Боб-IX
Мафиа ва ундан келган азиятлар ҳақида
Буларнинг оилавий можораси билан Стокпорт ҳокимияти ижтимоий хизмат ходими, Сара МкЕнти шуғулланабошлайди.
Гулистон Сарага эрини роса ёмонлайди. Пул бермагунича фарзандларини кўрсатмайман, деб туриб олади. Сара эса:
-Мен бу борада С-7 маълумотнома таёрлашим учун эрингиз билан ҳам гаплашишим керак. Иккинчидан, фарзандлар отаси билан ҳам кўришиши шарт, бу қонун билан белгиланган, – дейди.
Гулистон кўрсаки иш хуржун. Шу боис Ўзбекистондаги каби, пора бериб иш битириш йўлига ўтади. Сарага дангал: -Менинг айтганим бўлиши учун қанча харажат (пора) бўлсада бераман, - дейди.
Сара унга анойи бир қараб: -Бу фақат мен(С-7 маълумотнома)дан битмайди. Бу ишингизга полиция, судлар, адвокатлар ва бошқалар ҳам аралашади. Шундай бўлганидан кейин, ўзига яраша харажати ҳам кўп бўлади, - дейди.
-Харажатининг гапи йўқ, мен уни ҳозироқ банкдаги счетингиз ўтказаман, - дейди Гулистон. Сара эса: -Йўқ, харажатини нақд пулда, ўзимга берасиз ва бу жараён норасмий эканлиги учун махфий бўлиши лозим, - дейди.
Эртасига Гулистон эридан ўғирлаб қўйган 5 минг роунд пулини қоғозга ўраб олиб боради. Сара уёқ-буёғига қараб, сумкасини очади ва: –шунга солинг, - дейди. Пулни Гулистон унинг сумкасига солади.
Сара сумкасини ёпади-да: -Қанча бу? – деб сўрайди.
Гулистон: -Бу эримнинг ўлимлигимга деб қўйган 5 минг роунд пули. Оиламиз ҳам шу пул учун бузулган. Ҳозир уйда бошқа нақд пул йўқ эди, – дейди.
Бундан Саранинг ранги “бу пул кам” деган маънода тундлашади. Гулистон эса: -Ҳозир шуни ишлатиб тураверинг. Эрим фарзандларини, айниқса, ўғли Муаммаджонни кўрмасдан тураолмайди. Ўғлини кўриш учун банк счетидаги пулини ҳам менга беришга мажбур бўлади, ўшанда яна 3 минг атрофида қўшаман, - дейди.
Бундан Саранинг юзи ёришиб кетади ва: -Яхши ўйланган режа. Мен судьялар билан ҳам бу тўғрисида гаплашаман. Эрингиз сиз айтган пулни бермагунича фарзандларини, айниқса, ўғлини кўрмайдиган қиламиз, - дейди.
-Эсингизда бўлсин, эрингизнинг ҳар бир ҳаракатидан бизни хабардор қилиб турасиз ва ўзингизнинг қиладиган ишингиз ва ёзадиган аризангиз мен билан маслаҳатлашган ҳолда бўлиши шарт. Чунки сизнинг ҳар бир қилишингиз лозим бўлган ҳаракатингиз тегишли (полиция, суд, адвокат ва бошқалар) одамларнинг кўрсатмаси асосида бўлиши керак,- дейди Сара.
Шу тариқа профессор Ахмад ҳожи Хоразмийга қарши фаолият юритадиган ижтимоий ходим, суд, полиция ва бошқалардан иборат бўлган уюшган мафиа дунёга келади.
* *
Даъвогор сифатида Гулистонни терговга аввал чақиришади. У Саранинг кўрсатмаси асосида терговда: -Эрим мени таёқ, темир каби нарсалар билан кунда-кунаро урарди. Синмаган кўкармаган жойим қолмаган. Полицияга шикоят қилай десам, мени уйдан чиқармасдан доим қўрқувда сақлаган. Қизларни ҳам тинмасдан урарди. Мени доим чўри деб ҳақорат қиларди.
Эрим диндор-Ваҳобий, бизни қаттиқ диний назоратда тутади. Унинг ёмонлигини қўшним ва дугонам Гэйил ҳам билади. Агар у қамалмасдан қолса ҳаммамизни сўйиб ташлайди, - каби қатор аҳмақона даъволарни қилади.
Терговчи унинг ёлғон гапираётганини дарров билади ва қуйидаги саволларни бериб шарманда қилади: -Эринг сени таёқ, темир билан уриб тан жароҳати етказган бўлса экспертиза хулосаси борми, ёки биронта жароҳат ёки унинг асоратини кўрсатаоласанми?
-Сен кунда кунаро коллежга борсанг, магазин ва кўчаларда юрсанг, нимага ҳеч кимга айтмадинг?
-Мана, 10 кундирки эринг очиқда юрибди. Йўлда тутиб ёки уйинга бориб биронтангизга озор бердими?
Терговчи томонидан юқоридаги каби берилган биронта саволга Гулистон жавоб бераолмайди. Терговчи Гулистон биланги тергов материалларини Хоразмийга ўқитади.
Қўшниси Гэил терговчига: -Мен ҳаётим давомида Гулистоннинг эридай виждонли, илмли ва ажойиб инсонни кўрмаганман. Гулистоннинг эса эрини қаматиш учун куйиб-пишиб юриши ҳеч қандай виждонга сиғадиган иш эмас, - деб кўрсатма беради.
4-октябрь эрталаб, Гулистоннинг даъвоси асосида Хоразмийни терговга чақиришади. –Гулистоннинг барча даъволари асоссиз эканлиги кўриниб турибди. Фақат унинг: “Эрим диндор-Ваҳобий, бизни қаттиқ диний назоратда тутади”, деган даъвосига жавоб беринг, дейди терговчи.
-Ҳа, мен диндорман, Ваҳобий эмас, ҳожиман. Ислом шариатида мусулмон киши ароқ, чўчка гўшти каби Исломда манъ қилинган нарсаларни истимол қилмайди. Балоғат ёшига етмаган фарзандлар ота-она гапига қулоқ солиши, кераксиз вақт ва жойларда юрмаслиги керак. Мен бир мусулмон ва оилага маъсул ота сифатида уларни назоратда тутаман, - дейди Хоразмий.
Шунда терговчи аёл: -Раҳмат сизга. Қани эди менинг эрим ҳам диндор бўлиб, фарзандларни назоратда тутса,- дейди ва тергов материалларини прократурага жўнатади.
–Прократурадан жавоб келгунича қамоқда ўтирасиз,- деб Хоразмийни яна қамаб қўйишади. Шу тариқа, ҳайит куни Хоразмий ҳайит намозигада бораолмай Гулистоннинг “шарофати” билан кечгача қамоқда ўтиради.
Прократурадан жавоб хати кун ботишга яқин келади. Унда: “Гулистон Хоразмийнинг шикоятида кўрсатилган далиллар асосли ва етарли эмаслиги сабаб, бу иш ҳаракатдан тўхтатилди”, деб ёзилган бўлади. Шу асосда полиция Хоразмийдан кечирим сўраб, чиқариб юборади.
Бундан хабар топган Гулистон зудлик билан Сарага учрашиб: -Хоразмийни қамашмабди. Терговчи менинг кўрсатмаларимни инобатга олмабди. Демак уларга аталган нарса (пора) берилмаган кўринади, пулимни қайтариб беринг - деб шовқин кўтаради.
Бундан Саранинг капалаги учиб кетади ва: -Терговчи аёл киши экан, шу боис ҳечкимнинг гапига қулоқ солмабди. Бундан кейинги биронта иш энди унинг қўлига бормайди. Энди қиладиган ҳарқандай даъвонг полиция томонидан ҳам, суд томонидан ҳам сўзсиз қабул қилинади, - деб Гулистонни тинчитади.
Хоразмий бошпанасиз қолгани сабаб уни 2.10.2014 да Бриннингтондаги уйсиз(бомш)лар ётоқхонаси(Бриндеил ҳоуз)га жойлаштиришади. Гулистон: -Сен ҳам йўқол,- деб шаллақилик қилиб Улуғбекка ҳам кун бермайди. Хоразмий Улуғбекнида ўзи ётган хонасига олиб келади.
Хоразмий иш столи, айрим кийимлари, ўзи ёзган китоблар каби фақат ўзига тегишли нарсаларни Улуғбек орқали сўраса: -Мен шарт қилиб қўйган пулни берса, нарсаларини бераман, акс ҳолда барчасини ахлатга чиқариб ташлайман, - дейди Гулистон.
Гулистон қизларига Хоразмий билан гаплашишни манъ қилади. Гулистоннинг тўхтовсиз Хоразмийни ёмонлаб қилаётган агитацияси ва босими таъсирида, 1 ҳафта олдин: “Сизни соғинамиз”, деб қучоқлашиб хайрлашган қизлари адасига нисбатан душманга айланади.
Хоразмий Нафосатга телефон қилса у: -Сенга нима керак?, деб жавоб қилади. Мени танимади шекилли деган ҳаёлда: -Оққуш қизим, адангман,- дейди Хоразмий. Нафосат бўлса инглизчалаб: -Биз сендан нафратланамиз! - деб телефонни ўчириб қўяди.
Назокат телефон қилиб: -Олиб кетинг суратларингизни, акс ҳолда барисини мусорга чиқариб ёқиб юборамиз, - дейди. Хоразмий унга: -Қизим, телефонни Нафисага берчи, - дейди.
–Нафиса сиз билан гаплашишни ҳохламас экан, - дейди Назокат. Қизларидан бундай муомулани эшитган Хоразмийнинг қон босими 200 га чиқиб, боши айланиб, ётиб қолади.
Бахтиёр ота ва ўғил. 22.09.2014
Шунда Хоразмийнинг Совет(атеист)лар давридаги коммунистик ташвиқот ва тарбия таъсирида миллионлаган одамларнинг (шулар ичида лаънати Гулистоннинг ҳам) зомбига айланиб “Худо йўқ” (Астахфируллоҳ) деганлари кўз олдига келади.
Гулистоннинг аҳмақона ташвиқоти таъсирида бечора қизлари зомбига айланиб, отасидан тониб ўтирибди. “Отасидан тонган фарзанд кофирдир”, деган ҳадис ёдига келиб қизларига Аллоҳдан ҳидоят тилайди Хоразмий.
10 ойлик ўғли Муҳаммаджон адасини жуда яхши кўради, улар доим бирга ўйнардилар (сурат-1).
Гулистоннинг Салфорддаги танишларига айтишига қараганда, адаси кетганидан кейин, Муҳаммаджон унинг уйдаги катта портрети олдига эмаклаб бориб, унга қўлини узатганича йиғлайбошлар экан.
Хоразмий уйдан чиқиб кетганидан кейин, ўғли Муҳаммаджонни бир мартагина бирнеча минутга кўришга муваффақ бўлади. Шундан бир ой ўтиб, ўғлининг унда турган гувоҳномасини олиш мақсадида Гулистон уни Хоразмийга кўрсатишга рози бўлади.
Кечаси қоронғи бўлган. Муҳаммаджонни Назокат олиб чиқиб: -Болага қўлингизни урмас экансиз, фақат узоқдан кўрар экансиз, - деганича уни адасидан 5-6 метр узоқда тутиб туради.
11 ойлик ўғлим мени аллақачон унутиб юборган бўлса керак, деб ўйлайди Хоразмий. Унутмаган экан. Ўғли уни қоронғида кўрмасада, овозини эшитиб унга талпиниб йиғлай бошлайди. Назокат уни адасига бермасдан олиб кетади.
Хоразмийнинг юраги тўхтаб қолишга сал қолади, боши айланиб йиқилиб тушади. Ётоқхонага зўрға етиб бориб, эшикни очаолмай яна йиқилади. Ётоқхона ходимлари тезёрдам чақиришади. Қон босими 203 га чиқиб инсульт бўлишига сал қолади. Қон таркибидаги қанд миқдори 2 марта ошиб кетибди. Дорилар ичиб бирнеча кун қимирламай ётади.
*
4 ёшли Муҳаммаджон 2018 йил ёзда адасини Стокпортда биринчи марта учратганида “Дад!” (Ада!) деб қучоқлаб олади. У адасини йиллаб кўрмай, қандай таниганига Хоразмий ҳайрон бўлади. Онаси Гулистоннинг айтишига қараганда, ўғли ҳар куни албомлардаги адасининг суратларини кўриб: “Адамни соғиндим, уни топиб бер”, деб хархаша қилар экан.
Шундан кейин, онасининг қаршилигига қарамай, ота-ўғил автобусда, кўчада, 7-10 кунда бир марта, бирнеча дақиқага учрашадиган бўлишади. Гулистон Муҳаммаджонни отасидан куч билан тортиб олиш учун шаллақилик қилабошласа у: “Адамга шаллақилик қилма, мен уни яхши кўраман, сен эса йўқол!” “Don’t shout to my Dad, I love him, you go away!”, деб адасининг бўйнидан маҳкам қучоқлаб оларди. “Юр, уйга кетамиз” деб адасининг қўлидан тутиб тортқиларди.
Ота ва ўғил учрашуви. 2018 Октябрь
Муҳаммаджоннинг Essex кўчасида адасининг тиззасида ўтириб, “Бу 10 роунд, манабу эса 20 доллар!” “It is 10 pound, it is 20 dollar!” деб ундан пул олиб ўтиришини Гэил 30.10.2018, 340 да суратга ҳам олди.
*
Хоразмий Стокпорт марказида жойлашган бу Бриннингтон маҳалласида 10 йилдан буён яшайди. Салкам миллион аҳоли яшайдиган Стокпорт шаҳридаги ягона профессор эканлиги боис уни катта-кичик, ҳатто Парламент аъзоси (депутат) Анн Коффей ҳам яхши танийди ва ҳурмат қилади.
Шу боис Хоразмийнинг оиласидаги бу воқеа шов-шув бўлиб кетади. Гулистонга ёмон назар билан қарайбошлайдилар.
Хоразмий кўп йилдирки, ББС, “Озодлик” каби ҳалқаро радиоларининг ҳамкори ҳам эканлиги учун улар уни яхши танишади. ББСдан унга телефон қилиб: -Домла, хотинингиз туҳмат қилиб сизни қаматган ва катта миқдорда пул бермасанг даъвоимдан кечмайман, деб шантаж қилаётган экан. Биздан ёрдам керакми, - деб сўрашади.
Хоразмий уялганидан ерга кириб кетаёзади ва уларга: –Мен қамоқда эмасман, биров ҳазиллашиб айтгандир, - дейди.
Таниш-билишлар: -Фарзандларни, айниқса Муҳаммаджонни ота меҳридан бенасиб қилманг, акс ҳолда боланинг кўнгли ўксик бўлиб қолади, - дейишса Гулистон:
-Отаси мен айтган пулни бермагунича ўғлини унга кўрсатмайман,- дер экан. Шу сабаб ҳеч бўлмаса ўғли билан кўришиш учун Хоразмий судга ариза билан мурожат қилишга мажбур бўлади.
Хоразмий Гулистон билан яшайбошлаганидаги ҳаётни таҳлил қилса қуйидагича бўлиб чиқади:
-Гулистоннинг касофатидан 2002 йил июлда ватани, уй-жойи ва барча мулкини ташлаб фақат 2 та сумка билангина Хоразмдан ҳижрат қилган.
-1-Ноябрь 2005 йилда эса уй-жой ва барча мулкни Гулистонга қолдириб, китоблари солинган битта чамадон билан Ўзбекистоннни тарк қилган.
-23-сентябр 2014 да эса яна уй-жой ва барча мулкни Гулистонга қолдириб, фақат устидаги эски кийимлар билан уйсиз(бомш)лар ётоқхонасига ҳижрат қилган.
-Гулистон билан яшаш давомида ва унинг сайи ҳаракатлари сабаб инфарк, қон босими, қанд (сахар) диабети каби касалларни орттирган.
“-Камида 10, ўртача 15 йил умрим Гулистон сабаб қисқарди. Агар вафотимга юқорида айтилган касалликлар ҳам сабаб бўлса, Гулистонни менинг ҳам қотилим дейишга асос бўлади,”- дейди Хоразмий.
Шу боис фарзандларига қуйидаги шеърий васиятномани ёзиб қолдиради:
Эсланг ширин фарзандларим,
Бекорга мен ёзмагандим:
“Илм ва эр баҳона-ю,
Уй ва бойлик ғанимат”, деб.
Бу ҳикматлар ул лаънати,
Гулистонга айтилганди.
Уй ва бойлик (пул) илинжида,
Адангизни қаматганди.
Васятнома билан
Китобларни ўқисангиз, шаллақи хотинидан куйган битта Хоразмий эмас, анча-мунча машҳур одамлар ҳам эканига амин бўласиз. 19-асрда яшаб ижод қилган, тириклигида буюк деб тан олинган, 100 дан ортиқ танланган асарлар муаллифи, рус ёзувчиси граф Лев Толстой ҳам мўйсафид ёшида, шаллақи хотинидан азият чекканидан уйини ташлаб чиқиб, ҳижрат(йўл)да оламдан ўтган.
Мана, Л.Толстой вафотидан кейин ёзилган “Толстойнинг васияти” номли китобдан иқтибос:
Буюк адиб хотинининг боши-адоғи кўринмайдиган тўхтовсиз шаллақиликларига сабр-тоқат билан чидар эди. Бир пайтлар меҳр-муҳаббат, катта умид асосида қурилган оила иморати дарз кетди. Адиб хотинидан шунчалик бездики, охири ўзининг жонажон мулкини ташлаб, фақат эгнидаги эски кийимлари билан, касалманд ҳолда, уйидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди.
Шу тариқа, 82 яшар даҳо ёзувчи 1910 йилда, Астапово темирйўл бекатида дунёдан кўз юмди. Унинг охирги сўзлари (васияти): «Лаънати хотинимни ёнимга қўйманглар», дегани бўлди…
Буюк (Лев) ва шаллақи (Софиа) Толстойлар
Лев Толстойнинг ўзидан 23 ёш кичик бўлган молпараст ва шаллақи хотини (Толстойлар билан Хоразмийлар орасидаги ўхшашликни қаранг! Софя ва Гулистон суратидаги кўринишлари ҳам бир-бирига ўхшаш) Софя Андреевна 1919 йили бандаликни бажо келтирар экан, тепасида кўз ёши тўкиб турган қизларига қараб: «Мол-дунё деб, отангизнинг бошига мен етдим», деб ниҳоят охирги дамда тўғри гапирди.
Қизлари сукут ичра: -Бизни ҳам отамизга қарши қўйиб, юзиқора қилдинг. Отамизни олқишлаётганлар, сени лаънатлашаяпти. Бу ҳол асрлар давом этажак,- дейишди.
* *
Юқоридаги тафсилотларни ўқиган одамда: -Бундай лаънатини ким туққан ўзи,- деган савол туғилиши табий. Гулистонни туққан онаси(Саодат)ни кўпчилик танийди. Тожик наслидан бўлган бу аёлнинг ўзи ва авлодлари ёмон одамлар бўлмаган.
Гулистоннинг ота томонини эса қишлоқдошлари яхши билади, қуйидаги тафсилотлар эса Гулистон берган ва айтган маълумотлар асосида ёзилди.
Гулистоннинг бобоси (Султон бобо) савдойи(ғалати)роқ одам бўлиб, умри чўпон бўлган. Момоси (сурат-3) эса ҳа деб, эрдан-эрга кўчиб юрган. Отаси (Бувахон Султонов) турли жойларда зоотехник, охирги пайтлар катта товуқбоқар (Гулистон унинг лавозимини айтишдан уялиб, товуқларнинг фермаси деркан) вазифасида ишлаган.
Гулистоннинг момоси
Отаси (сурат-4) ичишни хуш кўрган. Кўпроқ ичган пайтлари бир этигини йўқотиб, бир оёғи этикли иккинчи оёғи яланғоч ҳолда, жинсий аъзосини шимининг тешигидан чиқариб сийганича, кўчама-кўча ҳаммани кулдириб келаверар экан.
Амакиси (Қуромбой Султонов) ичиб тўполон қилабошласа, шишадошлари унинг оёқ қўлини боғлаб, катта йўлда кўндаланг қилиб қўйишар экан. Унинг бахтига ўзига ўхшаган бадмаст шофёр тўғри келмаган, акс ҳолда уни босиб кетарди.
Укаси Мақсуд ҳам ичишда отасига пахса қўяр экан. Меҳмонга борганида ичиб олиб отаси тенги одамларга: -Ҳаммангизни мен боқаяпман, барчангиз девонасизлар,- деб ҳамма ёғига қайтариб ётиб қолар экан-да, эртасига уялганидан қочиб кетар экан.
Кейинги укаси Умид Россияда мардикорлик қилганида алкаш бўлиб қолган. Уйланган тўйида ичиб ишкал қилмасин, деб тўй тамом бўлгунича унинг ёнига қоравул қўйишган.
Отаси старший (катта) товуқбоқар бўлиб ишлаганида олди-орқасига қарамай, ҳечқачон ишламаган янгаси ва бошқа қариндошларини “товуқбоқар бўлиб ишлади”, деб сохта ведомост ёзиб пул олиш, товуқ еми ва тухумларни ўғирлаб сотиш, каби ўғирликлар қилиб оила боққан ва Газ-24 “Волга” машинасига етадиган пул йиққан.
“Ғор бўл, ўғри бўл, инсоф билан қил”, деган ҳалқ мақолига амал қилмай, беш қўлини оғзига тиқиши натижасида Гулистоннинг отаси 6 йилга қамалиб кетади. Ўғирликдан топган барча нарсаларини сотиб, “Волга”га деб тўплаб қўйган пулларинида, ҳуқуқ органларига пора сифатида бериб, берилган йилни камайтиришади.
Гулистоннинг отаси
Айрим қариндошлари ва янгаси судда ҳечқачон товуқбоқар бўлиб ишламаганликларини тан олишади. Улар тўғрисини айтгани учун Б.Султонов улардан воз кечади. Ҳатто ўз уйида яшаётган ота-онасини келини ва катта ўғли (Б.Султоновнинг акаси) билан гаплашса уларни кўчага ҳайдаш билан қўрқитади. Акаси оламдан ўтганида унинг жанозасига бормайди ва бошқаларнида юбормайди.
Аферист ва порахўрлиги учун 2014 йилда СНБ томонидан қамоққа олиниб узоқ муддатга қамалган, ўша пайтдаги факултет декани, кейин эса Университет ректори бўлиб ишлаган Рўзим Эшчонов чаласавод Мақсудни аввало ўқишга киргизиш учун, кирганидан кейин 4 йил ўқиш давомида отаси(Б.Султонов)нинг барча топган-тупганини олиб турган.
Рўзимдан аламзада Б.Султонов, ҳеч бўлмаса ўғли битираётганида Рўзимни пандлашни мақсад қилиб, Гос экзаменга тегишли порасини бермай: -Гулистон ва сен битиргунча шунча пулимни олди. Аввал сени Гос экзамендан ўтираверсин, пулини кейин олади,- деб ўғли Мақсудни пулсиз юборган.
Пхини ёрган аферист Рўзим эса: -Сенинг товуқбоқар отангдан панд еб қоладиган анқов йўқ,- деб Мақсудни Гос экзамендан йиқитиб юборган. Отасининг жимсилиги сабаб, ўғли (Мақсуд) бир йил дипломсиз қолиб кетади. Кейинги йил эса ўша экзамен учун Рўзимга 3 баравар кўп пора бериб зўрға ўтади.
Пора бериб иш битиришни ўрганиб олган чаласавод Мақсуд қисқа вақт ичида “Олий тоифали ўқитувчи”ликни ҳам сотиб олади. Сотиб олинган диплом-у унвонлар иш бермагач, машиналарни бўяйдиган краскачи бўлиб ишга киради.
Хоразмий Гулистоннинг “Чагалар” деган авлоди ҳақида гапирганида: -Мен чагаларнинг биттасига душман, биттасига дўст, қолганларига куёвман,- деб юради.
Хоразмий душман санайдиган одам – Гулистоннинг “Санни шаллақи”, деб танилган опаси Санобардир. Чунки у Хоразмий Англиядалигида Тошкентдаги уйга келиб қўшнилар ва катта ўғли Ойбекнинг олдида, Гулистоннинг гапи асосида, унинг шаънига ҳақорат сўзларни айтган.
Хоразмий Гулистонга хат ёзиб: -Санобар сен йўқ пайтингда уйга келганида, ўзининг розилигисиз унинг номусига тегибманми-ки, менинг шаънимга ҳақорат сўзларни айтса,- деган.
Хоразмий дўст санайдиган одам – Гулистоннинг синглиси Маърифат бўлади. Маърифат Хоразмий ҳақида ҳеч қачон нохолис гап айтмаган. Ҳатто барча оила аъзолари Гулистоннинг гапи асосида уни ёмонлаганларида ҳам, у ғийбатчиларга қўшилмаган. Шу боис, Хоразмий уни кўпроқ қадрлаши, нафақат қайинсингил, дўст ҳам деб билиши бор гап.
2012 йилда Гулистон телефонда Маърифат билан гаплашаётган бўлади. Хоразмий: -Телефонни менгада бер, дўстим билан мен ҳам гаплашай,- дейди.
Гулистон овозининг борича: -Нима, Маърифатнида с..моқчимисан. Аввало у Санни эмаски, ўзи кўзини қисиб, “мана” деб бераверса. Қолаверса, у эркаксираган бўлса Тошкентда ёш-ёш эркаклар кўп,- деса бўладими. Хоразмий уялганидан ерга кириб кетаёзади ва Гулистон телефонда уйидагилар билан гаплашаётганида ёнига бошқа йўламайди.
Гулистоннинг айтишига қараганда, у Тошкентда Хоразмийсиз яшаган (2006-2010) даврда, опаси Санобар уни яна бирон бадавлат одамга 2-3-чи хотин (ўйнаш) қилиб бериш учун кўп ҳаракат қилган.
3 болали, 40 ёшга кирган, бунинг устига ташқи кўриниши “Шаллақининг шамоили” шеърида тасвирланган шамоилли Гулистонга бадавлат одам уёқда турсин, Исломкалга ўхшаган алкаш камбағаллар ҳам қиё боқмаган.
Кейин отаси ва қариндошларининг рухсатисиз, мен эрсиз ўтавераманми, деб Англияга (Хоразмийнинг олдига) отланган. Бундан хабар топган Санобар бу гапни отасига етказади. Отаси телефонда Гулистонга: -Англияга кетишинга мен ота сифатида оқ фотоҳа бермайман,- дейди.
Шунда Гулистон: -Ҳали мен қачон сизнинг фотоҳонгизни олиб бир иш қилгандим. Нима, менинг уйимни бузиб, мени эрсиз қўймоқчимисизлар. Мен учун ҳаммангиз бир пулга қиммат сўтаксизлар,- деб отасини ҳақорат қилади. Отаси бўлса: -Ёқамни юбор шаллақи, бошинг кўтингдан ошоқ,- деб зўрға қутилади.
“Шаллақининг шамоили” номли қуйидаги шеърда Гулистоннинг қисқача шамоили тасвирланган деса хато бўлмас.
Шаллақининг шамоили
(О.Эркин шеърига А.Хоразмий муҳаммаси)
Товуқ каби оёқларига,
Чотоноқлаб юришларига,
Шаллақилик қилишларига,
Таппи мисол башарасига,
Кўзим тушса ёмон бўламан,
Ишонинглар, тамом бўламан.
Гулистон Султонова
Бу тарихни ўқиган ва Хоразмийни билган ҳар бир одам: -Ахмад ҳожи Хоразмий Аллоҳнинг суйган бир қули эканки, “ҳеч бўлмаганидан кеч бўлсада”, дегандай, кечроқ бўлсада бу шаллақидан қутилганига шукур қилса арзийди,- дейишига ишонади одам.
Гулистон билан ҳаёти акс этган юқоридаги бу материални 27.12.2014 да Гулистонга қуйидаги хат билан почта орқали жўнатди.
Гулистонга
“Илм ва эр баҳона, уй ва бойлик ғанимат” деб аталмиш бу тарихни сенга шунинг учун юбораяпманки, ўғлим билан учрашишга қаршилик қилишда давом этсанг, бу тарихни сенинг қариндошларинга ва сени танийдиган бошқаларга почта, бировлар, ва компутер орқали етказаман. Бу тарихни улар ўз элатқўмлари, шўралари, газеталар редакциялари орқали оладилар насиб бўлса.
Ва шунингдек уни инглиз тилига таржима қилиб, қўшниларинга, коллежга ва сени танийдиган бошқаларга етказаман, токи, одамлар билсин, сенинг аслида ким эканингни.
Сенинг шунча қилган аблаҳликларингдан кейин, юқоридаги ҳаракатларни сени огоҳлантирмасдан қилишга маънавий ҳаққим бўлсада, сенга яна бир имконият бериш мақсадида бу ҳаракатлардан тийилаяпман.
“Қамоқдан, ўлимдан қўрқмайдиган, таниқли олим ва адибни қаматиб, вафотини тезлаштирдим, мени эса ҳеч нарса қилаолмади”, деб мақтаниб юришингни аввало Худонинг, қолаверса Муҳаммаджоннинг шарофатидан деб бил! Акс ҳолда, сен аллақачон мажрух, мен эса турмада бўлардим.
* *
Гулистон бу хатни 28.12.2014 да олиб қайта-қайта ўқиган ва имонга келиш ўрнига, Саранинг маслаҳати асосида полицияга телефон қилиб: -Собиқ эрим турли хил қўрқинчли сурат ва хатлар орқали мени ўлдириш ҳақида таҳдидли хабар юборибди. Уни зудлик билан қамоққа олмасангизлар ҳаммамизни сўйиб кетади,- деб дод-вой солган. Зомбига айланган қизлар ҳам онасининг гапини қўллаб қувватлашган.
Гулистонни қўрқитган сурат
Полиция борганида далил сифатида унга октябрда почта орқали юборилган 2 бетлик хатни, юқоридаги “Илм ва эр баҳона, уй ва бойлик ғанимат” номли материални ва фарзандларига юборган 2 та суратни берган. Унинг қўрқинчли деган хатида фарзандларини кўришга изн сўралган бўлиб у хат “Фарзандларимнинг тарбияси учун сенга узоқ умр ва саломатлик тилайман”, деб якунланган бўлади.
Унинг таҳдид деган суратларидан бири Муҳаммаджоннинг туғилган кунига аталган совғанинг сурати (сурат-5), иккинчиси Хоразмийнинг чой ичиб ўтирган сурати (сурат-6) эди.
Полиция: -Бу суратларнинг нимаси сенга таҳдид солаяпти?, деб сўраса Гулистон: -5-суратдаги занжир билан мени боғлайди. 6-суратдаги (кўз тегмасин учун қўйилган) ола-чипор қамчи билан савалайди.
Таҳдид деб кўрилган сурат
Суратнинг ўнг томонидаги тўқмоқ (тор) билан бошимни уриб ёради. Гиламдаги (сувенир) қилич билан эса бошимни танимдан жудо қилади ва кейин ўтириб чой ичади,- деб уввос солган. Қизлар ҳам онасининг гапини қалтираб-қахшаб тасдиқлашган.
Хатнинг мазмунини (хатлар ўзбекча эди) тушинмаган ва Гулистонни боғлайдиган занжир 2 грамм келадиган майда сепёчка, “тўқмоқ” эса музика асбоби (тор) эканлигини тушинмаган, асосан, Саранинг “кўрсатмаси” сабаб, полициячилар Гулистоннинг гапига тўла “ишонишган”.
Ундай хафли террорист-жаллод(Хоразмий)ни қўлга олиш учун бирнеча машинада келган ўнга яқин полициячилар, ярим кечадан кейин – соат 5 ларда Хоразмийнинг уйига бостириб киришади.
Хоразмий Гулистонни ўлдирмоқчи бўлаётгани учун уни қамоққа олинганини эълон қилишади ва уни полиция идорасига олиб бориб ва қамаб қўйишади.
Хоразмий эса гап нимада эканлигини тушинмай асабийлашганидан юраги ёмон бўлиб қон босими 190 га яқинлашади. Қанча дод солмасин унингдек “хафли террорист”нинг ҳолидан ҳеч ким ҳабар олмайди. Шу тариқа Хоразмий эртаси соат 10 ларгача қамоқда оғир аҳволда қолади.
Эртаси соат 10 лардан кейин адвокат иштирогида уни тергов қилишади. Гулистоннинг иддоалари нафақат туҳматдан иборат, ҳатто кулгили ҳам эканлигига тушинган терговчи полиция ходимларининг аҳмоқлиги учун кечирим сўраб, Гулистон билан ҳарқандай алоқа қилмаслиги ёзилган хатни қўлига беришиб, 1.2.2015 да эрталаб соат 9 да полиция маҳкамасига келишини тайинлаб уни қўйиб юборишади.
1.2.2015 да Хоразмий полиция идорасига етиб боради. Полиция офицери Крабтри полиция ва Хоразмий орасидаги Гулистонга бошқа хат юбормаслиги ҳақида битим имзолашини айтади. Хоразмий бу таклифга рози бўлади ва полиция офицерига қуйидаги саволлар билан мурожат қилади:
-Биринчидан, Гулистон мендан хат олишни истамаслигини ўзи ёки фарзандлар орқали билдирса ҳам бўларди-ку. Ёки мендан почта орқали борган хатни ахлатга ташлаб юборсада бўларди. Иккинчидан, нимага полиция унинг очиқ-ойдин ёлғонларига ишонади-ю, менинг рост гапимни қабул қилмайди?
Полиция офицерига “безори” томонидан берилган бу савол оғирлик қилади шекилли, Хоразмийга ёвқараш қилиб: -Юм оғзингни, акс ҳолда ўзингни жойинг(қамоқ)да кўрасан,- дейди. Бундай қўпол ноҳақликдан Хоразмийнинг шундоғ ҳам ожиз юрагининг мазаси қочади. Йиқилиб қолишига сал қолади. Қабулхонага келган иккита одам уни суяб стулга ўтқазишади, қабулхона ходими унга сув келтириб беради.
Кимдир (қабулхона ходими бўлса керак) тезёрдамга телефон қилган шекилли, бирнеча докторлар етиб келишади. Хоразмийни тезёрдам машинасига чиқариб текширабошлашади. Юраги ва бутун гавдаси қалтирайди. Нафас олиши қийинлашади, қон босими 200 га яқинлашади.
Қандайдир уколлар уришиб, уни Манчестер Қироллик касалхонасига олиб боришади. Инфарк бўлишига сал қолган экан, Худо сақлабди. Касалхонадаги муложалардан кейин ўзига келабошлайди. Кун бўйи касалхонада врачлар назоратида ётади. Кечқурун кетишига ижозат беришади.
Гулистоннинг бу аблаҳликлари Хоразм(Хива)га ҳам етиб борибди шекилли, 2002-2005 йилларда Тошкентдаги Хоразмийнинг уйда яшаган, Гулистоннинг тоғасининг кенжа ўғли Атамирот Хивадан телефон қилиб, ундан ҳол-аҳвол сўрайди. Хоразмий уларга интернет орқали қуйидаги хатни йўллайди:
Хоразм вилояти, Хива шаҳри, Бахтиёр ака Атамуротовга
Ассалому алейкум, Бахтиёр ака.
Мен бу хатни сизга ёзаётганимнинг сабаби шуки, мен Гулистоннинг отаси Бувахон Султоновларга ёзаётган хат уларнинг қўлига бориб тегмаяпти.
Бизнинг ҳаётимиз манашу “Илм ва эр баҳона, уй ва бойлимк ғанимат” мақоласида баён қилинган. Мана, салкам 4 ойдирки, биз Гулистон билан бир-биримиздан узоқда яшаймиз. Ва бир-биримиз билан учрашмадик ёки гаплашмадик.
Рафиқам Гулистон Султонованинг рухий касали борган сари оғирлашаяпти. Бундан 10 кун олдин, ярим кечаси, милицияга телефон қилиб: “Эрим ҳаммамизни сўяяпти”, деб дод солган.
Гулистоннинг тоғаси Бахтиёр ака ўғли Атамирот билан. Хива, январ-2015.
7-8 милиция ходимлари Гулистон яшайдиган адресга, 8-9 та милиция ходимлари эса мен яшайдиган адресга келишди. Эрталабгача мен полиция идорасида бўлдим. Эртасига мендан кечирим сўраб қўйиб юборишди. Гулистонга эса: “Сен зудлик билан психиатор врачга кўрингин”, деб тайинлашган, лекин Гулистон докторга бормаган.
Бундан 2 кун олдин Гулистон бошқа шаҳарда яшайдиган Ўзбекистонликларга телефон қилиб: -Сизлар мени эримдан ажратаяпсизлар. ЗАГСга бориб мен бўлиб қўл қўяяпсизлар ва ҳакозалар,- деб ҳаммасини ҳақорат қилган.
У Ўзбекистонликлар Гулистонни аввалдан ҳам билишгани учун менга телефон қилиб: -Рафиқангизни зудлик билан психиаторга кўрсатмасангиз, фарзандларнинг заволига қоласизлар,- дейишди.
Гулистон менинг даволаниш ҳақидаги йиллаб берган маслаҳатларимни қабул қилмади. Натижада ёт элда оиламиз бузилди, ўзининг касали оғирлашди. Психиаторга бориб даволанишни бошламаса аҳвол янада оғирлашиши мумкин.
Шу боис мен сизлардан илтимос қилмоқчиманки, бу хат ва мақола билан Гулистоннинг отаси(Бувахон Султонов)ни, укаларини, аммаларини таништириш лозим. Токи улар Гулистонга телефон қилиб, уни ёмон йўлдан қайтариб, даволанишга рози қилсинлар.
Олдиндан ташаккур айтиб А.Хоразмий.
Англия, Стокпорт шахри. 2015
* *
Гулистон ижтимоий ходим Сара МкЕнти маслаҳати асосида қизларини суҳбатга роса таёрлайди. Гулистон ва қизлари тинмай машқ қилишлари натижасида жабрланувчи ролини ўйнайдиган актёрлар даражасига етиб қолишади.
Ижтимоий ходим (С.Мкенти) Стокпорт судлар бошқарувчиси билан келишиб, оиланинг боши бўлмиш ва жабрловчи деб кўрилаётган Хоразмий ва шу оила аъзоси, 19 ёшли Улуғбек билан бу борада суҳбат ўтказишни кераксиз деб ҳисоблайди.
Гулистонларнинг берган сохта кўрсатмаларини ўзи батарроқ сохталаштириб, 15 бетдан иборат С-7 ҳисоботни судга тағдим қилади.
Судда буларнинг иши тингланишига бир кун қолгани(13.1.2015)да Кафкасс(оила ва фарзандлар хафсизлиги бўйича суд маслаҳатчиси)дан Хоразмийга хат келади. Хатда оила масалалари бўйича Стокпорт ҳокимияти ижтимоий ходими Сара МкЕнти Гулистон ва қизлари билан суҳбатлашгани, Гулистон ва қизларини бир умр ва доимий уриб келгани учун қизлари адасидан воз кечганлари баён қилинган.
Уларнинг берган сохта маълумоти асосида Кафкасс судга Хоразмийни фарзандлари билан учрашишга рухсат бермаслик ҳақида қарор чиқаришни маслаҳат берган. Кафкасснинг бу хатини ўқиб Хоразмийнинг мазаси қочиб қолади, докторнинг берган қўшимча дорилари ёрдамида сал ўзига келади.
Хоразмий Кафкасс (дело № 644076) ва Стокпорт суди(дело № МА14Р01820)га қуйидагича хат билан мурожат қилади:
Мухтарам Жаноб / Хоним,
Стокпорт ҳокимияти ижтимоий ходими С.МкЕнти тавсияси асосида судга ёзган маслаҳатингизни ўқиб, шокка тушиб қолдим. Худога шукурки, тилмоч топилмагани сабаб, суд 26.03.2015 га сурилди. Акс ҳолда, Кафкасснинг маслаҳати асосида суд ноҳақ қарор чиқарарди ва мен суд қарори устидан юқори судга шикоят қилишга мажбур бўлардим.
Шуни эсда тутингки, Стокпорт ҳокимияти ижтимоий ходими ва Кафкасснинг фикри хотиним ва қизларимнинг берган сохта маълумотларига асосланган. Қизларим ҳокимият вакили олдида онасининг кўрсатмаси бўйича актёрларга ўхшаб рол ўйнаган ва уларни ўз ёлғонларига тўла ишонтирган.
Шу муносабат билан судга маслаҳат берадиган Стокпорт ҳокимияти ижтимоий ходими ва Кафкассга қуйидагича саволларим бор:
1. Стокпорт ҳокимияти вакили ва Кафкасс бизнинг оиламиздаги зўравонлик бўйича, фақат хотиним ва қизларим билангина гаплашган. Бироқ, оиламизда улардан ташқари мен ва 19 ёшли ўғлим ҳам яшайди. Нимага улар бу масалада биз билан гаплашмайди?
2. Биз бу уйда 5 йилдан буён яшаймиз. Агар мен хотиним ва фарзандларимга қарши доимий зўравонлик қилган бўлсам, буни лоқал битта ёки иккита қўшни тасдиқлаганми?
3. Агар мен уйда ёки бошқа бирон ерда зўровонлик қилган бўлсам, милицияда ёки бошқа тегишли ташкилотларда менинг зўровонлик қилганим, ё-да бошқа ёмон ҳаракатларим ҳақида бирон нарса қайд қилинганми?
4. Мен Англияга 2005 да келганман. Менинг хотиним ва қизларим 2011 да келган. Агар мен 14 йилдан буён хотиним ва қизларимга зўровонлик қилиб келган бўлсам, нимага улар Англияга келиб менга қўшилишди?
Шуни эсда тутингки, менинг уйимда ҳечқачон зўровонлик бўлмаган. Бунинг устига, зўровонлик қилишга саломатлигим ҳам тўғри келмайди (илова-1). Бу жанжалларнинг асосий сабабчиси пул. Биз бўлакланганимиздан кейин хотиним менга: “5-6 минг роунд бермасанг фарзандларингни, айниқса Муҳаммаджонни ҳечқачон кўрсатмайман”, деб шаррт қўйган.
Бизнинг жанжалимиз ҳақидаги “Илм ва эр баҳона, уй ва бойлик ғанимат” номли аниқ тарих(22 бетдан иборат)ни ёзиб 29.01.2015 да милицияга берганман. Милиция уни таржимага берган. Таржимадан нусха олиб кўрсангиз бизнинг жанжалимиз ҳақидаги барча нарса аён бўлади.
Менинг 3 та қизим онасининг босими остида мен билан ҳарқандай алоқадан воз кечишди. Қизим Нафосат эса онасининг кўрсатмаси билан менга нохуш ва қўпол СМС ёзди (илова-2). Ҳақиқатда эса, қизларим мени яхши кўришади. Чунки мен доима фарзандларим билан уларнинг дўстлари каби бирга ўйнайман (илова-3).
Қизларимни онаси зомбига айлантирди. Мен уларнинг аянчли аҳволини тушинаман ва улардан хафа бўлмайман. Бироқ ўғлим Муҳаммаджон ҳали зомбига айланмади. Шундай экан, нимага мен ўғлим билан учрашаолмаслигим керак?
Хотиним ўз кўрсатмасида мендан қаттиқ қўрққани боис суд залига ҳам келаолмаслигини ёзган. Бу нафақат ёлғон, ва шунингдек кулгили ҳам. 14.01.2015 да хотиним, қизим ва ўғлим судга келишди. Кафкасс ходими бизни салкам бир соат бир хонада ёлғиз қолдиришди. Мен қизим билан гаплашиб ўғлим билан ўйнадим. Бироқ хотиними менга қарши бўҳтон қилгани боис уялганидан менинг кўзларимга қарай олмади.
Хотиним ва қизларимнинг берган сохта маълумоти асосида Жо Гунтернинг судга берган бошланғич таклифини ўқиб, юрагимнинг мазаси қочиб қолди, доктор унга қарши дори берди (илова-4). 14.01.2015 дан бошлаб ухлай олмаганим сабаб саломатлигимга ёмон таъсир қиладиган уйқу дори (илова-5) ичишга мажбур бўлаяпман.
Судга тегишли таклиф (маслаҳат) беришда, юқорида баён қилинган факт ва сабабларни ҳам ҳисобга олишингизни сўрайман ва суд буларни ҳисобга олиб, мени фарзандларим, айниқса суюкли ўғлим Муҳаммаджон билан кўришишимга имконият яратади, деб ўйлайман.
Эҳтиром билан А.Хоразмий.
Шу хатдан кўп ўтмай Хоразмийни Стокпорт хокимияти ходими Сара МкЕнти суҳбатга таклиф қилади ва у билан бир соатдан кўпроқ гаплашди. Суҳбат давомида у Хоразмийга ёвқараш билан қарайди, у айтган фактларни протоколга киритмайди.
Кафкасс ва ижтимоий масалалар бўйича ҳокимият ходими Хоразмийдан “Фарзандлар масаласида хавотиринг нимада?” деб сўрайди. Хоразмий уларга:
-Фарзандларим, айниқса бир ёшли ўғлим онасининг тарбиясида. Хотиним руҳий жиҳатдан соғлом эмас. Бу борадаги врачга учрашиш таклифларимни доим рад қилган. Уни рухий шифокорга кўрсатиб, зарур бўлса даволатиш масаласида ёрдам қилинглар,- дейди. Улар унинг бу илтимосини суд ихтиёрига қолдиради.
26.03.2015 да суд бўлади. Бунда Гулистон ўзбек тилмоч билан қатнашади. Суд залида 5 та судья ўтиришади. Буларга Стокпорт ижтимоий ходимнинг судга берган С-7 ҳисоботи(тавсияси)ни бериб, танишиб ўз фикрларини айтишни сўрайди.
Бу ҳисоботда ҳали 1 ёшга ҳам етмаган Муҳаммад Хоразмий билан С.МкЕнтининг суҳбатлашгани каби, қатор кулгили маълумотлар ҳам ўрин олган.
Бу С-7 маълумотномаси судга бирнеча ҳафта один топширилган бўлсада, “юқори малакали” судьялар Саранинг “сайъи ҳаракатлари” (берган пораси) боис, бу кулгили ва сохта маълумотномани умуман ўқимаган ёки сезмаган.
Бу С-7 тавсия жуда саёз ва биртомонлама эканлиги учун Хоразмий уни танқид қилиб чиқади. Шу сабаб, суд Сара ва Гулистонлар хохлаган қарорини чиқаришга қўрқади, лекин Хоразмий хохлаган қонуний қарорни ҳам чиқармайди, суд жараёни кўп марта сурилади.
Стокпорт ижтимоий ходими Сара МкЕнтининг бирёқлама ва саёз (коррупциялашган) С-7 ҳисоботи натижасида суд бирнеча марта сурилади ва бунда Хоразмий азият чекади. Шу сабаб Сара МкЕнти устидан Стокпорт Кенгаши(Ҳокимияти)га қуйидагича шикоят ёзади:
Муҳтарам Сэр/Мадам
Кириш. Мен профессор Ахмад ҳожи Хоразмий, 67 ёшдаман. Ўзбекистонданман. Илмий ва сиёсий фаолиятим учун Ўзбекистоннинг диктатор Ҳукумати томонидан 2005 йилда ҳайдалганман. Буюк Британия Ҳукуматига раҳмат, мени сиёсий қочқин сифатида қабул қилиб, илмий ва сиёсий фаолият учун шароит яратиб берди.
Жанжалнинг сабаби нимада бўлганини қисқача ёзиб, асосий мақсад – Стокпорт ижтимоий ходими Сара МкЕнти фаолияти ҳақидаги масалага ўтади:
-Полиция ва Суд кўрсатмаси асосида ижтимоий ходим С.МкЕнти бизнинг ишимиз(№ МА14Р01820)да иштирок қилди. Сара хоним онасининг дрессировкаси ва агитацияси таъсирида зомбига айланган қизларим ва уларнинг онаси билан суҳбатлашган. Улар ходимни адамиз зўравон деб тўла ишонтиришган.
Ижтиоий ходим мени (ўз мижзидан пора олгани сабаб) зўравон деб тўла ишонгани боис мен ва 19 ёшли ўғлим билан бу борада суҳбатлашмади. Чунки у бизни зўравон сифатида менсимади ва хотинимнинг берган сохта маълумоти асосида, ҳеч қандай далилсиз судга менга фарзандларимни кўрсатмалик ҳақида маслаҳат берган.
7-чи бўлим (С-7) бўйича Судга ёзган 15 бетлик тавсиясининг 90% дан ошиғроғи фақат менга қарши қаратилган. У тавсияга суҳбат давомида мен келтирган кўпчилик фактларни қўшмаган, айримлари эса бузиб кўрсатилган.
Мен ундан бизнинг уйда бўлган зўравонликлар ҳақида 19 ёшли ўғлимиз билан ҳам суҳбатлашишни кўп бора илтимос қилган бўлсамда, илтимосларимни беписанд қолдирди. Бироқ Сара ўз тавсиясининг 2.2 ва 2.3 пунктларида уйдаги зўравонликлар ҳақида энди 1 ёшга кирган Муҳаммад Хоразмий билан ҳам суҳбатлашганини қайд қилади?! Афсуски унинг Судга берган бундай нохолис ва кулгили тавсиясига ижтимоий ходимлар жамоаси бошлиғи Ангела Смит ҳам тасдиқлаб имзо чеккан.
Саранинг С-7 бўйича ёзган нохолис ва қашшоқ тавсияси сабаб, Суд бу ишнинг кўриб чиқилишини кейинга қолдирди. Шу сабаб адолатсизлик ва фарзандларим (айниқса 1 ёшли ўғлим) соғинчи боис давомли азият чекаяпман.
Стокпорт ижтимоий ходими Сара МкЕнтининг атайлаб қилаётган нохолис ҳаракатлари сабаб, мен ўз саломатлигимнинг анча қисмини йўқотдим ва бу давом қилаяпти.
Юқоридагилар сабаб Стокпорт Кенгаши ижтимоий ходимаси С.МкЕнтига қонуний чора кўришларингизни сўрайман.
А.Хоразмий.
А.Хоразмийнинг бу шикояти юзасидан юзаки текширилув ўтказиб, Стокпорт ҳокимияти ижтимоий хизмат жамоси раҳбари Стефан А Довсон имзоси билан жавоб хати келади. Уларнинг жавоби Хоразмийни қониқтирмайди. Натижада, Сара МкЕнти томонидан таёрланган ҳисобот яроқсизлиги боис уни олиб ташлашни, Сара қилган хатоларини бўйнига олиб, кечирим сўрашини талаб қилиб, маҳаллий давлат омбуцманга ариза билан мурожат қилади.
* *
|