"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш (X-Бобнинг давоми)


                                                  X-Бобнинг давоми

Судья жаноб Ҳоран МА16Р01203 иш бўйича 11.1.2017 даги қарорида Cafcass (Судда болалар бўйича маслаҳат ва ёрдам хизмати) ходими Каролина Майотга С-7 ахборотни таёрлашда Стокпорт ижтимоий хизмати(Сара МкЕнти)га учрашишни кўрсатма берган.
Бу дегани, ўша Сара МкЕнти бизга қилган хизмат(пораси)ини сенга ҳам қилади ва тегишли йўл-йўриқларни кўрсатади, деганидир. 

Cafcass ходими Каролина Майот 22.3.2017 да судга ёзган хатида, ижтимоий хизмат ходими (Сара МкЕнти) билан суҳбатлашганини ва тегишли йўл-йўриқ олгани ҳақида ёзган.

Шундан кейин, Кафас ходими Каролина Майот С-7 ахборатни таёрлаш мақсадида Хоразмийнинг хонадонига ташриф буюради.

Суҳбат асносида хонадаги бир даста гулга ишора қилиб: “Шу гуллар менга жуда ёқди”, дейди.

Хоразмий эса: “Олақолинг уларни” деди.

-“Мен атига 5 поунд турадиган бу гулларни олмайман. Агар чўнтакка сиғадиган, қимматбаҳо совға берганингда олардим” – деди Каролина Майот. Нафақат пора олиш, ва шунингдек, бериш ҳам, жиноят эканлиги учун Хоразмий Каролинага пора бермади.
Шу сабаб Хоразмий Cafcass ва судга қуйидаги хатни ёзди:


Cafcass, 7-этаж, Манчестер, M1 2WD
  Нусхаси: Стокпорт суди, SK1 3NF
  
                                                                         104-Дунтон Миноралари,                                                                                                    Бриннингтон,
                                                                           Стокпорт, SK5 8NR,  UK                 
                                                                                 29-март 2017
Иш: МА16Р01203

                                                 Фарзандлар билан учрашиш ҳақида


Муҳтарамa Каролина Майот Хоним,
Мен сизнинг Стокпорт судига 22.3.2017 да ёзган хатингизнинг нусхасини олдим. Бу хатнинг мазмунидан сизнинг ижтимоий хизмат ходими (С.МкЕнти) ва жавобгарга ён босаётганингиз маълум бўлаяпти. Сиз ҳатто менинг 27.1.2015 да Cafcass га ёзган (иловада) хатимнида инобатга олмабсиз.
Қуйида фактлар бўйича:
Сиз мени: -Гулистон ва фарзандларга қарши жисмоний зўравонлик қилиб келган, - деб ёзибсиз. Бу мутлоқа нотўғри.
Бизнинг оилавий тортишувимизни коррупцияга ботган полиция нима сабабдан атайлаб оилавий зўравонлик, деб атагани бу бошқа масала. 1.2.2017 даги суд мажлисида судья Ҳораннинг: “А.Хоразмийнинг ҳаракатларида зўравонлик аломатлари бўлмаган”,- деган иқрорини ҳисобга олмабсиз.
Ижтимоий хизмат, полиция ва судлар жавобгорнинг ҳарқандай истагини бажо кетириш ҳаракатида. Суд (жаноб Ҳоран) сиз(Cafcass)га атайлаб жавобгарнинг сохта таржимаси асосида С-7 ахборатни таёрлашга кўрсатма берган.
Мен 9 та фарзандни, қатор набира ва эвараларни тарбиялаганман. Улардан кўплари олий маълумотли, ҳатто менинг раҳбарлигимда (Г.Хоразмий ҳам) PhD (философия доктори) даражасига етишди. 
Ҳатто шундай шароитда ҳам, сиз судга А.Хоразмий фарзандлар тарбиясига ва улар билан учрашишга ярамайди, деб маслаҳат берсангиз мен ҳайрон бўлмайман. 
Ноҳатки сизлар (Cafcass ва суд) менинг судлардаги коррупцияга қарши курашаётганим учун фарзандларни, айниқса 3 яшар Муҳаммадни ота меҳридан бенасиб қилсангизлар?! Илтимос, фақат суд қонун бўйича ҳаракат қилади, деманг. Бу камида ножиддий ва кулгили бўлади.
Хулоса:
-Мен суднинг коррупция(пора)га аралашганига ишонаман. Ва мен судлардаги бу коррупцияни танқид қилиб келаман. Шу боис менинг номим аралашган биронта иш бўйича адолатли қарор бўлишини кутмайман.
Эҳтиром билан аризагўй А.Хоразмий.


Шундан кўп ўтмай, Cafcass ходими Каролина Майот Хоразмийга телефон қилиб, МА16Р01203 номерли унинг иши судда албатта ютқазиши ҳақида билдирди. Шу боис у судга қуйидаги хатни йўллади:


Судлар менежерига,
Судлар уйи, Эдвард кўчаси,
Стокпорт, SK1 3NF
                                                                      104-Дунтон Миноралари,                                                                                                        Бриннингтон,
                                                                            Стокпорт, SK5 8NR,  UK               
                                                                              30-сентябрь 2016
Иш: МА16Р01203

МА16Р01203 номерли иш асосидаги аризам бўйича суд мажлисидан воз кечдим

Муҳтарам Жаноб/Хоним,
Сиз биласиз, юқоридаги масала бўйича 3 йилдан буён 10 дан ортиқ марта суд маҳкамаси бўлди. Мендаги маълумот бўйича бунинг сабаби шуки, суд (айниқса судья жаноб Ҳоран) коррупция(пора)га аралашган.
Коррупциянинг далилларидан бири шуки, судларга ва бошқаларга бериш учун Сарага 5000 поунд (балки кўпроқ) берган жавобгар 2016 йил июлда Манестер судига ёзган хатида шундай деган: “...бу иш ҳам судья Ҳораннинг қўлига келади. Агар бу ишни судья Ҳоран кўрса унинг (аризагўйнинг) иши ютқазади”. 
Юқоридагини ёзган жавобгар аниқ башорат қилган – менинг барча ишларим айнан жаноб Ҳораннинг қўлига келиб тушди ва барчаси ютқазди. 
Стокпорт судидаги коррупция ҳақида мен бирнеча марта суд менежерига, JCIO га ба ошқа тегишли жойларга шикоятлар ёзганман. Афсуски, тегишли ташкилотлар судлардаги коррупцияга қарши биронта чора кўришмади. Коррупция сабаб менинг саломатлигим ва оилам бузилди. 
4.5.2017 да,  МА16Р01203 номерли ишим бўйича суд мажлиси белгиланган. Cafcass ходимининг менга билдиришича кутилаётган суднинг қарори аллақачон маълум – бу иш аниқ ютқазади. 
Шундай экан, нимага керак бу бўйича катта вақт ва солиқ тўловчиларнинг пулини исроф қилиш, қачонки, суд қарори аллақачон маълум экан. 
Юқорида келтирилган сабаблар асосида:
Мен аризам бўйича суд мажлисининг ўтишини ҳоҳламайман. 4.5.2017 да,  МА16Р01203 номерли иш бўйича, туман судьяси жаноб Ҳоран раҳбарлигида ўтиши керак бўлган суд мажлиси қолдирилсин.
Яшасин адолат,  йўқолсин коррупция!
                                         Эҳтиром билан аризагўй А.Хоразмий


Хоразмийнинг юқоридаги аризаси бўйича суд мажлиси қолдирилганига қарамай, судья қуйидагича қарор чиқарган:


1) Аризагўй ўз аризасини қайтиб олгани сабаб, МА16Р01203 номерли иш бўйича 4.5.2017 да ўтиши лозим бўлган  суд мажлиси қолдирилсин.
2) Аризагўй фарзандлари билан алоқа қилмаслиги лозим.


Юқоридаги қарордан маълумки, суд жавобгар ва Сара МкЕнтининг истагини бажарган холос. Бу ҳам судья Ҳораннинг пораланганлигига бир далилдир. 
 Хоразмий бу қарорни ўқигани заҳоти юрагининг мазаси қочиб, стулда ўтирган жойида ўзидан кетиб, йиқилиб қолади (сурат-4).

Суд қарорини ўқигандан кейин ...


Бу кун пайшанбалиги сабаб, ўғли уйда эди ва унинг бу ҳолатини суратга туширган. Кейин уни суяб турғизган ва докторни чақирган. Шундан кейин юрагининг аҳволи янада пасайди..
Суьяларнинг қўполлиги ва адолатсизлиги сабаб, бу унинг 3-марта хушидан кетиб йиқилиб қолиши эди. Аввал ҳам бир марта (28.9.2016 да) автобус бекатида, яна бир марта уйда (коридорда) қўлида:
«Кимга тааллуқли бўлса. Менинг вафотим учун коррупция (мафиа) жавобгардир ва мени «Шаҳид» деб кўминг.  Проф А.Хоразмий»   деган қоғозни ушлаганча йиқилиб қолган эди ва буни ҳам ўғли суратга олган экан.
                                                                  *   *
6.7.2017 да Стокпорт шаҳри қоқ марказидаги “АСДА” магазини қаршисидаги скамейкада Хоразмий дам олиб ўтирганди. Қаердандир собиқ хотини пайдо бўлади ва уни ҳақорат қиланича барчанинг олдида тепабошлайди. 
Одамларнинг аралашувидан кейин, у магазинга кириб кетади. Хоразмий унинг мақсадини яхши билгани боис унга сўз қайтармади ва полицияга қуйидаги аризани топширди:


Полиция бошлиғи жаноб Иан Ҳопкинсга,
Катта Манчестер полицияси,
Манчестер M40 5BP
                                                                       104-Дунтон Миноралари,                                                                                                        Бриннингтон,
                                                                         Стокпорт, SK5 8NR,  UK                  
                                                                                  7-июль 2017

           Оғзаки ва жисмоний ҳужумга учраганим ҳақида ариза


Мен  юраги касалманд, ногирон Ахмад ҳожи Хоразмий 69 ёшдаман. 
6.7.2017 да кундуз соат бешлардан кейин АСДАнинг олдидаги скамейкада ўтиргандим. Қаердандир 46 ёшли собиқ хотиним (у 38-Ҳунтингдон кўчаси, Бриннингтон, Стокпорт SK5 8DX адресида яшайди) пайдо бўлди ва ҳечқандай сабабсиз жуда ёмон сўзлар билан мени ҳақорат қилганича мени тепабошлади.
Мен ССТВ камерани кўрсатганимча: -Мени ҳақорат қилишни ва уришни бас қил, ССТВ камера ҳамма нарсани ёзаяпти, устингдан шикоят қиламан,- дедим. Гулистон Хоразмий: -Хавотир олма, улар бу ҳақида билади,- деганича мени тепишда ва ҳақорат қилишда давом қилди ва оёғимни жароҳатлади (сурат-5)

Тепкидан жароҳатланган оёқ


У АСДАга кириб кетганидан кейин мен полицияга (999) телефон қилдим. Менинг қўғироғимни қабул қилган полиция ходими 30 минут ичида полиция офицери мендан хабар олишини айтди. Афсуски улардан ҳалигача дарак бўлмади.
Собиқ хотиним менинг жаҳлим чиқиб унга гап қайтаришимни истаб кўп марта мени ҳақорат қилган. Полиция ва судлар унинг ёнини олишини билганим учун ҳеч қачон унга гап қайтармадим. 
Менга маълумки ижтимоий хизмат, полиция ва судлар менга қарши мафиа сифатида атайлаб бирлашган. Бугунги ҳодиса ҳам мафианинг ташаббуси билан менга қарши атайлаб уюштирилмаганига кафолат йўқ. 
2015 йил октябрь ойининг охирларида собиқ хотиним билан Вриннингтон кутубхонасида учрашгандик. Шунда мен: -Менинг дафн маросимим учунги 5000 поунд пулимни қайтариб бер ва биз оилани қайта тиклаймиз,- дедим. 
Шунда у: - Менинг даъволарим полиция ва судлар томонидан қабул қилиниши учун айрим бошлиқларга, полиция ва судларга бериш учун ўша пулни, яна қўшимча пулни ижтимоий хизмат ходими Сара МкЕнти олган, -деди. 
Ҳодисалар унинг айтгани тўғри эканлигини тасдиқлаяпти, полиция ва судларнинг ҳар бир ҳаракатлари уларнинг пораланганлигини кўрсатаяпти. Чунки Г.Хоразмийнинг ҳар бир ёлғон даъвоси қабул қилинди.
23.9.2014 да менинг чап қўлимнинг бош бармоғига менинг ҳассам билан уриб жароҳатлаган. Бу ҳақда ўша куни полиция маҳкамасида мен уни кўрсатдим ва полиция маҳкамасидаги доктор полицияга хулоса берган. 
Шундан кейин ўша ҳужжат ғойиб бўлган, мени урган ҳасса эса менга қарши ишлатилган. Бу ҳали фақат битта далил. Менда рад қилиш имконсиз бўлган қатор далиллар бор.
Ҳеч бўлмаса бу сафар адолат ўрнатилар деб умид қиламан.
Эҳтиром билан жабрланувчи профессор А.Хоразмий.


Хоразмийнинг имони комилки, унга жароҳат етказга аёл мафианинг қўлидаги қурол холос. Хоразмий юқоридаги аризасида айтганидек, бу ҳодисага ҳам мафиа аралашган бўлиш эҳтимоли бор. Шу боис ҳам бу борада бирон адолат ўрнатилмади.
                                                                  *     *
Профессор Ахмад ҳожи Хоразмий Стокпортдаги Мафиага қарши курашда адолат топиш учун бошини урмаган жойи, ёзмаган ташкилоти қолмади. Хоразмийнинг бу борадаги ёзишмаларининг ўзи 1000 саҳифадан ортиқни ташкил қилади.
Хоразмий булар асосида “Адолат излаб, ёхуд, коррупцияга қарши беаёв кураш” номли ҳужжатли мурожат тахлиф қилди ва уни тегишли аризага илова қилиб  барча жойларга юборабошлади.
Ажабланарлиси шундаки, Хоразмийнинг аризаси қайси ташкилотга ва кимга бормасин, мафиа ундан эртагасиёқ хабар топади. Натижада, кўпчилик жойлардан ҳеч қанақа жавоб бўлмайди. Жавоб ёзганлари ҳам бирон фойдаси бўлмаган умумий маслаҳатлар билан чекланишади.
Шикоят қилиш мумкин бўлган энг охрги ва юқори ташкилот – Парламент Омбуцмани қолди. Одамларнинг айтишига қараганда мафианинг бу ерга қўли етиши қийин бўлар экан. Чунки шикоят  Парламент аъзоларидан иборат комиссия томонидан кўрилар экан.
Лекин шикоят Парламент Омбуцманида кўрилиш учун аризагўй яшаб турган жойнинг Парламент аъзоси бунга рози бўлиб, имзо қўйиши лозим экан. 
Бунинг учун аризагўй ўзи яшаб турган жойдаги Парламент аъзоси(МР)га мурожат қилиши лозим. Хоразмий ўзи яшаётган Стокпорт шаҳар бўйича Парламент аъзоси Анн Кофей хонимга қуйидаги ариза билан мурожат қилади:


Стокпрот бўйича Парламент                                                              
Аъзоси муҳтарам (МР) Ан Кофейга                                                                    Парламент зали, Лондон, SW1A 0AA          
                                                                        104-Дунтон Миноралари,                                                                                                       Бриннингтон,
                                                                           Стокпорт, SK5 8NR,  UK                                                                                                     11октябрь 2017
                             Адолатни ўрнатиш борасида Ариза

Мен кекса (70) ва ногирон одамман. 2014 йилдан эътиборан қуйидаги сабабларга биноан менга қарши уюшган Мафиа  (Ижтимоий хизмат, Полиция, Судлар) ҳаракат қилаяпти:
-Аваламбор, Судлар ва полиция Социал хизмат ходими Сара МкЕнти орқали катта миқдорда пора олган.
-Қолаверса, Мафианинг таҳдидига қарамай мен бетўхтов Мафианинг адолатсиз ва коррупцион ҳаракатларига қарши курашда давом қилаяпман.
Полициянинг зўровонлиги натижасида полиция қароргохида кўп марта инфаркка учрадим ва шу ердан тезёрдам машинасида касалхоналарга олиб кетилдим ва юрагимда амалиёт (операция) ўтказилди. Ҳозирда мен тўла яроқсиз одамман.
Коррупциялашган Судлар (судьялар) менинг арзларимни асоссиз равишда рад қилдилар ва натижада менинг оилам бузилди. Менинг фарзандларим етим сифатида отасининг меҳридан бенасиб ҳолда озор чекишаяпти. Биз (ота ва фарзандлар) бир-биримизни соғиниб азоб чекаяпмиз.
Бу борада мен PSBI, IPCC,  JCIO, МР, Ҳукумат, Прократура, Омбудсман каби кўпчилик идораларга мурожат қилдим. Бу ҳақда “Адолат излаб, ёхуд, коррупцияга қарши беаёв кураш” (https://youtu.be/YPj19GeN7P4) номли ҳужжатлар асосидаги  иловада баён қилинган. Афсуски менинг бу мурожатларим эътиборсиз қолдирилди ёки бу бўйича бефойда умумий маслаҳатлар берилди.
Бу дегани юқорида айтилган ташкилотларга Мафиа менинг мурожатларим ҳақида таъсир ўтказаяти дегани. Демак, мени Мафианинг таҳдид хатидаги муаммолар кутаяпти экан. 
Имкониятдан фойдаланиб айтмоқчиманки, менга қарши келадиган провокация (муаммолар) сабаб, доимий стресс остида яшаётганим учун вафотим муқаррар эканлигини ҳисобга олиб, бунинг учун маъсулят менга қарши ҳаракат қилаётган уюшган мафия гарданида бўлиши лозим. 
Муҳтарам Ан Кофей хоним, қатор йилларки сиз юқорида мен рўпара бўлаётган  муаммоларни ва мени шахсан биласиз. Менга бошқа масалаларда кўп марта ёрдам қилганингизга қарамай, юқорида баён қилинган муаммолар бўйича сиздан бирон ёрдам кутаётганим йўқ. Бунинг сабаби иловадаги материалда баён қилинган. 
Шу боис ҳам мен Омбусманга ариза билан мурожат қилдим. Омбудсман менинг ишимни кўриб чиқиши учун, сизнинг розилигингиз (имзоингиз) лозим экан. Парламент Омбудсманида менинг ишим кўрилиши учун розилик беришингизни сўрайман.
Эҳтиром билан сайловчингиз                                                                          профессор Ахмад ҳожи Хоразмий (имзо)                         Стокпорт шаҳри.


Хоразмийнинг юқоридаги аризаси ўша куниёқ Стокпорт бўйича Парламент аъзоси (МР) Анн Кофей хонимга етади ва интернет орқали буни тасдиқловчи жавоб ҳам келади. 
Шундан бирнеча ой ўтган бўлсада, Парламент аъзоси Анн Кофей хонимдан ҳечқанақа жавоб келмайди. Бу дегани, мафианинг қўли Парламент аъзосига осонгина етган. 
Стокпорт бўйича Парламент аъзоси Ан Кофей хонимдан умидини узгач, Хоразмий Парламент Омбудсман ходимлари маслаҳати асосида, Буюк Британия Парламентининг ўзига тўғридан тўғри ёрдам сўраб ариза билан мурожат қилди (сурат-6). Унинг аризаси қуйида айнан келтирилади:


Кимга тегишли бўлса
Парламентлар Уйи.
Лонддон SW1A 0AA

                                                                  104-Дунтон Миноралари
                                                                         Бриннингтон,
                                                                    Стокпорт,  SK5 8NR,  UK.
                                                                            24-Ноябрь, 2017

 Менинг шикоятим Парламент Омбудсманида кўриб чиқилиши учун рухсат бериш ҳақида       А р и з а 


Мухтарам Жаноб/Хоним, 
Кўп йиллардан бери мен адолат излаяпман (илова-1) ва уни топаолмадим. Ва ниҳоят, мен бу масалада Парламентария Омбудсманига мурожат қилдим. Бироқ улар менинг маҳаллий (Стокпорт) парламент аъзосининг бу ишга розилигини (имзосини) талаб қилишди. 

Парламентга ариза


Мен маҳаллий парламент аъзосига ариза-ю барча ҳужжатларимни юбриб, бу масалада унинг розилигини (имзосини) тиладим (илова-2). Афсуски менинг маҳаллий депутатим (МР) Ан Кофей хоним менинг аризамни эътиборсиз қолдирди.
Шундан кейин мен такрорий мурожат қилдим Парламентария Омбуцманига. Улар энди бу масалада розилик сўраб Буюк Британия Парламентлар уйига (илова-3) мурожат қилишни маслаҳат беришди.

Менинг шикоятим Парламентария Омбудсманида кўриб чиқилишига рухсат беришингизни сўрайман.
Эҳтиром билан 
 профессор Ахмад ҳожи Хоразмий  Стокпорт, UK.

 

Хоразмийнинг бу аризасига Парламентлар уйи(Танбир)дан:              -Бу масалада ўзингиз(Стокпорт шаҳар)нинг маҳаллий депутатингиз (МР) бўлмиш Ан Кофейга мурожат қилинг. Мана унинг адреслари. Бизнинг бу маслаҳатимиз сиз учун фойдали бўлишига ишонамиз, - деган жавоб келади.
Уларнинг бу даражадаги эътиборсизлиги ва маъсулятсизлигидан Хоразмийнинг фиғони осмонга чиқиб кетади ва уларга қуйидагича (сурат-7) жавобни ёзади:


Муҳтарам Парламентлар Уйи (Танбир), аввало жавобингиз учун ташаккур. 
 Менинг арзамда менинг маҳаллий депутатим (МР) Ан Кофей менинг бу борадаги аризамни эътиборсиз қолдиргани, ва шу боис мен ёрдам сўраб сизларга мурожат қилаётганим аниқ кўрсатилган бўлишига қарамай, сизлар (Парламентла Уйи) мени яна ўша Ан Кофейнинг ўзига йўллабсиз. 

Британия Парламентлар уйига жавоб хати


Бундай маъсулятсизликни қандай тушинмоқ керак? Балки сизлар менинг аризамни эътиборсиз ўқигандирсизлар ёки уни тушинмагандирсизлар.
Марҳамат қилиб айтингларчи, мен Буюк Британияда адолат топаоламанми, йўқми? Агар топаоладиган бўлсам, адолатни қаердан ва қандай топаман?
Менга қарши бўлган мафиянинг қудратли қўли ҳамма ерга етган, деган ҳавотирдаман.
Ҳурмат билан А.Хоразмий. Стокпорт, 28.11.2017.


Хоразмийнинг юқоридаги хати бўйича Британия Парламентлар Уйидан биронта жавоб келмайди. Бу ҳам унинг кўплаган мурожатлари каби эътиборсиз қолдирилади.

                                                               *    *
2017 йил май ойида Хоразмийлар, Британия бош вазири Тереза Мей хонимдан Хоразмийларнинг қўллови илтимос қилинган хат оладилар (сурат-8). 

Британия Бош Вазири(Тереза Мэй)нинг ёзган хати


Тереза Мей хоним  илтимос қилганки, у Бош вазир бўлган ҳукумат, уларни уялтириб қўймайди, ва улар учун қалқон бўлади.
Хоразмийлар унинг ваъдасига ишонадилар ва сайловда уни ва консерватив партияни қўллайдилар. Шу масала бўйича Хоразмийлар унга хат юборди ва у хат пастда айнан келтирилади:


Бритнания Бош вазири Тереза Мей хонимга
10-Довнинг кўчаси, Лондон, SW1A 2AA
                                                                         104-Дунтон Миноралари,                                                                                                   Бриннингтон,
                                                                           Стокпорт, SK5 8NR,  UK                 
                                                                                   20-май 2017

             Сайловда Тереза Мей хонимни қўллаш борасида


Муҳтарам Тереза Мей хоним,
Сайловда сизни қўллаш ҳақида илтимос қилиб ёзган хатингизни (илова-1) олиб хурсанд бўлдик.
Мен Стокпортда 12 йилдан буён яшаяпман ва бу ерда кўплаган дўстларим бор. Мен, оила аъзоларим ва дўстларим ҳар доим ишчилар партияси – Ан Кофей хонимни қўллаганмиз. Ўтган йилдан бошлаб, биз ишчилар партияси – Ан Кофей хонимдан ҳафсаламиз пир бўлди. 
Бунга сабаб шу бўлдики, мен Стокпортдаги коррупциялашган мафиа сабаб муаммоларга юз тутдим. Натижада менинг оилам бузилди (илова-2), саломатлигим тўла издан чиқди ва ҳозирда мен яроқсиз одам бўлиб қолдим.
Менинг депутатим (МР) Ан Кофей хонимдан бу борада адолат ўрнатишни сўрааб ёрдам тиладим. У нафақат ёрдам бермади менга, ҳатто, сиз(РМ)га аталган аризамни (илова-3) сизга узатиб юбориш борасидаги илтимосимнида  рад этди. Натижада мен ҳалигача азият чекаяпман.
Муҳтарам Тереза Мей хоним, биз ва бизнинг кўплаган дўстларимиз сизнинг:     -Ахмад ҳожи ва Улуғбек, сизлар мени қўлланглар, мен сизлар учун туриб бераман, ва сизларнинг юзингизни ерга қаратмайман, - деган ваъдангизга ишондик. Сайловда биз консерватив партияни қўллаймиз.
Нафақат қулай брексит борасидаги ва шунингдек, менинг аризамда кўтарилган муаммо бўйича ҳам адолат ўрнатиш борасидаги ваъдангизнинг устидан чиқишингизни ҳам илтимос қиламиз.
Эҳтиром билан профессор Ахмад ҳожи Хоразмий ва Улуғбек Хоразмий. 


Хоразмий ва унинг барча дўстлари берган ваъдаларининг устидан чиқиб, 8.6.2017 даги сайловда консерватив партиясига овоз бердилар (сурат-9). 

8.6.2017 да бўладиган сайлов блютени


Афсуски, Бош вазир Тереза Мей хоним ваъдасини тутмади. Сайлов тугаган захоти Хоразмийни ва унинг аризасини эътиборсиз қолдирди.
Ва шунингдек, Британиянинг турли даражадаги ташкилотларига адолат сўраб ёзган барча аризалари эътиборсиз қолдирилди. Хоразмийнинг фикрича, уларнинг аризасига эътиборсизлик, унинг  Британиядаги коррупцияни танқид қилгани билан боғлиқ. 
Бундан кўриниб турибдики, энди Хоразмий мафиянинг таҳдид хатидаги муаммоларга рўбарў келади. Шу боис, у доимий қўрқув ва босим остида яшаяпди, бу эса шундоғ ҳам мафиа сабаб ногиронга айланган юрагига салбий таъсир қилаяпти. 
Натижада Хоразмий кўп марта хушидан кетиб йиқилиб, қаттиқ жароҳатлар олди. 
Хоразмий учун бировлар азият чекмасликлари учун у ҳар доим ўзи билан:
«Кимга тааллуқли бўлса. Менинг вафотим учун коррупция (мафиа) жавобгардир ва мени «Шаҳид» деб кўминг.  Проф А.Хоразмий»   деган ёзувни олиб юради. 
Мафиа таъсиридаги хушсиз йиқилиб қолишлари сабабидан Степинг Ҳил касалхонасига бориб врачларга мурожат қилди.

Докторнинг хати

Сурат(10)да кардиолог консултант, доктор К.Шарифнинг унга, унинг доктори А.Гилманга ва Манчестер Қироллик касалхонаси юрак марказига ёзган хатида ҳам Хоразмийнинг хушсиз йиқилиши сабаблари ва тафсилотлари баён қилинган.                                                    

Бу хат асосидаги текширувнинг кўрсатишича Хоразмий юрагининг ярми ишламай қолган. Доктор Н.Малик бошлиқ врачлар консилиуми кўкрак қафасини очиб, юрагида катта операция ўтказиш қарорига келишган.

Бу қарор бўйича уни хабардор қилиб, бошидан қатор инфарк ва юрак операцияларини ўтказган, 70 ёшли одамнинг ногирон юрагида ўтказиладиган бу операциянининг самараси, ҳатто 50% гада етмаслиги мумкин, деб унинг розилигини олишди ва операция 21-сентябрга белгиланди.

Шу муносабат билан “Ризо керак – тағдирига” деб YouTube ва қатор интернет сайтлари орқали унинг видолашув сўзи эълон қилинди. Қуйида YouTube ва қатор интернет сайтларида эълон қилинган видолашув сўзи (https://youtu.be/9_bHNtJEmGw) айнан келтирилади:

 

Профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг

В и д о л а ш у в     с ў з и

http://horazmiy.ucoz.com/publ/khorazmijning_vidolashuv_swzlari_va_unga_jozilgan_munosabatlar/1-1-0-365

http://www.dunyouzbeklari.com/?p=182899#comment-48883

(https://youtu.be/9_bHNtJEmGw)

Ассалому алейкум, бизни ўқиган, эшитаётган ва кўраётган муҳтарам биродарлар.

Менинг ҳаёт ва фаолиятим, «Олимнинг қисмати» номли, манабу тарихий романимда, ва Буюк Британиялик машҳур адиб ва дипломат Аннақули Нурмаммедов ва Ўзбекистонлик таниқли олим, профессор Полвон Қаландаровлар томонидан,  менинг 70 йиллигим муносабати билан ёзилган, манашу  рисолада  баён қилинган.

                                                        

                                         Surat-10.11. А.Хоразмий видолашув айтиб

Узоқ йиллар, диктатор Каримовнинг коррупцион  режимига қарши курашларим натижасида, саломатлигимга жиддий путур етиб, муҳожирга айландим. Бу ҳақда,  «Аянчли кунлар тарихи, ёхуд, коррупцияга қарши кураш» номли манабу  китобимнинг 3 ва 6 чи  бобларида, ҳужжатлар асосида баён қилинган.

Иккинчи ватаним – Буюк Британияда ҳам коррупция билан муроса қилмадим. Бу ҳақда манашу китобимнинг «Мафиа ва ундан келган азиятлар ҳақида»  ва «Адолат излаб, ёхуд коррупцияга қарши беаёв кураш» номли бобларида ҳужжатлар асосида баён қилинган.
Коррупция натижасида оилам бузилиб, фарзандларим тирик етимга айланди. Бирнеча марта инфаркка учрадим, юрагимда операция ўтказилди ва ногиронга айландим. Менинг ногиронлигим  ҳақида суднинг манабу  қарорида ҳам кўрсатилган.

Агар коррупцияга қарши курашларимни бас қилмасам,  мени жиддий кўнгилсизликлар, ҳатто ўлим кутаётгани ҳақида мафиадан манабу таҳдидли аноним хатни олган бўлсамда, курашдан тўхтамадим. Шу сабаб: «Кимга тааллуқли бўлса. Менинг вафотим учун коррупция (мафиа) жавобгардир ва мени «Шаҳид» деб кўминг.  Проф А.Хоразмий»  деган манабу  ёзувни, доим ўзим билан олиб юраман.

Доимий стресс ва хаф остида яшаётганим сабаб, саломатлигим, айниқса, шундоғ ҳам ноирон юрагимнинг аҳволи кескин ёмонлашди. Яқиндаги текширув юрагимнинг ярми ишламай қолганини кўрсатди.

Яқин кунларда, кўкрак қафасимни очиб, юрагимда катта операция ўтказилиши кутилаяпти. Бирнеча марта инфарк ва юрак операциясини ўтказган, 70 ёшли ногирон одам учун, бу операциянинг натижаси  нима бўлишини ёлғиз Аллоҳ билади...

Ўлишдан қўрқаётганим йўқ. «Аянчли кунлар тарихи» китобимдаги «Бу фоний дунё ва унинг озорларидан қутилиб, Аллоҳга етганим  учун,  менга ҳайрхох бўлганлар, вафот қилганимда хафа эмас, хурсанд бўлсинлар”,  деган эпиграфни бекорга ёзмадим.

Шу сабаб, Расулуллоҳнинг: «Ҳар бир мусулмон тириклигида мулкига васият қилмоғи лозим» дегани асосида, манабу  васиятномани ёзиб, тегишли одамларга етказдим.

Ҳаётим давомида, имон, виждон ва қонун доирасидан чиқмасликка ҳаракат қилдим.  Нақшбандия тариқатининг Дилинг Аллоҳда, қўлинг ишда бўлсин! шиорига амал қилдим. Шундай бўлсада, “бекам Парвардигор” дегани асосида, билиб-билмай кимгадир ноҳақ азият етказган бўлсам, Аллоҳ ризоси учун мени афу этарлар.

                     Барчага ассалому алейкум ва раҳматуллоҳ      

*

 

9 ва 10 боблар асосида куйидаги хулосаларни қилиш мумкин:

1. Уюшган (ижтимоий хизмат, полиция ва судлар) мафианинг Хоразмийга қарши ҳаракатларининг сабаблари қуйидагилар:

-Биринчидан – Сара МкЕнти орқали уларнинг ишларига катта миқдордаги пора аралашган.

-Иккинчидан – мафианинг коррупцион ҳаракатига қарши Хоразмийнинг кураш(шикоят)лари.

Коррупция Хоразмийнинг оиласини бузди, фарзандларини тирик етим қилди ва унинг саломатлигини вайрон қилди. Коррупционерлар  истаган пайтида унга қарши муаммолар ёки провокациялар уюштириши мумкин ва бунда унинг собиқ хотинидан фойдаланишлари мумкин.

2. Хоразмий қари (70) ва ногирон одам бўлишига қарамасдан, ва мафиа уни, уларга қарши кураши(шикоятлари)ни тўхтатмаса муаммоларга рўпара бўлиши, ҳатто ўлиши ҳақида огоҳлантирган бўлсада, ва унинг коррупцияга қарши курашлари унга жуда қимматга тушаётганига қарамай, ватанларини коррупциядан озод қилиш (ҳеч бўлмаганда камайтириш) йўлида, Хоразмий бу курашлардан тўхтамайди.

3. Шу имкониятдан фойдаланиб, таъкидламоқчики, дуч келиши мумкин бўлган муаммо(провокация)лар, доимий хаф ва стресс остида яшаётгани сабаб, муқаррар вафоти учун, унга қарши ҳаракат қилаётган уюшган мафиа (ижтимоий хизмат, давлат мулозимлари, полиция ва судлар) жавобгар бўлиши лозим.

Яшасин адолат, йўқолсин коррупция!

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-04-06)
Просмотров: 732 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 7
    Гостей: 7
    Пользователей: 0