"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қисмати

X-Бобнинг давоми - 1

9.4. Бўҳтонлар гирдобида

Лекин Муҳаммаднинг бу қувончи ҳам узоққа бормади, Ўзбекистоннинг нуфузли газеталаридан бири бўлган Қишлоқ ҳаёти рўзномасининг 2000 йил 1-февраль сонида Муҳаммад ҳақида бўхтонга тўла “Отилмаган сопқон” номли мақола эълон қилинди. Шу боис бир ҳафта ичида ҳал бўлиши керак бўлган иш масаласи тўхтаб қолди.
Комил Нуржон қаламига мансуб бу мақолада Муҳаммадни: -“Озодлик” радиосидан чиқиб нолиш ва оҳ-воҳ қилди, гина гудратларни тўкиб солди, тупроқ экологиясини яхшилаш борасидаги ихтироси янгилик эмас, Хоразм бўлмаса нетардинг дунё деб номланадиган ва ашула қилиб айтилаётган шеърни у ёзмаган, раҳбарликдаги ўқувсизлиги боис ЎзПИТИ Хоразм филиали ва Боғот совхози иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб давлатдан қарздор бўлиб қолди - деб ёзади.
Бу мақола чиққандан кейин кўплаб одамлар Муҳаммаднинг уйига келиб, айримлари туҳматчи К.Нуржон билан эркакчасига гаплашиб қўйишни, айримлари муаллифни ҳам газетани ҳам судга беришни, яна кимлардир бошқа нарсаларни маслаҳат беришди. Бу мақоладан кейин катта кўпчилик одамлар (шу жумладан Муҳаммаднинг ўзим ҳам) бундан мақсад, “Озодлик” мухбири З.Ишонч огоҳлантирганидай, қандайдир қора ниятлар кўзда тутилаётгани, агар зарурат бўлса Муҳаммадни ҳимоя қилажакларини изҳор қилишарди. Чунки мақола муаллифи СНБнинг агенти эканлиги, демак бу мақола СНБ буюртмаси эканлиги маълум эди.
Муҳаммад сабр қилишга, бунинг сабабларини ўрганишга киришди. Бундай ғаламисликни айнан К.Нуржон қилишининг СНБ буюртмасидан ташқари ҳам яна иккита асоси бор эди: 
Биринчиси, 1997 йилнинг февраль ойида у Муҳаммаднинг олдига (аввал ҳам уларнинг фирмасига пул туширишини сўраб бир-икки келган эди) келиб ЎзПИТИ Хоразм филиали дачаси(олимлар уйи)да рус миллатига мансуб, сариқ сочли “Кўрдингизларми, қанақа ёш ва келишган жазманим бор”, деб кўз-кўз қилиб юрадиган жазманини кечасига меҳмон қилишига рухсат сўради. 
Муҳаммад уни: -60 га ёқинлашганда, ибодат қилиш ўрнига, ароқ ичиб бузуқлик қилиб юришга уялмайсизми?! - деб ҳамманинг кўз олдида ҳайдаб юборганди. Ҳатто вилоят раҳбарларидан ҳам сўзи қайтмаган К.Нуржон бундан қаттиқ изза бўлди. Анашунинг учун ўч олиш имкониятини топган ўзича.
Иккинчи (балки асосий) сабаби бошқа ердан чиқиб қолди. К.Нуржоннинг бу мақоласида келтирилган фактларни журналист Шавкат Болтанинг журналистик текширувлари асосида Ҳуррият рўзномасига 2000 йил 11-майда “Орқадан урилган пичоқ... профессор Муҳаммад Хоразмийга катта маънавий ва моддий зарар етказди” сарлавҳаси билан юборилган мақоласидаги айрим жумлалар юқоридаги фикримизга далил бўлаолади:
-“Қишлоқ ҳаёти” рўзномасининг 2000 йил 1-февраль сонида босилган “Отилмаган сопқон” сарлавҳали фелетон кўпчиликни тажжубга солди.... Лекин мени қўлимга қалам олишга мажбур қилган бошқа нарса бўлди. Шу фелетон чиққандан кейин биз журналистлар қаёққа бормайлик: –“Сиз журналистларда виждон борми, мана биттангиз Комил Нуржон, ғирт бўҳтонни ҳам ёзасизлар. Газеталарингиз бўлса ростми – ёлғонми демасдан босаверади” - деган сўзларни эшитишга мажбур бўлаяпмиз. Ахир одамлар қаёқдан билишсин Комил Нуржоннинг журналист эмас – ғаламис эканлигини. Агар у журналист бўлганида ҳар бир сўзини кўчада ёки зиёфатда айтилган ғийбатлар (ёки махсус буюртма) асосида эмас, конкрет фактлар асосида ёзарди.
... Табий савол туғилади: Хўш, бундай йирик олимга лой чаплаш, шунча ёлғонни ямламай ютиб, бунинг устига миллионлар минбари - матбуотда эълон қилиш Комил Нуржонга нега керак бўлди? Масаланинг мағзи шундаки, Муҳаммад Хоразмий “Вакил” деб номланган рисоласини 1999 йил апрель ойида чоп этдирди. Бу китоб қўлма-қўл, талаш бўлиб кетди. Унинг долзарблигини инобатга олиб ва китобхонлар илтимосига биноан ”Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журнали бу китобни ҳар бир сонида давомли босиб чиқараяпти. 
Аммо ҳануз шўролар даври услубида иш юритаётган айрим ёшуллиларга бу рисола мутлоқа ёқмади. Шунинг учун Комил Нуржонга катта миқдорда “совға” бериб юқорида номи келтирилган фелетонни ёзишга буюртма беришди. К.Нуржон анашу қора ишни “шараф” билан бажарди. 
Совғанинг бир қисмини айрим кимсаларга бериш орқали бўхтонни босиб чиқаришга эришди ҳам. Бўлмаса Муҳаммад Хоразмийни “Хоразм фаҳри” деб бутун мамлакатга таништирган газета К.Нуржоннинг сассиқ фелетонини ҳеч бир ўйламай нетмай, далилларини текшириб ҳам кўрмасдан, шошма-шошарлик билан босиб чиқарармиди?!
К.Нуржон олдин ҳам бундай қора ишлардан ҳазар қилмасликда “донг таратган”. Ўша вақтда Урганч шаҳар партия комитаси биринчи секретари бўлиб ишлаётган Эркин Раҳмоновни “Партия макфурасини билмайдиган сиёсий саводсиз. Унинг ўрнида компартияга содиқ одам сифатида мен ишлашим керак,” деб обкомга ёзганди. Бироқ ит ҳурар, карвон ўтар деганларидей, шундан кейин Э.Раҳмонов мафкура бўйича обком секретари бўлди. Истиқлол даврида Олий Мажлис депутатлигига сайланди, Хива шаҳар ҳокими вазифасида ишлади.
Соҳта тарихчи ўз ғаламислигини 1992 йилда ҳам намаён этган эди. Ўшанда “Хорезмская правда” рўзномасида буюк бобомиз, соҳибқирон Амир Темурга тош отиб, уни босқинчи деган мазмунда ғоявий жиҳатдан зарарли мақолани чиқаришга муваффақ бўлди. Привордида “Хорезмская правда”нинг муҳаррири Ойхоним Раҳимбоеванинг ишдан кетиб, журналистликдан четлаштирилишига сабабчи бўлди. Негадир муаллифнинг ўзини бало ҳам урмади...” деб ёзади журналист Ш. Болтаев.
Кейинчалик маълум бўлишича К.Нуржон бу мақолани “Хоразм ҳақиқати” рўзномасида чиқартирмоқчи бўлган, лекин муҳаррир Солияжон Рахимберганованинг қаттиқ туриб унга далил(асос)лар келтиришни талаб қилгач, бу режаси амалга ошмаган. Кейинчалик Халқ сўзи, Ўзбекистон овози каби рўзномалар ҳам қабул қилмагач, Қишлоқ ҳаёти газетаси(Ўткир Раҳмат)га “калит” топган.
                                                                              *        *
Букрини гўр тўғирлар, дегандай К.Нуржонов энди бошқа номлар остида, ҳатто Каримов режимига мухолиф бўлган сайтларда ҳам Муҳаммадни бўҳтон қилабошлади. Муҳаммад эса унинг бўҳтонларига инкор қилиб бўлмайдиган асослар билан турли хил интернет сайтларида раддиялар ёзди. Қуйида К.Нуржоновнинг турли хил номлар остида ёзган бўҳтонлари ва унга ёзилган раддиялар ва буларга ўқувчилар томонидан билдирилган муносабатлар айнан келтирилади. 
Янги йил арафасида, Тошкентдаги ҳазилкаш дўстларидан бири қўнғироқ қилиб Муҳаммадни кираётган янги йил билан табриклади ва: -Сиз ҳақингизда ахлатхона сайтлардан ҳисобланмиш “Ризобек” сайтида мақола босилибди, бир ўқинг, янги йилга яхшигина совға қилишибди - деб қўшиб қўйди.

Айниқса кейинги пайтларда, Муҳаммаднинг ижодий фаолияти ҳақида таниқли олимлар ва қалам соҳиблари томонидан турли мамлакат ва тилларда қатор мақолалар босилаётган эди. Бу ҳам шулардан биттаси бўлса керак, деган фикрда унга кўп ҳам эътибор бермади. Лекин дўстининг: “Ахлатхона ҳисобланмиш Ризобек сайтида”, деб урғу бергани бу сайтни излашига туртки бўлди.
 Тўғрисини айтганда Муҳаммад бундай сайт борлигини умуман билмас эди. Таниш-билишлардан сайт адресини олиб фақат ўзи ҳақидаги мақоланигина эмас, сайтдаги барча мақолаларни ўқиб чиқди. Тўғрисини айтганда сайтдаги барча мақолалар ҳам бўҳтонлардан иборат эмас, яхшигина тарихий мақолалар, ўқиб ҳузур қиладиган шеърлар ҳам бор экан.
Отаназар Матчонов имзоси билан рус тилида ёзилган: "Претендует на величие, однако…” номли мақолага кўзи тушганиданоқ мақола муаллифининг ким(Комил Нуржонов)лигини билди. Бу мақола Муҳаммаднинг "Озодлик” даги чиқишини қоралаб 2000 1-февралда, Қишлоқ ҳаёти газетасида "Отилмаган сопқон” сарлавҳаси билан эълон қилинган фелетон(тўғрироғи бўҳтон)нинг айнан русча таржимаси бўлиб, Муҳаммаднинг иккинчи марта уйлангани, ўзига таҳаллус қўйгани, муҳожиротда яшаётгани, кабилар қўшилган ва муаллиф ўз асл исми-шарифини яшириб, бу мақоланинг тагига "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйибди.
Ҳатто М.Солиҳ, Ж.Муҳаммад, Т.Ёқубов, О.Орипов, И.Хушев Д.Хасан, Ю.Расул каби таниқли олиму-қалам соҳиблари шаънига ёзилган ҳақорату-бўҳтонларни кунда-кунаро ўқиш мумкин. Шундай бўхтонлар демократия ва фикрлар плюрализми баҳонасида айнан "Ахлатхона”, деб танилган сайтларда босилгани учун ҳам юқорида номлари зикр қилинган одамлар бу бўҳтонларга муносабат билдиришни лозим кўришмас экан.
 Муҳаммад айрим интернет саҳифаларида таниқли олим ва ижодкорлар шаънига ёзилаётган бўҳтонларни тадқиқотчи-олим сифатида ўрганиб, ҳақорату-бўхтонлар асосан қуйидаги икки сабаб асосида пайдо бўлар экан, деган хулосага келди: 
1- Буюртма (бўҳтонларнинг энг ашаддийси) асосида ёзиладиган бўхтонлар. 
2-Ҳасад натижасида ёзиладиган бўҳтолар.
 Муҳаммад ҳақида ёзилган бу мақола буюртма асосида ёзилганлиги учун ҳам ва "Ҳураётган итга ўчакалашма, қопади”, мақолига амал қилиб: -Пасткаш ва ғаламислар билан тенг бўлайми, Худо жазосини берар - деб қўл силтаб қўяқолганди.
Бироқ, Муҳаммадни яқиндан биладиган қатор таниш-билишлари тинимсиз: -Бу бўҳтонномага муносабат билдиринг. Акс ҳолда бу ғаламислар янада қутуриши мумкин - деб жон-ҳолига қўйишмади ва бу мақолага қўлидан келганича ва далиллар асосида муносабат билдиришга қарор қилди. 
“Ризобек” сайти ва унда босилган мақола муаллифи маълум сабабга биноан (сабабини қуйироқда ёзамиз) ўзини О.Матчонов, деб атаган. Майли, биз ҳам уни вақтинча  шундай атаймиз.

"Отаназар Матчонов” – 70 га яқинлашиб қолган, таниқли Ленинпараст (ҳозирда Каримовпараст) – маддоҳ. 1980 йиллардан КГБ нинг агенти. Кўпроқ ичган пайтлари: -Мен КГБнинг майориман - деб гердайганларини хам кўпчилик эшитишган. Бироқ ўзини таниқли қаламкаш ва (биронта илмий даражаси бўлмасада) йирик тарихчи олим ҳисоблайди. 1990 йилларда бир пулга қиммат "Хоразм Ленинномаси” брошюрасини ёзиб: -Шу пайтгача Ленин ва Ленинизмни мадҳ қилган асарларнинг энг буюги бу. Бу китобни Ленин мукофотига тавсия қилишмаяпти, бу сиёсий чаласаводлар - деб жанжал кўтариб юрганини Хоразмликлар яхши эслашади.

1992 йили (бу пайтлар Муҳаммад вилоят хокимлигида маъсул вазифада ишларди) Ўзбекистоннинг барча оммавий ахборот воситаларида: "Амир Темур – буюк соҳибқирон, туркийлар фахри”, деб бонг уриб турган кезларида "Хорезмская правда” газетасида О.Матчонов қаламига мансуб: -Амир Темур – туркийлар кушандаси, қонхўр, босқинчи - сарлавҳали мақола босилди.
 Президент девонидан келиб бу мақола учун хокимни обориб-обкелишди. Газета муҳаррири, Ойхоним Рахимбоевани ишдан ҳайдашди ва журналистика соҳасига умуман йўлатишмади. Лекин мақола муаллифи(О.Матчонов)га бало ҳам урмади. Чунки унинг ҳимоясини МХХ шахсан ўз зиммасига олган эди.  Янгилишмасам, 2005 йилда, қайсидир бир интернет сайтида журналист Х.Рахмон имзоси билан "Отаназар Матчонов МХХнинг лайчаси”, номли каттагина мақола ҳам босилганди ва у бутун Ўзбекистон бўйлаб акс садо берганди.
2001 йилда Муаммаднинг "Илмга бахшида умр” номли китоби нашрдан чиққанидан кейин: -Мен ва Президент танқид қилинган бирон китоб дунё юзини кўрмаганди - деб катта бир анжуманда Муҳаммадни "Муҳаммад Солиҳ-соний”, эълон қилиб, бу китобларнинг йиғиштириб олиниши, китоб нашри билан боғлиқ одамларнинг ишдан ҳайдалиши ва Муҳаммадга қарши жиноят иши очилишининг ташаббускори ҳам айнан манашу “О.Матчонов” эди.
О.Матчонов фақатгина Муҳаммадни эмас, Хоразмликларнинг кўписини зада қилиб юборган. Шундай жабрдийдалардан бири "Озодлик” радиосига қўнғироқ қилиб: -Агар ким К.Нуржонов қутирган итдай хор бўлиб ўлди, деб жанозага айтса, 100 доллар суюнчи бераман. Илтимос шуни радио орқали бутун дунёга етказинг - дегани ва “Салом айтинг” номли шеърдаги:
Айтинг, айрим қора кучлар,
Сабаб тарки Ватан қилдик.
Қора кучлар Ҳақ жазосин,
Олганини кўриб қайтинг.
Суюнчимни беринг албат,
Комил Нуржон ўлди, деса.
Ул ярамас заҳри боис, 
Кўп азият чекканимни билиб қўйинг
.
Мисралари тўй ва тадбирларда, радио ва телевиденияда таниқли хофизлар томонидан куйланаётгани ва бу ашулаларни ҳар куни юзлаб одамлар YouTube орқали ҳам томошо қилаётганлари ҳам бор ҳақиқатдир.
 Режимнинг адолатсиз сиёсати ва унинг О.Матжонов каби бўхтончи маддоҳларига мухолиф бўлганларнинг обрўси сиёсат, илм-фан ва ижод оламида кундан-кунга ошаётгани буларга тинчлик бермаяпти. Ўз мухолифларига мағзава ағдариб уларни обрўсизлантириш ҳисобига ўз имиджини кўтармоқчи улар. Лекин уларнинг бу саъй ҳаракатлари айнан тескари самара беришигада ақли етмайди бу калтафаҳм ғаламисларнинг.
Энди бўхтонномаларда келтирилган "факт”ларнинг таҳлили ва шарҳига ўтсак:
1.  М.Хоразмий "Озодлик" радиосида чиқиб ох-вох, қилди, Ҳукумат (Президент маҳкамаси)га тил тегизди", деб ёзади Комил Нуржонов (ёки Отаназар Матчонов), "Қишлоқ ҳаёти" газетасида.
Ҳа, 1999 йил 27-29 декабрь кунлари "Озодлик" радиоси "Ўзбекистонда олимлар ва маъмурлар орасидаги келишмовчилик хсусида" мавзусида, Муҳаммаднинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида эшиттириш берган. 
 Бунда Муҳаммаднинг Президентга тегишли маъмурлар устидан шикоят аризаси билан мурожат қилгани, Президент маҳкамасидаги маъсуллар эса пора олиш эвазига унинг аризасини кўриб чиқиш учун айнан, Муҳаммад устидан шикоят қилган маъмурларнинг ўзларига юборганини ва шу сабаб ҳалқ улар(Ҳукумат)ни лўттибоз деб атаётгани айтилган. 
2. "М.Хоразмийнинг тупроқ экологиясини яхшилаш борасидаги ихтироси янгилик эмас", деб даъво қилади, аграр соҳаси илмидан алифни калтак ҳам деяолмайдиган "олим" К.Нуржонов.
Муҳаммаднинг тупроқ экологиясини яхшилаш ва ўғитлар самарадорлигини оширишга қаратилган, "Ғўза экилган тупроқни ўғитлашнинг янги услуби", номли ихтироси IDP 4369 номерли патент билан қайд қилинган ва бу ихтиро мамлакатда кенг кўламда қўлланилаяпти. Унинг самараси ҳақида Муҳаммадни К.Нуржонов қўли билан фелетон қилган “Қишлоқ ҳаёти” каби оммовий ахборот воситаларда ҳам баён қилинган.
3. "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" деб номланадиган ва ашула қилиб айтилаётган шеърни у ёзмаган. Бу шеър Э.Самандар ва бошқалар томонидан ёзилган", деб ёзади К.Нуржонов.
Бу борадаги К.Нуржоновнинг иддоаси асоссиз ва ёлғон! Э.Самандар қаламига мансуб ва ашула қилиб айтилаётган шеър "Мен Хоразм фарзандиман", деб аталади. К.Отаниёзов қаламига мансуб "Юртим Хоразм" номли шеър 1960 йилларда ёзилган.
Хоразмни мадҳ қилувчи шеърлар узоқ йиллар давомида кўплаган ижодкорлар томонидан ёзилган ва улардан айримлари ашула сифатида ҳам куйланаяпти. Булар ичидаги айрим шеърларнинг сарлавҳаси (номи) бир-бирига ўхшаб кетсада улар бир-биридан фарқли.1994 йилда Муҳаммад ижод қилган ва:
Муҳаммад мустафо назари тушган,
Шул сабаб бул юртда олимлар бисёр.

деб бошланадиган ва "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" деб номланадиган шеър нафақат ашула бўлиб айтилаяпти, ҳатто ҳалқаро илмий конференцияларда, тўй-ю тадбирларда  ҳам янгираяпти. 

Таниқли қаламкаш С.Жуманиёзованинг "Юз бир ҳаким" (Тошкент-2006) номли китобида: -Хоразмлик таниқли врач ҳалқаро конференцияда маъруза қилаётиб, дўсти - профессор Муҳаммад Хоразмийнинг "Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!" шеърини ўқиб берганида залдагиларнинг барчаси бараварига қарсак чалиб юборишганди - деб ёзгани К.Нуржоновнинг нақадар тубан кетган бўҳтончи эканлигини кўрсатмайдими?!
4 – "У (яъни Муҳаммад) Хоразмий (ал-Хоразмий демоқчи) номини ўзига таҳаллус (псевдоним) қилиб олган”, дейди мақола муаллифи.
 Бу ғирт бўхтон! Муҳаммаднинг ҳеч қандай таҳаллуси йўқ. Хоразмий – бу Муҳаммаднинг паспортидаги ва барча ҳужжатларидаги фамилияси.
Ўрни келганида очиқлайдиган бўлсак бунинг қисқача тарихи шундай:
 Коммунистлар (тўғрироғи ўрислар) ҳукмронлиги йилларидаёқ: "Мен туркий миллат вакилиман. Исми шарифимдаги "ов”, "евич” каби қўшимчалар менга ўрисларга мутелик рамзи сифатида иззат-нафсимга тегаяпти. Исми шарифимни туркийона ёзмоқчиман”, деб расмий маҳкамаларга ёзма равишда тўхтовсиз мурожатлар қилган. Ва ниҳоят 1993 йилга келиб бу борадаги ўз мақсадига эришди ва шундан бошлаб Муҳаммаднинг исми шарифи –Муҳаммад ҳожи Хасан ўғли Хоразмий, деб аталади.
 Хоразмий сўзининг маъноси "Хоразмлик”, дегани. О.Матчоновга ўхшаган "саводхон”лар Хоразмий, деганда фақат буюк математик олим, ал-Хоразмийни тушинадилар.
Муҳаммад ал-Хоразмийдан бошлаб ҳозиргача 420 дан ортиқ "Хоразмий”, деб аталганлар маълум. Шулардан фақат 20 га яқинигина таниқли (олим, ёзувчи, шоир, давлат арбоби, сўфий, меъмор ва бошқалар) шахслар бўлишган. Қолган барчаси бизга ўхшаган оддий одамлар бўлишган. Ҳозирнинг ўзида Ўзбекистонда 10 дан ортиқ Хоразмийлар, 5 дан ортиқ Берунийлар ва биз билмаган қанчадан-қанча машҳур шахслар номи билан аталганлар бор.
Ўрни келганда айтсам, таниқли дин, илм-фан, ижод аҳлининг исмини қўйиш маъқул, ҳатто фойдали ҳисобланади. Исм (озроқ бўлсада) тағдирга таъсир қилади, деган ривоят "Исми жисмига монанд”, деган ҳалқ мақоли билан собитдир, десак кўпам хато бўлмаса керак.
 Бутун бошли Марказий Осиёда "Муҳаммад” исмли биринчи инсон Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий бўлган. Балки шунинг учун ҳам унга дунё фани тарихидаги биринчи буюк энциклопедист олим бўлиш насиб қилгандир. Расулиллоҳнинг: "Исмимни фарзандларингизга қўйинглар”, деганида маълум ҳикматлар борлигини унутманг! 

5 – "М.Хоразмий иккинчи марта уйланди. Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди ва ҳозирда Ангилияда яшаяпти”, деб ёзади муаллиф.
Тўғри, тағдир тақозаси билан иккинчи марта уйлангани ва Ангилияда яшаётгани бор гап. Хўш, иккинчи марта уйланиш (ёки турмушга чиқиш) шариат ёки қонун талабига зидми? Бундайлар Ўзбекистонда мингларни, Европада миллионларни ташкил қилмайдими? Буларнинг бариси жиноятчими, энди?!

Агар шундай бўлса сиз маддоҳларнинг Худо, деб сажда қилаётган (икки марта уйланган) Президентингиз ва малика, деб улуғлаётган (уч марта турмушга чиққан) Лола Каримова-Тиллаевалар бош жиноятчими унда?! 

"Биринчи оиласи ва фарзандларини ташлаб қўйди”, дегани бўҳтон! Айнан биринчи оиласидан бўлган фарзандлари Ангилияда Муҳаммад билан бирга яшаяпти. Хонаси келганда айтай, Муҳаммад иккита (собиқ ва ҳозирги) оиласига ҳам ҳар доим баравар қараган, оиласи ва фарзандлари ҳам бир-бирларига жуда меҳрибон, кўз тегмасин.
Ангилияда яшаётганининг (юзлаган ватандошларимизнинг муҳожиротга юз тутганининг) сабаби эса – сиз маддоҳлар мадҳ қилаётган коррупциялашган режимнинг адолатсиз сиёсатидир. Бу аксиома каби исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлигини жаҳон билади. 

6 – "М. Хоразмий Боғот совхозига раҳбарлик қилганда бу хўжалик ишлаб чиқариш ва социал жиҳатдан орқада қолди. Ўзбекистон пахтачилик институти Хоразм филиали ("саводхон” муаллиф уни уруғчилик станцияси, деб ёзган) га директор бўлганида ҳам бу ташкилот қийин аҳволда қолди”, деб таъкидлайди О.Матчонов.
 Бу саволга Муҳаммаднинг ўзи жавоб берса, ўз-ўзини мақтагандай кўриниши мумкин. Шу боис таниқли журналист Шавкат Болтанинг "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 5-сонида чоп қилинган, Муҳаммаднинг "Вакил” номли эл оғзига тушган (Ҳукуматнинг пайтавасига қурт туширган) китобига расмий тақриз сифатида ёзилган: "Жасорат-ла битилган рисола, ёхуд иллат илдизига урилган болта”, номли мақоласидан парчаларни айнан келтираман, токи муҳтарам ўқувчининг ўзи ҳукм чиқарсин, ким ҳақ экнига.
 "…Маслаҳат берганлар ҳақ бўлиб чиқишди. Муҳаммад Хоразмийни ишлаб турган барча ишларидан "ўз аризасига мувофиқ” бўшатишди. Бу ҳам етмаганидек "Вакил” босилиб чиққанидан сўнг мамлакатимизнинг марказий газеталаридан бирида Хоразмлик ғаламис Комил Нуржон қаламига мансуб, қип-қизил туҳматдан иборат мақола эълон қилинди. Унда М.Хоразмийнинг илм-фан, ишлаб чиқариш ва раҳбарликдаги уқувсизлиги боис ЎзПИТИ Хоразм филиалида ишлар юришмади. "Боғот” совхози иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволга тушиб, давлатдан қарздор бўлиб қолди, дейилади.
 Ваҳоланки, Муҳаммад 1996-1997 йиллар филиал директори бўлиб ишлаганида, бу илмий ташкилот барча соҳалар бўйича таниб бўлмас даражада ривожланди. Бу ҳақда "Хоразм ҳақиқати” газетасининг 1996 йил 26-ноябр сонида, Хоразм телевидениясининг 1996 йил 29-декабрдаги филиалга бағишланган махсус кўрсатувида, "Фан” нашриётида чоп қилинган "Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари” номли рисолада, "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1997 йил 1-сонида, ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилган.  
Ва шунингдек, филиал ишчи-хизматчиларининг: -76 мабойнида бу ташкилотга 16 киши директорлик қилган бўлса, шулардан фақат И.Маткаримов, Р.Эшчонов, М.Хоразмийлар бу ерда ўзларига абадий ҳайкал қодирдилар - деган қалб сўзлари М.Хоразмийнинг бу ердаги фаолиятига етарлича баҳо бўлаолади.

 У "Боғот” совхозида директор бўлиб ишлаган 1989-1990 йилларда хўжалик пахта сотиш режасини мамлакатда биринчи бўлиб адо этди. Умумий даромад 5,6 млн сўмдан 7,4 млн сўмга ошди, рентабиллик 32,6 фоиздан 45 фоизгача кўтарилди. Хўжаликнинг муваффақиатлари ҳақидаги лавҳалар Москванинг "Время” ахборот программасида ҳам намойиш қилинди. 

Унинг совхоздаги бунёдкорлик ишларининг исботи ўлароқ М.Хоразмий томонидан барпо қилинган бутун бошли маҳалла "Туркман” (Хоразмий) посёлкаси, деб унинг номи билан аталаётганининг ўзи унинг бу ерда ҳам ўзига абадий ҳайкал қолдиргани эмасми?! Булар ҳақида 1989-1990 йиллардаги вилоят ва республика матбуотида берилган қатор материаллардан ташқари "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1991 йил 6-сонида "Боғотнинг дадил одимлари”, сарлавҳали мақола ҳам берилган эди.
"Ит ҳурар, карвон ўтар”, дейди ҳалқимиз. Ҳалқимизнинг эски тузум иллатларидан тезроқ ҳалос бўлишига озгина бўлсада фойдам тегса бахтиёрман. Қолган гаплар ўткинчи”, дейди профессор Хоразмий” (иқтибос тугади).
 7 – "М.Хоразмийнинг адабиётда ҳам қилган бирон арзирли иши йўқ. Ёзган нарсаларигада биров тушинмайди. Ўз мақолаларида ўзини А.Солженицин, деб атаган”, дейди муаллиф. 

Бу қип-қизил бўҳтон. Муҳаммаднинг қаламидан ёки тилидан бундай (ўзини Солженицин, деб аташ) сўзлар чиқмаган. Бу сўзларнинг муаллифи бошқалар. Бунинг устига Муҳаммад ҳеч қачон шоир ёки ёзувчиликка даъво қилмаган. Бу ҳақда эса матбуотда бир неча марта расман ёзган.
 Бироқ Муҳаммаднинг шахси, китоблари, фаолияти ҳақида таниқли журналистлар, машҳур олим ва қалам соҳиблари ва шулар ичида О.Матчонов ва К.Нуржоновга ўхшаган битта-яримта ҳасадгўй бўҳтончилар томонидан 1970 йилларнинг охиридан шу бугунгача турли хил тил ва нашрларда: "Туман ортида қуёш бор”, "Хоразм фахри”, "Профессор Хоразмий (Ҳожи ота)нинг саҳовати”, "Отилмаган сопқон”, "Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда”, "Ўзбекистон Солженицини ва унинг китоби ҳақида”, "Ислом ва тариқат йўлида”, "Профессор Хоразмийнинг ижодий йўли ёхуд адабий ижодга оқ йўл”, каби қатор мақолалар эълон қилинган. 

Булардан лоақл биттасини ўқисада ҳар қандай ўқувчи О.Матчоновнинг нақадар тубан кетган бўҳтончи эканини билиб олади.
 8 – "М.Хоразмий Боғот совхозига раҳбар бўлиб келган заҳоти масжидларнинг мулкини дала шийпонларга тарқатиб юборди ва масжидларни калладай қулф билан илиб ташлади”, деб ёзади иймонсиз бўҳтончи.
 Боғот совхози мамлакатдаги энг катта хўжаликларидан бири бўлишига қарамай бу ерда Муҳаммад келгунча (Компартия сиёсати боис) битта ҳам масжид бўлмаган. Яккаю-ягона қабристонга эса кириб бўлмасди. Жасадни қабристонга кўтариб кираётган одамланинг қоқилиб кетиб йиқилишлари натижасида неча марталаб жасад тобутдан ағнаб тушган.
Муҳаммад раҳбар бўлиб ишга тушганининг эртагасиёқ ишни қабристонни тартибга келтиришдан бошлаган. Унинг муовинларидан бўлмиш партком секретари ўзи хўжа наслига мансуб бўлсада: "Бу иш учун бизни партиядан ўчириб, қамаб юборади”, деб қўрққанидан қабристонга яқин йўламаган.
Кейинги йили Муҳаммаднинг шахсий ташаббуси ва молиявий кўмаги (Москвич машинасини сотган пули) ҳисобига совхозда масжид қурилиши бошланган. О.Матчоновнинг чақуви асосида (О.Матчонов Нетяганинг каллабосар(сутинёр)и бўлган) Обкомнинг иккинчи секретари Леонид Нетяганинг буйруғи билан масжид қурилиши тўхтатиб ташланди.
Бироқ масжид қурилиши Хивадан Муҳаммад олиб келган усталар ёрдамида кечаси (кечаси 11 дан 4 гача) чироқ ёқиб давом этдирилди. Масжид қурилиши қисқа вақт ичида якунланди. Вилоят диний ташкилот раҳбарлари, Боғот районидаги барча имому-хўжалар ва совхоз аҳли иштирогида Жума куни катта Худойи қилиб масжидни очди ва унга "Нуржон бобо масжиди”, деб ном қўйди (Ҳалигача бу масжидни кўпчилик Хоразмий масжиди ҳам дейишади). Масжиднинг фаолияти Жума намозини ўқиш билан бошланди.
 Эртагасиёқ Обком секретари Л.Нетяганинг кўрсатмаси асосида райкомнинг навбатдан ташқари бюроси бўлиб унда, "Ленинская комната” қуриш ўрнига масжид қурган совхоз директори(Муҳаммад)нинг масаласи кўрилди.
 Аввало Худо, қолаверса Муҳаммаднинг ҳимоясига отланган совхоз ҳалқининг важоҳати ва кундан кунга обрўси ошаётган "Бирлик” дан ҳайиққан компартия нафақат Муҳаммадни қамата олмади, ҳатто ишдан ҳам бўшата олмади (Лекин бир неча ойдан кейин "Юқори лавозимга ўтказиш” бахонасида бўшатишди уни).
Бу гап бутун вилоятга шов-шув бўлиб кетди. Чунки бундай ҳол вилоят тарихида биринчи марта содир бўлаётганди. Булар ҳақида китобларда ва турли хил нашрларда ҳам: "Нуржон бобо масжиди ҳақида” номли материаллар ёзилган эди. Булар тўғрисида бутун Хоразм аҳли каби ушбу бўҳтоннома муаллифи ҳам жуда яхши билади. Бироқ Расулиллоҳнинг: "Ҳар бир ҳаракат (иш), ниятга яраша бўлғусидар”, дегани асосида О.Матчоновнинг нияти (олган буюртмаси) бўҳтон қилишдан иборат.
9 –"М.Хоразмий ўз Ватани ва ҳалқига қарши мақолалар ёзади”, деб даъво қилади муаллиф.
 Айтингчи, жаноб О.Матчонов, Муҳаммад ёзган қайси мақола Ватани ва ҳалқига қарши қаратилган?! Албатта жавоб бера олмайсиз. Чунки сизлар айтганнинг айнан акси. Муҳаммад ва унга ўхшаганлар Ватани ва ҳалқи мафаати йўлида ёзгани ва курашгани учун бадарға қилинган. 

Коррупцияга ботган режимнинг адолатсиз сиёсати ва унинг сизларга ўхшаган бўҳтончи-маддоҳларининг кирдикорлари фош қилинади уларнинг мақолаларида. Эсларингизда бўлсин, коррупцияга ботган адолатсиз сиёсат Ватан эмас, сизларга ўхшаган бўҳтончи ғаламислар эса ҳалқ эмас! Барингиз ўткинчи, чиркин умрингизнинг охирги дамларини яшаяпсиз. Сизлардан кейин адолат ва озодлик келажак, иншаАллоҳ.
Ушбу мақоланинг бошида "Кейинроқ бўҳтоннома муаллифи ўз асл исми шарифини яшираётганининг сабабини айтаман”, дегандик. Ҳозир шуни очиқлайдиган мавруди келди. 

Муаллиф бу мақолани 2000 йилда қишлоқ ҳаёти газетасида, ўзининг асл исми-шарифи билан эълон қилганди. Шундан кейин Хоразмда каттаю-кичик "Бўҳтончи аблаҳ”, деб унинг башарасига тупура бошлашган. Натижада анча вақтлар кўчагада, тўй-маъракагада чиқа олмай қолган. "60 га яқинлашганда бунақа бўҳтонлар ёзиб ҳалқ лаънатига қолиш зарурмиди, сизга”, десалар: "Начора, хизматчилик (МХХнинг буюртмаси)”, дер экан. Яна башарасига тупирилиб ҳалқ лаънатига қолишдан қўрққанидан, бундан 10 йил олдинги мақоласини русчага ўгириб "Отаназар Матчонов”, деб имзо қўйган. Бошқа ном остида ҳақорату-бўҳтон ёзиш кўпчилик ғаламисларга хослигини ҳамма билади.
Ўзини режим сиёсатига мухолиф санайдиган  “Ризобек” сайтида отнинг қашқасидай бўлиб қолган МХХ агентининг қип-қизил бўҳтондан иборат бу буюртма мақоласининг чоп қилинишини қандай тушинмоқ керак? Бу сайт МХХ билан ҳамкорлик қилар экан, деган фикр туғилмайдими? 

Бу сайтда режимнинг кўзга кўринган мухолифлари, деб тан олинган М.Солиҳ, Б.Чориев кабиларгада бўҳтон қилинаётгани юқоридаги фикрни янада кучайтирмайдими?  Ризобек  сайтида ҳатто "Озодлик” радиосигада тош отилаётганини ҳисобга олсак, бу сайт МХХнинг хориждаги норасмий сайтларидан бири экан, деган асосли хулосага келиш мумкин.  (Ўрни келганида айтсак, президентнинг тўнғич қизи Г.Каримова бу сайтлар МХХ томонидан ташкил қилинган, сайт муҳаррири эса МХХ полковниги Юрий Савиньков кўрсатмаси асосида ишлайди, деб ёзди).

Бу сайт юритувчиси ҳақида: "Бу сайт эгаси бошқа сайт эгаларига ўхшаб бирон хорижий ташкилотдан расмий грант олмайди”, деганини ўқиб, бу сайт норасмий грантни ким(МХХ)дан олишига тушингандай бўлдик.
-Фурсатдан фойдаланиб, мен ҳақимда бўҳтон ёзишга буюртма берадиганларга, О.Матчоновга ўхшаган бундай "шарафли” ишни бажарадиганларга ва  “Ризобек” сайтига ўхшаган буюртма бўҳтонларни чоп қилиш эвазига кун кўрадиганларга айтмоқчиман -  дейди Муҳаммад: 

-Бундай асоссиз ва кулгили "фактлар” асосида бўҳтоннома ёзиб ҳаммага кулги бўлиб юрмай менинг ўзимга мурожат қилинглар. Менинг хато ва камчиликларим тўлиб-тошиб ётибди, мен уларни сизларга бераман. Шулар асосида ёзиб чоп қилсангизлар ҳеч ким бунақа раддия ёзиб сизларни шарманда қилмайди. Оладиган грантларингиз ҳам анча катта бўлади, - деб таъкидлайди Муҳаммад.

 “Бирлик” партияси раҳбари, Абдурахим Пўлатов муҳаррирлик қиладиган "Harakat.net” сайтида 2.06.2012 да Урганчлик "меҳнат фахрийси Отаназар Матчонов” имзоси билан, фақат бўхтондан иборат навбатдаги буюртма мақола эълон қилинди.
Бундай бўхтонга минбар бергани учун сайт муҳарриридан Муҳаммад хафа бўлмади. Чунки муҳаррир: -Отаназар Матчоновнинг хатидаги фактларни текшириб кўриш имкониятимиз йўқ, А.Хасанов исмли шахснинг (А.Хасанов Муҳаммаднинг 1993 йилгачаги исми шарифи) бор-йўқлигини ҳам билмаймиз - деб тўғри ёзган. Бироқ Отаназар Матчонов, деган шахснинг мавжудлигига ишончи комилмикан муҳаррирнинг? Бу тўғрисида пастроқда махсус тўхталамиз.
О.Матчонов ўз бўхтонномасида келтирган "фактлар”ни ҳохлаган одам текшириб кўришига имконият бор. Фақатгина Ўзбекистон ҳукуматига қарашли СМИларда нашр қилинган манбаларнинг айримлари қуйида сизга хавола қилинади:
 1. Директор (А.Хасанов) демократия асосида сайланди. "Хоразм ҳақиқати”, 12.01.1989.
2. Ҳақиқий раҳбар из қолдириши керак. "Боғот садоси”, 25.09.1989.
3. Мамлакатда биринчи. "Совет Узбекистони”, "Правда Востока”, 6.10. 1989.
4. Боғот совхозининг дадил одимлари. "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” №6, 1991.
5. Хорезмский Докучаев. "Хорезмская правда”, 12.04.1993.
6. Хоразм фахри. "Қишлоқ ҳақиқити”, 1.04.1994.
7. Профессор Хоразмийнинг саҳовати. "Хоразм ҳақиқати”, 31.08.1994.
8. Хоразм – 126(ЎзПИТИ Хоразм филиали)нинг парвози. "Хоразм ҳақиқати” 26.11.1996.
9. Хоразм деҳқончилигининг илмий асослари. "Фан”, 1996.
10. Муборак сана. "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” №1, 1997.
11. Ахмад ҳожи Хоразмий. Видеофилм. Хоразм телевиденияси. 20.03.2008.
12. Хоразм деҳқонларининг елкадоши. (Фанимиз захматкашлари) "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” №4, 1998.
13. Жасорат-ла битилган рисола (Вакил), ёхуд иллат илдизига урилган болта”. "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” №5, 2000.
14. Энциклопедист (устоз) олим – 60 ёшда. "Таълим технологиялари”. №1-2, 2008.
 Нафақат юқорида кўрсатилган манбалардаги фактларга, ҳатто уларнинг сарлавҳасига эътибор берсангиз ҳам Отаназар Матчоновнинг нақадар пасткаш бўҳтончи эканлигига ишончингиз комил бўлади.
О.Матчонов: "Турли овозларда чиқиш қилиб туради”, деб Муҳаммаднинг яқинда ББСдаги: "Қишлоқ хўжалик соҳасидаги таниқли олим М.Хоразмий ББС ўқувчилари саволларига жавоб берди”, деган мавзудаги чиқишига ишора қилган. А.Пўлатов бўлса: "Эй. Отаназар ака, шу "овозларда” тузик одам чиқмаслигини ҳамма билади”, деб бу борада Каримовчи Отаназар акаси билан ҳамфикр бўлибди.
 Ҳа, Муҳаммад тағдир тақозаси билан иккинчи марта турмуш қурган. Биринчи турмушидан бўлган фарзандлари Ангиляда ўзи билан бирга яшаяпти. Собиқ хотини билан кунда-кунаро гаплашиб туришади ва унга ойда 2-3 марта пул юборади. Шунинг учун ҳам: "Биринчи оиласини ташлаб, кейинги оиласи билан фароғатини ўйлаган кимса дўзахийдир”, дейиши билан О.Матчонов Муҳаммадни эмас, биринчи оиласи – Наталя Кучми ва ундан бўлган ўғли Петрни тан олмай, ташлaб қўйган И.Каримовни дўзахийга чиқарган.
Шу билан бирга, И.Каримовнинг фисқу-фасод ва бузгинчилик ишлари бўйича Хоразмдаги ишончли вакили сифатида Каримовни ва ўзини тарихда қолдириш учун Хоразмда қабрларни бузиш ташаббускори ҳам айнан иймонсиз Отаназар Матчоновдир.

Сурат-5. Комил Нуржонов

Меҳнат фахрийси “Отаназар Матчонов”, турли хил фисқу фасод комментлар муаллифи – Мухлис, Раҳбар, Абдумавлон, Раис, Низомиддин, бало-батариддинларнинг бариси аслида битта одам – "Олтин мерос” жамғармаси Хоразм бўлими ходими  Комил Нуржоновдир (Сурат-6). Комил Нуржонов – 70 га кирсада иймонга кирмаган, чўчкадай семиз ва бепаришта (сурат-6), таниқли Ленинпараст (ҳозирда Каримовпараст) – маддоҳ. 
Комил Нуржон Муҳаммаднинг «Озодлик» радиосидаги чиқиши муносабати билан «Қишлоқ ҳаёти» газетаси(2000)да унга қарши бўхтондан иборат мақола  ёзган. Шундан кейин одамлар: «Бўхтончи Аблах Нуржон» деб унинг башарасига тупуришган. Анча вақтлар тўй-маъракага чиқа олмай қолган.  Шундан кейин башарасига тупирилишидан қўрқиб бошқа исм-шарифлар билан буюртма бўхтону комментлар ёзишни одат қилди.
2010 йил «Ризобек» сайтида Отаназар Матчон имзоси билан Муҳаммадга қарши бўхтондан иборат мақола нашр қилинди. Сайт муҳаррири Ризо Обид Отаназар Матчоннинг кимлигини билганидан кейин унга бошқа минбар бермади. 
Ишончимиз комилки, «Ҳаракат» сайти муҳаррири ҳам Отаназар Матчон ва Ахмад Хасановларнинг кимлигини билганидан кейин ундай бўхтон ва бўхтончиларга минбар бериб сайт обрўсини туширмайди.
-Комил Нуржон дегани қутурган итдай нимага Муҳаммадга ёпишгани-ёпишган? - деган ҳақли савол туғилади. Бунинг иккита сабаби бор:
-Биринчиси – Комил Нуржон Муҳаммадга қарши бундай ҳаракатни МХХнинг махсус топшириғи билан қилади. Эътибор берсангиз, Муҳаммад «Озодлик», «ББС»да чиқса, ёки Каримов режими танқид қилинган мақола ёзса, албатта бунга жавоб сифатида К.Нуржон қаламига мансуб (лекин турли хил номлар остида) бирон бўхтон ёзилади.
-Иккинчиси – Хоразмда каттаю-кичик, ҳамма ундан қўрқади. У қандай аҳмоқлик, шаллақилик қилмасин, биронта одам (ҳатто Обком секретарлари ҳам) унга дакки бера олмаган. Ягона Муҳаммад у билан олишаяпти, унинг бўҳтонларига чидаб кирдикорлари ва асл башарасини очаяпти. Бу эса Комил Нуржоннинг шаллақилигини баттар зиёда қилаяпти.
Шу боис ҳам Комил Нуржонов қандай ном билан Муҳаммадга бўхтон қилмасин «Заҳар солмоқ касби эрур илоннинг», мақоли асосида ундан хафа бўлишга арзимайди. Аввало Ҳақ, қолаверса Комил Нуржонни ва Муҳаммадни танийдиган ҳалқ булар борасида ўз баҳосини бераяпти ва беради ҳам иншаАллоҳ.
Интернет ривожланиб имзосиз хатларнинг янги бир кўриниши – сохта ном билан ёзиш усули пайдо бўлди. Энди бундай хатлар ва “хатча” (коммент)лар бошқа бир номлар билан ёзила бошланди. Бу хат ва хатчаларда ноҳақ туҳматлар, ҳақоратлар ёзилаяпти. Бундан эса кўпчилик азият чекди ва чекаяпти. 
Бундай имзосиз, тўғрироғи сохта имзо билан ёзилган хат ва комментлардан кўплар қатори Муҳаммад ҳам кўп марта азият чекди.
2012 йил май ойида, ўша пайтлардаги машҳур сайтлардан бири бўлмиш “Янги дунё” сайтида Муҳаммаднинг “Тарихда қолишнинг Каримовча усули” номли публисистик мақоласи эълон қилинди. Мақоладаги тафсилот ва фактларнинг тўғрилиги ҳақида бирнеча одамлар коммент ёзиб муносабат билдиришган.
Шулар ичидан ўзини Низомиддин деб номлаган биттаси коммент ёзиб, Каримовга тил теккизгани учун Муҳаммадни роса ҳақорат қилган. Муҳаммаднинг мақоласини бошқа чоп қилмаслик ҳақида сайт муҳарририга дағ-даға қилган. Маълум бўлишича, ўзини Низомиддин деб атаган одам Комил Нуржонов экан.
2013 йил, 6-сентябрда ВВСда Муҳаммаднинг: “Ўзбекистонда бир йилда икки ҳосил олиш мумкин”, номли суҳбати эълон қилинди. Бу суҳбатда Муҳаммад, Хоразмда олиб борган тажрибалари асосида, буғдойдан кейин, пахтани кўчат усулида экиб, пахтадан юқори ҳосил олиш мумкинлигини гапирди.
Шу мақоланинг тагига, Низомиддин Комилов ва Абдумавлон Тошкандий номлари билан коммент ёзган одамлар унга қарши тутуриқсиз нарсалар ёзиб қолдирган.
Муҳаммад бунга: -Ҳа энди соҳани тушинмайдиган, бекорчиларнинг ёзган нарсаси-да - деб эътибор бермади. Лекин уларнинг ёзганларига анча-мунча одамлар коммент ёзиб муносабат билдиришган.
 Шулардан биттасининг ёзган комментини айнан келтирмоқчиман, токи юмалоқ (сохта ном остидаги) комментнинг муаллифи ким эканини бошқалар ҳам билишини кўрсатиш учун.
Комментчиларга
Қараб турсам барчалари куйиб-пишиб Низомиддин Комилов ва Абдумавлон Тошкендийларга гап тушинтираяпти.
 Уларнинг ким эканини биласизларми ўзи? Низомиддин, Абдумавлон  деганлари асли битта одам - Урганчлик муттахам Комил Нуржонов. 
К.Нуржонов СНБнинг шестёркаси. Қачон проф Хоразмий бир нарса деса ёки ёзса К.Нуржонов СНБнинг топшириғи билан албатта Отаназар, Низомиддин, Абдумавлон яна бир бало номлар остида  юқоридагиларга ўхшаган тутуруқсиз комментлар ёзади. Шу билан профессорни нейтрализация қилармиш. Круглий дуракнинг иши бу!
Хоразм Маъмун Академиясидан К.Сафар.

Қиссадан ҳисса шуки, авваллари имзосиз ёзадиган ғаламислар, энди сохта имзо билан турли бўхтонлар ёзиб, одамларнинг азият чекишидан ҳузур олаяптилар.
Имзосиз (юмалоқ) хатлар текширилмаслиги ҳақида фармон чиқарилиб, бундай ғаламисликка чек қўйилган эди.  Хўш, сохта имзо билан ёзилиб, интернет саҳифаларида чоп қилинаётган мақола ва комментларга қандай чек қўйиш керак?
Бу масалада мен қуйидагиларни таклиф қилмоқчи эдим:
Сайт муҳаррирлари сохта имзо билан ёзилган (айниқса танқидий ва ҳақоратли) мақола ва комментларни нашр қилмасинлар. Шундай мақола ва комментларни нашр қилган сайт муҳаррирлари маъсулятни бўйинларига олишлари керак. 
*         *

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-07-28)
Просмотров: 1181 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0