"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

“Дунё ўзбеклари” интернет саҳифаси ҳақида

"Dunyo uzbeklari" дан олинди

"Дунё ўзбеклари”га Буюк Британиядан хат…

Аҳмад Ҳожи Хоразмий

"Дунё ўзбеклари” интернет саҳифаси ҳақида

Мен қуйида тилга олинаётган соҳа – журналистика бўйича мутахасис эмаслигимни ҳисобга олиб, саҳифа фаолияти ҳақидаги фикрларимни унга бериладиган баҳо эмаслигини таъкидламоқчиман.

Зеро бундай саҳифани баҳолашга маънавий ҳақли эмасман. Қуйидаги фикрларимни эса оддий бир мухлиснинг фикри деб қабул қилишингизни истардим.

Таниқли журналист ва қалам соҳиби – Исмат Хушевнинг "Дунё ўзбеклари” интернет саҳифаси иш бошлаганида: "Ҳозир нима кўп, веб саҳифа кўп.
Бу ҳам бизнинг сахифа каби кам ўқиладиган саҳифалардан бири бўлса керак-да. Чунки "Янги дунё”, "Мувозанат” каби саҳифалар бор экан, бошқа саҳифаларга йўл бўлсин”, деган ҳаёл кечганди кўнглимдан
.

Саноқли кунлар ичида бу саҳифа ўз кучини кўрсатабошлади. Бир ойгада бормасдан "Мувозанат” каби забардаст саҳифаларни ортда қолдириб "Янги дунё”га яқинлашиб қолди.

Саҳифадаги материаллар деярли ҳар куни янгиланиб турди. Шу боис бўлса кераккки, муштарийлар биринчи навбатда бу сайтга кирарди. Ҳатто айрим мухлислар: "Нимага материаллар фақат биргина кун туради”, деб шикоят ҳам қилишган.

Бошқа сайтларда аввал эълон қилинган материалларда ўз хонаси ва маврудида шундай жойлаштириладики, ўқувчи уни янги материаллар каби эҳтирос билан ўқийди.

Исмат Хушевнинг ўзи ҳақида бошқа сайтларда босилган ҳатто нохолис ва танқидий материалларнида ҳеч ўзгаришсиз нашр қилиши унақа-бунақа вебсаҳифа муҳарирларида учрамаса керак.

Назаримда айнан ана шу очиқлиги ва демократияга кенг ўрин бериши туфайли ҳам Исмат Хушевнинг бу сайти ҳали вақти келиб, худди ўзи ёзганидай, дунё ўзбеклари севиб ва излаб ўқийдиган энг машҳур ва биринчи сайтлардан бирига айланишига мен бугун шубҳаланмайман.

Бир сўз билан айтганда, биз Исмат Хушевни фақат "Оқланмаган ишонч қиссаси” асари орқали Юсуф Расул бошчилигидаги "Янги дунё” сайти орқали билардик ва ҳурмат қилардик.

Лекин Исмат Хушев ўзининг "Дунё ўзбеклари” номли мустақил интернет нашрини ташкил қилганидан сўнг, биз бу журналистнинг дунёқараши ва қувваи ҳофизаси нақадар кенглигини, у ҳақиқий муҳаррир эканлигини сеза бошладик.

Нега Исмат Хушев ўзининг шахсий вебсайтини олдинроқ очмади. У буни аллақачонлар очиши керак эди. Агар олдинроқ очилганида бу сайт бугун қай даражада мшҳур бўлишини тасаввур қилиш мумкин. Унинг янги очилган сайтини ўқиб, мен ана шулар ҳақида ўйладим.

Бошқа бирорта сайтда йўқ, муҳаррир минбари рукни. Бу рукндаги материалларни ўқиркансиз, Исмат Хушевнинг фақат ўзигагина хос бўлган янги қирралари кўз ўнгингизда бутун борлиғи билан намоён бўла боради.

Албатта, сайт йўналиши, унинг мақсад ва ғоялари ҳақида ҳам икки оғиз фикр айтишим керак. Биз ҳаммамиз Ватандан олисда, диктатура дастидан муҳожир бўлиб юришга мажбур этилган одамлармиз аксаримиз.

Жуда кўп сайтлар айнан ана шундан келиб чиқиб, ўз саҳифаларида фақат ва фақат Ўзбекистон тузумини танқид қилишади ва унинг раҳбарига тошлар отишади.

Балки бу диктатор шоҳга ростдан ҳам тинмай тошлар отиш керакдир.

Лекин Исмат Хушевнинг сайтида бу тошлар қўпол ва хунук сўзлар билан эмас, балки шеър ва ғазаллар билан, пардага ўраб, одоб ва ахлоқ билан отилади.

Бир танқиднинг кетидан бир мақтов, бир нохушроқ фикрдан кейин бир хуш фикр айтиб, сиёсий одобга риоя қилиб отилади бу тошлар.

Менимча, бу тўғри йўл. Ҳам Исмат Хушевга хос ва мос йўл.

У ахир Ўзбекистон ҳукуматида катта лавозимларда ишлаган, Бош муҳаррир бўлган, Президентнинг ишонган одамлари қаторида юрган.

Унинг ёзганларини ўқиб, ўша даврни соғиниш ва ўша даврга талпинишни ҳам сезиш мумкин. Бу ҳам табиий, албатта.

Ички Ишлар вазири Баҳодир Матлюбов 60 га тўлганида ва Абдулла Ориповнинг туғилган кунига атаб ёзилган шеърлар менга жуда таъсир қилди.

Барак Обаманинг рафиқаси билан бирга тушган суъратга қараб ёзилган тўртлик, "Озодлик” мухбири Ҳурмат Бобожон билан Қудрат Бобожонлар туғилган куни муносабати билан ёзилган шеърий табриклар, Салимбоваччанинг туфилисини артиб қўяётган хизматкорига айтган дил сўзлари Исмат Хушевнинг ҳали бизга ноаён бўлган ички имкониятлари ниҳоятда кенглигини кўрсатиб берди.

Абдулла Ориповга бағишлаб ёзилган шеърида шундай сатрлар бор:

Шамлардан иборат экан бу ҳаёт,
Инсон ёнишига боқар мўлтираб.
Ҳар бир туғилган кун келганда, ҳайҳот
Битта шам ўчаркан секин, милтираб…

Ёки:

Бобиршоҳ бир пайтлар ёзгандек хатда,
Ватансиз яшашдан чарчадим, толдим.
Яна ўн олти йил яшаб ғурбатда,
Етмишга етишга ишонмай қолдим…

Ахир бу сатрлар катта адабиёт ва катта номга муносиб ижодкор айтадиган гаплар эмасми? Мен Исмат Хушевнинг бу сатрларини ўқиб, уни кучли ва истеъдодли шоир деб билгим келади.

Ёки бўлмаса, Путин чопон кийиб тургандаги ҳолат билан Мирзиёевнинг суъратларига қараб, уларнинг сиёсий фаолиятига енгил киноя ва гўзал қочиримларга ёғрилган шеърий баҳо мени Исмат Хушевга, унинг талантига бўлган ҳурмат ва эҳтиромимни ниҳоятда ошириб юборди.

Яна бир гап. Исмат Хушевнинг сайтида бошқа сайтларда учрамаган яна бир фазилатни кўрдим. Мухолифат орасидаги иғво ва майда чуйда гап сўзларни у ўз газетасига олиб чиқмаяпти. Ва назаримда жуда тўғри қиляпти…

Ва яна бугун айтадиган энг асосий гапим, бу Исмат Хушевнинг шоир Юсуф Жумага берган шеърий жавоби ҳақида. Мен бу шеърни ўқиб, Исмат Хушевга яна бир марта қойил қолдим.

Жуда тўғри ва жуда вақтида айтилган гап. Катта истеъдод ва шеърий одоб билан айтилган гап. Ҳар кимнинг ҳам қўлидан келмайди бундай жавоб бериш. Ҳатто мана ман деган шоирлар ҳам қойилмақом қилиб
бундай жавоб беролмайдилар.

Ҳар бир нарсада бўлгани каби бу вебсаҳифада ҳам қатор камчиликлар бўлса керак. Лекин уларни топишга менинг кучим етмади. Бу ишни қилиш шу соҳа мутахасислари(журналистлар)га ҳавола.

Лекин шу билан бирга саҳифада дунё ўзбеклари (ўзбекларнинг келиб чиқиши, дунё бўйича тарқалиши, машҳур ўзбеклар ҳақида, ҳар бир давлат ва ҳудуддаги ўзбекларнинг тили ва маданияти ва ҳакозалар) ҳақида ҳам материаллар бериб борилишини истардик.

Яна бир танқидий фикрим шуки, Исмат Хушев янги газета очиб, "Оқланмаган ишонч қиссаси” китоби мухлисларини унутиб қўйди.

Ахир бу асар "Янги дунё”да эълон қилиниб, анчагина шов шувларга сабаб бўлиб келаётган эди. Асарни тезроқ эълон қилиш керак. Ҳадемай президент Ислом Каримов ҳам кетиб, ўрнига бошқаси келиб қолса, бу китобнинг қизиғи бир қадар юқолади…

"Дунё ўзбеклари”га ижодий камолат тилаб, саҳифанинг буюк Британиядаги мухлиси Ахмад ҳожи Хоразмий.

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2012-07-12)
Просмотров: 3492 | Рейтинг: 2.0/2
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0