"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (Сўнгсўз, мундарижа)

Сўнгсўз

Машҳур ёзувчи, Аннақули Нурмаммедов ушбу китобга ёзган сўзбошисида: -Бу роман муаллифга шарафдан кўпроқ, азият келтириш эҳтимоли юқори, - деб таъкидлаган.

Тўғрисини айтганда, мен бу китобни шон-шараф қозониш учун ёзганим йўқ. Акс ҳода, замон сиёсатини ва раҳбарларни улуғлаб ёзадиган маддоҳларнинг йўлидан борган бўлардим.

Асосий мақсадим, ватанларимдаги ўзим рўбарў келган  камчилик(коррупция)ни баён қилиш орқали, уни бартараф қилиш, ҳеч бўлмаса камайтиришдир.

Ўзбекистондаги коррупцияни беаёв танқид қилганим боис, менинг ватан, илм-фан олдидаги хизматларимга қарамай, мен Ўзбекистон учун “исталмаган одам”га айландим. Бугунга келиб, Ўзбекистонда агрохимикатларнинг асоссиз ишлатилишига чек қўйилаётганида, коррупция камаяётганида  ушбу китобнинг ҳам ўз ўрни бор. Бу эса, менинг бу борадаги чеккан азиятларимга бир малҳам ўлароқ таъсир қилаяпти.

Иккинчи ватаним – Буюк Британияни британияликлар шу ватан фуқораси бўлганлари учун (бир карра) севса,  мен бу ватанни икки карра (шу ватан фуқораси бўлганим учун ва менга бошпана бергани учун) севаман. Шу боис, ҳаётимни хаф остига қўйиб бўлсада, ундаги коррупцияга   қарши курашга бел боғлаганман. Шояд, менинг курашларим ва манашу китоб ҳам сабаб, Буюк Британияда ҳам коррупцияга чек қўйилса.

Британиянинг Чатҳам Ҳоуз тадқиқотлар маркази тадқиқотчиларига ўхшаб, бир олим ўлароқ мен ҳам қатор йиллар, турли хил маҳкама ва ҳакамлар фаолиятини кузатишим натижада, шундай хулосага келдимки, маҳкама ва ҳакамлар тегишли ишга коррупция аралашмагандагина адолатли қарор чиқарар эканлар.

Коррупция аралашса, бунинг устига, ҳакам виждонсиз бўлса, ҳарқандай қонун резинага айланиб, ҳакам истаган томонга ва размерга чўзилар экан.

Британия оммавий ахборат воситалари бот-бот Россия, Туркманистон, Ўзбекистондаги коррупция ҳақида тўлиб-тошиб ёзади.

Бу китобни ўқиган (айниқса Британиялик) одамда: -Коррупциянинг аҳволи ўзимиз(Британия)да ҳам Ўзбекистон, Туркманистон ва Россиядан кам эмас экан. Нимага тегишли раҳбарлар, буни тан олиб, бу иллатга қарши курашмайдилар? Чатҳам Ҳауз тадқиқотчилари, аввало ўзимиздаги коррупцияни тадқиқ қилганлари маъқул эмасми, – деган савол пайдо бўлади.

Китобнинг асосий мақсадларидан бири ҳам, айнан шу!

Оилам ва ватанларимга қўлимдан келганича сидқидилдан хизмат қилдим (миннат бўлмасин), лекин улардан келган азиятларга қараб туриб: “Балки, ўзим яхши одам эмасдирман”, деган ҳаёллар ҳам ўтади, миямдан.

Бошқа бир томонидан, менинг Пайғамбар (63) ёшимга аталган бир шеърида шоир:

                                    Изламагин вафони сен,

Бул бевафо ёлғончидан.

   Шоир айтар, бўлмас вафо,

 Ҳақдан ўзга ҳеч кимсадан.

 

деганида, шоир нақадар ҳақ эканини тушиндим ва буларни “Ризо керак – тағдирига” деган ўгит асосида, тағдири азал деб қабул қилдим.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, таниқли журналист ва шоир Исмат Хушевнинг:

                     Домла, муқаддас 70 ёш бўлсин муборак!

                      Ҳижрат ҳам бобонгиз(ал-Хоразмий)дан сизга меросдир.

деганидан чуқур фалсафий маънони ҳис қилдим. Сабаб шуки, мен учун 70 ёш муқаддас шунинг учунким, бу менинг буюк бобокалоним Муҳаммад ал-Хоразмий(780-850)нинг ёшидир. Ҳижрат ва муҳожиротдаги ватан соғинчи ва азият ҳам ундан мерос бўлса не ажаб.

Золим(коррупционер)лар адолат учунги курашим сабаб, менга зулм қилиб: "Кўринглар, бизга қаршиларнинг нима бўлишини!”, деб хурсанд бўлса, мен эса, ҳазрати Навоий айтмиш: “Адолат ишқида муродимга етгум”, деб хурсанд бўламан. Ва шунингдек, мўътабар китобларда таъкидланган:


  Бир ғариб кўнглини қила олсанг шод,

Яхшидир жаҳонни қилгандан обод.

 

дегани асосида, имони ғариб мафиа менинг оиламни бузиб, саломатлигимни ва ҳаётимни вайрон қилганига шод бўлса, ва мен ҳам, чеккан азятларим билан имони ғариб мафиани шод қилаолганимдан хурсандман. Қарабсизки, жабрловчи ҳам, жабрланувчи ҳам хурсанд.

Муҳтарам китобхонлардан ўтинчим шуки, бу арзимас меҳнатимнинг маъқул келган жойлари бўлса, ҳаққимга дуо қилсалар. Мўътабар китоблардаги: “Кўпнинг дуоси ижобат бўлғусидир”, дегани асосида, Сизларнинг дуоингиз ижобат бўлиб, Раҳмон ва Раҳийм Роббим, шояд, мен мазлум қулигада лутф айлагай.

 

Мундарижа

 Ахмад ҳожи Хоразмийнинг танланган асарлари ҳақида .................3

Адамнинг асарлари ҳақида..................................................................34

Ахмад ҳожи Хоразмий – 70 ёшда.........................................................37

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг «Аянчли кунлар                    тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш» номли                                        ушбу тарихий-ҳужжатли романига сўзбоши...................................75

Кириш.......................................................................................................77

I-Боб. Аянчли кунлар аждодлардан мерос...........................78

II-Боб. Ахмад ҳожи Хоразмий учун                                                     аянчли кунларнинг бошланиши...............................................91

III-Боб. Коррупцияга қарши оғир кураш, ёхуд, Каримов режими душманига айлангани ҳақида мухтасар.................158

IV-Боб. Бир сурат тарихи, ёхуд,                                                    Ахмад ҳожи Хоразмий ҳақида асл ҳақиқатлар....................176

V-Боб. Муҳожирот(Буюк Британия)даги                                            аянчли кунлар ҳақида..............................................................188

VI-Боб. Ватан(Ўзбекистон)даги фарзандлар                             аянчли кунлари ҳақида............................................................210

VII-Боб. Касалликлардан азиятлар.......................................231

VIII-Боб.  Илм ва эр баҳона, уй ва бойлик ғанимат............267

IX-Боб. Мафиа ва ундан келган азиятлар ҳақида..............294

X-Боб. Адолат излаб, ёхуд,                                                      коррупцияга қарши беаёв кураш...........................................343

Сўнгсўз..................................................................................................380

Муаллиф ҳақида мухтасар................................................................384

  

 

Муаллиф  ҳақида  мухтасар

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий, 1948 йилда Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида туғилган. Отасининг авлодлари билан буюк шоир ва мутафаккир Махтдумқули-Фроғийга, онасининг авлодлари  билан, буюк энциклопедик олим Муҳаммад ал-Хоразмийга бирлашган.

                                                

У дунёнинг турли мамлакатларида фаолият олиб борган ва турли хил тилларда агрохимия, тупроқшунослик, деҳқончилик, экология, дин, тасаввуф, тарих, сиёсат, спорт, адабиёт, таълим ва бошқа соҳалар муаммосига бағишланган 200 дан ортиқ мақолалар, 30 дан ортиқ китоб ва рисолалар ёзган. Ва улар асосида 20 томдан ортиқ Танланган асарлари нашр қилинган. Ўзбекистон ва Туркманистон марказий матбуотида у “Хоразм фахри” деб тан олинган.

Хоразмий қишлоқ хўжалигида агрохимикатлар ишлатишни чеклаш орқали, биосфера экологияси ва инсон саломатлигини яхшилаш, тупроқ унумдорлигини кўтариш, ҳамда, Хоразмни бирлаштириш борасидаги ғояси ва сайи ҳаракатлари билан янада танилган.

У адабиётга ўзи ҳам билмаган ҳолда, 1962 йилда (14 ёшида) 4 қатор шеъри билан кириб келган. “Хоразм ҳақиқати” газетаси редактори, шоир Эгам Рахим телевидения орқали уни: “Хоразмнинг энг ёш шоири” деб атаган. Хоразмийни “Вакил”(1999), “Хоразм ҳангомалари”(2009), “Олимнинг қисмати”(2015), “Аянчли кунлар тарихи” (2018) дохил прозаик асарлари ва қатор публицистик мақолалари  ёзувчи сифатида танитган.

Шу боис, машҳур турк олими ва адиби Исо Каяжан, таниқли туркман адиби А.Нурмаммат, таниқли ўзбек шоири ва ёзувчиси Холдор Вулқон унга адабиётда оқ йўл тилаганлар. У ҳалқаро ЕвроОсиё ижодий уюшмаси (Лондон) аъзоси. Ахмад ҳожи Хоразмийнинг айрим китоблари,  шеърлари ва мақолалари бестцеллер бўлган эсада,  унинг  ўзи ҳеч қачон шоир ёки ёзувчиликка даъво қилмаган.

А.Хоразмий ҳақида 40 дан ортиқ мақолалар, радиоочерк ва телекўрсатувлар берилган. Унинг ёзган шеърлари ва у ҳақида ёзилган шеърлар телевидения,  тўй ва тадбирларда ашула сифатида куйланаяпти. А.Хоразмий 9 та фарзанднинг отаси,  қатор набира ва эвараларларнинг суюкли бобоси ҳамдир.

Юқоридаги автобиография турли мамлакат ва тилларда таниқли олим ва қалам соҳиблари томонидан, турли хил ОАВларда эълон қилинган материаллари асосида тайёрланган.  

Ношир

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-04-06)
Просмотров: 701 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 5
    Гостей: 5
    Пользователей: 0