XIII-Боб
Ватандаги фарзандлар ҳаёти ҳақида
13. 1. Хоразмдаги фарзандлари ҳаётидан
Муҳаммаднинг Хоразмда истиқомат қиладиган фарзандларининг ҳаёти том маънода аянчли эди. Улар онасининг оладиган қарилик пенцияси яшаш уёқда турсин, комунал тўловларгада етмасди. Бунинг устига 14-15 ёшли Насибанинг юраги туғма хаста (порог) ва грижаси ҳам бор. Шу боис у доимий даволанишда бўлиши учун ҳам пул керак.
Катта ўғли Ойбек 2003 йилдан ТошДАУда студент. Ҳар йили ўқиш учунги контрактига тўланадиган пулдан ташқари унинг Тошкентда яшаши учун ҳам анча-мунча пул зарур.
Ўртанчи қизи Нодиранинг ҳам 2 та ёш фарзанди бор, ўзининг эса кўзи ногирон. Рафиқаси (Отабек) бўлса маъсулятсиз чиқди, доимо (такрор-такрор) турмада. Шу боис уларгада қўлдан келганча кўмаклаши лозим.
Катта қизи Нигора ёшлигида, Муҳаммадлар чет эл хизмат сафарига кетганлари боис, қайин онаси қўлида қолди. Ўша даврда ревматизм бўлиб, бу орқали юрагига касал (порог) ортдириб олган. Ҳар йили камида 2 марта касалхонада ётиб даволаниши керак.
Нигора икки фарзанди билан Туркманистон Республикаси(Мари)да яшасада турмуши кўнгилдагидай бўлмади. Бунинг устига рафиқаси рак касалидан вафот этди. Натижада унинг Туркманистондаги ҳаёти, айниқса саломатлиги оғирлашди. Шу боис унида Хоразм(Ўзбекистон)га келтириш ва даволатиш зарур бўлди. Бу иш икки давлат Ташқи ишлар вазиргили орқали битгани учун жуда қийин кечди ва узоқ давом этди. Табийки, Нигорани Ўзбекистонга келтириш ва даволатиш билан боғлиқ ташкилий ишлар ва харажатлар ҳам фақат Муҳаммаднинг гарданида бўлди. Ўзининг иқтисодий аҳволи сал яхшироқ бўлганида ҳам бу қийинчиликлар бош устига эди.
Фарзанд дегани ўз жонингдан ҳам ширин бўлар экан. Ангиляда яшаш учун ҳар ҳафтада NАSS томонидан бериладиган 35 фунтнинг 20 футдан кўпроғини иқтисод қиларди. Бу миқдорда иқтисод қилиш учун эса оёғи ногирон бўлишига қарамай ҳар куни ўқишга пойи-пиёда (18-20 км) бориб келарди. Ҳафтасига 2 кун рўза тутарди, 2 мартагина иссиқ овқат ерди.
Қиш кунлари ташқарида бир қарич қор бўлсада уйни иситиш учун газ ёқмасди. Пальто ва телпаклари билан 2 та кўрпага бурканиб ухларди. Айрим кунлари Муҳаммад ётган хонадаги сув музлаган ҳам бўларди. Лекин бу пул ватандаги фарзандлар яшаши учун етмасди. Шу боис қўли ва оёғи ногирон бўлишига, ёши эса 60 дан ошганига қарамай, фарзандлар учун пул топиш илинжида, қонунга ғилоф бўлишига қарамай, (мардикорлик қилиш, рухсатсиз ишлаш, бу ерда қонун билан маън қилинган бўлиб бундай ҳаракатлар учун бирнеча йилга қамаб юборишади) қамалишгада рози бўлиб (бошини этагига солиб), мардикорлик қилишга киришди.
Мардикорлик тафсилотлари ушбу китобнинг 11-бобидаги “Мусофирликдаги мардикорлик” бўлимида баён қилингани учун у ҳақда яна тўхтамасдан бу бобни ҳужжат(хат)лар асосида баён қилмоқликни маъқул топдик.
“Шукур керак бул кунига”, деб бекорга айтилмаган экан. Хоразмдаги фарзандлари эски-туски кийиб, ҳафталаб гўштли овқат емай юрган ҳаёти ҳали холва экан. Бу ҳақда сал кейинроқ.
Бировни мақтаган бўлмасину, Муҳаммадни нафақат ўз қишлоғи ёки райони (Боғот)да, балки Хоразм воҳасида ҳам кўпчилик билади ва (К.Нуржонга ўхшаган 3-4 ҳасадгўй ва ғаламислардан ташқари) ҳурмат қилади. Нафақат ўзининг, фарзандларининг, ҳатто қариндошларининг ҳам ҳеч қаердан сўзи қайтмаган. Шу боис Муҳаммадни Ҳукумат узоқ йиллар хўрлаган бўлсада, маҳаллий раҳбарлар ва ҳалқ доимо унга ва қарндошларига нисбатан хайрхох ва ҳурматда бўлган.
Муҳаммад Ангиляга келганидан 2-3 ой кейин Рахим Искандаров, Сапарбой Бектурдиевга ўхшаган 3-4 яқин дўстларига, иқтисодий сабаб Ангиляда қисқа вақтга қолганини ёзиб, ўзи боргунча фарзандларидан онда-сонда хабар олиб туришларини сўраб хат ёзганди. Катта ўғли Ойбекка ҳам бирон маслаҳат керак бўлса юқоридаги каби унинг ҳам кўп хизматлари ўтган дўстларига учрашишини айтганди. Чунки булар каби кўп дўстлари Муҳаммад Ангиляга қайтганидан кейин ҳам Хоразмдаги ва Тошкентдаги фарзандларидан ҳам тез-тез хабар олиб туришган.
Муҳаммаднинг дўсти Р.Искандаровга ёзган хати Боғот район почта идорасининг: -Хатни олувчи йўқ эканлиги боис хат ёзувчига қайтарилди - деган ёзув билан ўзи(Ангиля)га қайтиб келди. Бироқ хат очилиб, скоч билан қайтадан ёпиштирилгани билиниб турарди. Рахимбой аканинг қандли диабед касали борлигидан “Оламдан ўтибдилар-да, Аллоҳ раҳмат қилган бўлсин, жуда қалин дўст эдик”, деб жуда хафа бўлиб, кўзларида ёш билан, ўзи хатм қилган Қуръони каримни у кишининг рухи покларига бахшида қилиб дуо қилди.
Ўғли Ойбек онаси ноҳақ қамоққа олинган зоҳатиёқ Р.Искандаровга учраб Муҳаммаднинг номидан маслаҳат ва ёрдам сўраган. Муҳаммаднинг номини эшитиши биланоқ дўсти Рахим Искандаровнинг ранги оқариб кетган ва: -Мен сени ҳам адангни ҳам танимайман. Мен билан гаплашганингни ҳам ҳеч ким эшитмасин. Бу ерга бошқа қадам босма ва мени кўчада кўриб қолсангда салом беракўрма. Акс ҳолда мол-мулкимизни давлат ҳисобига мусодара қилиб, ҳаммамизни қамаб юборишади”, деб Ойбекни ҳайдаб солади.
Бошқа дўсту-қариндош(ҳатто ички ишлар вилоят бошқармасида маъсул мансабда ишлайдиган, укаси майор Шуҳрат Хасанов)лардан ҳам шунга ўхшаш муносабат бўлади. Бу ҳақда Ойбек унга дарҳол хабар берди. Муҳаммад дўсту-қариндошларнинг бундай муносабатига ҳайрон қолди. Айниқса яқин дўсти - Рахим Искандаровнинг тирик эканлигига хурсанд бўлди.
Кейин билса масала бундай бўлган экан:
Муҳаммад фарзандларини боқиш учун 5-6 сўм ишлаш мақсадида Лондондаги ҳалқаро илмий конференциядан кейин Ангиляда қолганидан кейин, ҳеч бир сиёсий фаолият юритмасада, Ўзбекистон ҳукумати уни ўта хафли одам сифатида рўйхатга олган ва Муҳаммаднинг ҳар бир қадами ва ҳаракати назоратда тутилган.
Муҳаммад хат ёзган одамларни, у Ангиляга кетганидан кейин фарзандларидан хабар олган дўстлаирни ва юқорироқ мансабда ишлайдиган қариндошларини МХХ чақириб қаттиқ сиқувга олган. Муҳаммаднинг фарзандларига ёрдам қилаган ва у билан ҳар қандай шаклдаги алоқада бўлган одамнинг мол-мулки мусодара қилиниб, ўзлари қамалиши ҳақида қўрқитилиб, айримларидан тилхат ҳам олишган.
Шундан кейин Муҳаммад тушинди, у ёзган хатларга ва телефонларга нимага жавоб бўлмаганини. Фарзандларининг онаси нимага қамалгани, балоғат ёшига етмаган (10-13 ёшли) ногирон фарзандлари ота-онасиз, оч-яланғоч, хўру-зор кўчада қолганини, нафақат дўстлари, ҳатто қариндошлари ҳам уларга ёрдам беришга қўрққанларининг сабабини тушунди. Шунинг учун ҳам Муҳаммад ҳеч кимдан хафа бўлмади.
Юқорида таъкидлаганидай энди асосий мавзуга қайтсак.
Сурат-1. Ў.Эламанованинг алдов асосида тушинча ёзаётган жараёни. Хоразм-2006
2006 йил 4-сентябрь куни Хоразм вилояти, Боғот тумани “Хўжалик” қишлоғида яшовчи нафақахўр Ўғулжан Эламанованинг уйига Боғот район милицияси жиноят қидирув инспектори Фахриддин Абдуллаев ўзининг 2 та ҳамтовоғи билан ташриф буюради.
Устингиздан: “Наркотик сотаяпти” деган имзосиз ариза тушди. Эрингизнинг Ангилиядан доллар юбораётганидан хабаримиз бор. Агар ҳозироқ 1000 доллар берсангиз “наркотик йўқ экан” деб қайтиб кетамиз - дейишади.
Хонадон соҳиби: -Менда наркотик бўлмаган, мана ҳамма ерни текширинг. Болларнинг адаси юбораётган озгина пулга зўрға яшаяпмиз - дейди. Булар бечора кампирни колхоз идорасига обориб ўзлари аввалдан таёрлаб қўйган 1,5 граммча наркотикни унга беришади ва: -Ҳозирда фаолият кўрсатаётган дорифуришларнинг кўплари катталарники, қолганлари эса тегишли ҳисоб-китобини қилаяпти. Натижада районимиз дорифуришларни тутиш борасидаги планини бажара олмаяпти. Уйингизга бориб гувоҳлар олдида шуни бизга қайтариб берасиз ва бори шу эди деб тушунча ёзиб берасиз (сурат-1). Биз шунда сизга 1-2 минг сум жарима соламиз, жарима пулинида ўзимиз тўлаймиз, бошлиқларнинг топшириғи шу - деб содда кампирни ишонтиришади ва қамоққа олишади.
Эртасига Ўғилжоннинг укалари қарз кўтариб 1000 долларни олиб боришади. Бироқ Ф.Абдуллаев уларга: -Кеча 1000 доллар сўраганда бермади, энди 2000 доллар берсангизлар чиқади - дейди. Бу миқдордаги пулни топиб бера олмагач кампирнинг ишини судга ўтказиб юборишади.
Судья эса булардан кўпроқ пул ундириш учун Ўғулжон Эламановани сал кам ярим йил судсиз судрайди ва соққасини олгач: “Берган пулингизга лойиқ”, деб кампирни 5 йилга кесиб юборади. Уйда эса 10 ва 14 ёшли иккита бола ота онасиз ва қаровсиз қолади. Уларнинг ҳаёти билан на суд, нада Ҳукумат қизиқмайди. Қариндош-уруғлар ҳам бу ногирон болалар тарбияси билан шуғулланишга МХХдан қўрқишади.
Фарзандларининг онаси қамалганидан кейин, Муҳаммад Англияда туриб барча эътиборини шуларга қаратди, ўзи емай-ичмай топганини шуларга юборди. Ҳали ёш бўлганлари учун тузугроқ овқат қилишни билишмас, нон ёпа олишмагани боис нонни бозордан сотиб олишарди. Кеч борганлари сабаб бозорда нон тугаб қолган пайтлари оч қолишган пайтлари ҳам кўп бўлган.
Шундоғ ҳам таъминоти расво бўлган газ ва электрни “пулини ўз вақтида тўламадинглар”, деб ҳафталаб узиб қўйишар, натижада ёш болалар совуқда, қоронғида қолиб қўрққанларидан кечаси билан тик ўтириб йиғлаб чиқишади.
Шу боис қариндошларнинг, унинг-бунинг уйида хизматкорлик қилишади. Насиба бўлса куну-тун ювиш-артиш каби уй ишларини қилар, уй эгасининг фарзандларини қарар (сурат-2), 11 ёшли Улуғбек тонг саҳардан кеч қороғигача уй эгасининг қўй ва молларини боққан. Уй эгалари МХХдан қўрққанидан уларни уйида 1-2 ҳафтадан кўп сақлай олмай чиқазиб юборишган.
Сурат-2. Насиба хизматкорликда
2007 йил декабрда муддатининг ярми ўтган маҳбусларни озод қилиш ҳақида президентнинг фармони чиқади ва бу фармон бўйича фарзандларнинг онаси Ў. Эламанова ҳам чиқишига ишонади. Бироқ турма ходимлари фармон асосида чиқувчиларга “Фармон соққасини берадиганлар учун қўлланилишини” етказишади. Улар айтган соққасини бераолмаганларни эса турли баҳоналар билан чиқаришмайди. 2008 йил апрел ойига келиб муддати оз қолганлар уйида ишлаб турмага пул ўтказиш шарти билан уйларига юборила бошланади. “Шапкаси”ни бермаганларга бу ҳужжат ҳам қўлланилмайдиган бўлади.
Ва ниҳоят, Муҳаммад ўзини “Маҳкам” деб таништирган турма маъмури билан телефонда гаплашди. У бўлса: -Домла, Ўзбекистонда тирикчилик оғирлашган, агар кўкидан 1000 юборсангиз болларингизнинг онаси эртагаёқ уйингизда бўлади - деди. Булар бу микдордаги пулни топа олмагани учун фарзандлари ёрдам сўраб президентга ариза билан мурожат қилишди (сурат-4). Қуйида ариза айнан келтирилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.А.Каримовга
Хоразм вилояти, Боғот тумани, “Хўжалик” қишлоғида истиқомат қилувчи
Насиба ва Улуғбек Хоразмийлардан
А р и з а
2006 йил 4-сентябрда онамиз Ўғилжон Эламанова “наркотик сотди” деган сохта айб билан қамоққа олинди ва декабрда суд ҳукми билан қамалди.
Сизнинг амнистиянгиз бўйича онамиз 2007 йил декабрда чиқиши керак эди. Афсуски, бирнеча кунгина етмади, деган баҳона билан чиқаришмади.
Онамиз 2007 йил декабрда Тошкентдан Қорақолпағистон Республикаси, Хўжайли туманидаги 64/80 аёллар қамақхонасига келтирилди. Муддатининг ярми ўтган маҳбусларни яшаш жойида ишлаб турмага пул тўлаш шарти билан уйларига юборилди. Бизнинг онамиз пенсиядалиги сабаб яна қамоқда қолди.
Муҳтарам Президент Бобо!
Биз балоғат ёшига етмаган фарзандлар (Насиба-14, Улуғбек-10 ёш) 2005 йилда отасиз ва 2006 йилдан онасиз қолдик. Бизнинг ҳаётимиз нақадар аянчли кечаётгани ҳеч қандай исботга муҳтож эмаслигини сезаётгандирсиз.
Сиздан онамизни бизга тезроқ етказишга ёрдам қилишингизни ўтиниб илтимос қиламиз.
Сизга ҳурмат ва умид билан: Насиба ва Улуғбек Хоразмийлар. (Имзолар) 17.04.2008
Қизиғи шундаки, Муҳаммаднинг фарзандлари ҳуқуқ органлари адолатсизлигидан президентга мурожат қилишган. Президент маҳкамасидаги маъсуллар эса ариза бўйича чора кўриш учун аризани ҳуқуқ органларининг ўзларига юборишган. Ариза бўйича Боғот тумани прократура ходими Ғайрат шуғулланган. Муҳаммад унинг билан телефонда гаплашди ва унга: -Ғайратжон ука, ариза баҳонасида тирик етимларга ёрдам қилиб савоб қозониш имконияти туғилибди сизга. Балки бу Аллоҳнинг сизга берган имкониятидир, илтимос ёрдам қилинг - деди.
Сурат-3. Улуғбек (орқада) мардикорликда, 2007
У бўлса: -Домла, “қуруқ савобнинг таги тешик,” дейишади. Тирикчилигимиз шундан бўлганидан кейин сиз ҳам бизга “кўкидан ёрдам” қилинг, биз ҳам қилган ёрдамингизга лойиқ ёрдам қиламиз - деди. Унинг айтган “ёрдам”ини қилаолмадилар, шу боис ариза бўйича биронта ёрдам бўлмади.
Шу боис Муҳаммад қаровсиз қолган фарзандларини олди(Англия)га келтириш учун ҳаракат бошлади. Кўп қийинчилик ва бюрократик тўсиқлар оша фарзандларини Ангилянинг Тошкентдаги элчихонасига борадиган қилди.
Элчихона ходимларига ҳам Ўзбекистоннинг коррупция касаллигидан юқишгани боис уларни “рози” қилишмагунларича элчихона ҳам уларни киритмай овора қилган. Буни фарзандларининг 29.11.2007 да интернет орқали Муҳаммадга ёзган хатидан (сурат-5) ҳам билиш мумкин. У хат қуйида айнан келтирилади:
Ассалому алейкум Адажон!
1. Биз яқинда сизнинг олдингизга кетиш учун бировлардан қарз олиб қариндошимиз билан Тошкентга, Ангиля элчихонасига бордик. 10 кун тентираб юрдик, элчихона бизни қабул қилмади. 2008 йил 18-январда келишимизни айтди.
2. Газга тўлашга пулимиз бўлмагани учун газнида ўчириб қўйишди. Биз совуқда қолиб касал бўлдик. Даволанишгада пулимиз йўқ. Бировлар қолган овқатини ёки қотган нонини берса еймиз, бўлмаса оч ўтирамиз.
3. Адажон, биз ҳар куни йиғлаяпмиз, бизни тезроқ олиб кетмасангиз билмадик нима бўламиз.
Насиба Хоразмий ва Улугбек Хоразмий.
Муҳаммад уларнинг бу хатини ўқиб юраги эзилиб кетди. Уларга пул юборай деса чўнтагида бир чақа ҳам йўқ. Озми-кўпми йиғганларини тўплаб, озроқ қарз ҳам олиб 2 кун олдин Тошкент(Ойбек)га юборганди. Ҳар ҳафтасига 50 фоиз пения тўлашга рози бўлиб танишлардан 40 фунт қарз олди ва Ойбек орқали Насиба ва Улуғбекка жўнатди. Муҳаммад уларга ёзган хат (сурат-6) асосан шу ҳақда бўлиб у қуйида айнан келтирилади:
Ўғлим Улуғбек, қизим Насиба.
Менинг олдимга (Англияга) келиш учун Тошкентга бориб элчихонага кираолмаганларингизни, пулсиз қийиналаётганларингизни ва касалланганларингизни эшитиб хафа бўлдим. Начора чидашга ҳаракат қилинглар.
Зўрға қарзга 40 фунт топиб сизларга (Ойбек оғанг орқали) жўнатгандим. Мен юборган пулни олган олмаганлигингиз ҳақида шу пайтгача хабар қилмадингизлар, мен эса хавотир олаяпман.
Ойинг турмадан хат ёзаяптими сизларга? Аҳволи яхши эканми? Ойинг хат ёзганда мендан ҳам салом айтинглар. Янги – 2008 йил омад келтирсин Илохим!
Сизларга сабр-тоқат ва Аллоҳнинг панохини тилаб
Адангиз М.Хоразмий.
Стокпорт, Буюк Британия. Январь-2008.
Муҳаммаднинг фарзандлари кўп қийинчилигу харажатлардан кейин Англия элчихонасига 18.01.2008 да киришади. Элчихонадан уларни ОВИР (Чет элга чиқишга Ўзбекистоннинг рухсати) олиб келганларидан кейингина виза бериш учун ҳужжатлари кўриб чиқишилини айтиб қайтариб юборишади.
Бир қарашда (порасини берганда) оддийгина бўлиб кўринган ОВИР олиш булар учун ҳақиқий азобга айланади. Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси ОВИР бўлимининг Шермат исмли маъсул ходими айтган барча ҳужжатларни етказишади, лекин иш битмайди.
Ва ниҳоят Шермат билан телефонда Муҳаммаднинг ўзи гаплашди.
-Ота-онасиз тирик етимларнинг кўз ёшига раҳмингиз келсин, ёрдам қилинг - деди.
-У бўлса: -Тошкентдаги хўжайинлар кўз ёшга эмас, кўкига қараб ёрдам қилишни айтишди. 2000 долларни юборинг, бир ҳафтада ОВИРни олишади - деди.
Шермат айтган пулни топиш имконияти бўлмаганидан кейин Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасида маъсул мансабда ишлайдиган тоғаси Шухратга учрашиб бу масалада ёрдам сўрашган. У бўлса булардан қочабошлаган. Ва ниҳоят Муҳаммад мажбур бўлди Шухратга (Муҳаммад Шухратнинг амакиси) телефон қилиб ОВИР масаласида фарзандларига ёрдам қил, деб илтимос қилишга.
Телефон қилаётган Муҳаммад эканини билмай телефон гўшагини кўтарди ва амакиси эканини билганидан кейин телефонини ўчириб қўйди ва кейинчалик телефон номерини ўзгартириб юборди. Муҳаммад бунинг сабабини тушунди албатта, ва бошқа телефон қилмади унга.
Юқоридаги тафсилотлар президент номига сиз кўриб турган такрорий аризани ёзишга мажбур қилди фарзандларини (сурат-7). Қуйида суратдаги ариза айнан келтирлади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.А.Каримовга
Хоразм вилояти, Боғот тумани, “Хўжалик қишлоғида истиқомат қилувчи
Насиба ва Улуғбек Хоразмийлардан
Т а к р о р и й а р и з а
Адамизнинг маслаҳати асосида Сиздан ёрдам сўраб Сизга ариза билан мурожат қилган эдик (Нусхаси иловада). Бизнинг аризамиз бўйича қоғозбозликдан бўлак биронта амалий ёрдам бўлмади. “Шикоятчилар”, деб ёмон кўринганимиз қолди холос.
Бирнеча йилдан буён адамиз Ангиляда,салкам 60 ёшли онамиз эса турмада (ҳужжатлар иловада), биз эса 10 ва 14 ёшдан сарсон-саргардонмиз.
Адамизнинг олдига бориб яшаш учун 2 йилдан буён оворамиз. ОВИРнинг рухсатини олиш учун Хоразм ОВИР бўлимидагилар аввал адамиздан тегишли ҳужжатлар (Иловада) талаб қилишди. Кейин турмадаги онамиздан тегишли ҳужжатлар (Иловада) талаб қилишди. Ундан кейин эса Тошкентнида “Рози” қилиш кераклигини айтишди.
Адамиз улар билан телефонда гаплашиб онамизнинг турмадан чиқиши учун турма ходимларини, адамизнинг олдига кетиш учун эса ОВИР ходимларини кўкидан бериб рози қилиш кераклигини айтди.
Муҳтарам Президент бобо, бу ОЧОФАТларингизни ўзингиз рози қилиб, бизни тезроқ адамизнинг олдига юборинг. Ёки бизнида онамизнинг олдига турмага қамай қолинг. Турмадан баттар бу адолатсиз ҳаётдан безор бўлдик.
(Аризамизга 7 та ҳужжат илова қилинаяпти)
Сиздан умид қилиб: Насиба ва Улуғбек Хоразмийлар (Имзолар) 30.05.2008
Фарзандларнинг президентга ёзган бу такрорий аризасидан ҳам биронта наф чиқмади, аксинча уларга “Ёзувчи (шикоятчи) муттаҳамлар” деб қарашган.
2008 йил май ойининг ўрталарига келиб Хўжайлидаги турмадан Ў.Эламановадан бошқа деярли барча (албатта порасини берганлар) чиқиб бўлган. Фарзандлар 23.05.2008 да Хўжайлидаги қамақхонага бориб онаси билан учрашишади (сурат-8).
Сурат-8. Ўғилжон Эламанова ККР, Хўжайли аёллар қамоқхонасида фарзандлари билан учрашув жараёни
Катта ўғли Ойбекни турма бошлиғи чақириб: -Университет битирган, оқ-қорани танийдиган йигит экансан. Ҳамма қатори “харажати” берилмаса оналарингизни чиқариб бўлмайди. Чунки ҳар бир чиқадиган маҳбус учун мен ҳам юқорига “улуш” узатишим керак. Кўрган бўлсанг онангиз касал, бу ерда яна 3-4 ой ётса унинг ўлигини олиб кетасизлар. Она керак бўлса ҳаракатингизни қилинглар - деб тушинтиради.
Ойбек буни адаси(Муҳаммад)га етказди. Шундан кейин Муҳаммад салкам бир ой давомида жонини жабборга бериб мардикорлик қилди ва пенияга қарз ҳам олиб турма бошлиғи айтган пул(500 доллар)ни жўнатди. Улар пулни олишганидан кейин бир ҳафта ичида фарзандларининг онасини турмадан чиқариб юборишди.
Фарзандларининг қувончини эшитиб чарчоқлари чиқиб кетгандай бўлди Муҳаммаднинг. Турмада турли касаллар ортдириб, ногирон ҳолда уйга келган Ўғилжонни даволатишга ҳам пул керак бўлди. Муҳаммад эса қарзга ботиб қолди. Ойбекнинг бир ўзининг мардикорлик қилиб топган пули ҳеч нарсага етмагани сабаб укаси, Улуғбекни ҳам мардикорликка жалб қилишга мажбур бўлган.
Ойбекку майли, унинг анча суяги қотган. Бироқ 12-13 ёшли Улуғбекнинг мардикорлик қилаётганига юраклари эзилиб кетарди ота бечоранинг. Чунки мардикорликнинг нима эканлигини Муҳаммад яхши билади. Пул тўлайдиган одам уни ёш деб аяб ўтирармиди. Шу муносабат билан ўғли Ойбекга интернет орқали 17.10.2008 да қуйидаги хатни ёзди (сурат-9). У хат қуйида айнан келтирилади:
Ўғлим Ойбек
1. Мана, бир ой давомида иқтисод қилиш учун озроқ еб-ичиб, қарз ҳам олиб топганим шу 65,07 доллар бўлди. Бунинг бир қисмига уканглар – Насиба ва Улуғбекларнинг даволаниши учун дори-дармон оберган. Қолганини иқтисод қилиб нон ва шакар олишга ишлатинглар.
2. Ҳалол меҳнат билан кун кўришнинг айби йўқ болам. Шу боис мардикорликнинг қанақа тури бўлсада уялиб ўтирмай қилаверинглар. Мардикорликка уканг (Улуғбек) билан борганингда уни эҳтиёт қил, унинг ҳали суяги қотмаган, майиб бўлиб қолиши мумкин.
3. Топган пулингизни гўштли гуручли овқатга ёки бирон кийим олишга сарфламанглар, акс ҳолда мардикорлик (иш) топилмай қолган кунлари оч қолиб кетишларингиз мумкин.
4. Сен уйда ота ўрнида эканинг боис оиланинг барча аъзолари, айниқса Насиба ва Улуғбекни рухий тушкинликка жуда ҳам тушиб кетишига йўл қўйма. Уларга доим эслатиб тур сабр қилиб ва яхши кунларга умид билан яшаш лозим эканлигини.
5. Умуман, атрофинга, қўшниларга эътибор қилсанг маънавий ва иқтисодий ночор фақат сизлар эмас, катта кўпчилик эканига ўзингда ишонасан. Қишлоқдошларингнинг кўпчилигининг аҳволи жуда ҳам аянчли эканлиги бу кунингада шукур қилиш лозимлигини кўрсатмайдими?!
6. Исломда бекорга айтилмаган: “Мусулмоннинг бир қўлида сабр, бир қўлида шукур ва юрагида умид бўлмоғи керак”, деб.
Сизларга Аллоҳнинг паноҳини тилаб Аданг.
Октябрь-2008. Стокпорт, Буюк Британия.
Улуғбекнинг оғир ва ифлос ишларда мардикорлик қилаётгани Муҳаммаднинг тушларига кириб ухлай олмай чиқарди. Шундай пайтларда ўзинику қўятуринг, фарзандларининг ҳам бунчалик хўр ва зор бўлаётганига ҳалқ ва давлат манфатини кўзлаб ёзган “Вакил” номли китоби, тупроқ экологияси ва инсон саломатлиги йўлидаги биосфера экологияси учунги курашлари орқали ўзини айбдор ҳисобларди. Буларнинг бу қийналаётганлари Ватан ва ҳалқ манфатлари йўлида эканлиги Муҳаммадга таскин берарди.
Сурат-11. Улуғбек бозордаги мардикорликда-2009
Юқоридаги хатни ёзганидан бир ҳафта ҳам ўтмай интернет орқали фарзандларидан қуйидаги (сурат-10) хатни олди. Қуйида ўша хат айнан келтирилади:
Ассалому алейкум Адажон!
1. Ойбек оғам орқали юборган 65 доллар пулингизни олиб жуда қувондик. Бу пулнинг бир қисмини касалланганимизда дори-дармон олиш учун олган қарзимизга бердик. Ун ва озроқ шакар ҳам олдик. Оғам билан мен (Улуғбек) тез-тез бировларникида мардикорлик қилаяпмиз. Айрим пайтлари жуда оғир ва ифлос ишларни қилдиришади. Кучим етмаганида: “Пул олганингдан кейин қилгин-да!”, деб калтаклашади ҳам. Калтак еган кунларим касалланиб қоламан. Кун бўйи тинимсиз ишлатишиб оз пул беришади. Лекин айрим пайтлари гўштли овқат ҳам бериб қолишади.
2. Адажон, мен Насибаман. Мактабимиз ёпилиб ҳамма пахтага кетди. Мен туғма порог серца эканлигим ва грижам ҳам борлиги сабабли ногирон эканлигим учун мени мактабдан пахтага чиқаришмади. Лекин онам билан фермерларнинг пахтасини териб мардикорлик қилаяпмиз. Фермерлар овқат беришмайди, ўзимизнинг нонимизни сувга ивитиб еймиз.
3. Ҳукумат терган пахтамизнинг килосига 100 сўм берамиз деб айтган бўлсада фермерлар 50-60 сўм беришади ва: -Кам берганимизни бировга айтсанг ёки биз берган пулга рози бўлмасанг кет! - деб ҳайдашади. Бунинг устига терган пахтамизнинг ярмига яқинини “Ҳўли учун”, “Чўпи учун” ва ҳакозалар деб уриб қолишади. Бу ҳам етмаганидек: “Ҳокимиятдан юборилган ВАКИЛларнинг харажати учун”, деб ҳам пулимиздан олиб қолишади.
4. Мен бир қоп пахтани кўтариб тарозига обораётганда грижам оғириб, бирнеча кун касалланиб қолдим. Қари ва касалванд бўлсада онамнинг бир ўзи пахтага бориб юрди. Терган пахтасини кўтариб тарозига обораётганида далада йиқилиб оёғини синдирди. Ҳозир гипсда, уйда ётибди. Шунинг учун грижам оғраётган бўлсада пахтага ўзим бораяпман.
5. Онамнинг пенцияси газ ва светгада етмайди. Шу боис: “Пулини ўз вақтида тўламаяпсизлар”, деб тез-тез газ ва светни ўчириб кетишади, қорнғида овқатсиз қолиб кетамиз. “Ер солиғини зудлик билан тўламасангизлар уйингиздаги нарсаларингизни мусодара қиламиз”, деган хат ҳам келди.
6. Онам бугун ҳаммамизни йиғиб: “Адангиз қари ва ногирон бўлсада биз учун бошқа юртларда тентираб, мардикорлик қилиб юборган бу пулини тежаб ишлатинглар, гўштли ва гуручли овқат ейиш шарт эмас”, деб бизни уришди. Лекин: “Илоҳим адангизни ўз паноҳида асрасин”, деб биздан бекитиб йиғлаб ўтиради.
7. Адажон, майли бизга озроқ пул юборсангизда ўзингизни асранг, сизни жуда соғиндик. Ахир кетганингизгада бирнеча йиллар бўлди. Илтимос, бу хатни оғам ва онамга айтманг, бизни сўкишади. Чунки оғам ва онам: “Адангизга қийинчилик ва касаллик ҳақида ёзманглар, қисинади”, деб тайинлаганлар.
Сизни соғиниб Улуғбек ва Насиба
Октябрь-2008. Хоразм.
Бу хатни ўқиб Муҳаммаднинг кўзларидан ёш, юрагидан қон оқарди, бирнеча кун ўзига келаолмай юрди. Муҳаммадку майли, Ўзбекистон фуқоралари ва келажаги бўлмиш норасида фарзандларнинг айби нима экан? Бундай адолатсизлигу хорликларни бошидан кечираётган ёшлар улғайганда, ҳозир кўкларга кўтарилаётган Ўзбекистон президенти ва унинг сиёсати ҳақида қандай фикрда бўлар эканлар?
Яқин-яқингача кўкларга кўтарилган коммунизм ва Сталин қатағонларига сал кам бир аср бўлган бўлсада уларнинг асл башараси ҳақида ҳамма биладику. Ноҳатки Каримов ва Каримовчилар шу оддий ва ўзлари кўриб турган реалликнида тушунмаса?!, деган ҳаёллар Муҳаммадни тарк қилмасди.
Бутун Ўзбекистон ҳалқи қатори Каримов ваъда қилган “Буюк келажак”ни кутиб 2009 йилнида қаршилади фарзандлари. Наврўз яқинлашган бўлсада буюк келажакдан бирон нишон йўқ эди. Буни ўртанчи қизи Нодиранинг қуйида интернет орқали ёзган хатидан (сурат-12) ҳам билиш қийин эмас. У хат қуйида айнан келтирилади:
Ассалому алейкум Адажон
1. Мен Нодираман, Нигора опам касаллиги сабабли Урганчга келиб унинг эмаил адресидан сизга хат ёздим.
2. Ойбек тўғрисида ўтган йилдан бери нохуш муаммолар бўлаяпти. Сиз қисинмасин, деб сизга айтмасдан келаётган эдик. Ўтган йилнинг охирида Ойбекни сохта айб билан қамашганди, лекин бир ҳафтадан кейин (пора олишганидан кейин) чиқаришганди.
3. Шундан кейин Ойбек Тошкентга мардикорлик қилишга кетганди. Яқинда Тошкентдаги танишлардан эшитсак, Ойбекни март ойининг бошида Тошкентда яна қамашибди. Бу гал унга оғирроқ сохта айб қўйиб узоқ муддатга қамашмоқчи эмиш. Ўзингиз биласиз, бу муаммоларнинг барчаси сизнинг фаолиятингиз учун бўлаяпти.
4. Мен турмадан чиққанимдан кейин, ўтган йили Россияга мардикорликка кетгандим. Бу йили мардикорликка кета олмайман, чунки турма сабабли кўзим яхши кўрмайдиган бўлиб қолди.
5. Онда-сонда мардикорлик қилиб Ойбек озроқ пул топарди, ҳозир эса у қамоқда, мен ҳам мардикорлик қила олмайман. Чунки кўзим яхши кўрмайди. Оиламизда бошқа мардикорликка яроқли одам йўқ. Иқтисодий жиҳатдан жуда қийналиб қолдик. Илтимос, қарзга олиб бўлсада бизга озроқ пул юборинг.
Сизга омонлик тилаб, Нодира Хасанова.
Сурат-13. Хитроу аэропортида-18.12.2009
Нодиранинг: “Ўзингиз биласиз, бу муаммоларнинг барчаси сизнинг фаолиятингиз учун бўлаяпти”, деганида жон бор албатта. Лекин Муҳаммад сиёсий мухолифатчиларга ўхшаб Каримовнинг тахтига кўз олайтирмади. Такрор бўлсада айтганда, фарзандларининг ва қариндошу дўстларининг доимо Муҳаммаднинг юзига соладиган “фаолияти” булар асосан ҳаж зиёратига боргани, “Вакил” номли илмий-сатирик китоб ёзгани ва биосфера экологиясини яхшилаш учунги тадқиқотлари ва курашларидан иборат.
Агар Ҳақ ростини айтганда, Муҳаммад ва фарзандларининг жабр чекаётганига сабаб бўлаётган юқоридаги фаолиятлари Ҳақ, Ватан ва ҳалқ манфатлари учун қилинаётгани, ва бу манфатлар ўзидан ва фарзандларидан юқори тургани учун, ундан воз кечиш нияти йўқ Муҳаммаднинг. Буни тушунишларини истарди, тушунмасалар, начора...
Нодиранинг хатини ўқиб бундай қаралса Хоразмдаги фарзандлари яшаётган кўчанинг ўзида кимидир қамалмаган хонадан йўқ ҳисоби. Айрим оилалардан оила аъзоларининг ярмига яқини қамалиб чиққан. 3 ҳатто 4 марта қамалиб чиққанлар ҳам оз эмас. Бу борадаги кўрсаткич бўйича Каримов қатағони Сталин қатағонидан бирнеча баравар ошиб тушган.
Демак, “Поле чудес”ни олиб борувчи мўйловли Якубовскийнинг “Поле чудес”да иштирок қилаётган дўппи кийган битта ўзбекдан: -Қаерликсиз? - деб сўраганида ҳалиги ўзбек Э.Воҳидовнинг: “Бошда дўппим, ғоз юрарман гердайиб!” дегани эсига келиб, дўпписини қийшайтириброқ қўйиб, виқор билан: -Ўзбекистонликман - деганида бошловчи: -Ўзбекистонлик бўлсангиз неча марта қамалгансиз? - деб сўраган.
Бундан “Поле чудес” иштирокчилари хо-холаб кулишган. Дўпписига ишора қилиб кеккайиб турган бечора ўзбек мулзам бўлиб қолган ва: -Бир марта ҳам қамалмаганман - деб жавоб берган. Шунда бошловчи: -Қамалмаган бўлсанг, демак Ўзбекистонлик (ўзбек) эмассан, тожик-пожик бўлсанг керак - деган. Бу тафсилот ҳозиргачада бутун бошли СНГ (СССР) ҳалқлари оғзидаги гап бўлиб қолди.
Мавзуга қайтиб айтадиган бўлсак, Ойбек Тошкентда қамалганидан кейин оила турмуши оғирлашади ва муштдай Улуғбек Боғот район бозорида юк ташувчи-мардикор (сурат-11) бўлиб ишлай бошлайди. Дастлабки пайтлар жуда оз пул топади ва топган пулига бозорнинг ўзида сомса-помса еб тугатиб қўяди. Кейинчалик эрталаб тонг саҳарда борабошлайди ва уйгада 3-4 сўм келтирабошлайди.
Сурат-14. Насибанинг ногиронлиги ҳақидаги ҳужжат
Насиба ва Улуғбекни Муҳаммад олди(Ангиля)га келтириш учун 2 йилдан кўпроқ ҳаракат қилди. Бу даврда қанчадан-қанча камситишу бюрократик тўсиқларни бошдан кечириши лозим бўлди. Ангилянинг Тошкентдаги элчихонаси тамагирлик қилиб фарзандларига виза бермади. Муҳаммад Ангилянинг Ўзбекистондаги элчихонасини судга берди ва ютиб чиқди. Ниҳоят фарзандларини Ангиляга олиб келди (сурат-13). Хурсандчилигининг чеги-чегараси йўқ эди, бечора Муҳаммаднинг.
Бу ердаги биринчи вазифаси Насибани докторларга кўрсатиш бўлди. Докторлар уни текшириб биринчи (юқори) группа ногиронлик мақомини беришди (сурат-14) ва юрагини операцияга таёрлай бошладилар. Улуғбекни мактабга, Насибани тил ўрганиш бўйича коллежга жойлаштирди.
13.2. Тошкентдаги фарзандлари ҳақида
2002 – 2005 йилларда Тошкент шаҳри Ҳадра яқинидаги “Олмазор” маҳалласида (сурат-15) яшаганларида Муҳаммад ТошДАУда профессор, ҳамда ярим ставка Университетга қарашли қишлоқ хўжалик коллежда ўқитувчи ҳам бўлиб ишласада оладиган ойлиги Хоразмдаги ва Тошкетдаги фарзандларини боқишга етмасди. Шу боис ҳафтасига 1-2 кун мардикорлик ҳам қилишга тўғри келарди.
Шу билан ҳафтасига биргина кун (айрим пайтлар 2 ҳафтада бир кун) гўштли овқат еб, фарзандларига қўшни(ақли заифроқ Ниғмат Шабдиев)ларнинг эски кийимларини кийдириб зўрға яшардилар.
Муҳаммад Ангиляга қайтганидан кейин улар(фарзандлари)нинг шундоғ ҳам яхши бўлмаган аҳволи янада абгорлашди. Рафиқаси Гулистон ўзининг шогирди (аспиранти) бўлгани учун химия ва биология бўйича олдинги (1-тоифали) ўқитувчилардан эди.
Фарзандларни боқиш учун 3-4 ёшли иккита қизни уйга қамаб, 1 ёшли кичик касалванд қизни қўшниси, Дилбарга қолдириб 1,5 – 2 ставка ишга киришиб кетди. Шундай бўлсада оладиган ойлигининг анчагина қисми йўл харажатлари, комунал ва бошқа тўловларга кетиб яшашга етмай қийналарди. Муҳаммад Ангилядан юборадиган озроқ пул ва пенционер отасининг кўмаги билан, ўзи қийналсада, фарзандларни жуда ҳам қийналтирмай эплаб юрди.
Сурат-15. Тошкентдаги уйининг олдида-2004
2006 йил май ойида автобус ҳайдовчисининг айби билан Гулистон бахтсиз йўл ҳодисасага учради. Ўнг қўлининг кафти йиртилиб тирсагидан икки жойи синиб кетди. Ўзини касалхонага ётқизишди 5, 4 ва 1,5 ёшли қизчалар қаровсиз қолиб кетади. Бундан хабар топган Гулистоннинг қариндоши уларни ўз уйига олиб кетди.
Бу пайтлар Муҳаммаднинг иқтисодий ахволи ниҳоятда оғир бўлишига қарамай бу ер(Англия)даги судхўрлардан пенияга қарз олиб, Гулистонга пул юборди. Бу пул Гулистоннинг даволанишига етса фарзандларга етмади. Шу боис, тўла даволанмаган ҳолда Гулистон ишга тушиб кетишга мажбур бўлди. Натижада ўнг қўли ногирон бўлиб қолди.
Фарзандлар тирикчилиги учун юқори нагрузкада (1,5 – 2 ставка) тинимсиз ишлаши натижасида Гулистон касб касаллиги бўлмиш овози чиқмай қоладиган касалга учрайди. Шу боис иш соатини кескин камайтиришга мажбур бўлади ва натижада фарзандлар тирикчилиги янада оғирлашади.
Гулистонннинг интернет орқали ёзган қуйидаги (сурат-16) хатидан ҳам буни сезиш қийин эмас.У хат пастда айнан келтирилади:
Ассалому алейкум Адаси
1. Яқинда юборган пулингизни олдик, раҳмат. Қизларингизга даволаниши учун дори-дармон, нон, шакар обердим. Уларга оёқ кийим олишга пул етмади, оёқ кийимлари йиртиқ.
2. Укаларим Россияга мардикорликка кетишган. Онам оламдан ўтган, отам эса 80 га яқинлашиб жуда қариб қолган. Ҳозирда бизга ёрдам берадиган ҳеч ким қолмади. Жуда қийналаяпмиз.
3. Сиз(сиёсатчи)нинг хотинингиз эканлигим учун, мени яхшироқ ишгада олишмайди. Яқинда тамоғим оғриб докторга борсам даволамади ҳам.
4. Қизларингизни мактабларидаги мажлисларида: “Сиёсатчининг қизлари, мактабга келманглар”, деб ҳақорат қилишар экан. Қизларим мактабга бормаймиз деб ҳар куни йиғлашади.
5. Бунинг устига қизларингиз сизни жуда соғинишган. Мен эса уларни: “Адангизнинг олдига яқинда кетамиз”, деб овутишим ҳам фойда бермай қолаяпти. Илтимос, бизни ўз олдингиз(Ангиля)га тезроқ чақиринг.
Сизни соғиниб, Гулистон ва қизларингиз.
Сурат-16. Гулистондан 24.10.2010да интернет орқали келган хат
Тўғрисини айтганда Гулистон Муҳаммаднинг фаолияти билан яхши таниш ва ўқимишли бўлатуриб Муҳаммадни “Сиёсатчи”, деб атаганига жаҳли ҳам чиқди. Лекин бу ибора унинг ўзиники эмаслигини билиб уни ҳам тушунди.
Иккинчидан, сиёсатчи бўлиш, яъни сиёсат билан шуғулланиш, Ўзбекистон конституциясида маън қилинмаган. Режим сиёсати Ўзбек ҳалқини шу даражага оборганки, сиёсатчи (И.Каримовдан бошқа албатта) деганда бечора ҳалқнинг мутлоқ кўпчилиги ҳалқ душманини тушунади.
Бир ҳафта ўтар ўтмас почта орқали ҳам Тошкентдан хат (сурат-17) келди. Тўғрисини айтганда, айниқса ширин-шакар қизларининг ўз қўллари билан ёзган хатларини ўқиб кўз ёшини тияолмади. Уларнинг хатидан жажжигина қўлларининг ҳиди келиб турарди. Қуйида ўша хат айнан келтирилади:
Тошкентдан салом.
Ассалому алейкум Адаси, соғ-саломатмисиз.
Биз жуда қийналиб қолдик. Хабарингиз бор кўпдан буён касалман, яхшилаб даволанишга эса имкон йўқ. Саломатлигим кундан кунга яхши эмас.
Сўраганингиз учун суратга тушдик. Кулишга сабаб ва хохиш бўлмасада сиз хафа бўлмасин деб мажбуран кулиб тушдик. Суратни кўрган бўлсангиз озиб кетганман.
Етарлича овқат бўлмагани учун Нафосатнинг иммунитети паст, камқонли, шу боис касалванд. Назокатнинг эса эпилепцияси (тутқаноғи) бор.
Қизлар ҳам сизни жуда соғинишган, адамнинг олдига кетамиз деб ҳар куни йиғлашади. Илтимос бизни чақиртириш масаласини тезлаштиринг.
Салом билан Гулистон Хоразмий.
Ассалом Адажон, бу мен, Нафисаман. Қачон борамиз сизнинг олдингизга? Янги кийимимиз ҳам йўқ. Сизни соғиниб катта қизингиз Нафиса.
Адажон, ассалому алейкум. Мен Нафосат қизингизман. Гўштлик овқат кам еймиз, шунинг учун мен касал эканман. Мактабга боришга папкам йўқ. Яна тезроқ пул юборсангиз папка олардим. Нафосат.
Ада, мен Назокатман. Мен сизни кўргим келиб йиғлайман. Китобим йўқ, ручкам йўқолган. Ўйинчоқ, олишга пулимиз йўқ. Хайр. Кенжа қизингиз Назокат.
Сурат-17. Почта орқали келган
Муҳаммад Тошкентдаги фарзандларини олди(Англия)га келтириш учун иш бошлади. Давлат юристлари орқали барча уринишлари зое кетди. Кейин бирнеча минг фунтга хусусий (Мажид Иқбол) юрист ёллашга мажбур бўлди. Айрим пайтлари уйга бир келиб кетиши учун бу юристга бирнеча юз фунт тўлашга мажбур бўларди. Бунча пул ўзида бўлмагани учун бир қисмини дўсти Мартиндан қарз олишга тўғри келди.
Сурат-18. Хитроу аэропортида, 3.6.2011
Тошкентдаги фарзандлари 3.6.2011 да Муҳаммаднинг олди(Ангиля)га етиб келишди (сурат-18). Уларнинг келиши ва бу ерда яшаши билан боғлиқ ташкилий ва молиявий муаммолар бошидан ошиб ётган бўлсада, фарзандларининг дийдоридан маст-аласт ва бахтиёр эди.
13.3. Шарҳлар
5. Комил Нуржонга
22.03.2014 at 22:23
Ман Хоразмлиман. Комил ака сизни танийман, расман “Олтин мерос”да ишлийсиз. Норасмий эса СНБнинг Хоразм бошқармасида ишлийсиз. Мен сиз айтган Ахмад домла (Ахмад ҳожи Хоразмий)ни ҳам танийман. Шу асарда ҳужжатлар келтирилмаганида ҳам тафсилотларга биз ишонардик. Чунки бу тафсилотларнинг кўпчилигини аввалдан эшитиб, кўриб биламиз. Шу бобдаги ҳужжатларни кўриб туриб “Асардаги тафсилотлар бўлган гапми, бўлмаган гапми, Худо билади” деб ёзганингиз: “Заҳар сочмоқ касби эрур илоннинг”. мақолининг нақадар тўғри эканлигини кўрсатибди.
4. Комил Нуржон
21.03.2014 at 04:32
Асар қаҳрамони – Муҳаммад бу манашу романнинг муаллифи – Ахмад домла бўлади. Унинг ёзганларнига ишониб кўз ёш тўкиб юрманглар. Асардаги тафсилотлар бўлган гапми, бўлмаган гапми, Худо билади.
3. Онизор
.19.03.2014 at 33:29
Бу бобнинг бошига: “Оналар ва юраги бақувват бўлмаганлар ўқимасин”, деб ёзиш керак эди. Буни ўқиб мана, неча кундирки, кўзимдан ёш оқиши тўхтамаяпти. Агар биров шу тафсилотларни айтиб берганида, ёки романда келтирилган ҳужжатлар бўлмаганида ҳам ишонмасдим. Одам ўйлаб қолади, Каримовни, ҳуқуқ ва турма ходимларини ҳам она туққамикан?! Уларга ҳам Худонинг қўйгани бордир.
2. Қурбондурди Сапаев
.18.03.2014 at 17:15
”Олимнинг қисмати” аталмиш бу романнинг аввалги боблари ҳам кулиб, ҳам йиғлаб ўқиларди. Бу боби фақат йиғлаб ўқилар экан.
Бу фақат тарихийгина эмас, ҳужжатли роман ҳам бўлибди. Замон (режим) ўзгарса Ҳукуматни манашунда келтирилган ҳужжатлар асосида жавобгарликка тортиш мумкин.
1. Комил
18.03.2014 at 10:05
“Олимнинг қисмати” романини бир қолдирмай ўқиб бораяпмиз. Асар бош қаҳрамони Муҳаммад бу ўзимизнинг Ахмад ака эканини романнинг 3-бобини ўқигандаёқ билганмиз. Мана шу бобда келтирилган тафсилотларда хабарим бор. Чунки мен Ахмад ака яшаган тупикда яшайман. Қизлари Шабдиев деган жиннироқ оиланинг эски кийимларини кийганини ва уларнинг бити ҳам ўтганини биз биламиз. Камбағаллик айб эмас. Ахмад акаларнинг Англияга кетганига 10 йилга яқин бўлган бўлсада “Олмазор” маҳалласи ҳозир ҳам уни ҳурмат билан тилга олади. Чунки ўзи катта олим бўлсада маҳалланинг барча тадбирларида бош-қош бўлиб юрарди.
|