"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Аннакули Нурмаммедов шеъриятидан
Ахмад ҳожи Хоразмий
 
Аннакули Нурмаммедов шеъриятидан
 
     
 Саҳифамизнинг навбатдаги меҳмони сифатида Аннакули Нурмаммедовни танлашимизнинг иккита боиси бўлди: 
Биринчиси: Унинг адабий ижодининг ниҳоятда самарадорлиги.
    Тўғри, ўнлаб китоблар ёзган олимлар ва адибларни учратиш мумкин. Бироқ саҳифамиз қаҳрамонидан бошқа, бир йилда, ҳар бири, 600-700 саҳифадан ортиғроқ ҳажмга эга бўлган 3 та роман ёзган адибни учратиш осон эмасдир.
   Иккинчиси: Аннакули Нурмаммедов ижодининг энциклопедик (серқирра) эканлигидир.
      Аввалги олим ва ижодкорларнинг кўписи энциклопедик бўлган:
       Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий математика, география, тарих, этнография, астрономия, фалсафа каби қатор соҳаларда тадқиқотлар олиб борган ва китоблар ёзган. Бироқ унинг «Ал жабр вал муқобала»асари кўпроқ машҳур бўлган. Шу боис биз уни алгебра фанининг асосчиси бўлмиш, буюк математик олим сифатида биламиз.
      Хоразм Маъмун Академияси аъзоси (ходими) Ибн Сино ҳам тиббиёт, мусиқа, математика, фалсафа каби қатор соҳаларда тадқиқотлар қилиб, китоблар ёзган. Бироқ унинг «Тиб қонунлари» китоби кўпроқ шуҳрат топган ва шу боис уни буюк тиб олими сифатида биламиз.
       Замондошимиз, Хоразмлик Комил Аваз муҳандис, иқтисодчи олим, драматург, шоир, ташкилотчи-раҳбар, ёзувчи сифатида фаолият олиб борган. Бироқ у фаолиятини муҳандис ва олим сифатида бошлаган бўлсада, бугунга келиб, ҳалқ уни кўпроқ шоир ва ёзувчи сифатида танийди.
       Қиссадан ҳисса шуки, Аннакули Нурмаммедов ижод оламида шоир, журналист, ёзувчи, дипломат сифатида танилган бўлсада у адабиётга шоир сифатида кириб келган. Бироқ у Турк дунёсида адабиёт соҳасида ҳалқаро Махтимқули мукофотига сазавор бўлган, машҳур ёзувчи сифатида танилган.
      Аннакули Нурмаммедовнинг яна бир ҳислати унинг маддоҳ эмаслигидир. Мозийдан маълумки, машҳур қалам соҳибларнинг кўплари, ҳукумдорларни мадҳ қилувчи асарлар ҳам ёзишган. Ҳукумдорлар ҳам кўпроқ ўқилиши ва тарихда қолиши учун таниқли олим ва адиблар томонидан мадх қилинишини хуш кўришгани ҳам сир эмас.
       Туркманистон ва Туркия ҳукмдор(Президент)лари ҳам ўз вақтида Аннакули Нурмаммедовдан ўзлари ҳақида бирон нарса ёзишни (бировлар орқали) сўрашган. Улар фаолияти ёзувчини қаноатлантирмагани учун бўлса керакки, ёзувчи бу ишни бажармаган. Таниқли туркман ёзувчисининг Туркманистонда, ёки қатор йиллар ўзи элчи бўлиб ишлаган Туркияда эмас, айнан буюк Британияда қўним топганининг боиси ҳам, унинг маддохлик қилмаганидан бўлса, ажаб эмас.
       Аннакули Нурмаммедов ўзи тан олган шахсларнигина, ўз юрак амри билан якқалам қилган. Буни, унинг кейинги пайтлар ёзган ва Туркиянинг қатор нашрларида чоп қилинган қуйидаги шеърларидан ҳам билиш қийин эмас. Унинг айрим шеърлари ва у хақдаги шеърлар ҳам Туркманистон ва Ўзбекистондаги радио, телевидения, тадбир ва тўйларда, таниқли хофизлар томонидан куйланаётгани ҳам бор гап.
      Аннакули Нурмаммедовнинг қуйидаги, сизга ҳавола қилинаётган шеърларини, туркманчадан ўзбекчага ўгиришда, муаллифнинг шеър қофиясини кўтариш учун ишлатган айрим сўзлари ва сатрлари, муаллиф мақсадини сақлаган ҳолда, шеърдаги мантиқ ва равонликни янада яхшилашни кўзлаб, таҳрир қилинди. Жараёнларнинг мантиқий давомийлиги(кетма-кетлиги)ни яхшилаш мақсадида айрим шеърлардаги куплетлар ўрни алмаштирилди.
     Каминанинг поэзия соҳаси бўйича мутахасис эмаслигини назарда тутиб, шеър муаллифи ва муштарийлар, таржима ва таҳрирдаги камчиликларни кечирарлар, деб ишонаман.
 
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимқулини
Бошга келар вақти турли хил бало,
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимқулини.
Ё ногоҳон, юракка тушса ҳовсала,
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимқулини.
 
Юлдузлардан порлоқроқ кўзини кўрдим,
Осмонимдан нурлироқ юзини кўрдим,
Шеърларида гарчак ўзини кўрдим,
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимқулини.
 
Бу дунёда саргиздондир юрагим,
Сендан кўзим йироқ бўлиб ўтганим,
 Ҳасратингдан жафо чекиб Ватаним,
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимқулини.
 
Билиб-билмай кетмак катта хатоми,
Ёшлигимда кўп ўқиганим китобни,
 Тушимда кўриб қибланг Озодий отангни,
Дедим, бир кўрсайдим, Махтимкулини.
 
Айб, Аннакули, муҳаббатга етмасам,
Ражаб Мажик дўстга сўзим тутмасам ,
Катта хато бўлар, ёзиб кетмасам,
 Қандай кўргантимни, Махтимқулини.
 
 
Гулновот онам
 
 Бир онам бор, оналарнинг султони,
Ҳалқимнинг пасфеъли, Гулновот онам.
Азиз отанинг ул, чаман - гулистони,
 Муҳаббат тимсоли, Гулновот онам.


Севги кароматдир, етар катта пой,
Отанинг, онанинг ҳаққи кўнгилга жой,
Ўғли Қурбонназар бир боқи сарпой,
 Сарпойлар онаси, Гулновот онам.
 
 Унга ўхшасанг, жун эгирмалисан,
 Ёки ҳақ шоир бўлиб, туғилмалисан,
 Ё-да, ҳақ шоир ўғил туғмалисан,
 Қўяр чуқур нусхани, Гулновот онам.
 
 Ул шум воқеа ҳеч сиғмас ақлга,
 Кетти ўғил, маст аскарнинг ўқига,
 Отасида кетти, ул ўғилининг изига,
Сабирнинг тимсоли, Гулновот онам.
 
Боланг кетди, ўттиз бешнинг устинда,
Қирқ кун кейин, ўғли бўлди изинда,
Яна куч топавергин тиззанга,
Давом қил киссани Гулновот онам.
 
Узоқлардан бизга салом етказган,
Ҳолим сўраб, ярим кўнглим кўтарган,
Саси билан Ватанимни келтирган,
Йўқ қилар ғуссани Гулновот онам.
 
Кўкдан излаб, охир ердан топганим,
Телпагимни кўкка отиб қопганим,
Аннақули айтар, азиз Ватаним,
 Юртимнинг осмони, Гулновот онам,
Оналар онаси, Гулновот онам. .
 
 
Пайғамбар ёш қутлуғ бўлсин
 Бир қўлида Қуръон, бирида Инжил, 
Одамлар илминга ҳайрон Хоразмий.
Ислом сен учун, буюк бир Ходий,
Пайғамбар ёш сенга қутлуғ Хоразмий.

 Бошиндаги телпак, оқ уйга ўхшар,
 Сухбати доимо бир тўйга ўхшар,
 Ҳар сўзин маъноси, мақолга ўхшар,
 Ижобат бўлсин ҳар дуонг, Хоразмий.
 
 Наслини олибдир, ул, Ўғизхондан,
Ал-Хоразмийдан, Махтимқули уммондан,
Хофизлик сирини, устози Комилжондан,
Минг ҳунар қўлинда, сайрон Хоразмий.
 
Бобонг ёзмиш китоб: "Ал-жабр вал муқобала”,
Ахмад ҳожи, сен ёзмиш китоблар нима?!
Боши илм, ҳақ сўз, сўнги - хижрон ва нола,
Ёт элларда юрар, ҳайрон, Хоразмий.
 
 Илм деб, кимлар чекмади захмат,
Сен кўрдинг ҳаётда, хизматга-тухмат,
 Боши Муҳаммаддир, сўнграси Ахмад,
Тўрт юз йигирмадир, бу сон, Хоразмий.
 
Ким турар қаршингда, илм бобида,
Кимлар дунё йиғар, илм ўрнига,
Тадқиқот, ихтиро, сенинг ўйингда,
Бор бойлигинг илим, иймон, Хоразмий.
 
 Аннақули айтар, будир ҳақ зикир,
Бошқани кўрарсан қиларсан фикр,
Яхшига етмоқ учун бул кунга шукур,
 Илминг билан Ҳаққа, етгин Хоразмий.
 
 
Севгим Гулалак
 
Сенга боқсам ёшлик чоғларга кетгум,
 Қарияпсан, дема омон Гулалак,
Тоғли қизни севдим, тоғларга кетгум,
 Яшаганинг минг бир роман, Гулалак.

Дунёнинг сўнгига кетиб кўрган йўқ,
 Яхшизодалардан бошқа эран йўқ,
 Гоҳо оқ-қорага ақлинг етгани йўқ.
Яхши қандай ёмон бўлар, Гулалак.
 
Туғилган кунинг, гуллар уйинга кирган,
Онанг гул-лоладан номингни олган,
Умр бўйи қолиб бўларми жайрон,
Гуллар қандай бўлар сомон, Гулалак
 
 Ёрга етмоқ учун, юракдан севдинг,
 Хаста бўлганимда, қайғурма, дединг,
Ҳеч қачон ватандан айрилма, дединг,
 Сени олиб қочди замон, Гулалак.
 
Аннақули айтар, кетган келарми,
Келажакни олдиндан билиб бўларми,
 Бугун йиғлаган, эрта яна куларми,
Югурук бир кун бўлса чаман,Гулалак
 
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-12-02)
Просмотров: 1796 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0