"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Янги йил қорбобоси ҳақида

"Ozodlik"dan olindi

Янги йил қорбобоси ҳақида

Хоразмлик Santa Британияда, ўз оиласи даврасида-2012 

Ўзбекистонда 31 декабр кечаси Қорбобо ва Қорқизнинг уйма-уй юриши борган сари урф бўлиб бормоқда.

Пойтахт Тошкентда Қорбобонинг болалик хонадонларга кириб¸ совға улашиши нархи  ўртача 50 минг сўм атрофида бўлса¸ вилоятларда бу нархнинг 10 минг сўм атрофида экани айтилмоқда. Айни пайтда¸ Янги йил кечаси бу ишни бепулга қилиб¸ болаларни хурсанд қилишга уринаëтган ëшлар борлиги ҳам айтилмоқда.

Ургенчлик Арслон ака уч фарзанднинг отаси. Янги йил оқшомида болаларини хурсанд қилиш учун у ҳар йили уйига Қорбобо ва Қорқиз "заказ" қилади.

- Ҳар бир кўчада Қорбобо бўлади. Қорбобо билан келишиб қўясиз. Совғаларни олиб берасиз. Янги йил олдидан келиб болаларга шеър айттиради. Пул бериб қўясиз олдиндан. Мен 10 минг сўм бердим. Келди, у ëқ бу ëғи 15 минут вақти кетди. Қорқиз топа олмабди. Битта ўртоғи Қорқиз бўлиб келибди. Ўғил бола қиз болача кийинган. Уйига Қорбобо кирмаган уй бўлмаса керак. Бизларнинг таниш-билишларнинг ҳаммасиникига кириб чиқишган¸ дейди Янги йил кечаси Қорбобо ва Қорқиз келишида ҳеч бир маънавий-ахлоқий муаммо кўрмаслигини таъкидлаган Арслон ака.

Тошкентда яшайдиган 14 яшар Зуҳранинг уйига ҳам ҳар йил 31 декабр куни Қорбобо ва Қорқиз келади. Аммо бу йил негадир Қорқиз тақчил бўлди шекилли¸ Қорқиз ролини ҳам йигитлар ўйнаб беришди¸ дейди Зуҳра.

- Заказ қилмадик. Келишди. Эшикни очсак, Қорбобо, Қорқиз турган экан. Қорқиз ўғил бола экан. Билмадим, балки кулгили бўлиши учундир. Хуллас шунақа кийиниб келишибди. "Ëш бола борми шеър айтадиган? Совға бермоқчимиз” дейишди. Уйда ëш бола бор эди. Совға беришди. Дадамиз қуруқ кетмасин деб у-бу нарса бериб юборди. Табриклаб кетишди¸ дейди ота-онасининг олдиндан ишни пишитиб¸ Қорбобо ва Қорқиз чақириб қўйганига ишонмаслигини айта туриб Зуҳра қиз.

"Қорқизнинг тақчиллашгани¸ ярим кечаси уйма-уй юришни истовчи ўзбек қизларининг камлиги¸ ота-оналарнинг бунга рухсат бермаслиги билан боғлиқ бўлса керак"¸ деб қўшиб ўтади Зуҳра.

Уйимизга ҳар йил Янги йил кечаси келадиган Қорбобо ва Қорқиз бу йил келмади¸ нархи қиммат бўлганиданми¸ ëки биз катта бўлиб қолганимиз учунми¸ ойим Қорбобо олиб келишга қарши бўлдилар¸ дейди Тошкентда яшайдиган 11 яшар Юлдуз.

- Келмади, фақат арчанинг тагига совға ташлаб кетди. Дадам олиб келмоқчи эди, ойижоним керакмас деди. Пул тўлаш керак. Кўчада туради Қорбобо ўзи. Бизларда ҳақиқий Қорбобо йўқ. Кийимлари сотиб олинадида юради Қорбобо. Кўчада туради. Қорбобо кийимларни кияди, соқол кияди, чўп олади қўлига. Уйга 15 минутга чақириш нархи¸ камида 50 минг сўм. Уни ҳам заказ қилдиришингиз керак¸ дейди Қорбобонинг харидор кутиб туни билан маҳаллада изғиб юрганига ўзи гувоҳ бўлган Юлдуз.

Кузатувчиларга кўра¸ Ўзбекистонда Қорбобо ва Қорқизнинг Янги йил кечаси юриши ўзига хос бизнесга айланиб бормоқда. Айни пайтда¸ ўзининг артистик маҳоратини синаб кўришга аҳд қилган шўхроқ ўспиринларнинг ўз маҳалласида текинга уйма-уй юриши ҳам урф бўлиб бораëтгани айтилади. Бу урф эса жамиятнинг муайян қисмида эътироз уйғотаëтгани¸ бу эътирознинг айрим мусулмон жамиятларида фожиага элтаëтгани кузатилмоқда.

Хусусан¸ 31 декабр кечаси Душанбе кўчаларида Қорбобо кийимида уйма-уй совға улашиб юрган 24 яшар иқтисодчи Парвез Давлатбеков кўчада ҳужумга учраб¸ чавақлаб кетилди. Фожиа юзасидан баëнот эълон қилган Тожикистон Ички ишлар вазирлиги қотилликда гумонланиб Душанбе олийгоҳларида ўқиëтган иккита 20 ëшлардаги шахснинг ҳибсга олинганини маълум қилди. Расмий изоҳга кўра¸ қўлга олинган радикал исломчилар Парвез Давлатбековни мусулмон жамиятига ëт бўлган куфр анъаналарини тарғиб қилганлик учун ўлдирганини эътироф қилган.

Янги йилнинг нишонланиши¸ байрам олди Арча безатиб¸ уйга Қорбобо ва Қорқиз чақиртирилишига нисбатан ўзбек жамиятида ҳам қарама-қарши муносабат тобора қутблашиб бормоқда. "Интернетда Қорбобо қийимида тушган суратим қўйилганидан сўнг¸ радикал руҳдаги ваҳҳобийлардан балога қолдим"¸ дейди ўзбекистонлик Аҳмад ҳожи Хоразмий Озодлик билан суҳбатда.

- Ер юзининг деярли кўп жойларида нишонланади бу Янги йил. Бунинг нимаси ëмон экан? Ҳаммаси хурсандчилик бўлса, бир томондан Қорбобо бўлса, иккинчиси Қорқиз бўлса, одамларга, болаларга шодлик уланса, бунинг нимаси ëмон?

Гапнинг очиғини айтадиган бўлсам, ваҳҳобийларнинг мутлоқ катта кўпчилигининг диндан саводи йўқ. Улар фақат фанатиклар. Уларнинг шунақа ахмоқликларидан кимлардир фойдаланади. Мени мақтанган демангу, "Қуръони Каримдан мухтасар сабоқлар”, Ҳадиси шариф ўгитлари” деган китоблар ëзганман. Ҳожиман. Нақшбандий тариқатида ибодат қиламан. Гап шундаки, исломда бирорта жойда унақа бўлмасин, бунақа бўлмасин деган жойи йўқ. Бу биринчидан.

Иккинчидан, Янги йил байрами бу диний байрам эмас. Йил алмашинуви байрам қилинади¸ холос.  Исонинг туғилган куни деб мана 25 декабр ëки 7 январни айтса¸ унда бошқа. Бунинг умуман динга алоқаси йўқку. Байрамнинг ҳаммаси яхши нарса. Исонинг таваллудини¸ масалан¸ биз ҳам нишонладик. Масалан¸ мен Қуръон ўқиб Исо алайҳиссаломнинг руҳларига дуо қилдим. Бунинг нимаси динда ëмон экан? Қуръонни очиб ўқисангиз, Исо пайғамбар энг олий пайғамбарлардна бири эканлиги, Инжил энг яхши китоблардан биттаси эканлигини юзлаб жойда таъкидлаган¸дейди ҳозирда Британияда муҳожиратда яшаëтган Аҳмад ҳожи Хоразмий.

    

Шарҳлар

Бу форумда ҳозирча шарҳ йўқ. Сиз биринчи бўлиб ёзишингиз мумкин

  уаллиф: хоразмли қаердан: хоразм

03.01.2012 17:26

Жавоб ëзиш

озодликни факат вахобистлар тинглайдими дейман хеч ким корбобонинг ёнини олмайябди .яна булар лондон парижданлар узларини ким деб уйлайди билмадим уша ерда юриб хам дунё карашлари узгармаган .сизлар бизларнинг эртага каримовдан батар килиб хар биримизни дорга осиб кузимизни уймокчилар .хеч качон бизни синдиролмайсизлар сиздакиларни афгон кутябди .1979 йилгача афгон гулаб яшнаган хозир бир телбани деб бутун халки азобда .мана хозир тожикстонда корбобони чаваклаганлар ушланган .буларни килмиши ислом динига тугри келмайди


муаллиф: Musofir

03.01.2012 13:34

Жавоб ëзиш

shu yoshga kiribam aqliz kirmabdide "Xoji" aka


муаллиф: Al-Berun қаердан: London, UK

03.01.2012 00:26

Жавоб ëзиш

Men Ahmad hoji Xorazmiy akalarning bayram, shodlik hurramlik degan fiklariga mutlaqo qoshilaman. Bu judayam yahshi bolajonlarni hursand qilish... Men ularning fanatik vahobiylar togrisidagi fiklariga ham qoshilaman, qolaversa ularning din togrisida qilgan izlanishlari hurmatga sazovor. Lekin Qorbobo va uning erdamchisi qorqiz togrisidagi fiklariga qoshilaolmayman. Sababi shundaki Qorbobo aslida Santa Klaus, yani xristian (garbiy davlatlarda) Isoning tavallud ayomi 25 dDekabr, yani Christmas kechasi kelib bolalrga sovga "berib" ketadi... Hullas, O'zbekistonda nimadir "modaga" kirsa qolganlar "birovlardan" kam bomaslik uchun kor-koraga qilishni boshlashadi, afsuski buning orqasidan darhol foyda korishni istab qoladigan "tadbirkorlarimiz" yurtimiz Ozbekistanda ham kam emas. Yangi yil hammaga mubarak!


муаллиф: MUSLIMA

02.01.2012 22:19

Жавоб ëзиш

Ahmad hoji aka yangi yilni Paygambarimiz s.a.v nishonlaganlarmi?agar yo`q bo`lsa shuni o`zi yetarli dalil!hammani vahobbiylikda ayblash kerakmas,men ham nishonlamayman undan chiqdi bahobbiy ekanmanda!


муаллиф: Aaa қаердан: Rossiya

02.01.2012 20:36

Жавоб ëзиш

kim o'zini biron bir qavmga o'hshatsa bas u o'shalardandir deganlar Paygambarimiz saw. Ahmad hoji Horazmiy bu hadis mazmunini yahshi tushunsangiz kerak. ozodlik jamoasi yangi yil haqida Obid qorakadan intervyu olishinglarni so'rab qolaman.

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2012-01-10)
Просмотров: 3849 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0