IX-Бобнинг давоми
Суд 27.05.2015 да даъвогар (Хоразмий) ва жавобгар(Гулистон)ни суд мажлисига чақириб, сентябрнинг охирида бўлиши кўзда тутилган 3 кунлик суд мажлисида кўриб чиқиш учун ариза ёзиб уни 2 ҳафта ичида судга, нусхаларини даъвогар ва жавобгарга етказилишини топширади.
Хоразмий судга ёзилган 5 бет ва 8 иловадан иборат аризасида жанжалнинг сабаби, фарзандларини кўриш учун қилган ҳаракатлари, Сара МкЕнти томонидан таёрланган адолатсиз, ҳатто кулгили С-7 ҳисобот, фикрлаш учунги саволлар ва хулосалар борасида тўхталган.
Аризанинг хулоса қисмида суддан қуйидагилар сўралган:
- С-7 ҳисоботи суд қарор чиқаришида асосий ролни ўйнагани боис, ва Сара томонидан таёрланган бу ҳисобот адолатсиз эканлиги сабаб, бу ҳисобот бизнинг ишимиздан олиб ташлансин.
-Қизларимнинг онаси таъсири ва босими остида мендан юз ўгириши жуда оғриқли бўлсада, мен уларнинг аянчли шароитини тушинаман ва шу сабаб улардан хафа эмасман.
-Менга ўғлим Муҳаммаджонни кўрсатмаслик учун Гулистон ҳарқандай йўлни тутиши ҳақидаги менинг ташвишимни ҳисобга олишингизни сўрайман.
-Агар суд оилани тиклашни ҳоҳласа асосий йўл, Гулистон қилган хато(ёлғон)ларини бўйнига олиб сидқидилдан кечирим сўраши лозим. Акс ҳолда унинг оилани атайлаб бузгани аниқ бўлиб, бу борада бирон ҳаракат қилиш бефойдадир.
-19 яшар ўғлим Улуғбек Хоразмийга судда гувоҳ сифатида қатнашишга рухсат беринг. Чунки у Гулистон ва қизларим билан яхши алоқада. Бундан ташқари, менинг юрагим ожизлиги боис суд жараёнида зарур бўлса менга ёрдам бериши мумкин.
Агар суд менга ўғлим билан учрашишга рухсат берса:
-Мен ўғлим билан учрашувни Сешанба куни тушдан кейин 1,5 – 2 соат, Шанба ва Якшанба кунлари тушдан кейин 2-3 соат, асосан менинг уйимда ўтказишни сўрардим.
-Мен ўғлим билан учрашган пайтимда Гулистон ва унинг ўртоғи (Мурпи) бизнинг ёнимизда бўлмаслиги лозим. Чунки улар атайлаб провокация қилишлари мумкин эканлигини ҳисобга олишингизни сўрайман.
-Гулистон суд қарорига бўйсунмай, ўғлимни менга бермаслик учун: Муҳаммаджон ухлаяпти, овқат еяяпти, мазаси йўғроқ ва бошқалар каби ёлғонларни ишлатишини ҳисобга олишингизни сўрайман.
-Ўғлим билан дастлабки учрашувларда катта қизим Нафиса, ёки ўғлим Улуғбек ё-да бошқа бировларнинг иштироги бўлгани маъқул.
-Жаноби олийлари, менинг суддан бошқа бирон умидим йўқлигини ҳисобга олишингизни сўрайман. Мен бунақа адолатсизлик билан биринчи марта дуч келаётганим йўқ. Мен элчихоналардан, полициядан, NHSдан, DWPдан жабр кўрганман ва ҳар гал ўз ҳуқуқимни судда ютиб олганман.
-Суд юқорида баён қилинган сабабларни, фактларни ва далилларни ҳисобга олади, деб умид қиламан.
-Бу масала бўйича қандай қўшимча маълумот ёки далил зарур бўлса ҳеч иккиланмасдан сўрашингиз мумкин.
Билдириш Ушбу аризанинг нусхалари бизнинг иш бўйича ҳисобот ёзган ижтимоий ходим Сара МкЕнтига ва жавобгар Г.Хоразмийга ҳам юборилди.
Гулистон эса судга 6 пунктдан иборан 1,5 бетлик қуйидаги мазмунда ариза киритган.
-Отасини фарзандлари билан учрвашишга рухсат бермасликни сўраб, ўғлини мамлакатдан олиб чиқиб кетиши мумкин, деб ташвиш билдирган.
-Агар отаси ўғли (1 ёшли Муҳаммаджон) билан учрашиш имкониятига эга бўлса, уни биз(онаси)га қарши қайраши мумкин.
-А.Хоразмийнинг ташвиқоти ва босими натижасида ўғли Улуғбек онасига қарши бўлган ва ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилган.
-Ахмад ҳожи Хоразмий оилада қаттиқ исломий режим ўрнатган. Аёлларни эркакларга доим қуллиқ қилишга мажбурлаган. Мени қўрқитадиган суратлар юборган (суратлар).
-Қизлар адаси билан учрашишдан воз кечишганлигини эътиборга олишингизни сўрайман (қизларнинг судга хати илова қилинган).
Гулистон ўз аризасида фактларни бузиб кўрсатгани ҳақида Ахмад ҳожи Хоразмий 15.06.2015 да судга хат ёзиб қуйидагиларни маълум қилган:
-Далил сифатида судга тағдим қилинган суратларда театр томошосидан парчалар, 1-апрель муносабати билан ҳазил учун қилинган сурат, суратдаги сервантда осилган олачипор нарса қамчи эмас, кўз тегмаслик учун қўйилган.
-5-бандаги: “А.Хоразмий ўғлини Туркияга олиб қочиш ҳақида таҳдид қилди”, дегани ёлғон. Мен 23.09.2014 дан буён Гулистон билан учрашмаган ёки гаплашмаган бўлсам, қандай қилиб унга таҳдид қилишим мумкин?
-Гулистон ўз аризасининг 4-бандида Улуғбек ҳақидаги фактларни бузиб кўрсатган. 20 ёшга яқинлашган, етук ва мустақил Улуғбек Хоразмийнинг бу борадаги аризаси илова қилинади.
Гулистон ўз аризасида фактларни бузиб кўрсатгани ҳақида Улуғбек Хоразмий 15.06.2015 да судга ариза ёзиб қуйидагиларни маълум қилган:
-Менга ҳеч қачон адам томонидан босим бўлмаган ва мен жонимга қасд қилишга ҳаракат қилмаганман. Полиция кимнингдир нотўғри маълумоти бўйича келган ва кечирим сўраб кетган.
-Адамиз бизни ҳечқачон онамизга ёки опа укаларимизга қарши қўймаган. Аксинча, онангизни ҳурмат қилиш Исломнинг асосий талабларидан бири, деб тушинтирган.
-Сингилларимнинг: “Адамиз зўравон, у уйдалигида уй турмага ўхшарди”, дегани туҳмат. Аксинча, адамиз қувноқ одам, у уйда бўлганида уй ҳар доим шодиёнага айланади.
-Бу жанжалнинг сабаби пул учун. Ўгай онам Салфорддаги дўстларимиз олдида ва бирнеча марта менинг олдимда ҳам: -Аданг мен айтган пулни бермагунича унга фарзандларини, айниқса Муҳаммаджонни кўрсатмайман,- деб қасам ичган.
-Мен ўгай онам ва сингилларим билан доимий яхши алоқада эдим, тез-тез бориб укам билан ўйнардим. Май ойининг охирида ўгай онам менга: -Сен ҳам адангдан воз кечиб бизга қўшил, шунда у яккаланиб қолиб бизга ялинади. Акс ҳолда сен ҳам бу ерга бошқа келма,- деб шарт қўйди.
-Ўгай онам табиатан шаллақи аёл ва шаллақилик қилишдан ҳузур олади. Ҳатто қизлари Нафиса ва Нафосат билан ҳам тез-тез ёқалашиб туради, адам уларни ажратиб юрарди.
-Суддан юқорида келтирилган сабаб ва фактларни ҳисобга олишингизни сўрайман.
2015 йил, 21 ва 22-сентябрда унинг фарзандларини кўриш борасидаги аризаси бўйича суд жараёни бошланди. Суд биринчи сўзни Сара Мкентига берди. У фақат тўғри гапириш ҳақида қасамёд қилди ва заказной хатни имзо қўйиб олганига қарамай кўрсатмасини: “аризагўйнинг судга юборган ахборотидан нусха олмадим”, деб фақат ёлғондан бошлади.
Судья унинг фикрини сўраганда Сара: -Болани отасига кўрсатмаслик керак,- деди. Судья ундан: -Ёзма берган ахборотинг(С-7)да болани отасига кўрсатиш мумкин, деб ёзгансан. Ҳозир фикрингни ўзгартиришинга сабаб нима? -деб сўради.
Шунда Сара: -Боланинг отаси менинг устимдан шикоят қилган, сабаб шу,- деди.
–Сизнинг ишингиздан қаноатланмаган бўлса, устингиздан шикоят қилишга унинг ҳаққи бор. Бунинг ота-бола учрашувига қандай алоқаси бор?-деб сўради судья.
Сара довдираб қолди ва: -Узр, мен ахборотимдаги фикрим(отаси боласини кўришга ҳақли деган)да қоламан,- деди.
Навбат Гулистонга келганида бу ҳам худдий шу йўлни тутди. –Собиқ эрим мени террорист деб ёзган Хоразмга. Унинг ёзган хати мана, менда турибди. Шу боис ўғлини унга кўрсатмайман,- деди.
–Аввало хатнинг ота-бола учрашувига қандай алоқаси бор? Қолаверса қани кўрсат ўша хатни,-деди судья.
Гулистон бўлса: -Хат уйда қолди,- деди.
Судья эса: -Бор олиб кел хатни,- деди. Ундай хат йўққа чиқди. Бундан судьянинг –Нимага ёлғон гапирасан?, деб жаҳли чиқди.
Ёмоннинг касофати сабаб, 23.09.2014 да ажрашган ота ва ўғил, бир йилдан кейин, 26.09.2015 да дийдор кўришдилар
Ва ниҳоят, суд ҳафтада икки марта ўғли Муҳаммаджон билан Бриннингтон кутубхонасида кўришишга қарор чиқариб берди. Юқоридаги савол-жавобдан кейин судья бошқача қарор чиқараолмасдиям. Чунки барча савол-жавоблар компутерга ва микрофон орқали ёзиб борилади.
Юқоридаги суд жараёнига, айниқса судья Ҳоран билан С.МкЕнтинг саол-жавобига назар солсангиз, булар орасида келишув (пора) йўқдай кўринади. Лекин аслида ундай эмас, сабабини пастдаги тафсилотларда тушинасиз.
Ота-бола Бриннингтон кутубхонасида аввало ярим, кейинчалик бир ва икки соат учрашиб юрдилар. Гулистон бўлса судда ютқазганига алам қилганидан Саранинг кўрсатмаси асосида биринчи учрашган куни (26.09.2015) провокация қилиш мақсадида боланинг оғзини атайлаб темирга уриб олди. Муҳаммаджоннинг лаби ёрилиб оғзи қонаб кетди.
Гулистон буни Хоразмийга тўнкаб дод-вой кўтармоқчи бўлди. Хоразмий улардан анча узоқда эди, атрофида одамлар кўп эди. Бунинг устига, ҳар бир қадамларини Улуғбек суратга олиб, видеога тушириб юрганди. Шу боис унинг Хоразмийга туҳмат қилишига имконияти бўлмади.
Ва ниҳоят, муаммо чиқариш мақсадида Гулистон 4-ноябр куни кўтини Хоразмийга қоққанича: -Манашу сенга!,- деди ва буни бирнеча бор такрорлади. Хоразмийнинг кўзининг олди қоранғилашиб кетди. Чунки бу хиёнатга тенглаштириладиган оғир жиноят ҳисобланади Исломда.
Агар бундай ҳаракатни Гулистон Афғонистон, Покистон ҳатто Туркманистонда қилганида ҳам ўша жойнинг ўзида ўлдирилган бўларди. Хоразмий ўзини зўрға қўлга олди ва зудлик билан кетди унинг олдидан.
Уйига зўрға етиб келди ва тезёрдамга телефон қилди. Доктор укол уриб, дорилар бериб ўзига сал келтирди. Бўлиб ўтган тафсилотлар ҳақида 4.11.2015 да Судга ариза ёзиб, Гулистоннинг яна провокация қилиши муқаррарлиги сабаб, ўғли билан унинг иштирогида учрашаолмаслигини баён қилди.
Гулистонга ёзилган талоқ хати
Хоразмий Гулстоннинг телефонига қуйидагича SМS ёзди (сурат-9):
Гулистон, 4.11.2015 да кўтингни қоқиб: “Мана сенга!” дединг. Бу ҳаракатинг Исломда хиёнатга тенглаштирилган. Шу сабаб сени УЧ ТАЛОҚ қилдим! Буни ҳужжат сифатида асраб қўй. А.Хоразмий, Стокпорт, 4.11.2015, (имзо).
Шу тариқа, 4.11.2015 дан бошлаб Хоразмий “Чагалар” қавмига куёв эмас. Бу ҳақда Гулистоннинг қариндошларига ҳам хабар қилди.
Бундан бир ҳафта олдин тушида қуйидагича тафсилотни кўрганди: -Хазораспдаги Гулистоннинг отасининг уйига борармишлар. Унинг уйидагилар умивальник тагидаги яшикда заҳарли илон борлигини унга айтишади. Хоразмий қўлига белкуракни олиб, яшикни очса, унинг ичида бош томони Гулистонга ўхшаб кетадиган катта заҳарли қора илон отилиб чиқиб, унга ташланади.
Хоразмий илонни белкурак билан урабошлайди. Илон уни чақишнинг уддасидан чиқаолмай, шу ердаги бир оқ ва беозор нарсани (қуёнмиди, каптармиди) чақиб ўлдиради. Унгача Хоразмий уни мажақлаб ташлайди.
Эртагаси ўғлини олиб келганида Гулистонга тушида кўрган воқеани айтиб берди ва: -Уйинга телефон қилиб сўрачи, тинчликмикан? Сенинг касофатингдан беозор кимлардир зиён кўриши мумкин,- деди. Энди маълум бўлдики, унинг чақиб ўлдирган оқ нарсаси муқаддас никохлари экан...
Гулистон билан бўлган никохи унинг истаги ва сайи ҳаракатлари сабаб бузилди. Бунда “Чагалар” қавмидан (Санобардан бошқа) биронта одамнинг таъсири йўқ Хоразмийнинг фикрича. Шу боис, Хоразмий улардан хафа эмас. Улар энди унга қариндош бўлмасада, фарзандларининг бобоси, тоғаси ва холаси сифатида Хоразмий учун доим эътиборли одамлар бўлиб қолаверишади...
Юристлар томонидан тасдиқланган ваиятнома
Ҳар эҳтимолга қарши сентябрь ойида юқоридаги васиятномани ёзиб, юристларга тасдиқлатиб, васиятномада тилга олинган одамларга тегишли тартибда етказганди (сурат-10).
* *
Хоразмийнинг Судга 4.11.2015 да ёзган хатидан Сара орқали хабар топган Гулистон “Қўрққан олдин мушт кўтарар” деганидай, 9.11.2015 да полисияга телефон қилиб: -Собиқ эрим кутубхонада, автобусда менинг орқамга ва оёғимга жинсий зўровонлик қилди,- дебди.
Ақлсиз (тўғрироғи Сара орқали пораланган) полисия Гулистоннинг аҳмақона кўрсатмаси асосида Хоразмийнинг уйига ярим кечадан кейин бостириб келишади.
А.Хоразмий юрагининг давоси учун кунига 10 дан ортиқ дори ичади. Дориларни ичганидан кейин ётиши лозим бўлади. Чунки уларнинг айримлари юракни беҳол қилиб, ҳаракатланишни оғирлаштиради.
Ҳар доимгидай, кеч соат 10-11 ларда, дориларни ичиб, энди уйқуга кетганди, ярим кечаси соат 12:30 лардан кейин 10 га яқин қуролланган полициячилар бостириб киришди.
Хоразмийни сентябрь-октябрь ойларида, оғир жиноят содир қилгани учун қамоққа олинганини эълон қилишди. У буни тушинмовчилик ёки бадмасларнинг ҳазили бўлса керак деб: -Менинг саломатлигим бунақа ҳазилларни кўтармайди,- деб уларга саломатлиги ҳақидаги касалхонадан берилган ҳужжатни кўрсатди.
Улар: -Бу тушинмовчилик ёки ҳазил эмас, ўта жиддий айблов. Сиз жамоат жойида битта аёлнинг орқасига, ҳатто оёғига ҳам жинсий тажоуз қилгансиз,- деб полиция огоҳлантиришни беришди (сурат-11) ва ярим кечадан кейин уни уриб-суриб, полиция маҳкамасига олиб кетишди.
Огохлантириш хатининг пастки қисми
Ўрни келганида айтиб ўтиш жоизки, полициянинг юқоридагига ўхшаган кулгили ҳаракатлари кейин ҳам бирнеча марта содир этилди.
Қуйида шундан айримларини келтиришни ўринли ҳисобладик:
Биттаси: Хоразмийни полиция маҳкамасига чақириб:
-Суднинг фарзандларинг билан алоқа қилмаслик ҳақида, 4.5.2017 даги қарорига қарамай, нимага 3 ёшли ўғлинг Муҳаммадга почта орқали туғилган куни билан табриклаб хат юбординг? – деб ўдағайлайди терговчи.
-Аввало суднинг бу коррупцион қарори асоссиз. Қолаверса “алоқа қилмаслик” деганида тўғридан-тўғри алоқа қилмаслик кўзда тутилади. Акс ҳолда суд “ҳарқандай алоқа” деб кўрсатган бўларди, - дейди Хоразмий.
-Бизга ақл ўргатма, биз ҳам ўз ишимизда профессормиз!. “Алоқа” деганда барча алоқа: кўз алоқаси – узоқдан қараш, ҳаёл алоқаси – тушингда ёки ўнгингда фарзандлар ҳақида ўйлаш кабилар ҳам алоқага киради. Бундай алоқалар учун узок йил турмада ётасан, тушиндингми, сен профессор? - дейди терговчи.
Навбатдагиси: 2017 йил 5-июлда Ахмад ҳожи Хоразмийни Гулистоннинг навбатдаги кулгили даъвоси асосида Стокпорт полиция қароргохига чақиришади:
-Нимага Гулистон Хоразмийнинг оғзига сичдинг, ҳожатхонага сичсанг ўлармидинг?! – деб ўдағайлади терговчи Ахмад ҳожи Хоразмийга.
-Гулистоннинг оғзига сичганим эсимда йўқ. Балки 70 ёшга яқинлашиб, склеороз сабаб, эсмдан чиққандир. Буни Гулистоннинг ўзидан сўраб кўрайчи, агар у: “Ҳа, оғзимга сичгансан”, деса, майли жазога розиман, - дейди куяринида, куларинида билмай қолган бечора профессор Ахмад ҳожи Хоразмий.
Гулистонга ёзилган СМС
Полиция маҳкамасидан келганидан кейин, кеч соат 8:30 ларда Гулистонга: “Муҳтарам Гулус. Полиция Гулуснинг оғзига сичибсан, деди менга. Оғзинга сичганмидим?” деган СМС жўнатади (сурат-11Б). Гулистоннинг бу даъвоси ҳам гулгили ва навбатдаги туҳмат эканлиги боис, ундан жавоб келмайди.
Яна асосий мавзуга қайтиб, уни давом қилдирадиган бўлсак, 10.11.2015 да ярим кечадан кейин полиция маҳкамасида Хоразмийни қамаб қўйиш учун уст кийимларини, камарини, туфлисининг ипларигача ечиб олишди. Ўша пайтда битта полиция офицери унинг чўнтагидан чиққан китоби(танланган асарлар 16-томи)ни варақлаб туриб:
-Бу жиноятчигина эмас, радикал Исломчи(ваҳобий)лардан ҳам кўринади. Китобини қаранг, “Ислом асослари” деб ёзилган,- деб бошқаларгада кўрсатди. Китобни кўрган “саводхон” полициячиларнинг унга бўлган муносабати кескин ёмонлашди.
Ўрни келганида айтсак, бу китобидан Стокпорт бўйича Буюк Британия Парламенти аъзоси Ан Кофей каби мулозимларга, қатор марказий кутубхоналарга ҳам берган ва улардан Хоразмийга ташакурлар келган.
Полициячиларнинг унга бўлган ўта қўпол, ҳатто ирқий нафрат тўла ҳаракатларидан юрагининг мазаси қочабошлади. Хоразмий улардан чўнтагидаги дориларни беринглар, юрагимнинг мазаси қочаяпти, деди.
Улар бўлса: -Оғзингни юмиб ўтир, ўлмайсан!”, дейишди. Бир соатлардан кейин оғриқ бутун кўкрак қафасини қоплаб олди, ранги оқариб терлайбошлади. Қанча ялинса-да, улар на шу ердаги докторни чақиришди, нада дориларини беришди.
Ва ниҳоят, қон босими ҳам кўтарилиб кетиши натижасида оғиз ва бурнидан қон келабошлаганидан кейингина тезёрдамга телефон қилишган. Тезёрдам билан келган докторлар уни зудлик билан касалхонага олиб кетишди ва полиция зўравонлиги натижасида оғир инфаркка учрагани ва юрагида амалиёт (операция) ўтказилгани ҳақида ҳужжат берилди (сурат-12).
Хоразмийнинг инфарк бўлгани ва унинг сабаби ҳақида
Ниҳоятда хафли жиноятчи сифатида уни бир гала полициячилар қоравуллаб боришди. Улар касалхонада ҳам тўрт томонида ўтиришар, ҳатто ҳожатхонагада Хоразмий билан бирга боришарди. Буни кўрган беморлару докторларнинг:
-Бу даражадаги хафли жиноятчи ким экан, хойна-хой террористик Ислом Давлати жангариларидан бўлса керак,- деб капалаги учиб кетган. Дастлабки кунлар унга укол қилиш учун кирган ҳамширалар ҳам қўрқа-писа ҳаракатлар қилишарди.
Ўн кунлардан кейин, уни Манчестер Қироллик касалхонасига обориб юрагида амалиёт (операция) ўтказишди. Икки ҳафтадан кейин бирнеча ой ребелетацияда бўлиш шарти билан уйга жавоб беришди. Шундан кейин Хоразмий том маънодаги ногиронга айланди.
Хоразмий касалхонада ётган жойида “Ёмон полиция – одамларнинг душманидир!”, “Мени полиция зўравонлигидан ҳимоя қилинг” каби плакатлар билан касалхонада норозилик пикетини ўтказди (сурат-13).
Хоразмий касалхонада норозилик пикети ўтказиб
Хоразмий касалхонадан кейин, сал ўзига келгач, Стокпорт полиция қароргохидан телефон қилиб, 10.11.2015 да Хоразмий полиция қароргохида инфарк бўлиб касалхонага олиб кетилгани сабаб бу иш (дело) ёпилмагани учун, терговни давом қилдириш мақсадида, декабрнинг охирида Хоразмий полиция қароргохига келиши лозимлиги айтилади.
Полиция айтган пайти(2015 йил декабрнинг охирлари)да Хоразмий полиция қароргохига етиб боради. Бирнеча ҳафта олдин айнан шу полиция ходимларининг “шарофати” натижасида юраги операция бўлиб, ҳали ўзига келаолмаган бўлсада, Хоразмийни кийимларини ва камаригача ечиб олиб, уриб-суриб КПЗга қамаб қўйишади.
-Мен сизларнинг таклифингиз асосида, ўз оёғим билан келсам, нима учун менга яна қўпол муомулада бўлиб, қамаб қўяяпсизлар? – деб сўрайди Хоразмий.
-Сен 10.11.2015 да прократурадан жавоб келгунича қамоқ(КПЗ)да ўтиришинг керак эди. Инфарк бўлиб касалхонага кетганинг сабаб ўтирмадинг. Бирярим ой аввал ўтирмаганинг учун, энди қамоқда ўтирасан. Шунда ақлинг кириб, полиция қароргохида бошқа инфаркт бўлмайсан, - деб кечгача қамаб қўйишади Хоразмийни.
Полициянинг бу даражадаги бедодлигидан уларнинг юқори ташкилотларига, ҳатто олий суд(суд текшируви)га ҳам ёрдам сўраб мурожат қилди.
Хоразмийга қарши ҳаракат қилаётган Мафия (Сара, полиция, суд) бу иш(дело)ни олиб бораётган судья Граҳам Вудга “йўл” топади.
Натижада, нафақат Хоразмийнинг аризаси рад қилинади, ҳатто уни полицияга 750 роунд пул тўлашга қарор чиқаради (сурат-14).
Олий суд қарори
Шу тариқа олий суднинг “адолатли” қарорига асосан 70 ёшга яқинлашган ногирон жабрланувчи зўравонга, зўравон полиция эса – жабрланувчига айланади.
Бу эса Мафианинг нималарга қодир бўлишига, коррупцияга ботган судьянинг қўлига тушган бечора қонун эса, резинага айланиб, ҳоҳлаган томонга чўзилишига бир мисол бўлаолади.
Афсуски, улар Хоразмийга ёрдам қўлини чўзиш ўрнига “Ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан”, деган мақолни эсдан чиқарманг. Бу кунингизгада шукур қилиб жимгина ўтирмасангиз ўзингиздан кўринг” деган билгиларни билвосита, ҳатто бевосита ҳам билдирабошлашди.
12-январь 2016 да Хоразмий яшаётган Стокпорт шаҳрининг эмас, Манчестер шаҳри судининг ходими кечки пайт уйига тўсаттдан, бир папка ҳужжат кўтариб келиб қолди. Қўлида Хоразмий 14-январь эрталаб Манчестер судига бориши ҳақида суд қарори бўлиб, бу қарор “Огоҳлантирмаслик асосида” деб ёзилган эди (сурат-15).
Суд томонидан 8.1.2016 да қабул қилинган бу қарор, 6.1.2016 да Гулистоннинг ёзган шикоятига асосланган бўлиб, гўёки Хоразмий унга тегажоқлик қилган эканмиш. Энг қизиғи шундаки, Гулистон айнан шу шикоятини 9.11.2015 да полицияга берганди ва бу борадаги ўтказилган текширувлар натижасида биронта даъвоси ҳам ўз тасдиғини топмаганидан кейин бу иш прокурорнинг “ҳаракатдан тўхтатилсин!” деган қарори асосида тўхтатилган эди.
Бу шикоят бўйича текшириш ўтказилганини ва бу иш прокурор қарори билан тўхтатилгани ҳақида айтайлаб судга маълумот берилмаган. Берилган бўлсада пораланган суд уни “билмаган”.
Натижада, Хоразмийга қатор чекловлар жорий қилиниб, агар бу чекловлардан биронтасини бузса, полиция уни ҳечкимдан рухсат олмай қамоққа олишга ҳақли эканлиги ва у 5 йилга қамалиши тўғрисада огоҳлантирилган. Тўғрисини айтса, буларни ўқиб Хоразмий инфарк бўлишига сал қолади.
14.1.2016 да айтилган муддатдан аввалроқ Манчестер судига етиб борди. Суд залининг эшиги олдида уни Андрю исмли норғул бир англичан кутиб олди. Бу йигит ўзини Гулистонинг адвокати, деб таништирди ва жабрланувчи ҳозир келади, деб уни тинчитади.
Соат 11 дан ошган бўлсада ундан дарак бўлмади. Адвокат судьянинг олдига кириб кетди ва чиқиб: -У аёлнинг боласи касал бўлиб қолибди. Унинг даъвосини адвокат сифатида мен қиладиган бўлдим. Судья билан гаплашдим. Сиз: “ҳа ҳазиллашиб тегажоқлик қилгандим, бошқа қайтарилмайди”, десангиз сизга огоҳлантириш берилар экан. Нари борса озроқ жарима солинар экан, холос. Агар шундай қилмасангиз, суд залидан қамоққа олинишингиз мумкин экан,- деди.
Хоразмий ҳа бўпти, судья айтганидай қиламан, деди. У судьянинг олдига яна кириб кетди ва чиқиб: -Бўлди, келишганимиздай қилинг, ҳаммаси жойида бўлади,- деди тиржайиб.
Хоразмий кирганидан кейин, судьялар Вҳалей (Mr Whaley) ва Вҳилби (Ms Whilby) микрофонларни ёқиб, унинг Гулистонга тегажонлик қилгани ва бу борада унга қўйилган айблар ҳақида билдиришди ва унга сўз беришди.
Адвокат Хоразмийга: -Ҳали келишганимиздай қилиб айтинг, зўр бўлади,- деб имо қилди.
Хоразмий эса бу борада шундай деди:
-Мен, А.Хоразмий, МА16Ғ00008 номерли дело (иш) бўйича жавобгар шахсман. Аризагўйнинг баёнатини ва суднинг қарорини диққат билан ўқиб чиқдим. Албатта, суднинг ҳарқандай қарорини, ҳатто у адолатсиз ва кулгили бўлсада, ҳурмат қиламан ва унга бўйсунаман.
Аммо суднинг мазкур қарори адолатсиз ва ноқонуний. Сабаб шуки, суднинг бу қарори аризагўйнинг тўла ёлғон ва кулгили баёнатига асосланган.
Суднинг бу ноқонуний ва дўқдан иборат қарори менинг шундоғ ҳам касал юрагимга ёмон таъсир қилди. Шу боис, Манчестер суди мендан расмий равишда кечирим сўраб, ўзининг бу қарорини бекор қилиши лозим. Акс ҳолда бу адолатсиз қарорга қарши шикоят қилишга мажбур бўламан (сурат-15).
Суд қарори ва унга Хоразмийнинг муносабати
Хоразмийнинг юқоридаги баёнатини эшитиб судьялар ток ургандай карахт бўлиб қолишди. Ўзларига келганларидан кейин адвокатга қараб: “Ишни расво қилдинг-ку!” деган маънода ўқрайишди.
Адвокатнинг эса тўрт томонидан тер оқарди. Шу тариқа, Аллоҳнинг қудрати ва ёрдами билан, улар(Мафиа)нинг бу галги провокацияси амалга ошмади.
Суднинг бу қарорига Хоразмийнинг қаршилиги боис, суд жараёнини давом қилдириш учун бу иш Стокпорт судига жўнатилди. Бу борада суд жараёнининг биринчи босқичи 17.2.2016 да бўлиб ўтди. Унда суд Гулистоннинг 26 пунктдан иборат даъвосига жавоб ёзишни Хоразмийга топширди ва бу борадаги ҳал қилувчи суд жараёни 12, 13, 14 июлда ўтиши белгиланди.
Ахмад ҳожи Хоразмий Гулистоннинг даъволари асоссиз ва кулгили экани ҳақида, ҳужжатлар асосида 28.2.2016 да Судга ва даъвогор(Гулистон)га жавоб ёзди. Қуйида шу хатдан айрим эпизодлари айнан келтирилади:
Даъвогор (Гулистон) ёшлигида кўп йиллар рухий касалманд бўлган. Шу боис унинг қўшнилари ҳозиргача ҳам уни “Гулли-жилли” деб аташади. 2012 йилда унинг қорнидаги боласи касал (Довун синдромли) эканлиги боис, Гулистоннинг талаби билан нобуд қилинган.
Унинг жиннилиги ҳозир ҳам тўла тузалмаган. Масалан у тез-тез бузилиб қолган овқатларни ва мушукнинг овқатларини ейди. Натижада қорни оғриб кун бўйи ҳожатхонани банд қилиб ўтиради. Ўзбекистонда у тез-тез ҳайвонларнинг овқатини ва кесакларни ерди.
Агар Гулистон бировни жуда яхши кўрса, унинг ахлатини ҳам ейиши мумкин: У 2000 йилда Нафисанинг ахлатини ҳамманинг олдида еган (сурат-16).
. Гулистон бешикнинг тувагидаги Нафисанинг ахлатни еяётган жараёни
Гулистоннинг ахлат еяётган жараёни видиога олинган ва бу видио менда бор, агар суд хохласа мен уни беришим мумкин. 2014 да Гулистон Муаҳммаджоннинг ҳам ахлатини еган.
Унинг бунақа хунук ва ёқимсиз ҳаракатлари содир бўлганида, кўп вақтлар мен Гулистон билан бирга ётаолмасдим.
Бундан Гулистон ва унинг адвокатининг эси чиқиб кетган ва бу сохта даъвосидан воз кечганликлари ҳақида Судга хат ёзишган. Уларнинг ёзган хатини ва Гулистоннинг давоси бўйича Хоразмийнинг жавобини кўриб чиққан Суд, 23.3.2016 да қуйидагича қарор чиқарди:
-Июль ойининг 12,13,14 кунлари режаланган суд жараёни бекор қилинсин.
-8.1.2016 киритилган тақиқ қарори бекор қилинсин ва суднинг ҳозирги қарори Полиция зудлик билан қўлланиши учун хизмат қилсин.
–Аризагўйнинг таъқиқ (тегажоқлик) ҳақидаги аризаси рад қилинди.
* *
Хоразмий имонсизни имонга чақириш кулгили эканини билса-да, ноумид шайтон деган мақол асосида, Гулистонни имонга чақириб, қуйидаги хатни (сурат-17) ёзди ва уларнинг нусхаларини судга ва кафкассгада юборди. Ўша хат пастда айнан келтирилади:
Г.Хоразмийга
38-Ҳунтингдон Крескентн,
Бриннингтон, Стокпорт, SK5 8DX
Нусхаси: -Стокпорт оилавий Судига,
-Кафкасс га
104-Дунтон Миноралари, Бриннингтон, Стокпорт, SK5 8NR, UK
21-апрель 2016
Имонга даъват
Гулистон,
Мен нафақат сени жаҳаннамдан жаннат(Британия)га олиб келган эринг, ва шунингдек фарзандларимизнинг суюкли отасиман ҳам. Сен менинг талабам ва аспирантим ҳам эдинг.
Шунга қарамасдан, 2014 йил сентябрдан бошлаб сенинг сохта даъвонг асосида полиция томонидан бирнеча марта қамоққа олиндим. Ҳар гал сенинг даъвонг ўз тасдиғини топмагач, прокрорнинг кўрсатмаси билан бу иш ҳаракатдан тўхтаган ва мен озод қилинганман.
Бироқ, сенинг ноҳақ туҳматларинг сабаб бирнеча марта инфаркка учрадим ва юрагимда амалиёт (операция) ўтказилди.
Мен сенинг мақсадингни билганим боис, бу ҳаракатларингдан хафа бўлмадим. Аксинча, фарзандлар тарбияси учун сенга узоқ умр ва сиҳатлик тилаб сенга хат юборганман.
Менга алам қиладиган нарса шуки, фарзандларим билан учрашиш учун мендан катта миқдорда пул (пора) талаб қилаяпсан. Шу сабаб мен фарзандларни кўришим учун судга мурожат қилишга мажбур бўлдим.
22.09.2015 да менга суд ўғлимни кўришга қарор чиқариб берган ва биз ҳафтада 2-3 марта учрашабошладик. Бундан ота-ўғил бахтиёр эдик. Кўп ўтмай мафианинг кўрсатмаси асосида, қилган провокациянг сабаб, бизнинг учрашувимиз тўхтаб қолди.
20.1.2016 да суд ўғлим билан учрашишга янги қарор чиқариб берди. Сен ва Сара МкЕнти суднинг қарорини бажаришдан бош тортдингизлар. Шу боис мен бу қарорни кучайтириб бериш учун судга яна мурожат қилдим. Сизлардан тили қисиқ бўлиб қолган суд бу ишни қилаолмади.
Имонга даъват хати
Ота меҳридан бенасиблик фарзандлар ривожига катта зарба бўлишини она сифатида сен тушинишинг лозим.
Сенинг ташвиқотинг ва босиминг остида бечора қизларим отаси(мен)дан кечишга мажбур бўлишди. Бироқ биз бир-биримизни соғинамиз. Сенсиз учрашганимизда биз сўрашамиз ва бирга ўйнаймиз.
Бир муслим сифатида, Қуръони каримда ва Ҳадиси шарифда “Отасидан кечган фарзанд кофирдир” деган сўзнинг маъносини билсанг керак.
Бечора қизларим сенинг ташвиқотинг ва босиминг остида кофирга айланишди. Кўплаб радикал фанатлар мавжуд бўлган бу мамлакатда, кофир бўлиш катта хаф туғдиради.
Менга нисбатан қанча ёмонлигинг бўлса қилишда бардавом бўлавер. Бироқ фарзандларни ота меҳридан бенасиб қилиб уларга зарар беришдан тийилишинг лозим.
Собиқ эринг, А.Хоразмий.
Бу хатни сенга инглиз тилида ёзганимнинг сабаби шуки, сени имонга даъват қилган аввалги (27.12.2014) ўзбекча ёзган хатимни полицияга бериб, уларни “бу хатда менга таҳдид қилаяпти” деб ишонтиргансан.
Нафақат имонсиз Гулистон, ва шунингдек коррупцияга ботган суд ва кафкасс ҳам бу хатни эътиборсиз қолдирди.
* *
Хоразмий Мафиа (С.МкЕнти, полиция, судлар) ҳақида турли жойларга қайта-қайта шикоят қилабошлади. Натижада кимдир уйига аноним хат (сурат-18) ташлаб кетган.
Таҳдидли аноним хат
Бу аноним хатда: “Шикоятбозликни тўхтат эй ахлат ўзбек! Акс ҳолда жиддий муаммоларга қоласан, ҳатто ўласан” деган таҳдид ёзилган эди. Бу Мафиянинг иши эканлиги аниқ эди. Чунки Хоразмий қилаётган барча шикоятлар айнан Мафианинг фаолиятига қарши қаратилган эди.
Таниш-билишларнинг: -Сиз кўп ҳокимият органлари (айниқса полиция) билан чап бўлиб қолдингиз. Яхшиси, прократурага бу ҳақда билдириб қўйганингиз маъқул,- деб берган маслаҳатларидан кейин Хоразмий прократурага қуйидаги хатни ёзади:
Амалдаги марказий прокуратура бошлиғи жаноб Иан Руштонга
Р.О. Бох 237, 8-қават, Сунлайт уй, Қуаи кўчаси
Манчестер М60 3РS, ДХ №744372, Манчестер 53
Жаноб Иан Руштон,
23.09.2014 дан бошлаб қийинчиликлар гирдобида қолдим. Хотинимнинг сохта кўрсатмаси асосида биронта далилларсиз полиция мени қамоққа олди ва оиламдан ажратиб қўйди. Мен полициянинг адолатсиз ҳаракати ва фарзандларим соғинчи сабаб азият чекаяпман.
Бу борада адолатни топиш учун полицияга, МРга, Судга ва Ҳокимият(Кенгаш)га шикоят билан мурожат қилдим. Ҳатто доим ёрдамини аямайдиган Стокпорт бўйича МР ҳам фикримча мени зўравон деб ишонаяпти. Балки шунинг учун охирги ёзган аризамни (илова-1) эътиборсиз қолдирди.
Менинг ҳозирги шароитимдан хабардор бўлган айрим юристлар менга:
-Сиз полиция ва судлар(Мафиа)ни ўз шикоятларингиз (илова-2) билан бурчакка тиқиб қўйганингиз боис, айниқса полициядан эҳтиёт бўлишингиз керак. Полиция жуда қудратли ва хафли. Улар истаган пайтда сизни катта муаммолар ичига қўйишлари мумкин, - деб маслаҳат бераяпти.
Таҳдиддан иборат аноним хатни олганимдан буён қўрқинч ва стресс ичида ичида яшаяпман. Шу боис, мени ва шароитимни ўз назоратингизга олишингизни сўрайман.
Эҳтиром билан Ахмад ҳожи Хоразмий.
Прократура томонидан Хоразмийнинг бу хати бўйича ҳеч нарса қилинмади. Шундан икки йил ўтиб, Хоразмий прократурага Мафиянинг корруцион фаолияти ҳақида 15 бетлик ҳужжатли материалларни юбориб, ёрдам сўради.
Прократурадан келган жавобда бир тийинга фойдаси тегмайдиган умумий тавсиялардан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Шу боис Хоразмий прократурага қуйидаги (сурат-19) жавоб хатини ёзди:
-Муҳтарам бош Прократура,
Аввало менинг аризам бўйича жавоб ёзганингиз учун ташаккур. Бироқ мен сизнинг бу жавоб(маслаҳат)ингиздан хафсалам пир бўлди.
Сабаб шуки, мен аризамда менга бефойда ва умумий маслаҳатларнинг кераги йўқ, менга ҳақиқий ёрдам кераклигини очиқ-ойдин ёзганман.
Менинг аризам ва унга илова қилинган ҳужжатда Мафианинг кирдикорлари ҳужжатлар асосида баён қилинган. Полиция ва судни назорат қиладиган ташкилотларга мурожат қилиш мутлоқа бефойда эканлигини ҳам ёзганман. Чунки мен уларга кўп марта мурожат қилганман.
Прократурага ёзилган электрон хат
Шунга қарамасдан сиз (прократура) менга сизга ёзган аризамни яна айни ташкилотларга юборишга маслаҳат бергансиз. Мен сизнинг бу маслаҳатингизни менинг устимдан кулиш деб тушиндим.
Агар сиз (прократура) шу аризамни ўша коррупцияга ботган ташкилотларга яна юборганда улар аризам бўйича адолатли текширувлар ўтказишга ишонсангиз, марҳамат сиз юборинг менинг аризамни уларга.
Балки менинг аризам сизлар (прократура) орқали борса улар адолатли текширишар. Бу эса прократуранинг ҳақиқий ёрдами бўлган бўларди.
Эҳтиром билан А.Хоразмий.
Прократурадан Хоразмийнинг бу хатига ҳечқандай жавоб бўлмади. Бу эса Мафианинг қўли прократурагача етиб борганидан бир дарак эди.
* *
Адолатни топиш учун Хоразмийнинг юқоридаги курашларини ўқиган одам: “Энг демократик ва адолатли давлат - Англиядаги аҳвол шуми?” дейиши табий.
Хоразмийнинг коррупцияга қарши курашлари Буюк Британия тупроғига қадам қўйганидан бошланган десак хато бўлмас. Қуйида бу битикда тилга олинмаган айрим ҳолатлар ҳақида ҳикоя қилинади:
*
Хоразмий 40 йилдан ошиқ даврда Россия, Ўзбекистон, Мозамбик, Туркманистон, Полша, Саудия Арабистони, Буюк Британия, каби жаҳоннинг кўплаган мамлакатларида турли хил машиналарни ҳайдаган. Бу давр ичида биронта жиддий қоида бузарлик қилмаган.
2010 йилда Англиянинг ҳайдовчилик гувоҳнома(права)сини олиш ҳаракатига тушади. Назарий имтиҳондан қийинчиликсиз ўтади. Чунки бу ерда имтиҳон компутерда топширилади. Амалий имтиҳонга келганда адолатсизликларга дуч келади. 40 йилдан ошиқ ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган Хоразмийни 8 марта йиқитишади. Хоразмий имтиҳон олувчиларнинг уни атайлаб йиқитаётганига ишончи комил бўлгач, права олиш ниятидан воз кечади.
Кўп ўтмай Ҳайдовчилик Стандартлар Агентлиги(DSA)дан унга хат келади. Хатда: -Бизнинг таҳлилимиз кўрсатишича сиз энг кўп йиқилганлардан экансиз. Бизнинг агентлик ҳақидаги фикрларингизни ўртоқлашсангиз,- деб ёзилган бўлади.
Хоразмий уларга: -Сизларнинг Агетлигингизга қарашли амалий имтиҳон олувчилар адолатсиз имтоҳон оладилар. Мен жаҳоннинг кўплаган (шу жумладан Англияда ҳам) мамлакатларида 40 йилдан ортиқ турли хил машиналарни ҳайдаганман.
Мен ҳозирда Англияда машина ҳайдаётганларнинг 80%дан кўпроғидан, ҳатто айрим имтиҳон олувчиларга қараганда ҳам машинани яхшироқ ҳайдайман. Шундай бир ҳолатда мени 8 марта имтиҳондан адолатсиз ўтказишмади. Лекин машинани зўрға бошқарадиган, 17 – 18 ёшли қизлар ҳам биринчи ва иккинчи уринишда имтиҳондан ўтишаяпти.
Имтиҳон олувчилар ҳохлаган одамини йиқитиб, ҳохлаган одамини ўтказишаяпти. Имтиҳондан йиқиш имтиҳон олувчилар ва инструкторлар учун фойдали бизнес эканлигини боис, улар ўзларига ёқмаган одамларни атайлаб ўтказмаётганларини ҳисобга олишингизни сўрардим,- деб жавоб ёзади.
Имтихондан ўтгандан кейин
Кўп ўтмай Агентлик(DSA)дан комиссия келиб Хоразмийни 4 марта йиқитган экзаменатор иштирогида, “Атлантик” фирмасининг машинасида (сурат-20) амалий имтиҳон олишади. Хоразмий имтиҳондан юқори кўрсаткич билан ўтади.
*
Гулистоннинг “шарофати”дан Хоразмий уйсиз қолади. 31.09.2014 да Ҳоразмийга уйсизлар ётоқхонаси(SK5 8DL, Brindale hose, 10-хона)дан жой беришади (сурат-21). Хоразмий пенсионер эканлиги учун бу ерда текин яшаши лозим бўлган.
Лекин ётоқхонанинг мудираси Хоразмийга: -Бу хонанинг баҳоси ҳафтасига 305 роунд туради. Сен ҳеч бўлмаса ярми(150 поунд)ни тўлайсан,- дейди.
Хоразмий эртасига Стокпорт ҳокимиятига бориб бу масалани ўрганса улар: -Сен пенсионер эканинг сабаб, ётоқхонанинг пулини сен учун ҳокимият тўлайди, сен бир тийин ҳам тўламайсан,- деб тушинтириб юборишади.
Эртасига Хоразмий мудирага учрашиб ҳокимият вакилларининг гапини етказади. У бўлса: -Ётоқхонанинг хўжайини мен бўламан, айтган пулни тўла, акс ҳолда ҳозироқ йўқол бу ердан,- дейди. Хоразмий ноқонуний бўлсада 150 поундни тўлашга мажбур бўлади. Кейин қанча ҳаракат қилсада ноқонуний тўлаган пулини қайтариб олаолмай роса ҳалак бўлади.
Хоразмий доимий яшаш учун бошқа уйга чиқиб кетганидан кейин Стокпорт уйлар бошқармаси(Stockport Homes)дан: “170 поунд қарзинг бор, зудлик билан тўла, акс ҳолда суд орқали ундириб оламиз”, деган хат келади.
Хоразмий буни ўрганиб кўрса бу пул у яшамаётган уйи учун сўралаётган экан. Бу ҳақда тегишли ҳужжатларни тағдим қилиб, уларнинг талаби хато эканлигини кўрсатиб уларга хат орқали жавоб ёзади.
Brindale ётоқхонаси олдида
Бирнеча ойдан кейин Хоразмийга Stockport Homesдан яна: -Аввалги айтилган пулни пенияси билан зудлик билан тўламасанг, ҳозирги ўтирган уйингдан суд орқали чиқариласан,- деган таҳдидли хат келади. Бу борада Хоразмийнинг бошини урмаган жойи қолмайди, лекин фойдаси бўлмайди.
Ва ниҳоят Хоразмий Стокпортда бўлаётган адолатсизликлар ҳақида Стокпорт бўйича Парламент аъзоси (МР) Анн Коффейга хат ёзади. МРнинг аралашувидан кейин бу бедодликларнинг бир қисмига чек қўйилади.
|