"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (Боб-IV)

 

IV-Боб
 Бир сурат тарихи, ёхуд, 
Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида асл ҳақиқатлар

 

Қуйидаги 1990 йилда Хоразм вилояти, Боғот райони, Боғот совхозида туширилган ушбу сурат, қаерда бўлмай,   доим менинг кўз олдимдан кетмайди. 

Шоназар ҳожи Иброхимов


Узоқ йиллар, турли даражадаги жонкуяр раҳбар, “Хоразм фахри” деб тарғиб қилинган йирик олим билан бирга суратга тушганим билан фахрланиб, ҳатто мақтаниб юрдим. 
2006 йилдан эса, ноҳатки “Хоразм фахри” деб эътироф этилган олим ватан хоини бўлиб чиқса, мен эса унинг ёнида савлат тўкиб турсам, деб ич-ичимни еб юрдим.
Неча йилларки, мени: “Ахмад ҳожи Хоразмий жабридийдами, ёки сотқинми, ким у аслида?” деган савол қийнаб келди. Нимагадир, бизда хорижга кетган(айниқса қочоқ)ларни “сотқин” деб аташ аҳмақона удумга айланган.
Ахмад ҳожи Хоразмий 2005 йилда Буюк Британиядан сиёсий бошпана олган. Эшитишимга қараганда, сиёсий бошпана олганларнинг асосий қисми ёки жабридийда, ё-да енгил ҳаёт илинжида ватанини ёмонлаб юрадиган ватанфурушлар бўлар экан.
Кўпчилик одам Хоразмий жабридийда деса, айрим одамлар хоин бўлса керак, бўлмаса нимага гулдай ватанни тарк қилган, дейишди. Ҳатто айрим оғзига кучи етмаган бефаросатлари: “Хоразмийни бутун мамлакатга тарғиб қилган Абдуравуф Қоржавов, Юрий Цеканов, Жоббор Роззоқов, Болтабой Қурбонбоев, Рўзимбой Ҳасан, Шавкат Болта, Ражаббой Роззоқов, Абдурахим Отаметов, Ражаббой Бобожонов каби таниқли журналистлар қаторида “Ҳалқ сўзи” газетаси мухбири сифатида сиз ҳам бор эдингиз шекилли?!”, деганида ноҳатки ватанфурушни мадҳ қилган бўлсак, деб ўзимдан ўтганини иштоним билди.

Чапдан ўнга: Таниқли журналист Р.Хасан, Партком секретари Ю.Матёқубов, журналист Ш.Иброҳимов (камина), совхоз директори А.Хасанов (Хоразмий), Боғот садоси газетаси редактори Р.Раззоқов, Ёш Ленинчи (Туркистон) газетаси редактори Ж.Раззоқов, Хоразм ҳақиқати газетаси редактор ўринбосари К.Худайберганов.                     Боғот совхози-1990


Ҳатто миямдан уни мадҳ қилиб хато қилибмиз, деб “Одам оласи ичида” номли фелетон ёзиш ҳам ўтган. Хоразмий ҳақда фелетон ёзишни Рўзимбой Ҳасанга ҳам бирнеча бор айтишган экан. Лекин Хоразмий тўғрисида салбий фикр уйғотадиган, фелетонга асос бўлаоладиган  биронта факт топаолмаганманмиз. Хоразмий ҳақида салбий нарса айтадиганларнинг биронтасида ҳам асосли гап йўқ эди. Ҳаммаси ҳасад ва фисқи-фасоддан бошқа нарса эмасди.
                                                           *      *
Чет элда ишлаганида Ш.Рашидов, И.Жўрабековлар назарига тушган, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотининг лауреати, Боғот район партия комитети (Ҳокимлиги) қишлоқ хўжалик бўлими мудири Ахмад Абаевич Хасанов  (1993 йилдан Ахмад ҳожи Хоразмий) мамлакатнинг энг катта хўжаликларидан бири бўлган, Боғот совхозига 1988 йил декабрида, бирнеча номзод иштирок қилган сайловда, совхоз меҳнаткашлари томонидан, кўпчилик овоз билан,  директор этиб сайланди. 
Мен Ўзбекистон марказий газеталари суратчи-мухбири сифатида кўплаган хўжалик раҳбарлари билан учрашганман. Хўжалик раҳбарлари илм-фандан ва ижод аҳли(журналистлар)дан қочиброқ юришади. Бу директор том маънодаги бошқа раҳбар бўлиб чиқди. Унинг ёнида қачон кўрсангиз турли соҳа олимлари-ю, журналистларни учратардингиз. Тупроқ билан, ўсимлик билан кўзи орқали гаплашарди. У ўзи билан бир кун юрган ҳарқандай журналистни ёки адибни агроном қилиб қўярди.
Хоразмнинг Эркин Самандар, Матназар Абдулҳаким, Комил Аваз каби шоирлари, Ортиқ Отажонов, Қутлимурот Кўчаков каби санъаткорлар, Ибодулла Абдуллаев каби мусаввирлар А.Хоразмий сабаб, совхоз меҳнаткашларининг севимли меҳмонига айланишди. 
А.Хоразмий раҳбарлиги йилларида Боғот совхози кадрлар ўчоғига айланди. Унинг район ва вилоят раҳбарлари олдидаги юксак эътибори ҳам сабаб, партком секретари Ю.Матёқубов Хоразмийнинг тавсияси асосида, бир йилда, Райижракомга раис бўлиб кетди. Маданият ишлари бўйича ўринбосари Ҳ.Аллаберганов, Навоий колхозига раис бўлди. Янабир ўринбосари А.Оллаёров “Атов” хўжалигига раис бўлди. Катта  инженер Хударган эса, Хазорасп район Обод колхозига раис бўлиб кетди.  Деҳқончилик бўйича ўринбосари Қ.Абдуллаевни 1991 йилда Ҳонқа районидаги ўзи яшаётган колхозга раис бўлишини таёрлаган эди.
Деҳқончиликни илмий асосга ўтказиш бўйича кеча-кундуз тинмай иш олиб борарди. Директорнинг ташаббуси билан “Пахта-шоли” , кейинги йили эса “Пахта-буғдой-шоли” алмашлаб экиш йўлга қўйилди. Натижада 1989 йили пахта топшириш режаси 3-октябрда Республикада биринчи бўлиб бажарилди. А.Хоразмий совхозга раҳбарлик қилган даврда 1 кг ҳам пахта қўлда терилмади.

 Чапдан ўнга: Ўзбекистон сув хўжалиги ва мелеорация вазири К.Сапаев, Оближраком раиси Қ.Холимбетов, Ўзбекистон Министрлар Совети раиси ўринбосари С.Султонова, Хорзм Обкоми 1-секретари (ҳокими) Р.Худайберганова, Боғот Райкоми 1-секретари Р.Қутлимуратов, Боғот совхози директори А.Хоразмий, Партком секретари Ю.Матёқубов.          Боғот совхози, 4-октябрь, 1989 йил


Мамлакат ҳукумати (И.Каримов) топшириғига биноан, 1989 йил 4-октябрь куни Ўзбекистон Министрлар Совети Раисининг ўринбосари  С.У.Султонова Хоразм  вилояти раҳбарлари билан совхоз аҳлини зафар билан  муборакбод қилишга келдилар (сурат). 
Тантана Қодир Аллабергановнинг дала шийпонида ўтди. С.Султонова пахта таёрлаш режасини республикада биринчи бўлиб  бажарган хўжалик раҳбари - Хоразмийга ВА3-06 “Жигули” машинасининг калитини  қарсаклар  остида топширди. 
А.Хоразмий эса бу совға  учун Ҳукуматга миннатдорчилик билдириб, совхознинг пахта етиштиришда қўлга киритган бу муваффақиатида асосий ролни пудратчилар, мехнанизаторлар ўйнаганини қайд қилиб,  қўлидаги машина калитини  совхозда (шунингдек республикада ҳам) биринчи бўлиб шартнома режасини  бажарган  пудратчи(Солия аптекачи)га топширди.
С.Султонова  янгидан сўзга чиқиб: -Нафақат пахта  планини  бажаргани, шунингдек, директорингизнинг ўзига берилган  машинани сизларга ҳадия қилиб юбориши ҳам республикада  биринчи ҳол бўлди, - деди. 
Совхознинг муваффақиятлари ҳақида Москванинг “Время” программасида ҳам тўлиб-тошиб гапирилди. Хоразмий Мозамбик(Африка)да ишлаганда И.Жўрабеков уларнинг меҳмони бўлган, ва кейин ҳам И.Жўрабеков билан  муносабатлари яхши эди. Балки шу ҳам сабаб, Жўрабеков Боғот совхозининг  И.Каримов ташриф буюрадиган объектлар рўйхатига киритилишининг ташаббусчиси  бўлган. 
1990 йил август ойида, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитетининг биринчи секретари И.А.Каримов Хоразмга ташриф буюрди. Унинг бориб кўрадиган жойлари рўйхатида, вилоятдаги энг яхши хўжалик сифатида Боғот совхози ҳам бор эди. Обком ва Райкомнинг режаси Боғот совхозидаги бунёдкорлик ишларини Каримовга кўрсатиб, совхоз директори – Хоразмийни социалистик меҳнат қахрамони унвонига тавсия қилишга розилик олиш бўлиб, улар бу масалани И.Жўрабеков билан ҳам келишиб олишган эди.
Боғот совхози ва унинг раҳбари (Хоразмий) эришган муваффақиятлари ҳақида И.Каримовга тегишли ҳужжатлар киритилишининг ташаббускорларидан бири  ҳам Жўрабеков бўлган. Каримов 1990 йилда: “Йилнинг натижаси асосида Совхоз раҳбарини қаҳрамонликка таёрланг”, деб кўрсатма берган И.Жўрабековга. 1991 йилдан А.Хоразмий бошқа ишга ўтиб кетгани сабабли бу масала тўхтаб қолди. 
Ва ниҳоят, И.А.Каримовнинг совхозга  ташрифи 1998 йилга келиб амалга ошди. Натижада, Ўзбекистон қаҳрамони унвони, “Югурганники эмас, буюрганники” мақоли асосида, совхознинг кейинги директори, Машариф Қувоқовга насиб қилди. 
Мен бу икаласи директорлик қилганида ҳам фаолият олиб борганман Боғот совхозида. Шу бугунда ҳам совхоз аҳли билан борди-келдимиз бор. Машариф ака ҳам жуда меҳнаткаш, ишбилармон одам эди. Деҳқончилик бўйича Хоразмий зўр бўлса, иқтисод бўйича М.Қувоқов зўрроқ эди чамамда.

Хоразм вилояти Боғот совхози директорлари А.Хоразмий ва М.Қувоқов


Хоразмий 2 йил ичида катта ислоҳатларни амалга оширди совхозда. Партиянинг қарорини бузиб, масжид қурди, қабристонни обод қилди, совхоз ишчиларига қонунда кўрсатилганидан 2 марта кўп - 16 сотихдан жой ўрни берди. Натижада бу маҳалла “Туркман (Хоразмий) поселка” деб унинг номи билан аталабошланди. 
Компартиянинг “План – любой ценой!” шиори остида кенг авж олган “Вакилчилик”, “Оператив группа” каби тадбирларига расман барҳам берди.
Совхоз даромади 1989 да 6,9 млн рублга етди, 1990 йилда 7,4 млн рублдан ошди (1$=0,7-0,8 руб). Рентабиллик 1989 да 32,6% га етди, 1990 йилда 45% дан ошди.
А.Хоразмий 1991 йилда бошқа ишга ўтиб кетганидан кейин, тағдар тақозаси билан у билан учрашиш насиб қилмади. Лекин у тўғрисида доим эшитиб, ўқиб, билиб юрдик: Ахмад ҳожи Хоразмий Вилоят ҳокимлиги маъсул ходими, Районлараро МРПО “Узселозхимия” бирлашмаси раиси, Хоразм пахтачилик институти директори, Тошкент Давлат Аграр Университети профессори бўлиб ишлаганида ҳам, Боғот совхозида ишлаганидан кам бўлмаган зафарлар қучган.
А.Хоразмий ҳақида марказий матбуотда бот-бот: “Хоразм фахри”, “Профессор Хоразмийнинг саҳовати”, “Хоразм деҳқонларининг елкадоши”, “Хоразмий ихтироси” каби қатор материаллар эълон қилиниб турди. Унинг фаолияти ҳатто Туркманистон Президенти Сапармурот Туркманбоши назарига тушиб, Туркманистоннинг бош нашри бўлмиш “Ватан” газетасида сурати билан ”Ал-Хоразмий изидан” номли катта мақола босилиб, уни Туркманбоши кўришувга таклиф қилганидан ҳам хабаримиз бор.
                                                                      *   *
 2006 йилдан бошлаб, Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида: “Ватанни тарк қилган эмиш. Буюк Британиядан сиёсий бошпана олганмиш. Озодлик ва ВВС радиоларида чиқаётган эмиш” каби узик-юлиқ, нохуш миш-мишлар эшитилабошланди. Кейин билсак, Хоразмий бу радиоларда мутахасис-олим сифатида чиқишлар қилган экан.
2011 йилда, унинг Пайғамбар (63) ёшга тўлиши муносабати билан, ота-онаси қабри ёнида, укалари томонидан, Хоразмийга атаб солинган қабр, 2012 йилда юқорининг кўрсатмаси билан ваҳшиларча бузиб ташланганини эшитганимизда эса даҳшатга тушганмиз. Чунки бундай ҳол Ўзбекистон тарихида биринчи марта содир бўлаётган эди.
2016 йил “Озодлик” радиосида А.Хоразмий чиқиш қилатуриб: “Мен жаннатмакон ва буюк давлат фуқорасиман. Оладиган пенсиямнинг ўзи Ўзбекистондаги истаган икки вазирнинг маошидан кўпроқ. Мен учун дунё эшиклари ланг очиқ. Лекин буларнинг барисини ватаним – Хоразмнинг шўр тупроғига алмашмайман. Биричи имконият бўлиши биланоқ ватанимга қайтаман”, - деди. Кўп ўтмай бу гапларини ашула сифатида айтган “А.Хоразмий куйлайди” номли видио ҳам пайдо бўлди Ютубда.
Бу ватанфурушнинг эмас, том маънодаги жабридийда ватансеварнинг ҳаракатлари эди. Ўз вақтида Хоразмий тўғрисида фелетон ёзишга материал тополмаганимга қувондим. Худо юзиқора бўлишдан асраган бизни. Бу эшиттиришни таёрлаган журналистлар орқали А.Хоразмийнинг кординатларини олдим ва у билан боғланишга муаффақ бўлдим.
“Хоразмий ким аслида?” номли мақола-тавсия ёзишни кўнглимга тугдим. Рўзимбой Хасан каби таниқли  журналистлар, А.Хоразмий ишлаган жойлардаги фаоллар билан суҳбатлашдим. Унинг мухожиротга юз тутишига сабаб бўлган омиллар ҳақида
“Эътиқод, ҳалқ, ватан ва адолат учунги оғир кураш, ёхуд, Каримов режими душманига айланганим ҳақида мухтасар” номли ҳужжатларга тўла асосланган мақолани ўқиб, кўзим “ялт” этиб очилди. 
Янада кўпроқ материалларга эга бўлишим учун у менга 600 бетдан ошиғроқ ҳажмга эга бўлган “Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида” номли танланган асарларнинг 1-томини, Танланган асарлариинг “Ислом асослари” номли 16-чи томини ва “Хоразм ҳангомалари” номли 12-томини почта орқали юборди.
Бу китоблар 2017 йилнинг январида юборилган бўлсада, менга етиб келмади. Маълум бўлишича бу китоблар 2017 йил 8-февралда Тошкентга етиб келган экан ва у китоблар тегишли ташкилотлар томонидан ярим йилдан кўпроқ синчиклаб ўрганилган экан.
 Ва ниҳоят, мени август ойида Тошкент шаҳар божхона хизматига чақиришди ва “божхона ходимлари” мени бу китоблар бўйича тергайвериб, роса терлатишди.


Лекин бу китобларни менга кўрсатишмади ҳам. Сабабини сўрасам “Бу китобларда сиёсат, ташвиқот ва Хоразмни бирлаштириш каби хафли ғоялар бор”, деб шантаж қилишгача боришди ва тушинтириш хати ёздириб олишди.
Мени, ноҳатки дўстим А.Хоразмий менга зарари тегадиган китобларни юборган бўлса, деган фикр чулғаб олди. Шундан кейин А.Хоразмий менга интернет орқали  бу китобларнинг pdf форматдаги электрон нусхасини юборди. 
Ўқиб қарасам, Танланган асарларнинг 1-томи Хоразмий ҳақида турли давр ва нашрларда чоп қилинган мақола ва суратлар экан. Булар ичида 1989-90 йилларда мен олган суратлар ҳам бор.
Танланган асарларнинг 16-томи Ислом ва тасаввуфга бағишланган бўлиб, бебаҳо қўлланма экан. 12-томи  эса ичак узди ҳангома(ҳажвия)лардан иборат экан. Хоразмийнинг бу асарларини яшириш эмас, ўзбекистон ҳалқига тезроқ етказганларида кўпроқ фойдали бўларди.
Бу китобларда на сиёсат, нада ташвиқон, ё-да Хоразмни бирлаштириш ҳақида бир оғиз гап ҳам йўқ. Буни муҳтарам “божхона ходимлари” Хоразмийни бадном қилишда бардавом бўлиш учун ўзларидан ёлғон тўқишган экан. 

Марказий газетадан


Ва ниҳоят, мени йиллар давомида қийнаб келаётган “Ахмад ҳожи Хоразмий ким аслида?” деган саволга узил-кесил жавоб топдим. 
Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий Ўзбекистон марказий матбуотида таъкидланганидай, нафақат Хоразм фахри, ва шунингдек, ватан тупроғи ва экологияси учун тенгсиз курашда бардавом бўлган жабридийда ва бошқаларга ибрат ҳам бўладиган буюк ватанпарвар экан.


 Фахрий журналист,                                                                          
Шоназар ҳожи Иброҳимов.
                                                                                                                    
                                                                 Тошкент-2017


Шарҳлар


Ҳақсўз
08/28/2017 at 5:16 AM
Биз бу мақолани қайта-қайта ўқидик, ростан ҳам жасур журналист эканлар муаллиф. Адолат учун “Божхона  (СНБ) ходимлари”дан ҳам қўрқмасдан ёзган ҳақиқатни.
Хоразмий масаласида биз кўпдан буён бир нарсага тушинмаяпмиз. ЭРКчилар, Бирликчилар тахтга даъвогар, Ҳуқуқбонлар, мустақил журналислар Ҳукуматни танқид қилишади. Шу боис уларни Ҳукумат (СНБ) ёқтирмайди, бу тушинарли.
Хоразмий юқоридагиларнинг биронтасига алоқаси бўлмаса, нимага у режим душманига айланган?
Унинг “Озодлик”, ВВСдаги чиқишларидан ҳам хабаримиз бор. Хоразмий радиоларда, олим-мутахасис сифатида гапирганди.
Муаллиф: “Унинг мухожиротга юз тутишига сабаб бўлган омиллар ҳақида “Эътиқод, ҳалқ, ватан ва адолат учун оғир кураш, ёхуд, Каримов режими душманига айланганим ҳақида мухтасар” номли ҳужжатларга тўла асосланган мақолани ўқиб, кўзим “ялт” этиб очилди”, деб ёзган.
“Дунё ўзбеклари”дан илтимос, муаллифнинг кўзини “ялт” этиб очган материални топиб сайтда эълон қилсангиз. Хоразмий ҳақидаги айрим тушинмовчиликлар барҳам топарди


Fazliddin Yokub
08/27/2017 at 6:34 PM
Albatta juda sevinadigan gozal habar . 9 yildan buyon bu insonni matbuotda chikishlarini kuzatib boraman . Ahmad hoji Хorazmiy domlani – Vatan va halkimiz fahri deb bilaman … Yana kanchadan – kancha bunday hayirli insonlarimiz bor chet -ellarda , ammo kopchilikni habarlari yok albatta . Lekin bir fursat kelib – bularni ham holis yoritadigan Shonazar birodarimiz kabi kalam sohiblari chikib kolsa ajab emas …

Мухбир. 
08/27/2017 at 3:01 PM
Хоразмийга аталган қабрни бузиб, Каримовчилар ўзлари-ўзларини шарманда қилиб, тарихда қолишибди. Нақадар ваҳшийлик!


Манчестерлик олифта
08/27/2017 at 9:13 AM
Ғойибона хурматимни қабул қилинг домла. “Тирик энциклопедия” деб таъриф бергим келади сизга. Худо насиб этса сиздек муҳтарам зотни йўқлаб бориш ниятим бор. Парвадигор сизни, сизга ўхшаш инсонларнинг барчасини умрларини узоқ қилсин.


Сайёр
08/27/2017 at 8:48 AM
Бечора Хоразмий ребелеатация қилиниши учун 10 йил вақт кетибди-я. Ҳеч бўлмаганидан кеч бўлсаям, деб шукур қилиб юргандир Ахмаджон Хасанов. Журналист акамиз, Хоразмийнинг ватанфуруш эмас, аксинча, буюк ватанпарвар эканини далиллар билан исботлаб берибди.


Карим
08/27/2017 at 8:10 AM
Ҳақиқатни ёзибсиз, Ҳожи ака. Бу ҳақиқатни ҳаммамиз билардик. Лекин сизга ўхшаб жасурлик етишмади бизда. Ахмад ҳожи Хоразмийнинг аслида ким (Хоразм фахри) эканини яхши кўрсатибсиз.
 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-04-02)
Просмотров: 801 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0