"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Холдор Вулқонга тилак
Ахмад ҳожи Хоразмий 
 
Холдор Вулқонга тилак
 
 Турк дунёсининг машҳур ёзувчиларидан бири, адабиёт соҳасида Ҳалқаро Магтимкули мукофати лауреати Аннакули Нурмамметнинг Холдор Вулқон қаламига мансуб «Шамол» номли шеърни ёқтириб қолиши, ҳажвиясеварлар эса «Мизхаппарнинг мактублари»ни академик шоир Ғафур Ғуломнинг «Ҳасан кайфи»сидан ҳам юқорироқ қўйишлари саҳифамизнинг биринчи меҳмони сифатида Холдор Вулқонни танлашимизга туртки бўлди.
 Холдор Вулқоннинг асарлари тўғрисидаги маълумот қуйидаги шеърий тилагимизда баён қилинган.
Холдор Вулқон
 Абдуллоҳнинг шеърига (муҳаммас) ўхшатма,
          ёхуд Холдор Вулқонга тилак
 
 Саййид Холдор Азизим, отилгин вулқон бўлиб,
Золимларни титратиб, мазлумга қалқон бўлиб.
Қаламинг найза мисол душман кўксини тешсин,
 Шеърларинг таъсирида кофирлар муслим бўлсин.
 
 Вулқоннинг оташида булутлар тарқаб кетсин,
Адолат равнақидан мазлумлар яйраб кетсин.
Койишда ва суйишда, йип олиб-юмруқ олмай,
 Анжанчасига айтганда, жичча камтарроқ бўлгин.
 
 «Олисларда ёнган чироқ», «Тумандаги тераклар», «Жиғилдондаги олам», ўша «Тунги лайлакқор»,
"Қоратаппак», «Қиёматнома» ул «Қадрдон қирғоқлар»,
 Хизмат қилиб ҳалқинга, ҳасадгўйлар гум бўлсин.
 
 «Мукаммал дунё»ингдан, "Луна за окном" гача,
«Муҳаббат кўприги»дан унинг фожиасигача,
Японча таржимангдан мактубчи Мизхаппаргача,
Барчаси ҳозирданоқ сенга бир ҳайкал бўлсин.
 
 Холдор Вулқон ижод қил, гўёки Вулқон бўлиб,
 Ҳаққа чорла барчани, йўлбошчи – Саййид бўлиб,
 Ёзсинлар мадҳиялар, шарху иқрорлар сенга,
 Ахмад ҳожи Хоразмийдей, сенга чин мухлис бўлиб.
 
Мен талаба йилларим (1970) Ғафур Ғуломнинг «Ҳасан кайфий», номли ҳажвий қиссасини тинглаш русм бўлганди. Бу қисса патифон дискига ёзилган бўлиб уни муаллифнинг ўзи ижро қилгани уни янада жозибалироқ қилганди.
Ўша давр талабаларидан айримлари ҳозиргача «Ҳасан кайфий»ни нафақат эшитишади, ҳатто қиссадаги «Хўш-хўш», дебди ҳазрати Хизр, «Жоним минан», дебди Ҳасан кайфий, деганларини тилларидан қўймай гапириб юришади.
Шундай ҳажвсевар дўстларимга Холдор Вулқоннинг «Мизхаппарнинг мактулари»дан юборгандим. Улар «Мизхаппарнинг биргина мактуби, Ғафур Ғуломнинг 2 та Ҳасан кайфисидан қизиғроқ экан. Илтимос, Мизхаппарнинг мактубларидан юборишда бардавом бўлинг», деб илтимос қилишганди. Шу боис ҳажвсевар муштарийлар учун Холдор Вулқон қаламига мансуб ва «Мувозанат» сайтида нашр қилинган «Мизғаппарнинг 70-чи мактуби»ни хавола қилишни лозим топдик.
 
Мизхаппарнинг етмишинжи мактупи
Солом, Сайтмрат ака!
Анчадан бери сизга хат ёзомаганимди бойиси, мен армяга кетиб қолдим. Пўштачи уйимизга повуска тейлап кетканакан. Повускани монаси қуйдагича: Повуска: Хирмахлик Мизхаппаржон, эттага эттаминан вооохлиқ вешмшогингизди об, вешмшокка пойма - пой ўтигингизди соб армяга етип кенг, эмаса, сизди учаскабўй Шгабуддинипминан тутип келишимизга тувра келади. Чапайип калхўз армясини олий камўндўни генрол майўр Қурумчук. 210 инжи йил Чўчқахона.
Мен хўп деп пойма - пой парадний ўтигимди қопка соб армяга кетятувдим ўгай онам "Қаяққа кетяпсан, зовурди сувига чой қайнатип қўйганман. Чойингди ичвомейсами?" деди. - Раҳмат, меҳрибон ўгай волидам. Мен армяга кетяппан. Повуска кепти - дедим. Ўгай волидам бу гапти эшитиб қушидан кетип қолдилар. Уйдан ўгай дадам юғирип чиғди дагин бир аяғига қўнжиси қирғип тейланган валинкасиминан яна бир аяғига мадкар тапичкасини пайтамаям ўрамей кийип ўгай онамди юзига бир - икки тарсаки тортип, жигарига, пўчкисига, оч биқинига тепувди меҳрибон ўгай волидам сал ўзларига келдилар. - Ҳа, нима бўлли? - деди ўгай дадам. - Бевош улимиз бизминан ҳайирлашмей армяга кетяпти. Армяда нма бор шу топта?! Пиширип қўйиптими? Апғанистонга жўнатворса нма қамиз, ўгай дадажониси?! Ўлиги товутта кеса ... Бизди қўлимиз ўлгур юқа бўса! - Вохма қма, ўгай онажониси! Мизхаппарди дийирманға тейлаворса нариги томонидан икки қоп унди елкасига кўтарип чиғади!
Сен армяга бор улим! Қирх йил қронгарчилик бўса қозаси еткан ўлади. Ўгай онангди гапига қулақ сома! Мен яшлигингда сени дараққа бейлавоп арматура, занжирларминан урўрип пиширип тейлаганман! Сендан калтак тугул ўқам ўтмейди.
Сени махсус кумуш ўқминан отмаса оддий баявўй ўқминан ўлтиришомейди! Ишанмасенг урушка бориб Ал Искандар Матрасов сингари пиламўт отиляткан ковакка кўксингди тутип кўр - деди ўгай дадам. Ўгай дадамди бақир - чақирини эшитип қўни - қўшни чиғди, маҳалла - кўй жийналди.
 Ўгай дадам уйга кирип патапаратимизди апчиғди дагин ҳаммамизди сапка чизип: - Қона, тиржейип туринар, хозир манабеттан бойўғли учип чиғади, Мизхаппар беш юлдуз қадалган дўппингди пешанега кийвол - деди. Кегин патапаратти қўшнимизга бериб ўзиям сувтарка чушятувди кўчадан Дурмейл эъвогар юғирип келди дагин: - Тўқтенар! Менам салдатминан расимга чушволей! Кегин у расимминан хокимларди, райисларди қўқитаман! - деди напаси увзига тиғилип. Биз суратка чуштик. Сувратка чушбўп мен ўгай волидам, ўгай дадам, маҳалла кўйминан ҳайрлашип кўчага чиғдим дагин пияда армяга кета бойладим. Ҳамқишлаққиримдошларим мени гузаргача кузатиб боришти. Улар то мен тепалик ортига ўтип кўздан ғойп бўғинумча кўзларида ёшминан қўл силтап туришти.
Шуйтип чўчқахонага борип қасамёт ичип хизматти бошлавордим. Харбий қисмимиз чегара қўшниларига қорашлик бўғанийчун чегарани қўрий бойладик. Йўлдашвўйминан Мамадёр детакан. Мени салага дийишти, аблах золимлар. Майли деп кистамга майда тошлардан тўлдирип оптик прицеллик рогаткамди мўйнимга осканимча сохчилар мнорасига чиғдим дагин чўчқахона сарҳадларини зийракликминан қўриқлей бойладим.
 Кечаси изағларда қуриллаяткан бақаларди овозини тинглап искаптопарларди ўлтирип ўтираман. Чапайип калхўзини осмонида сон - санақсиз юлдузлар чарақлап ётади. Гўристон томонда қамишлар шовуллайди. Шовуллаёткан қамишзорга ховотирминан қорейман. Қамишлар ичидан бита ямпа харамидан бўған чегара бузар ўрмалап чиғип менга кнўпкалик пичақ отса чап бериб қолишти ўйлейман. Баъзан яриииим кечаси изааағдан ажина: - Мизхаппаааааааааааааар! - деп чақирса "Ҳаааааааааа!" десам ўвзим қийшайип қосая - дея ўйлейман.
 Шунақа жинни кетти ўй - ҳаёлларминан тонг отканда Э, Худо ўзинга шукр деп минорадан чушаман. Кеча ўгай онамдан хат келди. Соломнома Ушпу лотин алпобитта ёзяткан махтупим тез етип малум бўсинки, ўшал олис чўчқахонанинг мисаппо ховосидан тўйип - тўйип напас об ўз йигитлик бурчини ода этяткан ўгай улим Мизхаппаржонга деп билгайман. Солом, ўгай улим Мизхаппаржон! Қалай дмағинг чағма? Биздан сўрасанг бизам юриппиз. Сени сағиндик. Йўғлигинг билиняпти. Сени сағинганига чидомей ўгай даданг ичкиликка берилип кетти. Кеча ичп - ичип ярим кечаси кирип келди. Қорасам , қўнжиси қирғип тейланган бир пой валинкасини йўқатип кепти. Энди бир аяғига мадкар тапичкасини кийип бир аяғига пўстак масси кийип юрипти...
Мен хатти ўқип хўрлигим кеб, энди хўнграп йиғлейман деп турсам веченний праверка бошланди. Эттасига яна поска чиғдим. Вишкада турганимча талаларда кетмон чопяткан одамларга, арқасидан чанг тўзан кўтарип чигит экяткан трахтирларга, ер бағирлаб учяткан қалдирғочларга ҳасратминан қорейман. Қайдадур какку сайради. Бир маҳал буйтип қорасам, чўчқахона дуволини кетида эйнига оқ иштон , оқ яхтак кийган бир чол аяғига кавушларди кийвоп эшакка кампирини мингаштирганича келяпти. Хурсаааанд.
Эшагиям итоаткаракан, майда қадамларминан тикира - тикир қилип юрип келяпти. Энди харбий устапта чегарадан отангдиям ўткизма, гапинга кирмаса шартта пешанасидан отип тейла - дийилганта. Биз салдат одам. Айип буйруқ берганларда. - Стўй, стрелят буду! - дедим мен чолга қорап рогаткамминан буйтип мийясини прицеливать этип.
Чол харбий қонунларди қўпол равушта бузип йўлида довом этти. Мен уни уч матта огохлантирдим. Оқсоқол қулақ соловурмовди, эмаса ўзингдан кўр деп оптик прицелда нишонга об рагаткадан ўқ узишимга тувра келди. Тош кўзига тийганиди, чол : Вах - вах! Едингку аблах! - деганича аяғи осмондан бўп эшакдан йиқилди. Арқасидан кампириям қулади.
Чолди аяғи узангига илиниб қоғанакан, қўрқип кеткан эшак чолди судраганича жийдазорга қорап қочти. Бир маҳал чегарабузар чолди кампири Қурумбўй кўмип қўйган противатанковой минани босвоса бўлама? У масси калиш кийган аяғига жирканип қорап: - Ҳа, йўлга бовл қиған кетинга зиндалак чиғсин илоё иловандо! - деди хапа бўп чўпахминан аяғини минадан тозалап. Шум кампир шуйтип олий мансапдор шахсти хоқорайт этти. Мен сариғманта. Аччувим кеса ўгай дадамдиям танимиман. - Энди ўзингдан кўр, шум кампир! - дедим дагин сохчилар мнорасидан салта қип сакрап чушип кампирга қорап югирдим.
Уни рукапашний бойминан урип ерга йиқитип қўлларини қайридим. Кампир мутаҳамчилик қип: - Вой дооод! Ким бооор! Ярдам беринаааар! Салдат мени изнасилавайт этяптиииии! - деп бақирди. Мен оптик прицеллик рагаткамди қўндағиминан кампирди арқа мийясига бор кучимминан урувдим кампир қушидан кетти. Прсаттан инимлик пейдаланип жийдазорга юғирип кирдим дагин чегарабузар чолдиям қўлга олдим.
Нарушитилларди эшакка ўмгарип чўчқахонага опкирувдим Чапайип калхўз армясини олий камўндўни генрал майўр Қурумчук кўрсаткан қоҳраманлигим учун билагадарнўсть эълон қип уйга отписка берди.
 Майли эмаса, Сайтмрат ака, мен уйга отпискага боришим керак. Ҳоятини эхтият қиб, ҳатто ўз исми шарипини интрнатда ёзгани қўрқип чет элларда бекиниб юрган жони ширин Мухолипатчиларга солом айтинг.
 Эҳтиромларминан чегарада қоҳраманлик кўрсаткан салдат укангиз Мизхаппар.
2 инжи Мой, 20010 инжи йил. Кундуз сохот 3 дан 43 минт ўтти.
Чўчқахонага жейлашкан Чапайип номлик махпий харбий баталйўн.
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-05-16)
Просмотров: 1730 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0