"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қимсати (Тарихий роман)

XII-Бобнинг давоми

12.4. Яна талабаликда
           Муҳаммад Стокпортга келган куниданоқ Расулуллоҳнинг: “Бешикдан қабргача илм изла” дегани асосида, бирон тил ўрганиш бўйича ўқиш ҳаракатига тушди. Буларга  қарайдиган Stockport Assylum Team ҳам Муҳаммадни бирнеча курсларга ёздириб қўйди. Ҳамма ерларда ўқиш сентябрдан бошлангани боис бўш ўрин топиш қийин бўлди. 
                Ва ниҳоят 2006 йил январь ойининг ўрталарида Муҳаммадни Стокпорт коллежида ўқиш учун суҳбатга таклиф қилишди. Суҳбатга 4-5 та одам кирдилар. Муҳаммад билан бирга кирганлар суҳбат қилаётган ўқитувчилар билан бемалол гаплашишарди. Уларнинг биттасини 2-курсга, қолганларини биринчи курсга қабул қилишди. 

Сурат-11. Стокпорт  коллежи олдила- 2006

       Навбат Муҳаммадга келганида ҳаммаларининг хафсаласи пир бўлди. Чунки Муҳаммад инглизча улар билан гаплашиш у ёқда турсин, исми шарифидаги ҳарфларни ҳам тўғри талаффуз қилаолмади. Отини сўрашганида ўзига ишора қилиб: -Наме Муҳаммад - дедим. Булар: -Муҳаммад исминг экан, лекин “Наме” деган сўз йўқ инглиз тилида - деб жиғибийрон бўлишарди.
         Муҳаммад эса: -Ўзларингиз инглизчани яхши билмас экансизлар, мана “Наме” деган сўз деб, доскага ёзиб кўрсатди уларга. -Бу “Nаме” деб ёзилган билан “Неим” деб ўқилади - деганларича роса кулишди. 
             Қабул комиссияси ҳайъати унга: -Бу коллеж олий маълумот – бакалавр даражасини берадиган ўқув юрти. Сиз аввал ҳарф ўргатишдан бошлайдиган ўқув марказларига бориб 1-2 йил ҳеч бўлмаса ўқиш-ёзишни ўрганинг, кейин бу ерга келинг - деб маслаҳат беришди.
              Тўғрисини айтганда Португал, Испан, қатор славян тиллари ва барча туркий тилларда гаплаша оладиган, 3 та (рус, ўзбек, португал) тилда китоблар ёзган олим (Муҳаммад) учун комиссиянинг бу аччиқ, лекин тўғри таклифи унга жуда оғир ботди ва ич-ичидан жаҳон тили ҳисобланган бу (инглиз) тилни ўрганмаганига афсус қилди. 
             Шу пайт кутилмаганда ҳайъатда иштирок қилаётган, ёши 60 лар атрофидаги бир аёл (бу аёл  ESOL бўлими бошлиғи Barbara Bingley экан) Муҳаммаднинг олим эканлигини ва инглиз тилидан бошқа 10 дан ортиқ тилларни билишимни  ҳисобга олиб, биринчи курсга исключения сифатида, эксперимент учун қабул қилишни таклиф қилди. Ҳайъатда бу таклиф бўйича тортишувлар бошланди, бири олиб бири қўярди. Ва ниҳоят кўпчилик овоз билан Муҳаммадни 1-курсга эксперимент мақсадида қабул қилишди.
1-курс(Entry-1)да дарслар сентябрдан бошланган бўлиб бу курсда 10-12 та ҳар хил ёшдаги, турли мамлакат ва миллат вакиллари бўлиб - Хадича (Ливия), Сафина (Покистон), Халид (Миср), Чун-Сук (Тайланд), Осман (Курдистон), Саодат (Азарбейжон), Словак (Полша), кабилар бу ерда 5-7 йилдан буён яшаб кўплари Британия фуқоралигини олган, инглиз тилида бемалол гаплашишарди. 
            Фаҳима (Эрон), Шамрез (Покистон), Мўйнул (Бангладеш), Си-Мей (Китай), каби ёш курсдошлари ҳам бу ерда 2-3 йилдан буён яшаб тиллари инглиз тилига яхшигина келиб қолишган экан.  
            Курсдошларининг урф-одатларию характерлари ҳам турлича эди. Кўриниши 50 ёшлар чамаси, ўзи 28 ёшда бўлган Сафина ҳар кун янги кийим кийиб келар, кийимини мақтасанг хуш ёқарди. Саодат эса эркак киши бўлатуриб қошларини, ҳатто қўлларидаги жунларни қириб, ёғ суриб ялтиратиб келарди. 
                Бу курсда ёши ва маълумоти бўйича энг каттаси, инглиз тили бўйича энг саводсизи Муҳаммад эди. Ўқитувчиларнинг дарс жараёнидаги оддий сўзларини ҳам инглиз тилидаги сўзларнинг талаффузи ва ёзилиши бир-биридан катта фарқ қилгани боис тушунмас эди.
Бундан эса курсдошлари кулар, бу унга қанчалик оғир бўлмасин сўрайверишдан, ўрганишдан тўхтамасди. Апрель ойига келиб Фаҳима, Шамрез, Си-Мей каби ўрта баҳога ўқийдиган курсдошларига тенглашди.
              Июнь ойига келиб гапиришда тенглаша олмаган бўлсада, тушинишда, ёзишда ва ўқишда аълочилар қаторига ўтди. Бундан эса ўқитувчилари Саражан Келлей (Sarajane Kelley) ва Барбара Бинглейлар хурсанд эдилар ва Муҳаммад атига 5 ой ўқиган бўлсада биринчи курсни битириш учунги гос. имтиҳонга қўйишди. 
             Бу коллеж Кембридж университети тасарруфида бўлганлиги боис, Давлат имтихонини Кембридж университети профессор-ўқитувчилари олдилар. 20-июнь эрталаб ёзиш бўйича, пешинда ўқиш ва эртасига гаплашиши ва эшитиш (тушиниш)  бўйича давлат имтихонини топширди.   Бир ойдан кейин натижаси келди. Курсдаги ўртача ўқийдиганларнинг кўплари ўтаолмаган (курсда қолган), Муҳаммад эса биринчи ўринни олибди. Шу муносабат билан коллеж раҳбарияти Муҳаммадни пул ва катта русча-инглизча луғат билан тағдирлади. 

Сурат-12. Коллежнинг 2-курс талабалари дарсда

           Иккинчи курс(Entry-2)даги курсдошлари асосан 15-17 ёшли ўсмир(Teenager)лар эди. Набираси тенги болалар билан бир синфда ўқиш эриш туюлсада ўқитувчиси Mr Jonatan (сурат-12) Илмий коммунизм ва Сиёсий иқтисод назарияси(Капитал)нинг асосчиси - Карл Маркснинг набираси (набирасининг набираси)  эканлиги Муҳаммадга катта қизиқиш ва ғурур бағишларди. 
            2007 йил январь ойида 2-курсннг биринчи ярми бўйича сессия бошланди. Сессияни юқори баҳоларга ёпти. Коллеж ва Кембридж университети раҳбариятига ўқишни 3-курсда давом қилдириш учун махсус комиссияга имтихон топширшга ариза билан мурожат қилди. Ўқишдаги қўлга киритаётган муваффақиятларини ҳисобга олишиб рухсат бершди. 
             20 кундан кейин имтихон натижаси келди, имтихонлардан ўтибди. Ва 3-курсда ўқишни давом қилдиришга рухсат беришди. 19-24 июнда Ентри-3 бўйича гос экзамен топширди. Бу имтихондан фақат 17% студент (шулар ичида Муҳаммад ҳам) тўла ўтди. 38% студент шартили (битта имтихондан йиқилган, уни навбатдаги сессияда топшириш шарти билан) равишда ўтган. Ярмига яқини (45%) ўтаолмай курсида қолди. Шундай қилиб, Муҳаммад 2 йилда 4-курс(Левел-1)га ўтди.  Бу эса Муҳаммаднинг Коллеждаги обрўйини янада ошириб юборди. 
           Ўқиш билан бирга коллеж биринчилиги учун шахмат мусобоқаларида ҳам иштирок қилди ва биринчи ўринни эгаллади. Кейин Стокпорт шаҳар биринчилигида қатнашиб шаҳар чемпиони бўлди. Шаҳар ҳокимининг спорт ишлари бўйича ўринбосари ва коллеж директори Петер Робертс унга чемпион бўлгани учун тантанали равишда компутер беришди (сурат-13). 
           Шу билан бирга Инглиз, рус, курд, форс, туркман, ўзбек, испан, португал, араб ва бошқа тилларда шеърлар ёзиб уларга гитарада куй басталаб, ашула қилиб айтарди ҳам. Шулар ичида “Гуд бай Барбара Бинглей” номли шеъри ва ашуласи машҳур бўлиб кетди (сурат-14). 
         Бу ашулани  коллеж директори ва ўқитувчи-ходимлардан бошлаб талабаларгача ёзиб олиб эшитишар ва ҳиргойи ҳам қилиб юришарди. Бир сўз билан айтганда Муҳаммад аълочи талаба, спортчи-чемпион, шоир ва хонанда сифатида коллежда юлдузга айланиб улгурган эди. Турли хил ёшдаги ва миллатдаги қиз-жувонлар унга турли хил кўринишда муҳаббат ҳам изҳор қилабошлашди. 
             Қизиғи шундаки, ўқитувчиси ва декани, ёши 60 дан ошган оилалик, қатор фарзанд ва набиралик  Барбара Бинглей эса Муҳаммадни ростдан ҳам севиб қолган ва бу тўғрида эса дарсда ва йиғинларда расмий равишда, ҳеч  тортинмасдан тан ҳам оларди. 
               Унинг бу ҳаракати эса бошқа ошиқларнинг сонини кўпайтирар, рашкини кучайтирарди. Бу эса Муҳаммадга – кунига 10 вақт намоз ўқийдиган 60 ёшли ҳожи бобога эриш ҳам туюларди ва ҳар ибодатда Аллоҳдан бу шуҳратга келадиган ҳасад ва офатдан сақлашни сўраб дуо қиларди. 
         Шундай қилиб, 2007 сентябрдан Левел-1 курсида ўқишни давом қилдирди. Бироқ бу курс программаси анча мураккаб бўлиб кўп қунт ва шуғулланишни талаб қиларди. Буларнинг группасида Аффан, Зишан, Антони, Кристоф каби ўсмирлар ҳам ўқирди. Булар ниҳоятда тартибсиз болалар бўлиб, ўқитувчиларнинг танбеҳларига қулоқ солмас, дарсда ашула айтиб, хуштак чалиб, тўполон қилиб ўтиришарди. Натижада дарсни тинглашга имкон бўлмасди. 

Сурат-13  . Шахмат бўйича Стокпорт чемпиони бўлганда берилган приз (компутер) билан -2008

Бунинг устига, Барбаранинг унга бўлган муносабати очиқчасига айланиб борарди. Бу ҳол нафақат курсидаги айниқса поляк қизларга ва шунингдек коллеж раҳбариятигада ёқмаётган эди. 
        Муҳаммаднинг 60 ёшга тўлиши (20.3.2008) муносабати билан зиёфат ташкил қилинди. Зиёфат куни кечқурун Барбара ҳам келди. Машинада келган бўлсада анча  ширакайф бўлди.  Кетаётганида Муҳаммадни зўрлаб ўпаётганида бу ҳолатни Теренс ҳам кўрди. Зиёфатдаги суратларни (сурат-15) коллежга обориб кўз-қилиши, коллеж раҳбариятининг: “Коллеждан  у, ёки сен кетишинг керак”- деган қарорга келишига сабаб бўлган. 
          Муҳаммад унга: -Сенинг бу хурмача қилиқларинг менга ёқмайди, бу майнавозликни бас қилиш керак - деб очиқ айтди. Ошиқ бир зумда душманга айланди-қўйди. Икки кун ҳам ўтмай Барбарадан унга туҳматга тўла хат келди. Муҳаммад унга жавоб ёзди. Унинг раҳбари(дугонаси)дан Муҳаммадга дағдағали хат келди. Бу ҳам етмаганидай Муҳаммад топширган имтихон натижаларини сохталаштиришгача (уни имтихондан йиқилди қилишларигача) боришган ва Муҳаммад коллежни тарк қилди. 

Сурат-15 . М.Хоразмийнинг  юбилейи(20.3.2008)да

Ўрни келганида айтиш жоизки, 2013 йилда Муҳаммаднинг рафиқаси Гулистон Хоразмий Стокпорт коллежида, Барбаранинг қўлида ўқийдиган бўлди. Кириш имтихони(суҳбати)да унинг фамилиясини эшитган Иен бу ҳақда ўз раҳбари Барбарага зудлик билан етказган. Барбара кунда-кунаро Муҳаммаднинг рафиқасига ўқиётган хонага кириб унга ҳавас билан тикилар эди.
Шундай кунларнинг бирида, Муҳаммад рафиқаси билан коллеждан чиқиб келаётганида Барбаранинг кўзи беҳосдан Муҳаммадга тушади (Муҳаммад уни кўрмайди) ва ток урган одамдай серрайиб қолади. Ўзига келганидан кейин ҳамкасбларига: -Кутилмаганда Хоразмийни кўриб қолдим ва шокка тушдим – деган. Улар эса: -Севги қаримас деб шуни айтадилар-да, эҳтиёт бўлинг, инфарк бўлиб қолманг тағин - дейишган.
         Муҳаммад Стокпорт коллежини тарк қилганидан кейин бир (2008) йил Компутер курсини ўқиди.
          2009 йил қишдан  Stopford  Opening Learning Centre да ESOL программаси бўйича яна Level-1 дан ўқишни давом қилдирди(сурат-16). Ўқитувчилари Малайзиялик ҳинд бўлган Шанти Кришан-Ҳеил эди.

Сурат-16. Марказнинг  ESOL, Level-1 талабалари-2009

      2010 йилда Level-1 курсини тугатиб ҳужжатларинида олди ва ESOL программаси бўйича Level-2 курсида давом қилдирди  ва уни 2012 да битирди. 
       2011 сентябрдан ESOL программаси тўхтатилиб, ўрнига анча мураккаб бўлган FSE (Funktional Skills English) Инглиз тили бўйича амалий малака (маҳорат) программаси жорий қилинди. Янги программа бўйича Level-2 курсида ўқишни давом қилдирди (сурат-17) ва уни 2012 ёзида битирди. 
        Буларнинг (Level-1 ва Level-2) группаларда ёши энг каттаси Муҳаммад эди. Шунинг учун курсдошлари уни “Ҳожи бобо”, деб сийлашарди. Курсдошларининг ҳаммаси аёллар бўлиб эркак зотидан битта ўзи (сурат-16) эди. Шу боис курсдошлари Муҳаммадни “Группамизнинг хўрози” деб ҳазиллашарди. 
         Очиғини айтганда, Entry (1,2,3) курслари билан , Level (1,2) курслари программаси бир-биридан кескин фарқ қилади. Level курслари (айниқса Level-2) программаси жуда мураккаб ва қийин. Бу программа бўйича битирганлар Англия Университетларига киришга, агар мутахасис бўлса истаган жойда ишлашга ҳуқуқли. 
          Бу программа бўйичаги имтихонлар(айниқса грамматик ёзиш ва ўқиб жавоб топиш)ни унақа-бунақа англичанлар ҳам эплай олмайди. Шу боис ҳар сессия ва курсдан курсга ўтганда курсдошларининг сони камайиб, таркиби ўзгариб турарди. Кўплари имтихондан ўта олмай курсида қолиб кетар, айримлари  (икки марта ўта олмаганлар) коллеждан ҳайдалиб кетишарди.

Сурат-18. Муҳаммадларнинг тажрибаси ўқув қўлланмасида

Муҳаммадларнинг ўқиш тажрибаси FSE (Funktional Skills English) Инглиз тили бўйича амалий малака (маҳорат) программаси қўлланмасига киритилиб нашр қилинган (сурат-18)

12.5. Муҳожирликдаги мардикорлик

             Муҳаммад ҳафтасига 35 фунт оларди ва бу ўзининг шохона яшашга етарди. Бироқ қишда уйни иситиш учун газга бериладиган пулни (бир кун ҳам газ ёқмай, совуқда яшаб), коллежга бориб келадиган (сал кам 20 км йўлни пиёда юриб) йўл пулини, овқатга бериладиган пулни (ҳафтасига 2 кун рўза тутиб, иссиқ овқатни кунора еб) тежаб катта ўғли Ойбекнинг Тошкентда яшаши ва ўқиши (контракти) учун, Хоразмдаги оила (3 фарзанд, 3 набира), Тошкентдаги оиласини боқиш учун ҳар ойда ўртача 200 доллар атрофида пул юборарди. 
                Бу ҳам етмаганидек Хоразмдаги фарзандларининг онаси(Ўғилжон)ни атайлаб (пул ундириш мақсадида) қамоққа олишади. Бу ердаги Покистонлик  тадбиркор  Муҳаммад Манзурдан пул қарз олиб Ойбек орқали порахўр судьяларга юборишга мажбур бўлди. Бу қарзни узиш учун арзимаган пул (кунига 5-7 фунт) эвазига уларнинг магазинида мардикорлик қиларди. Шанба ва якшанба кунлари эрталаб соат 5 да (қиш кунлари деярли ярим кеча, ёз кунлари саҳар пайти) бориб кечаси соат 11 ларгача турли хил оғир ва ифлос ишларни Quikly please (Иммилламасангчи) деб жеркичлар остида қилишга тўғри келарди (сурат-19). 
                Магазин хўжайини  бу ердаги кўпчилик одамлар каби Ўзбекистон ва ўзбекларни “Американинг ҳамтовоғи”, деб ёмон кўрарди. Шу боис магазинга харидорлар кўп келадиган пайтида атайлаб оғир ва бесўнақай нарсаларни кўтартирар, магазиннинг полини ювдирар ва тепасида белини тутиб турганича: -Ўзбекистоннинг профессори шунақа ишдан бошқа нимага ҳам ярарди - деб кулар, буни эшитганларнинг кўплари кулса айрим саводлироқлари: -Бечора профессор - деб ачинарди ҳам. 

Сурат- 19. Проф. М.Хоразмий  жеркичлар остидаги пол ювишда ва юк ташишда

             Бирнеча марталаб операция бўлган ўнг оёғи ва қўли 17-18 соатлик оғир ишга дош бераолмай кечаси билан оғириб чиқарди. Катта (бўйи 2,5 м) холодилникларни ташиш бу ердаги ишининг охири бўлди, бели жароҳатланиб оғирроқ ишларни қилаолмайдиган бўлиб қолди. Оғирлиги салкам 200 кг келадиган холодилникнинг бир боши(енгил томони)ни 2 та бақувват йигит кўтарар, иккинчи(оғир томони)ни Муҳаммадга кўтартиришар эди.
             Муҳаммадга бундай ёмон муносабатнинг бўлиши мусулмон(форсий ва араб)ларнинг Ўзбекистон(ўзбеклар)ни Американинг ҳамтовоғи, деб ёмон кўришлари эди. Улар Американинг Афғонистон ва Ироққа қилаётган агрессиясини Каримовнинг қўллаб қувватлаётганини, айниқса бу борада Каримовнинг телевидения орқали берган баёнатни Муҳаммадга тез-тез эслатишарди. Муҳаммад эса ўзбек бўлмасада Ўзбекистонлик бўлганига афсусланарди...
               Бриннингтондаги Best One почта-магазинида, 2007 йил февралда қўлларида ғишт кўтариб олган учта бесўнақай йигит тўсатдан Муҳаммадга ташланиб қолишди. Яхшиямки, бош кийими бор эди. Бошига, орқасига ва елкасига тушган ғиштлар зарбидан йиқилиб тушди ва қўлида ушлаб турган курткаси ҳам тушиб кетди. Магазиндаги одамлар қий-чув кўтарган бўлишсада боши ва қорнига бирнеча бор тепишиб, курткасинида олганича ғойиб бўлишди.                           
         Кўп ўтмай полиция (Жонсон РС 11119) ва тезёрдам етиб келди. Калтак (ғишт ва тепки) асорати Муҳаммадни  2 ҳафтача қийнади. Бу иш бўйича Ж1/1218/07 жиноий иши очилди ва безориларнинг Жон Суттон (Инглиз), Қодир Салим (Афғонистонлик), Холид Тикрий (Ироқлик) экани маълум бўлди. 
            Терговда улар Муҳаммадни Афғонистон ва Ироқ урушини қўллаб қувватлаган ўзбек бўлгани учун ўлдиришга қасд қилганликларини тан олишган. Муҳаммаднинг эса ўзбек эмаслигини, аксинча, Ўзбекистон Ҳукумати ва сиёсатининг қурбони сифатида бу ерда бошпана сўраб юрганини, Афғонистон ва Ироқ урушини ўзбек ҳалқи эмас, ўзбекистон ҳукумати, шахсан И.Каримов қўллаб қувватлаётганини билишиб Муҳаммаддан кечирим сўрашди, Муҳаммад уларни кечирди, лекин қонун кечирмади.
       Октябрнинг охирларида асли Эронлик, ҳозирда  Германия фуқораси, Мужтаба Kулуси билан Коллежда танишган эди, борди-келди қилабошладилар. Унинг тавсияси асосида Хусайн Сулаймон исмли покистонликнинг Take Awayларига ишга кирди. 
         16-ноябрь кеч соат 6-ларда Bredburryдаги “Pizza МАХ” Take Away га идиш товоқ ювадиган бўлиб ишга тушди. Бу ерда Хусайиннинг акаси 46 ёшли Абдул Ҳамид ошпаз, Содиқ исмлик Эронлик йигит машинада буюртмаларни тарқатадиган бўлиб ишлашарди. 
         Икки кундан кейин Хусайнга қарашли Chidlle Hulm даги “Pizza Chicago” да Тэди исмли йигит билан ишлади. Бу ердаги ишлар соат 3-4 ларда лифлет тарқатиш билан бошланиб кечаси соат 2 да тугарди. Дастлабки кунлари бу ердаги 10 соатлаб тинимсиз ишларга юраги дош бераолмай безовта қиларди. Шундай пайтлари: -Эй Худойим, жасадим шу ердан чиқмасин-да - деб дуо ҳам қиларди. 
            Муҳаммадни 28-ноябрдан Buxton Road 347 да жойлашган “China-China” пиззахона  ремонти ва қурилишига ишга жалб қилишди. Бу ердаги иш эрталаб соат 9 дан 5 гача давом қилиб ғоят оғир ва ифлос шароитда эди. Ишни фундамент учун чуқурлиги салкам 2 м келадиган траншея ковлашдан бошлади. Бу траншеяга бошқа хонадонларнинг ҳожатхона чиқиндилари тинимсиз тушиши натижасида ишлаш янада оғирлашарди.
            Бу ерда словакиялик уста Милан ва унинг қайнағаси, Майк, Муҳаммад исмли курд йигит, Виктор исмли рус (литвалик) йигитлар ҳам мардикорлик қилишарди. Лекин булар бўйинтириқнинг тагида дам оладиган туллаклар эди. Шу боис бўлса керак буларнинг ичидаги ёш жиҳатдан энг каттаси Муҳаммад бўлсада, барча оғир ва ифлос ишларга уни жалб қилишарди. Муҳаммаднинг битта ўзи буларнинг 2-3 тасининг ишини қиларди. Шу боис барчаси уни “Суперман”, деб аташарди.
             Кечаси уйга келгач овқатини зўрға еб ётиб қоларди. Доимий зах жойдаги оғир ишлар натижасида қўли, оёғи, бели оғирганидан дори ичиб зўрға ухларди. Муҳаммад бу ерга ишга келганида ўзини олим деб эмас, (акс ҳолда ишга олишмасди) колхозчи-чўпон, деб таништирган. Шу боис ва Муҳаммад Ўрта Осиёлик бўлгани учун уни Хусайиннинг жияни 24-ёшли Шафис: -Stuped and rubbish old man (ахмоқ ва бир чақага қиммат чол) - деб атарди. Муҳаммад ноилож чидашга мажбур эди бундай камситишларга. 
             Ва шундай шароитда 2 ҳафтадан кўпроқ ишлаганидан кейин (одатда иш ҳақини ҳар ҳафтада беришади) Хусайнга: -Иш ҳақимни берсангиз, фарзандларимга жўнатардим, улар оч-ялонғоч ўтиришибди - деб иззага қолди. Хусайин: -Болаларинг агар очликдан ўлишса бир-иккита чиқинди камайса камйибди-да - деганидан кейин чидаб тураолмади ва: -Мен сиздан садақа сўраётганим йўқ. Оёқ-қўлларимдан қон оқизиб қилган меҳнатимнинг ҳаққини сўраяпман - деди жароҳат натижасида қўлидан оқаётган қонга ишора қилиб. 
              У Муҳаммадга арзимаган (245 фунт) пулни бердида: -Энди йўқол бу ердан. Биронта жойга шикоят қилишни ҳаёлинга келтирма, акс ҳолда “бирон нарсани ўғирлади, ёки безорилик қилди”, деб қаматиб юбораман - деди. Бу пулнинг ярмига яқини бу ерда ишлаб олган тан жароҳатларини даволаш учун дори-дармон олишга кетди, қолганини фарзандларига жўнатди.
             Ўзбекистондаги иқтисодий аҳволнинг ёмонлашуви унинг бу ердаги аҳволини янада оғирлаштирарди.  Хоразмдаги фарзандлар яшаши ва турли тўловлар, Маридаги қизи Нигоранинг бетоблиги боис унга пул юбориш, Насибанинг грижасини операция қилиш учун пул юбориш, фарзандларининг онасини турмадан чиқариш учунги харажатлар учун бу ердаги хаcис  судхўрлардан анча-мунча қарз олишга мажбур бўлди.
           Бу фоизга олинган пулларни тезроқ узиш учун кеча-кундуз иш қидирарди. Ва ниҳоят покистонлик аферист таниши (укажон) Кристофер орқали Дилу исмли Бангладешлик йигитнинг Reddish даги “Moonlight” Take away ига ҳафтасига икки кун – жума ва шанба кеч соат 4 дан тонг соат 3 гача (11 соат) разнорабочий бўлиб ишга тушди.

Сурат-20. Take away(ошхона)да ювиш, артиш ва тозалаш ишларида

           Булар бу ерда асосан з та: Муҳаммад ва иккита повар ишларди. Дастлабки пайтларда асосан идиш-товоқ ювиш, пиёз ва бошқа нарсалар тозалаш каби ишларни қиларди(сурат-20). Кейинчалик закускалар таёрлаш, чипс ва бошқа нарсалар пишириш, хамир қилиб нон ёпиш каби ишларнида қилабошлади.
           Бир дақиқа тиним бўлмас, нафақат босс(Дилу)нинг ва шунингдек иккита ошпазнинг ҳам ўшқириқларига чидаб, кунига 11 соат ишлаб, атига 15 фунт (соатига 1,3 – 1,4 фунт) оларди. Худо бунида кўп кўрди, таракан кўпайганлиги боис СЭСдан келиб ошхонани бекитиб қўйишди... 
          Ўзбекистондан 4-5 йил олдин келиб қолган Азиз Аннаев исмли Тошкентлик йигит билан Рой (Roy) орқали телефонда танишиб қолганди. У 2008 йил июль ойининг охирларида телефон қилиб, 2-3 ҳафталик далада бегона ўтларни юлиш билан боғлиқ ишлар борлигини айтиб Муҳаммадни ишга таклиф қилди. Муҳаммад 5-августда етиб борди. Муҳаммадни  Ангилянинг жанубида жойлашган “Оқ Орол”(Whight Isle)нинг кемалар тўхтайдиган портида кутиб олди.
           Татарга ўхшаган, кўзлари ўйнаб турган бу париштасиз йигит Муҳаммаднинг кўнглига биринчи учрашувдаёқ ўтирмади. Яшайдиган ва ишлайдиган жойигачадаги машинадаги суҳбат асносида ўзини Алекс Аннан, (Alex Annan) деб аташи, атига 29 ёшига кирган бўлсада 45-50 ёшли одамга ўхшаб кетиши, отаси – туркман, онаси – ўзбек бўлсада ўзининг миллати татар эканлиги Муҳаммаднинг таажжубини янада оширди. 
            Азиз 2002 йилда Ангиляга тил ўрганиш бўйича курсга келади ва бу ерда қолиб кетиш учун йўл ахтаради ва ўз дини – исломни тарк қилиб хрестианликни қабул қилади ва “Тангри шоҳидлари” диний оқимига аъзо бўлади. Шуни баҳона қилиб сиёсий бошпана сўраб ариза беради. Агар бу йўл билан бошпана олабилмаса, Ўзбекистонда ишлаган инглиз дипломати маслаҳати асосида ўзини гей деб бошпана олиш ҳаракатига тушармиш.  Бунинг устига, Ўзбекистонни ёмон кўришини, туркийлардан ҳазар қилишини ҳеч андиша қилмасдан гапирши Муҳаммаднинг унга ҳазар билан қарашига сабаб бўлди.
           Унинг айтишича иш куни 8 дан 4 гача (8 соат). Муҳаммадга кунига 40 фунтни ўз чўнтагидан беминнат – совға сифатида беради. Иш берувчилар билан Муҳаммаднинг ҳар қандай алоқа қилишини маън қилди. Ўша куни кечқурун Муҳаммадни Оқ оролдаги Hay Loft, Wroxallcross Farm, Manor Road, Wroxal Ventnor, PO38 3DF aдрессдаги квартирага жойлаштирди. Бу ер Майк Поланд (Maykl Poland) га қарашли бўлиб ишни иш бошқарувчи Варий (Barry) олиб борарди. Буларнинг асосий иши даладаги оддий Рагуа (Ragua common)  бегона ўтини юлиш эди (сурат-21). 

Сурат-21. Оқ оролдаги бегона ўт юлиш ишида-2008

             Буларнинг иш вақти кунига 8 эмас, камида 10-12, ҳатто 14 соат давом қилди. Тушликни ҳам далада, 10-12 дақиқада сув билан нон еб қиларди. Бўрон, ёки жала қуйсада тўхтовсиз ишлаш керак. Азизнинг ўзи эса ёлғон баҳоналар билан соатлаб ишламас эди. 
          Маълум бўлишича иш берувчилар буларга, бажарилган ишга ва ишланган вақтга қараб ҳафтасига ўртача 1-2 минг фунт (икаласи учун соатига уртача 20-25 фунт) тўлар экан. Лекин Алекс Муҳаммадга соатига 10-12 фунт ўрнига бор-йўғи 3,5 – 3,7 фунт бериб, қолганини ўзи олиб қолар экан. Шунга қарамай: -Бу пулни ўз чўнтагимдан беминнат-ёрдам сифатида бераяпман. Буни олийжаноб христеандан бўлак бошқа одам қилаолмайди - деб тинмай миннат ҳам қиларди. 
               Муҳаммадга алам қиладиган шу эдики, Муҳаммад унинг отасидан ҳам катта бўлсада уни сенсираб “баран”, деб ҳақорат қиларди. Муҳаммад эса шу ишнинг топилганига шукур қилиб чидашга мажбур эди...
               Бирнеча юз доллар пора бериб 2008 июлида фарзандларининг онаси(Ўғилжон)ни Қорақолпағистоннинг Қўнғирот  шаҳридаги турмадан уй(Хоразм)га келтирди. Шундан бир ҳафта олдин Туркманистондаги касалванд қизи Нигорани ҳам қанча харажату-қийинчиликлар билан  Хоразмга келтирганди. Балоғат ёшига етмаган фарзандлари ота-онасиз, опа-акасиз ҳар кимларнинг уйида тентираб юришганди. Шу боис бу кунга етказганига Худога шукур қиларди. 
            Бироқ Хоразмдаги ва Тошкентдаги оиласини боқиш учун мардикорликни давом қилдириши керак эди. Шу боис Бахтиёр ва Ихтиёрлар орқали таниш бўлиб қолган Нур исмли Бангладешлик йигитга илтимос қилиб қўйганди бирон иш топишга.  У Жакария исмли таниши орқали Варрингтон шаҳрида (106-Newton Road, Lowton, Warrington, Cheshire, WA3 1DG) Royal   Saffron рестoранига идиш-тавоқ ювадиган қилиб жойлаштирди. 
             Лекин рестoран хўжайини Муҳаммаднинг 60 ёшдан ошганлиги учун  жума куни (яъни мижозларнинг энг кўп келадиган куни) аввал уни ишлатиб кўриб, кейин ишга олишадиган бўлди. Чунки бу ишга Муҳаммаддан олдин келган 25-30 ёшлилар ҳам бардош бера олишмай ташлаб кетишган экан. Реостран хўжайини Муҳаммадни 3-4 соатгада бардош бераолмайди, деб ўйлаган экан. Аслида бу ўринда 2 та одам ишлаган экан. 
            Муҳаммад 2008 йил ноябрь ойининг охирги шанба куни барча синовлардан ўтиб ишга тушди. Иш шу даражада тиғиз эдики, стакандаги сувни ичишгада (бирнеча секунд) вақт бўлмасди. Соат 17 дан  кечаси соат 2 гача тинимсиз ишлашга тўғри келарди.
           Ресторан хўжайини билан келишувда хўжайин Муҳаммаднинг ғайратига қойил қолганини тан олиб, кунига 20 фунт берадиган бўлди. Бу пул қиладиган меҳнатининг учдан биригада тўғри келмасада рози бўлишдан бошқа чораси йўқ эди. 
              Бу реостранда ишлайдиганларнинг кўпчилиги шу ерда яшаб ишлашаркан. Ҳар хонада 4-6 киши ётардилар. Уларнинг бариси чекар экан. Бунинг устига тонгача карта ўйнаб чиқишиб эртасига пешин соат 4 гача ухлашарди. Натижада Муҳаммад буларнинг шовқинидан тонгача ухлай олмай ва сигарет тутунидан нафас олаолмай қийналиб чиқарди. 
               Бунинг устига 17-20 ёшли ҳамкасблари уни кунига масхара қилишдан, ҳатто ҳақорат қилишдан ҳам тоймасди. Реостран хўжайини Бангладешлик бўлганлиги боис  бу ерга асосан безори, наркоман, алкаш, ўғри, қамоқдан қочган землякларини йиғган эди. Яшайдиган шароити турманикидан афзал эмасди (сурат-22). Икки  ҳафта ишлаганидан кейин келишилган 20 фунтни бермай кунига 15 фунт бериб: -Ҳоҳламасанг кет - дейишди, Муҳаммад кетди...

Сурат- 22. Идиш-товоқ ювиш ишидан кейин чарчаб...

          Нур бўлса Муҳаммадга иш топиб бергани учун Латвия(хотининг юрти)дан бу ерда ишлатиш учун  келтирган 28-30 ёшли (Элвис ва унинг ўртоғи) мардикор йигитларни ноқонуний бўлсада Муҳаммаднинг уйига жойлаштирди. Кейин билса, Нур булардан яхшигина ижра ҳақи ҳам ундирган.
         Муҳаммад буларнинг  яшаши учун ҳар ҳафтасига электрга 10, сувга 10, газга 40-50 фунт тўларди. Булар(айниқса Элвис)нинг оёғининг ҳидидан уйга кириб бўлмасди. Бунинг устига уйда чекишар, ва ғоят ифлос яшашга одатланишган экан. 
          Бошқа уйга кўчишлари муносабати билан 2 ҳафтадан кейин уйни бўшатиб беришди. Лекин уларнинг қўланса ҳиди эшик ва деразаларни очиб қўйсада бир ҳафтагача кетмади. Бироқ уйдаги барча (80-90 фунтлик озиқ-овқатлар) нарсани еб битиришган, телевизорни бузишган, вешелкани синдиришган ва ҳакозо. Бир сўз билан айтганда Нурнинг  Муҳаммадга топиб берган иши унга кунига бор-йўғи 7-8 фунтга тушди холос. 
            Муҳаммад бу даврларда Насиба ва Улуғбекни Ангиляга олдириш учун ҳаракат қилаётган эди. Агар уларнинг келиши ҳал бўлиб қолса уларга йўл пули топиш масаласи ич-ичини кемирарди. Бунинг устига катта ўғли Ойбек 25 ёшга кириб уйланишга пул йўқлигидан ҳамон бўйдоқ. Унинг тенглари  2-3 фарзандли бўлишган. Шу боис қандай бўлсада бирон иш топиш ҳаракатида эди.
              Шунинг учун аввал ўзи ишлаган Moonlight га борди. Бунинг аввалги эгаси (Дилу) бошқа ёққа кетиб ўрнига битта қариндоши (Акбар) келган экан. Эндигина 25-26 кирган ва паканадан келган бу йигит кеккайганлиги ва қўрслиги билан ажралиб турарди.
             Соатига 1,5 фунт учун идиш-товоқ ювадиган бўлиб жойлашди. Иш куни Ангиля ошхона ва реостранларида энг одам кўп бўладиган Жума ва шанба кунлари, иш вақти эса энг банд соатлар – кечқурун 5 дан 9 гача эди. 
-Иш ҳақингни ҳамма билан тенг оласан - деб  Муҳаммаднинг 6 фунт пулини кечасига соат 1-2 ларда (иш тугагандан кейин) берарди. Қолган 4 соатида ҳам Муҳаммад уялганидан бўш ўтираолмасди, ювиш-артиш ишларидан бўшамасди. 
           Шундай қилиб, ўртача ҳар бир соати 70-80 тийин(пений)га тушарди. Ҳар куни 8-10 соат оёқ устида туриб тинимсиз ишлаганидан уйга келганидан кейин шундоқ ҳам ногирон бўлган оёқ-қўли зирқираб оғирганидан тонг саҳаргача ухлай олмай чиқарди.
          Донар кабобининг темир ўқига ёпишган озгина қисми пишмай қолиши ва сифатсиз бўлиши сабаб у қисми ахлатга ташланади. Муҳаммад эса уни ахлатга ташламасдан уйга келтириб, яхшилаб қовуриб, 3-4 кун ерди. Натижада овқатдан ҳам яхшигина иқтисод қиларди. Шу сабаб жисмоний қийналиб кам ҳақ олишгада чидарди.
           Булар билан ишлайдиганлардан айримлари донор кабобининг ахлатга ташланадиган қисмини олиб кетаётгани ҳақида хўжайинга айтган. Хўжайин унга:  -Жуда яхши, битта ахлат камаяр экан - деган.  Бироқ кўп ўтмай хўжайин Муҳаммаддан: -Ахлатга ташланадиган нарсаларни олиб кетаётган экансан, нима, уйингда итинг борми? - деб сўради. 
       Муҳаммад эса: -Итим йўқ, уни яхшилаб қовуриб ўзим еяпман - деди. Хўжайин унга анойи бир қараб: -Майли олиб кетавер, лекин бир кунги иш ҳақинг(6 фунт)ни тутиб қоламан, уни овқат сифатида фойдаланаётганинг учун - деди. Муҳаммад рози бўлмади, шундан кейин хўжайин донор кабобининг ахлатга ташланадиган қисмини ҳамманинг олдида оёғи билан тепиб-тепиб ахлатга ўзи ташлайдиган бўлди... 
         Мижозлар камаябошлагани сабаб Муҳаммадни ошхона овқатлари реклама қилинган лифлетларни тарқатишга қўйди. Бу иш хўжайиннинг доимий бақириғи ва ҳақоратидан сал узоқлаштирган бўлсада ўзига яраша   қийинчиликлари бор эди. 
         Орқасидаги рукзакка 1000га яқин (салкам 20 кг) лифлетларни солиб, кўчама-кўча юрганча лифлет тарқатабошлади (сурат-23). Эрталаб тил ўрганиш бўйича ўқишга кетарди. Тушдан кейин кечаси соат 8-10 гача (қиш кунлари ярим кечага яқин бўларди) ёмғир ва қор остида лифлет тарқатарди. 

Сурат- 23. Reddish да лифлет тарқатиш жараёнида

            Айрим хонадонлар эшигида почта тешиги пастроқда жойлашган бўлади. Лифлетни эшикдаги почта тешигидан ичкарироққа бармоқлари билан итарган захоти уйнинг ичида пойлаб ўтирган мушук бармоқларини ғажиб ташлади. Қўлидан оқаётган қондан уст-боши қип-қизил бўлиб кетди. Айрим уйлар эшигига: “Мушукдан эҳтиёт бўлинг!”, деган ёзувларнинг бекорга эмас эканлигини тушунган ўшанда. 
          Ачинарли томони шундаки, иш жараёнида олган жароҳатингиз учун докторга мурожат қилаолмайсиз. Чунки ноқонуний ишлаганинг учун нафақат ўзингни ва сенга иш берганларни ҳам қаттиқ жазога тортишади. 
          Лифлет тарқатиб бўлгандан кейин ҳар куни тарқатган кўчалар номи ва уйлар сони бўйича хўжайинга ёзма ҳисобот берилади. Шаҳар харитаси бўйича хўжайин ҳисоботни бирма-бир текшириб қабул қилади. Ит тишлаган хонадонлар (мингдан бир ёки иккита)га лифлет ташланмагани учун келишилган 8 фунтнинг 25-30 фоизи(2-3 фунт)ни жарима сифатида чегириб қоларди. 
         Ҳисобот топшириб иш ҳақини олиш учун 2-3 фунт йўл кира тўлаб борганида: -Бугун савдо кам бўлди, ҳақингни эртага оласан - деб қайтариб юборарди. Эртага борганида эса: -Сен лифлет тарқатган кўчалардан овқатга заказ кам келди - деган ёлғон бахона билан иш хақини бермайди. Шундай қилиб, нафақат қор-ёмғир тагида ит-мушукка таланиб ишлаган пули(6-8 фунт)ни олаолмайди, уни олиш умидида 4-6 фунт сарфлагани алам қилади. Бундай изтиробли ҳолатлар тез-тез такрорланиб турарди.
                 Шундай ҳолатда пул топиб Насиба ва Улуғбекни келтриш билан боғлиқ харажатларга ва Ойбекни уйлантириш учунги харажатларга сарфласанг-у, унинг ҳам самараси кам бўлса, ёки (Ойбекка сарфланганларга ўхшаб) йўққа чиқса, бунинг изтиробини таърифлашга сўз топмайди киши...
           2009 йилнинг охири(18.12.2009)да фарзандлари Улуғбек ва Насиба олди(Ангиля)га келди (сурат-24). Давлат уларга нафақа берабошлади. Иқтисодий ахволлари анча яхшиланди. Деярли ҳар куни иссиқ овқат ердилар.

Сурат- 24. Heathrow аэропорти, 4-терминал, 18.12.2009

         2010 сентябрда Тошкентда истиқомат қилаётган рафиқаси ва қизларини чақириш имконияти туғилди. Уларнинг ҳужжатларини тўғирлаш учун бу ердаги хусусий адвокатларга минглаган фунт пул тўлаш лозим эди. Бу миқдордаги пулни топиш илинжида мардикорлик қилиш учун иш излай бошлади.
            Ва ниҳоят Ҳиндистонлик таниши Гурдит Сингх ўзи ишлайдиган Bramhall даги ошхона хўжайини, асли эронлик Резога учратди Муҳаммадни. Ёши 50 лар атрофида бўлган бу киши Moonlight  хўжайинича қўрс бўлмасада, инжиқликда ундан ўтиб тушарди.
         -1000 лифлет тарқатганинга 17 фунт бераман. Агар шунга рози бўлмасанг кетавер - деди. Бу нарх 2-3 баравар арзон эканлигини билсада рози бўлишдан бошқа чораси йўқ эди. Битта ўзи кунига 500 дан сал кўпроқ лифлет тарқатарди, ундан ортиғига оёғи бардош бермасди.
        Шанба ва якшанба кунлари (айрим кунлари мактабдан кейин ҳам) ўғли Улуғбек билан бирга тарқатарди лифлетларни. Ёш йигитча эмасми, лифлет тарқатиб юрганини мактабдошлари (айниқса қизлар) кўриб қолса уялганидан бошини, юзларини беркитиб оларди ва: -Синфдошларим яшайдиган кўчаларга лифлет тарқатмайман - деб хархаша қиларди. Муҳаммад  эса унга ҳалол меҳнатдан кун кўришнинг уяти йўқ эканлигини, мен 60 дан ошган профессор бўлсамда бунданда баттар ишларни қилаётганимни кўраяпсанку - деганидан кейин сал ўзига келарди.
         Муҳаммад Жума куни эрталабдан исломий оқ дўпписини кийиб Bramhall районининг нариги четида лифлет тарқатиб юрганди. Жума намози бошлангунича (соат 1 гача) лифлетларни тарқатиб бўлиш учун шошиб-пишиб ишларди. Эшигига бирнеча бетон зинапоядан кўтарилиб борадиган битта уйга лифлетни ташлаб орқасига айланаётган пайтда оёғи қайрилиб қаттиқ йиқилиб тушди.
            Сумкасидаги лифлетлар сочилиб кетди. Аввалдан ҳам ногирон бўлган ўнг оёғи ва ўнг қўли қаттиқ шикастланганидан ўрнидан тураолмай қолди. Бу шовқинга уй эгаси (бефаришта бир кампир) чиқиб: -Ҳозироқ йўқол бу ердан. Акс ҳолда полиция чақириб қаматиб юбораман сен исломчи террористни - деб ўдағайлади.
           Муҳаммад ўнг оёғи ва қўли шикастлангани боис автобус бекатигача судралиб келди. Муҳаммадни  кўрганлар бадмаст (алкаш) деган ҳаёлга боришиб унга жирканч билан қарашарди. Йўлдан ўтиб кетаётган полициячиларга Муҳаммадни кўрсатиб алланималардир дейишди. Полициячилар олдига келиб: -Тураолмайдиган даражагача ичасанми, алкаш - дейишди жирканч билан. -Mен умримда ичмаганман, қаттиқ йиқилиб тушдим - деди жовдираб Муҳаммад. 

Сурат-25. Жароҳатлар натижасида...

              Улар ичмаганига амин бўлишгач тез ёрдамга телефон қилишди ва Муҳаммадни касалхона(Stepping Hill)га олиб боришди. Оёғининг иккита бармоғининг суяги чатнаган экан. Аввалдан ногирон бўлган ўнг қўли қаттиқ лат еди. Икки ҳафтача, ўнг қўлини бўйнига осиб,  ҳассада юрди (сурат-25) нам ва совуқ кунлари шу оёғи ва қўли оғриқ берарди.

Сурат-26. Хоразмийнинг ногиронлиги ҳақида суд қарори

Бора-бора бу оёғи ногиронга айланди ва тиббий комиссия ва суд қарори (сурат-26) билан Муҳаммадга биринчи (юқори) группа ногирон, деб ҳужжат ва нафақа берабошлашди.

                                                                         12.6. Шарҳлар

1.    Қўзивой Садуллаев
22.03.2014 at 21:36
Асар қаҳрамони ппрофессор Муҳаммад катта олим бўлсада  набиралари тенги талабалар билан ўқиганига қоил қолдим. Ундан-да қоил қоладигани унинг мардикорлик қилгани.         Ўзбек олимини шу ахволга туширган Ҳукуматни нима деса бўлади?!                                     Американинг Афғанистон ва Ироққа қилган агрессиясини қўллаган И.Каримов, лекин унинг жабрини бечора Муҳаммад чеккан.                                                                                       Бир сўз билан айтганда асар ўқишга арзигулик экан. Рахмат А.Хоразмийга.

2.     Қилич Зариповв
22.03.2014 at 19:32
Муҳаммаднинг очликдан қилган ишларини ўқиб йиғлайвериб кўзингиз қизариб кетса Афғанистонлик Жамолнинг ишига кулавериб эсингиз кетади. Тўғриси, кулгу билан қайғу (жаннат билан дўзах) ёнма-ён бўладиган романни ҳеч ўқимагандим. Яна унинг суратини  кўрмайсизми?!             Асар муаллифи А.Хоразмийга беш кетдим.

3.     Мухлис
21.03.2014 at 23:10
Муҳаммаднинг Лондон Университетидаги доклади жасур олимнинг иши бўлибди.    Қани эди бошқа олимларимиз ҳам ҳалқаро конференцияларда ўз илмий ишлари билан тан олинсалар.        Унинг маърузасида сиёсий бошпана сўраладиган даражадаги сиёсий нарса йўқ. Бироқ манашу романнинг аввалги бобларини ўқисангиз Муҳаммад Хоразмийнинг сиёсий бошпана сўраб тўғри қилганига ишонасиз.

 
4.    Жумавой
20.03.2014 at 22:31
          Мен ҳам кўп йиллардан буён Қозоқда Ўрисда мардикорлик қиламан. Биз ҳам роса қийналаяпмиз.                                            
         Лекин  Муҳаммаднинг мардикорлик қилган тафсилотларини ўқиб биз жаннатда ишлаётган эканимизга тушиндим.                           
          Муҳаммаднинг мардикорликдаги ҳаётини бу ердаги шерикларимга айтиб берсам улар: “Ўзбек профессорнинг аҳволи шу бўлса биз ҳали хом дигирга ўсириб  юрган эканмиз”, дейишди. Мана сизга келажаги буюк Ўзбекистон ва унинг олимининг  ахволи.

Яна отнинг калласидай қилиб: "Илмга ва олимга эътиборсиз давлатнинг келажаги бўлмайди (И.Каримов)" деб ёзиб қўйганига ўласизми.

Каримов оғиз кўпиртириб махтанишни билади.

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-07-29)
Просмотров: 1513 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 3
    Гостей: 3
    Пользователей: 0