П. Бобожонов Хоразм вилоятининг 5-чи ҳокими ҳисобланади.
Хоразмликлар таъбири билан айтганда Хоразм вилоятининг собиқ 4 та ҳокимидан 2 таси Президентнинг танлови бўлса, қолган 2 таси Президент яқинларининг маслаҳати (тавсияси) асосида Хоразмга
рахбарлик қилган.
1995-1998 йилларда вилоятга раҳбарлиқ қилган Исканқул Юсупов Исмоил
Жўрабеков тавсияси асосида ҳоким бўлганини
Хоразмликлар яхши билишади.
Айтишларига қараганда И.Юсупов ҳоким қилиб тайинланган дақиқасидаёқ минбарга чиқиб, уни тавсия қилган Президентга ва уни ҳокимликка тасдиқлаган депутатларга миннатдорчилик
билдириш ўрнига, залга юзланиб: "Нима қилиб ўтирибсанлар,
молга келган балодай бақрайиб. Боринг ҳамманг ишли-ишинга”, деб депутатларни
ҳайдаган.
Мажлис ахли куларинида, куяринида билмай кетишга тутинишган. Шунда Президент
шошиб-пишиб минбарга чиқиб: "Бу ҳозирданоқ ёшулличилигини бошлаб юборди.
Биз буни иш билгани учун ҳоким қилаяпмиз. Иш давомида гапнида ўрганиб
олади ҳали”, деб вазиятни
тўғирлаб юборган экан.
И.Юсупоа 3 йилдан ошиғроқ ҳоким бўлиб ишлаган бўлсада Хоразмда бирон сезиларли из қолдирмаган. Бироқ ҳамманинг кулгисига сабаб бўлган хурмача қилиқлари-ю, теша
тегмаган гап-сўзлари билан Хоразмликларнинг эсида қолгани тўғри. Натижади муддатидан илгари
Президент унинг думини тугган эди.
1999-2008 йиллар давомида ҳокимлик қилган Ислом Бобожонов хамшахар дўсти
ва Президентнинг божаси Ибодулла Собиров ёрдамида Президентнинг назарига тушган ва
Президентнинг эркатойи сифатида танилиб, Ўзбекистон қахрамони унвонига сазавор бўлган
бўлсада унинг интихоси аянчли якун топган.
Президентнинг ўзи танлаган М.Жуманиёзов ва О.Оллабергановларнинг Хоразм
вилояти ҳокими сифатидаги
фаолиятининг ибтидоси ҳам интиҳоси ҳам муваффақиятли бўлган. Айниқса Хоразмнинг биринчи (1991-1995) ҳокими М.Жуманиёзов Хоразм учун жуда
кўп иш қилди ва
Хоразмликлар юрагидан чуқур ўрин олабилди.
Айтмоқчиманки, Пўлат Бобожонов ҳам Президентнинг танлови. Унинг
Хоразм вилояти ҳокими сифатидаги
фаолиятининг ибтидоси ва интиҳоси Маркс
Жуманиёзовга ўхшаб самарали ва муваффақиятли бўлади, деб ўйлаймиз ва тилаймиз.
1992-1998 йиллар давомида мен П.Бобожонов
билан иш юзасидан бевосита ва билвосита алоқада бўлганман. Мен Хоразм вилояти ҳокимлигида
маъсул ходим, Боғот районлараро "Узсельхозхимия” бирлашмаси раиси, Вилоят фан ва техника
маркази директори, Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиали директори
лавозимларида ишлаганимда Пўлат Бобожонов Боғот райони ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят ҳокими муовини
вазифаларида ишлаган.
Пўлат Бобожонов камсуқум ва камтар, ўз соҳасининг билимдони (у университетни қизил диплом
билан битирган) сифатида танилган эди. Прократура ва Ҳокимият тизими ходимлари ичида коррупцияга у ёки
бу даражада аралашмагани иккита бўлса биттаси, агар битта бўлса шунинг ўзи
П.Бобожоновдир, деб танилган эди у ҳалқ орасида.
Мен П.Бобожоновнинг нафақат ўзини ва
шунингдек унинг ота-онасини, ҳокимият
тизимидаги устоз(раҳбар)ларинида яхши биламан. Унинг отаси – раҳматлик Раззоқ ака Бобожоновни Хоразм ва мамлакатнинг ўғит ишлаб чиқарувчи барча завод раҳбарияти яхши
билади. 1971 йил ташкил қилинган Боғот районининг шакилланишида устози – раҳматлик Искандар Досов билан бирга катта
хизматлар қилишган.
Раззоқ ака Бобожонов менинг устозларимдан бири ҳисобланади. 1993-1995 йиллар давомида мен районлараро "Узсельхлзхимия”
бирлашмаси раиси бўлиб ишлаганимда Раззоқ ака менинг
муовиним бўлган. Мен ундан раҳбарликнинг кўп
сир-асрорларини ўрганганман.
Унинг биз ёш(рахбар)ларга айтадиган: "Оз-оз (инсоф билан) енглар, кўп (узоқ вақт) ейсиз. Кўп (очафатлик қилиб) есангиз
(тиқилиб қолиб) кам ейсиз”, деган ҳазиломуз лекин ғоятда ўринли ўгити ҳеч эсимдан чиқмайди. Унинг бу ўгитига амал қилиб биз (шу жумладан П.Бобожонов ҳам) кам
бўлмадик, қоқилмадик.
П.Бобожоновнинг онаси – Анагул опа Машарипова ҳам Боғот районига кўп меҳнатлари синган раҳбарлардан бири. Хўжалик қишлоғида унинг қурдирган данғиллама клуби ҳозир ҳам ҳалқ хизматида.
Пўлат Бобожонов ҳокимият тизимидаги фаолиятини Боғот район ҳокими (Ш.Хўжаниёзова)нинг биринчи муовини сифатида бошлаган. Унинг бу соҳадаги устозлари Ш.Хўжаниёзова, М.Жуманиёзов, Р.Самандаровлар эди.
"Устозларинг кимлигини айтсанг, сенинг кимлигинг маълум бўлади”, деган ҳикматли сўз бўйича, П Бобожоновнинг ҳокимият
тизимидаги биринчи устози – Шакаржон Хўжаниёзова ҳақида икки оғиз айтмасликнинг иложи йўқ. Чунки
тиниб-тинчимайдиган бу аёлнинг ҳаёт ва фаолияти
ўрнак бўларга арзирли.
Ш.Хўжаниёзова узликсиз 15 йил давомида Боғот районига раҳбарлик (ҳокимлик) қилди ва бу билан мамлакатда ўзига хос рекорд қўйди. Боғот районининг ҳозирги қиёфаси асосан унинг фаолияти билан боғлиқ, десак хато бўлмас.
Боғот районидаги фаолларнинг кўпчилиги унинг шогирдларидир. Унинг айрим шогирдлари мамлакат миқёсидаги раҳбарлар бўлиб ишладилар. Хоразмнинг кейинги ҳокимлари (О.Оллаберганов, П.Бобожонов) ҳам айнан Шакаржон Хўжаниёзованинг шогирдлари эканлиги унинг фаолиятига
етарлича баҳо бўлаолади.
Қанчалик улуғ устозлардан иш ўрганиб, ҳатто мамлакат миқёсидаги раҳбарлардан бири бўлган тажрибали Пўлат Бобожоновга Хоразмни мамлакатдаги
олдинги вилоятлари қаторига олиб чиқиш дастлабки даврларда осон кечмаса керак.
Чунки Хоразмнинг экологик ва тупроқ-иқлим шароити жуда оғир. Бунинг устига вилоятга И.Бобожонов раҳбарлик қилган даврда Хоразм коррупциядан қаттиқ азият чеккан. Натижада вилоятнинг кўпгина раҳбарлари узоқ муддатга қамалиб кетишган. Хоразмнинг бу жароҳатлари ҳали тўла тузалгани йўқ. Буларни
тузатиш хам П.Бобожоновнинг чекига тушади албатта.
Барча муваффақиятнинг асоси адолат ва ҳалоллик
(коррупциясизлик)дан бошланади. Шунга амал қилинса бошқа муаммоларни ечиш қийин бўлмайди. Чунки Хоразм ҳалқи ниҳоятда меҳнаткаш ва тадбиркор ҳалқ. Ҳар доим ҳам ҳалқ адолатли ва ҳалол раҳбарга эргашадилар.
Хоразм ҳалқи ўз етакчиси – Пўлат Бобожоновга эргашади ва яқин йиллар ичида менинг ватаним буюк Хоразм эканлигини намаён қилади иншАллоҳ. Бу эзгу мақсад йўлида Хоразм ҳалқига, унинг утакчиси П.Бобожоновга оқ йўл тилаймиз.
Хоразм
фарзанди, Ахмад ҳожи Хоразмий.
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри.
Январь, 2012
www.yangidunyo.com
filed under Аҳмад
ҳожи Хоразмий | 3 comments
You can follow any responses to
this entry through the RSS 2.0 feed. You canleave a response, or trackback from your own site.
2 Responses to "Хоразм ҳокимлари ҳақида”
1.
banda said:
Jan 28, 12 at 04:17
Domla, rahmat,
yozganlaringiz orasida bilmaganlarim ancha ekan. Elektron pochtangiz bormi?
2.
Sohib said:
Jan 28, 12 at 13:39
Maqola zo’r. Xalq so’zi,
Sovet O’zbekistoni kabi nufuzli gazetalar bop ekan. Qaniydi sayt o’zbekistonda
ochilganda rahbarlarimiz ham o’qib yayragan bo’lardi
3.
Xorazmlik said:
Feb 2, 12 at 16.03
Домла (Хоразмий)га
ҳайронман. И.Юсупов ва Ш.Хўжаниёзовалар уни Хоразмдан бадарга килишдику. Бу
бўлса уларни кукларга кутарибди.