"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Мен ҳақимдаги бўҳтонномаларга Р А Д Д И Я
"Янги дунё"дан олинди 
Ахмад ҳожи Хоразмий
 
Мен ҳақимдаги бўҳтонномаларга Р А Д Д И Я
 
Янги йил арафасида, Тошкентдаги ҳазилкаш дўстларимдан бири қўнғироқ қилиб мени кираётган янги йил билан табриклади ва: "  сиз ҳақингизда мақола босилибди, бир ўқинг, янги йилга яхшигина совға қилишибди”, деб қўшиб қўйди.
Айниқса кейинги пайтларда менинг ижодий фаолиятим ҳақида таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан турли мамлакат ва тилларда қатор мақолалар босилаётган эди. Бу ҳам шулардан биттаси бўлса керак, деган фикрда унга кўп ҳам эътибор бермадим.
Лекин дўстимнинг: " деб урғу бергани бу сайтни излашимга туртки бўлди.
 Тўғрисини айтсам бундай сайт борлигини умуман билмас эканман. Таниш-билишлардан сайт адресини олиб фақат ўз хақимдаги мақоланигина эмас, сайтдаги барча мақолаларни ўқиб чиқдим. Тўғрисини айтганда сайтдаги барча мақолалар ҳам бўҳтонлардан иборат эмас, яхшигина тарихий мақолалар, ўқиб ҳузур қиладиган шеърлар ҳам бор экан.
 Отаназар Матчонов имзоси билан рус тилида ёзилган: "Претендует на величие, однако…” номли мақолага кўзим тушганиданоқ мақола муаллифининг ким(Комил Нуржонов)лигини билдим. Бу мақола менинг "Озодлик” даги чиқишимни қоралаб 2000 1-февралда, Қишлоқ ҳаёти газетасида "Отилмаган сопқон” сарлавҳаси билан эълон қилинган фелетон (тўғрироғи бўҳтон)нинг айнан русча таржимаси экан.
 Бу мақоланинг аввалгидан фарқи, русча таржимасига менинг иккинчи марта уйланганим, муҳожиротда яшаётганим қўшилган ва муаллиф ўз асл исми-шарифини яшириб бу мақоланинг тагига "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйибди.
 Ҳатто М.Солиҳ, Ж.Муҳаммад, Т.Ёқубов, О.Орипов, И.Хушев Д.Хасан, Ю.Расул каби таниқли олиму-қалам соҳиблари шаънига ёзилган ҳақорату-бўҳтонларни кунда-кунаро ўқиш мумкин. Шундай бўхтонлар демократия ва фикрлар плюрализми бахонасида айнан "Ахлатхона”, деб танилган сайтларда босилгани учун ҳам юқорида номлари зикр қилинган одамлар бу бўҳтонларга муносабат билдиришни лозим кўришмас экан.
 Мен айрим интернет саҳифаларида таниқли олим ва ижодкорлар шаънига ёзилаётган бўҳтонларни тадқиқотчи-олим сифатида ўрганиб, ҳақорату-бўхтонлар асосан қуйидаги икки сабаб асосида пайдо бўлар экан, деган хулосага келдим: 1- Буюртма (бўҳтонларнинг энг ашаддийси) асосида ёзиладиган бўхтонлар. 2-Ҳасад натижасида ёзиладиган бўҳтолар.
 Мен ҳақимда ёзилган бу мақола буюртма асосида ёзилганлиги учун ҳам ва: "Ҳураётган итга ўчакалашма, қопади”, мақолига амал қилиб: "Пасткаш ва ғаламислар билан тенг бўлайми, Худо жазосини берар”, деб қўл силтаб қўяқолгандим.
Бироқ мени яқиндан биладиган қатор таниш-билишларим тинимсиз: "Бу бўҳтонномага муносабат билдиринг. Акс ҳолда бу ғаламислар янада қутуриши мумкин”, деб жон-ҳолимга қўйишмади ва бу мақолага қўлимдан келганича ва далиллар асосида муносабат билдиришга қарор қилдим.   сайти ва унда босилган мақола муаллифи маълум сабабга биноан (сабабини қуйироқда ёзамиз) ўзини О.Матчонов, деб атаган. Майли, биз ҳам уни шундай атаймиз.
"Отаназар Матчонов” – 70 га яқинлашиб қолган, таниқли Ленинпараст (ҳозирда Каримовпараст) – маддоҳ. 1980 йиллардан КГБ нинг агенти. Кўпроқ ичган пайтлари "Мен КГБнинг майориман”, деб гердайганларини хам кўпчилик эшитишган.
 Бироқ ўзини таниқли қаламкаш ва (биронта илмий даражаси бўлмасада) йирик тарихчи олим ҳисоблайди. 1990 йилларда бир пулга қиммат "Хоразм Ленинномаси” брошюрасини ёзиб: "Шу пайтгача Ленин ва Ленинизмни мадҳ қилган асарларнинг энг буюги бу. Бу китобни Ленин мукофотига тавсия қилишмаяпти, бу сиёсий чаласаводлар”, деб жанжал кутариб юрганини Хоразмликлар яхши эслашади.
1992 йили (бу пайтлар мен вилоят хокимлигида маъсул вазифада ишлардим) Ўзбекистоннинг барча оммавий ахборот воситаларида: "Амир Темур – буюк соҳибқирон, туркийлар фахри”, деб бонг уриб турган кезларида "Хорезмская правда” газетасида О.Матчонов қаламига мансуб: "Амир Темур – туркийлар кушандаси, қонхўр, босқинчи”, сарлавҳали мақола босилди.
 Президент девонидан келиб бу мақола учун хокимни обориб-обкелишди. Газета муҳаррири, Ойхоним Рахимбоевани ишдан ҳайдашди ва журналистика соҳасига умуман йўлатишмади. Лекин мақола муаллифи(О.Матчонов)га бало ҳам урмади. Чунки унинг ҳимоясини МХХ шахсан ўз зиммасига олган эди.
 Янгилишмасам, 2005 йилда, қайсидир бир интернет сайтида журналист Х.Рахмон имзоси билан "Отаназар Матчонов МХХнинг лайчаси”, номли каттагина мақола ҳам босилганди ва у бутун Ўзбекистон бўйлаб акс садо берганди.
2001 йилда менинг "Илмга бахшида умр” номли китобим нашрдан чиққанидан кейин: "Мен ва Президент танқид қилинган бирон китоб дунё юзини кўрмаганди”, деб катта бир анжуманда мени "Муҳаммад Солиҳ-соний”, эълон қилиб, бу китобларнинг йиғиштириб олиниши, китоб нашри билан боғлиқ одамларнинг ишдан ҳайдалиши ва менга қарши жиноят иши очилишининг ташаббускори ҳам айнан манашу О.Матчонов эди.
О.Матчонов фақатгина мени эмас, Хоразмликларнинг кўписини зада қилиб юборган. Шундай жабрдийдалардан бири "Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб: "Агар ким О.Матчонов қутирган итдай хор бўлиб ўлди, деб жанозага айтса, 100 доллар суюнчи бераман. Илтимос шуни радио орқали бутун дунёга етказинг”, дегани ҳам бўлган гап.
 Режимнинг адолатсиз сиёсати ва унинг О.Матжонов каби бўхтончи маддохларига мухолиф бўлганларнинг обрўси сиёсат, илм-фан ва ижод оламида кундан-кунга ошаётгани буларга тинчлик бермаяпти. Ўз мухолифларига мағзава ағдариб уларни обрўсизлантириш ҳисобига ўз имиджини кўтармоқчи улар. Лекин уларнинг бу саъий ҳаракатлари айнан тескари самара беришигада ақли етмайди бу калтафахм ғаламисларнинг.
 
Энди бўхтонномаларда келтирилган "факт”ларнинг таҳлили ва шархига ўтсак:
 
1.  А.Хоразмий "Озодлик" радиосида чиқиб ох-вох, қилди, Ҳукумат (Президент маҳкамаси)га тил тегизди", деб ёзади Комил Нуржонов, "Қишлоқ ҳаёти" газетасида.
Ҳа, 1999 йил 27-27 декабрь кунлари "Озодлик" радиоси "Ўзбекистонда олимлар ва маъмурлар орасидаги келишмовчилик хсусида" мавзусида, менинг ҳаётим ва фаолияти ҳақида эшитдириш берган. 
 Бунда мен Президентга тегишли маъмурлар устидан шикоят аризаси билан мурожат қилганим, Президент маҳкамасидаги маъсуллар эса пора олиш эвазига менинг аризамни кўриб чиқиш учун айнан мен устидан шикоят қилган маъмурларнинг ўзларига юборганини, ва шу сабаб ҳалқ улар(Ҳукумат)ни лўттибоз деб атаётганини айтганман. 
2. "А. Хоразмийнинг тупроқ экологиясини яхшилаш борасидаги ихтироси янгилик эмас", деб даъво қилади, аграр соҳаси илмидан алифни калтак ҳам деяолмайдиган "олим" К.Нуржонов.
Бизнинг тупроқ экологиясини яхшилаш ва ўғитлар самарадорлигини оширишга қаратилган, "Ғуза экилган тупроқни ўғитлашнинг янги услуби", номли ихтиромиз NIDP 4369 номерли патент билан қайд қилинган ва бу ихтиро мамлакатда кенг кўламда қўлланилаяпти. Унинг самараси ҳақида аммовий ахборот воситаларда ҳам баён қилинган.
3. "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" деб номланадиган ва ашула қилиб айтилаётган шеърни у ёзмаган. Бу шеър Э.Самандар ва бошқалар томонидан ёзилган", деб ёзади К.Нуржонов.
Бу борадаги К.Нуржоновнинг иддоаси асоссиз ва ёлғон! Э.Самандар қаламига мансуб ва ашула қилиб айтилаётган шеър "Мен Хоразм фарзандиман", деб аталади. К.Отаниёзов қаламига мансуб "Юртим Хоразм" номли шеър 1960 йилларда ёзилган.
Хоразмни мадҳ қилувчи шеърлар узоқ йиллар давомида кўплаган ижодкорлар томонидан ёзилган ва улардан айримлари ашула сифатида ҳам куйланаяпти. Булар ичидаги айрим шеърларнинг сарлавҳаси (номи) бир-бирига ўхшаб кетсада улар бир-биридан фарқли.
1994 йилда мен ижод қилган ва
"Муҳаммад мустафо назари тушган,
Шул сабаб бул юртда олимлар бисёр", деб бошланадиган ва "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" деб номланадиган шеър нафақат ашула бўлиб айтилаяпти, ҳатто ҳалқаро илмий конференцияларда ҳам янгираяпти. 
Таниқли қаламкаш С.Жуманиёзованинг "Юз бир ҳаким" (Тошкент-2006) номли китобида "Хоразмлик таниқли врач ҳалқаро конференцияда маъруза қилаётиб, дўсти профессор Ахмад ҳожи Хоразмийнинг "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" шеърини ўқиб берганида залдагиларнинг барчаси бараварига қарсак чалиб юборишганди", деб ёзгани К.Нуржоновнинг нақадар тубан кетган бўҳтончи эканлигини кўрсатмайдими?!
4 – "У (яъни мен) Хоразмий (Ал-Хоразмий демоқчи) номини ўзига таҳаллус (псевдоним) қилиб олган”, дейди мақола муаллифи.
 Бу ғирт бўхтон! Менинг ҳеч қандай таҳаллусим йўқ. Хоразмий – бу менинг паспортимдаги ва барча ҳужжатларимдаги фамилиям.
Ўрни келганда бунинг қисқача тарихини айтиб берай. Коммунистлар (тўғрироғи ўрислар) ҳукмронлиги йилларидаёқ: "Мен туркий миллат вакилиман. Исми шарифимдаги "ов”, "евич” каби қўшимчалар менга ўрисларга мутелик рамзи сифатида иззат-нафсимга тегаяпти. Исми шарифимни туркийона ёзмоқчиман”, деб расмий маҳкамаларга ёзма равишда тўхтовсиз мурожатлар қилганман. Ва ниҳоят 1993 йилга келиб бу борадаги ўз мақсадимга эришдим ва шундан бошлаб менинг исми шарифим – Ахмад ҳожи Хасан ўғли Хоразмий, деб аталади.
 Хоразмий сўзининг маъноси "Хоразмлик”, дегани. О.Матчоновга ўхшаган "саводхон”лар Хоразмий, деганда фақат буюк математик олим, Ал-Хоразмийни тушинадилар.
Муҳаммад Хоразмийдан бошлаб ҳозиргача 420 дан ортиқ "Хоразмий”, деб аталганлар маълум. Шулардан фақат 20 га яқинигина таниқли (олим, ёзувчи, шоир, давлат арбоби, сўфий, меъмор ва бошқалар) шахслар бўлишган. Қолган барчаси бизга ўхшаган оддий одамлар бўлишган. Ҳозирнинг ўзида Ўзбекистонда 10 дан ортиқ Хоразмийлар, 5 дан ортиқ Берунийлар ва мен билмаган қанчадан-қанча машҳур шахслар номи билан аталганлар бор.
Ўрни келганда айтсам, таниқли дин, илм-фан, ижод аҳлининг исмини қўйиш маъқул, ҳатто фойдали ҳисобланади. Исм (озроқ бўлсада) тағдирга таъсир қилади, деган ривоят "Исми жисмига монанд”, деган ҳалқ мақоли билан собитдир, десак кўпам хато бўлмаса керак.
 Бутун бошли Марказий Осиёда "Муҳаммад” исмли биринчи инсон Муҳаммад ибн Мусо Ал-Хоразмий бўлган. Балки шунинг учун ҳам унга дунё фани тарихидаги биринчи буюк энциклопедист олим бўлиш насиб қилгандир. Расулиллоҳнинг: "Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, деганида маълум ҳикматлар борлигини унутманг! 
5 – "А.Хоразмий иккинчи марта уйланди. Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди ва ҳозирда Ангилияда яшаяпти”, деб ёзади муаллиф.
Тўғри, тағдир тақозаси билан иккинчи марта уйланганим ва Ангилияда яшаётганим бор гап.
 Хўш, иккинчи марта уйланиш (ёки турмушга чиқиш) шариат ёки қонун талабига зидми? Бундайлар Ўзбекистонда мингларни, Европада миллионларни ташкил қилмайдими? Буларнинг бариси жиноятчими, энди?!
 Агар шундай бўлса сиз маддоҳларнинг Худо, деб сажда қилаётган (икки марта уйланган) Президентингиз ва малика, деб улуғлаётган (икки марта турмушга чиққан) Лола Каримова-Тиллаевалар бош жиноятчими унда?!
"Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди”, дегани бўҳтон! Айнан биринчи оиламдан бўлган фарзандларим Ангилияда мен билан бирга яшаяпти. Хонаси келганда айтай, иккита оиламга ҳам ҳар доим баравар қараганман, оилам ва фарзандларим ҳам бир-бирларига жуда меҳрибон, кўз тегмасин.
Ангилияда яшаётганимнинг (юзлаган ватандошларимизнинг муҳожиротга юз тутганининг) сабаби эса – сиз маддоҳлар мадҳ қилаётган коррупциялашган режимнинг адолатсиз сиёсатидир. Бу аксиома каби исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлигини жаҳон билади. 
6 – "А.Хоразмий Боғот совхозига раҳбарлик қилганда бу хўжалик ишлаб чиқариш ва социал жиҳатдан орқада қолди. Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиали ("саводхон” муаллиф уни уруғчилик станцияси, деб ёзган) га директор бўлганида ҳам бу ташкилот қийин аҳволда қолди”, деб таъкидлайди О.Матчонов.
 Бу саволга ўзим жавоб берсам, ўз-ўзини мақтагандай кўриниши мумкин. Шу боис таниқли журналист Шавкат Болтанинг 2000 йилда, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 5-сонида чоп қилинган, менинг "Вакил” номли эл оғзига тушган (Ҳукуматнинг пайтавасига қурт туширган) китобимга расмий тақриз сифатида ёзилган: "Жасорат-ла битилган рисола, ёхуд иллат илдизига урилган болта”, номли мақоласидан парчаларни айнан келтираман, токи муҳтарам ўқувчининг ўзи ҳукм чиқарсин, ким ҳақ экнига.
 "…Маслаҳат берганлар ҳақ бўлиб чиқишди. Ахмад ҳожи Хоразмийни ишлаб турган барча ишларидан "ўз аризасига мувофиқ” бўшатишди. Бу ҳам етмаганидек "Вакил” босилиб чиққанидан сўнг мамлакатимизнинг марказий газеталаридан бирида Хоразмлик ғаламис Комил Нуржон қаламига мансуб, қип-қизил туҳматдан иборат мақола эълон қилинди.
Унда А.Хоразмийнинг илм-фан, ишлаб чиқариш ва раҳбарликдаги уқувсизлиги боис ЎзПИТИ Хоразм филиалида ишлар юришмади. "Боғот” совхози иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб, давлатдан қарздор бўлиб қолди, дейилади.
 Ваҳоланки, у 1996-1997 йиллар филиал директори бўлиб ишлаганида, бу илмий ташкилот барча соҳалар бўйича таниб бўлмас даражада ривожланди. Бу ҳақда "Хоразм ҳақиқати” газетасининг 1996 йил 26-ноябр сонида, Хоразм телевидениясининг 1996 йил 29-декабрдаги филиалга бағишланган махсус кўрсатувида, "Фан” нашриётида чоп қилинган "Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари” номли рисолада, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1997 йил 1-сонида, ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилган.
 Ва шунингдек филиал ишчи-хизматчиларининг: "76 мабойнида бу ташкилотга 16 киши директорлик қилган бўлса, шулардан фақат И.Маткаримов, Р.Эшчонов, А.Хоразмийлар бу ерда ўзларига абадий ҳайкал қодирдилар”, деган қалб сўзлари А.Хоразмийнинг бу ердаги фаолиятига етарлича баҳо бўлаолади.
 У "Боғот” совхозида директор бўлиб ишлаган 1989-1990 йилларда хўжалик пахта сотиш режасини мамлакатда биринчи бўлиб адо этди. Умумий даромад 5,6 млн сўмдан 7,4 млн сўмга ошди, рентабиллик 32,6 фоиздан 45 фоизгача кўтарилди. Хўжаликнинг муваффақиатлари ҳақидаги лавҳалар Москванинг "Время” ахборот программасида ҳам намойиш қилинди.
Унинг совхоздаги бунёдкорлик ишларининг исботи ўлароқ А.Хоразмий томонидан барпо қилинган бутун бошли маҳалла "Туркманлик” (Хоразмий) посёлкаси, деб унинг номи билан аталаётганининг ўзи унинг бу ерда ҳам ўзига абадий ҳайкал қолдиргани эмасми?!
Булар ҳақида 1989-1990 йиллардаги вилоят ва республика матбуотида берилган қатор материаллардан ташқари "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1991 йил 6-сонида "Боғотнинг дадил одимлари”, сарлавҳали мақола ҳам берилган эди.
"Ит ҳурар, карвон ўтар, дейди ҳалқимиз. Ҳалқимизнинг эски тузум иллатларидан тезроқ ҳалос бўлишига озгина бўлсада фойдам тегса бахтиёрман. Қолган гаплар ўткинчи”, дейди профессор Хоразмий” (иқтибос тугади).
 7 – "А.Хоразмийнинг адабиётда ҳам қилган бирон арзирли иши йўқ. Ёзган нарсаларигада биров тушинмайди. Ўз мақолаларида ўзини А.Солженицин, деб атаган”, дейди муаллиф.
Бу қип-қизил бўҳтон. Менинг қаламимдан ёки тилимдан бундай (узимни Солженицин, деб аташ) сўзлар чиқмаган. Бу сўзларнинг муаллифи бошқалар. Бунинг устига мен ҳеч қачон шоир ёки ёзувчиликка даъво қилмаганман. Бу ҳақда эса матбуотда бир неча марта расман ёзганман.
 Бироқ менинг шахсим, китобларим, фаолиятим ҳақида таниқли журналистлар, машҳур олим ва қалам соҳиблари ва шулар ичида О.Матчонов ва К.Нуржоновга ўхшаган битта-яримта ҳасадгўй бўҳтончилар томонидан 1970 йилларнинг охиридан шу бугунгача турли хил тил ва нашрларда: "Туман ортида қуёш бор”, "Хоразм фахри”, "Профессор Хоразмий (Ҳожи ота)нинг саҳовати”, "Отилмаган сопқон”, "Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда”, "Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби ҳақида”, "Ислом ва тариқат йўлида”, "Профессор Хоразмийнинг ижодий йўли ёхуд адабий ижодга оқ йўл”, каби қатор мақолалар эълон қилинган.
Булардан лоақл биттасини ўқисада ҳар қандай ўқувчи О.Матчоновнинг нақадар тубан кетган бўҳтончи эканини билиб олади.
 8– "А.Хоразмий "Боғот” совхозига раҳбар бўлиб келган заҳоти масжидларнинг мулкини дала шийпонларга тарқатиб юборди ва масжидларни калладай қулф билан илиб ташлади”, деб ёзади иймонсиз бўҳтончи.
 "Боғот” совхози мамлакатдаги энг катта хўжаликларидан бири бўлишига қарамай бу ерда мен келгунча (Компартия сиёсати боис) битта ҳам масжид бўлмаган. Яккаю-ягона қабристонга эса кириб бўлмасди. Жасадни қабристонга кўтариб кираётган одамланинг қоқилиб кетиб йиқилишлари натижасида неча марталаб жасад тобутдан ағнаб тушган.
Мен раҳбар бўлиб ишга тушганимнинг эртагасиёқ ишни қабристонни тартибга келтиришдан бошлаганман. Менинг муовинларимдан бўлмиш партком секретари ўзи хўжа наслига мансуб бўлсада: "Бу иш учун бизни партиядан ўчириб, қамаб юборади”, деб қўрққанидан қабристонга яқин йўламаган.
Кейинги йили менинг шахсий ташаббусим ва молиявий кўмагим (Москвич машинамни сотган пулим) асосида совхозда масжид қурилиши бошланган. О.Матчоновнинг чақуви асосида (О.Матчонов Нетяганинг каллабосар(сутинёр)и бўлган) Обкомнинг иккинчи секретари Леонид Нетяганинг буйруғи билан масжид қурилиши тўхтатиб ташланди.
Бироқ масжид қурилиши Хивадан мен олиб келган усталар ёрдамида кечаси (кечаси 11 дан 4 гача) чироқ ёқиб давом этдирилди. Масжид қурилиши қисқа вақт ичида якунланди. Вилоят диний ташкилот раҳбарлари, Боғот районидаги барча имому-хўжалар ва совхоз аҳли иштирогида Жума куни катта Худойи қилиб масжидни очдик ва унга "Нуржон бобо масжиди”, деб ном қўйдик (Ҳалигача бу масжидни кўпчилик Хоразмий масжиди ҳам дейишади). Масжиднинг фаолияти Жума намозини ўқиш билан бошланди.
 Эртагасиёқ Обком секретари Л.Нетяганинг кўрсатмаси ва иштирогида райкомнинг навбатдан ташқари бюроси бўлиб унда, "Ленинская комната” қуриш ўрнига масжид қурган совхоз директори (мен)нинг масаласи кўрилди.
 Аввало Худо, қолаверса менинг ҳимоямга отланган совхоз ҳалқининг важоҳати ва кундан кунга обрўси ошаётган "Бирлик” дан ҳайиққан компартия нафақат мени қамата олмади, ҳатто ишдан ҳам бўшата олмади (Лекин бир неча ойдан кейин "Юқори лавозимга ўтказиш” бахонасида бўшатишди мени).
Бу гап бутун вилоятга шов-шув бўлиб кетди. Чунки бундай ҳол вилоят тарихида биринчи марта содир бўлаётганди. Булар ҳақида китобларда ва турли хил нашрларда ҳам: "Нуржон бобо масжиди ҳақида” номли материаллар ёзилган эди. Булар тўғрисида бутун Хоразм аҳли каби ушбу бўҳтоннома муаллифи ҳам жуда яхши билади. Бироқ Расулиллоҳнинг: "Ҳар бир ҳаракат (иш), ниятга яраша бўлғусидар”, дегани асосида О.Матчоновнинг нияти (олган буюртмаси) бўҳтон қилишдан иборат.
9 – "А.Хоразмий ўз Ватани ва ҳалқига қарши мақолалар ёзади”, деб даъво қилади муаллиф.
 Айтингчи, жаноб О.Матчонов, мен ёзган қайси мақола Ватаним ва ҳалқимга қарши қаратилган?! Албатта жавоб бера олмайсиз. Чунки сизлар айтганнинг айнан акси. Мен ва менга ўхшаганлар Ватани ва ҳалқи мафаати йўлида ёзгани ва курашгани учун бадарға қилинган.
Коррупцияга ботган режимнинг адолатсиз сиёсати ва унинг сизларга ўхшаган бўҳтончи-маддоҳларининг кирдикорлари фош қилинади бизнинг мақолаларимизда. Эсларингизда бўлсин, коррупцияга ботган адолатсиз сиёсат Ватан эмас, сизларга ўхшаган бўҳтончи ғаламислар эса ҳалқ эмас! Барингиз ўткинчи, чиркин умрингизнинг охирги дамларини яшаяпсиз. Сизлардан кейин адолат ва озодлик келажак, иншаАллоҳ.
Ушбу мақоланинг бошида "Кейинроқ бўҳтоннома муаллифи ўз асл исми шарифини яшираётганининг сабабини айтаман”, дегандим. Ҳозир шуни очиқлайдиган мавруди келди.
Муаллиф бу мақолани 2000 йилда қишлоқ ҳаёти газетасида, ўзининг асл исми-шарифи билан эълон қилганди. Шундан кейин Хоразмда каттаю-кичик "Бўҳтончи аблаҳ”, деб унинг башарасига тупура бошлашган. Натижада анча вақтлар кўчагада, тўй-маъракагада чиқа олмай қолган.
"60 га яқинлашганда бунақа бўҳтонлар ёзиб ҳалқ лаънатига қолиш зарурмиди, сизга”, десалар: "Начора, хизматчилик (МХХнинг буюртмаси)”, дер экан. Яна башарасига тупирилиб ҳалқ лаънатига қолишдан қўрққанидан, бундан 10 йил олдинги мақоласини русчага ўгириб "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйган. Бошқа ном остида ҳақорату-бўҳтон ёзиш кўпчилик ғаламисларга хослигини ҳамма билади.
 Ўзини режим сиёсатига мухолиф санайдиган   сайтида отнинг қашқасидай бўлиб қолган МХХ агентининг қип-қизил бўҳтондан иборат бу буюртма мақоласининг чоп қилинишини қандай тушинмоқ керак? Бу сайт МХХ билан ҳамкорлик қилар экан, деган фикр туғилмайдими?
Бу сайтда режимнинг кўзга кўринган мухолифлари, деб тан олинган М.Солиҳ, Б.Чориев кабиларгада бўҳтон қилинаётгани юқоридаги фикрни янада кучайтирмайдими?   сайтида ҳатто "Озодлик” радиосигада тош отилаётганини ҳисобга олсак, бу сайт МХХнинг хориждаги норасмий сайтларидан бири экан, деган асосли хулосага келиш мумкин.
Бу сайт юритувчиси ҳақида: "Бу сайт эгаси бошқа сайт эгаларига ўхшаб бирон хорижий ташкилотдан расмий грант олмайди”, деганини ўқиб, бу сайт норасмий грантни ким(МХХ)дан олишига тушингандай бўлдик.
 Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳақимда бўҳтон ёзишга буюртма берадиганларга, О.Матчоновга ўхшаган бундай "шарафли” ишни бажарадиганларга ва  ” сайтига ўхшаган буюртма бўҳтонларни чоп қилиш эвазига кун кўрадиганларга айтмоқчиман:
Бундай асоссиз ва кулгили "фактлар” асосида бўҳтоннома ёзиб ҳаммага кулги бўлиб юрмай менинг ўзимга мурожат қилинглар. Менинг хато ва камчиликларим тўлиб-тошиб ётибди, мен уларни сизларга бераман. Шулар асосида ёзиб чоп қилсангизлар ҳеч ким бунақа раддия ёзиб сизларни шарманда қилмайди. Оладиган грантларингиз ҳам анча катта бўлади.
Буюк Британия. Манчестер.
 Bu maqola 1526 marotaba 402 ziyoratchi tarafidan o`qilgan This entry was posted on Saturday, February 6th, 2010 at 11:35 pm and is filed under Ахмад ҳожи Хоразмий. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0 feed. You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed.
 
 3 Responses to "Мен ҳақимдаги бўҳтонномаларга РАДДИЯ"
 antirizo Says:
February 7th, 2010 at 5:17 am
Мухтарам домла Хоразмий.
 Раддиянгиз оркали олим эканингизни курсатибсиз. Хар бир фикр ва хулосаларингизни далил ва хужжатлар асосида шундай асослабсизки, Отаназар Обидлар раддиянгизга шархида довдираганидан шаллакилик килишдан бошка чора топа олишмабди.
 Отаназар Матчоновни узини ким деб атаса хам хамма танийдиган булди уни.  Ленинпараст хамтовоги узини "Аллома олим" деган булса, бу узини "Аллома шоир" санайди. Уларнинг ёзганини укисангиз (яхшиси укиманг) факат сайтлари эмас, куллари ва огизлари хам АХЛАТХОНА эканлигини курардингиз. Шундай одамларнинг ёзганига муносабат хам билдириб утирибсиз-а.
 Urgutlik Afandi Says:
February 8th, 2010 at 12:24 pm
Bekor qilibsiz raddiya yozib shu ishni. Bugun RIZOBEk… ertaga qozobek… indin chapchapboy… keyin mamarasul.. ning websaytida siz haqingizda yozishsa hammasiga izoh berib yurasizmi endi?
Ularning darajasiga tushib qoldingiz bu izohingiz bilan va endi ularning shallakilik kilib battar magzava agdarishini kuting!
 Ахмад хожи Хоразмий Says:
February 9th, 2010 at 12:45 pm Мухтарам Ургутлик Афанди.
Сиз хаксиз, бемаза ковуннинг уруги куп, дегандай, "Ахлатхона” саналмиш сайтларнинг хам сони оз эмас. Уларнинг хаммасигада муносабат билдириш ниятим йук. Манашу РАДДИЯ аввалги, хозирги ва кейинги бухтонларга хам етарлича жавоб булаолади,менимча.
 . Бир укиб куринглар, кимнинг ким эканини осонгина билиб оласизлар.
Эхтиром билан А.Хоразми
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-04-08)
Просмотров: 1863 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 8
    Гостей: 8
    Пользователей: 0