Буюк сиёсатчи-демократларнинг янги тоифаси кашф қилинди!
Олим сифатида, Осиё, Африка, Европа доҳил дунёнинг кўпгина жойларида тадқиқотлар олиб бордим ва натижада қатор кашфиётлар ва ихтиролар қилиш насиб қилган менга.
Ва шунингдек, бир тадқиқотчи ўлароқ, насроний динидаги “Тангри шоҳидлари”ни ўрганишга 2 йилдан кўпроқ вақт сарфладим. Исломдаги “Аҳмадия жамоати”ни ўрганишгада анча-мунча вақт ва куч сарфладим. Натижада, муштарийлар хуш қаршилаган: “Тангри шоҳидлари ҳақидаги тадқиқотларим”, “Исломнинг Аҳмадия жамоати ҳақида билганларим” каби салмоқли илмий-диний мақолалар ёздим.
Буюк сиёсатчи-дамократ Исакжон Закиров
2019 йилда асли Ўзбекистоннинг Андижон вилоятидан бўлган, ҳорзирда Америкада истиқомат қилаётган Исакжон Зокиров деган демократ билан билан Фейсбоок орқали танишиб қолдим. У киши мени суҳбатга таклиф қилди. Интернет орқали суҳбатимиз бир соатдан ортиқ давом қилди. Яхшиямки, қўшни чақириб қолди, акс ҳолда суҳбатимиз тонгача давом қилиши ҳеч гап эмасди.
Суҳбатнинг бошида бир-биримизнинг маслагимизни сўрадик. У киши буюк сиёсатчи-демократ эканлигини айтганида, ўзини “буюк” деб сарказм қилаяпти, деб ўйладим.
Мен сиёсатга қизиқмаслигим, демократ ҳам, коммунист ҳам, капиталист ҳам эмаслигим, оддий бир тадқиқотчи эканимни айтдим. И.Зокиров мен тўғримда кўп нарсаларни, айниқса ўтмишда кўплар каби коммунист бўлганимни билар экан.
Мен сиёсатнинг ичида бўлган бўлсамда, бошқаларга ўхшаб, сиёсий ғирт кўрсавод эканимни такрор-такрор юзимга соларди. Эртасига мен унга қуйидаги хатни ёздим:
Ассалому алейкум Исакжон ака. Бундай дўппини ерга қўйиб қарасам, вилоят совети депутати, райком ва Обком (Ҳокимият) мулозими сифатида сиёсатнинг ичида бўлган эканман. Бунинг устига, Марксизм-Ленинизм Университетини ўқиб, олий сиёсий маълумот ҳам олганман. Шундай бўлсада сиёсатни сизнинг ярмингизчада тушинмас эканман.
Сизга бир таклиф, 70 дан ошган оми одамга сиёсатни тушинтираман деб ҳалак бўлманг. Кеча бир соатдан ортиқ гаплашибмиз, шундан 4-5 минутигина чўлпига иладиган нарса ҳақида гаплашибмиз. Бошқа вақтни эса ғийбат қилишга сарфлаб, гуноҳ ортдирибмиз. Кечадан буён ўзимга келаолмаяпман....
Унинг овозли хатига мен қуйидагича жавоб ёздим: "Бизнинг йўлимиз бошқа-бошқа экан. Сиз тақводор одам экансиз. Мен эса Иғвогар бўлиб туғилганман. Ҳозиргача фақат иғво қилиш билан шуғулланиб келаяпман", деганингизни эшитиб, эсим оғишига сал қолди. "Ақлни ақлсиздан ўрган" деган мақол асосида сизга бўлган қизиқишим 2 карра ошди.
"Мен буюк сиёсатчиман-демократман", деганингизда сарказм қилди шекилли, деб ўйлагандим. Энди эса буюк эканингизга ишондим, ва сиздай буюк инсон билан ҳамсуҳбат бўлганимга мақтаниб юраман бундан кейин. Буюклигингиз сарбаланд бўлғай!
Кейинги куни унинг овозли хатига қуйидаги жавобни ёздим:
Мени танқид қилаверинг, сиздай буюк одамларнинг танқиди кони фойда. Бироқ тез-тез оғзингиздан ҳақорат сўзлар ҳам чиқиб кетади. Бунинг устига, тинмай менга туҳмат қиласиз. Афсуски "Бир юмалаб демократ бўлибсиз", деб яна туҳмат қилдингиз. Мен коммунист ҳам, демократ ҳам эмасман. Коммунист-раҳбар бўлиб ватан учун, ҳалқ учун нима қилдингиз?, деб сўрабсиз.
Мен коммунист-раҳбар бўлган пайтларимда ўз ҳисобимдан масжидлар қурганман, коммунистик қонунни бузиб, совхоз ишчиларига 8 эмас, 16 сотихдан ер ажратиб бердим. Булар ҳақида Тв да, газета ва журналларда «Боғот(совхози)нинг дадил одимлари», "Олимнинг саҳовати" номли мақолалар босилди. Шу билан бирга, бу фаолиятим учун партиявий чора олиб, қамалишимга сал қолган. Депутат ва олим-агрохимик сифатида агрохимикатлар ишлатилишига қарши аёвсиз курашдим (сурат).
Агрохимикатларга қарши пикетда
Райондаги ва вилоятдаги барча заҳарли агрохимикатларни, тупроққаладаги агрохимикатлар қабристонига кўчирилишида катта рол ўйнаб, Хоразм биосфера экологиясини яхшилашга салмоқли ҳисса қўшганман. Каримов даврида қишлоқ меҳнаткашларини қўллаб, коррупция танқид қилинган "Вакил" номли китоб ёздим. Бунинг учун эса Каримов мени Ўзбекистондан бадарға қилди.
Сиз демократ сифатида нима ишлар қилдингиз? Ўзингиз айтгандай фақат иғво қилиш билан шуғилландингизми?
Менинг айрим саволларим жавобсиз қолаяпти. Масалан, демократ сифатида сиз қилган ишлар? Яна битта саволим шуки, А.Пўлат, М.Солих, Х.Вулқон, Д.Хасан, Т.Ёқуб, М.Тожибоева ва бошқалар каби демократларнинг қайси бирини тан оласиз?
Юқоридаги демократларнинг бир гурухи "Ўзбек тили давлат тили бўлсин" деб курашди. Янабир тоифаси, "Ўзбекистон мустақиллиги" учун курашишди. Бошқа бир тоифаси инсон ҳуқуқлари учун курашди. Кўписи шу йўлда сиз ва менга ўхшаб мухожир бўлди. Шу боис мен уларнинг барчасига тан бераман.
Ва ниҳоят, менинг юқридаги саволларимнинг бир қисмига И.Зокиров жавоб ёзди. Мен эса унга қуйидаги жавоб хатини ёздим:
Тушиндим, юқорида мен санаган демократларни бир тийинга олмас экансиз. Ўзингиз ҳеч кимга ўхшамайдиган, бошқача демократ экансиз. "Демократ сифатида нима ишлар қилгансиз?" деган саволим 3 мартадан буён жавобсиз қолаяпти.
"Сиёсатчи-демократ сифатида нима ишлар қилгансиз ?" деган саволимга ниҳоят:
"Биринчи ва асосийси - туҳмат, фитна, иғво билан шуғулландим. Кейингиси, коммунистларга қарши курашдим. Ҳозир ҳам (Америкада) коммунистлар билан олишиб юрибман", деган жавобингизни эшитиб, сизнинг ҳеч бир демократга ўхшамаган буюклигингизга яна бир бор қоил қолдим.
Қуръонда Аллоҳга тариф берилганда: «Тенги ва ўхшаши йўқ ягона» дейилган. Шунга ўхшаб сиз ҳам, тенгингиз ва ўхшашингиз йўқ ягона сиёсатчи-демократ экансиз.
Мени эзмаликда, сиёсий чаласаводликда айблабсиз, буни тан оламан. Лекин дунё тан олаётган "Дунё ўзбеклари" сайтини: "Мен у сайтни ярим тийинга олмайман. Унинг муҳаррири И.Хушев эса, СНБнинг агенти, қип-қизил коммунист ва алкаш. Нафақат Ўзбекистонда, ҳатто Москвагача келиб диктатор Каримовнинг ҳаммаёғини массаж қилган. Ҳозир Мирзиёевни массаж қилаяпти. Ўзбекистондан ўғирлаб келган пулларига Торонтода катта реостран очган, юқориги этажи ишратхона. Унинг 41 та тўни бор, 1 соатда 12 марта товланади. Кимдан яхшилик кўрган бўлса, шуларга ёмонлик қилади. Хушев мақтаган одам осмонга учармиш, танқидлагани ерга кирармиш. Ол-ааа, лўттивоз “телеюлдуз”, дебсиз. Бу гапингизни нафақат мен, мутлоқ кўпчилик қабул қилмайди.
Менга овозли жавобида: «Яхшиси мен билан мулоқат қилишни бас қилинг. Акс ҳолда менинг олдимда 2% обрўйингиз ҳам қолмайди», дебди. Мен унга қуйидаги жавоб хатини ёздим: «Тушиндим, атига 2% обрўйим қолганида этагимни ёпай. Омон бўлиб, буюк сиёсатчи ва демократлигингизда бардавом бўлинг!»
Шу тариқа, қатор туҳмат ва ҳақоратлар эшитиб бўлсада, буюк сиёсатчи-демократларнинг янги тоифасини кашф қилиш насиб қилди менга.
Юқоридаги тафсилотлар «Хоразм ҳангомалари» китобидаги «Ҳокимнинг ҳўббиси» номли қуйидаги ҳикояни ёдимга солди:
Ҳокимнинг хўббиси. Ҳар кимда бир хўбби (ўзи ёқтирган машғулот) бўлар экан. Биров китоб ўқишни, кимдир ичиб олиб безорилик қилишни, биров ит уриштиришни, яна кимлар шаллақилик қилишни хуш кўрар экан. 1996-1998 йилларда Хоразм ҳокими бўлиб ишлаган Исканқул Юсуповинг хўббиси рухий касалванд (жинни) одамлар билан мулоқат қилиш экан.
Ҳокимнинг ҳамсуҳбат(жинни)лари
Ҳафтада 2-3 марта Урганчдаги жиннихонага бориб, жиннилар билан мулоқат қилар экан. Мулоқати узоғроқдан ва оддий эмас, улар билан сўкишиб (суратда), ёқалашиб хумордан чиқар экан. Шунда, унинг бундай хўббисига ҳайрон бўлаётган одамларга: ”Сизлар билмайсизлар, бунинг ҳам ўзига яраша гашти бор”, - дер экан.
Менинг ҳам, буюк сиёсатчи-демократ, Исакжон Зoкиров билан қилган мулоқатим, Исканқул Юсуповнинг хўббисига ўхшамаган бўлсин-да ишқилиб.
А.Хоразмий Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2019
Шархлар:
Batir Matyakubov "Жиллига жилли дасанг арпа вўйи ўсади" , "Нажасга касак отсанг юзангга сачрийди "деганларидаек, ҳайронман бундай одамлар б-н вақт йўқўтиб ёзишиб, гаплашиб ўтирганинггизга!.
Latifjon Usmonxujaev Ассалому алайкум Хожи бува.Яхши юрибсими.Беьмани одамларга вакт кетгазибсиз.вактингиз кадрли эканлиги маьлум.Омон аканинг шундай сатрлари бор."Менинг кимлигимни эл билса булди"Назаримда Сиз каби инсонларга айтилгандай.Сог ва омон булинг.
Namoz Normumin Ассалому алайкум домла. Тадқиқотчи-олим эканингизни кўрсатибсиз демократларга. “Исломнинг Аҳмадия жамоати ҳақида билганларим, дебсиз. Аҳмадия ёки Қодиёния Исломдан чиқиб кетган тоифа ҳисоланади, яъни улар мусулмон эмас.
Ulugbek Ashur Сизгача етиб борибтида. Документальний шизофреник-ку у одам.
|