"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (Боб-Х)


Боб-Х
Адолат излаб, ёхуд, коррупцияга қарши беаёв кураш
(https://youtu.be/YPj19GeN7P4)

Коррупция ҳарқандай давлатни ичидан бузувчи хафли иллат ҳисобланади. Коррупция жаҳоннинг ҳамма ерида бор. Фарқи шуки, қаердадир яширин, қаердадир ошкора, қаердадир онда-сонда бўлса, қаердадир ҳар қадамда. Коррупциялашган одамлар ёки ташкилотлар қасддан бирлашсалар унда бундай ташкилот уюшган мафиа дейилади. Бундай мафиа давлат ва жамият учун жуда хафли ҳисобланади.

Адолат излаб...


Коррупциячилар ва мафиозлар кўпинча жиноий авторитетлар, Ҳукумат аъзолари,  мансабдорлар, ҳатто таниқли одамлардан ҳам иборат бўлади. Шу боис мафиа ниҳоятда катта қудратга эга. 
Коррупцияга, мафиозларга қарши курашувчилар кўп бўлган. Кўпчилик ҳолларда мафия ва коррупцияга қарши курашганлар қамалганлар, Хоразмийга ўхшаб бадарға қилинганлар, ҳатто ўлдириб юборилганлар. Бироқ уларнинг номи адолат учун курашувчилар сифатида бир умрга қолган.
Хоразмий коррупцияга қарши беаёв курашчи бўлган. Коррупцияга қарши курашгани учун у Ўзбекистондан бадарға қилинган. Бу ҳақда ОАВларда ва унинг китобларида баён қилинган.
Пастда, ҳужжатли фактлар асосида, унинг Буюк Британиядаги коррупцияга (мафиага) қарши курашлари баён қилинган.

                                                                     *    *
Буюк Британиядан ташқаридаги коррупция ҳақида. Профессор  Хоразмий Буюк Британияга, Лондон Университетининг ҳалқаро илмий конференцияга таклиф қилгани учун, 2005 ноябрда келган. Конференциядаги олимларнинг маслаҳати бўйича у Британияда қолди ва бошпана сўради.
Хоразмий қочоқ статусини олганидан (2007) кейин Ўзбекистонда ота-онасиз қолган ёш фарзандларини чақириш ҳаракатига тушди. Бечора фарзандлари 2 йил мабойнида Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан виза олишга ҳаракат қилишди.
Ҳар сафар элчихона ходими (Максим) виза бериш учун булардан катта миқдорда пул (пора) сўраган. Булар улар сўраган миқдордаги пулни топиб бераолмагани учун асоссиз баҳоналарни рўкач қилиб, виза беришмаган. Рад қилиш сабабини: “А.Хоразмий Британияда болалари билан яшаяпти” деб кўрсатган.
Хоразмий элчихонанинг бу қарорига қарши судга мурожат қилди. Манчестер суди судьяси: “Шулар каби коррупцияга ботган  Бртаниялик расмийлар Буюк Британияга иснод келтиради”, деб тегишли қарор чиқариб берди ва унинг фарзандлари виза олишди. Бироқ, ўша порахўр расмийлар элчихонада ўз юлғичлик фаолиятини давом қилдиришаяпти.
2010 йилда ҳозирги хотини ва ёш фарзандларини келтириш учун ҳаракат бошлади. Яна ўша Британия элчихонасидаги расмийлар (Максим) виза учун катта миқдорда пора сўраганлар. Булар пора беришмаган. Шу боис, ҳечбир асоссиз элчихона яна виза беришни рад қилган.
Шундан кейин Хоразмий Англиядан Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Руперт Жойга ва Стокпорт бўйича Парламент аъзоси Ан Кофейга порасиз виза олишда ёрдам сўраб хат ёзди. Улар бу борада ёрдам беришди ва унинг Ўзбекистондаги рафиқаси ва фарзандлари виза олиб, 2011 йилда  унга қўшилишди.
Хоразмий Тошкентдаги ўз танишлари орқали элчихонадаги юлғучлик (порахўрлик) масалани ўрганди. Британия элчихонасининг расмийси бўлмиш Максим Ўзбекистон фуқораси бўлиб, СНБнинг агенти экан. Элчихона ходимларининг СНБ агенти орқали пора олишини бир кўз олдингизга келтиринг. 
Ўзбекистон СНБси Британия элчихонаси қоравули бўлиб ишлаётган милиция ходимини қамоққа олганида катта шовқин бўлганди. Бу ходим СНБ рухсатисиз пора масаласида виза берувчи ва виза олувчи ўртасида даллол бўлган экан.  Шу сабаб у қаттиқ қийноққа тутилган ва узоқ муддатга қамалиб кетган. Оммавий ахборат воситалари орқали у бечорани сотқин деб эълон қилишган. Ҳозирда ўша одам оиласи билан Америкада яшаяпти.
Ўша пайтлари Москвага қарайдиган обрўли ҳисобланмиш “Ferghananews” вебсаҳифасида турли элчихоналардаги коррупция ҳақида мақола эълон қилинганди.
Мақола муаллифи фактлар асосида Ўзбекистондаги ва СНГ давлатларидаги турли хил давлатлар элчихоналаридаги коррупцияни фош қилган. Маълум бўлишича, Британия элчихоналари порага виза беришда, бошқа элчихоналарга қараганда, эҳтиёткорроғи ва қимматроғи ҳисобланар экан.

Хоразмий нафақат Буюк Британия элчихонасидаги коррупциядан, ва шунингдек, Ўзбекистоннинг Буюк британиядаги элчихонасидаги коррупциядан ҳам озмунча азият чекмаган. Хоразмийга Ўзбекистон Президенти ва Миллий хафсизлик хизмати (МХХ) рухсат берганига қарамай, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси унга порасиз виза бермаган. 
Элчихонадаги коррупция ҳақида “Озодлик” радиосининг 2018 йил апрель ойидаги “Мирзиёев нутқидан рухланган агрохимик олим Британиядан Ўзбекистонга қайтмоқчи "
(https://www.ozodlik.org/a/ozod-nazar-ahmad-xorazmiy/29156285.html)” сарлавҳаси остидаги эшиттиришида ҳам эълон қилинди.

Буюк Британиянинг ичидаги коррупция ҳақида. Британияда биринчи марта, 2013 йилда полиция ва суднинг сурбетларча адолатсизлигидан  жабр кўрди Хоразмийлар. Бу шундай бўлган эди:
Хоразмий ва ўғли “бир машинани бир вақтнинг ўзида иккита одам суғуртасиз ҳайдаган” деган баҳонада Стокпорт Магистрат суди қарори билан 8.7.2013 да ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиниб, ҳар бири 750 роунд жаримага тортилди. Бу қарор “жуда ақилли” полициячиларнинг ахборати асосида чиқарилган. Судга Хоразмийларни таклиф қилишмади.
Бу қарор нафақат ноқонуний, ва шунингдек кулгили ҳам эди. Сабаб шуки, биринчидан – машина суғурта қилинган эди. Иккинчидан – қандай қилиб иккита одам битта машинани бир вақтнинг ўзида ҳайдаши мумкин?
Шу боис, юқори (Сrown) судда Хоразмийлар ишни тўла ютдилар, ҳайдовчилик гувоҳномаларини ва пулларини қайтариб беришди. Бироқ “саводхон” полициячилар ва судьяга нисбатан ноқонуний ҳаракатлари учун ҳеч қанақа чора кўрилмади.
23.9.2014 да эрталаб, Хоразмийлар – эр-хотин, ҳар галгидай пул масаласида тортишдилар. Хотини унинг ҳассаси билан Хоразмийни уриб, ташқарига қочиб кетади. Шу боис у: -Полиция келмагунича кирмайсан,- деб эшикни илиб қўяди.
Хотини қўшни Гэил Бравуннинг уйидан полицияга: -Эрим зўровнлик қилиб мени ураяпти, мен оёқяланг қочиб Гэилнинг уйига келдим,- деб қўнғироқ қилган. 
Кўплаган полициячилар келишади. Хоразмий уларга аслида нима бўлганини айтади. Полициячилар унинг гапларини инобатга олмай “биринчи қўнғироқ хотининг томонидан бўлди” деб, хотинининг нотўғри даъвоси асосида уни қамоққа олади ва уйга қайтиб бормаслик шарти билан 3-4 соатдан кейин уни қўйиб юборишади.
Бу ерда полиция иккита хатога йўл қўяди ва уларнинг бу хатоси Хоразмийларнинг ҳаётида ҳалокат содир қилади:
-Биринчи хатоси шу бўлдики, иккита (хотинининг ва унинг) ахборатининг қайси бири тўғри эканлигини фақлай олишмади ва Хоразмийни рафиқасининг сохта ахборат бўйича қамоққа олишди. 
-Иккинчи хатоси – полиция Хоразмийни уйга қайтиб боришдан маҳрум қилди ва бу билан эр-хотин ўртасидаги оддий жанжални ўзаро ечишларидан маҳрум қилди. Бу эса оила бузилишининг бошланиши бўлди.
Уларнинг ишига Стокпорт ҳокимияти социал хизмат ходими Сара МкЕнти жалб қилинади. Саранинг мижози бўлмиш Гулистон Сарадан пул(пора)га унинг сохта даъволари полиция ва судлар томонидан қабул қилинишига ёрдам беришни сўрайди.
Сара унинг бундай таклифига жон деб рози бўлади ва Гулистондан 5000 роунд нақд пул олади. Агар бу пул етмаса устига қўшиши лозимлигини айтади. Бундай келишувга икаласи ҳам хурсанд бўлади ва Сара нафақат суд учун сохта, ҳатто кулгили С-7 ахборотни таёрлайди, мижозининг сохта даъволари полиция ва судлар томонидан қабул қилинишини ҳам таминлайди.
Шундан кейин у Гулистоннинг ёлғон даъволари бўйича бирнеча марта қамоққа олинди ва ҳар сафар прократуранинг “даъвогарнинг даъвоси асоссиз эканлиги сабаб иш ҳаракатдан тўхтатилсин” деган қарори асосида қўйиб юборилди.
Бироқ, полициянинг унга бўлган қўпол ва зўравон ҳаракатлари боис, полиция қароргохида бирнеча бор юрак хуружи(инфарк)га учради. Тезёрдам уни полиция қароргохидан касалхонага олиб кетган ва юрагида операция (амалиёт) ўтказилган. Полициянинг зўровонлигига қарши касалхонада пикет қилди.
Полиция зўровонлиги ҳақида PBSI(стандардлар асосида профессионал текшириш бўлими)га бирнеча марта шикоят қилган. 
Полицияни жазолаш ва йўл қўйган камчиликларни бартараф қилиш ўрнига PBSI, ўз ҳаракатлари билан полиция зўровонлигини рағбатлантирган. Қуйида PBSI га ёзилган охирги хат айнан келтирилади:

 

PBSI катта Манчестер полициясига,
Опеншов мажмуаси, Лавтон кўчаси,
Манчестер, M11 2NS  
                                                                                      104-Дунтон Миноралари,                                                                                                  Бриннингтон,
                                                                                         Стокпорт, SK5 8NR,  UK                                                                                                  11октябрь 2016

Сизнинг: А-061514/15 хатингиз бўйича


Муҳтарам Феарн ДС 13246,
Сиз менга 1.9.2016 да юборган хатингизда полициянинг менга қарши зўровонлигини IPCC (шикоятлар бўйича мустақил комиссияси) кўрсатмаси бўйича текширганингиз ҳақида ёзибсиз, бунинг учун ташаккур.
Полициянинг зўравонлиги  ва адолатсизлигидан менинг оилам бузилди. Полиция офицери(Крабтри)нинг полиия маҳкамасида менга қилган қўпол ҳаракати сабаб мен юрак хуружига учрадим ва тезёрдамда касалхонага олиб кетилдим. Мен бу ҳақда сиз(PBSI)дан ёрдам сўрадим. 
PBSI полицияга чора кўриш ўрнига: “Полиция қонун бўйича ҳаракат қилган”, деб полициянинг зўровонлигини қўлладингиз. Ноҳатки, мўйсафид ва ногирон профессорнинг саломатлигини ва оиласини вайрон қилиш қонуний бўлса. Бу жуда кулгили, шундай эмасми?
PBSI нинг полиция зўравонлигини рағбатлантириши натижасида, полиция менга нисбатан нафақат батарроқ зўровон бўлди, ҳатто ирқчи ҳам бўлди. Шу сабаб 10.11.2015 да мен полиция қароргохида юрак хуружи(инфарк)га учрадим. 
Натижада полиция қароргохидан касалхонага олиб кетилдим ва юрагимда амалиёт (операция) ўтказилди. Шундан кейин менинг саломатлигим кескин пасайди ва мен ҳозирда бутунлай ногирон одамман.
Мен PBSI га полиция менинг саломатлигимни вайрон қилгани ҳақида шикоят қилдим. PBSI эса адолатли тикширув қилмай, ҳамкасблар(полиция)нинг зўравонлигини оқлади.  Натижада мен шикоят қилишни бас қилмасам катта муаммолар гирдобида қолишим, ҳатто ўлишим ҳақида аноним  таҳдид хати олдим. 
Полициянинг зўравонлигида, унинг зўравонлигини қўллаб-қувватлаган  PBSI нинг ҳам катта роли бор. Афтидан   PBSI фақат қоғоздагина бўлак экан катта Манчестер полициясидан.
Юқорида келтирилган фактлар асосида менинг ишончим комил бўлдики, сиз (PBSI) менинг шикоятим бўйича объектив текшириш ўтказаолмайсиз. Чунки PBSI нинг ҳар бир текширувчиси полицияга ён босган. 
Ҳар галгидай PBSI катта миқдордаги вақтни, қоғозни ва солиқ тўловчиларнинг сизларга ажратган пулини бекорга исроф қиласизлар. Шу боис ҳам мен IPCC га мурожат қилишга мажбур бўлганман.
Мен аввалидан айтишим мумкинки, текширишингиз натижасида сиз полиия қонун бўйича ҳаракат қилган, полиция қароргохидаги жабрланувчининг юрак инфарки учун унинг ўзи айбдор. Ва сиз (PBSI), Олий судингиз каби жабрланувчининг ўзини жазолашни тавсия қиласиз. 
Яхши  бўларди, PBSI менинг юқоридаги танқидларимни “Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб” мақоли асосида дўстона қабул қилса.
Эҳтиром билан А.Хоразмий


Полициянинг зўровонлиги ҳақида Хоразмий касалхонада ётган жойида Олий судга мурожат қилишга ижозат сўраб ариза киритди. Олий суд нафақат ижозат беришни рад қилди, ва шунингдек полиция фойдасига 750 роунд тўлаши ҳақида (CO Ref: C0/5719/2015) қарор ҳам чиқарди.
Бу қарорнинг асосии: вақт ўтгани, протоколдан олдинги ҳаракатга мос эмаслиги ва ҳакоза. Шу тариқа, Олий суднинг ҳоҳлаган томонга чўзиладиган қонуни асосида чиқарган қарори бўйича жабрланувчи (қари ва майиб одам) зўравонга айланган, зўравон полиция эса, жабрланувчига айланган. Жуда кулгили, шундай эмасми? Бундай кулгили ҳолат коррупция (пора) билан боғлиқ албатта. 
Шундан кейин Хоразмий бу борада адолат ўрнатишни сўраб ИИВ га, Юстиция вазирлигига, Прократурага, Омбудсман, HRW, МР ва бошқа кўп жойларга мурожат қилди. Биронтасидан фойда бўлмади. Аксинча, Хоразмий таҳдиддан иборат аноним хат олди (сурат-2).

Мафианинг аноним  таҳдидли хати


Унинг тушинишича бу таҳдид хати полиция, ёки судлар,  ё-да социал хизмати томонидан, балки бу учаласи (мафиа) бирлашиб юборган.
                                                                  *     *
2016 йил июль ойида Хоразмий ишчилар партиясидан: “Қандай ёрдам керак,?” деган хат олди ва –Ҳа, Стокпортда адолатсизликни бартараф қилиш бўйича ёрдам керак,- деб жавоб ёзди. 
Шу масала бўйича сентябрь ойидан Стокпорт бўйича Парламент аъзоси (МР) Ан Кофейнинг катта иш юритувчиси унга телефон қилиб, муаммосини аризага ёзиб беришини сўради.
Хоразмий бундан жуда хурсанд бўлди ва Бош вазир(РМ)га ёзган аризасини иловаси билан жўнатиб, уни Бош вазирга етказишни сўради. Қуйида ўша ариза иловаси билан айнан келтирилади:


Буюк Британия Бош вазири
Муҳтарам Тереза Мейга
(Стокпорт МР си Ан Кофей орқали)
10-Довнинг кўчаси, 
Лондон SW1A 2AA
                                                                         104-Дунтон Миноралари,                                                                                                                     Бриннингтон,
                                                                         Стокпорт, SK5 8NR,  UK                                                                                                                11сентябрь 2016

                            Адолат ўрнатиш борасида Ариза


Муқаддима. Мен, профессор Ахмад ҳожи Хоразмий, қари (68) ва ногирон (илова-1.а) одамман. Ўзимнинг илмий фаолиятим ва коррупцияга курашганим учун Каримов режими томонидан 2005 йилда ватаним Ўзбекистондан бадарға қилиндим. Британия Ҳукумати мени сиёсий қочқин сифатида қабул қилиб, илмий ва ижодий фаолиятим учун шароит яратиб берди. Натижада, илмий, ўқув ва адабий йўналишда 16 томдан иборат танланган асарларимни бирнеча тилларда нашр қилдим. (илова-1-b).


Ижтимоий хизмат, полиция ва судларнинг маъсулятсизларча ва адолатсиз ҳаракатлари сабаб, менинг оилам ва саломатлигим вайрон қилинди. Шу масала бўйича 2014 йилдан буён адолатни топа олмаяпман.
2016 йил 15-июнда таҳдиддан иборат аноним хат олдим (илова-2). Менда полиция, айниқса Судлар, Сара МкЕнти орқали катта (5000 поунд) миқдорда пора олганлари ҳақида маълумотлар бор. Балки шу сабаб, улар биргалашиб менга қарши ҳаракат қилаяптилар. Бу борасида менда кўплаган билвосита далиллар бор.
Прократура ва  IPCC бу ҳақда полицияга етказишни маслаҳат берганлар (илова-3). Мен бу коррупция ҳақида катта Манчестер полицияси (GMP) еткизаолмайман. Сабаби шуки, ўша полициянинг ўзи 2014 йилдагига ўхшаб у маълумотларни менга қарши ишлатишлари мумкин.
Полициянинг менга нисбатан қўрс ҳаракатлари сабаб, мен полиция маҳкамасида юрак хуруи(инфарк)га учрадим ва мени тезёрдам касалхонага олиб кетди ва у ерда юрагимда амилиёт (операция) ўтказилди. Касалхонада полиция зўравонлигига қарши пикет қилдим (илова-1-d). 
Полициянинг зўровонлиги ҳақида касалхонада ётган жойимда Олий судга мурожат қилишга ижозат сўраб ариза киритдим. Олий суд нафақат ижозат беришни рад қилди, ва шунингдек полиция фойдасига 750 роунд тўлашим ҳақида (CO Ref: C0/5719/2015) қарор ҳам чиқарди. Бу қарорнинг асоси: вақт ўтгани, протоколдан олдинги ҳаракатга мос эмаслиги ва ҳакоза.
 Шу тариқа, Олий суднинг ҳоҳлаган томонга чўзиладиган қонуни асосида чиқарган қарори бўйича, жабрланувчи (қари ва майиб одам) зўравонга айланган, зўравон полиция эса жабрланувчига айланган. Жуда кулгили, шундай эмасми? Бундай кулгили ҳолат коррупция (пора) билан боғлиқ албатта. 

Бош Вазирга ёзилган аризага иловалар


Мен Олий суднинг бу қарорини, агар мен полиция ва судлар(мафиа)нинг адолатсизлиги ҳақида шикоят қилишдан тўхтамасам, турмага ташланишим, ҳатто навбатдаги инфарк орқали ўлдирилишим ҳақида бир огоҳлантириш деб тушиндим.
Мен Буюк Британиянинг бир ватанпарвар фуқораси сифатида, ватаним(Британия)ни корруциядан ҳоли тутиш йўлидаги курашларим, турмага тушиш ёки ҳаётим учун ҳаф бўлсада, юқорида таъкидланган коррупция(мафиа)га қарши курашдан тўхтамайман.
Ушбу аризамни Бош Вазирга Стокпортдан депутат (МР) Ан Кофей орқали юбораётганимнинг боиси шуки, мен Британия ҳукуматига мафианинг  коррупцион ҳаракатлари ҳақида кўп марта мурожат қилган бўлсамда, у аризаларим тегишли мутассадиларга етиб бормаяпти ёки улар арзларимни эътиборсиз қолдиришаяпти.
Менинг бу галги аризам манзилга етиб бориб, менинг аризамда кўтарилган муаммолар бўйича адолат ўрнатилади деб, умид қиламан. 
Эҳтиром билан профессор А.Хоразмий.  Стокпорт


2016 йил 23-сентябрда Хоразмий МР Ан Кофейдан “Мен бу (аризани РМга етказиш) масалада ёрдам бера олмайман”, деган хат олди. Шундан кейин бу масалада ёрдам сўраб Парламент Спикерега ариза билан мурожат қилди.  Бу қуйида айнан келтирилади:


Буюк Британия Парламенти Спикери
Жаноб Жон Барковга
Парламентлар уйи, 
Лондон SW1A 0AA
                                                                            104-Дунтон Миноралари,                                                                                                                      Бриннингтон,
                                                                             Стокпорт, SK5 8NR,  UK        
                                                                                   24-сентябрь 2016

Менинг аризамни манзил(Британия Бош Вазири)га етказиш ҳақида


2016 йил июлда ишчилар партиясидан: “Бизнинг ёрдамимиз керакми,” деган хат олдим ва мен: “Ҳа ёрдам керак”, деб жавоб ёздим (илова-1).
Шу масалада Стокпортдан депутат (МР) Ан Кофейнинг катта ишюритувчиси менга телефон қилиб, менинг муаммоларим ҳақида аризамни юборишни сўради.
Мен уларга Британия Бош Вазирига аталган хат ва иловани, манзилга етиришни сўраб жўнатдим (илова-2). 2016 йил 23-сентябрдан Стокпорт депутати Ан Кофейдан бу масалада ёрдам бераолмаслиги ҳақида хат олдим (илова-3).
Менинг Бош Вазир Тереза Мейга аталган хатимда Ан Кофей депутат бўлган Стокпортдаги бош-бошдоқлик ва коррупция ҳақида айтилган эди. Балки шу сабаб, менинг аризам Бош вазирга етиши Ан Кофейга ноқулай бўлгандир.
Полиция ва Судлар томонидан қилинаётган таҳдидлар натижасида мен доимий стресс ва қўрқинч остида яшапман. Ҳатто, мени шахсан танийдиган депутатим менга ёрдам бераолмаётгани менга янада кўпроқ босим ва қўрқинч бераяпти. 
Муҳтарам жаноб Жон Берков, менинг аризамнинг Бош Вазир Тереза Мейга етишида ёрдам берсангиз. Шунда адолат ўрнатилади деб умид қиламан. 
Эҳтиром билан профессор Ахмад ҳожи Хоразмий.


Афсуски, Хоразмийнинг Парламент Спикерига ёзилган аризаси ҳам эътиборсиз қолдирилди.
                                                                   *     *
Хоразмий фарзандлари билан учрашиш ва бошқа масалаларда Судга 2014 йилда ариза берган. Унинг аризалари бўйича 15 мартадан кўпроқ марта суд муҳокамаси бўлди. Малакасиз судьяларнинг маъсулятсиз (коррурцияга ботган) ишлари туфайли биронта масала ҳам ўз ечимини топмади.
Туман судьяси Ҳоран ҳар гал унинг аризаларини асоссиз рад қилган. Хоразмий бирнеча марта судья Ҳораннинг адолатсиз қарорларига қарши шикоят киритган.
Унинг биринчи изоҳида шундай ёзилган эди: -Бу аризани ёзиш мен учун ноқулай бўлган. Жаноб Ҳоран мен бу судда кўрган судьялар ичида яхшиларидан (кейин вақтнинг кўрсатишича ёмонларидан) бири эди.
Хоразмийнинг ишончи комилки, бу адолатсиз қарорни Ҳоран Стокпорт ҳокимияти социал хизмати (С.МкЕнти ва С.Довсон) аралашуи билан қилган.
Жавобгарнинг Сара орқали Судга таъсири маълум эди. Жавобгар Судга ёзган хатида комил ишонч билан: “У (аризагўй) биладики, агар иш судья Ҳоранга тушса унинг аризаси рад қилинади”, (сурат-3) дегани бекорга эмас. 

Гулистоннинг хати


Сара мижози(Гулистон)дан порани олаётиб: -Ҳар қандай даъво ва аризанг полиция ва судлар томонидан қабул қилинади,- деб берган ваъдасининг устидан чиқди. 
Бу ваъдасидан ташқари, битта текин адвокат топиш ҳам ниҳоятда мушкил бўлсада, Сара мижозини бир масалада иккита адвокатнинг шуғулланиши ноқонуний бўлсада, бир варакайига турли хил компаниялардан иккита текин адвокат (Айрес Вотерес оила масалалари бўйиса юристлар ва В.Ж.МкКенна ва Со юристлар ЛЛП) билан таъминлайди. 
Натижада, Манчестер оилавий суди (Иш-МА1Ғ00008) аризагўйнинг ёлғон даъвосига биноан бир кун (8.1.2016) ичида Хоразмийга қарши тегажоқлик қилмаслик қарорини чиқаради. 
Судьялар на аризагўйни, нада жавобгарни бирон марта кўришмаган. Бунинг устига, аризагўй тегажоқлик ҳақида қарор чиқаришни умуман сўрамаган. Бу ишларни мафиа(Сара)нинг кўрсатмаси асосида ҳалиги текин адвокатларнинг ўзлари қилган.
Юқоридагилар сабаб, Хоразмий Стокпорт судларининг коррупцияси ҳақида Стокпорт судлар уйи раҳбарига қуйидаги шикоятни юборди:


Судлар мaнежерига,
Судлар уйи, Эдвард кўчаси,
Стокпорт, SK1 3NF
                                                                            104-Дунтон Миноралари,                                                                                                                  Бриннингтон,
                                                                                   Стокпорт, SK5 8NR,        
                                                                                       31-май 2016

                              Стокпорт судларидаги коррупция ҳақида шикоят


1. Мен ва ўғлим “бир машинани бир вақтнинг ўзида иккита одам суғуртасиз ҳадаган” деган баҳонада Стокпорт Магистрат суди қарори билан 8.7.2013 да ҳайдовчилик гувоҳномамиздан маҳрум қилиниб, ҳар биримиз 750 роунд жаримага тортилдик. Бу қарор “жуда ақилли” полициячиларнинг ахборати асосида чиқарилган. Судга бизни таклиф қилишмади.
Бу қарор нафақат ноқонуний, ва шунингдек кулгили ҳам эди. Сабаб шуки, биринчидан – машина суғурта қилинган эди. Иккинчидан – қандай қилиб иккита одам битта машинани бир вақтнинг ўзида ҳайдаши мумкин?
Шу боис, юқори (Сrown) судда биз ишни тўла ютдик, ҳайдовчилик гувоҳномамизни ва пулларимизни қайтариб беришди. Бироқ “саводхон” полициячилар ва судьяга нисбатан ноқонуний ҳаракатлари учун ҳеч қанақа чора кўрилмади.

Стокпорт Судлар уйи


2. 2014 йилда фарзандларимни кўриш учун судга ариза киритдим. Шу оддий иш ҳам маъсулятсиз ва “юқори савяли” судьяларнинг фаолияти сабаб неча йилларки ўз ечимини топа олмади. Судда кўриб чиқиш учун ижтимоий ходим Сара МкЕнтининг сохта С-7 ахборати ҳеч текширилмасдан қабул қилинган.
Ўша куни судда 3 (ёки 5) та судья бўлишига  ва С-7 ҳисоботи судга бирнеча ҳафта олдин топширилганига қарамай уни биронта судья ўқимаган. Суд қарори эса сохта маълумот асосида қабул қилинишига бир баҳия қолди. Фақат мен бу ҳисоботнинг сохта ва кулгили эканини кўрсатганимдан кейингина суд мажлиси 2015 йил, сентябрга сурилди. 
3. 2015 йил сентябрдан бир хил масала (фарзанд билан учрашиш) бўйича суд икки марта қарор чиқарган. Бу қарорлар тушинарсиз эканлиги сабаб жавобгар ва ижтимоий хизмат (С.МкЕнти) уни бажаришдан бош тортишди. Суд ўз қарорининг бажарилишини назорат қилган эмас. Бунинг устига менинг кўпчилик муҳим хатларим Стокпорт судлар менежери, яни сиз томонидан эътиборсиз қолдирилди.
4. Аризагўйнинг 8.1.2016 даги ёлғон баёнати бўйича оилавий суд (Иш-МА16Ғ00008) бир куннинг ичида (қачонки мен икки йилдан бери суд қарорини олаолмаяпман) менга қарши, тегажаклик қилмаслик ҳақида қарор чиқарган.  Судьялар на аризагўйни, нада жавобгарни бирон марта кўришмаган. Бунинг устига, аризагўй ўз аризасида тегажоқлик ҳақида қарор сўрамаган. 
Хулоса:
-Юқорида баён қилинган фактлар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, қонун айрим (коррупцияга ботган) судьялар учун, ўз ҳоҳишларига қараб қайси томонга ва қанчалик тортса шунча чўзиладиган бир инструмент экан холос.
-Менинг Стокпорт судларини қилган юқоридаги танқидим менга зарар келтиришини ва мениннг ҳар бир аризам судлар томонидан рад қилинишини биламан. Бироқ у коррупциядан азият чикаётган кўплаган одамларга фойда келтириши мумкин.
-Стокпорт ва бошқа судлар менинг юқоридаги танқидимни: “Дўст ачитиб гапирар, душман кулдириб”, мақоли асосида дўстона қабул қилсалар яхши бўларди.
Эҳтиром билан профессор А.Хоразмий.


Хоразмийнинг шикоятлари сабаб судьялар нафақат унга қарши туришди, ва шунингдек унга нисбатан қўпол ҳам бўлишди. 
Фарзандлар билан учрашиш масаласидаги (28.9.2016) суд мажлисида туман судьяси Латиф хоним  нафақат очиқ-ойдин жавобгарнинг ёнини олабошлади, Хоразмийга нисбатан қўпол муносабатда ҳам бўлди.
Юрагининг касаллиги сабаб у доим тегишли дорилар ва сув олиб юради ўзи билан. Суд жараёнида судьянинг қўполлиги сабаб юрагининг аҳволи оғирлашабошлади.  Дори ва сув ичмоқчи бўлса судья қўпол тарзда буни манъ қилди унга.
Натижада аҳволи баттар ёмонлашди. Суд жараёни тугаганидан кейин суд залидан зўрға чиқиб кетди. Автобус бекатида боши айланиб, ўзидан кетиб, йиқилиб қолди. 
Кўзини очса, 40-50 ёшлар чамаси бир аёл ва эркак тепасида туришган экан. Ҳалиги аёл унинг бошини кўтариб, суяб ўтирғизди ва: -Тезёрдам чақирайликми?,- деди. Ёнидаги эркак эса: -Қўй уни, аҳволининг оғирлигини қара, ўлиб қолса, биз жавобгар бўламиз, - деганича аёлнинг қўлидан тортиб, олиб кетди.
Зўрға уйга кириб келди ва 2 кун қимирламай ётди. Ҳалиги эркакнинг “ўлиб қолса биз жавобгар бўламиз”, дегани ҳеч эсидан чиқмасди. Шу сабаб битта қоғозга: “Кимга тегишли бўлса. Менинг вафотим учун менга қарши ҳаракат қилаётган мафиа (ижтимоий хизмат, полиция ва судлар) жавобгардир. Британия, Стокпорт, А.Хоразмий” деб ёзиб доим ўзи билан олиб юрадиган бўлди.
Ва шундай қилиб, уни бу аҳволга солган судьянинг нохолислиги ва қўполлигидан судлар менежерига шикоят ёзди. Ўша ёзгани пастда айнан келтирилади:


Судлар менежерига,
Судлар уйи, Эдвард кўчаси,
Стокпорт, SK1 3NF
                                                                          104-Дунтон Миноралари,                                                                                                                        Бриннингтон,
                                                                          Стокпорт, SK5 8NR,  UK       
                                                                                30-сентябрь 2016


                                                        Иш: МА16Р01203

Стокпорт судларидаги туман суди Латиф хонимнинг нохолис ва қўпол ҳаракатлари борасида шикоят


Муҳтарам Жаноб/Хоним
Полиция ва судларнинг қўпол ва адолатсиз ҳаракатлари сабаб, оғир юрак хасталигидан азият чекаяпман. Шу боис, мен ҳар доим тегишли дори-дармонлар ва сувни ўзим билан олиб юраман.
28.9.2016 даги суд суд жараёнида судья Латиф хоним кўрилаётган масала бўйича тушинтириш беришдан мени кўп марталаб мажбурий тўхтатди. Қўпол тарзда менга сув ичишни манъ қилди. Натижада менинг юрагим янада ёманлашди ва мен ҳалигача азият чекаямпан.
Аксинча, судья Латиф хоним жавобгарнинг ҳар бир ёлғонини қабул қилди. Масалан жавобгар: -Бу сурат Редиш паркида, аризагўй кутилмаганда олдимизда пайдо бўлганида олинган,- деди. Бу кўрсатмаси судья томонидан қабул қилинди.
Аслида ўша куни Редиш паркида мен, Нафиса ва Муҳаммаджондан бўлак ҳеч ким бўлмаган. Бу сурат эса Вестморланд бошланғич мактаби қаршисидаги Норцумберланд кўчасида олинган. Бу факт, буни рад қилиш имконсиз.
Судья Латиф хоним суд қарорида: “Аризагўй томонидан судга фақат қўллаб-қувватланадиган алоқа тафсилотлари берилган”, деб ёзган. Бу эса ёлғон. Судга бошқариладиган алоқа ҳақида ҳам тафсилотлар берилган. Латиф хоним буни ҳамманинг олдида қўлида тутганича бирнеча марта ўқиди.
Мени ташвишга солаётган нарса шуки, судья Латиф хоним бизнинг ишимизга яна (балки атайлаб) Стокпорт ҳокимияти ижтимоий хизматини аралаштираяпти. Улардан бирон фойда келмайди, аксинча, ижтимоий хизмат кўпроқ зарар келтириши мумкин. Сабаблари эса пастда:
Биринчидан – бизнинг оиламиз бузилишида бу хизмат асосий ролни ўйнаган. Ижтимоий хизмат ходими (С.МкЕнти) очиқ-ойдин: “Сен ўғлингни кўраолмасилигинг учун ҳарқандай ишни қиламан”, “Мен ҳеч қачон суднинг унақа аҳмақона қарорини бажармайман”, - деган. 
Бу ҳақда мен судга хат юборганман (илова-1). Бироқ суд ижтимоий ходимга нисбатан ҳеч бир чорани кўраолмади. Менинг тушинишимча бунинг сабаби шуки, суд ижтимоий ходим Сара МкЕнтининг олдида қарздор бўлиб қолган.
Иккинчидан – мендаги маълумотларга қараганда, полиция ва судлар жавобгарнинг ҳарқандай ёлғон даъвосини қабул қилишлари учун уларга бериш мақсадида, С.МкЕнти мижози(жавобгар)дан катта миқдорда (камида 5000 роунд) пора олган. Ҳаёт бу маълумотнинг ҳаётий эканини тасдиқламоқда. 
Мен яна бир бор таъкидламоқчиманки, бу муаммоларнинг бариси собиқ хотинимнинг фарзандларни кўришим учун катта миқдордаги пора талаб қилаётгани билан боғлиқ. Мен эса фарзандларимни порасиз, қонун асосида кўришга ҳаракат қилаяпман. Афсуски, қонун ва адолат ҳалигача устунлик қилаолмаяпти.
Фарзандларимни кўриш борасидаги суд қарорини олиш учун икки йилдан кўпроқ вақтдан бери курашаяпман. Манашу жуда оддий масала бўйича 10 дан ортиқ марта суд мажлиси бўлди, бирнеча судьялар алмашди. Ҳар бир судья ўз қоидасини ўрнатаяпти.
“Юқори савияли” судларнинг ғариб иш тартиби сабаб, нафақат фарзандлар ота меҳридан бенасиб, ва шунингдек солиқ тўловчиларнинг катта миқдордаги пули ҳам бекорга исроф бўлмоқда.
Муҳтарам Менежер, шуни ҳам ҳисобга олингки, мен бу шикоятни фақат маълумот учунгина бераётганим йўқ. Бу шикоят ундаги келтирилган камчиликларни тўғирлаш ва зўровон судьяга чора ҳам кўриш учун берилди.
Эҳтиром билан, аризагўй  А.Хоразмий 


Хоразмийнинг ҳар икала шикояти ҳам Стокпорт судлар менежери томонидан эътиборсиз қолдирилгани боис ва менежернинг тавсияси билан Хоразмий бу шикоятларини JCIO(Суд кўрган ишларни текширув бўлими)га жўнатди ва у пастда айнан келтирилади:


  JCIO
Қироллик судлари
Қиролича биноси,81-82 хоналар,
Лондон WC2A 2LL
                                                                        104-Дунтон Миноралари,                                                                                                                Бриннингтон,
                                                                         Стокпорт, SK5 8NR,  UK     
                                                                              12-октябрь 2016

                           Стокпорт судларидаги коррупция борасида шикоят


Муҳтарам Жаноб/Хоним
2014 йилдан бошлаб мен Стокпорт судлари коррупциясида азият чекаяпман. 31.5.2016 да мен судлардаги коррупция ҳақида шикоят киритганман (илова-1), унда судларнинг ҳар бир хатоси фактлар билан кўрсатилган.
Афсуски, менинг у шикоятим менежер томонидан эътиборсиз қолдирилди. Менинг шикоятим сабаб нафақат нохолис, ва шунингдек  менга нисбатан қўпол ҳам бўлиб қолишди. Шу сабаб менинг юрагимнинг аҳволи ёмонлашди.
Шу сабаб 30.9.2016 да мен туман судьясининг менга нисбатан нохолис ва қўпол муносабати ҳақида навбатдаги шикоятини киритдим (илова-2). Суднинг оилавий бўлимидан менинг барча шикоятларимни JCIO йўллаш учун қайтариб юборди (илова-3).
Стокпорт судлари нафақат мен уларни танқид қилганим учун, мендаги маълумотларнинг кўрсатишича,  катта миқдордаги пора аралашгани сабаб нохолис бўлаяпти (илова-2). Бу маълумотларнинг тўғрилигини ҳаётнинг ўзи тасдиқлаяпти.
Илтимос, юқоридаги баён қилинган коррупцияни бартараф қилиб адолат ўрнатишингизни ва менинг ишларимни ўз назоратингизда тутинг. Акс ҳолда Стокпорт судларида ҳеч қачон адолат ютмайди.
Эҳтиром билан профессор А.Хоразмий.


Шундан кейин Стокпорт судлари унга нисбатан батарроқ агрессив бўлишди ва очиқдан-очиқ унинг аризаларини ва шикоятларини рад қилабошлади. Қуйида даъвогорнинг билдиришномаси 6 ва 7 бўлими бўйичаги илова айнан келтирилади:


Даъвогорнинг билдиришномаси 6 ва 7 бўлими бўйичаги илова
Иш: LV15D07598
Даъвогар: Ахмад ҳожи Хоразмий

                    Эътироз сабаблари ва уни қўлловчи далиллар
1.2.2017 даги суд мажлисида аризагўй ва жавобгар билдиришдики, биз икки йилдан ортиқ вақтдан буён алоҳида яшаяпмиз ва ҳечқандай алоқада эмасмиз. Бизнинг никохимиз бутунлай бузилди ва уни тиклашда бизда имконият ва истак йўқ. Бироқ менинг собиқ хотиним визасини йўқотмаслиги учун кейинроқ ажрашишни истаяпти. Мен эса бундай сабабга рози бўлмадим.
Ажралиш аризасининг 6-чи бўлимида “илтимос қисқа ёзинг” деб талаб қилинган. Мен формдада талаб қилинганидай  қилдим. Бироқ судья жавобгарнинг ёнини олиш мақсадида, ажралиш сабаблари қисқа ёзилган, деб бахона қилди. Шуни сабаб қилиб судья менинг ажрашиш аризамни рад қилди.
1.2.2017 даги суд мажлисида судья очиқ-ойдин жавобгарнинг ёнини олабошлади. Мен бунга бирнеча марта норозилик билдирдим, афсуски судья буни инобатга олмади.
2.2.2017 даги суд мажлисида ҳамманинг олдида мен судьяга шундай дедим:         -Мендаги маълумотларга қараганда, бизнинг ишимизни кўраётган айрим судьялар Сара МкЕнти орқали катта миқдордаги пора олишган. Бу маълумотнинг ҳаққонийлиги ҳақида менда кўп далиллар бор. Мен ҳозир шулардан фақат биттасини келтираман.
Судларга ва бошқаларга бериш учун Сарага 5000 поунд (балки кўпроқ) берган жавобгар, 2016 йил июлда Манчестер судига ёзган хатида шундай деган: “...бу иш ҳам судья Ҳораннинг қўлига келади. Агар бу ишни судья Ҳоран кўрса унинг (аризагўйнинг) иши ютқазади”. 
Стокпорт судлар уйида ўнлаб судьялар бўлишига қарамай, бизнинг ҳамма ишимиз (сизнинг) судья Ҳораннинг қўлига келаяпти ва барчаси сиз томондан рад қилинаяпти. Шундай қилиб, сизнинг барча қарорларингиз олдиндан ҳал қилинган экан. Шундай бўлганидан кейин, имага суд мажлисини ўтказиб вақтни бекорга исроф қилаяпиз?
Афсуски жаноб Ҳоран менинг бу саволимга уялмади ҳам ва юқоридаги ишни ҳам рад қилди.
Мен Стокпорт судларидаги коррупция ҳақида кўп марта судлар менежерига, JCIOга ва бошқаларга мурожат қилганман, афсуски, ҳаммаси бефойда бўлди. Шикоятни кўриб чиқадиган судьялар очиқ-ойдин ўз ҳамкасбларининг ёнини олиши сабаб, барча шикоятларим қондирилмади.
Хулоса
1. -Юқорида баён қилинган фактлар асосида шундай хулосага келиш мумкинки, қонун (коррупцияга ботган) айрим судьялар учун, ўз ҳоҳишларига қараб, қайси томонга ва қанчалик тортса шунча чўзиладиган бир инструмент экан холос.
2.-Жаноб Ҳоранга ва бошқа коррупциялашган судьяларга қарши қонуний чора кўриш лозим.
3.-Бизнинг ишимиз бўйича Стокпорт судлари томонидан қабул қилинган барча адолатсиз (коррупциялашган) қарорлар бекор қилинсин, бу ишлар бошқа коррупцияга ботмаган (ҳеч бўлмаса коррупцияга камроқ ботган) судларда қайта кўрилиб чиқиши керак.
Стокпорт, 11.2.2017


Судья Ҳоран қарорига қарши юқоридаги шикояти, коррупциялашиш бўйича Ҳорандан кам бўлмаган, 8.1.2016 да МА16Ғ00008 иш бўйича на аризагўйни нада жавобгарни кўрмасдан, бир кунда жавобгарнинг фойдасига қарор чиқарган судья Whilby нинг қўлига борган (тўғрироғи атайлаб унга беришган). Натижада биронта арзирли сабаб кўрсатмасдан Хоразмийнинг шикояти рад қилинди.
                                                                *    *

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-04-05)
Просмотров: 682 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0