"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Хизматга тухмат ҳам қисмат

Хизматга туҳмат ҳам қисмат

Ахмад ҳожи Хоразмий

Миннат бўлмасину, эл-юрт, илм-фан учун жонингни жобборга бериб хизмат қилсангу, лекин хизматинга ҳурмат эмас, туҳмат келса беихтиёр: "Эй яратган Эгам, бу қандай бедодлик!” деб юборгинг келадию, лекин иймоннинг 7-чи устуни бўлмиш – қисмат (тақдир) эсинга келиб: "Ҳа, хизматга туҳмат ҳам қисматдир, бу кунига ҳам шукр, баттаридан Ўзи асрасин”, деркан одам.

Менинг оммавий ахборот воситалари орқали қилган ва ҳалқ оғзига тушган айрим чиқишларим ва ёзган китобларим менга маълум шуҳрат ва фойда билан бирга каттагина зарар ҳам келтирган.

Бу шуҳрат ва фойданинг айримлари ўз табиати билан ҳангомаларга ўхшаб кетади. Шу боис улардан айримларини мухтарам ўқувчилар ҳукмига ҳавола қилишни лозим топдим, токи куладиган тафсилотларида бирга кулишайлик.

"Каримовга қарши” фахрий унвоним ҳақида

Муҳтарам ўқувчига тушинарлироқ бўлиши учун икки оғиз ҳеч бир унвонга ўхшамайдиган бу "фахрий унвоним” ҳақида тушунча берсам. Аввало "Каримовга қарши” фахрий унвонини менга ҳалқ берган ва бу "унвон” ва шуҳрат алал оқибат мени муҳожиротга етаклади.

Аслини олганда менинг на Президент Каримов шахси билан, нада унинг сиёсати билан ишим бўлмаган.

Мен телевидения ва катта мажлисдаги олим ва мутахасис сифатидаги чиқишларимда: "Хоразм воҳасининг бошқа регионлардан кескин фарқ қиладиган ўзига хос тупроқ-иқлим шароити учун пленка остига чигит экиб пахта етиштириш технологиясининг илмий асосларини яратмай туриб, Президент фармони бўйича 10 минг гектар майдонга пленка остига чигит экилиши катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкин” деганман холос. Қуйида шулар ҳақида батафсилроқ ўқийсиз.

1996-йил сентябрда вилоят хокими биринчи муовини Ж.Ўтамов, обл агропроми раиси Ш. Қиличев, УзПИТИ Хоразм филиали директори А Хоразмий (мен), битта раис, агроном, инженер биргаликда Андижон усубида чигит экишни ўрганиб Хоразмда жорий қилиш мақсадида Андижонга бордик. Бизни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи муовинии кутиб олди ва бизга ҳамрохлик қилди.

Телевизорда бир неча марта намойиш қилинган, қорачадан келган, бўйи калтагина бригадирнинг даласига бориб тушдик. Биз хали сўрашиб бўлар бўлмас халиги бригадир муррувати буралган магнитафон каби сайрай кетди:

-Плёнка остида чигит экиш усули Андижонда яратилган бўлиб пахтачилик илмида оламшумул янгилик эканлиги, плёнка остига экилган чигитнинг афзалликлари, бунга солинадиган ўғитлар оптимал нормаси, сув режими, туп сонлари, чигитни плёнка остига экишнинг оптимал муддатлари, қўйингки, бу билан боғлиқ, агротехник муомоларнинг барчаси ҳал бўлганини бир тўхтамасдан айтиб берди.

Бу ерда шу хўжалик раиси, туман ҳокими, Андижон услуби бўйича туман ва вилоят даражасидаги мутахасислар ҳам тизилишиб туришарди. Андижон вилояти хокимининг биринчи муовини: "қалай қотирдими” дегандай бизга қараб тушунарлими, деди.

Ўрганиш учун келганлардан хеч ким чурқ этмади. "Бир икки нарсаларни сўраб олмоқчи эдим, бу услубда пахтани бор йўғи бир йилдан буён экаётган экансиз. Чигит экишнинг оптимал муддати, сув режими, туп сони ва ўғит нормасини аниқлашга қандай эришдингиз?” деб сўрадим.

Бригадир ва мутахасислар лом-лим демай ер чизишиб туришарди.

Жимликни яна ўзим буздим: "Плёнка остига чигит экиб пахта етиштириш агротехникасини гўёки хеч бир олимдан кам билмайсизу, лекин мен берган оддий саволлларга ҳам жавоб беролмаётганингизни қандай тушуниш мумкин?, дедим.

Довдираб қолган бригадир: "Домла, Худодан яширмаганни бандадан яшириб бўлмайди, тўғрисини айтсам менга ёзиб берилгани бўйича гапириш топширилган”, деди.

Мен барчага юзланиб: "Бу ерда эшитган ва кўрган нарсаларга асосланиб плёнка остига чигит экиб пахта етиштириш агротехникасининг 80-85 % хали ҳал қилинмаган, десак хато бўлмас”, дедим.

Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокими Қобилжон акага оқизмай-томизмай етказишган. Ўша куниёқ кечқуруи Андижон ҳокими Хоразм вилояти ҳокими (И.Юсупов)га қўнғироқ қилиб: "Юборган делегациянгиз ичида Хоразмий деган профессорингиз бор экан. Олдини олиб, чорасини кўрмасангиз у нафақат ўзининг ва сизнинг ҳам бошингизга етиши мумкин”, дебди.

Шу йили ҳар бир вилоятда чигитни плёнка остига камида 10 минг гектарга экиш хақида Президентнинг фармони эълон қилинди. Шу билан бу масала давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Шу муносабат билан кўп ўтмай вилоятда Андижон услубида пахта экиш бўйича махсус кенгаш (йигилиш ) бўлиб ўтди. Бунда мен хам мутахасис сифатида (бошқаларникидан тубдан фарқ қиладиган) ўзимнинг фикирларимни айтим:

Аввало чигитни плёнканинг остига экиш Андижон услуби эмас , яъни бу усул Андижондан чиқмаган. Чигитни бу усулда Хитой Халқ Республикасида 15 йилдан буён экилади. Бу усул Андижонга Хитойдан кириб келди. Лекин бу Хитой усул ҳам эмас, чунки бу технология Хитойга Ўзбекистондан кириб борди. Чигитни плёнка остида экиш бўичаги тадқиқотлар 70-80 йилларда Ўзбекистон олимлари томонидан ўтгазилган .

Янгилишмасам, бундай тадқиқотлар профессор Иброхим Турапов томонидан 80-йилларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ҳам ўтказилган ва бу асосда китоб ҳам чоп қилинган. Лекин ўша даврлардаги сиёсат туфайли бу услубда қўл меҳнати кўп деган баҳона билан, ишлаб чиқаришга жорий қилинмади.

Хитойда қўл кучи етарли бўлганлигидан улар бу усулдан фойдалана бошладилар ва уни анча такомиллаштирдилар ҳам. Шунинг учун ҳам чигитни плёнка остига экиб пахта етиштириш технологияси Андижон услуби ҳам, Хитой услуби ҳам эмас, уни Ўзбекистон услуби деса тўғрироқ бўлади.

Чигитни плёнка остига экишнинг бегона ўт, ягоналаш каби нарсалардан халос бўлишга ўхшаш фойдалари кўп албатта. Бироқ бундан ғўза нихолларининг тез униб чиқиб яхши ривожланиши учун асосан икки мақсад кўзда тутилади: Тупроқ хароратини ва намлигини кўтариш асосида юқори хосилли эрта очиладиган пахта етиштриш.

Тўғри, бунга чигит қаторлари устига тортилган пленканинг ҳар куни очилган жойларини кўмиш, бундаги ҳар бир чигит экилган уяни доимий назорат қилиб, зарур бўлса уларга гўнг аралаш тупроқни қошиқ билан солиш, уядаги нихолларни плёнка тешигидан тўғри чиқиши учун қўл билан тўғирлаш каби қўл мехнати кўп сарфланади. Шунинг учун ҳам бу технолигия қўл кучи кўпроқ бўлган Хитойда, Фарғона водийсида кўпроқ қўлланилган .


Суратда: Хоразм шароитида пленка остида пахта етиштириш технологияси илмий асосларини яратиш масаласининг Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиали илмий-техник кенгашида кўрилиш жараёни.

Хоразмда ҳам қўл қучи оз эмас, бу техналогияни бу ерда ҳам қўллаш мумкин. Бунинг учун аввал бизнинг филлиалимизда бу технологиянинг Хоразм тупроқ иқлим-шароити учун илмий ва агротехник асосларини ишлаб чиқиш зарур. Чунки бу технолонияда чигит экиладиган тупроқ жуда майдаланган бўлиши зарур. Хоразм вохасининг кўпчилик тупроқлари асосан совға ҳисобланади. Бу тупроқларни талаб даражасида майдалаш учун дискали бороналар керак, улар эса вилоятда жуда кам. Шу билан бирга шўрланган тупроқларда плёнка остида кечадиган жараёнларни биз хали яхши билмаймиз.
Бундан ташқари чигитни плёнка остига экишнинг оптимал муддати, усули ҳамда плёнка остига экилган ғўзаларнинг сув режими, туп сони, ўғит системасига ўхшаш қатор муоммоларни илмий асосда хал қилмай туриб, бу усулни қўп (ўн минг гектор)лаб майдонларга экиш, нафақат ташкилий ва шунингдек катта экологик ва иқтисодий муоммолар хам келтириб чиқариши мумкин.

Менинг бу сўзларим айниқса раҳбариятга унча ёқмагани сезилиб турарди. Чунки, бу масалага бағишланган анжуманда сўзга чиққан нотиқларнинг биттаси плёнка остида чигит фармонда кўрсатилганидан икки марта ошиғроқ – 20 минг гекторга экамиз деса, иккинчиси 30 минг гекторга экамиз деб таклиф қилди. Ҳатто вилоятдаги обрўли бир сиёсий партиянинг бошлиғи чиқиб, вилоятда пленка остига 100 минг гектар экиш керак, деганда кўпчилик (асосан рахбарлар ) чапак чалишди.

Шу кундан бошлаб кўпчилик (асосан рахбарлар) "Андижон услуби ҳақидаги президент фармонига қарши" деб менга ёмон назар билан қарай бошлашди. Бу эса вилоят хокими билан менинг орамиздаги келишмовчиликининг бошланиши эди.

1997 йилда Хоразм вилоятида ўн минг гекторга яқин майдонга Андижон услубида (фармон бўйича ) чигит экилди. Оддий деҳқонларнинг кўпчилиги бу технологияни яхши тушунмадилар. Бунинг устига экиш даврида: "план любой ценой” қабилида иш тутилиб, агротехникада қўпол хатоларга йўл қўйилди.

Натижада кўпчилик майдонлар бузиб, қайтатдан оддий усулда экилди. Энг ёмони дехқонларнинг бу прогрессив усулга ишончи ва қизиқиши пасайди. Бу эса, бу усулда чигит экишнинг йилдан-йилга камайишига ва одамлар томонидан: "Хоразмда чигитни плёнка остига экиш борасидаги Хоразмийнинг фикри хақ экан”, деган сўзларнинг кўпайишига сабаб бўлди.

Бу эса мени янада машҳурроқ қилди ва мени "Ўз аризамга биноан” ишдан бўшатишди ва мен йиллаб ишсиз қолдим. Айниқса мансабдор дўстларим мендан қочиб юришди. Ҳатто тўй-маъракаларимгада келишмас эди. Мен буни "Зараркаш дўст эмас, дўст зараркаш эмас”, мақоли асосида тўғри тушиндим ва улардан хафа бўлмадим.

Шу билан бирга "Каримовга қарши” унвонимнинг ва шу сабаб машҳурлигимнинг фойдаси теккан жойлари ҳам бўлган.

2000 йилнинг октябрида, тўнғич ўғлим Ойбек, биология фани бўйича вилоят олимпиадасига қатнашди. Ўқитувчилари Гулистон Хоразмий ва Гўзал Рахимовалар фикрича, Ойбек 3-чи ўринни олсада катта гап эди.

Олимпиада иштирокчилари синовдан ўтиб, уларнинг олган ўрни эълон қилинишида, Хоразм ўқитувчилар малакасини ошириш институти директори доцент Йўлдош Бобожонов ва биология бўйича бош методист Йўлдош Матниёзовлар Гулистон ва Гўзални чақириб: "Сизлар олиб келган ўқувчингизнинг билими 3-чи ўрингада етмади. Лекин унинг Президентнинг пленка остига чигит экиш сиёсатига очиқдан-очиқ қарши чиққан Ахмад ҳожи Хоразмийнинг фарзанди эканлиги учун, унга 2-чи ўринни бердик. Биринчи ўрин ёшулли (И.Юсупов)нинг наркоман ўғли учун банд қилинмаганида Ойбек Хоразмийга бир овоздан биринчи ўринни берардик”, дейишган.

"Деворнинг ҳам қулоғи бор”, дегани асосида бу гап тез орада шов-шув бўлиб кетади ва натижада бош методист "ўз аризасига биноан” пенсияга жўнатилади ва директор "бошқа ишга” ўтказиб юборилади.

Қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
профессор, Ахмад ҳожи Хоразмий.
Стокпорт шаҳри, Англия.

www.yangidunyo.com

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2012-08-30)
Просмотров: 1669 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0