"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қисмати (Тарихий роман)

                                                          XII-Боб  
                                                    Муҳожирликда

12.1.  Лондондаги ҳалқаро илмий конференцияда

            Аввал Ўзбекистондаги СОРС фонди раҳбари бўлиб ишлаган, ҳозирда Очиқ жамиятлар институтининг Лондондаги ходими Алишер Илхомовдан 2005 йил 31-мартда Отаназар Ариповга  “Собшения для проф. Хоразмий” номи билан хат келиб тушади. Унда Муҳаммаднинг агрохимикатларнинг биосфера (асосан тупроқ) экологиясини ёмонлаштираётгани  ва уни бартараф қилиш йўллари борасидаги илмий адабиётларда ва айниқса кейинги вақтларда интернет сайтларидаги кескин чиқишлари уларга маълум бўлаётгани, ноябрда Лондон Университетида пахтачилик бўйича ҳақаро илмий конференция бўлиши ва унда маъруза билан қатнашишга Муҳаммадни ҳам таклиф қилишган.
           Лондон Университети таклифига биноан Ўзбекистондан Муҳаммад – пахтичиликда ишлатилаётган агрохимикатларнинг экологик муаммолари мавзусида, Мавлюда Куликова – пахта экспортидаги ҳуқуқий масалалар, Тошпўлат Йўлдошев – Ўзбекистон пахта саноатидаги аҳвол, Искандар Абдуллаев – пахтачиликдаги сув муаммолари бўйича, Санжар Жалолов – Ўзбекистон пахта саноатидаги аҳвол, Аъло Хўжаев – меҳмон сифатида қатнашиш учун 2005 йил, 1-ноябрь, соат 5:30да Airways British компаниясининг самолётида (Ереван орқали) сал кам 9 соатда Лондондаги Хитроу аэропортига кун ботишдан сал олдинроқ келиб тушдилар. 
          Буларни Лондон марказидаги “Тависток” (Hotel Tavistock, Tavistock Square, London, WC1H 9EU) меҳмонхонасига жойлаштиришди. Бу меҳмонхона Лондон Университетининг SOAS бўлими (конференция бўладиган жой) яқинида жойлашган экан. Конференция 3-4 ноябрда бўлиб ўтди. Унда жаҳон пахтачилиги муаммоси бўйича кўплаган мамлакатлар (АҚШ, Марказий Осиё давлатлари, Бртания, Африка давлатлари, Италия, Германия, Франция, ва бошқалар) олим ва мутахасислари маъруза билан қатнашдилар. Маърузалар юзасидан кўплаган савол-жавоб ва кескин тортишувлар бўлиб ўтди.

Сурат-1.  Конференциянинг Ўрта Осиё ва АҚШ лик иштирокчилари

          Муҳаммад конференциянинг охирги куни(4-ноябрь)да рус тилида (Влияния агрохимикатов на свойства лугових почв и эффективность удобрения хлопчатника) “Агрохимикатларнинг ўтлоқ тупроқлар хоссаларига ва пахтани ўғитлаш самарадорлигига таъсири” мавзусида маъруза қилди.
        Маърузадаги кўргазмали материаллар рус ва инглиз тилларида маърузанинг бориш тартиби бўйича намойиш қилиб борилди ва у қуйидагича ёртилди:
 Киршда тадқиқот ва маърузанинг мақсади ва вазифаси баён қилиниб Ўзбекистонда етиштиралиётган қ/х маҳсулотларининг 70-90% гача бўлган миқдори агрохимикатлар қўллаш эвазига олиниши қайд қилинади.
Ҳосилдорлик ва рентабилликда бундан 80 йил один пахтадан агрохимикатларсиз гектарига ўртача 6-8 центнер ҳосил олинган бўлсада у деҳқонларга фойда келтирган. Ҳозир эса агрохимикатлар таъсирида ҳосилдорлик 5-6 баравар ошган бўлсада бу маҳсулотни етиштириш учун сарфланаётган харажатлар улар келтираётган даромаддан кўпинча кўп бўлаётгани учун фермерлар ва деҳқонлар қарздор бўлиб қолаётгани баён қилинади.
Ўзбекистонда қўлланилаётган асосий агрохимикатларда бу агрохимикатлар бутун жахонда қўлланилаётгани, лекин у кўп давлатларда оқилона (оз миқдорда) қўлланилаётгани, Ўзбекистонда эса унинг акси эканлигидан биосфера экологияси йилдан-йилга ёмонлашиб бораётгани кўрсатилади. 
Ҳосилдорлик орқасидан қувиб бўлимида 1980 йилларга келиб Коммунистик Партиянинг: “Қишлоқ хўжалигида Америкадан ўзиб кетиш” сиёсати асосидаги “План-қонун, мажбурият – шарафдир!”, шиори остида агрохимикатларнинг бирнеча баравар кўп қўлланилиши ва ўртача 20-30% қўшиб ёзиш натижасида айрим даладаги пахта ҳосилдорлиги 60-65 центнерга, Хоразм бўйича эса 42 центнергача етган. Натижада биосфера экологияси ва  статистик маълумотлар расво аҳволга келганлиги кўрсатилади. 
Пестицидлар бўлимида уларнинг энг хафли агрохимикат эканлиги кўрсатилиб, улар Ўзбекистонда, айниқса Хоразмда катта миқдорда қўлланилгани қайд қилинади. Натижада Ўзбекистон тупроқларида пестицидлар миқдори ўртача 0,72 кг/га, Хоразм тупроқларида эса 1,36 кг/га ни ташкил қилиши кўрсатилади. 1965-70 йилларда Хоразмда пестицид сепган рус учувчиси билан бўлган эпизод ҳам келтирилади. Натижада Хоразм воҳаси ҳалқи касаллик бўйича нафақат Ўзбекистонда, СНГ(СССР)да ҳам биринчи ўринни эгаллаб тургани баён қилинади.
Агрохимикатларнинг асоссиз қўлланилиши бўлимида 8 йиллик тадқиқот маълумотлари асосида узоқ йиллар кўплаган миқдорда агрохимикатлар қўлланилган тупроқларда гумус миқдори 5,7 – 10,2% га камайиши, оғир металл ва пестицидлар миқдори 2-3 баравар ошиши, макро ва микро организмлар миқдори 2-3 баравар камайиши баён қилинади. Бундай тупоқларни деҳқонлар: “Наркоман” (Банги) тупоқлар деб атаётгани ва бу ҳалокатнинг бошланиши деб ҳисоблаш лозимлиги қайд қилинади.  
Хулоса ва тавсияларда ривожланган давлатлар аллақачон агрохимикатлардан воз кечиб ҳосилдорликни оширишнинг биологик усулига ўтишаётгани, Ўзбекистонда эса бундай фикрдаги олимларни амалдор сиёсатчилар “Ҳалқ душманлари”га чиқаришаётгани далиллар билан кўрсатилади. 

Сурат-2 . Конференциянинг Ўзбекистонлик иштирок- чилари: А.Хоразмий, Т.Йўлдошев, А.Хўжаев.  2005

          Муҳаммаднинг кўп йиллик илмий-тадқиқот материаллари асосидаги бу маърузасига қарсаклар ҳам чалиниб турди. Савол-жавоб ва тортишувлар кескин бўлди.  Конференция ташкилотчиси – Дениз Кондийоти ўзининг якунловчи сўзида Муҳаммаднинг маърузасига жуда юқори баҳо бериб уни пропоганда қилишни таклиф қилди. 
          Конференция ташкилотчилари ва айниқса  Хюман Райтс Вотчнинг Ўрта Осиё бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган Америкалик Касандранинг таклифига биноан Муҳаммаднинг маърузаси ва фаолияти бўйича хусусий телестудияда 5 ноябрь соат 12 дан 2 гача (Halliott)  интервью олишди. Ва бу материалдан асосан Ўзбекистон аграр сиёсати ва пахтачилиги борасида таёрланаётган ҳужжатли филмда фойдаланишни таъкидлаб, бу интерьвюнинг айрим эпизодлари ББС, СНН телеканалларида кўрсатилди.

12.2. Сиёсий бошпана сўраб

         Муҳаммаднинг конференциядаги бу докладидан кейин конференция қатнашчиларининг кўпчилиги унинг Ўзбекистонга қайтиши хафли эканлигини қайд қилишиб маълум муддатга сиёсий бошпана сўрашни маслаҳат беришди. 
          Муҳаммад бу таклифни 3 кун тинимсиз, ҳар томонлама ўйлади. Айниқса, кейинги салкам 10 йил давомида вилоят ва мамлакат раҳбариятидан кўрган хўрликларини таҳлил қилди ва турли хил одамлар билан қайта-қайта фикрлашди. Ва ниҳоят ҳукуматнинг уни ҳатто коллежда ҳам ишлагани қўймаётганини ҳисобга олиб, Ўзбекистондаги сиёсий аҳвол яхши томонга ўзгаргунича (1-2 йил) Ватанга қайтмай туришни маъқул деб билди ва Британия ҳукуматига сиёсий бошпана сўраб мурожат қилишга қарор қилди.
        2005 йил 8-ноябрь эрталаб соат 10 ларда Муҳаммад ББС радиосининг мухбири, Наманганлик Пахлавон Содиқ ёрдамида Буюк Британия ички ишлар вазирлиги (Home Ofice)га келиб сиёсий бошпана сўраб мурожат қилди. 
         Бу ерда бошпана сўраётган қочоқлар тўлиб-тошиб ётарди, лекин СНГ давлатларидан 3 кун ичида ББСда ишлаган Андижонлик Иродадан бўлак ҳечкмни учратмади. Қочоқлар асосан курдлар ва Африкаликлардан иборат эди.
        8-ноябрь куни паспортини вақтинча олиб қўйишди ва “Скриннинг” деб номланадиган интервью олишди. Бунда Британияга қандай келгани ва шахси тўғрисида соатлаб рус тилмочи ёрдамида, турли хил хона(окошка)ларда саво-жавоблар бўлиб ўтди.
             Шу куни кечаси 40-50 тача қочоқни автобусда мамлакатнинг жанубидаги кемпингларнинг ҳар биттасига 10-12 тадан жойлаштиришди. Булар  Довер  шаҳридаги (Cliffe Court Hotel, Dover, CT16 1LW) Kлиф Коурт меҳмонхонасига жойлашдилар. Ҳар бир хонада 2 қаватли кароватда 4-6 кишидан жойлашдилар. Транспорт, бошпана, овқатни текин берар экан. Эртасига “Migrant Helpline”га обориб рўйхатдан ўтказишди ва савол-жавоблар бўлди.
           2-3 тасини 10 ноябрь эрталаб соат 6 да автобус келиб Лондон(Home Ofice)га олиб кетди. Нарсалари (сумка) Доверда қолди. Бу ерда 2 кун давомида турли хил савол-жавоблар, интервьюлар бўлиб ўтди. Бир хонада суратга туширишди ва бармоқ изларини олишди ва 10 ноябрда IFB 05/051076/a номерли Aplication Registration Card (ARS) деб номланадиган ҳужжатни беришди. 

Cурат- 3. Лондондаги тутқунларни сақлаш (турма)  жойи 

           Эртасига бошқа бир хонага кириб Home Officeнинг 2 та аёл офицери тилмоч ёрдамида интервью олишди.  Бундаги савол-жавоблар унинг шахсияти ва асосан сиёсий бошпана сўраши сабаблари тўғрисида бўлиб ўтди. Бу ярим соатлик интервьюни магнитофон лентасига ёзиб уни Муҳаммад билан биргаликда имзолаб муҳрлашди. 11 ноябрь кеч соат 16 ларда бу 2 та офицер аёл тилмоч ёрдамида Муҳаммадни бошқа бир кичкина хонага киритиб уни нотўғри кўрсатма берганликда ва бунинг устига паспорти ҳам сохта эканликда айблашди (кейин маълум бўлишича қамаш учун асос топиша олмай ёлғон гапиришар экан) ва унинг қамоққа олинганини эълон қилишди. 
            Муҳаммад эса улар ноҳақ қилишаётганини айтиб норозилик билдирди, лекин фойдаси бўлмади. Муҳаммадни бирнеча эркак полициячилар оёқ кийиму, уст кийимларини синчкилаб тинтишди, камари ва галстугини ечиб олишди, барча ҳужжатларини олиб пакетга солиб муҳрлашди. Кейин битта камерага келтириб қамашди. Бир пастдан кейин шу камерага яна битта йигит ва 3 та аёлни ҳам олиб келишди. Булар ичида Андижонлик Ирода ва 2-3 кун бирга интервьюда қатнашган хитойлик Бо-бо исмли қиз ҳам бор эди. Ирода бўлса: -Жуда тарихий воқеа бўлди-да, профессор билан камерадош бўлдик - деб куларди қизи тушмагур.  
         Шундай қилиб, 11-ноябрь жума куни соат 6-7 ларда буларни бошқа, аёлларни бошқа машинада турмага олиб кетишди. Эркаклар Хитроу аэропорти яқинидаги “Сентр перемишения” (Colnbrook Immigration Removal Centre, Colnbrook Bypass, Harmondsworth, West Drayton, Middlesex, UB7 0FX)  деб номланадиган турма(сурат-3)га келдилар. Бу ерда кийимларини ечиб олиб қора рангдаги кийимлар беришди ва битта кружка билан сурати туширилган 52158 номерли (бу унинг махбус сифатидаги номери экан) визит карточкага ўхшаш ҳужжат ва гугурт қутисидай келадиган электрон датчик беришди. Бу датчик  доимо ёнингда бўлиши керак. Чунки ётишинг, юриш-туришинг, қаёққа боришинг шу датчик орқали бошқарилар экан. 
            Бу ердаги савол-жавобларда роса қийналди. Чунки Муҳаммад бир оғиз ҳам инглизча билмасди булар эса бошқа бирон тилни билмас экан. Вақт кеч соат 22 дан ошганлиги учун тилмочлар ҳам йўқ экан. Иш қилиб ёшгина офицер қизча билан соқовчасига гаплашиб ҳужжатларни тўлдирдилар.
           Муҳаммадни DА деб аталадиган блокдаги 3 қаватдаги DА 302 номерли хонага киритишди. Бу хонада 24 ёшларидаги курд миллатига мансуб Туркиялик Хасан исмли йигит билан бирга яшадилар. 
У туркчани билганги учун бу ердаги шароитларнинг анчасини ундан сўраб ўрганди. Бу ердаги маҳбуслар асосан 20-40 ёшларидаги иш излаб қочиб келган ва қўлга тушиб қолган бомш ажнабийлар эди. 
           Тан олиб айтиш керакки, бу турмадаги шароит Ўзбекистоннинг курортларидан ҳам ортиғроқ эди. Ҳар бир хонада жаҳоннинг исталган жойи билан гаплашиш мумкин бўлган телефон, рангли телевизор ва видиомагнитофон муҳаё эди. 
       Мебелларнинг сифатю, ҳавосининг тoзалигидан дилинг яйрайди. Кунига 4 маҳал бериладиган овқат эса буюртмангиз бўйича берилади. Спорт, турли хил кўнгил очар тўгараклар, ўқиш хоналари ва масжидлар бу ердагилар ихтиёрида. Ёнингдаги пулинг билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Турманинг ичида турли хил магазинлар тўла. Кунига салкам бир фунт (майда харажатлар учун) пул ҳам беради. Турма ходимларининг муомуласи жуда яхши. Тутқунликда эканингни ҳисобга олмаса идеал бир шароит.
         Айтишларига қараганда кўп йиллик муддатга қамаладиган турмаларда шароит бундан ҳам зўрроқ эмиш. Беихтиёр ўйлайди киши, агар шундай турма Ўзбекистонда бўлса энг обрўли, мансабдор ва бадавлвт одамлар катта миқдорда пора бериб қамалардилар. 
          14-ноябр, душанба куни асли Ҳиндистонлик, лекин Британия фуқороси бўлган 30 ёшларидаги қиз - Варша Пател (Varsha Patel) агар рози бўлса унга адвoкат бўлажагини айтди ва шартномага қўл қўйди. Муҳаммад билан суҳбатлашиб қоғозлари билан танишди ва уларни олиб қолди.
          Эртасига соат 14:40да асосий ва катта интервью Home Office офисери Mrs N Silverthone  тилмоч М.Климачвили билан адвокат иштирогида бошланди. Интервью 4 соатдан кўпроқ давом қилган бўлсада тугамади ва эртасига – 16 ноябрда 10:15дан тушгача давом қилди. 
            Бунда сиёсий бошпана сўрашга сабаб бўлган барча икир-чикирлар 153 та саво-жавобда бўлиб ўтди. Савол-жавоб протоколи 26 бетни ташкил қилди. Суҳбат сўнгида Офисер адвокатга юзланиб: -Бу иш тезлаштирилган формада эмас, нормал формада кўриб чиқилишига розимиз - деб тан олди. Бу эса Муҳаммад берган жавоблардан қониқиш натижаси экан ва булар судга таёрланабошладилар.
            Муҳаммадни бу ердан 17-ноябрь кеч соат 7 ларда чиқариб юборишди ва Хитро аэропорти 2-терминалдаги қисқа вақтга жойлаштириш бўйича бюросига юборишди. У ердан эса бир кеча тунаш учун Лондон четидаги кичкина бир хсусий меҳмонхонага жўнатишди. Эрталаб бу ердан Муҳаммадга ўхшаган 4-5 тасини Манчестернинг Салфорд шаҳарчасига келтиришди. 
         Муҳаммад ва Али Амин Борхуда исмли 24 ёшларидаги курд йигитни 15-Irwell Avenue, Little Hulton, Lancashire, M36 9GB адресдаги 2 этажли ҳовлига жойлаштиришди. Бу уй Salford Assylim Team  ташкилотига қарашли бўлиб, унинг бошлиқлари Mr Clive  ва Mss Candyлар эди. Улар ҳар ҳафтасига озиқ-овқат учун 35 фунт беришарди. 
       Муҳаммад ҳамроҳи билан 2 ҳафтача соқовчаига гапиришиб яшади. Чунки Муҳаммад на курдча, на форсча тушинмасди, у эса на русча, на туркча тушинмасди. Шу алпозда Муҳаммад бу ерда 30 ноябргача яшади. 

12.3.Стокпортда

             2005 1-декабрь эрталаб Муҳаммадни Стокпорт шаҳрига олиб келишди ва шаҳар чеккасида жойлашган (45-Ехетеr Road, Brinnington, SK5 8BD Stockport) 3 қаватли уйнинг 2-қаватидаги бир хонали уйга жойлаштиришди. Бу уйда аввал Афғонистонлик Гоҳар Ҳабибий исмли 20 ёшларидаги касалванд (жиннироқ) бола яшаб уйни расво қилган экан. Уни тозалагунича эси кетди.
               Бу ерда ҳам NASS ташкилотининг ҳар ҳафтада берадиган 35 фунтига яшайбошлади. Норман(Norman)нинг саъий ҳаракатлари ва Муҳаммаднинг тинмай ялиниши эвазига Доверда қолган сумкамни 2 ҳафтадан кейин олиб келиб беришди. Лекин ичидан айрим китоблари, кийимлари олинган экан. Қолганига ҳам шукур қилди албатта.

Сурат-4. Стокпорт шаҳар маркази - 2005

                Ҳар жума куни Стокпортдаги марказий Post Officeдан ARS ҳужжатини кўрсатиб 35 фунт олиб юрди. Бу пул бир ҳафта шохона яшашга етиб ортарди. Лекин Ойбекнинг ўқиши ва яшаши, Тошкентдаги оиласи учун бу пулдан ҳар ҳафта 20 фунт иқтисод қилиб уларга жўнатарди. 
           Бу даражада иқтисод қилиш осон кечмасди. Қиш ойлари, ҳаво совуқ бўлишига қарамай  уйни иситиш учун газ ёқмасди, ухлагада телпаги ва палтолари билан ётарди. Ҳар куни ўқишга (10-12 км) оёғи оғрисада пиёда қатнарди. Ҳафтасига 2-3 мартагина иссиқ овқат ерди, бошқа пайтлари чой, нон, сут билан яшарди.                      
            2005 йил декабрь ойнинг охирги жума куни эди. Бир кун олдин иқтисод қилинган пулларини Тошкентга жўнатган эди. Уйдаги барча озиқ-овқат ва пули жума кунига келиб тугарди, жума куни пул олганида газ-светга тўлаб уйгада харажат қиларди.
         Тушдан кейин Post Office га бориб пулини олиш учун ҳар доимгидай ҳужжатини кўрсатди. Кассир бирнималар сўради ундан. Муҳаммад: “Тушунмадим”, деб елкасини қисди. Кассир ҳужжатини қайтариб берди ва навбатдаги одамни чақирди. Муҳаммад ҳужжатини яна кассирга узатиб: -Пулимни беринг, очман - деди имо-ишора билан. Кассир яна бир нарсалар сўради ундан, тушунмади. Ҳужжатини қайтариб бериб: -Кет-кет - деди зардали ишора билан. Унгача орқада навбатда турганлар ҳам: -Кетасанми, йўқми?! - деб бақирабошлашди. 
            Муҳаммад нима қилишини билмай уйига қайтди. Уйда ейиш-ичишга ҳеч нарса йўқ, бошини урадиган ягона идора – Стокпорт қочқинлар идораси (Stockport Assylum Team) душанба куни очади. Тил билмаса, бу ерда биронта одамни танимаса, энди нима қиламан, деган ҳаёллар билан уйига етиб келди. 
           Уйда озроқ қуруқ чой, ярим пачка туз, 2-3 та сабзи, 2 чой қошиқчa яшикка тўкилган шакарнинг қолдиқлари  ва бир сиқимча ноннинг урвоқлари бор экан. Жума куни кечасига юқоридагиларни еб уйқуга ётди. Шанба куни бомдод намозини ўқиб, ҳеч бўлмаса иссиқ чой ичиш илинжида озроқ сув қайнатай деса электрнинг ҳам пули тамом бўлиб ўчиб қолган экан. 
          “Аввало очликдан бир ҳафтагача ўлмайди одам. Қолаверса рўза тутган бирон одам ўлмаган, бу ҳам бир рўза-да”, деб тасалли берди ўзига-ўзи ва китоб ўқишга тушиб кетди. Тушга келиб очликдан қийналабошлади. Очликни ухлаш билан ўтказиб юбориш учун кўрпани бошидан ошириб ётиб олди.  Оч қоринга уйқу ҳам келмас экан, анча вақтгача кўзи илинмади. 
          Турса қуёш ботай деб қолибди. Хурсанд бўлиб кетди, ҳа демай (тариқат рўзасининг) ифторлик вақти ҳам бўлади, деган ҳаёлда. Ифторлик вақти ҳам бўлди, шомни ҳам ўқиди, бироқ ейишга ҳеч нарса йўқ эди.  Электр ҳам йўқлиги сабаб ҳаммаёқ қоп-қорнғи эди. Пайпаслаб қуруқ чойни топиб стаканга солди. Совуқ сувда чой эримай сувнинг юзида сузиб юрарди. Бундан бир хўплаб қуруқ чойларни тишлари билан эзди, оғзидаги сувдан чойнинг таъми келганидан хурсанд бўлди. Очлигини анча босгандай бўлди. Янги ёдлаган Қуръони карим сура ва оятларини такрорлаб вақтнида хуфтон қилди. Хуфтонни одатдагига қараганда атайлаб анча узоқ ўқиди. Китоб ўқий деса чироқ йўқ. Оч қоринга уйқу келмасди, тонга яқин кўзи илинибди.
           Эрталаб совуқ сувга қуруқ чой солиб кечаги алпозда ичиб олди. Очлигини эсдан чиқариш учун китоб ўқишга киришиб кетди. Тушга қараб очликдан кўзи қоранғилай бошлади. Кутилмаганда миясига бир фикр келди.
         Нонкўр англичанлар нонми, буттербродми еганидан қолганини тўғри келган жой (кўча)га ташлаб кетаверади. Муҳаммад буларни териб қушлар еб кетар деган умидда кўча четларидаги буталар устларига, пахсаларнинг устларига  қўйиб юрарди. Бундай нарсалар айниқса магазин ва Take Away (кичкина ошхона)  олдларида кўп бўлади. Уларни бу ердаги сон-саноқсиз каптарлар еб юради. Икки кундан буён шу нарса эсига келмаганига ўзини-ўзи сўкди ҳам. Шундай нарсаларни териб келишга қўлига тўрва олиб кўчага югурди. 
         Take Away ва магазинлар олдигача кўчаларни қараб кетди, бахтга қарши ҳеч нарса учрамади. Магазинлар олдида ётган нарсалар кўп бўларди. Бугун якшанба кунглиги учунми, ёки тозалаб кетишганми ҳеч нарса кўринмади. 
            Бу ердаги ахлат қутиларга секин разм солса бир-иккита сигарет қолдиқлари-ю морожное қоғозларидан бошқа нарса кўринмади. Шу пайт коляскада ўтирган 2-3 ёшларидаги бола қўлидаги еб келаётган булочкасини ерга тушириб юборди. Онаси уни сезмади шекилли, кетишда давом қилди. Муҳаммад югурабориб олди булочкани олди ва тўрвасига солди. 
        Борлакай бўлса нонимни олди, дегандай унга қўлини чўзиб йиғлай бошлади. Муҳаммад уялганидан булочкани пуфлаб-артиб болага олиб борди. Онаси бўлса буличкадан жирканганича: -Болага берманг уни, анаву ахлат яшикка ташланг -  деганини тушинди тахминан. 

Сурат- 5 . Очлик нелар едирмас... 2005, декабрь

           Муҳаммад булочкани ахлат яшикнинг ичига эмас, қопқоғининг устига қўйди ва 2-3 қадам узоқлашди, кўриб турган одамлар сал нарироққа кетганлардан кейин уни қайта олиб тўрвасига солиш мақсадида. Уни олай деб қараса бир гала каптарлар бир-биридан қизғаниб еб бўлаёзишибди. -Югурганники эмас, буюрганники (насиб қилганники) эканда - деганича уйга қайтди. 
              Кун ҳам ботай деб қолганди. Ҳовлисида шу уйларда яшовчилар учун катта-катта ахлат қутилар қўйилган бўлиб, Муҳаммад ҳам ахлат ташлаганида унга ташланган нон ва овқат қолдиқларига кўзи тушганди. Ҳовлига ўтиб ахлат яшикни очса нон йўқ экан-у, бироқ олма ва карам қолдиқлари бор экан. Хурсанд бўлиб, улардан яхшироқларини териб тўрвасига солаётган эди, юқориги қаватдаги болкондан бир қўшни:  -Нима қилаяпсан, ахлатни титкилаб?! - деди (Муҳаммад тахминан шундай тушунди). Муҳаммад уялганидан ерга кириб кетаёзди ва тўрвасини кўрсатиб: -Ахлат келтиргандим, ташлашга - деганича қўлидаги тўрвани ҳам қолдириб, ахлат яшикнинг қопқоғини ёпиб уйига кириб кетди. Қаттиқ уялганидан очлик ҳам эсидан чиқиб кетди.
           Барибир очлик ўз кучини кўрсатабошлади. Уйининг жануб томонида, йўлнинг бўйидаги яшил ўтлар ичида шўра ва отқулоққа ўхшаш ўтларни ҳам кўрганди. Ботаника институтида ишлаганида шундай ўтларни қайнатиб ейиш мумкинлигини биларди. 
           Қоронғи тушиб одамлар камайганидан кейин секин тушиб ҳалиги ўтлардан икки чўнтагини тўлдирди. Уйга чиқиб уни қайнатай деса электр ва газнинг шанба кунги пулсиз ўчгани. Ўтларни яхшилаб ювди ва еб кўрса тахирроқдай кўринди. Кейин ўтларни тузга ботириб еб кўрди, тахирлиги камайгандай сезилди (сурат-5). Шу алпозда териб келган ўтларининг ярмидан кўпроғини тузга босиб иштаҳа билан еди. Ярим кечага бориб қорни оғрий бошлади... 
           Эрталаб турасолиб ўзларига қарайдиган идорага йўл олди. Очликдан тинкаси қуриган экан, ҳар 200-300 қадам юрганида боши айланиб кўз олди қоронғилашарди, йўлнинг четида ўтириб ўзига келганидан кейин юришда давом қиларди.
         Идорадаги Jo унга кўзи тушганидай: -Нима бўлди сенга? - деб уни суяб креслога ўтқазди ва тилмочни чақирди. Муҳаммад жума куни пулини олаолмай оч қолганини айтди. Жо ўзи ичиб ўтирган кофе билан печеньесини Муҳаммадга берди, у анча ўзига келди. 
           Жо Муҳаммадни овқатлантириш учун шу яқин орадиги католик чўрчга олиб борди. Бу чўрчларда кимсасиз очлар ва бомшлар учун озгина лекин текин овқат берар экан. Чўрч ходимлари иймонли одамлар экан. - Муслим бўлсанг бу овқатлар сенга тўғри келмайди - деб нон билан шакарли чой қилиб беришди. Кейин Jo Муҳаммад  билан Post Office га бориб пулини олиб берди. 
          Қўшнилари  асосан англичанлар эди. Фақат 51-хонада яшовчи Mss Ellen ва унинг ўғли Terence билан онда-сонда кирди-чиқди қилиб турарди. Лекин 35 ёшларидаги дуркун аёлнинг нияти(истаги)даги нохушликлар сабаб у билан ҳам кирди-чиқдини тўхтатишга тўғри келди.
              Муҳаммад асосан кундуз кунлари Стокпорт ва Бриннингтондаги марказий библеотекага бориб русча-инглизча луғат орқали тил ўрганиш билан овора эди. Бу ердаги афғонистонлик пуштун йигит Қосим билан магазинчи йигит унга озиқ-овқатнинг   ҳалоли(Аллоҳнинг номи айтиб сўйилган ва шариат қоидаси бўйича таёрланган)ни қаердан олишни маслаҳат беришиб турари. Пиширадиган овқатлари тухум, товуқ шўрва бўларди. Лекин кунига 1 л сут ичишни канда қилмасди. 
           Овқат пиширишни ўрганмаганига умрида биринчи марта пушаймон қилди. Чунки палов ейишни жуда соғинган эди. Февраль ойига келиб, палов қилишни умрида кўрмаган бўлсада палов қилишга жазм қилди.  Очиғини айтганда аввалги пиширган паловларининг башараси паловга ўхшаб кетсада, таъми ўхшамасди. Кейин аста-секин таъми ҳам паловга ўхшайбошлади. Бир марта пиширган паловини бир хафта ер эди.
          Стокпортдаги турли мамлакатлардан келган қочқинлар авваллари ҳар сешанба куни 3:30 дан 6 гача, кейинчалик ҳар шанба куни 12 дан 2 гача “Tiviot dale” чўрчида учрашиб чой ичиб овқат ердилар. Булар келадиган кунлари бу ердаги барча нарса ҳалол бўларди (сурат-6). 

Сурат- 6 . Стокпорт муҳожирларидан бир гуруҳи  2005

          Булар билан яқинроқдан танишгандан кейин маълум бўлдики, мутлоқ кўпчилиги бу ерга келаётганида ҳужжатларини йиртиб ташлаб ўзига бошқа исм шариф қўйиб олар экан. Турли ёлғон баҳоналар кўрсатиб аслида бирон жиноят қилиб ё-да яхши яшаш мақсадида келганлар экан. Бунақаларни “Дорнинг тагидан қочганлар”, дейишар экан ва катта кўпчилигини қайтариб юборишар экан.
          Шунақалардан бири Афғонистонлик ўзбек Жамол Саодат (ҳақиқий исми шарифини Худо билади) бўлиб Ангиляга келиш учун катта пул эвазига аввал Покистонга ўтиб, кейин қўлларини тештириб бу ерга келган. Ёшини сўрасанг, акамдан 2 ёш кичикман дер. Акасининг ёшини сўрасанг, акамнинг ёшини отам биларди, отам эса ўлиб кетган, дерди. Ҳужжати бўйича ёши 65 да, кўриниши бўйича – 95 да, асли эса 55 ларда эди (сурат-6). 
          Доимо қизил галстук тақиб “соҳиби мансабман”, деб юришни яхши кўрар, учраган аёлга: -Мен бўйдоқман, сенга хушим келди - деб гап эшитишдан чарчамасди. Ҳамма уни ташқи кўринишига қараб:  -Қизил галстук таққан кал Қорбобо - деб кулишарди. Унинг Ангиляда қилган  қилиқлари бир китоб бўларди. 
          Бизни:  -Сизларнинг динингиз шўравий ислом - деб писанд қилмас, ўзини эса сал кам шайх ҳисобларди. Бироқ намоз ўқишнида тузук билмас, намознинг фарзига кирмайди, деб мустаҳаб қилмас, Қуръонда: -“Тулу офтоб, шамси қамар”, деган оят келган, бу дегани шом намозини қуёш ботишдан один ўқинг дегани - деб шом намозини қуёш ботишдан олдин ўқир эди. 
            2006 йил февралда, Жамол «АSDA» магазинидан у-бу нарса харид қилиб кассага пулини тўлагач, кассир аёл:  -Кўришгунча, азизим (See you, love) - деди. 
-Қачон, қаерда ва соат нечада кўришамиз? - деб Жамол унга ёпишиб олди. Навбатда турганлар кўпайиб кетиб одамлар: -Тезлашмайсaнларми - деб шовқин қилабошлашди. Жамол бўлса кассир аёлга қоғоз ва қалаб тутқазиб: -Қачон ва қаерда учрашишимизни шунга ёз - деб унинг ёнидан кетмади.
           Кўп ҳам ўтмай магазин раҳбарияти ва 2 та полициячи ҳам етиб келди ва Жамолга танбех берабошлашади. Жамол бўлса: -Бу аёл мени севиб қолган. Азизим (севгилим) кўришамиз, деди. Ишонмасангизлар ўзидан ва манабу одамлардан сўранглар - деди.
         Уларнинг:  -Бу аёл оилалик, унинг эри бор. Унинг кўришгунча азизим, дегани севиб қолганидан эмас, хушмуомулалик белгиси - деб тушинтиришларида фойда бермади. Жамол бу магазинга деярли ҳар куни келадиган бўлади. Ҳалиги аёл Жамолни кўрди дегунча:  -Дод, галстук таққан кал Қорбобо яна келди - деганича қочиб кетадиган бўлди.
            Ўзбекларда:  «Ранг кўр – ҳол сўр»- деган мақол бор. Бу мақолни кўпчилик инсонни ташқи қиёфаси(юзи)га қараб унинг қандай одам эканлигини билиш мумкин деб ҳисоблайди. Бу борада Муҳаммад ўзининг  «Илмга бахшида умр» китобида қуйидаги фикрни ёзганди. 
Инсонга асосан унинг қуйдаги уч холатига қараб баҳо берилади: 1-Ташқи кўринишига, 2-Гап-сўзига, 3-Қилган ишларига.  Бироқ инсоннинг ташқи кўриниши ва гап-сўзларига қараб доим ҳам уни тўғри баҳолаб бўлмайди, бу икки ҳолат алдамчида бўлиши мумкин. Бироқ инсонни қилган ишларига қараб баҳолаш энг тўғри йўл ҳисобланади. Қуйидаги ҳикоя юқоридаги фикрнинг исботи сифатида кўрилсада тўғри бўлар деб ўйлайман. 
         Муҳаммад 2006 йил июль ойида  Тошкентдаги бир амалдор дўстига  Ангилияда тушилган ва бу суратда Авғонистонлик Жамол Саодат  ҳам бўлган, сиз кўриб турган   сурат(сурат-8)ни юборганди. Суратни кўрган  дўсти  ўз хатида суратдагилар ичида ок соқолли юзидан нур ёғилиб турган одам(Жамол)га жуда эътиқод қўйганини, ва уни ҳурмат қилиш ва дуосини олиш лозимлигини таъкидлаган.
         Муҳаммад жавоб хатида, инсоннинг ташқи кўриниши айрим ҳолларда алдамчи ҳам бўлиши мумкинлигини, инсонни баҳолашда унинг қилган ишига қараб баҳо бериш тўғрироқ бўлишини ёзди. У ўз хатида бу борадаги Муҳаммаднинг фикри хато эканлигини ёзиб, ҳатто унга танбех ҳам берган ва қуйидаги жумлаларни ёзган. 
              -Мен ўта кучли психологман. Ҳар қандай инсонни юзини кўрибоқ  унинг кимлигини бехато биламан ва унга эътиқод қиламан.  Катта(Президент)мизнинг ҳам юзидан авлиё мисол нур ёғилиб туради ва ҳалқ учун куюниб гапирганларини эшитсангиз эриб кетасиз. Шу боис унинг катта суратини уйда ва ишхонамда осиб қўйибман ва унга қараб ибодат (сажда) ҳам қиламан.  Сиз юборган суратдаги оқ соқолли одам Президентимизга ўхшаган авлиё, борингки, паришта эканлиги кўриниб турибди, тўғрироғи уни кўрабилиш керак. Агар насиб қилиб Ангилияга борсам ҳар кун ўша одамнинг хизматини қилиб, дуосини олардим ва жаннатий бўлардим - деб ёзган. 
     Муҳаммад унга: «Дўстим агар насиб қилиб Ангилияга келсангизда сиз авлиё деб ҳисоблаётган одамнинг хизматини қилиб дуосини олишни мақсад қилманг. Унинг хизматида, дуосида бошида қолсин. У ҳақдаги қуйидаги ҳикояни ўқисангиз  бунга ўзингизда амин бўласиз - деб ёзди.

Сурат-7  . Мухожирлар учрашадиган жой

            2006 йил июль ойида «Tiviot Dale»даги (қочқинлар учрашадиган клуб) навбатдаги учрашувда  Камерунлик Кепри исмли негр фасон учун шимини кўтининг ярми кўриниб турадиган қилиб кийиб олганича, фасонини кўз-кўз қиларди. Шунда Майк  (ўртада) ҳазил аралаш: -Шимингни кўтариб ол, кўтинг кўринаяпти - деди. У бўлса атайлаб янада пастроқ туширди шимини. Шунда бунга тикилиб ўтирган Жамол: - Бу кўтини кўз-кўз  қилаяпти, гей бўлса керак - деди ёнида ўтирган Шемол исмли Ироқлик курдга караб. Шемол бўлса: -Ҳа, энди бу негрларнинг кўписи шунақа (гомосексуал) бўлади-да - деди жилмайиб. Шу дақиқадан Жамол Кеприга хушомад килишга ўтди.
          Эртага Кепрининг хонасида (Кепри Муҳаммаддан пастдаги 41-хонада яшарди) қандайдир тўполон бўлди. Жамол Кепрининг уйидан форсийча сўкиниб, иштони ва кўйлагини қучоклаганича ярим ялонғоч кўчага отилиб чиқди.  Кийимларини кўчада чала-чулпа кияётиб, Муҳаммаднинг юқориги қават деразасидан: -Ҳа, нима гап, тинчликми? - деганигада қарамай: -Буниси берадигани эмас, қиладигани экан. Бачағарники нақ хўтикникича бор экан ўзиям, Худо бир асради - деганича кўздан ғойиб бўлди.
            Аслида масала қуйидагича бўлган экан. Кеприни гей деб ўйлаган Жамол эртасига секин унинг уйига келган ва 10 фунт стерлинг(пул)ни кўрсатиб, имо-ишора билан (Жамол инглиз тилини тушинмас эди) шуни олда ваннага  бир кирайлик деган. Кепри эса: -Шу 10 фунтни ол-да мени бир қил деяпти, демак бу гей экан - деб тушинган ва: -Сен жуда кўримсиз ва қарисан, 20 фунт берсанг майли, уриниб кўраман - дебди. Жамол ноилож 20 фунтни берган ва икаласи ечинишиб ваннахонага киришган. 
          Ҳе йўқ, бе йўқ, Жамол Кепрининг орқасига ўтасолиб ишни бошламоқчи бўлган. Кепри бўлса: -Нима қилаяпсан, ахир мен қилишим керакку - деб унинг орқасига ўтмоқчи бўлган. Жамол эса: -20 фунтни олдингку, ноз қилмай эгил (тўнқай) - деб ўдағайлаган. Масалани энди тушинган Кепри унинг 20 фунтини қайтариб бериб уйидан ҳайдаб чиқарган экан. 
           Шундан бир ҳафта ўтар-ўтмас Жамол Адам исмли Суданлик 25-26 ёшларидаги негрнинг: -Ишлар қалай? - деб орқасини қоқиб қўйган. Қарасаки негр бундан хурсанд. Кейин эса: -Жуда яхши бача кўринасан - деб унинг думбасини силаб қўйган. Аввало Жамолнинг мақсадини тушинмаган, қолаверса оқ танлилардан бундай хушмуомулани кўрмаган Адам хурсанд бўлиб Жамолга янада яқинроқ бўлабошлаган. Жамол эса:  -Ҳа, берадигани манабуниси экан - деган ҳаёлга бориб тушдан кейин Адамнинг уйига келади.  Ўз уйида турсичан юрган Адамга ҳе йўқ, бе йўқ: -Қопқора бўлсангда, жуда мен боп бача экансан - деб ёпиша кетади. 
            Адам додлаб кўчага қочиб чиқади ва бутут кўчани бошига кўтариб: -Манабу чол Лут алейҳиссаломнинг умматидан экан, мени зўрламоқчи - деб шовқин кўтаради. Ёрдамга биринчи етиб келган Қосим исмли Авғонистонлик йигит Жамолга пуштун тилида: -Уялмайсизми мусулмон бўлатуриб баччавозлик қилишга - деса Жамол: -Mусулмон ўлсинми, Авғонистонда бу нарсанинг ажабланадиган жойи йўқлигини биласанку - дейди. 
          Шу пайт полиция етиб келади ва уларни тилмоч ёрдамида шу ердаги гувоҳлар иштирогида сўроқ қила бошлайди. Жамол полисияга тил билмагани сабаб аввал Адамнинг орқасига қилиб: «Мана шундай қилдирсанг гунох бўлади» деб тушинтирмоқчи бўлгани ҳақида кўрсатма беради. Жамолнинг бу кўрсатмасидан бу ердагилар анграйиб қолади ва полисия уни: «Жинни бўлса керак» деб шу ердан тўғри жиннихонага олиб кетади.    

Сурат-8. Муҳаммад, Майк, Жамол – 2006, Англия.

         Жамолни жиннихонада бир ҳафта обдон текширган врачлар: -Бу жинни эмас, уни бичиш керак - деб хулоса беришади. Шунда Стокпорт   бошпана изловчилар идораси бошлиғи Арнур Палмар ва полисия Жамолга бировларнинг уйига боришни маън қилишади ва ҳаммага ундан эҳтиёт бўлиш лозимлигини тайинлашади.
.....Шундан кейин Жамол (Авғоний муслим) билан ҳеч ким мулоқат қилмас, ҳамма ундан қочиб юрадиган бўлди. Натижада унга Стокпортда яшаш қийин бўлиб қолди. Буни ҳисобга олган қочқинлар комиссияси уни Лондонга жўнатди. 
Қарасаки, бу ерда турли тоифадаги ярамаслар тўлиб-тошиб ётибди. Бундан у: -Роса менбоп шаҳар экан - деб роса хурсанд бўлади. Лекин тил билмагани боис биронтасини илаштира олмай хуноб бўлиб юради.  
Қарасаки, бошига турли хил суратлар чизилган эркакларнинг атрофида алкаш ва банги аёллар гирди-капалак эмиш. Муаммонинг ечимини топганига хурсанд бўлиб бошига турли ранг ва турдаги суратларни чиздириб (сурат-9) ўзини кўз-кўз қилабошлайди. Лекин қармоғига ҳеч ким илинмайди, аксинча бунинг устидан кулишади.    
 Енгилтак аёлларни илинтиришнинг ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган йўлини ихтиро қилади: Қиш фасли, ерда қор бўлишига қарамай гавжум кўчада, боши ялағоч ҳолида ўтириб олиб, бир даста пуллардан елпиғич ясагинича, ўзини елпиб ўтиради. Унинг бу ҳолатдаги сурати “Қишда иссиқлаган одам” деган сарлавҳа билан газетада ҳам босилади.
Бир кунмас, бир кун 2 та Руминялик лўли (циган) аёл унга тикилиб: -Пулинг кўп бўлса бизгада бер - дейишади. У бўлса имо-ишора билан: -Майли уйга борайлик, пулни уйда бераман - дейди. Лўлиларгада айни шу нарса керак экан шекилли дарров рози бўлишади.
Учовлон Жамолнинг уйига келишганларидан кейин, битта лўлининг тиши “қаттиқ оғрий” бошлайди ва Жамолга: -Бизга аптекадан дори келтириб беринг. Қайтишда 2-3 шиша ароқ ҳам олакелинг. Биз унгача овқат таёрлаб турамиз ва ярим кечгача шаробхўрлик қилиб сеникида ётиб қоламиз - дейишади.
Бу таклифга Жамолнинг боши осмонга етади ва аптекага чопади. Жамол дори-ю ароқларни келтириб қараса, лўли аёллар унинг беркитиб қўйган барча пулларини: 6 йил мабойнида ўзи емай-ичмай йиғиб қўйган 3 минг фунтни, Лондонда яшайдиган куёви ва қизи тежаб бунга топшириб қўйган 4 минг фунтни, бир йил олдин Грециядан бошпана олган 2 та ўғли Афғонистонда героин сотиб топган 6 минг Евро ва 4 минг доллар пулларини олиб ғойиб бўлишган.
Бечора Жамол кал калласидаги 2-3 сочинида юлганича полицияга чопади ва бўлган воқеани ёзиб беради. Полиция: -Хотиржам бўлинг, пулларингизни қайтариб оберамиз. Лекин бунча пулларни нега йиғган эдинг? - деса Жамол: -Хотин олмоқчи эдим - дейди. Улар эса: -Ангилияда хотин сотиб олинарканми? - деб роса кулишади.
Нафси ҳакалак отган Жамол полицияга 17 минг пулимни ўғирлашди, деган бўлса терговчига 20 минг пулимни ўғирлашди, деб ёзиб беради. Бунгада кўзи тўймаган Жамол судда 22 минг пулимни ўғирлашган, деб кўрсатма беради. 
Суд эса: -Бунинг уйига лўли келганида ёлғон, пули йўқолганида ёлғон. Бу кал лўттивозлик қилиб пул ишлаб омоқчи - деган қарорга келади ва ўзига бериладиган нафақаларнида полиция ва суд харажатлари учун тўлатади.

Сурат-9. Жамол Саодат

         Бу реал ҳикояни ўқиб Жамолнинг қандай одамлигини тушуниб етган, ўзининг таъбири билан айтганда ўта кучли бу психолог, Муҳаммадга қуйидагича хат ёзган:
       -Раҳмат сизга, бу ҳикоя билан менинг кўзимни очдингз. Акс ҳолда у «Авлиё»нинг хизматини қилиб, дуосини олиб жаннатий бўламан, деб бу дунёда шарманда, у дунёда дўзахий бўлишим ҳеч гап эмас экан. Сиз минг бор ҳақ экансиз, инсонни ташқи кўринишига ва гап-сўзига қараб эмас, унинг қилган ишига қараб баҳолаш лозим экан. Сизнинг бу хатингиздан кейин уйимда осиб қўйилган «Авлиё»нинг суратини улоқтирдим, иш хонамдагиси турибди, афсуски  уни улоқтиришнинг имконияти йўқ.   Шу боис кичкина ва кўримсиз бўлсада бошқа хонага кўчиб ўтдим - деб ёзибди.
*    *
              Муҳаммаднинг сиёсий бошпана сўраган ҳужжатларни топширганигада бир йилдан ошган бўлсада на Home Office, нада адвокатдан бирон жавоб йўқ эди. Лекин Муҳаммаддан кейин ҳужжат топширганларга аллақачон турли хил жавоблар келган эди. Муҳаммад ҳали тилни яхши билмагани боис адвокатга телефон қилиб гаплашаолмасди. Шу боис (ойда бир, икки марта) адвoкатга қўнғироқ қилиб ишларининг бориши ҳақида билиб беришни Паҳлавон Содиқдан ялиниб сўрарди.
            Адвoкатга телефон қилиш узоғи билан 2-3 минут вақтни олсада Паҳлавон:  -Менинг вақим йўқ, бир ойдан кейин телефон қиламан - деб телефон қилишни эсидан ҳам чиқариб юборарди. 
            -Ироданинг орқасида ВВС турибди, шундай бўлсада унга Home Office отказ қилди, зўрға бир йил деганда суд орқали ижобий жавоб олди. Менинг яқин дўстим 2-3 йилдан буён ҳали жавоб олаолмаяпти. Сизга йўл бўлсин, тушинмаган ғалча одам экансиз – деб, Муҳаммадни жеркиб берарди.
           Муҳаммаднинг адвoкатга ва Home Office га ёзган хатлари кўпинча жавобсиз қоларди. Ва ниҳоят 27-октябрь 2006 йилда Стокпорт бўйича Парламент депутати  МР Ann Coffey га ариза билан мурожат қилди.
          Муҳаммаднинг аризаси асосида 14.11.2006 да унинг ҳужжатларининг аҳволи (бориши) ҳақида маълумот сўраб Ann Coffey Home Office нинг Immigration and Nationality Directorate раҳбарига мурожат қилган. Маълум бўлишича, бу ерга адвoкат томонидан юборилган барча ҳужжатлар йўқолган экан. Шу боис У ердан А.Coffey га  7.12.2006 да Муҳаммаднинг у ерда ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлиги борасида  Maynard Chitty имзоси билан жавоб келган. 
            Шундан кейин А. Coffey  14.12.2006 да Home Office министри, Парламент аъзоси Liam Burneга бу ҳақда ёзма равишда мурожат қилиб уларнинг ташкилоти (Home Office) чидаб бўлмас даражада ёмон ишлаётганини юзига солиб, тезда жавоб беришларини талаб қилган.
         18.01.2007да министрдан А Соffey номига Муҳаммаднинг ҳужжатларининг нусхаси адвoкатдан олиниб иш бошлаганлари ёзилган хат келган. Муҳаммадга 22 июнь 2007 йилда, 12 июль 2012 (5 йил) муддатга (Residence permit UK 1417440) Immigration Status Document беришди. 
            Шундай қилиб, 2005 йил ноябрда топширилган ҳужжтлар бир йилдан ортиқ йўқолиб (ҳаракатсиз қолиб), депутатнинг ёрдамида қайта тикланиб, 3-4 ой ичида ўз ечимини топди. Агар Полвон ва адвокатга қараб ўтирганида Худо билади, яна қанча йиллар кутиш керак бўларди... 
           Шу тариқа А.Coffey Муҳаммад билан яқиндан таниш бўлиб қолди. 2008 йил 20-мартда Муҳаммаднинг 60 йиллик юбилейи нишонланадиган бўлди. Бунга шаҳар ҳокимлиги  вакиллари билан бирга Стокпорт бўйича узоқ йилдан бери Буюк Британия Парламенти аъзоси (депутати) Анн Кофей (Ann Coffey) ҳам келиш истагини билдирди. Ўша куни Парламент мажлиси бўлгани боис Анн келаолмаслигига узр сўраб табрик юборди (сурат-10).

Сурат- 10 . Анн Кофейнинг Хоразмийга ёзган хати

       Шундай қилиб, Муҳаммад  бошпана изловчи мақомидан қочқин мақомига эга бўлди ва унга SJ 222056 А миллий страхования номери берилди. Шу асосда Муҳаммад иш излашга киришди ва 16.07.2007 дан бошлаб ҳафтасига 59,7 фунт иш изловчи пособиясини олабошлади. 
         Шу муносабат билан 45-Ехетер кўчадаги уйдан 21.07.2007 да чиқаришиб вақтинча Buxton Road Centre 164-168, Heavily SК2 6НА адресдаги эркаклар обшежития(15-хона)сига ҳафтасига яшаш учун 15 фунт тўлаб (ейиш, ичиш ўз ёнингдан) яшайдиган бинога жойлаштиришди. 
            Бу ерда 21 яшовчи бўлиб деярли барчаси турмадан чиққан, алкаш ва банги бўлганлиги учун уйидан ажралган англичанлар эди. Шу боис айримлари 8 ой, ҳатто бир йиллаб ётоқхонада яшасаларда уй олабилишмасди. Муҳаммад бу ерда бир ой яшаганидан кейин 40 баллга эга имконият билан биринчи сафардаёқ (Ҳар икки ҳафтада бир марта уй олишга қатнашиш учун конкурс эълон қилинади) уй олишга эришди.
         3-сентябрь 2007 дан бошлаб 5-Blackbrook Road, Heaton Chapel, SК4 5РD адресида 1 хонали уйга кўчиб ўтди. Уйда бирон жиҳоз йўқ, деворлари ремонт талаб экан. Яшаш учун фақат чой қайнатадиган чойгум ва кружкадан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. Ремонт учун 170 фунтлик  керакли нарсаларни магазиндан сотиб олиб кеча-кундуз тинмай уйни яхшилаб ремонт қилди.
        Уй бериш муносабати билан уй жиҳозларини сотиб олишга 500 фунтдан кўпроқ пул ҳам беришди. Бу пулнинг асосий қисмини Муҳаммад Тошкентги оиласига ва Ойбекга қизил диплом олганлиги муносабати билан премиянинг “Додо”си учун ва  Тошкентга укалари билан онасини кўриб келиши учун жўнатди.

(Давоми кейинги саҳифада)

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-07-29)
Просмотров: 1490 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0