Боб-V
Муҳожирот(иккинчи ватани)даги аянчли кунлар ҳақида
Аввал Ўзбекистондаги СОРС фонди раҳбари бўлиб ишлаган, ҳозирда Очиқ жамиятлар институтининг Лондондаги ходими, Алишер Илхомовдан 2005 йил 31-мартда Отаназар Oриповга “Собшения для проф. Хоразмий” номи билан хат келиб тушади.
Унда Хоразмийнинг агрохимикатларнинг биосфера (асосан тупроқ) экологиясини ёмонлаштираётгани ва уни бартараф қилиш йўллари борасидаги илмий адабиётларда ва айниқса, кейинги вақтларда интернет сайтларидаги кескин чиқишлари, уларга маълум бўлаётгани, ноябрда Лондон Университетида пахтачилик бўйича ҳақаро илмий конференция бўлиши ва унда маъруза билан қатнашишга Хоразмийни ҳам таклиф қилишган.
Хоразмий конференциянинг охирги куни(4-ноябрь)да рус тилида “Агрохимикатларнинг ўтлоқ тупроқлар хоссаларига ва пахтани ўғитлаш самарадорлигига таъсири, ёхуд, агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида маъруза қилди.
Конференциянинг Ўрта Осиё ва АҚШлик иштирокчилари
Хоразмийнинг кўп йиллик илмий-тадқиқот материаллари асосидаги бу маърузасига қарсаклар ҳам чалиниб турди. Савол-жавоб ва тортишувлар кескин бўлди. Конференция ташкилотчиси – Дениз Кондийоти ўзининг якунловчи сўзида Хоразмийнинг маърузасига жуда юқори баҳо бериб, уни пропоганда қилишни таклиф қилди.
Конференция ташкилотчилари ва айниқса Хюман Райтс Вотчнинг Ўрта Осиё бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Америкалик Касандранинг таклифига биноан, Хоразмийнинг маърузаси ва фаолияти бўйича хусусий телестудияда 5 ноябрь соат 12 дан 2 гача (Halliott) интервью олишди.
Ва бу материалдан асосан Ўзбекистон аграр сиёсати ва пахтачилиги борасида таёрланаётган ҳужжатли филмда фойдаланишни таъкидлаб, бу интерьвюнинг айрим эпизодлари ББС, СНН телеканалларида кўрсатилди.
* *
Хоразмийнинг конференциядаги бу докладидан кейин конференция қатнашчиларининг кўпчилиги унинг Ўзбекистонга қайтиши хафли эканлигини қайд қилишиб, маълум муддатга сиёсий бошпана сўрашни маслаҳат беришди.
Хоразмий бу таклифни 3 кун тинимсиз, ҳар томонлама ўйлади. Айниқса, кейинги салкам 10 йил давомида вилоят ва мамлакат раҳбариятидан кўрган хўрликларини таҳлил қилди ва турли хил одамлар билан қайта-қайта фикрлашди.
Ва ниҳоят, ҳукуматнинг уни ҳатто коллежда ҳам ишлагани қўймаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол яхши томонга ўзгаргунича (1-2 йил) Ватанга қайтмай туришни маъқул деб билди ва Британия ҳукуматига сиёсий бошпана сўраб мурожат қилишга қарор қилди.
2005 йил 8-ноябрь эрталаб соат 10 ларда Хоразмий Буюк Британия ички ишлар вазирлиги(Home Ofice)га келиб сиёсий бошпана сўраб мурожат қилди.
Бу ерда бошпана сўраётган қочоқлар тўлиб-тошиб ётарди, лекин СНГ давлатларидан 3 кун ичида ББСда ишлаган Андижонлик Иродадан бўлак ҳечкмни учратмади. Қочоқлар асосан курдлар ва Африкаликлардан иборат бўлиб, мутлоқ кўпчилиги қорин ғамида эди. Хоразмий қорни учун эмас, қадри учун шулар қаторига қўшилишга мажбур эди.
Стокпорт. 2005 декабрь
2005 йил 1-декабрь эрталаб, Хоразмийни Стокпорт шаҳрига олиб келишди. Ҳар жума куни Стокпортдаги марказий Post Office(Почта)дан ARS ҳужжатини кўрсатиб 35 фунт олиб юрди. Бу пул бир ҳафта шоҳона яшашга етиб ортарди. Лекин Ойбек(тўнғич ўғли)нинг ўқиши ва яшаши, Тошкентдаги оиласи учун бу пулдан ҳар ҳафта 20 фунт иқтисод қилиб уларга жўнатарди.
Бу даражада иқтисод қилиш осон кечмасди. Қиш ойлари, ҳаво совуқ бўлишига қарамай, уйни иситиш учун газ ёқмасди, ухлагада телпаги ва палтолари билан ётарди. Ҳар куни ўқишга (4-5 км) оёғи оғрисада пиёда қатнарди. Ҳафтасига 2-3 мартагина иссиқ овқат ерди, бошқа пайтлари чой, нон, сут билан яшарди.
2005 йил декабрь ойнинг охирги жума куни эди. Бир кун олдин иқтисод қилинган пулларини Тошкентга жўнатган эди. Уйдаги барча озиқ-овқат ва пули жума кунига келиб тугарди, жума куни пул олганида газ-светга тўлаб, уйгада харажат қиларди.
Тушдан кейин Post Officeга бориб пулини олиш учун ҳар доимгидай ҳужжатини кўрсатди. Кассир бирнималар сўради ундан. Хоразмий: “Тушунмадим”, деб елкасини қисди. Кассир ҳужжатини қайтариб берди ва навбатдаги одамни чақирди.
Хоразмий ҳужжатини яна кассирга узатиб:
-Пулимни беринг, очман,- деди имо-ишора билан. Кассир яна бир нарсалар сўради ундан, тушунмади. Ҳужжатини қайтариб бериб:
-Кет-кет,- деди зардали ишора билан. Унгача орқада навбатда турганлар ҳам: -Кетасанми, йўқми?! - деб бақирабошлашди.
Хоразмий нима қилишини билмай уйига қайтди. Уйда ейиш-ичишга ҳеч нарса йўқ, бошини урадиган ягона идора – Стокпорт қочқинлар идораси (Stockport Assylum Team) душанба куни очади. Тил билмаса, бу ерда биронта одамни танимаса, энди нима қиламан, деган ҳаёллар билан уйига етиб келди.
Стокпорт муҳожирларининг бир гурухи-2005
Уйда озроқ қуруқ чой, ярим пачка туз, 2-3 та сабзи, 2 чой қошиқчa яшикка тўкилган шакарнинг қолдиқлари ва бир сиқимча ноннинг урвоқлари бор экан. Жума куни кечасига юқоридагиларни еб уйқуга ётди. Шанба куни бомдод намозини ўқиб, ҳеч бўлмаса иссиқ чой ичиш илинжида озроқ сув қайнатай деса электрнинг ҳам пули тамом бўлиб ўчиб қолган экан.
-Аввало очликдан бир ҳафтагача ўлмайди одам. Қолаверса рўза тутган бирон одам ўлмаган, бу ҳам бир рўза-да, - деб тасалли берди ўзига-ўзи ва китоб ўқишга тушиб кетди.
Тушга келиб очликдан қийналабошлади. Очликни ухлаш билан ўтказиб юбориш учун кўрпани бошидан ошириб ётиб олди. Оч қоринга уйқу ҳам келмас экан, анча вақтгача кўзи илинмади.
Турса қуёш ботай деб қолибди. Хурсанд бўлиб кетди, ҳа демай (тариқат рўзасининг) ифторлик вақти ҳам бўлади, деган ҳаёлда. Ифторлик вақти ҳам бўлди, шомни ҳам ўқиди, бироқ ейишга ҳеч нарса йўқ эди. Электр ҳам йўқлиги сабаб ҳаммаёқ қоп-қорнғи эди.
Пайпаслаб қуруқ чойни топиб стаканга солди. Совуқ сувда чой эримай сувнинг юзида сузиб юрарди. Бундан бир хўплаб қуруқ чойларни тишлари билан эзди, оғзидаги сувдан чойнинг таъми келганидан хурсанд бўлди.
Очлигини анча босгандай бўлди. Янги ёдлаган Қуръони карим сура ва оятларини такрорлаб вақтнида хуфтон қилди. Хуфтонни одатдагига қараганда атайлаб анча узоқ ўқиди. Китоб ўқий деса чироқ йўқ. Оч қоринга уйқу келмасди, тонга яқин кўзи илинибди.
Эрталаб совуқ сувга қуруқ чой солиб кечаги алпозда ичиб олди. Очлигини эсдан чиқариш учун китоб ўқишга киришиб кетди. Тушга қараб очликдан кўзи қоранғилай бошлади. Кутилмаганда миясига бир фикр келди.
Нонкўр англичанлар нонми, буттербродми еганидан қолганини тўғри келган жой(кўча)га ташлаб кетаверади. Хоразмий буларни териб қушлар еб кетар деган умидда кўча четларидаги буталар устларига, пахсаларнинг устларига қўйиб юрарди.
Бундай нарсалар айниқса магазин ва Take Away (кичкина ошхона) олдларида кўп бўлади. Уларни бу ердаги сон-саноқсиз каптарлар еб юради. Икки кундан буён шу нарса эсига келмаганига ўзини-ўзи сўкди ҳам. Шундай нарсаларни териб келишга қўлига тўрва олиб кўчага югурди.
Take Away ва магазинлар олдигача кўчаларни қараб кетди, бахтга қарши ҳеч нарса учрамади. Магазинлар олдида ётган нарсалар кўп бўларди. Бугун якшанба кунглиги учунми, ёки тозалаб кетишганми, ҳеч нарса кўринмади.
Бу ердаги ахлат қутиларга секин разм солса, бир-иккита сигарет қолдиқлари-ю морожное қоғозларидан бошқа нарса кўринмади. Шу пайт коляскада ўтирган 2-3 ёшларидаги бола қўлидаги еб келаётган булочкасини ерга тушириб юборди. Онаси уни сезмади шекилли, кетишда давом қилди. Хоразмий югурабориб олди булочкани ва тўрвасига солди.
Болакай бўлса нонимни олди, дегандай унга қўлини чўзиб йиғлай бошлади. Хоразмий уялганидан булочкани пуфлаб-артиб болага олиб борди. Онаси бўлса булочкадан жирканганича:
-Болага берманг уни, анаву ахлат яшикка ташланг,- деганини тушинди тахминан.
Хоразмий булочкани ахлат яшикнинг ичига эмас, қопқоғининг устига қўйди ва 2-3 қадам узоқлашди, кўриб турган одамлар сал нарироққа кетганлардан кейин уни қайта олиб тўрвасига солиш мақсадида. Уни олай деб қараса бир гала каптарлар бир-биридан қизғаниб еб бўлаёзишибди.
-Югурганники эмас, буюрганники (насиб қилганники) эканда,- деганича уйга қайтди.
Кун ҳам ботай деб қолганди. Ҳовлисида шу уйларда яшовчилар учун катта-катта ахлат қутилар қўйилган бўлиб, Хоразмий ҳам ахлат ташлаганида унга ташланган нон ва овқат қолдиқларига кўзи тушганди. Ҳовлига ўтиб, ахлат яшикни очса, нон йўқ экан-у, бироқ олма ва карам қолдиқлари бор экан.
Хурсанд бўлиб, улардан яхшироқларини териб тўрвасига солаётган эди, юқориги қаватдаги болкондан бир қўшни:
-Нима қилаяпсан, ахлатни титкилаб?! - деди (Хоразмий тахминан шундай тушунди). Хоразмий уялганидан ерга кириб кетаёзди ва тўрвасини кўрсатиб:
-Ахлат келтиргандим, ташлашга,- деганича қўлидаги тўрвани ҳам қолдириб, ахлат яшикнинг қопқоғини ёпиб уйига кириб кетди. Қаттиқ уялганидан очлик ҳам эсидан чиқиб кетди.
Барибир очлик ўз кучини кўрсатабошлади. Уйининг жануб томонида, йўлнинг бўйидаги яшил ўтлар ичида шўра ва отқулоққа ўхшаш ўтларни ҳам кўрганди. Ботаника институтида ишлаганида шундай ўтларни қайнатиб ейиш мумкинлигини биларди.
Қоронғи тушиб одамлар камайганидан кейин, секин тушиб ҳалиги ўтлардан икки чўнтагини тўлдирди. Уйга чиқиб уни қайнатай деса, электр ва газнинг шанба кунги пулсиз ўчгани.
Ўтларни яхшилаб ювди ва еб кўрса тахирроқдай кўринди. Кейин ўтларни тузга ботириб еб кўрди, тахирлиги камайгандай сезилди (сурат-4). Шу алпозда териб келган ўтларининг ярмидан кўпроғини тузга босиб иштаҳа билан еди. Ярим кечага бориб қорни оғрий бошлади...
Очлик нелар едирмас...
Эрталаб турасолиб ўзларига қарайдиган идорага йўл олди. Очликдан тинкаси қуриган экан, ҳар 200-300 қадам юрганида боши айланиб кўз олди қоронғилашарди, йўлнинг четида ўтириб ўзига келганидан кейин юришда давом қиларди.
Идорадаги Jo унга кўзи тушганидай:
-Нима бўлди сенга? - деб уни суяб креслога ўтқазди ва тилмочни чақирди. Хоразмий жума куни пулини олаолмай оч қолганини айтди. Жо ўзи ичиб ўтирган кофе билан печеньесини Хоразмийга берди, у анча ўзига келди.
Жо Хоразмийни овқатлантириш учун шу яқин орадиги католик чўрчга олиб борди. Бу чўрчларда кимсасиз очлар ва бомшлар учун озгина лекин текин овқат берар экан. Чўрч ходимлари иймонли одамлар экан.
- Муслим бўлсанг бу овқатлар сенга тўғри келмайди,- деб нон билан шакарли чой қилиб беришди. Кейин Jo Хоразмий билан Post Office га бориб, пулини олиб берди.
* *
Хоразмийнинг сиёсий бошпана сўраган ҳужжатларни топширганигада бир йилдан ошган бўлсада на Home Office, нада адвокатдан бирон жавоб йўқ эди. Лекин Хоразмийдан кейин ҳужжат топширганларга аллақачон турли хил жавоблар келган эди.
Хоразмий ҳали тилни яхши билмагани боис адвокатга телефон қилиб гаплашаолмасди. Шу боис (ойда бир, икки марта) адвoкатга қўнғироқ қилиб ишларининг бориши ҳақида билиб беришни Паҳлавон Содиқдан ялиниб сўрарди.
Адвoкатга телефон қилиш узоғи билан 2-3 минут вақтни олсада Паҳлавон:
-Менинг вақим йўқ, бир ойдан кейин телефон қиламан,- деб телефон қилишни эсидан ҳам чиқариб юборарди. Бу масалада Хоразмий унинг жонига тегди шекилли:
-Ироданинг орқасида ВВС турибди, шундай бўлсада унга Home Office отказ қилди, зўрға бир йил деганда суд орқали ижобий жавоб олди. Менинг яқин дўстим 2-3 йилдан буён ҳали жавоб олаолмаяпти. Сизга йўл бўлсин, тушинмаган ғалча одам экансиз,– деб Хоразмийни жеркиб берди.
Ўғли тенги келадиган журналистнинг бундай муомуласи Хоразмийнинг нафсониятига қаттиқ тегди ва ўзига ўзи: “Ўлиб қолсам-да бу масалада бошқага ялинмайман, ўзим ҳаракат қиламан”, деб ваъда берди.
Натижада кеча-кундуз, бошини кўтармай тил ўрганди. Луғатлардан фойдаланиб, турли жойларга хат ва жавобларни ўзи ёзабошлади. Бу эса кейинги ҳаётида ҳам қўл келди. Шу боис бўлса керак, Хоразмий Пахлавон Содиқнинг жерканидан миннатдор бўлиб юрди.
Хоразмийнинг адвoкатга ва Home Office га ёзган хатлари кўпинча жавобсиз қоларди. Ва ниҳоят 27-октябрь 2006 йилда Стокпорт бўйича Парламент депутати (МР – Member Parlament) Ann Coffey (Ан Кофей)га ариза билан мурожат қилди.
Хоразмийнинг аризаси асосида 14.11.2006 да унинг ҳужжатларининг аҳволи (бориши) ҳақида маълумот сўраб Ann Coffey Home Office нинг Immigration and Nationality Directorate раҳбарига мурожат қилган.
Маълум бўлишича, бу ерга адвoкат томонидан юборилган барча ҳужжатлар йўқолган экан. Шу боис уердан А.Coffey га 7.12.2006 да Хоразмийнинг у ерда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги борасида Maynard Chitty имзоси билан жавоб келган.
Шундан кейин А. Coffey 14.12.2006 да Home Office министри, Парламент аъзоси Liam Burne га бу ҳақда ёзма равишда мурожат қилиб уларнинг ташкилоти (Home Office) чидаб бўлмас даражада ёмон ишлаётганини юзига солиб, тезда жавоб беришларини талаб қилган.
18.01.2007да министрдан А Соffey номига Хоразмийнинг ҳужжатларининг нусхаси адвoкатдан олиниб иш бошлаганлари ёзилган хат келган. Хоразмийга 22 июнь 2007 йилда, 12 июль 2012 (5 йил) муддатга (Residence permit UK 1417440) Immigration Status Document беришди.
Шундай қилиб, 2005 йил ноябрда топширилган ҳужжатлар бир йилдан ортиқ йўқолиб (ҳаракатсиз қолиб), депутатнинг ёрдамида қайта тикланиб, 3-4 ой ичида ўз ечимини топди. Агар Полвон ва адвокатга қараб ўтирганида Худо билади, яна қанча йиллар кутиш керак бўларди...
Шу тариқа, А.Coffey Хоразмий билан яқиндан таниш бўлиб қолди. 2008 йил 20-мартда Хоразмийнинг 60 йиллик юбилейи нишонланадиган бўлди. Бунга шаҳар ҳокимлиги вакиллари билан бирга Стокпорт бўйича узоқ йилдан бери Буюк Британия Парламенти аъзоси (депутати) Анн Кофей (Ann Coffey) ҳам келиш истагини билдирди. Ўша куни Парламент мажлиси бўлгани боис Анн келаолмаслигига узр сўраб табрик юборди (сурат-5).
Ан Кофейнинг Хоразмийга ёзган хати
Хоразмий ҳам Ан Кофейнинг бу қилган яхшиликлари учун уни ҳар доим тарғиб қилиб юрди. У мансуб бўлган ишчилар партиясига нафақат ўзи ва оила аъзолари ва шунингдек барча таниш-билишларини ҳам овоз бердириб юрди.
Ҳар сафар сайловда Ан Кофейнинг норасмий ишончли вакили ўлароқ тинмай уни тарғиб қилар, одамларни унга овоз беришга даъват қиларди. Хоразмийнинг бу сайъи ҳаракатлари учун Ан Кофей ва унинг Стокпорт шаҳридаги офиси раҳбари Дунбар бирнеча бор расмий миннатдорчилик билдиришган.
Шундай қилиб, Хоразмий бошпана изловчи мақомидан қочқин мақомига эга бўлди ва унга SJ 222056 А миллий страхования номери берилди. Шу асосда Хоразмий иш излашга киришди ва 16.07.2007 дан бошлаб ҳафтасига 59,7 фунт иш изловчи пособия(нафақа)сини олабошлади.
*
Хоразмий Стокпортга келган куниданоқ Расулуллоҳнинг: “Бешикдан қабргача илм изла” дегани асосида, бирон тил ўрганиш бўйича ўқиш ҳаракатига тушди.
Қабул комиссияси ҳайъати унга: -Бу коллеж олий маълумот – бакалавр даражасини берадиган ўқув юрти. Сиз аввал ҳарф ўргатишдан бошлайдиган ўқув марказларига бориб 1-2 йил ҳеч бўлмаса ўқиш-ёзишни ўрганинг, кейин бу ерга келинг,- деб маслаҳат беришди.
Тўғрисини айтганда Португал, Испан, қатор славян тиллари ва барча туркий тилларда гаплаша оладиган, 3 та (рус, ўзбек, португал) тилда китоблар ёзган олим (Хоразмий) учун комиссиянинг бу аччиқ, лекин тўғри таклифи унга жуда оғир ботди ва ич-ичидан жаҳон тили ҳисобланган бу (инглиз) тилни ўрганмаганига афсус қилди.
Шу пайт кутилмаганда ҳайъатда иштирок қилаётган, ёши 60 лар атрофидаги бир аёл (бу аёл ESOL бўлими бошлиғи Barbara Bingley экан) Хоразмийнинг олим эканлигини ва инглиз тилидан бошқа 10 дан ортиқ тилларни билишини ҳисобга олиб, биринчи курсга истисно сифатида, эксперимент учун қабул қилишни таклиф қилди.
Коллежнинг 2-курс талабалари дарсда
Шу тариқа, А. Хоразмий Стокпорт коллеженинг 15-16 ёшли ўсмирлари қаторида аълочи талабаси бўлди (сурат-6). Унинг узоқ йиллар (балки ҳозиргача) коллежнинг “Энг, энг” деган доскасида коллежнинг энг илмли ва машҳур талабаси сифатида осиғлиқ турди. Чунки Хоразмий коллеж тарихидаги биринчи ва ягона, фан доктори илмий даражасидаги ва профессор илмий унвонидаги талаба ҳисобланади.
* *
Хоразмдаги фарзандларининг онаси(Ўғилжон)ни атайлаб (пул ундириш мақсадида) қамоққа олишади. Бу ердаги Покистонлик тадбиркор Қодир Ғуломдан пул қарз олиб Ойбек орқали порахўр судьяларга юборишга мажбур бўлди.
Бу қарзни узиш учун арзимаган пул (кунига 5-7 фунт) эвазига уларнинг магазинида мардикорлик қиларди. Шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 5 да (қиш кунлари деярли ярим кеча, ёз кунлари саҳар пайти) бориб кечаси соат 11 ларгача турли хил оғир ва ифлос ишларни Quikly (Иммилламасангчи) деб жеркичлар остида қилишга тўғри келарди (сурат-7).
Проф Хоразмий жеркичлар остидаги мардикорликда
Магазин хўжайини бу ердаги кўпчилик одамлар каби Ўзбекистон ва ўзбекларни “Американинг ҳамтовоғи”, деб ёмон кўрарди. Шу боис магазинга харидорлар кўп келадиган пайтида атайлаб оғир ва бесўнақай нарсаларни кўтартирар, магазиннинг полини ювдирар ва тепасида белини тутиб турганича:
-Ўзбекистоннинг профессори шунақа ишдан бошқа нимага ҳам ярарди - деб кулар, буни эшитганларнинг кўплари кулса айрим саводлироқлари:
-Бечора профессор,- деб ачинарди ҳам.
Бирнеча марталаб операция бўлган ўнг оёғи ва қўли 17-18 соатлик оғир ишга дош бераолмай кечаси билан оғириб чиқарди. Катта (бўйи 2,5 м) холодилникларни ташиш бу ердаги ишининг охири бўлди, бели жароҳатланиб оғирроқ ишларни қилаолмайдиган бўлиб қолди.
Хоразмийга бундай ёмон муносабатнинг бўлиши мусулмон(форсий ва араб)ларнинг Ўзбекистон(ўзбеклар)ни Американинг ҳамтовоғи, деб ёмон кўришлари эди.
Улар Американинг Афғонистон ва Ироққа қилаётган агрессиясини Каримовнинг қўллаб қувватлаётганини, айниқса, бу борада Каримовнинг телевидения орқали берган баёнатни Хоразмийга тез-тез эслатишарди. Хоразмий эса ўзбек бўлмасада, Ўзбекистонлик бўлганига афсусланарди...
Бриннингтондаги Best One почта-магазинида, 2007 йил февралда қўлларида ғишт кўтариб олган учта бесўнақай йигит тўсатдан Хоразмийга ташланиб қолишди. Яхшиямки, бош кийими бор эди. Бошига, орқасига ва елкасига тушган ғиштлар зарбидан йиқилиб тушди ва қўлида ушлаб турган курткаси ҳам тушиб кетди.
Магазиндаги одамлар қий-чув кўтарган бўлишсада, боши ва қорнига бирнеча бор тепишиб, курткасинида олганича ғойиб бўлишди.
Кўп ўтмай полиция (Жонсон РС 11119) ва тезёрдам етиб келди. Калтак (ғишт ва тепки) асорати Хоразмийни 2 ҳафтача қийнади. Бу иш бўйича Ж1/1218/07 жиноий иши очилди ва безориларнинг Жон Суттон (Инглиз), Қодир Салим (Афғонистонлик), Холид Тикрий (Ироқлик) экани маълум бўлди.
Хоразмийнинг ўзбек эмаслигини, аксинча, Каримов Ҳукумати ва сиёсатининг қурбони сифатида бу ерда бошпана сўраб юрганини, Афғонистон ва Ироқ урушини ўзбек ҳалқи эмас, ўзбекистон ҳукумати, шахсан И.Каримов қўллаб қувватлаётганини билишиб Хоразмийдан кечирим сўрашди, Хоразмий уларни кечирди, лекин қонун кечирмади.
Октябрнинг охирларида асли Эронлик, ҳозирда Германия фуқораси, Мужтаба Kулуси билан Коллежда танишган эди, борди-келди қилабошладилар. Унинг тавсияси асосида Хусайн Сулаймон исмли покистонликнинг Take Away ларига ишга кирди.
Икки кундан кейин Хусайнга қарашли Chidlle Hulm даги “Pizza Chicago” да Тэди исмли йигит билан ишлади. Бу ердаги ишлар соат 3-4 ларда лифлет тарқатиш билан бошланиб, кечаси соат 2 да тугарди.
Дастлабки кунлари бу ердаги 10 соатлаб тинимсиз ишларга юраги дош бераолмай безовта қиларди. Шундай пайтлари:
-Эй Худойим, жасадим шу ердан чиқмасин-да, - деб дуо ҳам қиларди.
Кечаси уйга келгач овқатини зўрға еб ётиб қоларди. Доимий зах жойдаги оғир ишлар натижасида қўли, оёғи, бели оғирганидан дори ичиб зўрға ухларди.
Хоразмий бу ерга ишга келганида ўзини олим деб эмас, (акс ҳолда ишга олишмасди) колхозчи-чўпон, деб таништирган. Шу боис ва Хоразмий Ўрта Осиёлик бўлгани учун уни Хусайиннинг жияни 24-ёшли Шафис: -Stuped and rubbish old man (ахмоқ ва бир чақага қиммат чол) - деб атарди. Хоразмий ноилож чидашга мажбур эди бундай камситишларга.
Take away(ошхона)да ювиш, артиш ва тозалаш ишларида
Ва шундай шароитда 2 ҳафтадан кўпроқ ишлаганидан кейин (одатда иш ҳақини ҳар ҳафтада беришади) Хусайнга:
-Иш ҳақимни берсангиз, фарзандларимга жўнатардим, улар оч-ялонғоч ўтиришибди,- деб иззага қолди. Хусайин:
-Болаларинг агар очликдан ўлишса бир-иккита чиқинди камайса камйибди-да,- деганидан кейин чидаб тураолмади ва:
-Мен сиздан садақа сўраётганим йўқ. Оёқ-қўлларимдан қон оқизиб қилган меҳнатимнинг ҳаққини сўраяпман,- деди жароҳат натижасида қўлидан оқаётган қонга ишора қилиб.
У Хоразмийга арзимаган пулни бердида:
-Энди йўқол бу ердан. Биронта жойга шикоят қилишни ҳаёлинга келтирма, акс ҳолда “бирон нарсани ўғирлади, ёки безорилик қилди”, деб қаматиб юбораман, - деди.
Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви унинг бу ердаги аҳволини янада оғирлаштирарди. Хоразмдаги фарзандлар яшаши ва турли тўловлар, Маридаги қизи Нигоранинг бетоблиги боис унга пул юбориш, Насибанинг грижасини операция қилиш учун пул юбориш, фарзандларининг онасини турмадан чиқариш учунги харажатлар учун бу ердаги хаcис судхўрлардан анча-мунча қарз олишга мажбур бўлди.
Бу фоизга олинган пулларни тезроқ узиш учун кеча-кундуз иш қидирарди. Ва ниҳоят покистонлик аферист таниши орқали Нуру исмли Бангладешлик йигитнинг Take away ига ҳафтасига икки кун – жума ва шанба кеч соат 4 дан тонг соат 3 гача (11 соат) разнорабочий бўлиб ишга тушди.
Булар бу ерда асосан з та: Хоразмий ва иккита ошпаз ишларди. Дастлабки пайтларда асосан идиш-товоқ ювиш, пиёз ва бошқа нарсалар тозалаш каби ишларни қиларди (сурат-8). Кейинчалик закускалар таёрлаш, чипс ва бошқа нарсалар пишириш, хамир қилиб нон ёпиш каби ишларнида қилабошлади.
Бир дақиқа тиним бўлмас, нафақат босснинг ва шунингдек иккита ошпазнинг ҳам ўшқириқларига чидаб, кунига 11 соат ишлаб, атига 15 фунт (соатига 1,3 – 1,4 фунт) оларди. Худо бунида кўп кўрди, таракан кўпайганлиги боис СЭСдан келиб ошхонани бекитиб қўйишди.
Ўзбекистондан 4-5 йил олдин келиб қолган Азиз Аннаев исмли Тошкентлик йигит билан Рой (Roy) орқали телефонда танишиб қолганди.
У 2008 йил июль ойининг охирларида телефон қилиб, 2-3 ҳафталик далада бегона ўтларни юлиш билан боғлиқ ишлар борлигини айтиб, Хоразмийни ишга таклиф қилди. Хоразмий 5-августда етиб борди. Хоразмийни Ангилянинг жанубида жойлашган “Оқ Орол”(Whight Isle)нинг кемалар тўхтайдиган портида кутиб олди.
Татарга ўхшаган, кўзлари ўйнаб турган бу париштасиз йигит, Хоразмийнинг кўнглига биринчи учрашувдаёқ ўтирмади. Яшайдиган ва ишлайдиган жойигачадаги машинадаги суҳбат асносида ўзини Алекс Аннан, (Alex Annan) деб аташи, атига 29 ёшига кирган бўлсада 45-50 ёшли одамга ўхшаб кетиши, отаси – туркман, онаси – ўзбек бўлсада ўзининг миллати татар эканлиги Хоразмийнинг таажжубини янада оширди.
Оқ Оролда бегона ўт юлиш ишида - 2008
Азиз 2002 йилда Ангиляга тил ўрганиш бўйича курсга келади ва бу ерда қолиб кетиш учун йўл ахтаради ва ўз дини – исломни тарк қилиб хрестианликни қабул қилади ва “Тангри шоҳидлари” диний оқимига аъзо бўлади.
Шуни баҳона қилиб, сиёсий бошпана сўраб, ариза беради. Агар бу йўл билан бошпана олабилмаса, Ўзбекистонда ишлаган инглиз дипломати маслаҳати асосида ўзини гей деб бошпана олиш ҳаракатига тушармиш. Бунинг устига, Ўзбекистонни ёмон кўришини, туркийлардан ҳазар қилишини ҳеч андиша қилмасдан гапирши Хоразмийнинг унга ҳазар билан қарашига сабаб бўлди.
Унинг айтишича иш куни 8 дан 4 гача (8 соат). Иш берувчилар билан Хоразмийнинг ҳар қандай алоқа қилишини маън қилди. Буларнинг асосий иши даладаги оддий Рагуа (Ragua common) бегона ўтини юлиш эди (сурат-9).
Буларнинг иш вақти кунига 8 эмас, камида 10-12, ҳатто 14 соат давом қилди. Тушликни ҳам далада, 10-12 дақиқада сув билан нон еб қиларди. Бўрон, ёки жала қуйсада тўхтовсиз ишлаш керак. Азизнинг ўзи эса ёлғон баҳоналар билан соатлаб ишламас эди.
Хоразмийга алам қиладиган шу эдики, Хоразмий унинг отасидан ҳам катта бўлсада уни сенсираб “баран”, деб ҳақорат қиларди. Хоразмий эса шу ишнинг топилганига шукур қилиб, чидашга мажбур эди...
*
Жакария исмли таниши орқали Варрингтон шаҳрида Royal Saffron рестoранига идиш-тавоқ ювадиган қилиб жойлашди.
Лекин рестoран хўжайини Хоразмийнинг 60 ёшдан ошганлиги учун жума куни (яъни мижозларнинг энг кўп келадиган куни) аввал уни ишлатиб кўриб, кейин ишга олишадиган бўлди.
Чунки бу ишга Хоразмийдан олдин келган 25-30 ёшлилар ҳам бардош бера олишмай ташлаб кетишган экан. Реостран хўжайини Хоразмийни 3-4 соатгада бардош бераолмайди, деб ўйлаган экан. Аслида бу ўринда 2 та одам ишлаган экан.
Хоразмий 2008 йил ноябрь ойининг охирги шанба куни барча синовлардан ўтиб ишга тушди. Иш шу даражада тиғиз эдики, стакандаги сувни ичишгада (бирнеча секунд) вақт бўлмасди. Соат 17 дан кечаси соат 2 гача тинимсиз ишлашга тўғри келарди.
Бу реостранда ишлайдиганларнинг кўпчилиги шу ерда яшаб ишлашаркан. Ҳар хонада 4-6 киши ётардилар. Уларнинг бариси чекар экан. Бунинг устига тонгача карта ўйнаб чиқишиб, эртасига пешин соат 4 гача ухлашарди. Натижада Хоразмий буларнинг шовқинидан тонгача ухлай олмай ва сигарет тутунидан нафас олаолмай қийналиб чиқарди.
Бунинг устига 17-20 ёшли ҳамкасблари уни кунига масхара қилишдан, ҳатто ҳақорат қилишдан ҳам тоймасди. Реостран хўжайини Бангладешлик бўлганлиги боис, бу ерга асосан безори, наркоман, алкаш, ўғри, қамоқдан қочган землякларини йиғган эди.
Идиш-товоқ ювишдан чарчаб...
Яшайдиган шароити турманикидан афзал эмасди (сурат-10). Икки ҳафта ишлаганидан кейин келишилган 20 фунтни бермай кунига 15 фунт бериб: -Ҳоҳламасанг кет - дейишди, Хоразмий кетди.
Хоразмий бу даврларда Насиба ва Улуғбекни Ангиляга олдириш учун ҳаракат қилаётган эди. Агар уларнинг келиши ҳал бўлиб қолса, уларга йўл пули топиш масаласи ич-ичини кемирарди.
Бунинг устига, катта ўғли Ойбек 25 ёшга кириб уйланишга пул йўқлигидан ҳамон бўйдоқ. Унинг тенглари 2-3 фарзандли бўлишган. Шу боис қандай бўлсада бирон иш топиш ҳаракатида эди.
Эндигина 25-26 кирган ва паканадан келган, кеккайганлиги ва қўрслиги билан ажралиб турадиган Бангладешлик йигитнинг ошхонасидан иш топди.
Соатига 1,5 фунт учун идиш-товоқ ювадиган бўлиб жойлашди. Иш куни Ангиля ошхона ва реостранларида энг одам кўп бўладиган Жума ва шанба кунлари, иш вақти эса энг банд соатлар – кечқурун 5 дан 9 гача эди.
-Иш ҳақингни ҳамма билан тенг оласан,- деб Хоразмийнинг 6 фунт пулини кечасига соат 1-2 ларда (иш тугагандан кейин) берарди. Қолган 4 соатида ҳам Хоразмий уялганидан бўш ўтираолмасди, ювиш-артиш ишларидан бўшамасди.
Шундай қилиб, ўртача ҳар бир соати 70-80 тийин(пений)га тушарди. Ҳар куни 8-10 соат оёқ устида туриб тинимсиз ишлаганидан уйга келганидан кейин шундоқ ҳам ногирон бўлган оёқ-қўли зирқираб оғирганидан тонг саҳаргача ухлай олмай чиқарди.
Донар кабобининг темир ўқига ёпишган озгина қисми пишмай қолиши ва сифатсиз бўлиши сабаб, у қисми ахлатга ташланади. Хоразмий эса уни ахлатга ташламасдан уйга келтириб, яхшилаб қовуриб, 2-3 кун ерди. Натижада овқатдан ҳам яхшигина иқтисод қиларди. Шу сабаб жисмоний қийналиб, кам ҳақ олишгада чидарди.
Булар билан ишлайдиганлардан айримлари донор кабобининг ахлатга ташланадиган қисмини олиб кетаётгани ҳақида хўжайинга айтган. Хўжайин унга:
-Жуда яхши, битта ахлат камаяр экан,- деган. Бироқ кўп ўтмай хўжайин Хоразмийдан:
-Ахлатга ташланадиган нарсаларни олиб кетаётган экансан, нима, уйингда итинг борми? - деб сўради.
Хоразмий эса:
-Итим йўқ, уни яхшилаб қовуриб ўзим еяпман,- деди. Хўжайин унга анойи бир қараб:
-Майли олиб кетавер, лекин бир кунги иш ҳақинг(6 фунт)ни тутиб қоламан, уни овқат сифатида фойдаланаётганинг учун,- деди. Хоразмий рози бўлмади, шундан кейин хўжайин донор кабобининг ахлатга ташланадиган қисмини ҳамманинг олдида оёғи билан тепиб-тепиб, ахлатга ўзи ташлайдиган бўлди.
Мижозлар камаябошлагани сабаб Хоразмийни ошхона овқатлари реклама қилинган лифлетларни тарқатишга қўйди. Бу иш хўжайиннинг доимий бақириғи ва ҳақоратидан сал узоқлаштирган бўлсада, ўзига яраша қийинчиликлари бор эди.
Орқасидаги рукзакка 1000га яқин (салкам 20 кг) лифлетларни солиб, кўчама-кўча юрганча лифлет тарқатабошлади. Эрталаб тил ўрганиш бўйича ўқишга кетарди. Тушдан кейин кечаси соат 8-10 гача (қиш кунлари ярим кечага яқин бўларди) ёмғир ва қор остида лифлет тарқатарди.
Айрим хонадонлар эшигида почта тешиги пастроқда жойлашган бўлади. Лифлетни эшикдаги почта тешигидан ичкарироққа бармоқлари билан итарган захоти уйнинг ичида пойлаб ўтирган мушук бармоқларини ғажиб ташлади.
Қўлидан оқаётган қондан уст-боши қип-қизил бўлиб кетди. Айрим уйлар эшигига: “Мушукдан эҳтиёт бўлинг!”, деган ёзувларнинг бекорга эмас эканлигини тушунган ўшанда.
Ачинарли томони шундаки, иш жараёнида олган жароҳатингиз учун докторга мурожат қилаолмайсиз. Чунки ноқонуний ишлаганинг учун нафақат ўзингни ва сенга иш берганларни ҳам қаттиқ жазога тортишади.
Лифлет тарқатиб бўлгандан кейин, ҳар куни тарқатган кўчалар номи ва уйлар сони бўйича хўжайинга ёзма ҳисобот берилади. Шаҳар харитаси бўйича хўжайин ҳисоботни бирма-бир текшириб қабул қилади. Ит, мушук тишлаган хонадонлар(мингдан бир ёки иккита)га лифлет ташланмагани учун келишилган 8 фунтнинг 25-30 фоизи(2-3 фунт)ни жарима сифатида чегириб қоларди.
Ҳисобот топшириб иш ҳақини олиш учун 2-3 фунт йўл кира тўлаб борганида:
-Бугун савдо кам бўлди, ҳақингни эртага оласан,- деб қайтариб юборарди. Эртага борганида эса:
Жарохатлар натижасида...
-Сен лифлет тарқатган кўчалардан овқатга заказ кам келди,- деган ёлғон баҳона билан иш хақини бермайди.
Шундай қилиб, нафақат қор-ёмғир тагида ит-мушукка таланиб ишлаган пули(6-8 фунт)ни олаолмайди, уни олиш умидида 4-6 фунт сарфлагани алам қилади. Бундай изтиробли ҳолатлар тез-тез такрорланиб турарди.
Шундай ҳолатда пул топиб Насиба ва Улуғбекни келтриш билан боғлиқ харажатларга ва Ойбекни уйлантириш учунги харажатларга сарфласанг-у, унинг ҳам самараси кам бўлса, ёки (Ойбекка сарфланганларга ўхшаб) йўққа чиқса, бунинг изтиробини таърифлашга сўз топмайди киши...
2009 йилнинг охири(18.12.2009)да фарзандлари Улуғбек ва Насиба олди(Ангиля)га келди. Давлат уларга нафақа берабошлади. Иқтисодий ахволлари анча яхшиланди. Деярли ҳар куни иссиқ овқат ердилар.
2010 йил сентябрда Тошкентда истиқомат қилаётган рафиқаси ва қизларини чақириш имконияти туғилди. Уларнинг ҳужжатларини тўғирлаш учун бу ердаги хусусий адвокатларга минглаган фунт пул тўлаш лозим эди. Бу миқдордаги пулни топиш илинжида мардикорлик қилиш учун иш излай бошлади.
Шанба ва якшанба кунлари (айрим кунлари мактабдан кейин ҳам) ўғли Улуғбек билан бирга тарқатарди лифлетларни. Ёш йигитча эмасми, лифлет тарқатиб юрганини мактабдошлари (айниқса қизлар) кўриб қолса, уялганидан бошини, юзларини беркитиб оларди ва:
-Синфдошларим яшайдиган кўчаларга лифлет тарқатмайман,- деб хархаша қиларди. Хоразмий эса унга ҳалол меҳнатдан кун кўришнинг уяти йўқ эканлигини, мен 60 дан ошган профессор бўлсамда бундан-да баттар ишларни қилаётганимни кўраяпсанку,- деганидан кейин сал ўзига келарди.
Хоразмий Жума куни эрталабдан исломий оқ дўпписини кийиб Bramhall районининг нариги четида лифлет тарқатиб юрганди. Жума намози бошлангунича (соат 1 гача) лифлетларни тарқатиб бўлиш учун шошиб-пишиб ишларди.
Эшигига бирнеча бетон зинапоядан кўтарилиб борадиган битта уйга лифлетни ташлаб орқасига айланаётган пайтда оёғи қайрилиб, қаттиқ йиқилиб тушди.
Сумкасидаги лифлетлар сочилиб кетди. Аввалдан ҳам ногирон бўлган ўнг оёғи ва ўнг қўли қаттиқ шикастланганидан ўрнидан тураолмай қолди. Бу шовқинга уй эгаси (бефаришта бир кампир) чиқиб:
-Ҳозироқ йўқол бу ердан. Акс ҳолда полиция чақириб қаматиб юбораман сен исломчи террористни,- деб ўдағайлади.
Хоразмий ўнг оёғи ва қўли шикастлангани боис автобус бекатигача судралиб келди. Хоразмийни кўрганлар бадмаст (алкаш) деган ҳаёлга боришиб, унга жирканч билан қарашарди.
Йўлдан ўтиб кетаётган полициячиларга Хоразмийни кўрсатиб алланималардир дейишди. Полициячилар унинг олдига келиб:
-Тураолмайдиган даражагача ичасанми, алкаш,- дейишди жирканч билан.
-Mен умримда ичмаганман, қаттиқ йиқилиб тушдим,- деди жовдираб Хоразмий.
Улар ичмаганига амин бўлишгач тез ёрдамга телефон қилишди ва Хоразмийни касалхона(Stepping Hill)га олиб боришди. Оёғининг иккита бармоғининг суяги чатнаган экан. Аввалдан ногирон бўлган ўнг қўли қаттиқ лат еди. Икки ҳафтача, ўнг қўлини бўйнига осиб, ҳассада юрди (сурат-11) нам ва совуқ кунлари шу оёғи ва қўли оғриқ берарди.
Хоразмийнинг ногиронлиги ҳақида суд қарори
Бора-бора бу оёғи ногиронга айланди ва тиббий комиссия суднинг қарори билан Хоразмийга биринчи (юқори) группа ногирон, деб ҳужжат ва нафақа берабошлашди (сурат-12). Шундан кейин Хоразмий бошқа мардикорлик қилмади.
|