"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Кароматли уста

"Хоразм ҳангомалари" туркумидан

Кароматли  уста

1963 йил май ойининг охирларида раҳматлик отам мени шоферликнида ўргансин, деган мақсадда, ГАЗ-51 машинасининг шофери, Оллам ака Саидниёзовнинг ёнига,  ёрдамчи (помошник) қилиб берди. У даврда ҳар бир машина ёки тракторда иккита одам (шофер ёки тракторчи ва ёрдамчи, яъни шогирд) ишларди. Ёрдамчи асосан ёшлардан бўларди. Уқуви яхши помошниклар 2-3 йилда шофер ёки тракторчи бўлиб етишса, уқувсизроқлари 10 йиллаб ҳам помошник бўлиб юраверарди.

              Шогирд (помошник) ўз фаолиятини аввало шофер ёки тракторчи(уста)нинг уй ишларини қилиш билан бошларди ва бунда ўзини яхши кўрсатса, кейин машинани ювиб артишга рухсат бериларди. Ҳар кун эрталаб қуёш чиқмасдан олдин устанинг уйига бориларди, уста ишга кетишдан олдин кечгача нималар қилишни кўрсатарди. Мен асосан боғдаги деҳқончилик ишлари, моллар учун ўт ўриш, устанинг ёш болларига қараш кабилар билан шуғулланардим.

             Уста кўрсатган ишларни уддалаш 14-15 ёшли ўспирин (мен) учун унча ҳам осон бўлмасди. Устанинг хотини, Ширин опа жуда меҳрибон бўлиб менга сут, қаймоқ, ҳатто тухум ҳам пишириб берарди. Агар ўт ўришдан чарчасам ўзи менинг ўрнимга ўт ўришга тушиб кетар, мен эса кичик ўғли Қадамбойни кўтариб ўйнатиш билан машғул бўлардим. Қадамбой менга шу даражада ўрганиб қолдики, мен турганда ҳатто онасигада бормасди. Мен уни ўпавериб, икки чаккасини қип-қизил қилардим. Ширин опа бўлса: “Яна ўпибсан-а бечорани”, - деса мен: “Кўп ўпмадим, қуёшда қизарган чаккаси”, -дердим.

          Бирнеча ҳафталардан кейин менинг иш фаолиятимдан қониқган уста машинани ювиб артиш каби шарафли ишни ишониб топширди. Айрим кунлари 1-2 соатга кабинада унинг машина ҳайдашига қараб ўтиришга изн берарди. Бир неча ойлардан кейин ўзининг назорати остида машинани 10-15 метр масофага ҳайдатиб кўрди ва менга: “Уқувинг яхши”, деди. Бу кун мен учун “Рул тутган кун” сифатида бир умр эсимда қолган.  Шу тариқа кунаро 1-2 соат унинг назоратида машинани йўлда ҳам ҳайдардим. Машина ҳайдашга қўлим келиб қолган бўлсада машинани ювиб келиш учун яқин зовургада ўзимга бериб юбормасди. 

        Август ойининг охирларида “Узун ёғоч” ёнидаги қумни пахта хирмонларга ташиб юрардик. Устанинг катта ўғли Отавой бу пайтларда 3-4 ёшларида бўлиб ўз уйи ёнидан ўтаётган машинанинг олдига беҳосдан югуриб чиқди. Рулда мен эдим, чаққонлик билан тўрмизни босиб машинани ўнг томонга буриб юбордим, машина ўнг томондаги ариқга ёнбошлаб қолди.

          Агар машинани ўнг томонга бурмай фақат тўрмозга ишонганда соатига 40 км тезликда келаётган машина тўрмоз биланда болани босиб ёки уриб кетиши турган гап эди. Ёнимда ўтирган уста, Отавойни машина босди, деган гумонда додлаб юборди. Отавойни соппа-соғ кўрган уста мени қучоқлаб: -Унақа-бунақа уста ҳам бундай эпчилликни қилаолмасди – деди-да, ўзи уйида қолиб машинани ўзимга бериб юборди.

Машҳур Газ-51 ни ҳайдаб...

           Ишдан кейин устанинг уйидан кунботар  томонидаги кўлда машинани обдон ювиб ручкани қанча товламай машина ҳеч ёнмайди. Тўрт томонимдан тер оқиб устанинг уйига бордим ва машинани ювгандан кейин ёнмай қолганини айтдим.

            -Ручкани кимнинг номини айтиб айлантирдинг - деб сўради мендан уста. Мен эса: -Аллоҳнинг номинида, Ҳазрати Довуднинг номинида, ҳатто Арали эшон пирнинг-да номини айтиб ҳам айлантирдим, фойдаси бўлмади - дедим пешонамдан оқаётган терни артаётиб. Шунда уста: -Ручкани менинг номини айтиб, Ё пирим уста!, деб айлантир, шунда ёнади - деди.

         Мен бир ишониб, бир ишонмай яна орқамга қайтиб бордим ва ручкани “Ё пирим уста!”, деб айлантиргандим, ёнди машина. Машинани устанинг уйига обордим ва: -Уста бунчалар кароматли эканингизни билмас эканман - дедим ҳиссиётимни яшира олмай. Ширин опа бўлса: -Жиннимисан, устангда каромат нима қилади? - деб кулди. Мен унга бўлган воқеани қасам ича-ича айтиб берсам у ҳам бир ишониб, бир ишонмай: -Йўғе, ноҳатки - дерди. Бу воқеани уйда отамгада айтиб бердим. Отам: -Уларнинг насаби хўжа-эшонларга бирлашган. Шу боис унга ота-боболаридан бирон каромат ўтган бўлса ажабмас - деди.

         2-3 кундан кейин худдий ўша ерда машинани ювгандан кейин машина яна ёнмади. Мен эса: -Ҳа, сени қанақа ёқишни биламан - деб “Ё пирим уста!”, деб қанча айлантирмай ёнмади. Яна устанинг уйига келдим ва: -Сизнинг номингизни айтиб қанча айлантирсам-да ёнмади - дедим. Шунда уста: -Бу гал Ё пирим Оллом эшон! деб айлантиргин - деди. Мен қайтиб бориб “Ё пирим Оллом эшон!”, деб айлантиргандим, машина ёнди.

          Мен устанинг кароматига иймон келтира-келтира машинани олиб келдим ва: -Уста бу кароматингиздан менгада ўргатинг - деб ялина бошладим. Уста бўлса менинг астойдил ялинишимга думалаб-думалаб куларди. Ширин опа бўлса: -Ҳа деб кулавермай, уста бўлганингиздан кейин барча ҳунарларингизни ўргатинг-да - дерди.

         Кейин маълум бўлишича мен машинани ювганда трамблёрга сув тегиб, ручкани айлантирганда токни свечаларга эмас, корпусга берар экан. 2 км нарида қолган машинадан устанинг уйига келиб яна қайтиб боргунимча трамблёрдаги сув қуриб қолар экан ва ручкани кимнинг номини айтиб, ёки ҳеч кимнинг номини айтмай айлантирсада ёнар экан.

*        *

Оллом ака билан Ширин опалар тез-тез айтишиб турардилар. Мен эштсамда, эшитмаганга олардим. Бир марта  қуйидагича ҳолат юз берган:

Оллом ака:  -Сенинг чўлоқ қоқонг бечора колхозчиларнинг эрта тонгдан, кеч қоронғигача далада ишлаб топган пулини идорадан чиқмасдан ўғирлайди.

Ширин опа: -Сенинг қоқанг Эшон оқёл одамларнинг мойча эшакларини ўғирлаб,  ҳам миниб, ҳам ҳаромлаб, кейин бераркан эгаларига.

Оллом ака: -Менинг қоқом ўғирлаган эшакларини “фойдаланганидан” кейин барибир қайтариб берган эгаларига. Сенинг муттаҳам қоқанг, ўғирлаган пулларига ЗИМ олди, ўзи ҳайдай олмаганидан кейин, уни сотиб,  Боғотдан уй олди. Кал раис икаласи, бири кал, бири чўлоқ бўлсалар-да,  Урганчдан “кади”ларни келтириб,  кунда-кунаро кадичилик қилади. Бечора Кумуш опам бўлса: “Дод, эр қўлдан кетаяпти”, - деб ўзига отл (одеколон) сепабошлайди.  

У пайтлари Тўра ака колхозда бош бухгалтер бўлиб ишларди. Идора қоравули Райим (шаққи) ака пайтонни олиб келмаса, айрим пайтлари Оллом аканинг машинасида кетарди ишга.

Бир марта, эр-хотин навбатдаги айтишиб турган пайтида, пайтон келмай қолгани учун, Тўра аканинг қизи Ўғилдирди ва кенжа ўғли Қурбондурдилар Оллом акани Тўра ака чақираётганини айтиб келдилар.

Ширин опа: -Худога шукур, қутиладиган бўлдим ғийбатларингдан.  Райим шаққи (пайтон) келмабди, тезроқ бор, қоқом ишга кетиш учун машинаси билан тез келсин, дебди сени.

Оллом ака: - Бормайман, мен унинг шахсий шофери эмасман. Пайтони келмаган бўлса, қоқоси(Ўдак бобо)нинг отдай келадиган эшагини миниб кетсин, ёки, чўлоқланиб кетаверсин идорасига. Анаву Ўғилдурди “хушрўй” билан Қурбондурди “кўккўз” келдими? Киритма уларни уйга, улар кирган уйга “бу ерда ажина бор экан”, - деб, фаришта кирмайди. Кетаётганида ҳам молларнинг олдидан ўтмасин, айниқса анаву Ўғилдурди хушройни кўрган сигир ҳам, ажина экан, деб суттдан чиқиб кетади.

Ширин опа: -Ўзинг икки пуллик кал бўлсанг, яна ҳечкимни назар-писанд қилмаганинга ўлайми. Манабу ўғлинг “Отавой совуқ” улардан ортиқми. Кароматли устаман деб, манабу бечора помошник(Ахмад)ни алдашдан бошқа нарсани билмайсан.  Ўғилдурди билан Қурбондурдига: “Оллом аканг бормас экан, қоқонг пиёда кетаверсин”, - деб айтайми? Майли, шундай деб айтиб юбораман улардан. Кейин кўрайчи, сичқоннинг ини минг тилло бўлмасмикан сенга.

 Лекин Ширин опа; “Оллом аканг ҳозир боради”, деб айтиб юборарди улардан. Ҳозиргина, хўроздай гердайиб турган Оллом ака бўлса, улардан олдинроқ,  машинаси билан Тўра аканинг эшигининг олдида, мулла минган хачирдай мулойим бўлиб, икки букилганича, товозе билан турарди.

Кароматли устанинг собиқ помошниги (шогирди)

Лондон Университети профессори Ахмад ҳожи Хоразмий.                                                                                                                    

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри, 2019.

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2019-04-21)
Просмотров: 405 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 4
    Гостей: 4
    Пользователей: 0