"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Қисир келинлар

Қисир келинлар

1980 йилларда тенгдош дўстимиз, Боғот райкомида умумий бўлим мудири, Ҳалқ контроли комиети раиси бўлиб ишлаган Йўлдош Қуронбоев кенжа укасининг: “Мен уни севмайман” дейишига  қарамай, “уйланганингдан кейин севаверасан”, деб аммасининг қизига уйлантирашади.

Орадан 4-5 йил ўтсада келин ҳеч ҳомиладор бўлмасмиш. Йўлдош укаси(куёв)ни докторга кўрсатса, бунда гап йўқ, келинни кўрсатинглар, деб маслаҳат берган доктор. Келинимиз қисир чиқди, ҳеч туғмаяпти, деб келинни гнеколог докторга оборишибди. Доктор кўрса келин бечора ҳали бокира экан. Шунда доктор: “Бу қизни эрга беринглар, ёки уни сунъий қочиринглар, шунда туғади”, деб тавсия берган.

Маълум бўлишича бир-бирини севмайдиган келин куёвлар 4-5 йил бир тўшакда ётишган-у, лекин қовушишмаган экан. Кейин қизни бошқа бировга беришибди, куёвни бошқа бировга уйлатиришибди. Икаласи ҳам бола-чақали бўлиб кетишибди.

*

2002 йилдан Тошкентдаги “Олмазор” маҳалласида яшаганимизда эси пастроқ қўшнимиз Ёдгорани, ўзига қараганда ҳам эси пастроқ бир йигитга турмушга беришди. Ёдгора ушоққина, куёв эса, девполвонга ўхшаган бўлгани учун унга: “Келинни эҳтиёт қилгин, ўлдириб қўйма тағин”, - деб маслаҳат беришган.

Йиллар ўтсада Ёдгора ҳомиладор бўлмагач келинимиз қисир чиқди, деб унга жавоб беришмоқчи бўлишади. Шунда Ёдгора, мен ҳали бокираман қанақа ҳомиладор бўлай, деб йиғлай бошлаган. Куёвга нимага шу пайтгача келин бокира, дейишса “Ахир ўзларингиз келинни эҳтиёт қил, дегансизлар-ку”, - деган.

Кейин куёвга: -Аҳмоқ, келинни эҳтиёт қил деганда, девдай юкинг билан уни босиб, майиб қилиб қўйма, - дегандик. Бу дегани келин билан бир тўшакда ётма, дегани эмас ахир, - деб койишган.


Шундан кейин келин билан куёв бир тўшакда ётадиган бўлишган. Йил ўтсада келин ҳомиладор бўлмаган. Куёв бўлса: “Ҳамма бало келинда, мана бир йилдан буён бир тўшакда ётсам-да ҳомиладор бўлмаяпти”, - деб жанжал кўтарган.

Қайнонаси Ёдгорани уриб-суриб докторга олиб борган. Қарашса  келин ҳалиям бокира экан. Маълум бўлишича, келин-куёв бир тўшакда ётишар экан-у, лекин жинсий алоқа қилишмас экан.

Гулистон ва қисир келин Ёдгора (Я-Я). Тошкент-2002


Куёвга: -Нимага келин билан жинсий алоқа қилмадинг? – дейишса куёв: -Қаерига ва қанақа қилиб жинсий алоқа қилади, мен унақа нарса қилиб кўрмаганман. Ёдгора ҳам жинсий алоқа қилиб кўрмаган экан. Яхшиси, тажрибаси бор бирон аёл менга, бу борада тажрибалироқ  бирон эркак Ёдгорага ўргатса бўлар экан, қанақа алоқа қилишни, - деган куёв.

 

Бу ишни катта пул эвазига кўчамизда яшайдиган “таги тоза” бир аёл куёвга жинсий алоқа қилишни ўргатадиган бўлибди. Келинга ўргатадиган одам сифатида, икки марта уйланган (тажрибали) эркак сифатида мени тавсия қилишибди. Мен эса ҳожи ва сўфи одам эканлигим сабаб, никохсиз бу ишни қилаолмаслигимни айтиб, ўртадан чиқдим.

-Жуда бўлмаса, мута (вақтинчалик) никоҳ қилиб, яширинча ўргатақолинг, - деганларга ҳам, “мута никоҳ фақат шиаларда қўлланилади, мен эса суннийман, - деб бунгада рози бўлмадим.

Ва ниҳоят, Ёдгоранинг ўзи хотиним Гулистоннинг олдига бориб (суратда): “Кеннойи, Ахмад акамга сиз айтинг, жинсий алоқа қилишни менга ўргатсинлар, хизмат ҳақи қанча  бўлсада куёв тўлар экан”, - дебди. Шунда Гулистон: -Йўғе, Ахмад акангиз у ишга жуда уста эмас, бу ишни унинг ўзига мен бирнеча ойда зўрға ўргатганман. Ҳатто ўпишнида эплайолмай, оғзи бурнимни қўшиб ўпарди, - дебди.

Кейин эшитишимга қараганда “таги тоза” Гулчи ҳам куёвга жинсий алоқани ўргатаолмаган экан. Пулни қайтаришни сўрашса: “Ўзи девдай бўлгани билан анаву “нарса”си турмас экан. Уни аввал докторга оборинглар, нарсасини ишлайдиган қилиб берса, алоқани ўргатаман, акс ҳолда пулни бермайман, - деб шаллақилик қилган.

*

Ўрни келганида айтсам, 1986 йилда Обком секретари Ғайрат Машарипов катта ўғли Илхомни уйлантирадиган бўлди. Бу пайтлар Илхом вилоят агрохимлабароториясида менинг қўлимда – агрохимкартограмма бўлимида ходим бўлиб ишларди. 1996-1997 йилларда эса Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиалида мен директор бўлганимда, у менинг илмий ишлар бўйича ўринбосарим бўлган.

Уйланишидан бир ҳафталарча олдин Илхом Машарипов: “Ёшулли мени яқинда уйлантиришмоқчи, мен эса аёлнинг қаерига ва қанақа алоқа қилишни билмайман. Бир умр шаҳарда яшаганман, шу боис бошқаларга ўхшаб эшак, курра деган нарсалардан ҳам хабарим бўлмади, илтимос ёрдам беринг”, - деб дардини очди.

Мен эса уни Комил Юсуповга рўпара қилдим. Комил уни катта пул эвазига ўз жазманларининг биттаси билан таништирган ва мақсадни тушинтирган. У аёл Илхомни аёллар билан алоқа қилишга дарров ўргатган. Ва: ”Уйланганингдан кейин ҳам менинг олдимга тез-тез келиб тур, алоқа қилишнинг жуда зўр ва турли хил йўлларини ўргатаман сенга”, - деган экан.

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2018-08-22)
Просмотров: 690 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0