Боб-VIII
Илм ва эр баҳона, уй ва бойлик ғанимат
“Оиланинг фаросатли аъзоси оила(уй)даги сирни кўчага чиқармайди”, мақоли бўйича бир оиланинг ички иши бўлмиш қуйидаги тарихни ёзишга Хоразмий кўп вақтлар иккиланиб юрди. Оиланинг сири бўлган бу тарих 2014 йил сентябрда Гулистоннинг “шарофати” билан ошкор бўлиб, узоқ-узоқларгача етиб борди.
Шу боис, Хоразмий уни ёзишга қарор қилди шунинг учунки, оиладаги аҳволни яқиндан билмаган одамлар ичида бўлди-бўлмади миш-мишлар, ғийбатлар урчимасин. Майли, одамлар ва келажак авлод, қанчалик аччиқ бўлсада, бор ҳақиқатни билсинлар. Қандай хулоса чиқариш, ҳар кимнинг ўз иши.
Бу ҳужжатли қиссани ўқиган ҳарқандай одам Қуръони каримнинг Тоғабун сураси, 14-оятиидаги Аллоҳнинг: “Жуфт(рафиқа)ларингиздан ва фарзандларингиздан сизлар учун душман бўлганлари ҳам бордир, улардан эҳтиёт бўлинглар” деган калимасининг нақадар ҳаётий эканлигига иймон келтириши тайин. Ва: “Эҳ, лаънати очкўзлик ва туҳмат, қанча-қанча буюк инсонларнинг бошига етмадинг сен...!”, дейишига шубҳа йўқ.
* *
1993 йилда, Хоразм воҳаси(Хоразм вилояти, Қорақолпоғистоннинг жанубий қисми, Туркманистоннинг Дошўғиз вилояти)да биринчи бўлиб қишлоқ хўжалиги соҳасида фан доктори илмий даражасини олиш насиб этган Ахмад ҳожи Хоразмийга. Мамлакатнинг марказий матбуотида унинг муваффақиятлари ва фаолияти ҳақида тинмай ёзишган (сурат-1).
Марказий газетадан
Уни ўзларига устоз (илмий раҳбар) қилмоқчи бўлганлар кундан-кунга ошарди. Урганч Университетида кафедра мудири бўлиб ишлаётган доцент Ғ.Сотиповлар ҳам унинг раҳбарлигида докторлик диссертациясини ёзишган.
1994 йилда профессор А.Хоразмий бир вақтнинг ўзида районлараро “Узсельхозхимия” бирлашмаси раиси, Хоразм вилояти Фан ва техника Маркази директори, Урганч Университети профессори сифатида фаолият олиб борарди.
Шундай кунларнинг бирида, тарих кафедраси доценти Озод Абдуллаев унинг олдига Табиатшунослик ва биология факултетида сиртдан ўқийдиган, башарасини песга ўхшаш сепкил босган, оёқларини жун қоплаган бир талаба қиз(Гулистон Султонова)ни бошлаб келди.
Бу қизни мактабда ўзи ўқитгани, ўқувчилик пайтларидан илмга чанқоқ эканлигини, ёши 25 га яқинлашаётган бўлсада, илмий иш қиламан деб турмушга ҳам чиқмаётганини, кўплар қатори бу ҳам Хоразмийга шогирд бўлиш орзусида эканлигини айтиб, бу қизни ҳозирданоқ шогирдликка олишини (аввал диплом ишига, кейин эса аспирантлик ишига илмий раҳбар бўлишини) илтимос қилди.
Бу қиз билан суҳбат асносида, ўзини мактабда ўқитган ўқитувчиси, ҳозирда эса ўзи ишлаётган мактаб директори Матчоновни, ўзи ўқиётган факултет доценти Б.Файзуллаевни қандай беҳурмат қилганларини ички бир қониқиш билан айтиши, унинг шаккоклиги ва яхшиликнинг, устознинг қадрига етмайдиган фаросатсиз шогирд эканлигини кўрсатиб турарди.
Шундай бўлсада, ёшлар илм-фанга эмас, пул-бизнесга қизиқаётган ҳозирги замонда, бу талабанинг илм билан шуғулланишни орзу қилаётгани, шу билан бирга, ҳамкасби О.Абдуллаевнинг илтимосини рад қилиш ноқулай бўлганлиги учун, бу қизга раҳбар бўлишга розилик берди.
Биринчи йилги илмий маълумотларни диплом ёзишда, кейингиларини номзодлик диссертациясини ёзишда фойдаланишни мақсад қилиб, Гулистоннинг ўзи яшайдиган “Шарқ юлдузи” хўжалигида пахтанинг 4 хил перспектив навига турли хил ўғитлар таъсирини ўрганиш бўйича 4 вариантда илмий-тадқиқот ишларини бошладилар.
Дастлабки пайтлари тадқиқотнинг техник ишларини бажаришда Гулистон астойдил ҳаракат қилди. Олинган бир йиллик маълумотлар жуда қизиқарли эди. Хўжалик раиси Йўлдош, бош агроном Раззоқлар дала тажрибасини кунда-кунаро келиб кўрар эдилар.
Бир йиллик илмий маълумотлар асосида 40-50 бетлик диплом ишини ёзиш керак эди. Хоразмий талабага илмий адабиётлардан, тажриба маълумотларидан қандай фойдаланиб диплом иши ёзишни астойдил тушинтирди.
Гулистон бўлса: -Буни қойиллатаман. Б.Содиқовдан “5” олганман-а!, деб уни хотиржам қилди.
Диплом ҳимоясига 1 ҳафта қолганида ёзган диплом ишини бир кўрай, деб устоз ва шогирд Гулистоннинг отаси олдида учрашдилар. Не кўз билан кўрсинки, дипломант бор-йўғи 1,5 бетлик нарса ёзган. Ёзган нарсаси ҳам 6-синф ўқувчисининг иншосичада йўқ. Буни кўриб отасида уялганидан ерга кириб кетаёзди.
Мақтанганнинг уйига бор, деганларидай, кейин билса, Гулистон институтларга 2 марта пора бериб ҳам кираолмай, охири Анажон Рахмоновага катта миқдорда пора бериб заочний (сиртқи) бўлимга зўрға кирган экан.
Маълумки, сиртқи бўлим талабаларининг 90% дан кўпроғи имтихон ва зачётларни ўқиб эмас, пора бериб топширишарди.
Ва ниҳоят, диплом ишининг илмий таҳлил бўлимини раҳбарнинг ўзи ёзиб, бошқа жойларини Хоразмийнинг китобларидан кўчириб, диплом ишини таёр қилдилар.
Бу йилги диплом ҳимоя қиладиган талабалардан фақат Гулистоннинг илмий раҳбари профессор эканлиги сабаб, диплом ҳимояси ҳам яхши ўтади.
* *
Гулистондан олим чиқмаслигига кўзи етган Хоразмий унга: -Мактабдаги ўқитувчилик ишингдан қолма, сендан олим чиқмайди,- деб маслаҳат берди.
Гулистон ва отаси катта совға-саломлар билан ўзларининг ҳамқишлоғи бўлмиш факултет декани, Рўзимбой Эшчоновнинг уйига бориб, Гулистоннинг аспирантлик ишига профессор А.Хоразмийни раҳбар қилиш ишини ҳал қилиб берса, уйидаги кўк жигулисини совға (пора) қилиб беришни ваъда қилади.
Катта пора(машина)нинг номини эшитган декан типирчилаб қолади. Профессор Хоразмийга сўзи ўтмаслигини билгани учун Хоразмийнинг яқин дўсти профессор Б.Рўзметовни ва Университет ректори академик А.Садуллаевни ишга солади. Ва ниҳоят кўплашиб, Хоразмийни бу қизнинг аспирантлик ишига раҳбар бўлишга рози (тўғрироғи мажбур) қилишади.
Р.Эшчонов
Шу тариқа, Гулистон аспирант сифатида ишини давом қилдиради. Бу тадқиқотлар олимларнинг ва вилоят раҳбарларининг диққат марказида бўлиб, анча-мунча шов-шувга ҳам сабаб бўлади.
Гулистон аспирант сифатида иш бошлаганидан кейин, илм унинг учун ҳавои ҳавас эканлиги ойдинлашаборди. Устози 60х15-2 ва 90х10-1 схемада бир гектар майдондаги ғўза туп сонларини қандай ҳисоблашни тушинтираолмай хуноб бўлиб турганида, Хоразмийнинг бошланғич синфларни ўқитадиган рафиқаси Ўғилжон:
-Адаси, 3-4 синф ўқувчилари ҳам қилаоладиган, шу оддий ҳисоблашнида билмайдиган бу қизни олим қилмоқчимисиз?- деганида, Хоразмий уялиб кетганди.
Олинган маълумотлар асосида, ўз номидан чиқариш учун илмий мақолалар ёзишни топширса:
-Домла, шуни ўзингиз ёзинг, мен уйингиздаги ишларни қиламан,- деб бирнеча кунлаб Хоразмийнинг уйида ётиб қолиб, уйидаги ишларни қилар, болалар(Улуғбек)ни қарар, ерларни ағдаради. Унинг бу дастёрлиги Хоразмийнинг рафиқасига ҳам ёқади ва уни “Чўри-аспирант”,- деб атайди.
Гулистон дала тажрибасидаги техник-ўлчов ва агротехник ишларини бажаргани билан, Хоразмий қанча ўргатсада, олимликка номзодга қўйиладиган асосий талаб - тажриба ва лабороториядан олинган маълумотларни илмий таҳлил қилиш ишини уддалай олмайди. Лекин факултет декани ва Университет раҳбариятига тинмай совға-салом (пора) қатнашни қойил қилади.
Университет раҳбарияти бўлса: -Домла, нима қилиб (аспирантнинг диссертациясини ўзингиз ёзиб) бўлсада шу аспирантни ҳимоя қилдирмасангиз ҳаммамизга гап тегади,- дейишиб Хоразмийни қистайбошлашади.
Ва ниҳоят 1998 йили, Хоразмийнинг вақти ниҳоятда тиғиз бўлсада, Гулистоннинг диссертациясини ёзиб тугатади.
Унга: -Ҳеч бўлмаса ҳимояда осадиган жадвалларни ёз, деса,- факултет декани ва Университет раҳбариятига “ўтказиб” қўйган Гулистон:
-Менга ҳимоя керак эмас, керак бўлса уларнида ўзингиз ёзинг,- дея эшикни тарақлатиб ёпиб кетиб қолади. Шунда Хоразмийнинг устоз сифатида Гулистон(шогирд)дан биринчи марта кўнгли оғирийди.
Профессор А.Хоразмий аспирант ва талабалар даврасида-1997
Одамларнинг: -Аспирантини эплаб ҳимоя қилдира олмади,- деган таънасига қолмаслик учун, Гулистоннинг ҳимояда осадиган жадвалларинида Хоразмий чўнтагидан пул тўлаб, бировларга ёздириб таёрлайди.
Инглиз тили, философия, фанларидан кандидатлик минимумларнинг харажатини ҳам ўзи тўлаб топширтиради.
1998 йил июнь ойининг бошларида, соат 10 га кафедранинг кенгайтирилган йиғилишида Гулистоннинг диссертация ҳимояси учун эълон осиб қўйилади.
Устози ҳимояда қиладиган докладни Гулистонга ёзиб беради ва қайта-қайта ўқиб машқ қилишни тайинлайди. Унинг ҳимояси учун Хоразмий куйиб-пишиб юради. Диссертант эса ўқишга кирувчиларга репититерлик қилиб, пул ишлаш билан овора эди.
Аспирантнинг диссертацияси учун Хоразмийнинг югуриб-елиб юришига факултет декани Рўзимбой Эшчоновнинг ҳаёлига: “Домласи катта миқдорда пул олган аспирантидан”, деган фикр келади ва Гулистонни олдига чақириб:
-Домланг қатори мени ҳам рози қиласан, акс ҳолда ҳимояни тўхтатаман ёки ҳимояда йиқитаман,-дейди. Буни Гулистон оқизмай-томизмай Хоразмийга етказади.
Хоразмий ёнига кафедра мудири(ва ўзининг доктаранти Ғ.Сотипов)ни олиб деканнинг олдига киради ва қуйидагиларни дейди:
-Аввало мен нафақат аспирантдан, ҳатто сиртдан ўқийдиган талабалардан ҳам тамагирлик қилмаганман. Қолаверса, диссертант сизнинг қайси қилган хизматларингиз учун сизни “рози” қилиши керак? Ҳимоя факултет советида эмас, кафедра мажлисида бўлади, демак, сиз уни тўхтатаолмайсиз.
Диссертация бўш ёзилган бўлса, кучингиз етса йиқитинг. Мен бу гапларни сизга нафақат диссертантнинг илмий раҳбари, ва шунингдек, факултетдаги ягона профессор, ҳамда, манашу Университет ҳам бўйсунадиган вилоят фан ва техника маркази директори сифатида ҳам айтаяпман,- дейди.
Деканнинг дами ичига тушиб кетади. Қилган иши учун тавба қилиб, ялиниб-ялвориб кечирим сўрайди. Лекин шу кундан бошлаб Хоразмийга душман бўлиб қолади. Гулистоннинг ҳимоясидан кейин ҳамтавоқлари(Университет раҳбарияти)ни ишга солиб, профессор А.Хоразмийнинг нафақат факультетдан, Университетдан ҳам кетишига эришади.
Доцент Р.Эшчонов (сурат-2) пора олиб, пора беришни яхши билгани боис, бирнеча (2007-2014) йил Университет ректори бўлиб ҳам ишлайди. Бу даврда унинг порахўрлик фаолияти ҳақида “Қўйчивон қашқир бўлса...”, номли мақолалар ҳам ёзилади.
Ва ниҳоят, 2014 йил августда (манашу телесуратга тушганининг эртаси) Р.Эшчонов кўп йиллардан буён порахўрлик қилиб келгани, Президент И.Каримовнинг қизи Г.Каримова билан бирга давлатнинг ўта катта миқдордаги маблағларини ўғирлаганлари учун, СНБ томонидан қамоққа олинади.
* *
Ҳимояга бир кун қолганида ҳам Гулистон қорасини кўрсатмайди. “Ҳимоянида ўзингиз қилаверинг”, деб келмай қоладими, деб хавотирлана бошлади Хоразмий. Укаси Мақсуддан эртага соат 10 да диссертация ҳимояси эканлигини, ҳеч бўлмаса 1-2 соат олдинроқ келиши лозимлигини тушинтириб юборди.
Эртаси соат 10 да ҳимояга нафақат университет ва вилоятдаги кўзга кўринган олимлар, мамлакат марказий газеталари мухбири Рўзимбой Ҳасан каби таниқли журналистлар ҳам ташриф буюришди.
Соат 10 дан ошаётган бўлсада, диссертант(Гулистон)дан дарак йўқ эди. Диссертант ҳозир келиб қолади, деб Хоразмий ҳимояга келганларни тинчитиб турди. Соат 12 дан ошган бўлсада диссертант(Гулистон)дан дарак бўлмагач ҳимояга келганлар:
-Онасини палон қилай бундай диссертантнинг,- дейишиб кетишга тушдилар. Бечора профессор Хоразмий эса уларга яна бир пас кутинглар деб ялинарди.
Кўп ўтмай диссертант (Гулистон) ҳам келди, ҳимоя бошланди. Гулистон устози ёзиб берган докладнида эплаб ўқий олмай, ўтирганларни хуноб қилди.
Оддий саволларгада жавоб бераолмас, унинг ўрнига Хоразмий жавоб берарди. Декан бўлса Гулистондан шунча пора олганига қарамай ҳа деб:
-Ҳимояни аспирант қилаяптими, ёки унинг раҳбари қилаяптими, бу қиз сиртдан ўқиган, ундан олим чиқармиди,- деб дашном бериб туради.
Ихтиро патенти
Ҳар қалай диссертациянинг яхши ёзилгани, бу иш ихтиро (сурат-4) сифатида тан олингани ва асосан, диссертациянинг илмий раҳбари – профессор Хоразмийнинг обрўси сабаб ҳимоя 100 % овоз билан ўтади.
Вилоят ва район газеталарида машҳур журналистлар имзоси билан: “Олиманинг илк қадами” сарлавҳаси остида мақолалар босилади.
Мақолада диссертация раҳбари проф Хоразмий 2 йилда фан номзоди (Г.Султонова), 3 йилда фан доктори (Ғ.Сотипов) таёрлаб, шогирд чиқаришда мисли кўрилмаган рекорд ўрнатди.
Г.Султонова эса, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор бўлган Хоразм воҳасидаги биринчи олима ҳисобланади, деб уни кўкларга кўтаришди.
Гулистон бу зафари учун қўйлар сўйиб, даб-дабали зиёфатлар беради. Лекин ҳамма нарсани қилган устози – профессор Хоразмийга оддий бир чопон ҳам кийдирмаганику майли, лоақал “раҳмат” ҳам демайди.
Чунки Гулистон бу зафарларнинг бариси факултет декани ва Университет раҳбариятига йиллаб берилган совға-салом(пора)лар эвазига, деб ишонади.
Устози Хоразмий ҳам бундай бесавод ва бефаросат шогирд(аспирант)дан оқ юз билан қутилганига шукур қилади.
Номзодлик дипломини олиш учун 6 ой муддат ичида бу йиғилиш протоколи ва ҳужжатларни диссертант Тошкентдаги, Агрохимия ва тупроқшунослик институти қошидаги Махсус Кенгашга топшириши керак эди. Гулистон буни қилмайди, чунки унга олимлик дипломи эмас, уй ва бойлик, шон-шуҳрат керак бўлади.
* *
Хоразмий ва унинг рафиқаси Гулистонга: -Ишинг ҳам битай деб қолди, ёшинг эса 30 га яқинлашаяпти. Тенгинг чиқаётган бўлса турмушга чиқишга шошил. Акс ҳолда “қари қиз” бўлиб ўтириб қоласан,- деб маслаҳат берардилар.
Шунда Гулистон: -Мени Исломкал деган бир камбағал сўтакка беришмоқчи. Мен домламга ўхшаган машҳур ва бадавлат одамга турмушга чиқишни истайман. Ёши катта бўлсада, оилали бўлсада майли, бадавлат бўлса бўлди. Мен тенги қизларнинг кўписи бадавлат одамларга 2-чи, ҳатто, 3-чи хотин бўлиб турмушга чиқаяпти. Ҳатто амакимнинг мен тенги қизи ҳам уйланган бадавлат одамга тегди,- дейди.
Ойлар ўтган сари Гулистоннинг гап-сўзларида, ҳатти-ҳаракатларида устоз ва шогирдлик чегарасидан чиқадиган ҳолатлар кузатилабошланади. Гулистоннинг ҳам “хизматлари” сабаб Хоразмийнинг оиласи(эр-хотин ўртаси)да ноиноқлик юзага келади. Гулистон бундан фойдаланиб, Хоразмийни яхши кўриб қолганини, усиз яшайолмаслигини билвосита билдирабошлайди.
Ва ниҳоят, 1996 йил апрель ойида Гулистон Хоразмийнинг Урганчдаги уйига келади. Хоразмий устоз-шогирдлик чегарасидан чиқаётган муносабатларига ойдинлик киритиш лозимлигини айтади:
-Ҳа, биз эр-хотин айниқса кейинги пайтларда яхши яшамаяпмиз. Очиқ гапиришга уялаётган бўлсангда мақсадингни яхши биламан. Лекин шартим шуки, мен оиламни, фарзандларимни ташлаб қўймайман, деб сўзини тугатмаёқ, севинганидан Гулистоннинг кўзлари ёниб кетади ва бу (2-чи хотиб бўлиш) шартига минг марта рози эканлигини айтди.
-Мен бугун сиз билан қоламан, уйга кетмайман, - дейди Гулистон. Унинг бундай дейишини Хоразмий ҳеч кутмаганди.
–Ҳа, ҳарким билан бир ётиб юрадиган енгилтак қизлардан экан-да. Бўлмаса тўйсиз, никоҳсиз ётаверадими,- деган фикрга боради Хоразмий. Бугунги кунни яримта билан нишонлайдиган бўлишади. Бир шиша ароқнинг кўписини Гулистоннинг ўзи ичиб битиради.
–Шунча йиллардан буён яхши билмаган эканман буни. Бу нафақат енгилтак, яхшигина алкаш ҳам экан бу қиз,- деган фикр кетмайди Хоразмийнинг ҳаёлидан.
Ёшлигида жинни бўлганини (ёшлигида дод потолокда юрибман, атрофимда соқолли боболар ўтирибди, деб бақиравергани учун фолбин ва муллалар Гулистонни уриб ўқиган экан. Шу боис ёшлигида уни “Гулли-жилли” дейишар экан), ҳозирда енгилак ва алкаш эканлигини қишлоғидагилар билгани учун ҳам унга яхшироқ жойдан совчи келмаган экан, деган ҳаёллар Хоразмийнинг миясини чулғаб олади. Гулистон билан ҳам яшашга рози бўлганидан қаттиқ афсус қилади...
Шу тариқа, Гулистон ҳафтасига 1-2 кун Хоразмий билан қоладиган бўлади. Унинг биринчи кунги ишларидан кўнгли қолгани учунми, ойлаб унга яқинлик қилаолмайди. Биринчи марта яқинлик қилган куни (1996 йил, 7-сентябрь) эса, Гулистон мастлигидан бокирасини йўқотганини ҳам сезмайди.
Хоразмий 1996 йилдан Хоразм пахтачилик институтида директор бўлиб ишлайди. Олимлар орасида ишласа озми-кўпми илм ўрганар, деган мақсадда Гулистонни ярим ставка илмий ходим қилиб ишга олиб, 3-этаждан ўзига хона ажратиб беради.
Гулистон илм билан шуғулланиш ўрнига, Хоразмийга қарши бўлган Бекчон Перов бошлиқ бир гурух ғаламисларга қўшилиб устозини ёмонлаб юради. Кечаси хотини сифатида Хоразмийнинг қўйнида ётиб, кундузи унга қаршиларнинг сафида бўлади.
Хоразмийдан кейинги бўлган директор: -Ўз домласига душманлик қилиб юрган бунақа қанжиқдан олим тугул, одам ҳам чиқмайди, - деб Гулистонни эртагасигаёқ ишдан ҳайдаб юборади.
* *
1999 йилнинг ёзига келиб, Хоразмийнинг оиласида кутилмаган ўзгаришлар содир бўлади, эр-хотин ажрашади. Катта ўғли – 14 яшар Ойбек адаси билан қолади, 2 та ёш фарзанди хотини билан кетади. Энди Гулистонга 2-чи эмас, 1-чи хотин бўлиш имкони туғилади. Бундан Гулистон: “Ҳа, фолбин(дуохон)лар ҳам керак жойида иш берар экан”, деб ниҳоятда бахтиёр бўлади.
Хоразмий Гулистоннинг уйига совчи юборадиган бўлади. Лекин биронта ота ҳали турмушга чиқмаган қизини 5 фарзандли, отаси тенги одамга берадими, деган савол кўндаланг туради. Гулистон бўлса: -Сиз совчиларни юбораверинг, отамнинг розилигини менга қўйиб беринг. Отам бермаса ўзим қочиб (отасининг оқ фотаҳасисиз) тегаман сизга, - дейди.
Хоразмий Қирмизи опаси, машҳур раис Искандар Досовнинг ўртанчи ўғли Райимбой ака, қишлоқ оқсоқоли Сапарбой, таниқли врач Ибодуллалардан иборат совчиларни юборади Гулистоннинг уйига.
Гулистоннинг отаси бўлса: -5 болали, қизимнинг отаси (мен) билан тенг одамга қизимни бериб, қандай бош кўтариб юраман қишлоқда,- деб совчиларни қайтариб юборади.
Эртаси Гулистон Хоразмийнинг Боғотдаги уйга келиб: -Ҳамма қариндошларим қарши сизга тегишимга. Бошқа совчи юборманг, мен сизни ёмон кўриб қолдим, - дейди-да нимадандир баҳона қилиб, шаллақилик қилганича Хоразмийни ҳақорат қилиб чиқиб кетади.
Эртасига Хоразмийни зиёрат қилгани уйига хофиз дўсти Қутлимурот келади. Бу воқеадан хабар топгач: -Менинг 25-26 ёшлардаги ҳали турмушга чиқмаган Розия деган қўшним бор, жуда меҳнаткаш ва иффатли қиз. Уларнинг оиласи газеталар ва телевидения орқали сизни танишади ва ҳурмат қилишади. Мен бир сўраб кўрайчи, - деганича бир пиёла чой ичар-ичмай қайтиб кетади.
Уларга Қутлимурот Хоразмий ҳақидаги барча нарсаларни айтиб: -Дўстим учун қизингизга совчиликка келсам нима дейсиз?- дейди. Улар эса: -Шундай машҳур олим куёвимиз бўлса, бундан ортиқ нима керак. Қизимиз ҳам бир гаплашиб кўрсин, унгада маъқул бўлса, совчи бўлиб келаверинглар, - дейишади.
Ўша куниёқ Хоразмийни қиз билан учрашувга олиб кетишади. Учрашув Қутлимуротнинг уйида бўлади. Қорачадан келган ниҳоятда иффатли бу қиз Хоразмийнинг кўнглига ўтиради. Розия уни нафақат телевидения ва газеталар орқали билар, шунингдек синфдошларидан ҳам Хоразмий ҳақида кўп эшитган экан. Унинг синфдошлари Университетда Хоразмийнинг талабалари бўлишган экан.
Эртагаёқ совчиларни юборишни келишиб, Хоразмий Розия билан хайрлашади. Кетаётиб Розиянинг орқаси(унга)га қувонч кўзлари билан қараб-қараб кетгани ҳеч эсидан чиқмайди Хоразмийнинг. Эртаси Розия Гулбаҳорга: -Қариқиз бўлиб қолдим шекилли, деб кўнглим чўкканди. Мана, энди ҳамма менга ҳавас қилади, - деб қувонган экан.
*
Эртасига ҳеч кутилмаганда, остонада Гулистон пайдо бўлиб қолади: -2-3 кун олдинги қилган шаллақилиги учун узр сўраб келгани, холалари: “Борадиган бўлсанг сийдиги ер тешадиган одамга бор”, дейишаётгани, синглиси Маърифат эса: -Акам Мақсудга ўхшаган уйланмаган сўтакдан, уйланган ва ёши катта бўлсада домланга текканинг яхши,- деганларини айтиб, совчиларни юборишини илтиос қилиб, совчилар бу гал қуруқ қайтмаслигига кафолат беради.
Хоразмий Гулистонга: -Сенинг бу шаллақилигинг билан оилавий турмушда яшаш қийин. Аксига олса, фарзандларнинг тирик етим бўлишига сабаб бўлиши мумкин сенинг одатларинг. Ўз тенгинг(ўзинга ўхшаган тутуруқсиз биров)га текканинг яхшироқ бўлар, - деб маслаҳат беради.
Гулистон бўлса: -Биринчидан мен сиздан бошқани севаолмайман. Иккинчидан, менинг шаллақилигим ва бошқа ёмон одатларим сизга етаолмай асабийлашганим сабаб бўлаяпти.
Аллоҳга қасамки, келин бўлиб остонага оёғим етган заҳоти, мен 180 градусга ўзгараман. Ва ниҳоят, ўзимнинг аҳмоқлигим (нафсим) сабаб, бокирамни йўқотдим, энди мени ким олади. Сиз олмасангиз мен бир умр бадбахт, “Чагалар” деб аталмиш авлод эса шарманда бўлиб, бош кўтариб юраолмай қоладилар, - деб йиғлаб ёлворишга тушади.
Айниқса, унинг кейинги гаплари Хоразмийнинг кўнглини юмшатади. Гулистонни Хоразмий олмаса, унинг ўзи бадбахт, “Чагалар” деб аталмиш авлоди эса шарманда бўлиши турган гап эди. Шу боис совчиларни Гулистоннинг уйига юборадиган бўладилар.
Хофиз Қутлимуротга эса шароитни тушинтириб, совчилар Розияникига бораолмаслигига бир баҳона топишни илтимос қилади. Қутлимурот уларга: -Куёвнинг онаси Марида вафот қилибди (Онаси раҳматлик 6 йил олдин оламдан ўтганди). Куёвнинг ўзи ҳам Марига кетди. Совчиларнинг келиши номаълум муддатга кечиктирилади,- деган.
Хоразмий 1993-1995 йиллар мабойнида Районлараро “Узселхозхимия” бирлашмаси раиси бўлиб ишлаганида 105-маҳалласидан Моможон бош бухгалтер ўринбосари бўлиб ишлаган. Унинг эри Райимбой ака маҳалла имоми эди. Бу оила билан яқин эдилар ва улар Хоразмийнинг ҳаётига бефарқ эмас эдилар.
Хоразмийнинг Гулистонга уйланаётганидан хабардор бўлган Моможон бу борада таниқли бир фолбинга борган. Шунда фолбин: -У одамга айт, кунчиқар(Хазорасп)дагига уйланса ҳаёти кўзёш билан ўтади. Кунботар(Ҳонқа)дагига уйланса ҳаёти қувонч билан ўтади,- деган. Хоразмий фолбинларга ишонмаслиги сабаб, унинг гапини афсуски олмайди. Совчиларни яна кунчиқар(Хазарасап)га юборади.
Гулистоннинг отаси совчиларни зарда билан қаршилайди. Совчилар эса: -Биз ўзимизча келганимиз йўқ, қизингизнинг илтимоси билан келдик,- дейишади.
Отаси дарғазаб ҳолда: -5 болали, отанг (мен) тенги одамга эрга тегмоқчимисан, эй жилли чотоноқ! - деб юзланади Гулистонга.
У бўлса: -Ёши катта бўлсада жуда чиройли ва ёш кўринади. Ундан бошқага тегаолмайман, - деб гапни кесади.
Отаси бўлса: -Ҳа, туянг кўприкдан ўтган (бокирангни йўқотиб бўлган) кўринади сен аблаҳнинг. Домлангнинг хотини: -Қизингиз сабаб оилам бузилаяпти. Қизингиз кунда-кунаро домласи билан Ургенчдаги уйда қолишади. Онаси ўлганида ҳам домласи билан ишратда эди,- деганида, –“эркак сўзим, қизимни ҳеч қачон сизнинг эрингизга бермайман”, дегандим. Унинг олдида ҳам шарманда бўлдим энди,- деб совчиларга ноилож розилик беради.
Хоразмий 4 кун ичида тўй қилади. Қариндош ва қўшниларнинг: -Удум бўйича 2-чи уйланишда тўй қилинмайди, деган қаршилигига қарамай, Гулистоннинг кўнгли чўкмасин, деб тўйни биринчи уйланиш каби даб-дабали қилади (сурат-5).
Тўйдан лавҳа
Гулистоннинг отаси ва укалари яшайдиган уйнинг айниқса боғи ва ёзда ўтирадиган жойи ҳақиқатдан ҳам чорвадор ёки товуқбоқар яшайдиган хонадон эканини кўрсатиб туради. Ўтирадиган супанинг олдида ўчоқ, ахлатлар қалашиб ётар, ҳожатхонасига эса кириб бўлмайди. Зах босганидан ва сув йўқлигидан боғидаги ҳамма нарса қуриб қолган, ташландиқ бир ер эди.
Хоразмий ахлат ва ўчоқларни ўз қўли билан йўқ қилиб, ўрнини гулзор қилади. Боғотдан ғишт ва усталарни келтириб тош қудуқ қаздириб унга насўс ҳам ўрнатиб берди. Боғга мевали дарахтлар, сабзавот экади, насўсдан сувғориб боғ яшнаб кетади. Шу тариқа Хоразмий “Чагалар” деб аталмиш уруғнинг суюкли ва эътиборли куёвига айланади.
* *
Хоразмийда хусумати бўлган, асли Хазорасплик Университет декани Р.Эшчонов асли Хазораспли бўлган вилоят ҳокими И.Юсуповга: -Хоразмий Хазораспликларни босқилади (Хазорасплик Гулистонни хотин қилиб олди), - деб уни ёмонлайди. Калтафаҳм ҳоким бўлса, Гулистон ҳам сабаб, Хоразмийни Хоразмни тарк қилишга мажбур қилади.
Ҳамма нарсадан хабари бор бўлган дўсти профессор Б.Рўзметов Тошкентга бир келганида Гулистонга: -Хоразмийдай машҳур олим, айнан сен сабаб барча ишларидан, ватанидан ажралди. Ҳамма қатори сен ҳам яхши биласан буни. Шу боис Хоразмийнинг қадрига етгин,- дегани ҳам бўлган гап.
Хоразмдан ҳижрат қилишлари сабаб, Хоразмий Боғотдаги 2 та уйидан бирини сотади. Иккинчи(катта)сини ҳам сотиш илинжида Гулистон Хазорасп бозорида бирнеча марта укаси Умидга айтиб, радиокарнай орқали эълон қилдиради. Яхшиямки, харидор чиқмайди, акс ҳолда Хоразмийнинг биринчи оиласи ва фарзандлари уйсиз қолишарди.
Тошкентга кўчиб борганларидан кейин, Гулистон ҳа деб: -Сизнинг ёшингиз ўтиб бораяпти, ўлиб кетсангиз мен уйсиз қоламан. Манашу уйни менинг номимга ўтказиб беринг,- деб минғиллашга тушади.
Бу Хоразмийга оғир ботган бўлсада, оиладаги тўхтовсиз жанжал жонига тегиб кетгани сабаб, 2005 йил март ойига келиб Тошкентдаги уйни унинг номига ўтказади (сурат-6). Шундан кейин Гулистоннинг оғзидан: “Уй меники бўлди, сиз квартирага чиқиб кетинг, керак бўлса ажрашамиз”, каби сўзлар тушмай қолади.
Наториус ҳужжати
2005 йил октябрда Хоразмийни Лондон Университетига, ҳалқаро илмий конференцияга таклиф қилишади. Уйдаги носоғлом муҳит ва Ҳукумат билан ҳам оралари носозлиги сабаб, Хоразмийнинг Англияда қолиш эҳтимоли ҳам бор эди. Бу эҳтимолни янада кучайтириш мақсадида, Гулистон сафар яқинлашган сари, арзимаган нарсалардан баҳона топиб, шаллақиликни зиёда қилади.
Кетишига 3 кун қолганида (Рамазон ойи) Хоразмий саҳарликдаги овқатинида ўзи пишириб еб юради. 1-ноябрда тонгда йўлга чиқади, ўғли Ойбек уни кузатиб қўяди. Гулистон лоақал хайр ҳам демайди. Қаттиқ асабийлашганидан Хоразмий Ҳалқаро конференцияда қандай доклад қилганинида билмайди.
*
Тағдир тақозаси билан Хоразмий Англияда қолади. Давлатнинг берган нафақаси унинг яшашига етиб ортади. Емай-ичмай, давлатнинг берган пулидан иқтисод қилиб, кеча-кундуз мардикорлик ҳам қилиб, Гулистонга пул жўнатади (сурат-7). –Қизларимни соғиндим, суратларини юбор,- деб ялинса ҳам, уни қийнаш учун атайлаб юбормайди.
Гулистон: -Болаларга кўпроқ алимент пули жўнат, акс ҳолда сени ЭРКнинг аъзоси деб қаматиб юбораман,- деб пўписа қилабошлайди.
–Мен учун эр сифатида, қизларим учун эса ота сифатида сен ўлгансан. Барча қариндошларим ҳам сенинг юзинга тупураяпти,- деб хат ёзади.
Гулистонга юборилган пуллардан бири
Опаси Санобар эса ўғли Ойбек ва қўшнилар олдида Хоразмийнинг номига жуда ҳақорат сўзларни айтади. Гулистоннинг отаси эса: -Унинг уйи ва мулки сеники бўлди, энди фамилиянгни ўзгартириб, воз кеч (ажраш) унақа эрдан,- деб кўрсатма беради.
2007 йилда Хоразмийнинг Тошкентдаги (Олмазор маҳалла, Қоратош кўча, туп. Ширин-қудуқ-24) уй бузиладиган бўлади. Гулистон ҳовлига Хоразмий эккан дарахтлар ва у тўплаган нарсаларни сотиб пул қилади. Булардан ташқари, Гулистонга уй учун 20 минг доллардан ортиқ пул беришади.
Гулистон бу пулнинг бир қисмига Юнусободдан (9-квартал, 4-дом, 33-квартира) 2 хонали уй олади. Қолган қисмини савдагорларга фоизига қарз бериб, қўшимча пул ишлайбошлайди. Уйгада бирнеча Сурхандарёлик қизларни ижарага қўйиб пул олабошлайди.
Гулистонлардан келган хат
Ўзи Англияга қайтганидан кейин ҳам Тошкентдаги уйни ижарачиларга бериб келади. Кўп йиллардан буён Тошкентдаги уйдан тушаётган катта даромадни Хоразмийдан яшириб, опаси(Санобар)га бериб тўплайди.
2009 йилнинг охирида фарзандлари Насиба ва Улуғбек Хоразмийнинг олди(Англия)га келишади. У эса тинмай мардикорлик қилади. Натижада иқтисодлари кўтарилади. Даб-дабали тўй қилиб, ўғли Ойбекни уйлантиради. Хоразмийнинг бу ердаги ҳаёти Ўзбекистонда оғизга тушабошлайди. Хоразмий тўғрисида Ўзбекистон газета ва журналларида қатор мақолалар босилади.
Бундан хабар топган Гулистон Хоразмийга хат ёзиб (сурат-8), қилган ишига пушаймон бўлиб тавба қилаётгани, қизлар ҳам отасини жуда соғинаётганини ёзиб, энди ҳеч қачон очкўзлик қилиб, уй ва мулк(бойлик)га даъво қилмаслик ва шаллақилик қилмаслик ҳақида қасам ичиб, бизнида Англияга чақиринг, деб тинмай илтимос қилабошлайди.
Буларни чақиртириш учун хусусий адвокатларга кўпминглаган пуллар зарур эди. Улуғбек ва Насибага давлат томонидан берилаётган пулларни тежаб, ўзи эса кеча-кундуз тинмай мардикорлик қилиб, яна бир қисмини Мартиндан қарз олиб, хусусий адвокат ёллаб, судлаша-судлаша Гулистон ва қизларини 2011 йил июлда Англияга келтиришга муваффақ бўлади (сурат-9).
Англияга келишган пайти
Қизларни мактабга, Гулистонни коллежга жойлаштириш осон кечмади. Бунинг устига, уларга нафақа (пул) берилиши учун ойлар керак эди. Шу боис, кеч соат 5 дан 1-2 гача Take awayнинг овқатини қатнаб мардикорликда бардавом бўлди. Гулистон эса жаннатда яшаётганини такрор-такрор айтарди.
Гулистоннинг очкўзлик ва шаллақилик қилмаслик ҳақидаги ичган қасами бир ҳафтага ҳам етмайди. Хоразмий унинг номига банкда счёт очиб 3,5 минг роунд пулни олдиндан ўтказиб қўяди. Гулистон бироз тинчигандай бўлади, бироқ бу тинчлик узоққа бормайди.
Шаллақилик қилиб Хоразмийни ҳақорат қилиш Гулистоннинг севимли хоббисига айланади. Бунга нафақат Хоразмий, ҳатто фарзандлари ҳам кўникиб қолишади. Хоразмий эса унинг шаллақилик қилишига эътибор ҳам бермай, ўз иши билан шуғулланади. Шу боис Улуғбек унга: -Адам сизнинг гапларингизни эшитаётгани ҳам йўқ. Нима қиласиз оғзингизни чарчатиб, - деб кўп марта айтсада фойдаси бўлмайди.
Айрим пайтлари эрталаб соат 9 дан пешин соат 3 гача тинмай шаллақилик қилиб чарчаганидан ўтирган жойида суллайиб қолади. Ҳатто Хоразмий намоз ўқиб ўтирганида ҳам шаллақилик қилиб намозни бирнеча марта бузишга мажбур қилади.
Гулистон қизлари (Нафиса ва Нафосат) билан ҳам ёқалашиб, бир-бирининг сочларини юлиб ташлашар, Нафисадан калтак еб додлаганича Хоразмийни ёрдамга чақиради. Қизларининг бирнеча марта: -Ада, ойимни жиннихонага юбориб даволатинг, жиннилиги ҳақида биз ҳам ёзиб берамиз, - дегани ҳам бор гап.
Гулистоннинг бундай шаллақилик қилиши унинг рухий ҳолати (Доун синдроми) билан боғлиқ эди. У ёшлигида Доун синдроми билан касалланган. Шаллақиликни кучайтирганида кўзлари ола-кула бўлиб, оғизларидан кўпик сочиб, бу касали бўй кўрсатабошлайди.
Бу борада врачга учрашиши, зарур бўлса даволатиш ҳақидаги таклифларини: “Докторга борсам жинни (Доун синдром) сифатида учетга олади мени”,- деб рад қилади.
Гулистоннинг Доун синдром касали қорнидаги 5-6 ойлик болага ўтганлиги сабаб врачлар бу қизчамизни Гулистоннинг: -Келинимнинг опаси ногирон бола туғиб, қандай кунларга қолганини кўрдим,- деган талаби асосида туғилмасданоқ, 2012 йилнинг май ойида ўлдиришади (сурат-10).
Доун синдромидан нобуд бўлган бола
Хоразмий: -Аввало докторлар бола 100 фоиз касал дейишаётгани йўқ. Қолаверса Худонинг берганига рози бўлайлик. Агар касал бўлса даволатамиз, дардни берган Худо давосини ҳам беради, - деб ялинишигада қарамайди.
Бундай пайтда онасининг гапи асосий рол ўйнар экан. Шу боис докторлар Хоразмийнинг қизчани ўлдирмаслик ҳақидаги илтимосимни рад қилишади. Шу тариқа Гулистон ўз фарзандининг қотилига айланади.
Болани кўмишга ота ва онасини таклиф қилишди. Бу тадбир(охирги видолашув)га боришдан Гулистон бош тортади. Хоразмийнинг ўзи бориб мулла билан жаносасини ўқиб қизчасини жойлаб, кўзларида ёш билан келиб Гулистонга айтганида йиғлаш нарида турсин, “Худо раҳмат қилсин” ҳам демайди...
* *
Сара, Мурпи МкКензи каби кўзойнакли дугоналари Гулистонга: -Ўзингдан 20 ёш катта бўлган одам билан яшаб нима қиласан. Атрофинга қара, мутлоқ кўпчилик эридан ажрашиб бойфриенд (ўйнаш) тутиб олган. Мана менинг ўйнашим ўзимдан 12 ёш кичик, манабуники эса ўзидан салкам 20 ёш кичик. Бойфриендни ҳоҳлаган пайтда янгилайверасан. Англияга келганингдан кейин бундай имкониятни қўлдан бой берма ақлинг бўлса,- деб маслаҳат беришади.
Гулистон улар берган тавсия асосида сочининг олдини жингалак қилиб, юзидаги ёқимсиз сепкилни кўрсатмаслик учун, қават-қават ранглар суриб, думбасини катта кўрсатиш мақсадида ичига мачалга тикилган оқ шим кийганича, ҳатто ёмғирли кунларда ҳам кўча-куйда тентирашни одат қилади.
Букчайганича думбасини кўз-кўз қилаётиб “Ҳеч ким менга қарамаяптимикан”, деган аснода чор атрофига аланглаб ҳам туради. Ҳечким эътибор бермаганига: -Ўзбекистонда бўлганида минг одам қарарди, бўларнинг бариси импотент. Бунинг устига бу ерда ёш-ёш чиройли қизлар ҳам тўлиб ётибди, - деб ғижиниб ҳам қўяди.
Уни шу алпозда кўрган қўшнилари: -Мусулмон сифатида намоз ҳам ўқийдиган, 50 ёшга яқинлашаётган, бу аёлнинг бойфриенд (ўйнаш) топаман деб куйиб-пишиб юришини қаранг, - деб унинг устидан кулишади.
Гулистонга улар берган маслаҳат хуш ёқади. Лекин ажрашадиган бўлса уй ва бойлик(пул)дан қуруқ қолиши унга тинчлик бермайди. Гулистон имонсиз дугоналари маслаҳати билан бунинг ҳам ечимини топади.
Буюк Британия (ва бошқа давлатлар) қонуни бўйича 2 хил ҳолатда: Эри ўлса, ёки қамалса эрига тегишли уй ва мулк хотинига ўтказилади.
Буни ўрганган Гулистон, бу ердаги уй ва пулларга ҳам эга бўлиш учун, Ўзбекистондаги опаси Санобар ва Англиядаги айрим имонсиз дугоналари маслаҳати асосида узлуксиз шаллақилик қилиш йўли билан, Хоразмийнинг шундоғ ҳам ожиз юрагини стресс(босим)да тутиб, уни инфарк қилишни мақсад қилади.
2013 йил 1-апрелга келиб Гулистон бу мақсадига эришади ҳам. “Обширний инфарк” диогнози билан тезёрдам машинаси Хоразмийни Степинг Ҳилл марказий касалхонасига олиб кетади. Аввало Худо, қолаверса малакали врачларнинг сайъи ҳаракати билан Хоразмий ўлмай қолади. Лекин ҳаёти доим хаф остида бўлади.
Шу боис Расулуллоҳнинг: “Ҳар бир мусулмон ўзи тириклигида мулкига васият қилиши лозим”, деган кўрсатмаси бўйича рафиқаси Гулистон (сурат-11) ва ўғли Улуғбекни касалхонага чақириб ўзидаги барча пул ва мулкни улар орасида тақсимлаб, васият қилади.
Хоразмий пулни 3 га тақсимлайди: Катта қисмини Гулистон ва қизларига, кичик қисмини Улуғбекка, энг қичик қисмини ўзини кўмиш билан боғлиқ харажатлар(қабристондан кўмиладиган жойни сотиб олиш, жаноза билан боғлиқ харажатлар ва қабртошини ўрнатиш)га ажратади.
Касалхонада
Гулистон: -Қабристондан қабр учун ер сотиб олиш ва қабртоши ўрнатиш шарт эмас, бунга кетадиган пулни ҳам мен ва қизларимнинг келажаги учун сарфлаш керак. Сизни эса, давлатнинг ўзи умумий қабристон(ҳеч кими ва ҳеч нарсаси йўқ бомшлар текин кўмиладиган жой)га кўмаверади,- дейди.
Гулистоннинг бу гапларидан Хоразмий қаттиқ изтиробга тушади ва касалхонанинг ўзида 2-чи инфаркни бошдан кечиради. Салкам бир ой касалхоналарда ётади. Юрагига стмулятор (апарат) қўйиб жавоб беришади. Гулистон: “Мен сабаб бўлиб ўлса шарманда бўламан”, деб қўрқиб юради.
Хоразмийни ўлдиришнинг уддасидан чиқаолмаган Гулистон энди уни қаматиш кўйига тушади. 19-сентябрь 2014 йил Хоразмий унга: -Майли, сен айтганча (ажрашиш) бўлсин, ҳамма нарсани сенга қолдириб мен уйдан чиқиб кетай. Мени қаматиб юзи қора бўлиб юрма, - дейди ва улар келишишади.
Салкам 9 минг роундни Гулистоннинг, 5 минг роундни Улуғбекнинг, 6 минг поундни Хоразмийнинг банк счётларига ўтказадилар. Шу кундан бошлаб Гулистон уйда пишган овқатдан Хоразмийга бермайди, у лапшани сувга бўктириб еб юради.
2014 йил 23-сентябрь, эрталаб Нафиса ва Нафосатни мактабга жўнатиб, Хоразмий нафл (тариқат) намозини ўқиб ўтирганида, Хоразмий мардикорлик қилиб ва бир қисмини пенсиясидан иқтисод қилиб, зарур (оғир) кунда ишлатиш учун уйда яшириб қўйган бирнеча минг поунд пулни бировнинг гёлфренди (ўйнаши) бўлган дугонаси, Венусуелалик (лотин америкасидан) Каролинага бермоқчи эканини айтади. Хоразмий эса бунга рози бўлмайди.
Гулистон шаллақилик қилганича ёнида турган ҳасса билан Хоразмийнинг бошига туширади-да уйдан чиқиб қочади. Лекин Хоразмий бошини қўли билан ҳимоя қилиши натижасида чап қўли бош бармоғининг суягини чатнатади.
Хоразмий Улуғбек билан юқорига чиқиб, Гулистон билан икаласи яшириб қўйган пулларни қараса, пуллар жойида йўқ. Гулистон у пулларни аллақачон олиб Каролинага берган, ё-да, бошқа жойга яшириб қўйгани маълум бўлади.
Кўп ўтмай бирнеча машинада 6-7 та полициячилар ҳам келиб қолади. Полиция Гулистонга олган пулини жойига қўйдиради, деб хурсанд бўлади Хоразмий, лекин улар Хоразмийнинг қамоққа олинганини айтишади.
Гулистон қўшниси ва дугонаси Гэйилнинг уйига бориб унинг маслаҳати асосида, полицияга телефон қилган, лекин: “Пул учун жанжаллашаяпмиз”, деб айтмаган. Агар шундай деганида Хоразмий унинг банк счетига ўтказган салкам 9 минг роунддан ва уйдан ўғирлаган барча пулларидан ажралиб қолишини яхши билган.
Полиция келганидан кейин эса: -Эрим мени уравериб ўлдирмоқчи эди. У хафли Ваҳобий. Мен оёқ яланғоч қочиб чиқдим, мана қўшнининг уйида яшириниб ўтирибман, - деб кўрсатма беради.
Полиция унинг ёлғон кўрсатмаси (туҳмати) асосида 23.09.2014, эрталаб соат 9 ларда Хоразмийни уйда кийиб ўтирган эски кийимлари билан полиция қароргоҳига (сурат-11Б) олиб кетишади. Унинг камари ва туфлисининг ипларигача ечиб олишиб КПЗга қамаб қўйишади. Онда-сонда эшикнинг тешигидан сув беришади.
Стокпорт полиция қароргохи
У ерда Хоразмийнинг бош бармоғини доктор текшириб жароҳатлари ҳақида хулоса ёзиб беради. Бу хулосани ишга тиркаб қўйиш учун полиция офицери олиб қолади. Қизиғи шундаки бу хулоса, терговга келиб делодан ғойиб бўлади.
Бундай ноҳақ туҳматдан, айниқса полициячиларнинг ўзига нисбатан ирқий камситиш ҳаракатларидан қаттиқ асабийлашгани боис, унинг қон босими 183 га чиқиб кетади. Докторлар зир югуришиб, унга дори бериб, давлениясини сал туширишади.
Кечаси соат 12 ларда Хоразмийни уйига бормаслик, Гулистон билан гаплашмаслик шартлари ёзилган қоғозни қўлига бериб, қамоқдан чиқаришади.
Иккита полициячи уни машинада уйига олиб келишади ва уйидан ичадиган дориларини олиш учун уйга киритмоқчи бўлганида Гулистон бутун кўчани бошига кўтариб:
-У уйдаги пулларни олиб кетган, ўша пулларни бермагунича уйга киритмайман, - деб шаллақилик қилабошлайди. Полициячилар бўлса: -Туҳмат қилма, унинг ёнида 136 поунд пул бор холос. Биз унинг ёнидаги барча нарсаларни текширганмиз, - десада Гулистон шаллақилик қилишдан тўхтамайди.
Гулистон Нафиса ва Нафосатни адаси билан хайрлашишга қўймайди. Кенжа қизи Назокат укаси Муҳаммаджоннинг суратини кўтарганича ойисининг қўлидан қочиб келасолиб, уни қучоқлаб йиғлаганича:
-Адажон биз сизни қаттиқ севамиз ва соғинамиз, тезроқ келинг, - деб уни ўпа-ўпа хайрлашади. Чунки қизлари адасини яхши кўришар, у билан доим ўз тенгқурлари каби ўйнашарди (сурат-12).
Полициячилар Хоразмийга: -Бундан тирик қутилганигизга хурсанд бўлинг,- деганларича Хоразмийни ўз машинасига миндириб кузатиб қўйишади. Хоразмий бу ердан 50-60 км узоқда бўлган Салфорд шаҳрига, танишларининг уйига кечаси соат 2 дан кейин етиб боради.
Салфорддаги дўстлари (Дилмурот, Нодира) эрталаб бу воқеадан хабар топишгач, Гулистонни инсофга чақириб, Хоразмийни қаматиш фикридан қайтариш учун, унинг олдига кетишади.
Хоразмий уларга: -Гулистон мени қаматаолмайди, мени қаматиш учун бирон асос ёки далил йўқ. Шу боис унинг қаматиш режасининг амалга ошмаслигини биламан. Сизлар унга тушинтиринглар, ўзининг бу аҳмақона тухматларига қизларимни шоҳид бўлишга мажбур қилмасин. Акс ҳолда, қизларимдан ота сифатида кўнглим оғриса улар бебахт бўлишлари мумкин,- деб айтиб юборди.
Гулистон уларга: -Уйдаги йўқолган (тўғрироғи ўзи ўғирлаб қўйган) пулни бировдан қарзга олиб бўлсада бугун-эртага менга берса даъвомдан кечаман, акс ҳолда қаматиб юбораман. Бундан ташқари, пул бермагунича фарзандларини, айниқса ўғлини кўрсатмайман. Ўғлини кўриш учун ҳарқандай шартга рози бўлишини яхши биламан, - дейди.
Гулистон қизларга отаси билан учрашиш ва саломлашишни қаттиқ тақиқлайди. Ҳар кун отасини ёмонлаб идеологик ташқиқот олиб боради.
Бирга ўйнаб...
2015 йил июнь ойи бошларидаги жума куни Стокпортда, 325-автобусга минаётиб Хоразмий автобусда ўтирган Нафисага кўзи тушади. Нафиса эса адасининг автобусга чиқаётганини кўриб ўтирғичнинг орқасига бекинади.
Хоразмий эса автобуснинг олдинги ўтирғичида ўтирганича атайлаб газета ўқиб ўтиради. Нафиса онасидан қўрққани сабаб адаси билан саломлашмайди. Автобусдан тушиб кетаётиб эса, адасини соғинганидан йиғлаб кетади...
|