"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (Боб-VII)

 

Боб-VII
 Касалликлардан азиятлар 

Ахмад ҳожи Хоразмий соғлом бўлиб туғилган бўлсада, ёшлигидан ҳозиргача турли хил касалликлар билан курашиб яшашига тўғри келди. Унинг онаси раҳматликнинг: -Ёшлигингдан отанга ўхшаш чидамли ва полвонсифатсан,- деганидан тушинарлики, Хоразмий соғлом бўлиб туғилган. 
Ёшлигидан табий равишда соғлом ва бақувват бўлганлиги учун ва оила тирикчилиги заруратидан 1961 йил(13 ёши)дан ярим колхозчи (мактабдаги ўқишдан кейин далага борадиганлар) сифатида, ўқиш кунлари тушдан кун ботгунича, бошқа кунлари тонг отганидан қоронғигача далада ишлай бошлади.
1963 йил сентябрда Хоразмий далада ишлаётганида йиқилиб ўнг қўлининг суягини чатнатди. Зудлик билан врачга кўриниб даволаниш ўрнига, бригадирнинг қистови асосида далада ишлашда давом қилди. 
Натижада ўнг қўли шишиб кетиб, ҳарорати 41 С0 гача кўтарилди ва ўзидан кетиб қолди. Вилоят касалхонасига оборишганида “Остеомелит” деб диагноз қўйишди ва бирнеча марта операция қилинган бўлсада, тузалмади.
1964 йилнинг ёзи эди. Вилоят марказий касалхонасида Хоразмийнинг ўнг қўлининг навбатдаги – 3-мартаги операцияси анча оғир ўтди. Энди тузалар, деб юмид қилиб юрди, афсуски батарроқ бўлди. Шу сабаб бу ердаги врачлардан ҳам умид қолмади. Касали тузалмай унга ўхшаган умидсизликка тушганлар фақат у эмасди.
Шундайлардан кимдир биров: “Қорақолпоғистон(Нукус)да Холмурод деган зўр врач бормиш. Ҳар қандай касални, ҳатто чалароқ ўлган одамнида тузатармиш”, деб қолди. Хоразмий куну-тун ўша врачнинг олдига қандай боришни ўйлай бошлади. 
Ва ниҳоят, уни операция қилган врач – Махмудовнинг олдига кириб дангал: 
-Менинг қўлим тузаладими, йўқми? – деди. У ҳам дангалига кўчди: 
-Тузалишдан кўра тузалмаслик эҳтимоли кўпроқ,- деди. 
–Ундай бўлса менга рухсат беринг, уйга кетаман,- деди.        
–Қўлингдан иринг оқиб турган бу ҳолатда сенга рухсат бериб, бошим икки эмас, - деди доктор. Хоразмий касалхонанинг кийимлари билан қочиб кетди.
Бу ҳолатда келгани учун отаси уни анча койиди, ҳатто касалхонага қайтариб олиб кетмоқчи ҳам бўлди. Хоразмий Нукусда Холмурод исмли зўр врач бор эканлигини, касали тузалмаётган кўп одамлар қочиб бориб ундан шифо топишаётганларини эшитганини айтиб, мени ҳам унинг олдига оборинглар, деди.
Бутун бошли катта қишлоқ(колхоз)да Анна доктор дейиладиган фелдшер бўларди. Отаси унинг олдига бориб, у айтган Қорақолпоғистонлик врач ҳақида: 
-Ўғлимнинг айтгани бор гапми? - деб сўрайди. У эса: 
-Ҳа, Нукусда шундай машҳур врач борлиги бор гап.  Ўтган йили газетада ҳам ёзилганди у ҳақда, - деган.
Шу тариқа, ундан-бундан озроқ пул қарз олиб, уйдаги товуқларнида орзонроқ бўлсада сотиб, 23 сўм йиғиб беришди. Онаси бўлса латта-путталардан халтача (тўрва) тикиб унга 4-5 та зоғора, озроқ туршак (қуритилган ўрик) ва жийда солиб берди. 
Отаси 70 ёшдан ошиб (қариб) қолгани сабаб у билан йўлга чиқа олмади ва кўзларида ёш билан: 
-Оқ йўл, Аллоҳга топширдим сени болам,- деб оқ фотоҳа бериб қолишди...
Ахмад Хоразмий – 15-16 ёшли ўспирин, якка ўзи, эгнида касалхонанинг кийими (ундан яхшироқ кийими ҳам йўқ эди) билан Ҳув Ҳақ, деб йўлга тушди. Гоҳ турли хил юк машиналарда, гоҳ трактор прицепида, гоҳ пиёда, гоҳ ариқ, гоҳо зовур (заҳкаш) сувини ичиб, гоҳ дала шийпонларда, гоҳо бедапояларда ётиб, 2,5 кун йўл юриб, озиб-тўзиб, қуёш ботай деганида Нукусга етиб борди.
Нукусда ҳеч кимни танимайди, меҳмонхонага борай деса, на паспорти, нада етарли пули бор. Ёши ўтганроқ бир одам уст-бошига бир қаради-да: 
-Қизкетган(катта канал)нинг бўйида ем-хашак сотиладиган бозор бор. Қоравулга 1-2 сўм берсанг эрталабгача сомонда ётсанг бўлади,- деб йўл кўрсатиб юборди.
Бозор қоравулига учрашиб, шифо излаб Хоразмдан келганини айтиб, эрталабгача тунашга ижозат сўради. Алкашлиги шундоққина кўриниб турган қоравул: 
-Майли, винога бер,- деб қўлини чўзди. Хоразмий бир сўм берди. 
–Портфейн  1 сўм 54 тийин туради, закускасига ҳам берасан,- деб яна қўлини чўзди қоравул. Яна бир сўм берди.
-Бунча зиқна бўлмаса бу сарт,- деб унга бир ўқрайди-да: 
-Ҳў анаву кичик сомон ғарамида тунайсан. Қуёш чиқмасдан олдин кетасан, чунки эгаси келиб бозорда савдо бошланади, - деди.
Кўп ўтмай 30 ёшлардан ошган 2 та безори алкаш (бири қорақолпоқ, бири татар эди) Хоразмийнинг олдига келиб: 
-Қани, вино ичамизми,- деди. 
–Мен ичмайман,- деди Хоразмий. 
–Сен ичмасанг биз ичамиз, қани пулдан чўз,- дейишди кўзларини лўқ, қилиб. 
–Пулим йўқ, тўрвамдаги зоғора билан туршакни олақолинглар,- деди қўрққанидан.
Ҳалиги икаласи: -Пули йўқ экан-ку,- дегандай ишора қилишди қоравулга. Қоравул эса: 
-Пули шимининг ўнг чўнтагида,- деб ишора қилди. Улар чўнтагига чанг солди. Хоразмий операция бўлган ўнг қўли билан чўнтагини ҳимоя қилди. Улар Хоразмийнинг ўнг қўлини қаттиқ қайиришди. Бечора Ахмад оғриққа чидай олмай йиғлаб юборди. 
Улар йиғлаганигада қарамай:
-Вой аблаҳ сарт-эй, пулим йўқ деб ёлғон сўйлиди-ғўй,- дейишиб чўнтагидаги қолган ҳамма пулларини олишди. 
Бозорнинг ичидаги сўқмоқдан ўтиб кетаётган аёллар ва одамлар тўпланишиб унга аянчли қараб тураверишди, лекин ҳеч кимнинг юраги бетламасди уни бу алкаш безорилардан қутқаришга. Улар ичида ўзи тенги, балки сал каттароқ, бир қорақолпоқ қиз унинг аҳволига хуни-гирён йиғларди.
Хоразмийнинг пулини олганлар қоравулнинг олдида йиғилишиб бирнарсаларни муҳокама қилишарди. Шу пайт 30-40 ёшларидаги яна 2-3 та алкаш безори уларга келиб қўшилди ва улар унга томон келабошлашди. 
Хоразмий улардан ҳавотир олмади, чунки чўнтагида 1 сўм ҳам пул қолмаганди. Тўрвасида эса 2 та зоғора билан бир ховуч келадиган туршак ва жийдадан бўлак бойлиги йўқ эди.
Улар Хоразмийнинг тепасига келишди-да: 
-Ҳей сартдинг боласи, бизгада бер пулдан,- деди. 
–Тўрвамдаги нарсалардан бошқа нарсам йўқ,- деб тўрвани узатди уларга. Биттаси тўрвани олди-да ичига бир кўз югуртириб,               -закускага ярайди,- деди ва тўрвани кўтариб қоравул томонга кетди.
Қолган иккитаси: 
-Нима, биз қуруқ қолаверамизми, кийимларини ечиб оламиз. Эгнидаги касалхонанинг кийимини ҳечким олмасада, шими билан оёқ кийимига яримта барматуха олса бўлади,- деганларича дод войига қарамай, аввал оёқ кийимларини чиқариб олишди.
Кейин шимини  олмоқчи бўлишиб ёпишганларида додлаб биттасининг қўлини тишлаб олди. 
–Итдан ҳам ёмон экан бу сартдинг боласи,- деганича шундоғ ҳам оғираётган ўнг қўлига қаттиқ тепиб юборди ҳалиги барзангидай қорақолпоқ. Хоразмийнинг ногирон қўлидан қон оқабошлади.
Бу пайтда сўқмоқдан ўтаётган 3-4 та аёл 1-2 қариялар тўпланиб қолишган бўлсада, ҳечкимнинг юраги дов бермасди уни улардан қутқариб олишга. Булар ичидаги ҳалиги қиз ёнидагилардан Хоразмийни қутқаришларини йиғлаб сўрарди.
Безори алкашлардан биттаси Хоразмийни босиб устига миниб олди, иккинчиси шимини чиқаришга ёпишди. Хоразмий шимини чап қўли билан тутиб, жон ҳолатда чинқириб йиғлар эди. Шунда сўқмоқдаги кампирлардан биттаси: 
-Ҳей бола, бер шимингни шуларга, акс ҳолда сени ўлдириб қўяди бу алкашлар, - деб қичқирди. 
Шимини чиқариб олишадиган бўлса шимининг ичида бошқа иштон (труси) йўқ эди. Сўқмоқда аёллар бўлмасада шимини чиқариб берарди уларга. Айниқса Хоразмий учун жон куйдираётган ўзи тенги қиз ҳам борлиги боис уялганидан шимини бермаслик учун жон-жаҳди билан ёпишиб йиғлар эди.
Ҳалиги ўзи тенги қорақолпоқ қиз ортиқ чидаб тураолмади. Йиртқичлар чангалидан ўз боласини қутқармоқчи бўлган она мисоли югура келиб, Хоразмийнинг устига миниб ўтирган алкашни итариб юборди ва иккинчисига чанг солди. 
Бу қизнинг жасоратидан илҳомланган бошқалар ҳам унинг ҳимоясига келишди ва уни бу безори-алкашлардан иҳоталашди.

А.Хоразмий касалхонада. Хоразм - 1964


-Қаердан келдинг, қаерда турибсан?-деб сўрашди. Унинг Хоразмдан шифо излаб келганини, турар жойи йўқлигини билишгач, қариялардан биттаси: 
-Юр, сени уйга олиб кетақолай,- деди. 
Ҳалиги ўзи тенги қиз қўлидан тутди-да: 
-Буни ўзим олиб кетаман уйга, уйимиз манашу бозорнинг шундоққина орқасида, деганича Хоразмийни уйига олиб кетди.
Уйлари Қизкетган каналининг шундоққина бўйида, эски каппа уйлардан экан. Хоразмийнинг ҳоласкори бўлмиш Орзигул номли бу кўҳликкина қиз ўзи билан тенгдош экан. Отаси 2 йил олдин оламдан ўтган бўлиб, бу уйда онаси билан икаласи яшар экан. 
Онаси ҳамшира бўлиб ишлар экан ва кўп ўтмай сменасини тугатиб келди. Бу пайтда Орзигул ошхонада эди. Онасининг кўзи Хоразмийга тушиб капалаги учиб кетди ва: 
-Кимсан, нима қилиб юрибсан бу ерда тентираб, Орзигулни нима қилдинг?- деди кўзлари ола-кула бўлиб.
Унгача Орзигул ҳам чиқиб келиб, бўлган воқеани онасига тушинтирабошлади. Онаси эса ҳа деб: 
-Кетсин бу сарттинг боласи, ўша бозорда сомонда ётсин. Бунинг исқиртлигига қара, - деб бақирарди, Хоразмийнинг тупроққа беланган ва йиртилган кийимларига ишора қилиб.
Хоразмий кетишга тутинди, Орзигул эса уни кетишга қўймай эшикни ёпти-да онасига юзланиб: 
-Ҳозир қоп-қоронғи кеча бўлса. Борадиган жойи, ейдиган нарсаси, ҳатто оёғида оёқ кийими ҳам бўлмаса.  Бозорга борса анаву безори-алкашлар ўлдириб қўяди бу бечорани. Ойижон, унинг усти-боши исқирт, ўзи сартдинг боласи  бўлсада,  қаранг, қандай чиройли бола, - деб зор-зор йиғлашга тушди.
Онасининг кўнгли бўшади шекилли, майли, эртагача қолсин, деди-да кийимларини алмаштиришга уйига кириб кетди. Орзигул онасининг орқасидан кириб уни юмшатишда давом қилди.
Дастурхонга кечки овқат тортилди. Орзигул ўз боласига меҳрибонлик қилгандай Хоразмийнинг устида гирди-капалак эди. Онаси қизига қараб: 
-Қачондан бери танийсан бу болани?- деди. 
–Безори-алкашлар уни уриб пулини олганидан бошлаб танийман,- деди Орзигул. 
–Жуда кўнгли бўш-да бу қизимнинг. Ўтган йили ҳам ўша бозорда алкаш-безорилар томонидан калтакланиб қўлини синдирган бир одамни олиб келганди уйга. Мен у одамни касалхонага ётқизгунимча эсим кетганди,- деди бошини сарак-сарак қилиб.
Бахтига қарангки, бу аёл Холмурод доктор ишлайдиган марказий касалхонада ҳамшира бўлиб ишлар экан. Эрталаб нонушта қилгач, ўлган эрининг эски босоношкаси ва кийимларини Хоразмийга кийдириб, уни докторнинг олдига олиб кетди. Бу кийимлар жуда беўхшов бўлсада, Хоразмийнинг кийимларидан ўлса ўлиги ортиқ эди. 
Холмурод доктор эрталабдан операцияда банд бўлиб, Хоразмийни кечга яқин қабул қилди. Доктор унинг уст-бошимга қараб турди-да: 
-Отангнинг кийимларини кийиб келдингми?- деди. Хоразмий уялганидан индамади. Қўлини обдон кўздан кечиргач: 
-Нима, докторлар сенинг устингда тажриба ўтказишдими?- деди. Хоразмий яна индамади.                                                                   
-Мен асли хирургман. Остеомелит бўйича яхши докторлар Тошкентда, сен уларга учрашишга ҳаракат қил. Ҳозирлиқча манашу дориларни ичиб юр, - деб бир кетган дориларни ёзиб берди.
Қизкетганнинг бўйидаги уйга қайтиб келдилар. Орзигул овқат таёрлаб қўйган экан. 
–Мен эрталаб ишга кетаётиб сенга поезд вокзалини кўрсатиб қўяман,- деди Орзигулнинг онаси. 
Хоразмий: -Ҳа, албатта, деди-ю юрагида, оёқ кийимим бўлмаса, эгнимдаги касалхонанинг кийиминида йиртди алкаш безорилар, бир сўмим йўқ,- деган ҳаёллар ич-ичини кемирарди. 
Орзигул онасига қараб: 
-Унинг эртага кетиши шартми. Пулларини ҳам безорилар уриб олди. Кеча безорилар қўлида қанча азият чекди. Ҳеч бўлмаса яна бир кун қолиб сал ўзига келсин, - деди ялиниб. 
Онаси уни имлаб уйига киргизди ва койи бошлади: 
-Мен эрталаб ишга кетишим керак. Уйда сенинг бир ўзинг, бу боланинг кўнглида нима борлигини қаердан биласан. Бунинг устига, қўшнилар нима демайди. Кетишга пули йўқ бўлса ана, сомон бозорига бориб ҳаммол(юк ташувчи)лик қилсин. Ва яна алланарсалар, деди.
Орзигул бўлса: -Сомон бозорига борса кечаги безорилар уни ўлдириб қўяди. Мен ишонаман у юраги тоза бола. Керак бўлса мен ҳам сиз билан бирга чиқиб кетаман уйдан ва сиз билан бирга келаман. Уйни ишонишга қўрқсангиз уйга қамаб, устидан қулфлаб кетамиз, деб йиғлаб ялинабошлади ва ниҳоят онасини рози қилди.

Орзигул. Нукус-1964


Онаси эрталаб ишга кетаётиб қизига: 
-Агар сал бир нарсани сезсанг, додлаб қўшниларни ёрдамга чақир. Мен ҳам рухсат олиб 1-2 соат эртароқ келаман ишдан,- деб шипшитди.
Онаси ишга кетган заҳоти Орзигул Хоразмийнинг кийимларини ювди, йиртилган жойларини тикди. Қўлини боғлаган бинтни алмаштириш учун аптекадан 2-3 бинт сотиб оберди. 
–Кетишга пул ишлаш учун таваккал қилиб сомон бозорига борсаммикан,- деди Орзигулга. 
У бўлса: -Йўқ борма, йўл пулини онамдан обераман,- деди.
Эрталаб Орзигулнинг онаси Хоразмийга поезднинг вокзалини кўрсатадиган бўлди. Орзигул онасини ичкари уйга чақириб: 
-Унга йўл пули беринг, уйига борганида қайтариб юборади,- деди. Онаси бўлса: 
-Қаердан билақолдинг қайтариб юборишини,- деди ўқрайиб. 
–Агар у юбормаса ўзим тўлайман шу пулингизни,- деди ялиниб.
Онаси йўл кира учун Хоразмийга 4 сўм берди ва борган заҳоти пулни қайтариб юбор, деди. 
–Албатта, манабу пояфзалингизнингда пулини юбораман,- деди Хоразмий. 
–Нима, ўлган эримнинг босоношкасини ҳам кийиб кетмоқчимисан,-дегандай оёғига тикилди Орзигулнинг онаси. 
–Ойи у оёқяланг кетаолмайди-ку, унингда пулини юборади уйига борганидан кейин,- деб жонига ора кирди Орзигул. 
Қўлида бир тугунча кўтарганича Орзигул (сурат-2) ҳам кийинабошлади Хоразмийни кузатиб қўйишга.
–Қўлингдаги нима?- деди онаси Орзигулга.
 –Йўлда ейиш учун нон, тухум. Оч қолмайдими бўлмаса,- деди Орзигул. Онаси унинг қўлидаги тугунчани юлқиб олди-да ичини титиб: 
-Ўзинг тўқиган рўмолчани ҳам солибсан, яна эсдалик учун, деб ҳам ёзибсан,- деди ўқрайиб ва рўмолчани ўз сумкасига солиб қўйди. Орзигул ерга қаради. 
-Сен кузатгани чиқмайсан, ўзим кузатиб қўяман,- деди онаси ўдағайлаб. Орзигулнинг кўзларидан ёш оқиб кетди. 
–Уйга кир-да эшикни ёп,- деди онаси. 
Орзигул эшикни ёпти-да ойнадан қараганича, кўзларидан селдай ёш оқарди. Буни кўриб Хоразмийнинг ҳам кўзларидан ёш оқабошлади. 
Орзигул ва Хоразмийнинг ҳолати гўдагидан ажралиб қолаётган она ва онасидан ажралаётган гўдакнинг ҳолатини эслатарди. Онаси бир қизига, бир Хоразмийга қараб: 
-Юр эй бола, кетдик,- деди. Улар чиқиб кетишди, бироқ Хоразмийнинг кўзидаги ёш тўхтамасди.
Вокзалга боргандан кейин адресини ёзиб берди ва: 
-Пулни қайтариб юбор. Бироқ Орзигулга хат ёзиб унинг юрагини яралама. Орзигул акамнинг ўғлига аталган. У армиядан келган заҳоти тўйлари бўлади,- деди. 
-Берган тузингиз ҳаққи ҳурмати, Орзигулга хат ёзмайман,- деб ваъда берди Хоразмий ва улар хайрлашдилар.
Хоразмий уйига келган куниёқ уларнинг пулини икки ҳисса қилиб қайтариб юборди. Ўз адресини аниқ қилиб қора ҳарфлар билан ёзди. Чунки ишонарди, адреси Орзигулнинг қўлига тушса унга хат ёзишини.
Истаги, ҳеч бўлмаса Орзигул билан дўст, опа-ука бўлиб қолиш эди. Орзигулдан хат келмади, демак адреси унинг қўлига тушмаган.
1967 йил Хоразмий Тошкент Давлат Университетига ўқишга кирди. Аяпберган исмли курсдоши Нукусдан эди. Биринчи сессия тугаганидан кейин ҳамма талабалар 10 кунлик таътилга кетишди уйларига. 
Хоразмий Орзигулга бош-оёқ кийим, онасига кўйлак ва бошқа совға-саломлар олиб, қутига жойлаб, устига адресини ёзиб  Аяпберганга берди, совғани Орзигулларга етказиш учун. Аяпберган адрес бўйича борса, Қизкетганнинг бўйидаги уйлар аллақачон бузилиб, ўрнида пляж қуришган экан. 
1995 йилдан Хоразмийнинг яқин дўстларидан ҳисобланмиш Жумабой Қўчқоров Қорақолпоғистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлади. 
Хоразмий унга 1964 йилда Орзигуллардан кўрган яхшиликларини айтиб уларни топиб беришини сўради. У бўлса бутун Қорқолпоғистонни тикка қўйиб бўлсада уларни Хоразмийга топиб беришни ваъда қилди. 
У пайтлар профессор Хоразмий ҳам Хоразмда катта лавозимларда ишларди. Мақсади уларни меҳмон қилиб, имкони бўлса қариндош (қуда) бўлиб, ҳамда Ж.Қўчқоров орқали уларни қўллаб қувватлаш эди. Афсуски улардан бирон дарак чиқмади.
Бунгада ярим асрдан кўпроқ бўлибди. Лекин Хоразмийнинг ҳалоскори ва меҳрибони - Орзигул ҳали ҳам унинг кўз олдида...
                                                        *   *
1963-1966 йиллар мабойнида қўлидаги остемелитни даволаш мақсадида, вилоят касалхонасида травмотолог-ортопед врачлардан Махмудов, Рамкулов, Федоренко, Ли, вилоят бош хирурги тиббиёт фанлари номзоди С.Рахимов ва охирги(6-чи)сини Ўзбекистон травмотология ва ортопедия институти директори доцент Файзуллаевлар операция қилишди. Лекин биронтасининг нафи тегмади.
Врачлар бу остемелитни даволаш қўлларидан келмасликларини, тиббиёт илми бунинг олдида ожиз эканлигини расман тан олишиб ҳар куни спирт билан артиб янги бинт билан боғлашни, нам текизмасликни ва шу қўлда 5 кг дан ортиқ юк кўтармасликни тавсия қилишди.
 Акс ҳолда бу қўлингни ампутация қилиш (кесиб ташлаш) керак бўлади дейишди ва Хоразмийни 3-гуруҳ ногиронликка чиқаришди. Унинг эса тиббиётга, врачларга бўлган ишончи батамом йўқолган эди. Бу борада бирон марта врачга мурожат қилмади. Шу зайилда сал кам 30 йил, остемелитни беҳурмат қилиб у билан бирга яшади.
Ахмад ҳожи Хоразмий 1992 йилда Хоразм вилояти ҳокимлигида қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати бўлими маъсул ходими бўлиб ишларди. Ўша кезларда медицина фанлари номзоди Қадам Йўлдошев ҳам шу ҳокимликда фан, маданият, соғлиқни сақлаш бўлимининг мудири бўлиб ишларди. 
1992 йилнинг  қишида иш хонада қўлидан ажралиб чиқаётган навбатдаги секвестр(суяк)ни олиб ташлаётган пайтида Қ.Йўлдошев кириб ажабланганидан ёқа ушлаб қолди.  
У кўп йиллар Ўзбекистон травмотология ва ортопедия институтида илмий ходим, бош врач бўлиб ишлаганини, шу қўлини операция қилиб даволашга изн беришини сўради. 
Хоразмий бўлса:  
-Турли хил малакадаги 6 та врач мени 6 марта операция қилишди, мана қўлимда кесилмаган, тешилмаган жойи қолмади (сурат-3). 

Кўп  марта операция бўлавериб, ногиронга айланган қўл


Тиббиёт остемелит олдида ожиз эканлигини, бу борада врачлар рўй рост тан олишганини, остемелитни даволайман деган 6 та врачга ишониб жуда катта хато қилганини, энди бу борада ҳеч бир врачга ишонмаслигини, айтди.  
Қ.Йўлдошев қатъий оҳангда: 
-Шу қўлингизни операция қилишга менга рухсат қилинг. Агар шуни тузатаолмасам ўша кундан бошлаб врач, бунинг устига олим сифатида оқ халат кийишдан расман воз кечаман,- деди.
Ва ниҳоят 1992 йилнинг қишида Хоразмийни Қ.Йўлдошев битта ўзи иккита ҳамшира билан операция қилди. Перевязка қилиш, ярага дори қўйишу, линкомицин уришни шахсан ўзи қиларди. Ҳар сафар ярани эринмасдан муложа қилар, хирург заргардан ҳам юқори бўлиши керак, деб такрорларди. 
Бир ойга ҳам етмасдан унга 30 йил ҳамрохлик қилган остемелит Хоразмийни тарк қилди. Лекин Хоразмий шу қўлида оғир ишлар қилишни тағдир тақозаси билан бир кунга ҳам тўхтатмади.
                                                             *    *
1964 йилнинг ноябрь ойида Хоразмийнинг «Янги қадам» мактабида 10-синфда ўқиётган даври эди. Мактабга янги парталар келди. Мактаб директори Нурмат Нуриллаев кўрсатмаси билан 10-синф ўқувчилари (шулар ичида Хоразмий ҳам) уларни синфларга киритабошладилар. 
Хоразмий парта кўтариб бораётиб мактаб эшигидаги зинапояга йиқилди ва ўнг оёқ тиззасининг пасти қаттиқ лат еди. Бир неча кун касалхонада ётиб чиқди. Бироқ оёғининг лат еган жойидаги шиш бутунлай йўқолмади, лекин уни безовта ҳам қилмади. 
Орадан деярли 40 йил ўтгач, 2003 йилнинг ноябрь ойида ТошДАУ агрокимё ва агротупроқшунослик факультетидаги кафедралар талабалари учун кеч соат 19-20 ларда янги столлар келиб қолди. 
Агрокимё кафедрасида фақат Хоразмий, Б.Ражабов, Б.Мусаев, асс. Х.Йўлдошевлар бор эдилар. Бошқа кафедралардан кўпроқ стол олиб қолиш мақсадида ўзлари бу столларни (4 қаватдаги) кафедрасига қатнай бошладилар. Кеч соат 22 ларга бориб, Хоразмий  кўтариб бораётган столи билан бирга зинапояга йиқилиб тушди ва ўнг оёғининг худдий аввал ўша лат еган жойи яна қаттиқ лат еди. 
Ўнг оёғининг тиззаси эрталабга бориб шишиб кетди. Поликленикадаги бир хирург тавсияси бўйича Ўзбекистон травмотология ва ортопедия илмий-тадқиқот институтига консултацияга борди. 
Бу ерда катта бўғимлар ортопедияси бўйича асосий мутахасис шу институт директори, профессор Азизов экан. У оёғини кўздан кечириб: 
-Операциянгиз енгил, бир хафтада тузалиб кетасиз, бироқ 223 минг сўмни аввал нақд ўзимга тўлайсиз, - деди. Хоразмий унинг олдидан: 
-Пул топганимда келаман, - деб чиқиб кетди.
Лекин бу айтилган пулнинг ярмини топиш имкониятини ҳам топаолмади. Шунинг учун «кўрпага қараб оёқ узатиш» ҳаракатига тушди. 
ТошМИнинг травмотология ва ортопедия кафедраси мудири профессор Ш.Хамроевнинг консултациясига 1,5 минг сўм тўлаб кирди. Профессор оёғини кўздан кечириб: 
-Диагноз-бурцит, операция қилиш йўли билан даволаш керак, - деб тавсия ёзиб берди. 
Хизмат ҳақини олганидан кейин, доцент Мурод Каримов бирнеча марта операция қилди. Хоразмийнинг оёғи тузалмади, аксинча баттар бўлди. Ойлаб гипсда қўйилиб, қўлтиқтаёқ билан юрди (сурат-4).

Қўлтиқтаёқда - 2004


Ва ниҳоят Хоразмийнинг оёғи ТошМИдаги  профессор А.Тошпўлатов марказида операция қилинадиган бўлди.
Бу ердаги ётган беморларнинг айтишича марказ директори билан тегишли ҳисоб-китоб қилинмагунча операцияга киритилмас экан. Шу қаторда даволавчи врачни ҳам «рози» қилиш лозим бўлар экан.
Хоразмий врачлар билан бу борада очиқ гаплашди: 
-Сизники қийин операция эмас, шундай бўлсада шефга кўкидан ҳозироқ беринг, шунда операциянгиз ҳам тезлашади, сизга эътибор ҳам яхшиланади, - деди. 
Хоразмий кўкидан эртасигаёқ берди, ҳақиқатан ҳам унга эътибор кескин ошди. Хоразмийни дарров 1 одамлик 8-палатага ўтказишди, дори-дармонлар белгиланди ва 23-июлга операция ҳам белгиланди.
Аллоҳга беадад шукирки, операция қилинган жойда на суқлик на қон чиқиши бўлмади. Ҳар бир ибодатда А.Тошпўлатов ва Қахрамон Яхшимуратовлар ҳаққига дуо қилиш эсидан чиқмасди. 
Лекин оёғининг операция қилинган жойи ибодат ёки иқлим сабабли безовта қилса Ш.Хамроев, М.Каримов, Бахтиёр каби “олим-шифокор”ларнинг тавсия-ю самарасиз муложалари натижасида чекан озорлари беихтиёр эсига тушиб юраги орқага тортиб кетади…  На чора бу ҳам Аллоҳнинг қисматидир, бунга ҳам шукур, баттаридан Ўзи сақласин.
Қўл ва оёқларининг малакасиз врачлар қилган операцияси натижасида ишга яроқсиз ҳолга келгани учун Англия врачлари Хоразмийни ногиронга чиқариб, ногиронлик нафақасини берабошлашди.
                                                               *     *
Кўп йиллар Каримов режимидан чеккан озорлари, кейинги рафиқасининг ҳам шаллақилиги сабаб, Хоразмийнинг юраги ожиз бўлиб қолди. 2013 йил, 1-апрель эрталаб кўкрак қафасида пайдо бўлган нохуш оғриқдан уйғониб кетди. 
Ўғли тезёрдамга қўнғироқ қилди. Тезёрдам машинаси шу яқин орада экан шекилли, бирнеча дақиқа ичида етиб келди. Тезёрдамда келган докторлар Хоразмийни ётган жойида кардиограмма қилишди. 
Докторлар қаердан келганини сўрашди. Ўзбекистондан деса: 
-Курдистон, курдлар, - деб бурнини жийириб қўйишди. 
Хоразмийнинг эса: -Курдистон эмас, Ўзбекистон, курд эмас, ўзбек, - деб қайта-қайта тушинтиришга мажоли йўқ эди.
Бошқа бир тезёрдам машинасида яна 2 та доктор келиб қолишди. Аввалги келган докторлар кардиограммани ҳозир келган докторларга кўрсатиб: 
-Катта муаммо йўққа ўхшайди. Балки кўкрак қафаси мускуллари шикастлангандир. 3-4 парацетамол ичса ўтиб кетади. Касалхонага олиб кетмаймиз,-  деди.
Кейинги келган докторлар эса:  
-Аҳволига бир қара, касалхонага обориш керак. Бир кор ҳол бўлиб қолса ҳаммамиз жавобгар бўламиз,- деди. Аввалги докторлар: 
-Бу Курдларга бало ҳам урмайди. Маъсулятни ўз бўйнимизга оламиз. Сизларнинг келганингизни эса ҳужжатда кўрсатмаймиз, - дейишди.  Кейинги келган докторлар: 
-Сизлар айтмаганингиз билан бизнинг ҳам келганимизни уй эгалари, барча қўшнилари кўриб турибди-ку. Касалхонага обормасак бўлмайди,- деб туриб олишди. 
Ва ниҳоят, Хоразмийни Стокпортнинг Степинг Ҳил марказий касалхонасига оборишди.  Кардиология бўлими консултанти С.М.Ҳорнер (S.M.Horner) бошлиқ докторлар Хоразмийни обдон текширишди ва: 
-Обширний юрак инфаркти,- деб диагноз қўйишди ва даволаш ишларини бошлаб юборишди.
Кундан-кунга Хоразмийнинг аҳволи яхшиланиб борди. Ўзига анча келганидан кейин докторлар унга: 
-Яхшиям ўша куни ўз вақтида олиб келишди. 1,5 – 2 соатга кечикканингизда сизни сақлаб қолишнинг имкони бўлмасди. Жисмоний бақувват одам экансиз. Бундай оғир юрак ҳуружига камдан-кам одам бардош бера олади,- дейишганида 1-апрель эрталаб, ажал билан юзма-юз бўлганини, тезёрдам билан келган айрим докторлар: 
-Бу Курдга бало ҳам урмайди,- деб уни уйида қолдириб кетишганида нима бўлиши мумкинлигини тушинди.
Ҳадисда: “Мусулмон киши ўз тириклигида мол мулкини васият қилгани афзал” деган кўрсатмаси асосида, ўғли Улуғбекни ва рафиқаси Гулистонни касалхонага чақириб бу ерда бор мулкини уларга тақсимлаб васият қилди: 

Степинг Хил касалхонасида. 1-чи инфаркдан кейин. 3.04.2013


-Қазо қилсам жасадимни Ўзбекистонга олиб кетишга ҳаракат қилманглар. Аввало, менга аталган қабрни ваҳшийларча бузган Каримовчилар, жасадимни ҳам хўрлашлари мумкин. 
Қолаверса, Хоразмийларнинг катта кўпчилигининг жасади хорижда қолган, балки менга ҳам шу қисмат қилингандир, - деб ҳам васият қилди. 
Ўрни келганида айтсак, Хоразмий 1993 йилда фамилиясини Хоразмий қилиб ўзгартирганида Вилоят ҳокимлигида бирга ишлаган, таниқли травматолог-ортопед олим Қадамбой Йўлдошев: 
-Хоразмий бўлганингизга қувондим. Бироқ Хоразмийларнинг кўпи муҳожиротда қолган. Иш қилиб, уларнинг қисмати сизга раво бўлмасин-да,- деганида юраги “шув” қилиб кетган бўлсада, муҳожир бўлишни ҳаёлигада келтирмаганди.
Паришталар “Омин!” деган эканми, олимнинг шу ҳадиги вокеаликка айланганини таниқли журналист ва шоир Исмат Хушевнинг Хоразмийга бағишланган бир шеъридаги қуйидаги мисраларида кўриш мумкин: 

                     Домла, муқаддас 70 ёш бўлсин муборак!
                         Ҳижрат ҳам бобонгиз(ал-Хоразмий)дан сизга меросдир.

Шоир айтганидай ҳижрат ҳам Хоразмийга бобокалонларидан  мерос бўлса не ажаб. 

                                                                 *
Палатада 10 га яқин беморлар бор экан. Булар ичида Англичан бўлмаган фақат Хоразмий эди. Шу боис бўлса керак, доктор ва палата хизматчилари унга пастроқ назарда қарар эдилар. Ҳатто ўзига эшитдириб: “Ярамас курд”, деб жеркишарди. 
Хоразмий бу палатада бошқа қола олмаслигини, уни бошқа касалхонага, ҳеч бўлмаса бошқа палатага ўтказишларини талаб қилиб туриб олди. 
Буларнинг ҳам устидан қарайдиган каттароқ манажер аёл келиб суриштирув ўтказди. Хоразмий  уларнинг қўпол муомуласи ҳақида гапирди. 
Улар эса Хоразмийни бир марта “Илтимос”, ва яна бир марта “Раҳмат” сўзларини айтмаганликда айблашди. Палата хизматчилари айбдор, деб топилди ва улар бошлиқларининг олдида Хоразмийдан расман кечирим сўрадилар.
Палата хизматчилари Хоразмийга нисбатан жуда хушмуомула бўлиб қолишди. Бироқ унга ўз вақтида на чой, на нон беришарди. Буларни сўраса хушмомулалик билан: 
-Узр, биз жуда бандмиз, - дейишарди. 
Докторлар эса ундан бирон марта хабар олишмади. Зарурат бўлганда докторларни чақирса “Бандмиз”, деб келишмасди.
Овқат тарқатадиган одам Хоразмийнинг тушлик овқатини олдига қўйиб кетди. Тўладан келган ҳамшира  овқат келтирган одамга: 
-Унинг овқатини қайтариб олиб кет, - деди. Овқатни олиб кетишга келган одамга: 
-Қолдиринг, мен уни емоқчиман, - деди Хоразмий. Ҳалиги одам икки ўртада нима қилишини билмай қолди. Ҳалиги ҳамшира қатъий оҳангда: 
-Олиб кет деяпман сенга,- деди. Ҳалиги одам овқатни Хоразмийнинг қўлидан юлқиб олиб кетди, у ўша куни оч қолди.
Хоразмий палата хизматчиларининг ўзига нисбатан хушмомуалилик билан, лекин ноинсоний қилаётган бундай муносабатларидан қаттиқ асабийлашди. Бунинг устига рафиқаси Гулистоннинг мерос талашиб айтган гапи ўлганнинг устидан тепгандайм бўлди.
Кўп ҳам ўтмай унда иккинчи юрак хуружи (инфарк) бошланди. Докторлар зир югуриб қолишди. Морфинга аллергияси бўлсада юракдаги оғриқни камайтириш учун қон томирига юқори дозада морфин юборишди.
Аллергиядан бутун баданига қизил нарсалар тошиб кетди ва аҳволи янада оғирлашабошлади. Қон томирига яна қандайдир дорилар қуябошлашди. Капелницанинг дозасини каттароқ қўйишганди, босимнинг кучидан чап кўзи қонга тўлиб кетди. 
Сал ўзига келганидан кейин полицияга телефонда ҳаёти хаф остида эканлигинини айтиб, бу хаф айнан докторлар томонидан келаётганини тушинтириб, ёрдам сўради.
Кўп ўтмай полиция бўлимга телефон қилди ва улар алланарсалар деб кулишдилар. Кейин билса бўлимдаги докторлар: 
-Ҳа, Хоразмий деган касалимиз ростдан ҳам бор. Бироқ у ичиб олса у ёқ, бу ёққа телефон қилиб туради, - дейишган.
Хоразмий ўғли Улуғбекка телефон қилиб, унга бўлаётган хаф-хатарлар ҳақида полицияга телефон қилишни топширди. Ўғли бу ҳақда Стокпорт, ҳатто Манчестер полициясига қайта-қайта телефон қилган. 
Улар ҳар сафар: -Биз эшитдик у одам ҳақида, ароқни камроқ ичсин,- деб унинг гапига қулоқ солишмаган. 
Бу палатада қолиш ҳаёти учун хафли эканини сеза бошлади. Ва ўзини бошқа касалхонага, ҳеч бўлмаса бошқа палатага ўтказишларини талаб қилабошлади.
Ва ниҳоят Хоразмийни 5-апрелда кардиология бўлимига қарашли бошқа палатага ўтказишди. Уни ёмон одам сифатида таърифланган маълумотлар буларгада аллақачон етиб келган бўлсада, бу ердаги муомула анча яхши эди. 
6-апрель(шанба)га келиб Хоразмийнинг юрак уриши кескин пасайиб кетди ва минутига 80-90 дан 25-30 га тушиб қолди. Бу ҳақда навбатчи врачни чақиртирса: 
-Мен у одамни биламан,- деб келмади. Ва ниҳоят тўполон қилиб бўлсада навбатчи врачни чақиртирди. Жуссаси кичкинадан келган, сийрак соқолли, кўзойнак таққан, ҳатти-ҳаракатлари гейларга ўхшаб кетадиган бу доктор: 
-Пулснинг пасайиб кетаётганини кузатаяпмиз, лекин унинг олдини олишга ҳеч қандай чора кўрилмаяпти. Пулс 18-20 дан пастга тушганидан кейин юрак истаган пайтда тўхтаб қолиши мумкин. Юрак тўхтаб қолмаслиги учун зудлик билан юракка апарат қўйиш керак. 
Олдингизда иккита йўл бор. Ё ҳар қандай хафга рози бўлиб аввалги палатангизга қайтасиз. Ё-да, манашу ерда юрагингизнинг тўхташини кутиб ётаверасиз,- деди ўзига хос бир қониқиш билан.
-Аввалги палатамга қайтсамда, бу ерда қолсамда мени ўлим кутаётган экан, яхшиси мени уйга жўнатинг, фарзандларимни бир кўриб уйда ўлай, - деди Хоразмий. 
-Жуда яхши, унда сизнинг номингиздан таёрланган тилхатга имзо чекиб беринг-да кетаверинг, - деди доктор. 
Хоразмий ўғлига телефон қилди, улар Мартиннинг машинасида етиб келишди. Хоразмий улар талаб қилган тилхатга имзо чекди-да касалхонани тарк қилди. 
Юрак бўлимидагиларнинг ҳаммаси ҳам ёмон одамлар эмас эди. Мартин, Шўна, Анди каби ҳамширалар Хоразмийга кўнгил бериб, ҳамкасбларини инсофга чақириб турардилар.
Мартиннинг машинасида уйга йўл олганига 10 минут ҳам ўтмай касалхонадан телефон қилишиб: 
-Ҳозироқ қайтиб келмасангиз полиция билан келтирамиз,- деб дағ-даға қилишди. Бу касалхонага қайтиб бориш Хоразмий учун ўлимдан ҳам оғир эди.
Уйига келиб фарзандларини бағрига босиб, ҳидлаб-ҳидлаб ўпди. Ичидан: -Оллоҳга топширдим сизларни, мендан рози бўлинглар, - деди-да: 
-Биз Степинг Ҳил касалхонасига кетдик, - деб ўғли (Улуғбек) билан Манчестерга боришни режалаштириб, шошиб-пишиб уйни тарк этди. 
Булар кетганидан бирнеча дақиқа ўтар-ўтмас, уйига 2 та машинада Хоразмийни касалхонага олиб кетиш учун полиция келди. Уйдагилар буларни: 
-Касалхонага қайтиб кетишди, - десаларда уйни текширди ва эшикнинг одида бирнеча соат пойлаб ўтиришди.
Хоразмий ўғли билан катта йўлга чиқиб телефонда такси заказ қилди. Фамилиясини эшитган захотиёқ: 
-Сизларга машина берилмаслиги ҳақида кўрсатма олганмиз, - дейишди. Булар дарров тушинди бу полициянинг иши эканлигига.
“Насиб” Take away даги танишлари ўз номларидан такси чақириб беришди. Таксига ўтириб Манчестерга йўл олди. Манчестерда Афғонистонлик ўзбек таниши - Махчабин доктор эди.  Борса эри Ахмаджовид уйда экан, Махчабин бир ўтиришга кетган экан. Булар унинг келишини кутиб ўтирди.
Бу ерда Хоразмийнинг кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиб бу оғриқ кучаябошлади.     3-чи юрак хуружи (инфарк) бошланган эди. Махчабинни ортиқ кутишнинг имкони қолмади. Уй эгаси тезёрдамга телефон қилди.
Тезёрдам тезда етиб келди. Хоразмий тезёрдамда келган докторга  Степинг Ҳилда бошидан кечирганларини яширмасдан айтиб берди. Булар тезёрдам машинасида Манчестер касалхонасига йўл олдилар.
Кўп ўтмай тезёрдам машинасига: 
-Хоразмийни  зудлик билан тўғри  Стеринг Ҳил касалхонасига келтиринглар,- деган хабар келди рацияда. Степинг Ҳилдаги аҳволни докторга айтгани яхши бўлган экан, Хоразмийни у ёққа оборишмади, Манчестер касалхонасига келтиришди.
Тезёрдамдан уни қабул қилиб олаётган доктор Хоразмийнинг фамилиясини эшитган захоти: 
-Буни бу ерга қабул қилаолмаймиз. Уни Степинг Ҳилга обориш керак, улар талаб қилишаяпти,- деди Хоразмийни тезёрдамда оборган докторга. 
Доктор унга аҳволни тушинтирганди, уни қабул қилишди ва кардиолог (косултант) докторнинг ҳукмига ҳавола қилишди. 
Хоразмий консултант докторга аҳволни қисқа гапириб Степинг Ҳилга қайтаришса ҳаёти хаф остида қолишини тушинтирди. Доктор уни тушинди ва қатъий оҳангда: 
-Менинг рухсатимсиз ҳеч ким олиб кетаолмайди сизни бу ердан,  деди. 
Хоразмийни юрак хуружидан кейин даволанадиган палата(Coronary care unit)га ётқизишди (сурат-5). Бу палата ходимлари, айниқса фамилияси Раж бўлган ҳамшира Хоразмийга анойи ва совуқ қарашарди. 
-Бу ҳамшираларнинг ҳаммаси ҳам бир гўр шекилли, - деган фикр ўтди Хоразмийнинг миясидан ва уларнинг муомуласига эътибор бермади. 
Сабри чидамади шекилли, ҳалиги ҳамшира Хоразмийга қўлини бигиз қилиб: 
-Биз биламиз, сен ёмон одамсан. Сен ҳақингда бу касалхонада ҳамма билади. Сен Степинг Ҳилга қайтиб ўша ерда даволанишинг керак,- деди. 
Маълум бўлишича Степинг Ҳил ходимлари барча касалхоналар кардиология бўлимларига телефон қилиб, Хоразмийни ёмонлаб улгуришган экан.

Манчестер қироллик касалхонасида,   3-чи юрак хуружидан кейин. 7.04.2013


Эртаси(7.04.2013)га ўғли келди. Хоразмий унга ҳаёти ҳамон хаф остида эканлигини тушинтириб, Манчестер полициясига бориб аҳволни уларга айтиб, полициядан кимдир келиб тезроқ ўзи билан учрашиш кераклигини тайинлади. 
Ўғли Манчестер полициясига борган ва аҳволни тушинтирган. Улар ҳамма нарсани ёзиб олишган ва: 
-Биз зарур чорани кўрамиз. Бугун-эртага аданг билан ҳам учрашамиз, - деб ўғлини жўнатишган. Афсуски улардан ҳеч ким Хоразмийнинг олдига келмади.
Шундан кейин ўғли Хоразмийни хаф-хатардан ҳимоя қилишларини сўраб 9.04.2013 да Стокпорт полициясига ариза топширди. Аризада Степинг Ҳил касалхонаси ходимлари томонидан адасига бўлган қўпол ва совуқ муносабат, унинг таъсири ҳатто Манчестер касалхонасида ҳам сезилаётгани ҳақида ёзилган.
Шунингдек, аризада Хоразмийнинг Каримов режими танқидчиси экани боис ҳаётига бўлаётган хаф-хатарнинг бир учи  Каримовчи(ММХ)лар билан боғланган бўлиш эҳтимоли борлиги ҳам қайд қилинган. 
Чунки Каримов ўз танқидчилари бўлмиш Муҳаммад Солихга Европада бирнеча марта суйқасд уюштиргани, Қирғизистонда Алишер Соипов, Россияда ...(номи эсда йўқ), Швецияда Обидхон қори Назаров каби ўз танқидчилари жонига қасд қилганлари бу хавотирга асос сифатида кўрсатилган аризада.
Бу масала бўйича Стокпорт полицияси дедективи эрталаб соат 1020 ларда Манчестер касалхонасига, Хоразмий ётган палатага ташриф буюрди.
Степинг Ҳилда Хоразмийга MRSA бактерия(инфекция)сини юқтиришгани каби хавотирли фактлар бировларнинг буюртмаси эмасмикан, каби тахминлар ҳам ўрганилаётганини қайд қилди дедектив. 
8-апрель (душанба) куни эрталаб, Хоразмий ётган палата манажери Каролина (Caroline) у регистрация қилинган (беркитилган) доктор Фираз Миро (Firaz Miro)   консултант-доктор Александр  Борг (Aлехсандр Borg) ва ҳамширалар Хоразмийнинг олдига келишди.
Салом йўқ, алейк йўқ, Каролин Хоразмийга қараб:  
-Нимага Степинг Ҳилдан қочиб келдинг. Сен у ерга қайтиб кетишинг керак, - дея ўшқира кетди. 
Хоразмий унга: -Аввало мен Степинг Ҳилдан қочганим йўқ, уларнинг рухсати билан, улар сўраган қоғозга имзо чекиб у ерни тарк қилдим. 
-Сизларнинг ўшқириқларингиз мен олаётган даволарнинг самарасини йўққа чиқараяпти. Биринчи навбатда менга тинчлик керак,- деди. Докторлар Каролинга қараб: 
-Беморга қўпол муомула қилиш мумкин эмас! - дейишди кескин оҳангда. Шундан кейин Хоразмий Каролинни бошқа кўрмади.
Степинг Ҳилда томоғига инфекция тушган экан. Натижада томоғи шишиб ҳарорати кўтирилабошланди. Бир ҳафтача турли хил антибиотиклар билан томоғини даволашди. 
Степинг Ҳил MRSA бактерия(инфекция)сини юқтириб юборгани маълум бўлиб қолди.
Хоразмийни зудлик билан изоляция қилинган махсус хонага кўчиришди ва бу инфекцияга қарши даволай бошлашди. Хоразмий ётган палатани бутунлай беркитиб, карантин қилишди. Бу ҳам етмаганидай  ўнг оёғи бармоғида бир шиш пайдо бўлиб оғриқ берабошлади. Бунга қарши Ibroprofen бериб даволай бошлашди.
Касалхоналар ходимларининг Хоразмийга нисбатан совуқ муомуласи, унда турли хил инфекцияларнинг пайдо бўлабошлаши ҳаёти ҳамон хаф остида деган хавотирни кучайтирди.
Хоразмий ўлишдан қўқмасди, бироқ бандаликни бажо келтирсам рафиқам ва ўғлим мени қандай жойлар экан. Ахир улар бу масалада ҳеч нарсани билишмайди, деган ҳаёллар қийнар эди уни. 
Бу касалхона Манчестер университетига қарашли бўлганлиги учун медицина факултети юқори курс талабалари шу касалхонада амалиёт ўтишади. Кунда-кунаро талабаларни Хоразмийнинг олдига олиб келишиб: 
-Мана, бир ҳафтада 3 марта юрак ҳуружи(инфарк)ни ўтказиб ҳалигача яшаётган одам,- деб уни кўрсатишарди. Улардан мусулмонлари “Машаллаҳ”, деса, бошқалари “Воов” дейишарди. 
26.04.2013 кеч соат 5.30 да дориларни уйда ичиб даволанишни давом қилдириш  шарти билан Хоразмийга жавоб беришди. Турли жароҳатлар анча кунгача унга озор берди.
Уйига келганидан кўп ўтмай Хоразмийга Степинг Ҳил касалхонасидан хат келди. Хатда юрагини кўрикдан ўтказиши учун кардиология бўлимига келишини илтимос қилишибди. 
Хоразмий уларга ёзган жавоб хатида (сурат-6),  ўзига  шунчалар озор етказган ходимларнинг қайси юз билан уни таклиф қилаётганига ҳайронлигини ва уларга ҳалиям юрагини  ишонмаслигини ёзди. 
Хатини олишганидан кейин улар Хоразмийга телефон қилиб, бўлиб ўтган воқеалардан афсусда ва уятда эканларини билдиришди. 
Аввало Хоразмийни оғир аҳволда кетишга мажбур қилган, қолаверса, Степинг Ҳил ходимларининг  барча касалхоналарга хабар қилиб, уни қабул қилмасликларини, ҳатто полицияни ишга солиб бўлсада уни қайтариб олиб бориш учунги ҳаракатлари Хоразмийнинг хавотирини янада кучайтирарди.

Стеринг Ҳил касалхонасига ёзилган хат


Бундан ташқари, унинг ҳаёти касалхона ходимларидан бошқа яна кимларнидир қизиқтираётгандай туюлаверди Хоразмийга.
Албатта, бир ҳафта ичида 3 марта юрак хуружини ўтказиш, кўз кўриб қулоқ эшитмаган кўргиликлар-у хавотирлар ўз ишини қилмай қўймади. Юраги ожиз бўлиб қолди. 
Бундан кейинги ҳаётининг ҳар дақиқасини хавотир ва эҳтиёткорлик билан ўтказиши кераклигини тушинади. Лекин омонат Оллоҳники, уни қачон олишини Ўзи билади. Бунга
“Ризо керак – тағдирига”, деб тайёр туриш, ҳар бир бандасининг бурчи.  
                                                                *    *
2013 йил апрелдаги юрак хуружининг асосий сабаби юракни қон билан таъминлайдиган ўнг ва чап коронарий артерияларининг тиқилиб қолиши натижасида ўз функциясини яхши бажараолмаётгани экан. 
Юрак фаолиятини яхшилаш учун бирнеча қўшимча дорилар беришди. Хоразмий уларни эрталаб ва кечқурун ичиб юрди. Бироқ, бирнеча ой ўтган бўлсада буларнинг фойдаси тегмади.
Шундан салкам олти ой ўтиб, доктор Заиди уни яна бир бор кўздан кечириб: -Юракнинг ўнг коронарий артерияси юракнинг орқа томонида жойлашгани учун унга етиб стент қўйишга бизнинг кучимиз етмайди. 
Бу операция мураккаб ва оғир эканлиги боис, ҳарқандай нохуш ҳолатга рози бўлишингиз керак, - деб тушинтирди. Начора, Хоразмий рози бўлди...

Шикастланган юрак артериялари


Бир кун олдин бориб керакли текширувлардан ўтиб, 10 га яқин дориларни ичиб, операцияга таёрланди. Эртасига эрталаб 7:30 да Марказий касалхонанинг юрак марказидаги 35-палатада ётиб операцияни кутабошлади.
Аввало тезёрдамда келганларни операцияга киритишди.  Унинг навбати соат 3 лардан кейин келди. Хоразмийнинг операцияси мураккаб бўлиб, 3 соатдан кўпроқ вақтни олиши учун операцияни номаълум муддатга тўхтатиб, соат 5 дан кейин уни уйига қайтариб юборишди. Шунча ичган дорилару, томирига қўйилган шприцлар бекор кетди.
2-3 ҳафтадан кейин операция куни 4-июнга белгилангани ҳақида хат олди. Операцияга 3 кун қолганида эса 4-июнга белгиланган операция бекор қилингани ва операция 10-июнга ўзгартирилгани ҳақида хат келди.
 9-июнь кеч соат 7 ларга яқин юрак марказидан телефон қилишиб ҳозир бориши кераклигини айтишди. 9-июнь кеч соат 7:30 да юрак марказидаги 35-палата, 8-кароватда ётиб, эртанги операцияга таёрланди.
Операция қилинадиганлар рўйхатининг бошида бўлишига қарамай, Хоразмий бугун ҳам операцияга кираолмай қолди. 35-палата бошлиғи олдига келиб: 
-Узр, сизнинг операциянгиз мураккаб эканлиги боис бошқа кунга суриладиган бўлди. Бу (8-чи) каравотга эса эртага операцияга кирадиган манабу киши ётиши керак,- деб гапини тугатмай:             -Нимага фақат менинг операциям ҳардоим орқага сурилиши керак? Бундан коррупциянинг, ё-да, рассизм(ирқий камситиш)нинг ҳиди келаяпти. Операция қилинмагинумча шу 8-каравотдан полицияни чақирсангизда турмайман,- деди Хоразмий  асабийлашиб.
Унинг гапидан ранги оқариб кетган палата бошлиғи, унинг ўрнида ётиши керак бўлган одамни ҳам олиб узоқ вақт йўқолиб кетди. Кейин марказ раҳбарларидан бири билан келиб: 
-Биз ҳал қилдик, жойингизда ётаверинг. Эрталаб операцияга кирасиз,- дейишди.
Палатада бирга ётган одамларнинг кўписи: -Бопладингиз буларни, акс ҳолда билганини қилади булар,-  дейишди. Лекин ёнига яқин ётганларнинг биттаси: 
-Аксинча, бекор қилдингиз уларнинг икки оёғини бир этикка тиқиб. Ҳар қалай юрак операцияси бу. Худо сақласин, аксига олса сиздан тилхат олган врач айтган муваффақиятсиликка тўғри келманг-да иш қилиб. Ҳали ҳам кеч эмас, улардан узр сўраб уйингизга кетинг ва улар чақирганида келинг, - деб маслаҳат берди.
Кўп ўтмай бепаришта ва қўпол бир қора танли врач келиб эртанги операциянинг хаф-хатарлари ҳақида тушинтириб:  
Операцининг мураккаб эканлигидан хабардорман ва унинг ҳарқандай муваффақиятсизлигига розиман. Ҳеч кимга даъвоим йўқ,  деб тилхат ёздириб олди.

Бу жараёнларни кузатиб турган қўшниси: -Мен сизга нима дегандим, ҳалиям кеч эмас, бу гал рози бўлманг операцияга,- деди. 
Хоразмий унга: -Майли, эртагача ўйлаб кўрайчи,- деди. Лекин бу масалада аллақачон Аллоҳга таваккал қилиб бўлган эди. 
Юрагининг операцияси мураккаб ва оғир эканини ўғли ҳам биларди. Шу боис ўғли олдиндан Хоразмий ибодат қиладиган Стокпорт Марказий Ислом масжиди имоми(раҳбари) – Аббос оғага учрашиб, отаси учун жой сотиб олиш, ва қабр устига қўйиладиган қора мармар тошга ёзиладиган нарсаларнида Лонгсайтдаги меъмориал маркази(Воҳид)га буюртма (сурат-8) ҳам берган экан. 

Ахмад ҳожи Хоразмийга аталган қабртоши


11-июнь соат 9 ларга яқин уни операцияга олиб киришди. Операцияни асли Эронлик етакчи кардиохирург – доктор Ф. Фац Орбоубади ўз командаси билан бошлади. 
-Профессор, бардам бўлинг, операцияни бошладик,- деди доктор. Хоразмий калимаи шаҳодатни келтирди. Шунда доктор унга қараб: -Умидсизланманг!- деди.                  
 –Умидсизланмадим, фақат Аллоҳ қисмат қилган бўлса унга таёрландим холос,- деди Хоразмий. 
Операцияни бошлаганларидан бир ярим соатларча ўтганидан кейин операцияда қатнашаётган тиббий ходимларнинг юз-кўзларида ва ҳаракатларида ҳаяжон ва безовталикни кўрабошлади.  Ўшанда ёнида ётган қўшнисининг: 
-Бекор қилдингиз улар билан айтишиб. Ҳалиги сиздан тилхат олган врачнинг айтган муваффақиятсизигига тўғри келманг-да иш қилиб,-  дегани эсига келди.
Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деганларидай операцияни қилаётган етакчи доктор ўз ҳамкасбларига: 
-Бу операция мураккаб ва оғир бўлганлиги учун ҳатто профессор Гаррет ва Кларклар ҳам рози бўлишмаганди бу операцияни қилишга. Қаердан ҳам бўйнимга олдим бу ишни,- деб жиғибийрон бўлабошлади.
Хоразмий бошини сал кўтариб: -Доктор, мусулмон экансиз, Худонинг ҳоҳлагани бўлишини унутманг! Стандарт методдан воз кечинг-да, риск катта бўлсада тактикани ўзгартиринг. Мен бунга рози бўлиб тилхат ёзиб берганман, - деди.
Хоразмийнинг дадил айтган бу гапига операция хонасидаги катта-кичик бир дақиқа жим бўлиб, операция қилаётган врач - Фац Орбоубадига тикилишди. 
У бўлса: -Нариги дунё остонасида турган одамнинг бу даражада мардлик қилишига ақл бовар қилмайди,- деди-да, кўз ёшини артиб, Хоразмийнинг чап қўлидан ўпди-да: 
-Бўлмаса сиз ҳам бардам бўлинг. Худо менга имконият, сизга эса шифо берсин,- деди-да чап қўлининг томиридан турли хил сим(труба)ларни тиқиб, юракнинг ўнг коронарий артериясига йўл олишди.
Операция қилаётган докторларнинг ҳаракатларида ва ўз ходимларига бераётган кўрсатмаларида кескинлик ва дадиллик сезилиб турарди. 
Хоразмий эса Аллоҳнинг ҳарқандай ҳоҳишига рози бўлиб калимаи шаҳодатни такрорлар, Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамасди...
Операция салкам 4 соат давом қилган бўлса тўхтовсиз паст овозда  Аллоҳни зикр қилиб ётди. Унинг бош томонида турган анестезолог англичан врач операция қилаётган докторга: -Бу одам ҳа деб бир нарсани такрорлаяпти,- дебди. 
Шунда доктор: -Хабарим бор, такрорлайверсин, бизнинг ишимизни енгиллаштираяпти,- деган.
Салкам бир соатлар ўтгач, операция қилаётган врачларнинг чеҳрасида қувонч пайдо бўлабошлади. Сал ўтиб анестеозолог врач Хоразмийнинг бош томонига келиб: 
-Қийинчилик орқада қолди. Чап қўлингиз томири орқали юракнинг орқа томонидаги ўнг коронарига етиб бордик. Ҳозир биринчи стентни қўямиз, иккинчисини қўйиш қийин эмас, яна бироз чиданг,-  деди кулиб. 
Яна бироздан кейин докторлар бир-бирларини табриклай бошлашди. Операция тугаганидан кейин, қўллари ва уст-бошлари Хоразмийнинг қонига беланган врач Фац Орбоубади бош томонига келиб: 
-Худонинг ўзи қўллади. Бунақа мураккаб ва оғир операцияни қилмагандим. Нафақат олим, ҳожи ва сўфий ҳам экансиз, бизни ҳам дуо қилинг,- деди. Хоразмий дуо қилди. Барчалари “Омин!” дейишиб қўлларини юзларига тортишди.
Унинг ҳамкасблари: -Сиз қанчадан-қанча имомларни, ҳатто шайхларни операция қилгансиз. Биронтасидан ҳам дуо сўрамагансиз. Энди эса дунёвий олимнинг дуосини олдингиз. Бунинг боиси нима?- деб сўрашган.
Шунда доктор: -Унинг диний илми имомларча, шайхларча эмасдир-у, аммо эътиқоди юқори экан. Шунча одамнинг юрагини операция қилган бўлсам, биронтасининг калима келтирганини эшитмагандим,- деган. 

Операциядан чиқиб палатага келтирилган  пайти


Шундан кейин Манчестер Университети юрак марказидаги барча Хоразмий ҳақида биладиган бўлди. Ҳатто инглиз тилида нашр қилинган “Ислом асослари” номли китоби ҳам булар орасида қўлма-қўл бўлган.
Ўрни келганида айтиш лозимки, 2015 йил ноябрда ҳам полициянинг “шарофати” билан Хоразмий икки ҳафта касалхонада ётади. Бу гал на Степинг Ҳил, нада Манчестер Қироллик касалхонасида Хоразмийга нисбатан аввалгиларга ўхшаган қўпол ва ноинсоний муомула бўлмади.

                                                 *
2018 йил июнь ойида мафианинг озорлари сабаб, юрагининг аҳволи оғирлашгани учун, юрагини рентгенга туширишди (сурат-10). Маълум бўлишича, юракни қон билан таъминлайдиган томир тиқилиб, юрагининг ярми ишламай қолган экан. Доктор Н.Малик бошлиқ врачлар консилиуми кўкрак қафасини очиб, юрагида катта операция ўтказиш қарорига келишган.

                                                   

                     Фото-7.10. Юракни рентгенга тушириб
Бу қарор бўйича Хоразмийни хабардор қилиб, 70 ёшли одамнинг ногирон юрагида ўтказиладиган бу операциянининг самараси, ҳатто 50% гада етмаслиги мумкин, деб унинг розилигини олишди ва операция 21-сентябрга белгиланди.
Шу кундан бошлаб, ҳар куни, тариқат ибодатининг интиҳосида, Қуръони каримнинг Фотаҳа сурасини ва улуғ шайх Абдулқодир Гилоний р.а. томонидан ижод қилинган “Чил коф” дуосини ўқиб, юрагининг устига ва қўлларига дам солиб, ўнг қўли билан юрагининг устини: “Асҳаб-ил бас, Раб ун-нос вашфий,  анташ-шофий ло шифо илло шифоука, шифо ло йўғадур суқман” деб силаб, дуо қилиб юрди.
Ҳафталар ўтиб, операция яқинлашган сари, докторларнинг башорати бўйича, юрагининг аҳволи оғирлашабориши керак эди. Аксинча, оғирлашиши ўрнига, юрагининг аҳволи яхшиланабораётганини сезди. 
Ва ниҳоят, “Ризо керак – тағдирига” деб, 21-сентябрь 2018 йилда, Манчестер қироллик касалхонасининг Юрак марказига бориб, Калимаи шаҳодатни келтирганича, операция столига ётди.
Операцияни етакчи кардиохирург, доктор Ҳасан Боғдодий ўз жамоаси билан қиладиган бўлди. Кўкрак қафасини очишдан олдин, юрагини тегишли апаратларга улаб, кардиограмма қилишди ва барча ёқа ушлаб қолишди. Апаратларнинг ва кардиограмманинг кўрсатишича, юрагининг ишламай қолган ярми, ишлайбошлаган. 
Ўзи тадқиқотчи-олим экани ва бу операция врачларни ёқа ушлатган мўъжизанинг сабабини баён қилишига умид қилиб, Хоразмий операцияга рози бўлди.
Чап қўли томиридан турли хил трубалар-у, симларни тиқиб, юрагининг орқа томонига бориб қарашса, бирнеча ой олдин томирдаги тиқилиб қолган жойи очилган экан. Натижада, юракнинг ишламай қолган қисмигада қон ўтиб, у ишлайбошлаган. Буни экранда нафақат врачлар, ҳатто ўзи ҳам кўриб ётди. 

                                                    

                              Фото-7.11. Операциядан чиқиб. MRI. 21.09.2018
Уни операция қилиб ҳам, бу мўъжизанинг сабабини очаолмадилар. Операция қилдириб, унинг кўрган озори қолди холос. Унинг фикрича, тиқилиб қолган томирнинг ўз-ўзидан очилиб кетиш мўъжизаси қуйидаги иккита ҳолат билан боғлиқ эди: 
Биринчиси - ҳар куни, тариқат ибодатининг интиҳосида, Қуръони каримнинг Фотаҳа сурасини ва “Чил коф” дуосини ўқиб, юрагининг устига ва қўлларига дам солиб, юрагини силаб, шифо тилаб  дуо қилганлари бўлса;
Иккинчиси – Видолашув сўзининг YouTubе ва қатор интернет сайтларида нашр қилиниши натижасида, Қуръони каримдаги “Кўпнинг дуоси ижобат бўлғусидир” дейилгани асосида,  одамларнинг унга шифо тилаб қилган дуоларидир.  Афсуски, булар юрагининг бутунлай тузалгани ҳақида мужда бермайди

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-04-03)
Просмотров: 704 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 7
    Гостей: 7
    Пользователей: 0