"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Арбоб(МХХ)нинг минг бир боб(услуб)и
Ахмад ҳожи Хоразмий
Арбоб(МХХ)нинг минг бир боб(услуб)и

Арбоб (КГБ, МХХ) ҳақида билганларим

Арбоб(МХХ ёки КГБ)нинг фаолияти ҳақида ёзиш ниятим йўқ эди. Чунки ҳамма замонларда ҳам  қудрaтли ва сирли бўлган бу ташкилотнинг фаолияти ҳақида кўпчилик қатори мен ҳам жуда кам нарса биламан.
Пагон тақадиган ташкилотлар ичида МХХ бошқаларига қараганда коррупцияга камроқ ботгани, ўз ишининг устаси ва ўз бурчини бошқаларга нисбатан содиқлик билан бажарадиган ташкилот деб тушинаман уларни. Улар ҳамма замонларда ҳам ўз мавқеи билан бошқа куч ишлатар ташкилотлардан устун бўлган. Каримовнинг мураккаб бир шароитда чорак асрдан буён тахтда қолаётгани ҳам айнан МХХнинг шарофатидан бўлса не ажаб.
МХХнинг вазифаси (менинг тушинишимча) судларга ўхшаб адолатни қарор топтириш, прокуратурага ўхшаб қонун устиворлигини таъминлаш эмас. Унинг вазифаси давлат (ҳукумат, президент) хафсизлигини таъминлаш, уларни қонун ва ҳалқдан ҳимоя қилиш. Бу вазифани МХХ қойилмақом қилиб бажараяпти менинг назаримда.
Мухтарам ўқувчи мени МХХга лаганбардорлик қилаяпти, деган ҳаёлга бормаслиги учун мен бу гапларни улар(МХХ)дан кўп азият чекаётган бир пайтимда айтаётганимни ҳисобга олишларини истардим.
Аввал айтганим, МХХ фаолияти ҳақида жуда кам нарса билганим сабаб, менинг улар ҳақида ёзганларимни улар фаолиятига баҳо деб тушунилмаслиги лозим. Мен қуйида улар (КГБ, МХХ) ва мен орамизда бевосита ва билвосита бўлган ва бўлаётган тафсилотларни қандай бўлса шундайлигича ёздим, қандай хулоса чиқариш муҳтарам ўқувчилар ҳукмига ҳавола. 

Арбоб(КГБ, МХХ) назарига тушишим сабаблари ва улардан келган азиятлар ҳақида

Африканинг кейинги (1970-1980) тарихига назар солсангиз, ундаги қатор давлатлар Европа давлатлари колониялигидан озодликка чиқиб, ҳар қайси мустақил бир давлатга айландилар. 

   Сурат - 1

Албатта, уларда ўзларини ўзлари бошқариб кетиш салоҳияти ва имконияти йўқ эди. Шу боис улар кимнингдир ёрдамига муҳтож эдилар. Ривожланган капиталистик давлатлар уларга текинга ёки арзонга ёрдам беришга хуши йўқ эди. СССР эса пайдо бўлган бу янги давлатларни ўзига оғдириб, социалистик давлатларни кўпайтириш учун уларга дўстона (текин) ёрдам қўлини чўзди. Бундай давлатлар "Социалистик йўналиш(фикр)даги давлатлар” деб атала бошланди.
Шундай мамлакатлардан бири 1975 йилда Португалиянинг колониясидан чиққан Мозамбик эди. СССРнинг бўлғувчи дўстларидан бири сифатида Мозамбик ҳалқ республикаси президенти Самора Моизес Машель 1980 йилда Москвага – Л.Брежневнинг олдига келди. Унга керак ёрдамларнинг биттаси издан чиққан пахтачиликни тиклаш бўлган.
Шу боис Брежнев уни Ўзбекистонга – Ш.Рашидовнинг олдига йўллайди. Рашидов уни пахтачилик институти (СоюзНИХИ)га ва 2-3 та пахтачилик хўжаликларига олиб боради. Буларга "Комиссар Жю” (Фантомас филмидаги қаҳрамонлардан бири) деб танилган, ўша даврдаги Ўзбекистон мелеорация ва сув хўжалиги вазири Исмоил Жўрабеков ҳамроҳлик қилган.
С. Машель Рашидовдан Мозамбикда битта пахтачилик институти ва бирнеча пахтачилик хўжаликларини ташкил қилиб беришни сўрайди. Бу иш И.Жўрабековга топширилади. Шу тариқа Мозамбикда пахтачилик институтини ва пахтачилик хўжаликларини ташкил қилиш ва унда ишлаш учун мутахасислар танлана бошланади.
Чет элда (айниқса капиталистик мамлакатларда) ишлаши керак бўлган мутахасислар асосан 2 та критерия бўйича: 1-Мутахасис сифатидаги салохияти ва, 2-КГБ талабига жавоб берадиган сифатлари бўйича танланар экан.
Пахтачилик институти учун танланаётган олимлар ичида менинг ҳам номзодим бор эди. Вазирликнинг кадрлар бўлими бошлиғи отставкадаги КГБ подполковниги эканини КГБда ишлайдиган битта танишимдан билганман.
Бир сухбатга борганимда номзодлар рўйхатига кўзим тушиб қолди. Битта агрохимик ўрнига 5-6 та киши бор экан. Улардан кўпи пахтачилик соҳаси олимлари бўлиб ёши ва салоҳияти жиҳатидан мендан анча устун олимлар эди. 
"Булар бор жойда менга йўл бўлсин”, деб мен Мозамбикга кетишдан умидимни узгандим. Уларнинг ҳаммаси қолиб айнан мен кетдим чет эл(Мозамбик)да ишлашга. Кейин маълум бўлишича улар кучли мутахасис бўлгани билан КГБ элагидан ўта олмай қолишган экан. 
Африкада Ўзбекистон ва Мозамбик ҳукумати назарига тушадиган ишлар қилиш насиб этди менга (сурат-1). Менинг Мозамбикдаги фаолиятим ҳақида Ўзбекистон ва Мозамбик оммавий ахборот воситалари роса ёзишган. Шу тариқа мен 1981 йилда КГБ билан жиддий рўбара бўлиб, унинг элагидан ўтганман.
Иккинчи бор КГБ (бу гал МХХ) мен билан 1999 йилдан жиддий шуғулланишга киришган. Бу шундай бўлган: 
Мен мамлакат президенти И Каримовга адолат сўраб бирнеча бор мурожат қилганман. Менинг аризаларим президентга етиб бормай, унинг шотир (президент маҳкамаси ходим)лари томонидан, кимнинг устидан шикоят қилган бўлсам, улардан хизмат ҳақи(пора)ни олиб, ўшаларнинг ўзларига юборилган.  
Президент маҳкамасида ишлайдиган бир танишим аризамга юқоридан эътибор бўлиши учун уни "Озодлик”, ВВС каби обрўли радиолар орқалии эшитдириш лозимлигини тушинтирди. 
Шу тариқа "Озодлик”нинг Тошкентдаги офисига кириб бордим ва менинг сиёсий даъвом йўқлигини, мақсадим аризамни юқори(президент)га етказиш эканлигини айтдим. Бу ишни "Озодлик”нинг таниқли журналисти, асли Авғонистонлик ўзбек – Зикрилло Ишонч ўз зиммасига олди. 
У мен ҳақимда эшитдириш таёрлаётиб менинг таржимаи ҳолим ва фаолиятимни чуқур ўргангач: "Домла, катта олим, жиддий шахс экансиз. Сиз тўғрингизда Ўзбекистон матбуоти кўп ва хўб ёзибди. Президент атрофидагиларнинг кўписи, балки унинг ўзи ҳам сизни таниса керак. Шу боис, "Озодлик”да чиққан кунингиздан бошлаб сиз билан Ўзбекистон Миллий Хафсизлик Хизмати (МХХ) жиддий шуғулланишга киришади. Агар салгина (ҳатто ўтмишда ҳам) нозик томонларингиз бўлсада радиода чиқмаганингиз маъқул. МХХ ўша нозик жойингиздан тутиб сизни қамаб юбориши мумкин. Бизнинг тажрибамизда бунақалар кўп бўлган. Шу боис "Озодлик”да чиқишни яна бир бор ўйлаб кўринг”, деди Зикрилло Ишонч.
Менинг биронта нозик томоним йўқлиги учун "Озодлик”да дадил чиқдим. Менинг чиқишим шов-шув бўли кетди. Вилоят ҳокими мени чақириб, "Озодлик”да бошқа чиқмаслигимни илтимос қилди ва бир ҳафта ичида менга иш беришлари ҳақида ваъда қилди. 

Сурат-2. МХХга ёзилган хатнинг бир қисми. 2008.

Зикрилло Ишонч айтганидай МХХ мен билан кеча-кундуз шуғулланабошлади. Уларнинг айрим ҳаракатларини танишларим орқали эшитиб, билиб ҳам юрдим. Кўп ўтмай МХХ буюртмаси бўйича мен ҳақимда "Қишлоқ ҳақиқати” газетасида фақат бўхтондан иборат фелетон босилди. Вилоят ҳокимлиги мени МХХ ўз назоратига олгани ва уларнинг рухсатисиз менга иш бераолмасликларини билвосита билдиришди менга. Шу тариқа мен МХХ (КГБ)нинг назарига ва назоратига иккинчи марта тушдим.
Шундан кейин менинг ишим ҳеч юришмади, йиллаб ишсиз юрдим. Катта-катта вазифаларда ишлайдиган яқин дўстларим ҳам менга ёрдам бериш у ёқда турсин, мендан қочиброқ юрабошлашди. Ёрдам сўраб ёзмаган ташкилотим қолмади. Ҳеч кимдан наф бўлмагач МХХда ишлайдиган бир танишим тавсияси билан 2005 йил ёзда МХХ(Р.Иноятов)нинг ўзига ёрдам сўраб мурожат қилдим. Хатимга барча ёзган нарсаларимни (шундоғ ҳам менинг ҳар қадамимдан уларнинг хабари бўлсада) ҳеч яширмай илова қилдим.
Улардан менга жавоб бўлмади, аксинча мени кузатишни янада кучайтиришди. Ҳатто айрим қўшниларимни, ҳатто маҳалла оқсоқоли Нуриддин акани ҳам  менга айғоқчи қилиб қўйишган.
2005 йил ноябрда, Лондон Университети таклифига биноан ҳақаро илмий конференцияда "Агрохимикатларнинг экологик муаммолари” мавзусида маъруза қилдим. Менинг маърузам олқишлар билан кутиб олинди ва бу ҳақда ВВСда ҳам берилган.
Маълум бўлишича, менинг маърузамдан ўша куниёқ хабар топган ҳукумат (МХХ) дарғазаб бўлган ва Ўзбекистонга қайтиб борсам ҳаётим хаф остида қолиши ҳақида огоҳлантиришди мени. Шу боис маълум муддат Буюк Британияда қолишга мажбур бўлдим...
2006 йилнинг бошларида Хоразмдаги уйга, Рахим Искандаровга ўхшаган бир-икки дўстларга дуои салом йўллаб хат ёздим. Р.Искандаровга ёзган хатим: "Хат олувчи йўқлиги учун қайтариб юборилди”, деган почтанинг муҳри билан хат ўзимга қайтиб келди. Дўстим Р.Искандаров оламдан ўтибди-да, деган ҳаёлда жуда қайғуга ботдим. Ўзим хатм қилган Қуръони каримни унинг рухи покларига бахшида қилиб, дуолар қилдим. 
Кейин маълум бўлишича, мен телефон қилган ва хат ёзган барча одамларни МХХ чақириб роса "ишлов” берган. "Хоразмий ватан хоини, ким у билан алоқа қилса улар ҳам хоин сифатида йўқ қилиб юборилади”, деб қўрқитишган. Шундан кейин тушиндим, мен ёзган хатларга ва телефонларга жавоб бўлмаётганининг сабабини. Шу тариқа мен 2006 йилдан МХХ назоратига "Ватан хоини” сифатида ўтдим.

Сурат-3. Бош прокуратура дан келган хат

2008 йилга келиб мен МХХга хат ёздим (сурат-2).  Хатимда Англияда вақтинча қолишим сабаби ва бу ердаги фаолиятим ҳақида (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) батафсил ахборот бердим.
Хатимда "... Мен сиёсий мухолифатчи бўлмасам, фаолиятимнинг Ўзбекистон ва ҳалқаро қонунларга зид томони  ёки Давлат хафсизлигига хаф солувчи томонлари бўлмаса, менга сизлар томондан бундай совуқ муносабат ва таъқибнинг боиси нима?
Келинг, сизлар мени таъқиб қилишни бас қилиб, аксинча, менинг эзгу мақсадим – агрохимикатларнинг асоссиз ишлатилиши натижасида ватанимиз экологиясининг янада ёмонлашувининг олдини олиш борасидаги ишларимда менга ёрдам қилинг. Мен эса бир имонли (ҳожи ва сўфий) мўйсафид сифатида Ватанимиз хафсизлиги йўлидаги ишларингизга дуо қилиб юрай. Шунда, икаламиз ҳам Ҳақ ва ҳалқ наздида эътиборда бўламиз иншаАллоҳ”, деб ёзганман.
Хатимга расмий жавоб бўлмаган эсада, мени таъқиб қилишларида анча юмшоқликни сездим ва бундан хурсанд бўлдим. Афсуски, бу илиқлик узоққа чўзилмади. 2010 йилдан бошлаб МХХ томонидан турли хил номлар остида, нафақат Ўзбекистон матбуотида, ҳатто Каримов режимига мухолиф саналадиган "Ризобек” ва "Ҳаракат” каби сайтларда ҳам менга турли бўхтонлар уюштира бошланди. 
Бу ҳам етмагинидей, 2012 йилнинг бошларида, Каримов мухолифатини нималар кутаётганини кўрсатиб, ҳалқнинг юрагига қўрқув солиб қўйиш учун, Хоразмда менга аталган рамзий қабрни МХХ ходимлари намойишкорона бузиб ташлашади. Бундай ҳол (қабрни бузиш) Ўзбекистон тарихида биринчи эканлиги сабаб, ҳалқ ичида катта шов-шувга айланади. 
Президентга ёзилган аризадан наф йўқлигини, бунинг устига МХХнинг устидан шикоят қилиш: "Онангни қози (МХХ) с....са додингни кимга айтасан”, деганидай мутлоқа бефойда эканини билсамда МХХ агенти К.Нуржоновнинг турли номлар билан, турли хил ахборот воситалари орқали менга бўхтон қилаётгани, МХХ ходимларининг менга аталган қабрни намойишкорона бузиб ташлаганларини ёзиб бу борада ёрдам сўрадим.
Президентга ёзган хатимга бош прокуратурадан, Хоразм вилояти прокурори ва менга аталган жавоб келди (сурат-3). Мен бунга жуда ҳайрон қолдим. Чунки мен президентга неча марта ариза ёзган бўлсам, бариси мен кимнинг устидан шикоят қилган бўлсам ўшаларга юбориларди. 
Бу гал менинг шикоятим МХХнинг ўзига эмас, прократурага юборилган, бунинг ўзи бир умид уйғотадиган янгилик эди. Иккинчидан прокуратура билан МХХ мавқе талашиб, бир-бири билан келишмай юришларидан хабарим борлиги, иккинчи бир умид эди.

Сурат-4. Прокуратуранинг жавоб хати

Прокуратурадан келган "Аризага жавб” номли хатни (сурат-4) ўқиб умидларим сароб эканлигини тушиндим. Бу жавобда: "Сизга аталган қабр маҳалла оқсоқолм Бектурдиев ва қабристон имоми Жуматовларнинг хулоса(кўрсатма)сига асосан, укаларингиз томонидан бузиб ташланган”, деб ёзилган.
2011 йилда маҳалла оқсоқоли Бектурдиев ва қабристон имоми Жуматов иштироги ва раҳбарлигида (сурат-5),  укамлар томонидан қурилган қабр бир йил ўтар-ўтмас, 2012 йилда ноҳатки айнан ўша одамлар томонидан бузиб ташланган бўлса?! 
"Агар ҳоҳласангиз ёки бу борада шикоят қилишда давом қилсангиз, қабр бузилиши билан боғлиқ одамлар (укаларим ва қариндошларим)ни қамаб юборамиз”, дейишганига ўласизми.
Мен президентга ёзган хатимда, менга турли номлар остида бўхтон қилаётган МХХ агенти К.Нуржонов ва рамзий қабрни бузган МХХ ходимларининг устидан шикоят қилгандим. Боғот район прокурори Р.Жуманиёзов имзоси билан келган жавоб хатида эса  МХХ агенти К.Нуржонов ва қабрни бузган МХХ ходимлари ҳақида бир оғиз ҳам гап йўқ. 
Аксинча, қабр ўз укаларинг ва қаридошларинг томонидан бузилган, деб ёзилган. Мана сизга қонун устиворлигини ва ижросини назорат қиладиган Каримовча прокуратуранинг фаолияти.

Сурат-5. Қабристон имоми Жуматов (ўртада)  қабр қурилишида, 2011

Маълум бўлишича, қариндош ва қўшниларим бўлмиш маҳалла оқсоқоли Бектурдиев ва қабристон имоми Жуматовларни МХХга чақириб: "Қабрни бузишга биз хулоса (кўрсатма) берганмиз”, деб тушунча ёзишга мажбур қилишган. Укаларимга эса: "Қабрни биз буздик”, деган тилхатни зўрлаб ёздиришган. Жавобни ҳам МХХ таёрлаган. Бечора прокурор менинг қариндошларимга ўхшаб унинг остига имзо чикишга мажбур қилинган.
Бу ҳали арбоб(МХХ)нинг минг бир боб(услуб)идан биргина боби холос. Каримовчи арбоб(МХХ) ва унинг боб(услуб)ларидан Аллоҳнинг ўзи асрасин.
Ахмад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2012


 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2013-06-11)
Просмотров: 2578 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0