"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Мардикорликда
 "Zamondosh"дан олинди
 
Аҳмад ҳожи Хоразмий
 
Мардикорликда

1970 йилда Университетда 3-курс талабаси эдим. Ҳар галгидек бозор куни тонг саҳарлаб мардикорлик қилиш учун Чорсудаги мардикор бозорига бордим. 45-50 ёшларидаги бир рус киши келиб, иш берувчиларни кутиб турган мардикорларга қараб: "Осон иш, кечгача уйда қоравуллик қилинади, лекин 7 сўмдан кўп бермайман, ким боради?”, деди. Мардикорлар бу пулни оз кўриб ҳеч ким бормади. Мен, ҳа энди борига барака деб 7 сўмга рози бўлдим.
Эр-хотин – дядя Вовка билан тетя Зоялар мени уйда қоравул қилиб ўзлари "Коворовец” мотоциклида Cирдарёга балиқ овига отланишди. Улар кетаётиб эшакдай келадиган овчаркасини ҳовлига бўшатиб юборишди ва: "Уйга сен, ҳовлига эса Жэк (ит) жавобгарсизлар”, деб қармоқлари ва "яримта”сини олишиб кетишди.

Ёз куни, ҳаво иссиқ эди. Тушга яқин ичишга совуғроқ нарса қидирабошладим. Холадилникни очсам бир банка (0,5 литр)да тўла пива бор экан. Чанқаганим сабаб ҳалигидан 3-4 қултум ичдим, 1-2 соатлардан кейин яна ичдим, кейинроқ яна ичдим. Ва шу тариқа бир банка пивани ичиб битирдим.

Кўп ўтмай кичик ҳожатга чиққим келди. Ҳожатхона эса ҳовлининг тўрида эди. Ҳовли (ҳожатхона)га чиқай десам ҳалиги овчарка "ейман”, дейди. Уй эгалари келгунча чидашнинг ҳеч имкони бўлмади ва пивадан бўшаган банкага сийиб, оғзини бекитиб яширишга қулайроқ жой топа олмай, уни холодилникга қўйдим. Уй эгалари келиб итни боғлаган заҳоти ҳожатхонага борганда банкадаги ҳожатни ҳам тўкишни режалаштириб қўйдим.

Уй эгалари кун ботай деганда келишди ва тетя Зоя итни боғлашга чоғланди. Дядя Вовка эса "Роса чанқадим”, дедида келасолиб хорлодилникдаги банкани бошига кўтарди. 3-4 қултум ичди-да хотинига қараб: "Кеча эски пива олиб келган кўринасан, бу роса айнибди-ку”, деди.

Хотини бўлса: "Бекорларни айтибсан, кеча свежисидан олиб келганман. Иссиқда қаттиқ чанқаганингдан сенга шунақа туюлгандир”, деди. Дядя Вовка яна 1-2 қултум ичдида: "Жуда айниган, мана ўзинг ичиб кўр”, дедида банкани хотинига узатди. Тетя Зояда 2-3 қултум ичдида: "Тўғри, жуда айниб кетибди бу. Холодилникда турган свежий пиванинг бир кунда айниб қолишига ақл бовар қилмайди”, деб бир пивага бир манга қарайбошлашди.

Мен қўрққанимдан: "Мен жуда шошиб тургандим, майли иш ҳақим (7сўм)нида бошқа пайтда оларман”, деб жуфтакни ростладим бу ердан.

Буюк Британия, Манчестер.

www.zamondosh.com
Жойлади: Маъмур Вақт: 6:01 6 Изоҳлар:
 Холис комментирует...
Мана профессорни ёзганинии кўринглару саккиз клас малумотли дейилган Ҳайит Ғафурни ёзганини қаранг.
Аҳмад ҳожи ёши катта бир одам ҳожи деган табаррук номга муносибми шу гаплари?
Ахир ҳожи дегани ёшларга намуна бўладиган насиҳатлар, фикрлар ёзса яхши бўлмайдими?
  Вактингиз булса саволларимга жавоб ёзарсиз, булмаса шарт эмас.
14:18 Малколим Х.Туркистоний комментирует...
Менимча ўзидаги йўқ ҳислатлар билан мақтангандан кўра қандай бўлса шундайлигича ўз камчилигию ютуқларини ёзиш учун ҳаммада ҳам мардлик етишавермайди.
Шу жиҳатдан қараганда Хоразмийни тўғри тушунса бўлади.Лекин у бундан буён тавба тазарру билан қолган умрини у дунё тадоригига бағишласа нур устига аъло нур бўлур эди.
14:43 Mening fikrim комментирует...
 Bu xotirachaga hech qanday nazar bilan qarashning keragi yo'q. Eng ahamiyatlisi muallifning buni yoza olganligida, bu uning shaxsiy ishi. Albatta muallifning mavqeidan kelib chiqqan holda bizning buni qabul qilishimiz ancha qiyin. lekin muallif buni yoza olibdi ya'ni bo'lgan narsani yozibdi(agar to'g'ri esa).Bunday hollar bundan besh battarlari ham juda obro'li degan kishilarning ham boshidan o'tgan bo'lishi mumkin lekin ular o'zlarini doimo farishta qilib ko'rsatishga urinadilar iloji boricha bunday xotiralarini yashirib yurishadi(aslida katta-katta qora ishlarni qilishadi).Bu noto'g'ri emasmi. Hech kim farishta emasku. O'zlari qilar ishni qilib bizga rol o'ynashadi. Bu tarbiyaning natijasi esa bizlar ham mahoratli "artistlar" bo'lib yetshamiz. Bizning ota-onalarimiz ham xuddi shu tarbiya bilan yetishgan to’g’r gapni aytishdan doim qo’rqamiz to’g’ri ish emas egri ish qilishga o’rgangan va o’rgatilganmiz Bu unsur xalqimizning tabiatiga shunchalar o'tirib ketganki hatto farqiga ham bormaymiz. Hammamiz rol o'ynayotganligimizni bilib turamiz lekin yana g'ing demay turaveramiz. Tarbiyamizdagi bu unsurni borsa kelmas degan joyga jo’natmagunimizcha bizning o’zgarishimizga ko’zim yetmaydi. Yosh tengqo’rlarimdan iltimosim esa shunday, agar farzand tarbiya qilayotgan bo’lsangiz o’zingizni ularga oppoq farishta qilib ko’rsatmang ularga ham alohida shaxs deb qarang kattalar ham xato qilishi mumkinligini, hech kim farishta emasligini farishtalar emas odamlar orasida katta bo’layotganini bilishsin.Romantika emas real hayotda yashaytganlarini bilishsin. O’zlarining fikrlarini sizlar bilan tortisha olsin ularni g’azab bilan bostirib tashlamang. Jura’tsiz qilib qo’mang. Haqsizlikni, to’g’ri bo’lmagan ishlarni ko’rganda ovozini chiqarib birlasha olishsin. Aminmanki, bu ishni bajara olsak farzandlarimizning kelajagi uchun katta ish qilgan bo’lamiz. Bo’lmasa ulsr ham rol o’ynashda davom eteveradi. Bizga nasihat emas haqiqat kerak.
16:11 А.Хоразмий комментирует...
Ассалому алейкум барчаларга. Аввало рахмат Сизларга, вакт ажратиб бу арзимаган битикни укибсизлар. Сизларнинг муносабатларингизни укиб хурсанд булдим, чаласавод булсамда менинг ёзганларимгада эътибор катта экан, деб. Менинг хаётим ва ижодим борасида канча маломат ва насихат булса бош устига. Ушбу сайтда яна учрашгунча биродарлар. Камоли эхтиром билан А.Хоразмий.
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-05-05)
Просмотров: 1206 | Комментарии: 2 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0