"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Муҳаммад Солих - 60 ёшда
"Янги дунё"дан олинди
Ахмад хожи Хоразмий
 
Мухаммад Солих - 60 ёшда.
 
 Ўзбек мухолифати асосчиларидан бири, таниқли шоир Муҳаммад Солиҳнинг 60 ёшга тўлиши муносабати билан "Янги Дунё” кўплаб ижодкорлар ва сиёсатчиларга тўрт савол билан мурожаат қилди.
 Бизнинг суҳбатдошимиз айни пайтда Британияда яшаётган Ўзбекистонлик олим Ахмад ҳожи Хоразмий. -Муҳаммад Солиҳ - ўзбек замонавий адабиётининг забардаст вакили, ўзбек шеъриятига янгича руҳ, янги оҳанг олиб келган шоир. Муҳаммад Солиҳ - 90 йилларда пайдо бўлган ўзбек мухолифати йўлбошчиси, ҳукуматга ҳақиқий мухолифатда бўлган "Эрк” партияси асосчиси ва раҳбари. Муҳаммад Солиҳ - художўй, диндор инсон…. Шоир, сиёсатчи ва художий Муҳаммад Солиҳнинг қайси жиҳатлари сиз учун қадрли ва муҳим?
Ахмад ҳожи Хоразмий: -Мен адиб ёки сиёсатчи эмасман, бунинг устига Муҳаммад Солиҳ билан ҳеч қачон учрашмаганим ёки ҳамсуҳбат бўлмаганим боис менинг Муҳаммад Солиҳ ҳақидаги саволларингизга жавобимни оддий бир Ўзбекистонликнинг жавоби, деб қабул қилсангиз тўғрироқ бўлар.
 Муҳаммад Солиҳнинг ижодидаги адолат, демократия ва туркийлар бирлиги учун куйиниши ва сиёсий фаолиятидаги принципиаллик жиҳатлари биз учун кўпроқ қадрли.
-Муҳаммад Солиҳ ўз шеърлари билан минглаб инсонлар қалбини забт этди, у ўз сиёсий фаолияти билан шу қадар муваффақиятга эриша олдими?
А.Ҳ:. -Ҳа, Муҳаммад Солиҳ ўз шеърлари билан минглаган шеърият мухлисларини забт этди. Лекин сиёсатчи сифатида ҳам миллионлаган Ўзбекистонликларнинг қалбини ва умидини забт этди. Авваллар, яъни ЭРК партияси икки қанотга бўлинишидан олдин 50 мингдан ортиғроқ ЭРКчи бўлган бўлса, ЭРК икки қанотга бўлингандан кейин М.Солиҳ тарафдорлари ҳалқ ичида "Солиҳчилар” деб аталиши русм бўлди ва ҳозирга келиб ЭРКчи, Солиҳчи ва ЭРК севарлар адади миллионларни ташкил қилади. Бу адад кундан-кунга, режим сиёсатининг адолатсизлиги ошган сари ошиб бормоқда. -Муҳаммад Солиҳнинг бошқа ижодкорлар ва сиёсатчиларга ўхшамайдиган, алоҳида ажралиб турадиган жиҳатлари нимада?
 А.Х.: -Муҳаммад Солиҳнинг ижоди ва сиёсий фаолиятидаги жасурлиги, бағри кенглиги ва турли бўҳтон ва шантажларга эътиборсизлиги, унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳатлари деб биламиз. -Муҳаммад Солиҳ шеърияти ва сиёсий фаолиятининг ўзбек халқи маънавияти ва сиёсий ҳаётида тутган ўрнини қандай баҳолаган бўлардингиз?
А.Х:-М.Солиҳ шеърияти ва сиёсий фаолиятининг ўзбек ҳалқ маънавияти ва сиёсий ҳаётида тутган ўрнини кўпчилик қатори биз ҳам юқори баҳолаймиз.
Ўрни келганда айтай, М.Солиҳнинг 60 йиллик тўйига тухфа ўлароқ, Хоразмнинг ЭРК севар зиёлилари уни "Буюк Хоразмийлар” рўйхатига киритишган. "Мени сайлаган ҳалқим дардини айтаолмайдиган бўлсам, мана бунингни нима қилай?!”, деб депутатлик мандатини Президентга қараб улоқтирган Муҳаммад Солиҳ, "Ўзбекистон онангнинг маҳрига тушганми?!”, деган Жаҳонгир Муҳаммадларнинг бу жасорати ҳалқ ичида ривоятларга айланиб улгурган. Улар миллионлаган Ўзбекистонликларнинг наздида миллий қаҳрамон саналади.
-Муҳаммад Солиҳга 60 йиллик тўйи муносабати билан ҳеч ким айтмаган қандай фикрларни айтишингиз мумкин?
 А.Х.: -Муҳаммад Солиҳга унинг 60 йиллиги муносабати билан айтадиган тилагим шуки, бу фоний ва адолатсиз дунёга Солиҳ бўлиб келдингиз, Солиҳ бўлиб қолиш ва Солиҳ бўлиб кетиш, насиб қилсин Сизга!
Камоли эҳтиром билан Ахмад ҳожи Хоразмий.
Буюк Британия.
 
www.yangidunyo.com This entry was posted on Saturday, December 19th, 2009 at 9:51 pm and is filed under Баҳс-мунозара. You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0 feed. You can skip to the end and leave a response. Pinging is currently not allowed.
 
5 Responses to "М.Солиҳ-60 ёшда”
 
 МММ Says:
December 19th, 2009 at 10:07 pm ЭРК икки қанотга бўлингандан кейин М.Солиҳ тарафдорлари ҳалқ ичида "Солиҳчилар” деб аталиши русм бўлди ва ҳозирга келиб ЭРКчи, Солиҳчи ва ЭРК севарлар адади миллионларни ташкил қилади. Ака куп шишириб юбормадингизми? Хозир Узбекистонда М.Солихни санокли кишилар билиши мумкин.
SSS Says:
December 19th, 2009 at 10:28 pm Юсуф.Бир пайт караса "Мен журналистман, хаммага баробарман”, дейсиз. Аммо бу ерга оддий бир коммент ёзсам олиб ташлайсиз, тушинмадим.
 ООО Says:
December 19th, 2009 at 11:12 pm "Буюк Хоразмийлар” деган ўша спискага киритадиган одам ким? "Буюк Андижонликлар”, "Буюк Қашқадарёликлар” "Буюк Самарқандликлар” ҳам борми домла?
KUZATUVCHI Says:
December 20th, 2009 at 10:08 am Ahmad hojim, tarixda Xorazm sivilizatsiyasi bo’lgan,
uning dunyo va MO tarixida o’z o’rni bor. Buni hech kim inkor qilmaydi.
Lekin bugun o’zi 5 ga bo’lingan bir yurtni yana xorazmiylaru buxoriylar deb yana bo’lish, simvolik bo’lsa ham, sizu bizning ishimiz emas.
MS xorazmdan chiqqan buyuklarning eng mittisi emasmikan?
Otabek Turkistoniy Says:
December 20th, 2009 at 11:23 am Domila ERK partiyasini ikkiga bulinishi uz /uzidan bulgani yuq bu milliy xafsizlik hizmatini navbatagi ishi edi.Siz albatta Solixni bilmasligiz mumkin. Men esa juda yaxshi bilaman bu odamni inson sifatida u ham kamchiliklardan xoli emas biz usha 1990 yillarda undan boshqa xalqni orqasidan ergashtira oladigan lidrni shu davr nuqtayu nazardan olganimizda toopa olmagan edik uning yuragi tozaligi xaqiqatni jasurona qurqmastan ayta bilishi jamiyatagi muamolarni yorqin ifoda etish talanti hammadan ajralib turar edi shu tufayli bulsa kerak muholifat uni uziga yul boshchi deb tayorlagan edi. Solixni kamchiliklari xaqida gapiradigan bulsak bulsak siyosatchi sifatda tashkilotchilik qoblyati bush bulib odamlar bilan muloqot qilish qobilyati pastroq edi buni tan olish kerak chunki u ham bizga uhchagan odam
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-04-06)
Просмотров: 1934 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 2
    Гостей: 2
    Пользователей: 0