"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қисмати (Тарихий роман)

XI-Бобнинг давоми

11.3. Аттестацияси аталмиш масхарабозлик ҳақида

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил, 3-сентябрь, 415-қарори асосида октябрь ойида Тошкент Давлат Аграр Университетида ҳам аттестация жараёни бошланди. Аттестация комиссиясининг Давлат тест Маркази, Олий ўқув юртлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликларининг мансабдор ходимларидан иборат 12 та аъзосидан биронтаси ҳам агрономия соҳаси бўйича мутахасис эмас эди.
           Бунинг устига, аттестация ўтказиш бўйича биронта дастур, меъёрий ҳужжат ёки йўриқнома йўқ эди. Бу эса комиссиянинг кўнгли тусаган нарсани қилиши, оғзига келган нарсани сўрашига имконият туғдирди. 
          2005 йил 7-февралда ТошДАУ ректорининг хонасидаги учрашувда Давлат тест маркази бош директори Б.Исмоилов ва аттестация комиссияси котиби Б.Ражабовларнинг очиқ-ойдин: -Аттестациянинг асосий мақсади юқорига маъқул бўлмаган, университет раҳбариятига ёқмаган ходимларни ўтказмаслик эди - деган сўзлари комиссия мақсадининг мазмунини очиб берди.
        Энг чатоқ томони шу эдики, 2002 йилда Муҳаммаднинг ноҳақ азият чекишига сабаб бўлган, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директорининг ўринбосари, мутахасислиги бўйича инженер-механик бўлган М.Тошболтаев ҳам шу комиссиянинг фаол аъзоларидан бири эди. Ва Муҳаммад уларга 2002 йилда ёзган (юқорида баён қилинган) аччиқ жавоб хати учун қасд олишга жуда катта имконият туғилган эди.
        Октябрь ойининг 20 ларига келиб Тошболтаев Муҳаммадни ўтказмаслик учун қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўқув юртлари бошқармаси бошлиғи Х.Хамидов, тест маркази маъсул ходими Б.Ражабов каби аттестация комиссияси аъзоларини Муҳаммадга қарши қўйгани маълум бўлиб қолди. 
Бундан ташқари, комиссия аъзолари бошқа миллат вакилларига (ТИИМСХ даги кучли олимни қозоқ бўлганлиги учун ўтказишмаган), Исломга ҳайрхоҳларга унча хуш қарамасликлари ҳам билиниб қолди. Шу боис бўлса керак университет проректори Л.Ғовурова Муҳаммаднинг анкетасига имзо қўяётиб: -Анкетангизга “Туркман”, “Ҳожи” каби сўзларни ёзмасангиз яхшироқ бўларди - деганига ажабланмади.
         Шундан кейин, Муҳаммад аттестацияга киришдан бирнеча кун олдин, кафедра аъзоларига, университет раҳбариятига аттестациядан фақат ўзи ўтмаслигини ва унинг асосий (сиёсий) сабабларини ҳам айтди. Аттестацияга кирган ходимлар асосан 3-5 минут ичида чиқишарди. Муҳаммад эса роса 23 минутда чиқди.
           Аттестациянинг суҳбат қисмидан кўзланган мақсад ходимларнинг профеционал билими ва салоҳиятини баҳолашдан иборат эди. Бу бўйича биронта ҳам савол бўлмади. Савол-жавоблардан фақат очиқ дарс ҳамда таълим босқичларидаги янгилик (кейинги йилларда жорий қилинган)лари ҳақидаги саволлар аттестация йўналишига мосроқ бўлди холос. Бундай саволларнинг бу суҳбатда берилиши ҳам унча тўғри эмас эди. Қачонки, суҳбатга киришдан олдин таълим стандартлари бўйича компутерда тест топширган эдилар.
           Асосий савол-жавоблар Муҳаммаднинг фамилияси нимага Хоразмий эканлиги, Исломдаги эътиқоди (ҳажга боргани), Расулуллоҳнинг қачон ҳижрат қилгани, тасаввуф бўйича нима учун мақола ёзгани, ўзи агрохимик-тупроқшунос бўлатуриб нимага адабиётга қизиқиши, нимага кўп жойларда ишлагани, Ал-Хоразмийнинг қайси китобларни ёзгани, ароқннг ким томондан кашф қилинигани кабилар тўғрисида бўлди.
           Очиғини айтганда, ректорнинг бирнеча марта: -Майли сизларники маъқул деб айтақол, бир марта гапдан қолсангизчи - деганига ҳам қарамай, асоссиз гапларига маъқул демади. Чунки “Ҳар бир амал ниятга яраша бўлғусидир”, деган ҳадис бўйича уларнинг нияти Муҳаммадга маълум эди. 40 та профессордан фақат Муҳаммадни (200 босма табоққа яқин мақола-ю китоблар ёзган, қатор ихтиролар яратган, ҳали нафақа ёшига етмаган агрохимия соҳасидаги ягона профессор бўлсада) “Аттестациядан ўтмади” - деб эълон қилишди. Ва Муҳаммад: “Бу қарор эдолатсиз ва сиёсий эканлиги учун унга рози эмасман”, деб ёзиб имзо қўйиб берди.
             -Аттестация комицияси мен ҳақимда чиқарган қарорининг адолатсиз эканлигига тушиниб, ҳеч бўлмаса Худодан қўрқиб, уни ўзгартирар - деб 2 ойча кутди. Лекин улар инсофга келмади ва ниҳоят Муҳаммад ёрдам сўраб 27.12.2004 да мамлакат президентига (ундан ёрдам бўлишига умиди бўлмасада) ариза билан мурожат қилишга мажбур бўлди. Қуйида ўша ариза айнан келтирилади:

Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримовга
А р и з а
            Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3-сентябрь 415-қарорида мамлакатимиз аграр соҳасида таёрланаётган кадрлар сифатини яхшилаш ва шу мақсадда уларни таёрлаётган профессор-ўқитувчилар малакасини аниқлаш мақсад қилинган эди. Бу қарорни мамлакатимизнинг аграр соҳаси олий ўқув юртлари талабалари ва олим-педагоглари ҳам яхши кутиб олдилар. Шу қарор асосида 2004 йил октябрь-ноябрь ойларида Тошкент Давлат Аграр Университети профессор-ўқитувчилари ҳам аттестациядан ўтказилди. Аттестация жараёни 3 босқичдан иборат бўлди: 
-Ходимнинг илмий-педагогик салоҳиятини топширилган ҳужжатлар асосида баҳолаш.
-Сиёсий жараён ва ДТС бўйича компутерда тест топшириш.
-Ходимнинг профессионал билимини баҳолаш бўйича аттестация комиссияси аъзоларининг суҳбатидан ўтиш.
                  Асосий ва ҳал қилувчи жараён 3-босқичда бўлиб ўтди. Аттестация комиссияси аъзолари агрономия соҳаси бўйича мутахасис бўлмаганликлари ва бу борада малакасизликлари боис агроном-олимларни ароқнинг ким томонидан ихтиро қилингани, палонинчи қарорнинг қачон қабул қилингани, Ўзбекистондаги охирги хону-амирлар ким бўлганликлари, Ал-Хоразмий нечта китоб ёзгани, Расулуллоҳ қачон ҳижрат қилгани каби саволлар орқали аттестациядан ўтказишди.
            Натижада университетимизнинг кўплаб салоҳиятли профессор-ўқитувчилари аттестациядан ўтмади. Ўз соҳалари бўйича ҳатто мамлакатимизда таниқли бўлган Белолипов, Азимбоев каби профессорлар, 15 йилга яқин Унивеситет ўқув бўлимини бошқарган, 2003-2004 йилги энг яхши декан конкурсининг ғолиби Х.Ҳайитбоев каби раҳбар-олимлар чаласаводга чиқарилиб “зўрға шартли” ўтказилди.
          Аграр университетда икки йил давомида меҳнат отпускаси нима эканлигини билмай, кунига 12-14 соат ишлаб, 2 та дала тажрибаларини олиб бораётган бўлсам, 20 га яқин илмий мақола, бирнеча ўқув-услубий ва ўқув қўлланма ёзган бўлсамда аттестациядан ўтмаганим мен учун кутилмаган ҳолат бўлмади.
          Аттестация комиссияси фаол аъзоси М.Тошболтаевнинг менга нисбатан шахсий адовати, фамилиямнинг Хоразмий эканлиги, миллатимнинг туркманлиги, тасаввуф ва адабиётга ҳам қизиқишим, исломдаги эътиқодим, ҳожи эканлигим каби фазилиятларим аттестациядан ўтмаслигимга сабаб бўлди. Юқоридаги фазилиятларим авваллари ҳам менинг азият чекишимга сабаб бўлган бўлсада мен улар билан фахрланаман.
           Аттестациядан ўтмаслигим ва унинг сабаби ҳақида мен ишлаётган кафедра аъзолари ва университет раҳбарияти хабардор эди. Шу боис ҳечким университетдаги 40 га яқин профессордан аттестациядан фақат мен ўтмаганимга ажабланишмади. Бу борада адолатнинг тикланишига ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
                               Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич
            Юқорида таъкидланган фазилатларим сабабли мен 1997 йилда ҳам бундай адолатсизликка учраганман. Бу борада ёрдам сўраб қатор йиллар мабойнида сизга бирнеча бор ариза билан, ҳатто оммовий ахборот воситалари орқали ҳам мурожат қилганман. Афсуски, буларнинг бирортаси ҳам сизга етиб бормай сизнинг маҳкамангиздаги хат ва шикоятлар бўлими уларни айнан мен устидан шикоят қилаётган шахсларнинг ўзига юборган. Шу боис сиздан ёрдам сўраб қилган мурожатларимнинг барчаси натижасиз қолиб кетган эди. Бу аризам ҳам аввалгиларга ўхшаб натижасиз қолмас, деб умид қилгим келади.

Эҳтиром билан, профессор Муҳаммад Хоразмий

              Шунингдек бу ариза интернетнинг http\\www.Erkinyurt.org сайтида 03.01.2005 да ҳам эълон қилинди. 
Муҳаммад аризасида: “Менинг аризамни сизнинг девонингиз айнан мен шикоят қилаётган раҳбарларнинг ўзига юбораяпти”,  деб кўрсатган бўлсада бу аризасини ҳам президент девонидан Муҳаммад шикоят қилаётган одамларнинг айнан ўзларига юборишган.
           Бу хат бўйича 2005 йил 15-январда Давлат тест марказига Муҳаммадни ва кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Юсуповни чақиришди ва Марказ директори Б.Исмоилов, аттестация комиссияси котиби Б.Ражабовлар иштрогида Муҳаммаднинг аризасини бир кўздан кечиришиб: “Аризани ўрганиб ўзимиз чақирамиз”, дейишди.
          Аризани ўрганишга салкам бир ой керак бўлганлигининг сабаби Муҳаммад келтирган фактларни инкор қилувчи далиллар излашган. Савол-жавоб стенограммасининг кўп жойларини ўзлари ҳоҳлаган шаклга келтиришган. Ўзлари томонидан берилган ва ўзларига зарари тегадиган саволларни олиб ташлашган. Лекин шундай бўлсада Муҳаммадни ўтказмаслик мумкин бўлган даражага етказиша олмаган. Бунга эса 2005 йил 7-февралдаги учрашувда ўзларининг иймонлари комил бўлди.
           Муҳаммаднинг Президентга ёзган аризаси бўйича 7-февраль, соат 16 да ТошДАУда учрашдилар. Ректор Х.Кимсанбоев, проректорлар Л.Ғофурова, Х.Шералиев, ўқув бўлими бошлиғи М.Атабаев, илмий котиб Б.Мусаев, кадрлар бўлими бошлиғи Ш.Юсуповлар иштирогида учрашув ўтказдилар. Учрашувда Муҳаммаднинг Президентга ёзган аризаси ўқиб эшитдирилди. Бу ерда иштирок қилаётганларнинг бирортаси ҳам Муҳаммад келтирган фактларни инкор қилишмади. Бу эса Б.Исмоилов ва Б.Ражабовларни анча ноқулай аҳволга солиб қўйди.
             Б.Исмоилов Муҳаммадни доцент бўлиб ишлашга таклиф қилди, Муҳаммад рози бўлмади. Шундан кейин: -Комиссия тўғри қарор қабул қилган - деб турли хил асоссиз сабаблар билан мажлис аҳлини ишонтирмоқчи бўлишди-ю, лекин унинг тескариси бўлиб, ўзлари мулзам бўлиб қолишди. 
           -Аризани текширувчиларга иккита саволим бор эди, - деди Муҳаммад.  
-Ҳамма бир овоздан: - Марҳамат, сўранг саволингизни - дейишди. 
-Муҳаммад Б.Исмоиловга юзланиб: -Биринчи саволим шуки, мен сиз(жабрлавчи)ларнинг устингиздан Президентга ариза билан мурожат қилган бўлсаму, Президент мен(жабрланувчи)нинг аризамни текшириб чора кўриш учун сиз(жабрлавчи)нинг ўзингизга берганини лўттивозлик дебми, майнавозлик дебми ёки масхаравозлик дебми, буни қандай атаса тўғрироқ бўлади? – деди.
         Муҳаммаднинг саволига мажлис иштирокчиларинг кўпчилиги ўзларини тута олмай кулиб юборишди. Шундоғ ҳам ноқулай аҳволда бўлган текширувчилар довдираб қолишди ва Б.Исмоилов аттестация комиссияси котибига: -Қандай атаса бўлади? - деган маънода тикилди. 
-У бўлса: -Билмадим - деган маънода елкасини қисиб қўяқолди.
            -Иккинчи саволим шуки, ўзингизнинг устингиздан ёзилган аризани ўзингиз текширишингиз учун Президент девони маъсул ходими(У.Тошкенбоев)га кўкидан қанча бердингиз? - деб сўради Муҳаммад  Б.Исмоиловдан. Текширувчилар қора терга ботган эди. 
-Марказ директори аттестация котибига юзланиб: -Қанча берган эдик? - деганини ўзи ҳам билмай қолди. Уларнинг бу ҳолатига мажлис иштирокчилари ҳандон отиб кулиб юборишди. Барчани зир қақшатган бу аттестациячиларнинг ҳозирги аянчли аҳволини тарифлашга сўз ожизлик қиларди. 
             Кутилмаганда: -Юқоридаги саволларга Президент девонидан жавоб олганимиздан кейин келамиз - деганларича текширувчилар довдираганидан бири папкасини, бири хатлар ва кўзойнагини ҳам қолдириб қочиворишди. Улар хонадан чиқар-чиқмас, мажлис қатнашчиларинг кўпчилиги Муҳаммаднинг қўлини қисиб: -Уларни роса эздингиз, энди бўшашмай охирига етказинг - деб Муҳаммадни табриклашди.
             Салкам 2 ой ўтган бўлсада Муҳаммаднинг бу хатига президент девонидан жавоб бўлмагач 14.02.2005 да телеграмма орқали Президентга очиқ мурожат ёзишга мажбур бўлди ва у қуйида айнан келтирилади:
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовга очиқ мурожат

          Мен  2004 йил декабрда мамлакатимиз (шу жумладан ТошДАУ) аграр олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларини аттестациядан ўтказиш жараёнида адолатнинг қўпол равишда бузилганлигини ва бу борада адолатни тиклаш учун сиздан ёрдам сўраб мурожат қилган эдим.
         Сизнинг девонингиз Ўзбекистон қонунларига зид равишда менинг мурожатимни жавобсиз ва натижасиз қолдираяпти. Сизнинг ва шунингдек жаҳон оммасининг, халқаро ташкилотларнинг ва матбуотнинг эътиборини қаратиш мақсадида Президент девонини пикет қилишга қарор қилдим. 

Эҳтиром билан профессор  М.Хоразмий.

              25.02.2005да Муҳаммаднинг Президентга ёзган аризасига президент девонидан эмас, Давлат тест маркази директори Б.Исмоиловдан хат олди. Унинг мазмуни билан Муҳаммаднинг президентга ёзган такрорий очиқ хатида танишиш мумкин ва у қуйида айнан келтирилади:

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовга такрорий очиқ мурожат

           Мен 27.12.2004 да Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3-сентябрь, 415-қарори асосида ўтказилган аттестацияда қонун ва адолатнинг қўпол равишда бузилгани тўғрисида ёзиб, бу борада сиздан ёрдам сўраб мурожат қилган эдим.
          У хатимда қатор асарлар ёзиб ихтиролар яратган, агрохимия соҳасидаги нафақа ёшига етмаган  ягона (мақтанчоқликка йуйманг) фан доктори бўлсамда айнан ва фақат менинг аттестациядан ўтмаганим сабабини кўрсатган эдим. Ва ўша хатимда 1997 йилда ҳам бундай адолатсизликка учраганим, бу борада қатор йиллар сизга бирнеча бор ариза билан, ҳатто ҳалқаро оммовий ахборот воситалари орқали ҳам мурожат қилганим, аризаларимнинг барчасини сизнинг маҳкамангиз айнан мен шикоят қилаётган одамларнинг ўзларига: “Шикоятни ўрганиб аризагўйга жавоб ёзинг”, деб юборганлари боис уларнинг натижасиз қолгани, бу аризамни ҳам шу куйга солмасликларингизни сўраган эдим.
         Салкам 2 ой давомида ҳам бу хатимга жавоб бўлмагач 14.02.2005 телеграмма орқали сизга очиқ мурожат йўллаганман.
          Минг афсуски бу аризамни ҳам сизнинг бош  консултантингиз У Тошкенбоев: “Ўрганиб аризагўйга жавоб ёзиш учун” айнан мен шикоят қилаётган одамлар (Давлат тест маркази директори Б.Исмоилов ва аттестация комиссияси котиби Б.Ражабов)ларнинг ўзларига юборган. Албатта ўзларининг устидан ёзилган шикоятни ўзлари текширса бунинг қанчалик “Объектив” бўлиши мумкунлигига ноҳатки У. Тошкенбоевнинг ақли етмаса?!  
             Б.Исмоилов ҳеч уялмасдан: “М.Хоразмий очиқ лекция, педагогик технология, таълим турлари ... ва бошқа саволларнинг аксариятига аниқ жавоб бера олмаган”, деб ёзган. Аслида менга улар: “Очиқ лекция ўтганмисиз ва унда қандай янги педагогик технологиялар қўллагансиз?”, деган саволни беришди. Мен очиқ лекция эмас, очиқ муаммоли дарс ўтганман ва унда янги педагогик техналогия қўлланилмаган, деб жавоб бердим. Улар мендан таълим турларини эмас, таълим босқичларини сўрашган ва мен ундаги 7 босқични айтиб бердим. Бу суҳбатда бундай саволлар берилиши ўринсиз (ортиқча) эди, чунки таълим стандартлари бўйича тест синовларидан ўтган эдик.
          “.... ва бошқа саволлар”, деб ёзганида улар айнан қандай саволлар эканлигини ёзишга уялишган. “Бошқа саволлари” қуйидагилардан иборат эди: Фамилиямнинг нимага Хоразмий эканлиги, исломдаги эътиқодим (ҳажга борганим), Расулуллоҳнинг қачон ҳижрат қилгани, тасаввуф бўйича нима учун мақола ёзганим, адабиётга қизиқишим, нимага кўп жойларда ишлаганим, Ал-Хоразмийнинг қайси китобларни ёзгани, ароқннг ким томондан кашф қилинигани тўғрисида бўлди. Буларнинг барчаси магнитафон лентасига ёзилган. 
            Мен ўша куниёқ аттестация комиссияси хулосаси бланкасига “Аттестация комиссиясининг хулосаси адолатсиз эканлиги учун ундан норозиман”, деб ёзганман.
            Аттестациянинг суҳбат босқичида биз мутахасислигимиз бўйича баҳоланишимиз керак эди. Аттестация комиссияси аъзоларидан биронтаси ҳам агрономия соҳаси бўйича элементар билимга ҳам эга бўлмаганликлари (мутахасис эмасликлари) боис биз(агроном олимлар)ни ароқнинг ким томонидан ихтиро қилингани, Пайғамбаримизнинг қачон ҳижрат қилгани, Ал-Хоразмийнинг қандай китоблар ёзгани, каби кулгули саволлар беришдан нарига ўта олмадилар. Ва шундай саволлар асосида агронм-олимларни саводсизга чиқаришди.
          7-февраль 2005 йил ТошДАУ ректорининг хонасидаги йиғилишда Давлат тест маркази директори Б.Исмоилов, аттестация комиссияси котиби Б.Ражабовларнинг очиқ-ойдин: ”Аттестациянинг асосий мақсадларидан бири раҳбарятга маъқул бўлмаганларни ўтказмаслик эди”, дегани президент имзо чеккан бу 415-қарорнинг бунчалик адолатсиз, ҳатто майнавозликка айлантирилишнинг сабабини очиб берди.
            Бирнеча йиллардан буён менинг раҳбарият(сизлар)га маъқул эмаслигимни ва бунинг сабабини бутун мамлакат билади. 1999 йил “Вакил” номли илмий-сатирик китобим нашр қилинди. Бунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида бўлаётган нохуш ҳолатлар ва уларнинг олдини олиш йўллари кўрсатилган эди. Бу китоб долзарблиги учун “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 1999 йил №3 сонидан 2000 йил №5 сонигача бўлган нашрларда давомли босиб чиқарилди.  
              Бу китобим учун мен кўп азиятлар чекдим, аграр сиёсат душманига айландим ва қатор йиллар ишсиз ўтирдим. Бу китобда кўтарилган муаммоларга раҳбарият томонидан ўз вақтида эътибор берилганида И.Жўрабеков бугун жиноятчига айланмаган бўларди. 
             Мен тупроқшунос-агрохимик олим сифатида кўп йиллардан бери агрохимикатларнинг тупроқ экологиясини бузаётгани, буни бартараф қилиш учун тегишли илмий ва ташкилий тадбирлар ўтказиш зарурлиги борасида раҳбарият (сизлар) билан муросасиз кураш олиб бормоқдаман. Ва бу йўлдаги курашдан қайтиш ниятим ҳам йўқ. Токи бирнеча ўн йилдан кейин Оролга ўхшаб бой берилган она замин(тупроқ)имиз учун Жўрабековга ўхшаб жиноятчига айланиш яна кимларнингдир чекига тушмасин.
          Мен сиёсатчи эмас, олим бўлсамда мени ўзларига сиёсий мухолифат (душман) санаб аттестациядан ўтказмаётган раҳбариятдан ёрдам сўраб мурожат қилганларимдан ўзим уялаяпман..

Афсусу надоматлар билан тупроқшунос-агрохимик, қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
профессор М.Хоразмий. (имзо) 27.02.2005

              Бу очиқ хат ҳам 28.02.2005 да интернетнинг http\\www.Erkinyurt.org сайтида рус тилида: “Открытые письмо Президенту И.Каримову. Прошу отменить решения аттестационной комиссии по аграрным вузам Узбекистана как документ, дискредитирующий Постановление Кабмина №415. (Президент И.Каримовга очиқ хат. Вазирлар Маҳкамасининг 415-қарорини инкор қилувчи ҳужжат эканлиги учун ҳам Ўзбекистон аграр олийгохларини аттестация қилган комиссиянинг қарорини бекор қилишингизни сўрайман) сарлавҳаси билан ҳам эълон қилинди.

          Муҳаммад Президентга юқориги хатини ёзган куниёқ (27.02.2005 да) Мамлакат бош прокурорига аттестация жараёнида йўл қўйилган адолатсизлигу-қонунсизликлар борасида ариза билан мурожат қилди. Бунда ўзини сиёсий сабаб билан ноҳақ ишдан бўшатишгани ва бунга далил сифатида “Вакил” номли илмий-сатирик китобини ҳам илова қилди.
     Муҳаммад прокурорга Вазирлар Маҳкамасининг 415-қарори асосида тузилган аттестация комиссиясидан шикоят қилган бўлсада Муҳаммаднинг аризасини Республика прократураси, Тошкент вилоят прократурасига, у бўлса Кибрай тумани прократурасига юборган, булардан эса ҳеч бир садо чиқмади. 
        Булар натижа бермагач 9.03.2005 да Муҳаммад барча оила аъзолари билан шаҳар ҳокимияти олдида пикет қилишга чиқди. Бунда эр-хотинлар: “Муҳтарам Президент. Арзимизни эшитиб адолат ўрнатинг!!” деган ёзувни кўтариб туришди.  3-4 ёшли фарзандлари бўлса: “Президент бобо. Адажонимизни нега ноҳақ ишдан бўшатдингиз?!” деган ёзувни кўтариб туришди (сурат-8).

Сурат-8 . Хоразмийлар президентдан адолат сўраб пикетда. Тошкент-2005

           Бу ерда Муҳаммадларга ўхшаган турли хил ёзувлар кўтариб турган одамлар кўп эди. Барча йўловчилар буларни қизиқиш ва ачиниш билан кузатишар, мухбирлар интервьюлар олиб суратларга туширишар, ҳукумат маъсуллари пикетчилар ёзган талабларни ва уларнинг манзилларини ёзиб олишарди. Ҳукумат вакиллари (2 киши) кечаси Муҳаммаднинг уйга келиб: -Яна плакат кўтариб пикетга чиқсаларинг ҳаммамизни қамаб қўямиз - деб огоҳлантиришди 
           Буларнинг ҳам самараси кўринмагач Муҳаммад матбуот ташкилотларига, ҳалқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарига, чет давлатлар элчихоналарига қуйидаги мазмунда хат билан мурожат қилди: 
         Мен, Хоразмий Муҳаммад ҳожи Хасанович, 1948 йилда Хоразм вилоятида туғилганман, миллатим туркман, Ўзбекистон фуқорасиман, оилаликман, 8 фарзандим бор. 
Ал-Хоразмий ва Ўзбекистон Фанлар Академияси мукофотлари лауреатиман, қатор китоб ва ихтиролар муаллифи, агрохимия соҳаси бўйича мамлакатдаги нафақа ёшига етмаган ягона фан доктори бўлсамда сиёсий мотив бўйича мени аттестациядан ўтказмай ишдан бўшатишди. 
Мамлакат Президенти И.А.Каримовга адолатни тиклашга ёрдам сўраб қилган қатор мурожатларим натижасиз қолди. Сизлардан адолатнинг тикланишида бизнинг Ҳукуматимизга таъсир ўтказишингизни сўрайман. 

Эҳтиром билан М.Хоразмий. (Имзо ва манзилим)

          Муҳаммаднинг бу мурожати бўйича Франция, Германия каби мамлакатларнинг элчилари унга нисбатан қилинаётган адолатсизликларга  ачиниш билан ҳамдардлик билдиришиб бу борадаги адолатни тиклаш учун Ўзбекистон ҳукуматига тегишли тартибда (ички ишларига аралашмасдан) мурожат қилишларини билдиришган. Афсуски Ўзбекистон ҳукумати бу борадиги уларнинг мурожатларини ҳам жавобсиз ва натижасиз қолдирган.
          Аксинча, “Олмазор” маҳалласи раҳбарияти ва қўшниларидан Муҳаммадни суруштирувчи махсус одамлар кўпайди, ўзини кузатиб юришларини сезабошлади. Шу боис БМТ нинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссарига интернет орқали рус (http\\www.CentrAsia.org 31.03.2005 Зашитите от репрессий меня и мою семью! Обрашения Узбекистанского профессора А.Хоразмий комиссару ООН по правам человека) ва ингилиз (http\\www.ozodovoz.org 6.04.2005) тилларида мурожат қилди қуйида у айнан келтирилади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Луиз Арбурга
           Мен Муҳаммад ҳожи Хасанович Хоразмий, Ўзбекистон фуқорасиман, 1948 йилда Хоразм вилоятида туғилганман. Оилаликман, 8 та фарзандим бор. Миллатим туркман, мутахасислигим агрохимик-тупроқшунос.
           Қишлоқ хўжалик фанлари доктори илмий даражасига, Ўзбекистон Фанлар Академияси ҳамда Ал-Хоарзмий мукофотлари фахрий унвонларига эгаман. Қатор илмий рисолалар, ўқув қўлланмалар, илмий-адабий китоблар ва ихтиролар муаллифиман. Менинг фаолиятим ва китобларим маҳаллий ва хорижий матбуотда кенг тарғиб қилинган ва тан олинган.
           Меҳнат фаолиятимни 1961 йилда (13 ёшимда)  колхозчи (деҳқон) сифатида бошладим ва 1997 йилгача ЎзФА ва Мозамбикда илмий ходим, Райком (район ҳокимияти)да қишлоқ хўжалик бўлими мудири, йирик совхоз директори, Районлараро “Узсельхозхимия” бирлашмаси раиси, вилоят ҳокимяти(админстрацияси)да маъсул ходим, вилоят фан ва техника маркази директори, университет профессори, пахтачилик институти (СоюзНИХИ) Хоразм филиали директори вазифаларида ишладим.
         1986-2000 йиллар давомида ҳалқ депутатлари район ва вилоят совети депутати сифатида фаолият кўрсатдим.
         1997 йилда ҳажга бордим ва ҳукуматнинг қишлоқ хўжалигидаги нотўғри, ҳатто жиноий ишлари қаттиқ танқид қилинган “Вакил” номли илмий-сатирик китоб чоп қилдим. Буларнинг барчаси мени сиёсий мотив бўйича ишдан бўшатилишимга сабаб бўлди. Бу борада Ўзбекистон президенти ва Омбуцманга, қўшни давлатлар ва БМТ раҳбариятига адолатни тиклашга ёрдам сўраб мурожат қилдим. Афсуски бу ҳаракатларимдан ҳеч наф чиқмади ва мен 5 йил ишсиз ўтирдим.
         2002 йил Тошкет шаҳрига кўчиб келдик ва Тошкент Давлат аграр университетига агрохимия бўйича профессор бўлиб ишга кирдим. Қатор китоблар ва ихтиролар муаллифи бўлсамда, агрохимия соҳасида мамлакатда нафақа ёшига етмаган ягона профессор бўлсамда 2004 йилда сиёсий мотив асосида ишдан бўшатилдим. 
            Шундан кейин ўз ҳуқуқимни тиклаш учун мамлакат президентига, бош прокурорга, парламент депутати ва Омбуцманга, ҳалқаро ташкилотлар ваколатхоналарига, оммовий ахборот воситаларига, хорижий давлатлар элчиларига мурожат қилдим ва пикет қилдим. Бу тадбирлардан нафақат бирон наф чиқмади, аксинча мамлакат ҳукумати менга ва оиламга янада кўпроқ зуғум ўтказа бошлади. 
Сиздан адолатнинг ва ҳуқуқларимнинг тикланишида ёрдам кўрсатишингизни сўрайман. 
                            Эҳтиром билан профессор А.Х.Хоразмий.

        Муҳаммаднинг бу мурожати интернетда босилиб чиққанидан кейин, апрель ойининг бошларида “Озодлик” (ўзбекча) ва «Азатлык» (туркманча) радиолари Муҳаммаддан махсус интервьюлар олишди ва эшитдиришди.

          *   *

        Муҳаммад Россиядан қайтиб келганидан кейин, айрим дўстларининг: -Ўзбекистонда ҳамма нарсани ҳал қиладиган ягона ташкилот – бу МХХ, бошқалари бир чақа - деб берган  маслаҳатлари асосида маслаҳат ва ёрдам сўраб мамлакат миллий хафсизлик хизматига ариза билан мурожат қилди. Қуйида ўша ариза айнан келтирилади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий Хафсизлик
Хизмати бошлиғи  муҳтарам Рустам Иноятовга
Ўзбекистон фуқороси М.Хоразмийдан
А р и з а
         Ҳаётимннг кейинги ўн йили адолатсизликлар жабрини чекиш билан ўтаяпти. 2002 йилгача ҳаётим “Илмга бахшида умр” номли мемуар китобим(1-илова)да, Президент қабулхонасига ёзилган ариза(2-илова)да, ЎзҚХИИЧМга ёзган жавоб хатим (3-илова)да, “Қисмат” номли китобим(4-илова)да баён қилинган.
       2002-2005 йиллар давомида адолатни тиклаш учун қилган ҳаракатларим 5,6,7,8,9,10,11 – иловаларда баён қилинган. Булар наф бермагач бош прокурорга ариза билан мурожат қилдим ва плакат кўтариб шаҳар ҳокимияти олдига пикетга чиқдик (12-илова).
       14-март, кеч соат 9 ларда ўзларини ҳокимиятдан, деб таништирган (аслида сизнинг ходимларингиз бўлган) иккита йигит уйга келиб таҳдид қилди. Шундан кейин ёрдам сўраб БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига интернет орқали мурожат қилдим (13, 14-иловалар), ҳамда “Озодлик” радиоси орқали чиқиш қилдим. Ва шунингдек кўп йиллардан буён тупроғимиз экологияси ва унумдорлигини яхшилаш борасида тадқиқот ва кураш олиб бормоқдаман (18,19,20 –иловалар). 
         Буюк Британия тасарруфидаги IWPR  ташкилотининг Ўзбекистондаги вакили, таниқли Ўзбекистон журналисти  Г.Бухорбоева ташкил қилган конференция ва суҳбатларда иштирок қилдим. Сиёсатчи ёки мухолифатчи эмасман. Мени сиёсат эмас, илм-фан, ватаним ва ҳалқимнинг муаммоларини ечиш қизиқтиради. Бироқ менинг барча ҳаракатларим зое кетаяпти, ҳозирда ҳам ишсизман.
          Ҳеч нарсани яширмасдан, барча маълумотларни юбораяпман. Мақсадим буларни ўрганиб менга маслаҳат ва ёрдам берсангизлар. Бутун умримни  илм, фан, Ватаним ва ҳалқим манфатлари йўлига бахшида қилсам-у, ҳеч ким менинг арзимни тингламаса. Менинг хатойим (ёки айбим) қаерда?! Яна кимга мурожат қилай, нима қилсам адолатни топа оламан?!

Иловалар рўйхати:
1 - Илмга бахшида умр. Мемуар. Урганч-2001.
2 - Президент қабулхонасига юборилган ариза.
3 - ЎзҚХИИЧМ хатига ёзилган жавоб хати.
4 - “Қимат” Китоб. Хоразм-2002.
5 - Олий мажлис депутатига ёзилган хат.
6 - Президентга ёзилган ариза.
7,8 – Президентга ёзилган очиқ хатлар.
9- Элчихоналарга ёзилган хат.
10,11 – Франция ва Германия элчиларидан келган хатлар.
12 – Пикетдаги суратлар.
13,14 – БМТ нинг олий комиссарига ёзилган хатлар.
15,16 – Тупрқ экологиясини яхшилаш бўйича Президентга қилинган мурожатлар.
17,18 – Олимларга очиқ мурожат.
19 – IWPR прес-конференцияси материаллари.
20 – “Вакил” номли китоб. Хоразм-1999.

Эхтиром ва охирги умид билан М.Хоразмий
   29.04.2005  (имзо)

           Бу материаллар(ариза ва иловалар)ни ҳам аввалги турли ташкилотларга юборилган хатлар каби, махсус конвертда, Тошкент шаҳар бош Почтампидан “Заказной с уведомлением”  қилиб юборди. 2005 йил 6-майда Муҳаммад юборган бу ариза (материаллар) МХХга шахсан топширилган ҳақида уведомленияни олди.
         Бу ариза бориб тушганидан кейин Муҳаммадга тегишли жавоб ёзиш ёки ёрдам бериш ўрнига, МХХнинг махсус ходимлари буларни кузатишларини янада кучайтиришди, маҳалла комитетига ҳам келиб Муҳаммадни қаттиқ кузатиб, назоратда тутишларини топширган. 
         Маҳалла кўмитаси раиси Нуриддин ака олим эканлиги ва Муҳаммад билан аввалдан яхши муносабатда эканлиги (унинг маҳаллага раис бўлишида Муҳаммад катта роль ўйнаган) ва энг асосийси, МХХдан кўп азият чеккани учун, МХХни ёмон кўриши боис, Ҳукумат ва МХХ томонидан Муҳаммадга қарши бўлаётган ҳамма нарсани (ҳатто Ангилияга кетганидан кейин ҳам) унга етказиб турарди. 
         Алал оқибат, маҳалладан олинган хабарларга қараганда, 2009 йил “Уксус ичиб ўз жонига қасд”, қилди деган баҳонада таниқли олим ва жамоат фаоли  Нуриддин ака МХХ томонидан йўқ қилинади.

10.5. Тошкент Агро-тижорат коллежида.

       Муҳаммад Москвадан қайтиб келиб маслаҳат ва ёрдам сўраб СНБга хат ёзди. Бу хатига 20 та ҳужжату-китобларини илова қилди. Улардан жавоб бўлмагач иш қидира бошлади.
         2005 йил майда Полвон Қаландаровни учратиб бирон иш топиш масаласида ёрдам сўради. У Муҳаммадни УрДУнинг собиқ проректори профессор Шермат Норимовнинг олдига малака ошириш институтига юборди. У бечора ҳам аттестациядан ўтаолмай хуноб бўлиб юрган экан.

Сурат-10. Тошкент Агро-тижорат коллежида, 2005 

          Бу ердан иш битмагач Полвон Муҳаммадни Тошкент шаҳар касб ҳунар таълими бошқармасида спорт бўлими бошлиғи Сапарбой билан таништирди ва у Тошкент Агро-тижорат касб ҳунар коллежи директори Муртозоев Бобониёз Чўлиевичга телефон қилиб, иш масаласида унга учрашишини маслаҳат берди. 
             Коллеж директори 45 ёшларидаги, яқиндагина иқтисодиёт бўйича докторликни ҳимоя қилган Қашқадарёлик йигит экан, Муҳаммадни яхши кутиб олди. Ҳужжатлари ва фаолияти билан қисқагина танишгач, бу даражадаги олимнинг коллежга келаётганидан бир томонидан хурсанд бўлаётган бўлса, иккинчи томонидан ҳайрон эканлигини айтди. Муҳаммад унга ТошДУга қатнаш узоқлик қилаётганини айтди. Лекин асосий сабаб бўлмиш Ҳукумат билан чиқиша олмаётгани ҳақида гапирмади.
               Директор бу ерда биронта саводлироқ ходим йўқлигидан, шу боис барча ташкилий ва ўқув ишлари чала-чулпа эканлигидан нолиди ва Муҳаммадга катта умид билдираётганини айтди. 2–майдан уни коллежнинг услубиётчиси лавозимига 0,5 ставкага ишга олди. Маоши ойига 17,5 минг сўм (8 доллар атрофида) эди. Муҳаммад шунинг топилганига ҳам шукур қилди. 
            Коллежнинг бўлим ва кафедралари номи, структураси ва функциялари ҳам пала-партиш эди. Ҳар бир курсга битта бўлим (деканат) эди. Битта бўлимнинг номи “Агротехнология” деб номланиб унга рус тили ўқитувчиси Зиёда Исломова декан бўлган ва у “Агротехнология” сўзининг маъносинида билмас экан. 
        Инженер-технолог, доцент Асқар ака Мирзаев агротехника кафедрасига мудир бўлиб унга механизация, деҳқон-фермар хўжалиги, агрономия, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва стандартлаштириш, ер тузиш ва кадастр, чорвачилик, экология каби мутахасиссликлар кирар экан. Мирзаев ҳам агротехника сўзининг маъносини “Аграрная техника” деб тушинар экан. 

Сурат-11 . Проф. М Хоразмий раислигидаги Илмий Кенгаш

             Муҳаммад  методист сифатида коллеж структурасини қайтадан ишлаб чиқди. Бўлим(факултет)ни курс бўйича эмас, мутахасислик йўналиши бўйича тузди. Натижада коллежда 2 та бўлим (факултет): Агрономия ва Агроиқтисодиёт бўлим(факултет)ини тузиб уларга низом ҳам ёзди. 
        Коллежда жисмоний тарбия ва ЁЧТ, табий (физика, кимё, биология, математика ...)фанлар, тиллар ва миллий истиқлол ғояси каби умумтаълим фанлари кафедралари, ҳамда иқтисодиёт, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва стандартлаштириш, деҳқончилик каби мутахасислик кафедралари ташкил қилинди ва уларнинг низомини ҳам ёзди.                       
            Муҳаммад ёзган низомлар ва коллежнинг Муҳаммад таклиф қилган структураси катта илмий-педагогик кенгашда тасдиқланди ва шу кенгаш(август)да Муҳаммадни агрономия бўлимига декан этиб сайлашди. Катта бўлим бошлиғи (декани) ва ўқитувчи (профессор) бўлиб кунига 10-12 соат тиним билмай ишласада ойлик  маоши 54-56 минг сўм (25-30 доллар)дан ошмасди (сурат-12). 
                Муҳаммад раҳбарлиқ қиладиган (агрономия) бўлим 4-қаватда жойлашди. Деканат учун 2-та хона ажратилди. Биттаси(406)да Муҳаммаднинг муовини - Шухрат Шодмонқулов ва иккинчи, каттаси(423)да Муҳаммад (декан) ва секретари (Шарофат Розиқова) жойлашди. 
        Агрономия факултети(бўлими)га қарашли қишлоқ хўжалик маҳсулотлаини қайта ишлаш ва стандартлаштириш кафедраси(8 та ўқитувчи)га А.Мирзаевни, деҳқончилик кафедраси(10 та ўқитувчи)га Бекмурот Тожиевни (кейин эса Дилфузани) мудир қилди.
          Коллежнинг олдида боскедбол ва волейбол плошадкасининг чап томонида ташландиқ ҳолда ётган сал кам 0,5 гектар майдонни шахсан ўзи (ўз ёнидан) обод қилиб, унга турли хил илмий дала тажрибаларини жойлаштириб, келажакда боғ қилиш режаи билан, директорга таклиф билан чиқди. Директор бу  таклифни қўллаб-қуватлади ва бу яратилажак боғни Хоразмий боғи деб аталишини эълон қилди. 
          Ўз ҳисобидан булдозер келтириб 11-октябрда қуриган дарахтларни олиб ташлади,  далани анча текислади, ахлатлардан тозалади. 17-октябрда 2 та трактор келтириб ҳайдатиб чизеллатди. 21-октябрда сувғориладиган ва сувғолилмайдиган шароитда 2 хил кузги буғдой нави билан ҳар биттаси 4 та вариантда ва 4 қайтарилишда тажриба қўйди (сурат-13). Бу тажрибалар Хоразмий Буюк Британияга кетганидан кейин ҳам бирнеча йиллар давом қилди. Тажриба маълумотлари асосида Хоразмий муаллифлигида илмий мақолалар эълон қилинди.
               Бу тажриба майдонининг ўнг томонига беда чап томонига ғўза ва бошқа донли-дуккаклилар, орқа томонига маккажўхори, оқ жўхори билан олиб бориладиган тажрибалар баҳорга режалаштирилди. Агрономия факултети турли хил ёзувлар “Бўлим фаолиятидан лавҳалар” каби стендлар билан безатилди. Булар билан боғлиқ барча харажатларга Муҳаммаднинг бу ердаги олаётган ойлиги етмас шу боис байрам ва дам олиш кунлари мардикорлик қилиб топган маблағи ҳисобига қопланарди. Ўрни келганида айтадиган бўлсак ўзи декан бўлсада, вилоятдан келган талабалар билан ҳафтада 2-3 кун Ўрикзор бозорида кечаси 3 дан эрталаб 6 гача юк тушириб мардикорлик ҳам қиларди. 
        Бир сўз билан айтганда агрономия бўлимидаги ташкилий, маънавий, ўқув-педагогик ва илмий тадқиқот ишлари кун сайин ривожланиб борарди. Бу ишлар билан бир қаторда деярли кунаро коллежда (иш кабинетида) ётиб қолиб ишлаши эвазига 40-50 босма табоқ ҳажмга эга бўладиган “Фермер деҳқончилиги” номли дарсликнинг 150 бетдан ошиқ қисмини ёзиб улгурган эди. Британия элчихонасига тағдим қилинган ҳужжатлар ичида берилган тафсифномада ҳам унинг фаолиятига тегишли баҳо берилган. 
         Октябрь ойининг ўрталарига келиб директор Муҳаммадни ишдан бўшаётган Фарида Пирохунованинг ўрнига директорнинг фан ва амалиёт бўйича ўринбосари лавозимини эгаллашга рози қилди. Ваҳоланки мамлакат коллежларининг ҳеч бирида профессор бўлим декани ёки директор ўринбосари (методистликни айтмасак ҳам бўлади) лавозимига рози бўлмаган. Лекин бу ўринга кутилмаганда ҳеч қандай унвони бўлмаган, Фатхуллаева деган пенционер аёл келди. 

Сурат-12 . Проф. А.Хоразмийнинг маоши ҳақида

           Директор эса иложи борича Муҳаммаддан қочиб юришга ҳаракат қиларди. Муҳаммад ўзини  яна қандайдир кўнгилсизликлар кутаётганини сезарди. Ва ниҳоят 2005 йил 31-октябрь, душанба куни Муҳаммадни коллеж директори Б.Муртозоев хонасига чақириб, Лондонда бўладиган ҳалқаро илмий конференцияга оқ йўл тилаб хайрлашаётиб: -Домла хабарингиз бор, менинг прократурада, СНБда, ҳатто энг юқорида ҳам яқин танишларим бор. Сиз тўғрингизда жиддий, ҳатто совуқ кўрсатмалар бор. Шу боис иложи бўлса конференциядан кейин маълум муддат ўша ёқда қолсангиз бўларди. Мен айтган бу маълумотнинг ошкор бўлиши нафақат менинг ишдан кетишим, ҳатто ҳаётимни ҳам хаф остига қўйишини тушинишингизни истардим - деди.
              Маълум бўлишича Муҳаммадни коллеж директори ўринбосари лавозимига Тошкент шаҳар лицей ва коллежлар бошқармаси жон деб рози бўлган ва  буйруқ таёрланган пайтида юқори(Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги)дан Муҳаммадни энг юқорининг кўрсатмаси бўйича нафақат бўлим деканлигидан, ҳатто коллеж оддий ўқитувчилигидан ҳам зудлик билан бўшатиш топширилган. Бу топшириқ тезда бажарилмаса бошқарма раҳбарияти қаттиқ жазоланиши, директор эса ишдан кетиши уқтирилган экан... 

                                                                    11.6. Шарҳлар

.  Саъдулла Ҳаким

 5.03.2014 at 16:36
    4. Н.Боқий, Э.Аъзам каби ёзувчиларга минг раҳмат. Муҳаммад қариндоши ёки таниши бўлмасада савоб учун унга ёрдам қилишган. Ректор Х.Бўриев ҳам ўғил болалик қилган.                                                                                                                                    Лекин атестация комиссияси номардлик қилган, зато шарманда ҳам бўлган. Бу комиссия мактаб ўқитувчиларини аттестация қилганида ҳам сўраган ароқни ким кашф қилди, деб. 

   3. Мутахасис
3.03.2014 at 11:16
     Муҳаммад Хоразмий Ўзбекистон тупроғи учун мутахасис-олим сифатида жонини жабборга бериб режим билан курашибди унинг бу жасорати учун унга Ўзбекистон қахрамони унвонини бериш керак.                                                               Нима бўлганидаям китоб ўқишли экан. Бу асар  романдан кўра ҳужжатли асарга  кўпроқ ўхшайди.

 
 2. Анти Муҳаммад
2.03.2014 at 12:48

       Кимни қарасанг асар қахрамони Муҳаммадни мақтайди, кимни қарасанг Ахмад Хоразмийни мақтайди. Нима мақтагудек бошқа одам қуриб қолганми сенларга?                                                                                                                                                                     Асарга яхшилаб эътибор беринглар, Каримовни, СНБни, таълим системасини  фактлар билан шарманда қилган. Шунинг учун асар муаллифини мақташ эмас, ерга уриш керак

Мухлис
1.03.2014 at 15:42
А.Хоразмий бу бобда СНБни, аттестацияни фактлар билан кўрсатган. Биронта тафсилотни инкор қилиб бўлмайди. Асардаги номи тилга олинган одамларнинг барчаси реал ҳаётда бор одамлар.                                                                           Асар бош қаҳрамони Муҳаммадга қоил прфессор бўлсада ўз талабалари билан бирга  мардикорлик қилиб юрибди.            Мен қоил қолган яна бир жойи қисқа вақт ичида коллежни янгидан тузиб чиққан.                                                                          Шундай ташкилотчи олимнинг қадрига етмаган Ҳукуматга “Суф!” дегим келади.

 

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-07-28)
Просмотров: 1538 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0