А х м а д ҳ о ж и
Х о р а з м и й
Олимнинг қисмати
(Тарихий роман)
III-Боб
Олимнинг спорт ва санъатдаги фаолияти
Муҳаммад шахматчи эмас, лекин ман-ман, деган шахматчиларни ютиб доғда қолдирганига, ўзининг ҳам ишонгим келмайди. Майли, бу ҳақда кейинроқ, ҳозир эса бир бошдан:
Эсимда йўқ, кимнингдир таъсирида, 1960 йиллардан кейин, Хоразмда шашка ўйини ривожланиб кетди. 1965-1970 йилларда районимизда математика ўқитувчиси Фарход Жобборов, Тўра сартарош, синфдошим Отаназар Аминов, Азим сартарош каби, кучли шашкачилар пайдо бўлди. Муҳаммад шашка бўйича район чемпиони сифатида вилоят мусобоқаларида нуфузли ўринларни ҳам олиб, шашка бўйича 1- разряд соҳиби бўлган.
Сурат-16. ФИДЕ бўйича 2004 йилги жахон чемпиони, Рустам Қосимжонов
Шахмат мураккаб ва узоқ давом этгани учунми, районимизда шахматчилар йўқ даражада эди. Вилоятда эса, бир-иккита корейс шахматчилар бўларди, холос.
Талабалик йиллари (1967-1972)да пахта терими ва ўқув практикаларига чиққанларида, озроқ шахмат ҳам ўйнаб туришарди.
Муҳаммад 1972 йилдан, Ботаника институтида илмий ходим бўлиб иш бошлаган. Бу ердаги олимлар ичида шахмат ўйнайдиганлари кўп эди. Илмий экспедицияларга чиққанда, айниқса пахтада, ярим кечасигача шахмат ўйнардилар. Булар ичида энг ёмон ўйнайдигани Муҳаммад эди.
Ким ютқазиб кайфияти тушган бўлса, келиб уни ютиб, кайфиятини кўтариб оларди. "Қўрқоқни ураверсанг, ботир бўлар”, деганидай, 2-3 йил ичида, институт шахматчилари ичида зўрларидан бирига айланди.
Ҳатто институт директори, академик Жўра Камолович Саидов ҳам (ўзи ўйнамасада) шахматга қизиқарди. Шунинг учун бўлса керак, 1976 йилда, Ўзбекистоннинг биринчи гроссмейстери Мухитдиновнинг шогирдларидан бирини ўзига хўжалик ишлари бўйича ўринбосар қилиб ишга олганди.
1976 йилда институт ходимлари Сирдарё вилоятининг "Боёвут” совхозида пахта теришди. Муҳаммад илмий экспедициядалиги боис, пахтага икки ҳафтача кейинроқ борди.
Муҳаммад келгунча шахмат бўйича роса кўп ўйинлар бўлган. Мухитдиновнинг шогирди бўлмиш директор ўринбосари – Мирза ака, шахмат бўйича СССР спорт мастери бўлиб, шахматни текинга ўйнамас экан.
Ҳар ўйинга рақиби 25 сўм тикса, ўзи 50 сўм тикиб, сал кучсизроқ шахматчилар билан эса, битта фигурасинида олиб қўйиб ўйнар экан. Бир неча бор сеанс (бир варакайига 20-25 одам билан ўйнаш) ҳам ўтказган экан. Бундай номдор шахматчи билан ўйнашнинг ўзи шараф бўлганлигиданми, ҳатто Сирдарёлик кўп маҳаллий шахматчилар ҳам пул тўлаб у билан шахмат ўйнашган. Лекин бирон одам уни юта олмаган.
Сурат-17. Профессор ( Муҳаммад) ва талаба ўртасидаги бахо учунги мусобақа
Муҳаммад пахтага борган захоти, институт ходимлари Мирза ака билан беллашиб кўришни даъват қилишди. У эса: "25 сўм пулим қичиб (ортиқча бўлиб) тургани йўқ”, деб у билан ўйнашга рози бўлмайди. Муҳаммаднинг Мирза ака билан ўйнаши учун 4-5 сўмдан пул йиғишиб, 25 сўмни тўплашди. Ўйин бошланди, тепаларида ўнлаб одамлар мухлислик қилишарди. Қизиғи шунда эдики, кўпчилик Муҳаммадга мухлислик қилишарди.
Маълумки, яхши шахматчиларнинг барчаси ўйинни (оқ билан ўйнаганда) d7 даги пиёдани d5 га, ёки (қора билан ўйнаганда) d2 даги пиёдани d4 га суриш билан бошлайди. Муҳаммад эса кўпинча (оқ билан ўйнаганда) b7 даги пиёданиа b6 га, ёки (қора билан ўйнаганда) b2 даги пиёдани b3 га суриш билан бошлайди. Шу боис шахматчиларнинг кўпи уни: «Детский ход қилади», деб устидан кулишарди ва кўпинча ютқазишарди.
Мирза ака билан ҳам ўйинни Муҳаммад шу тариқа бошлади. Унинг юришига ишора қилиб: «Бу йигитча юришнида тузукроқ билмайди-ку», дея мухлисларга юзланди Мирза ака. Мухлислар эса: «Унинг юришини нима қиласиз, ютиб пулингизни олавермайсизми», дейишди.
Мирза ака Муҳаммад билан мутлоқа беписанд ўйнади. Бу ҳам етмаганидай: «Бобби Фишер манашунақа ўйнайди», дея чекаётган беломорканалининг тутунини атайлаб унинг юзига пуфларди. (Б.Фишер ўзининг хурмача қилиқлари билан рақибини мазах қилиб, уларнинг асабига тегар экан).
Кўп ҳам ўтмай, эътиборсизлиги натижасида, Мирза ака битта фигура(фил)ни бой берди. Мухлисларга жон кириб қолди, Муҳаммад эса дадиллашди. Мирза ака кучсизроқ шахматчиларга ишора қилиб: «Манабулар билан ўйнаганимдаги битта фигурани олиб ташлаганимдай гап-да», деганича папиросининг тутунини унинг юзига қаттиғроқ пуфлаб юборди.
Яна бироздан кейин, битта пиёдасини бой берди. Мухлислар чапак чалиб юборишди. Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, Ғоффор Рахимов директор ётган хонага қараб чопди. Бу пайтда директор академик Ж.Саидов шамоллаб қолганлиги боис ва Мирза барибир ҳаммани ютади, деб шахмат ўйинига мухлислик қилмаётган эди.
Ғоффор ака борасолиб: «Домла юринг, Муҳаммад Мирза аканинг думини гажак қилаяпти», деган. Ўтган йилги пахтада, шахмат ўйнаётганларида, домла (директор) тепасига келиб: «Муҳаммаджон, ютқазаяпсизми?» деб қолди. Шунда у: «Ютқазиш қаерда, бунинг думини гажак қиламан ҳозир», деб юборади. Шу-шу, домла уни қаерда кўрса: «Қани, думини гажак қилаяпсизми?», деб ҳазиллашарди.
Сурат-18. Коллеж ва Стокпорт шаҳри чемпиони, чемпионлик соврини (компютер) билан, 2006
Домла ҳам келиб: «Бўш келманг!», дея унга мухлислик қилабошлади. Бундан Муҳаммаднинг кайфиятим янада кўтарилди, Мирза ака бўлса асабийлаша бошлади. Натижада яна битта пиёдасини бой берди. Мухлислар чапак чалиб, қийқириб юборишди. Мирза ака: «Жим бўлинг, галварслар!», деб уларга бақириб берди.
Мирза ака доналар орасидаги фарқни камайтириш (пиёда ёки фигура ютиш) мақсадида, турли томондан ҳужумга ўтиб, шохнинг ҳимоясини сусайтириб юборди. Муҳаммад бундан фойдаланиб от билан шох эълон қилди. Муҳаммаднинг бу юришидан у мот бўлмасада, оти шох билан ферзисига вилка бўлиб тушганди. Спорт мастери бўлиш тугул, гроссмейстер бўлганида ҳам, отга ферзи алмашганидан кейин, унинг юқазиши аниқ эди.
Мухлислар қий-чувлашиб Муҳаммадни қутлашарди. Домла эса: «Э, Мирзанинг думи гажак бўптию!», деб қарсак чалиб юборди. Нима қилишини билмай қолган Мирза акага: «Мен, шох дедим», деб эслатди Муҳаммад. Мирза ака юриш ўрнига, шиддат билан ўзининг шохи ва ферзисини қўлига олдида: «Мана, сенга шох!», деганича унинг оғзимга туширди. Лаблари ёрилиб, оғзидан қон оқа бошлади. Ва бу унинг ХХ-асрдаги охирги шахмат ўйини бўлиб қолди...
Тағдир тақозаси билан Мозамбик (Африка)да ва Хоразмда ишлаган кезлари (чорак асрдан кўпроқ вақт мабойни)да шахмат ўйнашга шароит ва имкони бўлмади Муҳаммаднинг.
Тошкнт Давлат Аграр Университетида ишлаган даврлари (2002-2004)да, яна шахмат ўйнаш насиб этди унга. Университет биринчилигида ҳам иштирок қилган.
Сурат-19. Шахмат бўйичаги оилавий чемпиона
Спортчи-талабалар ҳар йили ёзда Республика спорт-олимпиада ўйинларига кетар эдилар. Шу муносабат билан имтихон сессияси бошланмай, спортчи-талабалар имтихон топширишга рухсатнома кўтариб келар эдилар. Бундай талабалар кўпинча тегишли таёргарликсиз келишарди.
Ректоратдан бўлса: «Илтимос, шуларга ижобий баҳо қўйиб беринглар. Шунда Университетимиз шарафини яхши кайфият билан ҳимоя қилишади», деб илтимос қилишарди. Буларга кўпчилик домлалар сўкиниб-қарғаниб «3» қўйиб беришарди. Ўзи ҳам спортчи бўлгани учунми, Муҳаммад уларга «4» қўйиб берарди.
Шундай кунларнинг бирида битта ушоққина қиз имтихон топшириш учун олдига келди. Муҳаммад унга тикилиб: «Сен ҳам спортчимисан?», деди. У шахматчи эканлигини айтди. Муҳаммад унга: «Мен билан шахмат ўйнайсанми? Мени ютаолсанг «5», агар ютқазсанг «3» қўйиб бераман», деди. Агар дуранг бўлсачи, деди талаба. Агар дуранг қилаолсангда «5» қўяман, деди. У қиз дарров рози бўлди. «Ўзи муштдай бўлсада, довюрак экан бу қиз», деган фикр ўтди миясидан.
Ўйиннинг ярмига борганда унинг кучли шахматчи эканлигини сезабошлади ва кўпроқ доналарни алмаштириб шахмат доскасини сийраклашга тушди. Ўйиннинг охирига бориб сон ва сифатда тенг бўлсаларда, талабанинг позицияси анча яхши эди. Шу боис охиригача ўйнаш Муҳаммад учун нохушлик келтиришида мумкин эди.
Муҳаммад унга: «Сон ва сифат бўйича теппа-тенгмиз, майли, дуранга розиман», деди, худдий ўзини унга мурувват қилаётгандай кўрсатиб (сурат-17). Рақиби муғомбирона илжайиб: «Домла, охиригача ўйнайверайлик», деди. Муҳаммад «шошаётгани»ни рўкач қилганидан кейин дуранга келишдилар ва у «5»ини олиб кетди.
Кейин эшитса у қизча Университетнинг олд шахматчиларидан бири бўлган ректор (Х.Ч.Бўриев)нида ютиб, ундан ҳам бир нарсалар ундирган экан. Аёллар ичида Республикада танилган шахматчилардан бири ҳам экан.
2005 йилда Тошкент Агро-иқтиодиёт коллежида декан бўлиб ишлаган. Қисқа вақт ичида коллежда шахматга қизиқувчилар сони 3 марта кўпайди. Бир сўз билан айтганда коллеж раҳбариятидан қоравулигача, барчаси шахматчи бўлиб кетишди. Тонг саҳаргача шахмат ўйнаб қолган вақтлари ҳам кўп бўларди.
Тағдир тақозаси билан, Муҳаммад 2005 йил ноябридан буюк Британиянинг Стокпорт шаҳрида яшай бошлади. Инглиз тилини ўрганиш учун бу шаҳардаги энг катта ўқув даргохи бўлмиш, Стокпорт коллежида ўқийбошлади.
Сурат-20. Шахмат устаси Мартин Поп (Martin Pope) биланги мусобоқалар
2006 йилнинг охирда, шахмат бўйича, коллеж ва шаҳар биринчилиги учун мусобақа ўтказилди. Бунга Муҳаммад ҳам қатнашди ва финалга етиб борди.
Финалда коллеж ва Стокпорт шаҳрининг кўп йиллик чемпиони, шу коллеж директорининг ўринбосари, (John Wilkinson) Жон Вилкинсон билан беллашадиган бўлди.
Финал учрашувини бутун коллеж аҳли томоша қиларди. Мухлисларнинг деярли барчаси рақибига мухлислик қилишарди. Муҳаммадга эса, фақат у билан бирга ўқийдиган курсдошлари ва ESOL курсининг айрим ўқитувчилари (15-20 тача одам) мухлислик қилишарди. Шунда биринчи бор, мухлислар қўллови рақибига катта далда бўлганини сезганди.
Бироқ, Аллоҳнинг қўллови устун келиб, финал учрашувида Муҳаммад ғолиб бўлди. Коллеж директори Петер Робертс (Peter Roberts) унга чемпионлик призи – шахмат программаси киритилган бутун бошли копутерни қарсаклар остида топширган (сурат-18). Коллеж ва шаҳар газетасида: «Коллеж ва Стокпортнинг янги чемпиони», сарлавҳали мақола ҳам босилганди.
Оилада катталар қизиққан фаолият(спорт, санъат)га, кўпинча, кичиклардан ҳам айримлари қизиқар экан. Муҳаммаднинг спортга қизиқиши унинг ўғилларига ҳам ўтган. Ўртанчи ўғли Улуғбек, отасига эргашиб, полвонлик ва шахматга қизиқди. Шахмат бўйича Буюк Британиянинг энг катта мактабларидан бири бўлмиш Авлиё Анне мактаби чемпиони бўлди. Муҳаммаднинг уйида шахмат ва спортнинг бошқа турлари бўйича оилавий чемпионатлар (сурат-19) ҳам бўлиб туради.
Сурат-21. Африкалик гроссмейстер Л. Ндҳлову (L. Ndhlovu) биланги мусобақа
2008 йил 21-мартда, Туркийларнинг Навроз байрами тантаналарида иштирок қилиш учун, автобусда Муҳаммад Лондонга отланди. Ҳамрохи 25-26 ёшлардаги Мартин Поп исмли инглиз йигити эди. Унингда шахматга қизиқиши, рус тилида ҳам бинойидай гаплаши, унинг билан янада яқинроқ бўлиб қолишига сабаб бўлди.
Лондондан қайтгандан кейин кўп ўтмай Мартин Муҳаммадникига меҳмон бўлиб келди. Тонг отгунча шахмат ўйнаб чиқишди. Шу тариқа у Муҳаммадникига тез-тез келадиган бўлди. Уларнингнинг асосий машғулоти шахмат ўйнаш эди (сурат-20). Тўғрисини айтганда, у шахматда Муҳаммаддан анча устунроқ эди.
Кейин билса Мартин салкам профессионал шахматчи экан. Бирнеча бор ўз шаҳри(Пендал)нинг чемпиони ҳам бўлган экан. Шахматнинг назариясини ва стратегиясини яхши билар экан. 13-чи жахон чемпиони Гарри Каспаров ўз китоббига, Мартинга шахматда муваффақият тилаб, ўз қўли билан дастхат ҳам ёзиб берган экан.
Унинг айтишича, Муҳаммаднинг шахматдаги асосий камчилиги, шахмат назариясини яхши билмаслиги, ситуацияларни таҳлил қилишда сабрсизлиги, кичкина йўқотиш олдида ҳам умидсизликка тушиши кабилар экан. Шундай бўлсада Мартинни 2:0 ҳатто 3:0 ҳисобида ютган кунлари ҳам оз бўлмаган. Шу боис бўлса керак, Мартин уни: «Башорат қилиб бўлмайдиган шахматист», деб атарди.
* *
*
Тўғрисини айтганда, Муҳаммад аввал гроссмейстерларнинг нафақат ўйинини, ҳатто ўзларинида кўрмаган. А.Алёхин, Р.Фишер, Н.Шорт каби гроссмейстерлар ҳақида ўқиб, уларни шахмат борасидаги Худонинг бир мўъжизаси, деб биларди.
Гроссмейстер бўлмаган одамларнинг сеансларда уларга қарши дона суришга юраклари қандай бетлаганини ҳеч ҳаёлига сиғдира олмасди.
Сурат-22. Профессионал шахматчилар ассоциацияси (PCA) бўйича жахон чемпионлиги учунги мусобақанинг финал учрашуви. Г.Каспаров – Н.Шорт
Муҳаммад яшайдиган шаҳарда, ҳар шанба куни соат 12 дан 2 гача, дунёнинг турли мамлакатларидан келган мухожирлар учрашиб, овқат еб, суҳбатлашиб, турли ўйинлар ўйнайдиган клуб (марказ) бўлиб, Муҳаммад ҳам у ерга тез-тез бориб турарди.
2007 йил ноябрь ойида, бу клубга бир соатча кечроқ борди. Залда 40 ёшларидан ошган битта негр олдига шахматни қўйиб олиб: «Яна талабгор борми?», деганича рақиб кутарди. Муҳаммад кўпдан биладиган ва шахмат ўйнаб юрадиганларга: «Ўйнамайсизларми?», деса улар: «Биз ўйнадик, ҳаммамизни бир пастда ютди у. Балки сиз ютарсиз, ҳар қалай, сиз бизга қараганда анча кучлисиз-ку», дейишди.
Ўйин бошланди. Муҳаммад шахматчилага хос бўлмаган юришини қилган захоти у Муҳаммадга тикилиб турди-да: «Аввал ҳам шахмат ўйнармидинг?», деди ва от бунақа юради, фил бунақа юради, деб тушинтира кетди. Бундан Муҳаммаднинг бироз жаҳли чиққан бўлсада, ўзини босиб, индамади.
У Муҳаммад билан мутлоқа беписанд ўйнарди. Фақат юриш гали келганидагина шахмат доскасига қарарди, бошқа пайтда газета ўқиб ўтирарди. Натижада кўп ҳам ўтмай, битта тўрасини бой берди. Бироқ бу йўқотишга у, юришнида тузикроқ билмайдиган олдамга битта-иккита фигура берганда нима қилибди, деб жидий эътибор бермади. Бироз ўтганидан кейин отини битта пиёда билан алмашишга мажбур бўлди.
Барча одамлар келиб Муҳаммадга мухлислик қилабошлашди. Энди у газета ўқишни йиғиштириб, нигохини шахмат доскасидан узмайдиган бўлди.
Муҳаммад позиция зарарига бўлсада, тўхтовсиз доналарни алмаштира бошлади. Шахмат доскасидаги доналар сийраклашган сари Муҳаммаднинг ғалабаси ойдинлашаборди ва ўйин тугамасданоқ, у ютқазганини тан олди.
Ҳамма Муҳаммадни табрикларди. Лекин рақиби шоша-пиша ўзининг ҳам, унинг ҳам доналаримни доскага териб: «Мана, мен юрдим, гал сизники, юринг», деди. Муҳаммад ҳам унинг ўзига ўхшаб: «Шахмат деган нарсани аввал ҳам ўйнаб кўрганмидинг?», демоқчи бўлди-ю, андиша қилди.
Сурат-23. Мусобақанинг ўрталаридаги ҳолат
Муҳаммад шошиб турганини айтиб кетишга шайланди. У бўлса, ҳеч бўлмаса шу партияни ўйнайлик, деб ялиниб-ёлворишга тушди. Муҳаммад унга соат 2 да урашуви борлиги ҳақидаги қоғозини кўрсатиб ва келаси шанба куни албатта ўйнашга ваъда қилиб, хайрлашди.
Эртаси тушдан кейин Муҳаммаднинг эшиги тақиллади. Қўшнилардир, деган ҳаёлда эшикни очса, остонада кеча у билан шахмат ўйнаган одам турибди. Муҳаммад бу одамни биринчи марта фақат кеча кўрганди. Муҳаммаднинг уй адресини қаердан олиб, уйини қандай топиб келганига жуда ажабланган бўлсада, «Қандай шамол учирди?», дея уни уйга таклиф қилди.
У, кечаси билан ухлай олмай чиққанини, Муҳаммаднинг адресини ҳалқаро муҳожирлар марказидан олганини, уйини қидиравериб, зўрға топиб келганини айтиб, шахмат ўйнашини ўтиниб илтимос қилди.
Муҳаммад унинг шахматга бунчалар шинаванда эканига ҳаваси ҳам келди ва: «Э биродар, кўнглингиз тўқ бўлсин. Керак бўлса эртагача шахмат ўйнаймиз сиз билан. Бемалол ёзилиб ўтиринг», деб дастурхон ёзди.
Овқатланиб олганларидан кейин, унинг илтимоси бўйича, шахмат ўйнайдиган столни расмий ҳолатга келтиришди (сурат-21). Кечаги ғолиб сифатида, биринчи ўйинни Муҳаммад оқ доналарда ўйнади. Ҳар галдагидай, b7 катакдаги пиёдани b6 катакка суриб, ўйинни бошлади.
У Муҳаммаднинг юришига ва унга қайта-қайта тикилабошлади. Муҳаммад унга: «Ҳа, доналарнинг қанақа юришини ўргатмоқчимисиз?», деди кулиб. У бўлса: «Йўқ, манашу юришингиз кеча менинг бошимга етганди», деди ва биринчи (жавоб) юришни қилиш учун 10 минутдан кўпроқ ўйлаб ўтирди.
Гапнинг қисқаси, тушдан бошлаб, эртаси кун чиққунча шахмат ўйнашди (сурат-21). Очиғини айтганда, мутлоқ кўпчилик ўйинда у ғолиб бўлди. Муҳамма шунча йил, турли даражадаги шахматчилар билан ўйнаган бўлса, бундай кучли шахматчини кўрмаганди.
Муҳаммад уни кузатаётиб: «Шахматда СССР спорт мастеридан кам эмас экансиз», деди. У эса кулиб: «Мастер эмас, гроссмейстерман”, деди. Кейин билса, бу йигит бирнеча бор ўз мамлакати ва Африка қитқаси чемпиони сифатида, жахон чемпионатида Анотолий Карпов билан ҳам дона сурган, халқаро гроссмейстер экан.
2010 йил, ноябрда шахмат даҳоларидан ҳисобланмиш, ҳалқаро гроссмейстер Нигел Шорт, ўзи туғилиб ўсган Лей шаҳрида шахмат сеанси (бир варакайига бирнеча одамлар билан ўйнаш) ўтказиши ҳақидаги эълонни Мартин кўтариб келиб қолди.
Сурат-24. Ўйиннинг охиридаги ҳолат
Муҳаммад Мартинга, аввал (2007 йилда) ҳам битта гроссмейстер билан ўйнаб, роса ютқазганман, деб унинг таклифини рад қилди. Мартин эса: "Н.Шортдай одам билан ўйнаш имкониятини одамлар бир умр кутишади. Легендага айланган бундай одам билан ўйнаб ютқазишнинг ўзи шараф эмасми?!”, деб уни рози қилди. Сиз башорат қилиб бўлмайдиган шахматчисиз-ку, дея унинг кўнглинида кўтариб қўйди.
Белгиланган куни, Лей шаҳридаги марказий клубга етиб боришди. Ҳар бир иштирокчи 25 фунт стерлинг тўлаб, барча (30 дан ошиқ шахматчилар) ўз жойини эгаллади. Муҳаммаднинг жойи 8-доскада экан. Томошобинларнинг эса сон-саноғи йўқ эди. Теле ва фотожурналистлар ҳам тўла эди.
Бугунги иштирокчилар буюк Британиянинг шимолий қисмидаги Чешир, Манчестер, Ланкашир, Ливерпул, Йокша каби графликлар (вилоятлар)дан келган шаҳар ва вилоят чемпионлари, таниқли шахматчилар экан. Бу учрашувга Мартин Пендал шаҳри, Муҳаммад эса Стокпорт шаҳри чемпиони сифатида иштирок қилаётган эдилар.
А.Алёхин, Б.Фишер, Н Шортларнинг номинигина эшитганда ҳаяжондан 2 кун ухлай олмай чиқадиган – Муҳаммад, бугун нимагадир мутлоқа хотиржам эди.
Бироқ катта кўпчилик шахматчиларнинг Нигел Шортни кўришганидаёқ асабийлашаётганлари сезилиб турарди. Ҳатто айримлари ўйин давомида, асабийлашиб, ўзларини тутаолмай, қалтирай бошлаганларининг ҳам гувохи бўлдик.
Барча доскалардаги биринчи юришни, d7 катакдаги пиёдани d5 катакка суриб, оқ доналар сохиби сифатида Н.Шорт қилди. Бунга жавобан, қора доналар билан ўйнаётган барча иштирокчилар d2 катакдаги пиёдани d4 катакка суришди. Фақат биргина Муҳаммад b2 катакдаги пиёдани b3 катакка сурди.
Иккинчи юришни қилиш учун Муҳаммаднинг олдига келган Шорт, бир шахмат доскасига, бир мусобақа ташкилотчиларига, бир Муҳаммадга тикилиб, анча туриб қолди. Бунга мусобақа ташкилотчилари, судьялару, барча томошобинлар ҳайрон эди.
Муҳаммад эса Н.Шорт бугунги мусобақа ташкилотчиларига: «Тузукроқ юришнида билмайдиган бу одамни мусобақага ким киритди», деб мени ҳайдаб юборишадими, деб хавотирда эди. Ҳар қалай Н.Шорт нафақат буюк шахматчи ва шунингдек юксак маданиятли ва фаросатли инсон ҳам экан. Бир оғиз ҳам гапирмай, ўз юришини қилди-да, ўтиб кетди.
Кейинги сафар Н.Шорт Муҳаммаднинг олдига келмасиданоқ, мусобақа ташкилотчилари, судьялар, журналистлар унинг олдига келиб туришди. Залдаги барча томошабинларнинг диққати буларга қаратилган эди.
Муҳаммад иккинчи юришда g2 катакдаги пиёдани g3 катакка сурди. Н Шорт бир унинг шахмат доскасидаги юришига, бир унинг юзига қарадида, эссизгига бу одамга шахматчи деган ном, дегандай бошини сарак-сарак қилиб, ўз юришини қилди-да, ўтиб кетди.
Шу тариқа, Н.Шорт Муҳаммаднинг олдига келганида вазиятга эътибор ҳам бермай, ўз юришини қилиб, ўтиб кетаверарди. Ўйин ярмидан ошганида, 10 дан ортиқ одам ютқазганларини тан олиб, мусобақани тарк қилишди. Қолган барча шахмат доскаларида доналар сони ва сифати бўйичада, вазият бўйичада, Шортнинг қўли баланд экани кўриниб турарди. Фақат Муҳаммад дона сураётган шахмат доскасида доналар ҳам, вазият ҳам теппа-тенг эди (сурат-23).
Энди, Шорт Муҳаммад биланги ўйинига эътибор қилабошлади. Бу эса айниқса журналистларнинг ва томошобинларнинг диққатини ўзига тортарди. Ҳарчанд ҳаракат қилсада, на доналар сони ва сифатида, нада вазиятда устунликка эга бўлаолмаётганига Н.Шорт озроқ асабийлаша бошлади. Натижада кичигроқ хатоларга ҳам йўл қўйди.
Муҳаммад унинг йўл қўйган хатоларини журналистларга ишора билан кўрсатарди. Теле ва фотожурналистлар бўлса тинмай буларнинг ўйинларини тасвирга олиб, суратга туширишарди.
Ўйиннинг охирига қараб, битта-яримта доскада дона сураётганлар қолганди. Буларнинг ҳам ютқазишаётгани кўриниб турарди. Буларда доналар сони теппа-тенг эди. Вазият бўйича Муҳаммаднинг қўли сал баландроқдай эди. Барчанинг диққат-эътибори фақат буларнинг ўйинига қаратилган эди.
Юриш гали Муҳаммадга келганида, шохни с2 катакдан d2 катакка сурди (сурат-24). Кўпчилик енгил чапак чалиб юборишди. Н.Шорт эса галдаги юришини қилмай: «Дуранга розиман», деб унга қўлини чўзди. Муҳаммад эса бунга хурсанд бўлиб, унинг таклифини дарҳол қабул қилди. Шу тариқа ўйин тугади. Кўпчилик Муҳаммадни табриклаётиб: «Дуранга бекор рози бўлдингиз, сизнинг қўлингиз баланд эди», дейишарди.
Н.Шорт бошқа доскадаги ўйинларини тугатиб, унинг олдига келди ва: "Балли, сиз кучли шахматчи, муносиб рақиб экансиз. Бугунги мусобақада, битта сиз дуранг қилаолдингиз, табриклайман!”, дея унинг қўлини қисиб қутлади (сурат-25).
Журналистлар, шахматчилар, томошобинлар буларни ўраб олишди ва савол-жавоб бошланди:
- Журналист: -Сизнинг бу қилган дурангингиз ғалабадан кам эмас, сиз бунга қандай эришдингиз?
- Муҳаммад: Мен бу натижага кучли шахматчи бўлганим учун эмас, рақибимнинг йўл қўйган хатолари эвазига эришдим.
- Журналист: Дунёнинг энг буюк шахматчиларидан бири бўлган Н.Шорт қандай хато қилдики, сиз ундан фойдаланган бўлинг?
- Муҳаммад: Жаноб Шортнинг биринчи ва асосий қилган хатоси рақиби(мен)га нисбатан менсимаслик қилгани бўлди. Иккинчи хатоси эса, асабийлашгани боис хатоларга йўл қўйди.
- Шунда Шорт гапга аралашиб: «Жаноблар, у тўғри айтди. Менинг бу хатойим нафақат ўзимга, менинг шогирдларимгада сабоқ бўлиши керак», деди.
- Н.Шорт Муҳаммадга юзланиб: «Мен сизни ҳеч эслай олмаётирман, қайси мамлакатдан бўласиз?», деб сўради. Муҳаммад Ўзбекистонлик эканини айтгач: «Ноҳатки сиз Рустам Қосимжонов (сурат-16) бўлсангиз.
У ёшроқ эди чамамда. Мен дунё бўйича 2-ўриндаги ўйинчи пайтим, ФИДЕ бўйича (2004) жахон чемпиони Рустам Қосимжонов шахматдаги рейтинги бўйича 25-ўриндаги ўйинчи эди», деди уни камситгандай қилиб.
- Йўқ, мен Р.Қосимжонов эмас, Муҳаммадман, деди. Шунда бирнечалари бир варакайига қўл телефон-компутерига унинг исми-шарифини киритиб: «Дунёдаги бирон мамлакат чемпиони йўқ, бу исм-шарифда», дейишди. Яна бирлари: «Бунақа исм-шарифли гроссмейстер ҳам йўқ дунёнинг бирон жойида», дейишди.
- Шунда журналистлар: «Қандай унвондаги шахматчисиз, ўзи? Ҳалқаро мусобоқалардаги зафарларингиз ҳақида гапириб беринг», дейишди.
- Муҳаммад: Халқаро мусобоқалар тугул, район мусобақаларигада қатнашмаганман. Шахмат бўйича бирон айтишга арзигулик разряд йўқ менда. Тўғрисини айтсам, мен умуман шахматчи эмасман, шахматсеварман холос.
- Шунда Мартин олдинроққа чиқиб: «У тўғри айтаяпти. У, Шорт ва бизга ўхшаган расмий шахматчи эмас. У норасмий ва башорат қилиб бўлмайдиган шахматчи», деди кулиб.
Сурат-25. Халқаро гройсместер Н.Шорт (чапда) ўз рақиби (Муҳаммад)ни табрикламоқда. Ангилия - 2010
Эртасига қатор нашрларда: «Башорат қилиб бўлмайдиган шахматсеварнинг зафари», сарлавхаси билан мақолалар босилди. Қизиғи шундаки, «Башорат қилиб бўлмайдиган шахматсевар», дегани бирон унвон деган ҳаёлга боришганми, бу мақолаларда: «Башорат қилиб бўлмайдиган шахматсевар унвонидаги шахматчи (Муҳаммад), халқаро гроссмейстер унвонидаги шахматчи (Н.Шорт)ни ютишига сал қолди», деган жумлалар ҳам бор эди.
Муҳаммад шахматчи бўласада, шахмат билан боғлиқ бўлган ҳаётига назар солса, нималари биландир саргузашт ва ҳангома (сатирик) ҳикояларга ўхшаб кетадигандай туюлади. Шахмат билан боғлиқ ҳаёти асосида, шундай хулосага келдики, шахмат фақат гўзал ва қизиқарли ўйингина эмас, шахмат – спорт, саргузашт, ижод, илм, тирикчилик (ҳаёт) ва санъат ҳам экан.
3.2. Санъатга ихлос
Муҳаммаднинг санъатга, мусиқага бўлган қизиқиши 8-10 ёшларидан (1958 йилдан) рахматлик отаси тасирида бошланган. У пайтларда туш вақтида экишда қатнашаётган меҳнаткашларнинг маданий хордиғини чиқариш учун тез-тез радио айткизиб бериларди.
Бу радио бир неча катта –катта батериаларга тиркалиб, томга узун-узун ходалар тикиб, уларга сим (антенна) тортиб, кўп машаққатлар билан айттириларди. Радиода Комилжон Отаниёзов куйлаганда отаси айниқса берилиб тинглар эдилар ва фарзандларига га ҳам "тингла, Комилжон куйлаяапти” дер эдилар. Шу-шу, Муҳаммад ҳам Комилжон Отаниёзов санъатининг ихлосманди бўлиб қолди.
Сурат-26. Муҳаммад "Юртим Хоразм” ашуласини куйлаш жараёнида. 1974
У пайтлар мусиқа асбоблари (қашқар рубоби, тор)нинг камлиги учунми, ёки уларни сотиб олиш имкониятиларининг камлиги учунми, рубоб ёки тор олишнинг имконияти бўлмади.
Уйда ўтин учун кесиб қўйилган йўғон оқ толдан тор ясашга киришди. Кўп машаққатлар билан оғирлиги сал кам 10 кг келадиган анча бесўнақай, лекин торга ўхшаш нарса яшашга эришди.
Унинг тери қопланаладиган жойига рус халқ эртаклари китобининг муқовасини қўйиб, алюмин симдан пардалар боғлаб, қўлига тушган майда симлардан тортиб чалабошлади. Ҳар қалай, Комилжон аканинг торига ўхшаб сайрамасада, шуларга ўхшаброқ овозлар чиқарарди. Уни кундан кунга такомиллаштира борди. Ва бир неча йил ичида гулноз, андижон полкаси каби музикаларни чаладиган бўлди.
Ўрта мактабнинг 7-8 снифларида ўқиган кезларида райондаги таниқли санъаткорлардан бири - Галди Ортиқов мусиқа ўқитувчиси бўлиб келди. Ўшанда биринчи марта Муҳаммад ҳақиқий торни қўлига олиб кўрди.
Мусиқа ўқитувчиси ундаги мусиқага бўлган қизиқишни ва қобилиятни дарров пайқади ва бу соҳада устозинг ким, деб сўради. Муҳаммад ўзига хос бир фахр билан: " Устозим Комилжон Отаниёзов”, деди. Мусиқа ўқитувчиси ҳавас билан анойи бир қаради-да, ноҳатки, Комилжон акани кўрганмисан, деб сўради. Кўрганман, лекин гаплашмаганман деди, Муҳаммад.
Аввал музика ўқитувчиси, кейин барча ўқувчилар кулиб юборишди, Муҳаммад эса қип-қизариб кетди. Бунга уялмагин, ҳозир бунақа (увайсий) шогирдлар кўп. Комилжон ака билан мен ҳам гаплашмаганман, лекин ўзимга устоз деб хисоблайман. Мана энди бу мактабда Комилжон аканинг шогирдлари иккита бўлдик, деди.
Мусиқа ўқитувчиси ҳар ашула дарсида Комилжон аканинг мусиқасини чалиб ашулаларини айтарди. Муҳаммаднинг торни чалиши, овози Комилжон аканикига ўхшамасада, унга тақлид қиларди.
Талабалик йиллари ўтиришларда, дўстларнинг тўйларида , тор чалиб ашула айтиб олқишларга сазавор бўлган пайтлари ҳам бўлган. Комилжон аканинг консерти қаерда бўлмасин, албатта борарди. Магнитофонидаги кассеталарнинг деярли барчаси Комилжон аканинг ашулалари эди.
Муҳаммад Комилжон Отаниёзов билан учрашиш ва унинг билан сухбатлашиш бахтига Тошкентда аспирантлик йиллари (1973-1975)да муяссар бўлган. Биринчи марта уни Дошўғизлик иқтисодчи олим, Абдулла Сафаевнинг дала ҳовлисида учратган.
Шу кундан бошлаб Комилжон ака иштирок қиладиган кўпчилик ерларда унинг қўлини ювдириш, чой, овқат қўйиш ишлари билан асосан Муҳаммад шуғулланарди. Ёши катта ва мўътабар одамлар билан мулоқатда бўлиш , уларга хизмат қилиш одобини Муҳаммадга раҳматлик отаси ўргатган эдилар.
Сурат-27.К.Отаниёзов ашулаларини куйлаб...2012
1973 йилда филолог олим, Аҳмаджон Сафоевнинг ишчилар шаҳарчаси массивидаги ҳовлисида бўлган бир маракада, Комилжон ака ўтирган уйга хизмат қилиш учун бошқа бир йигитни қўйишган. Унинг хизматларидан, айниқаса одобидан Комилжон аканинг кўнгли тўлмаган ва Муҳаммадни топишларини буюрган.
Бир кун Комилжон ака ундан, ўғлим бу одобни ким ўргатган сенга деб сўрайдилар, у отам ўргатганлар дейди. У киши Муҳаммаднинг отаси тўғрисида батафсил эшитганларидан кейин: "Ҳа, эсимга тушди, мен ёш пайтларимда Боғотлик Абдулла қори билан бизникига тез-тез келиб, отам билан гаплашиб ўтирар эдилар. Мен уларга хизмат қилардим.” деб эслади.
Ва: "Дунёнинг ишларини қаранг, бугун сен бизга хизмат қилаяпсан”, дедилар. Шундан куйин Комилжон аканинг унга бўлган муносабати янада самимийлашади.
1974 йилда А. Сафаев Ўзбекистон Фанлар Академияси мухбир аъзолигига ўз номзодини қўйиши муносабаит билан Фанлар Академияси президенти бошлиқ бир неча академикларни уйига (зиёфатга) таклиф қилди.
У пайтлари Комилжон аканинг ўнг қўла ва оёғи касал эди, шунинг учун Ортиқ Отажонв кўпинча унинг ёнида тор чалиб ўтирарди. Таклиф қилинган меҳмонларнинг деярли барчаси етиб келган эди. Фақат президент Обид Содиқов Марказқўмга чақирилгани учун кечикаётган эди. У келгунча озроқ ашула, озроқ сухбат бўлиб турди. Мен ўшанда ҳатто академиклар ҳам Комилжон акани ниҳоятда ҳурмат қилишларининг гувохи бўлганман.
О.Содиқов ҳали эшикдан кирмасданоқ Комилжон ака: "Туринг ҳаммангиз, илм подшоси келди”, дея ўзи ҳам ўрнидан қўзғалди (лекин биров кўмаклашмаса ўзлари ўрнидан туришга қийналар эдилар). Барчалар тикка туришди.
Обид ака югириб келиб, Комилжон ака сиз турманг, илм подшоси ким бўлибди, санъат султонининг олдида, деди-да уни ўрнидан туришга қўймади, ўзи унинг ёнига ўтирди. Мен ўшанда улуғ инсонларнинг ҳазиллари ҳам улуғ бўлишининг гувохи бўлганман. Шундан кейин ҳамманинг кайфияти янада кўтарилиб кетди, базм тонг саҳаргача давом қилди.
Комилжон Отаниёзов гоҳо яширин, гоҳида очиқчасига Ислом буюрган ибодатлар (намоз, рўза, закот)ни қилар эдилар. Концерт бўлиб турган пайтда шом ёки хуфтон намозининг вақти кирса, бошқа биттасига номерни бериб, ўзи бориб ибодатини қилиб келарди.
Тўғри, «Хурсандман партиямдан...», «Ленин номи бўлсин бошимнинг тожи», каби қўшиқларни ҳам онда-сонда айтган. Бу билан уни Ленинпараст, ёки атеистга чиқариб бўлмайди. Боиси шуки, Ленин, партия калималарини айтмаган санъаткор саҳнага чиқа олмас эди у пайтлари. Комилжон ака тилида Ленин, партия, дегани билан унинг дилида доим Аллоҳ зикри бўлган. Ислом масаласида у отасининг васиятига доим содиқ қолган.
То мустақилликка эришгунича, Ўзбекистон телевидениеси ўз кўрсатувларини эфирга узатганида Марказий Телевидениенинг "Время” дастурини олиб кўрсатишга мажбур эди."Время” дастури бошлангани онда барча ўзбек дастурлари тўхтатилиши лозим эди.
Сурат-28. K.Отаниёзов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан А.Хоразмий ва И.Абдуллаевлар томонидан ишланган портрет
Тошкентнинг "Бошлиқ» маҳалласидаги теледастурларни эфирга узатиш республика идорасининг 1967 йилги "ТВ-зона 4" деган дафтарида бир ЧП (Фавқуллода ҳодиса) қайд қилинган. Бу дафтарда ëзилишича, ўша йилнинг ноябр ойи кунларидан бирида "Время” программаси эфирга узатилмасдан унинг ўрнига Комилжон Отаниëзов концерти берилган. Бу ҳол эса қуйидагича содир бўлганди.
. Времянинг вақти кирган пайтда Комилжон Отаниëзов ашула айтиб турган эди. Бирдан Комилжон Отаниëзов ашуласини тугатмасдан Время бошлаворди. Икки минут ўтар ўтмас Времяни тўхтатди-да, яна Комилжон ака ашула айтиб юборди. Тўрт минут ўтар ўтмас яна Время кўрсатиб юборди. Ундан кейин яна Комилжон ака ашула айтди. Ашулани телевизор тугагунча айтди ўзиям.
Совет Иттифоқининг энг асосий теледастурини тўхтатиш ўша пайтдаги мафкурага қарши бориш билан тенг эди. Шу воқеа сабаб вилоят ва республика раҳбариятидаги мутасаддилар партиявий чора олдилар. Бу воқеадан сал ўтмай, юқорининг топшириғи асосида, Муштум журналида Комилжон Отаниëзов танқид қилинган карикатура пайдо бўлди. Ана шундан кейин ҳофиз республикани тарк қилиб, бир муддат Туркманистонда ижод қилишга мажбур бўлганди.
Комилжон Отаниёзовга бир неча маротаба, Коммунистик партия(КПСС)га кириш таклиф (ҳатто илтимос) қилинган. Комилжон Отаниëзов турли сабаблар билан ўзини компартиядан олиб қочганини ҳам озчилик билади. Ана шундан кейин, Комилжон Отаниëзовга унинг 50 йиллик юбилейи муносабати билан берилиши керак бўлган Социалистик меҳнат қаҳрамони унвони бериш масаласи кун тартибидан олиб ташланган.
Комилжон ака ўзининг шогирдларига нисбатан қаттиққўл ва талабчан одам эдилар. Шогирдларининг ҳар бир ҳаракати ва сўзларига эътибор берар эдилар. Улар хеч қачон Комилжон ака олдида ҳазилашмас, одоб билан ўтириб, одоб билан туришарди.
Ортиқ Отажонов, Гавҳар Матяқубова каби шогирдлари унинг олдидан чиққанларида "узтознинг салобати одамни босиб , эзиб юборай дейдия” дейишарди. У киши доим таҳоратли юрар, беш вақт номозини қанда қилмас эди. Кўпчилик саъаткорларга ўхшаб унвонлар орқасидан қувмас, мансабдорларга суйканмас эди.
Бир куни меҳмонлар келишдан олдинроқ Муҳаммаднинг музикага бўлган қизиқиши тарихи, ҳозирги олиб бораётган илмий тадқиқотлари ҳақида сўраб ўтириб: "Муҳаммаджон, майли номзодлик ҳимоянгни ҳозирги ишларинг билан қилавергину, лекин пахта билан ҳам ишлагин. Чунки пахта Ўзбекистон ҳалқининг нонни бу” деганлар.
Таҳорат олишга чиқиб кетганларда унинг торини олиб (унинг торини олишга унақа-бунақа одамнинг юраги дов бермасди) Комилжон ака 1963 йилда ёзиб музикага солган "Юртим Хоразм” ашуласини завқ билан ҳиргойи қилиб турганида беҳосдан қайтиб келдиларда, кулиб:
-Анча мунча пишиб қолибсан, дедилар. Муҳаммад унинг кафияти яхшилигидан фойдаланиб, Комилжон ака , ундай бўлса менга ҳам бир фатоҳа бериб юборинг, деди. Ўз қўлларини дуога очиб, қўтар қўлларингни, дедилар. Муҳаммад ва бу ердагиларнинг барчаси ўринларидан туриб қўлларини дуога очдилар.
-"Илмингдан барака топ, Омин Оллоху акбар!” дедилар, булар ҳам беихтиёр қўлларини юзларига тортишди ва ҳайрон бўлиб унга қарадилар. У кулиб жойига ўтирди, ва ҳозир тушинтираман, деди.
Яхши санъаьткор, олим, мусаввир, актёр, ёзувчи, шоир, бастакор ва шу кабиларга истак ва меҳнат билангина эришиб бўлмайди. У нарсалар истеъдод дейилади ва камдан-кам одамларга бериладиган Аллоҳнинг неъмати ҳисобланади.
Сенга Парвардигор катта истеъдодни илм борасида берган кўринади, шуни маҳкам тут! Майли, бир ёнингда санъат, адабиёт ҳам ҳамроҳинг бўлсин, улар ҳеч қачон зарар қилмайди, дедилар.
Муҳаммад унинг маслаҳати билан иш кўриб, илмни маҳкам тутди. Нафақат санъат, адабиёт ҳам ҳамрохи бўлди. Илмий-адабий, илмий-сатирик китоблар ёзди, битта, иккита шерлар ёзиб айримларига куй ҳам басталади.
Муҳаммад аллақачон Пайғамбар ёшдан ошган бўлсада, қўшиқчилик санъатининг Комилжон ака асос солган йўналиши бўйича, устози ёзиб куйга солган ашулаларни, қўлида тор билан ҳиргойи қилишдан тўхтамаган (сурат-27). Ҳатто Комилжон ака ижод қилган "Юртим Хоразм” ашуласини 2012 йилда, "Озодлик” радиосида ҳам куйлаган.
Муҳаммаднинг бундай қобилияти ва унинг насли ҳақида, машҳур ёзувчи ва шоир, адабиёт соҳасидаги ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати Аннақули Нурмаммедов ўзининг "Пайғамбар ёш қутлуғ бўлсин”, шерида шундай ёзган:
Наслини олибдир, ул Ўғизхондан,
Ал-Хоразмийдан, Махтимқули уммондан.
Хофизлик сирини, устози Комилжондан,
Минг ҳунар қўлинда, сайрон Муҳаммад.
Муҳаммаднинг қуйидаги "Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!” шеъри, у басталаган куй асосида, тўйларда, тадбирларда, радио ва телевиденияда, 1994 йилдан буён, хонанда ва тингловчиларнинг севимли ашуласи сифатида куйланаяпти.
Ва шунингдек, бу шеърнинг тўй ва тадбирларда, ҳатто ҳалқаро илмий-амалий конференцияларда ҳам янграб туриши, нафақат унинг муаллифига ва шунингдек барча Хоразмликлар учун ҳам ғурур саналаяпти.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Муҳаммад мустафо назари тушган,
Шул сабаб бул юртда олимлар бисёр.
Хоразм тарихин очсангиз агар,
Ал-Хоразмий, Берунийдек сиймолари бор.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Авесто ҳам Зардўштсиз ўтардинг дунё.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Пайғамбарлар ватанисиз ўтардинг дунё
Хоразм Жайхундан сув ичган ул кун,
Хоразм буюк деб, тан олинган кун.
Бунда ҳам тоғлар бор, армонли тоғлар,
Шул юртдан чиққандир Жалолиддинлар.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Жалоладдин, Сиёвушсиз ўтардинг дунё.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Комилжону Ҳожихонсиз ўтардинг дунё.
Хоразм Полвон пир кўз очган диёр,
Ғавсул Аъзам, Султон Увайс сўфилари бор.
Аз-Замахшар, Қубролардек валийлар бисёр,
Мадхингни куйлаган Комилжонинг ҳам,
Ахмад ҳожи Хоразмийдек олимлринг бор.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Огоҳий, Маъмунсиз ўтардинг дунё.
Хоразм бўлмаса нетардинг, дунё?!
Феруз сони, Ахмадларсиз ўтардинг дунё.
Буюк Хоразмийларсиз ўтардинг дунё.
Ашула бўлиб куйланаётган бу шеър, бир неча хонандаларнинг элга танилишига ҳам сабаб бўлди. Муҳаммад бу шеъри ва у асосида айтилаётган ашулаларни, санаътдаги (санаткор бўлмасада) устози, улуғ санаткор, Комилжон Отаниёзов хотирасига бағишлаган.
1997 йилда Комилжон Отаниёзовнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Унинг сиймоси акс этирилган кўплаб портретлари ишланди. Булар ичида Муаммаднинг меъморчилиги асосида ишланган, унинг мана сиз кўриб турган (сурат-28) портерети энг яхшиси бўлиб, бундан, Ўзбекистон булбули деб тан олинган, Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақалпоғистон ва Татаристон республикалари ҳалқ артисти, буюк хофиз, Комилжон Отаниёзовнинг руҳи поклари шод бўлган бўлса ажаб эмас.
* *
*
Муҳаммад Буюк Британиядаги Стокпорт коллежи(сурат-29)да, турли хил миллат вакиллари билан ўқиган даври(2006-2008)да, инглиз, араб, рус, урду (ҳинд), испан, форс тилларида (ўзи шу тилларни мукаммал билмасада) шеърлар ёзиб, уларга мусиқа басталаб, тадбир ва вечерларда куйлаб, олқиш олган пайтлари ҳам бўлган.Рус тилидаги:
Сурат-29. Стокпорт коллежи олдида
Те местами рус прошёл, я цветами засыплю,
Буду любит русских, пока вечно не сплю.
Вес Азия ученик, Сергей Рыжов учитель,
Благодарья русским, Ахмад стал учёным.
Шеъри русча гапирувчилар ичида шу даражада оммалашиб кетдики, буни нафақат руслар, барча русча гапирувчилар ҳам ҳиргойи қиладиган бўлишди.
Бу шеърни Муҳаммад ўз миллатдоши, Россия Президенти В.Путиннинг биринчи ёрдамчиси, Жаҳон Поллиевга юборади. У эса бу шеърни Путингада ўқитган.
Муҳаммаднинг урду (ҳинд) тилида ёзиб, ҳиндча мотивда куйлаган қуйидаги шеъри ҳам урду ва ҳинду гапирувчилар орасида ҳиргойи қилинарди:
Е урду болне вале пяре лого,
Ҳиндустани, Пакистани гим боҳат а чеҳе.
Раж Капур нур жахан карта ху,
Ахмад ҳожи инсо сари дунё китаре.
Муҳаммаднинг форс тилида ёзган қуйидаги шеъри ҳам диққатга сазавор бўлди:
Форси забон бузруг мардум,
Авлиёлари муаллимими ман.
Духтар, ханум анва хуш гел,
Ахмад ҳожи неваш насти аст.
Муҳаммадга испан тилидаги қуйидаги шеърни ижод қилиш унча мураккаб кечмади. Боиси у 1983-1984 йилларда Мозамбикдаги Эдуардо Мондлана Университетида талабаларга сабоқ берганда бу тилни яхшигина ўзлаштирганди.
Españolas, Portugueses mis amigos,
Sus lenguas tambem los amo.
America Latina, toda Africa,
Akhmad hoji tambem sus amigos.
Муҳаммад томонидан араб тилида ёзилиб куйланган қуйидаги шеър турли миллатга мансуб кўпчилик мусулмонлар учун ҳиргойи қилинадиган мавзу бўлди:
Ла Илаҳа илаллаҳ ва Муҳаммад расул Аллаҳ,
Ислам ал-хаир, лианна ҳува дин Аллаҳ.
Кулли муслим садиқ ианна алим Валлаҳ,
Ахмад ҳожи казалик мин умма Расул Аллаҳ.
Муҳаммад томонидан ижод қилиниб, унга куй басталаб, инглиз тилида куйланган (сурат-30) қуйидаги (охирги тўрт куплети келтирилган) "Goodbye Barbara Bingley” шеъри Муҳаммадга Стокпорт коллежида ўзига хос шуҳрат келтирди:
Сурат-30. " Good bye Barbara Bingley” ашуласини куйлаш жараёнида
Akhmad loved her as an easy game to play,
Now I need a place, to hide away.
Never visit me, without Barbara Bingley,
Goodbye now, beautiful Barbara Bingley.
Тўрт куплетдан иборат бу шеър, бирнеча йиллар Стокпорт коллеже талабаларидан тортиб, коллеж раҳбариятигача севиб ҳиргойи қилинадиган шеър бўлиб қолди.