимиятдан, деб таништирган (аслида сизнинг ходимларингиз бўлган) иккита йигит уйга келиб таҳдид қилди. Шундан кейин ёрдам сўраб БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига интернет орқали мурожат қилдим (13, 14-иловалар), ҳамда “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилдим. Ва шунингдек кўп йиллардан буён тупроғимиз экологияси ва унумдорлигини яхшилаш борасида тадқиқот ва кураш олиб бормоқдаман (18,19,20 –иловалар). 
  Буюк Британия тасарруфидаги IWPR  ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили, таниқли Ўзбекистон журналисти  Г.Бухорбоева ташкил қилган конференция ва суҳбатларда иштирок қилдим. Сиёсатчи ёки мухолифатчи эмасман. Мени сиёсат эмас, илм-фан, ватаним ва ҳалқимнинг муаммоларини ечиш қизиқтиради. Бироқ менинг барча ҳаракатларим зое кетаяпти, ҳозирда ҳам ишсизман.
 Ҳеч нарсани яширмасдан, барча маълумотларни юбораяпман. Мақсадим буларни ўрганиб менга маслаҳат ва ёрдам берсангизлар. Бутун умримни  илм, фан, Ватаним ва ҳалқим манфатлари йўлига бахшида қилсам-у, ҳеч ким менинг арзимни тингламаса. Менинг хатойим (ёки айбим) қаерда?! Яна кимга мурожат қилай, нима қилсам адолатни топа оламан?!
              Эхтиром ва охирги умид билан профессор А.Хоразмий  29.04.2005  (имзо)

  Бу ариза бориб тушганидан кейин Хоразмийга тегишли жавоб ёзиш ёки ёрдам бериш ўрнига, МХХнинг махсус ходимлари буларни кузатишларини янада кучайтиришди, маҳалла комитетига ҳам келиб Хоразмийни қаттиқ кузатиб, назоратда тутишларини топширган. 
   Маҳалла кўмитаси раиси Нуриддин ака олим эканлиги ва Хоразмий билан аввалдан яхши муносабатда эканлиги (унинг маҳаллага раис бўлишида Хоразмий катта рол ўйнаган) ва энг асосийси, МХХдан кўп азият чеккани учун, Ҳукумат ва МХХ томонидан Хоразмийга қарши бўлаётган ҳамма нарсани (ҳатто Ангилияга кетганидан кейин ҳам) унга етказиб турарди. 
 Алал оқибат, маҳалладан олинган хабарларга қараганда, 2009 йил “Уксус ичиб ўз жонига қасд қилди” деган баҳонада таниқли олим ва жамоат фаоли  Нуриддин ака йўқ қилинади.
                                                                 *     *
 Хоразмий Москвадан қайтиб келиб маслаҳат ва ёрдам сўраб СНБга хат ёзди. Бу хатига 20 та ҳужжату-китобларини илова қилди. Улардан жавоб бўлмагач иш қидира бошлади.
 2005 йил майда Полвон Қаландаровни учратиб бирон иш топиш масаласида ёрдам сўради. У Хоразмийни УрДУнинг собиқ проректори профессор Шермат Норимовнинг олдига малака ошириш институтига юборди. У бечора ҳам аттестациядан ўтаолмай хуноб бўлиб юрган экан.
 Бу ердан иш битмагач Хоразмийни Тошкент шаҳар касб ҳунар таълими бошқармасида спорт бўлими бошлиғи Сапарбой билан таништирди ва у Тошкент Агро-тижорат касб ҳунар коллежи директори Муртозоев Бобониёз Чўлиевичга телефон қилиб, иш масаласида унга учрашишини маслаҳат берди. 
 Коллеж директори 45 ёшларидаги, яқиндагина иқтисодиёт бўйича докторликни ҳимоя қилган Қашқадарёлик йигит экан, Хоразмийни яхши кутиб олди. Ҳужжатлари ва фаолияти билан қисқагина танишгач, бу даражадаги олимнинг коллежга келаётганидан бир томонидан хурсанд бўлаётган бўлса, иккинчи томонидан ҳайрон эканлигини айтди. Хоразмий унга ТошДУга қатнаш узоқлик қилаётганини айтди. Лекин асосий сабаб бўлмиш Ҳукумат билан чиқиша олмаётгани ҳақида гапирмади.
  Директор бу ерда биронта саводлироқ ходим йўқлигидан, шу боис барча ташкилий ва ўқув ишлари чала-чулпа эканлигидан нолиди ва Хоразмийга катта умид билдираётганини айтди. 2–майдан уни коллежнинг услубиётчиси лавозимига 0,5 ставкага ишга олди. Маоши ойига 17,5 минг сўм (8 доллар атрофида) эди. Хоразмий шунинг топилганига ҳам шукур қилди. 
 Коллежнинг бўлим ва кафедралари номи, структураси ва функциялари ҳам пала-партиш эди. Ҳар бир курсга битта бўлим (деканат) эди. Битта бўлимнинг номи “Агротехнология” деб номланиб унга рус тили ўқитувчиси Зиёда Исломова декан бўлган ва у “Агротехнология” сўзининг маъносинида билмас экан. 
 Инженер-технолог, доцент Асқар Мирзаев агротехника кафедрасига мудир бўлиб унга механизация, деҳқон-фермар хўжалиги, агрономия, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва стандартлаштириш, ер тузиш ва кадастр, чорвачилик, экология каби мутахасиссликлар кирар экан. Мирзаев ҳам агротехника сўзининг маъносини “Аграрная техника” деб тушинар экан. 
  Хоразмий  методист сифатида коллеж структурасини қайтадан ишлаб чиқди. Бўлим(факултет)ни курс бўйича эмас, мутахасислик йўналиши бўйича тузди. Натижада коллежда 2 та бўлим (факултет): Агрономия ва Агроиқтисодиёт бўлим(факултет)ини тузиб уларга низом ҳам ёзди. 
 Коллежда жисмоний тарбия ва ЁЧТ, табий (физика, кимё, биология, математика ...) фанлар, тиллар ва миллий истиқлол ғояси каби умумтаълим фанлари кафедралари, ҳамда иқтисодиёт, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва стандартлаштириш, деҳқончилик каби мутахасислик кафедралари ташкил қилинди ва уларнинг низомини ҳам ёзди.                       
  Хоразмий ёзган низомлар ва коллежнинг Хоразмий таклиф қилган структураси катта илмий-педагогик кенгашда тасдиқланди ва шу кенгаш(август)да Хоразмийни агрономия бўлимига декан этиб сайлашди. Катта бўлим бошлиғи (декани) ва ўқитувчи (профессор) бўлиб, кунига 10-12 соат тиним билмай ишласада, ойлик  маоши 54-56 минг сўм(25-30 доллар)дан ошмасди (сурат-13).           

Бўлим декани, профессор  А. Хоразмийнинг маоши ҳақида маълумотнома


Ўрни келганида айтадиган бўлсак ўзи декан бўлсада, вилоятдан келган талабалар билан ҳафтада 2-3 кун Ўрикзор бозорида кечаси 3 дан эрталаб 6 гача юк тушириб мардикорлик ҳам қиларди. 
Бир сўз билан айтганда, агрономия бўлимидаги ташкилий, маънавий, ўқув-педагогик ва илмий тадқиқот ишлари кун сайин ривожланиб борарди. Бу ишлар билан бир қаторда деярли кунаро коллежда (иш кабинетида) ётиб қолиб ишлаши эвазига 40-50 босма табоқ ҳажмга эга бўладиган “Фермер деҳқончилиги” номли дарсликнинг 150 бетдан ошиқ қисмини ёзиб улгурган эди. 
  Октябрь ойининг ўрталарига келиб, директор Хоразмийни ишдан бўшаётган Фарида Пирохунованинг ўрнига директорнинг фан ва амалиёт бўйича ўринбосари лавозимини эгаллашга рози қилди. 
Ваҳоланки мамлакат коллежларининг ҳеч бирида профессор бўлим декани ёки директор ўринбосари (методистликни айтмасак ҳам бўлади) лавозимига рози бўлмаган. Лекин бу ўринга кутилмаганда ҳеч қандай унвони бўлмаган, Фатхуллаева деган пенционер аёл келди. 
 Директор эса иложи борича Хоразмийдан қочиб юришга ҳаракат қиларди. Хоразмий ўзини  яна қандайдир кўнгилсизликлар кутаётганини сезарди. 
Ва ниҳоят, 2005 йил 31-октябрь, душанба куни Хоразмийни коллеж директори Б.Муртозоев хонасига чақириб, Лондонда бўладиган ҳалқаро илмий конференцияга оқ йўл тилаб хайрлашаётиб: 
-Домла хабарингиз бор, менинг прократурада, СНБда, ҳатто энг юқорида ҳам яқин танишларим бор. Сиз тўғрингизда жиддий, ҳатто совуқ кўрсатмалар бор. Шу боис иложи бўлса конференциядан кейин маълум муддат ўша ёқда қолсангиз бўларди. Мен айтган бу маълумотнинг ошкор бўлиши нафақат менинг ишдан кетишим, ҳатто ҳаётимни ҳам хаф остига қўйишини тушинишингизни истардим, - деди.

Проф. А Хоразмий раислигидаги Илмий Кенгаш


  Маълум бўлишича, Хоразмийни коллеж директори ўринбосари лавозимига Тошкент шаҳар лицей ва коллежлар бошқармаси жон деб рози бўлган ва  буйруқ таёрланган пайтида юқори(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)дан Хоразмийни энг юқорининг кўрсатмаси бўйича нафақат бўлим деканлигидан, ҳатто коллеж оддий ўқитувчилигидан ҳам зудлик билан бўшатиш топширилган. Бу топшириқ тезда бажарилмаса бошқарма раҳбарияти қаттиқ жазоланиши, директор эса ишдан кетиши уқтирилган экан... 


 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-03-31)
Просмотров: 815 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0