XIV-Бобнинг давоми
13. 3. Ўлим билан юзма-юз
Ўлим ҳақ. Буни билсада ҳар бир тирик жон, ҳеч бўлмаса ҳозир ўлмаслик учун унинг билан курашади. Айрим ҳолатларда, (Аллоҳнинг берган умри тугамаган бўлса) ажал маълум муддатга чекиниб ҳам туради. Одам ўлим билан юзма-юз бўлганида, мутлоқ чорасизлигига ишонганидан кейин, ўлимга тик қараб, унга рози бўлар, бунда қўрқинч ҳиси йўқолар экан.
Бу ҳақда Муҳаммаднинг ўзи бошидан кечирган тафсилотларни қуйида қандай бўлса шундайлигича баён қилинади. Токи муҳтарам ўқувчи ҳам билсин, демократик Европада ҳам ҳамма нарса биз ўйлаганча адолатли ва силлиқ эмаслигига.
Муҳаммад 2013 йил, 1-апрель эрталаб кўкрак қафасида пайдо бўлган нохуш оғриқдан уйғониб кетди. Авваллари ҳам қаттиқ асабийлашса, чарчаса, юраги безовта қилиб турарди. Лекин маълум муддатдан кейин дориларнинг ёрдамида яна ҳамма нарса жойига тушиб кетарди. Бироқ бу галги оғриқ ўзининг нохушлиги ва кескинлиги билан ажралиб турарди ва дори ичсада борган сари кучаярди.
Тезроқ шариат ва тариқат ибодатларини қилиб олиш мақсадида, рафиқаси ёрдамида (авваллари таҳорат олишда ҳеч кимнинг ёрдамига мухтож бўлмаган) таҳорат қилиб олди. Аҳволи борган сари оғирлашарди.
-Эй Оллоҳим, ҳеч бўлмаса ибодатларимни қилиб олишга имкон бергин - деб дуо қилди-да бомдод намозини ўқишга киришди. Оғриқ бутун кўкрак қафасини ва чап қўлини қоплаб олди. Бомдод намозини зўрға якунлади ва жойнамознинг устида ётиб қолди. Нафас олиши ҳам оғирлашаётган эди.
Ўғли тезёрдамга қўнғироқ қилди. Тезёрдам машинаси шу яқин орада экан шекилли, бирнеча дақиқа ичида етиб келди. Тезёрдамда келган докторлар Муҳаммадни ётган жойида кардиограмма қилишди.
Докторлар қаердан келганини сўрашди. Ўзбекистондан деса: -Курдистон, Курдлар - деб бурнини жийириб қўйишди. Муҳаммадда эса: -Курдистон эмас, Ўзбекистон, курд эмас, ўзбек - деб қайта-қайта тушинтиришга мажоли йўқ эди.
Бошқа бир тезёрдам машинасида яна 2 та доктор келиб қолишди. Аввалги келган докторлар кардиограммани ҳозир келган докторларга кўрсатиб: -Катта муаммо йўққа ўхшайди. Балки кўкрак қафаси мускуллари шикастлангандир. 3-4 парацетамол ичса ўтиб кетади. Касалхонага олиб кетмаймиз - деди.
Кейинги келган докторлар эса: -Аҳволига бир қара, касалхонага обориш керак. Бир кор ҳол бўлиб қолса ҳаммамиз жавобгар бўламиз - деди. Аввалги докторлар: -Бу Курдларга бало ҳам урмайди. Маъсулятни ўз бўйнимизга оламиз. Сизларнинг келганингизни эса ҳужжатда кўрсатмаймиз - дейишди.
Кейинги келган докторлар: -Сизлар айтмаганингиз билан бизнинг ҳам келганимизни уй эгалари, барча қўшнилари кўриб турибди-ку. Касалхонага обормасак бўлмайди - деб туриб олишди. Ва ниҳоят Муҳаммадни Стокпортнинг Степинг Ҳил марказий касалхонасига оборишди. Кардиология бўлими консултанти доктор С.М.Ҳорнер (S.M.Horner) бошлиқ докторлар Муҳаммадни обдон текширишди ва: -Обширний юрак инфаркти - деб диагноз қўйишди ва даволаш ишларини бошлаб юборишди.
Кундан-кунга Муҳаммаднинг аҳволи яхшиланиб борди (сурат-8). Ўзига анча келганидан кейин докторлар унга: -Яхшиям ўша куни ўз вақтида олиб келишди. 1,5 – 2 соатга кечикканингизда сизни сақлаб қолишнинг имкони бўлмасди. Жисмоний бақувват одам экансиз. Бундай оғир юрак ҳуружига камдан-кам одам бардош бера олади - дейишганида 1-апрель эрталаб ажал билан юзма-юз бўлганини, тезёрдам билан келган айрим докторлар: -Бу Курдга бало ҳам урмайди - деб уни уйида қолдириб кетишганида нима бўлиши мумкинлигини тушинди.
Сурат-8. Степинг Ҳил касалхонасида 1-чи юрак хуружидан кейин. 3.04.2013
Ҳадисда: “Мусулмон киши ўз тириклигида мол мулкини васият қилгани афзал” деган кўрсатмаси асосида ўғли Улуғбекни ва рафиқаси Гулистонни касалхонага чақириб бу ерда бор мулкини уларга тақсимлаб васият қилди.
-Қазо қилсам жасадимни Ўзбекистонга олиб кетишга ҳаракат қилманглар. Аввало, менга аталган қабрни ваҳшийларча бузган Каримовчилар, жасадимни ҳам хўрлашлари мумкин. Қолаверса, Хоразмийларнинг катта кўпчилигининг жасади хорижда қолган, балки менга ҳам шу қисмат қилингандир - деб ҳам васият қилди.
Ўрни келганида айтсак, Муҳаммад 1993 йилда фамилиясини Хоразмий қилиб ўзгартирганида Вилоят ҳокимлигида бирга ишлаган, таниқли травматолог-ортопед олим Қадамбой Йўлдошев: -Хоразмий бўлганингизга қувондим. Бироқ Хоразмийларнинг кўпи муҳожиротда қолган. Иш қилиб, уларнинг қисмати сизга раво бўлмасин-да - деганида юраги “Шув” қилиб кетган бўлсада, муҳожир бўлишни ҳаёлигада келтирмаганди.
* *
Ҳелиен вақтинчалик манажер бўлган юрак хуружидан кейин даволанадиган палатада 10 га яқин беморлар бор экан. Булар ичида Англичан бўлмаган фақат Муҳаммад эди. Шу боис бўлса керак, доктор ва палата хизматчилари унга пастроқ назарда қарар эдилар.
Айрим пайтлари сигнални босиб чақирса ҳам келмас эдилар. Ҳожатга чиқиш ётган жойида амалга ошириларди. Эркагу-аёл ҳамма бир палатада ётганлари боис ҳожатга чиқаётганда одатда парда тортиб қўйилади. Муҳаммад ҳожатга чиқаётганида атайлаб пардани очиб юборишарди. Бу ҳолат Муҳаммадни асабийлашишга мажбур қиларди.
Бир сўз билан айтганда палата докторлари ва хизматчилари Муҳаммадга очиқдан очиқ душман бўлиб қолишди. Ҳатто ўзига эшитдириб: “ Ярамас Курд”, деб жеркишарди.
Муҳаммад бу палатада бошқа қола олмаслигини, уни бошқа касалхонага, ҳеч бўлмаса бошқа палатага ўтказишларини талаб қилиб туриб олди. Буларнинг ҳам устидан қарайдиган каттароқ манажер аёл келиб суриштирув ўтказди. Муҳаммад уларнинг қўпол муомуласи ҳақида гапирди. Улар эса Муҳаммадни бир марта “Илтимос”, ва яна бир марта “Раҳмат” сўзларини айтмаганликда айблашди. Палата хизматчилари айбдор, деб топилди ва улар бошлиқларининг олдида Муҳаммаддан расман кечирим сўрадилар.
Палата хизматчилари Муҳаммадга нисбатан жуда хушмуомула бўлиб қолишди. Бироқ унга ўз вақтида на чой, на нон беришарди. Буларни сўраса хушмомулалик билан: -Узр, биз жуда бандмиз - дейишарди.
На кир бўлиб кетган кийимларини алмаштиришарди. Ҳатто ич иштони сасиб кетганди. Буларни алмаштиришни сўраса тавозе билан: -Узр бизда бу нарсалар йўқ - дейишарди. Докторлар эса ундан бирон марта хабар олишмади. Зарурат бўлганда докторларни чақирса “Бандмиз”, деб келишмасди.
Овқат тарқатадиган одам Муҳаммаднинг тушлик овқатини олдига қўйиб кетди. Тўладан келган ҳамшира овқат келтирган одамга: -Унинг овқатини қайтариб олиб кет - деди. Овқатни олиб кетишга келган одамга: -Қолдиринг, мен уни емоқчиман - деди Муҳаммад . Ҳалиги одам икки ўртада нима қилишини билмай қолди. Ҳалиги ҳамшира қатъий оҳангда: -Олиб кет деяпман сенга - деди. Ҳалиги одам овқатни Муҳаммаднинг қўлидан юлқиб олиб кетди, Муҳаммад ўша куни оч қолди.
Муҳаммад палата хизматчиларининг ўзига нисбатан хушмомуалилик билан, лекин ноинсоний қилаётган бундай муносабатларидан қаттиқ асабийлашди. Кўп ҳам ўтмай унда иккинчи юрак хуружи бошланди. Докторлар зир югуриб қолишди. Морфинга аллергияси бўлсада юракдаги оғриқни камайтириш учун қон томирига юқори дозада морфин юборишди.
Аллергиядан бутун баданига қизил нарсалар тошиб кетди ва аҳволи янада оғирлашабошлади. Қон томирига яна қандайдир дорилар қуябошлашди. Капелницанинг дозасини каттароқ қўйишганди босимнинг кучидан мияси лўққиллаб отилиб чиқаёзди, чап кўзи қонга тўлиб кетди. Бундан Муҳаммад додлай бошлади. Қонга ўтаётган дорининг дозасини пасайтиришгандан кейин ўзига келабошлади.
Сал ўзига келганидан кейин полицияга телефонда ҳаёти хаф остида эканлигинини айтиб, бу хаф айнан докторлар томонидан келаётганини тушинтириб, ёрдам сўради.
Кўп ўтмай полиция палатага телефон қилди ва улар алланарсалар деб кулишдилар. Кейин билса палатадаги докторлар: -Ҳа, Хоразмий деган касалимиз ростдан ҳам бор. Бироқ у ичиб олса у ёқ, бу ёққа телефон қилиб туради - дейишган.
Муҳаммад ўғли Улуғбекка телефон қилиб, унга бўлаётган хаф-хатарлар ҳақида полицияга телефон қилишни топширди. Ўғли бу ҳақда Стокпорт, ҳатто Манчестер полициясига қайта-қайта телефон қилган. Улар ҳар сафар: -Биз эшитдик у одам ҳақида - деб унинг гапига қулоқ солишмаган.
Бу палатада қолиш ҳаёти учун хафли эканини сеза бошлади. Ва ўзини бошқа касалхонага, ҳеч бўлмаса бошқа палатага ўтказишларини талаб қилабошлади.
Ва ниҳоят Муҳаммадни 5-апрелда кардиология бўлимига қарашли бошқа палатага ўтказишди. Уни ёмон одам сифатида таърифланган маълумотлар буларгада аллақачон етиб келган бўлсада бу ердаги муомула анча яхши эди. Муҳаммаднинг асаблари аста-секин ўзига келабошлади.
6-апрель(шанба)га келиб юрак уриши кескин пасайиб кетди ва минутига 80-90 дан 25-30 га тушиб қолди. Бу ҳақда навбатчи врачни чақиртирса: -Мен у одамни биламан - деб келмади. Ва ниҳоят тўполон қилиб бўлсада навбатчи врачни чақиртирди ва пулснинг пасаяётгани ва унга қарши қандай чора кўришаётганини сўради.
Жуссаси кичкинадан келган, сийрак соқолли, кўзойнак таққан, ҳатти-ҳаракатлари гейларга ўхшаб кетадиган бу доктор: -Пулснинг пасайиб кетаётганини кузатаяпмиз, лекин унинг олдини олишга ҳеч қандай чора кўрилмаяпти.
Пулс 18-20 дан пастга тушганидан кейин юрак истаган пайтда тўхтаб қолиши мумкин. Юрак тўхтаб қолмаслиги учун зудлик билан юракка апарат қўйиш керак. Бунинг учун эса аввалги келган палатангизга қайтишингиз лозим.
Биз биламиз, аввалги палатангиз ҳаётингиз учун хафли. У ерда 3-чи юрак хуружига учрашингиз ҳеч гап эмас. Унда сизни на апарат нада докторлар сақлаб қолаолмайди. Олдингизда иккита йўл бор. Ё ҳар қандай хафга рози бўлиб аввалги палатангизга қайтасиз. Ё-да, манашу ерда юрагингизнинг тўхташини кутиб ётаверасиз - деди ўзига хос бир қониқиш билан.
-Аввалги палатамга қайтсамда, бу ерда қолсамда мени ўлим кутаётган экан, яхшиси мени уйга жўнатинг, фарзандларимни бир кўриб уйда ўлай - деди Муҳаммад.
-Жуда яхши, унда сизнинг номингиздан таёрланган тилхатга имзо чекиб беринг-да кетаверинг - деди доктор.
Муҳаммад ўғлига телефон қилди, улар Мартиннинг машинасида етиб келишди. Муҳаммад улар талаб қилган тилхатга имзо чекди-да касалхонани тарк қилди. Кейин маълум бўлишича улар Муҳаммадни ўлишдан қўрқиб ҳеч ёққа кетаолмайди, аксинча бизга ялиниб, кечирим сўрайди, деб ўйлашган экан.
Юрак бўлимидагиларнинг ҳаммаси ҳам ёмон одамлар эмас эди. Мартин, Шўна, Анди каби ҳамширалар Муҳаммадга кўнгил бериб, ҳамкасбларини инсофга чақириб турардилар.
Мартиннинг машинасида уйга йўл олганига 10 минут ҳам ўтмай касалхонадан телефон қилишиб: -Ҳозироқ қайтиб келмасангиз полиция билан келтирамиз - деб дағ-даға қилишди. Бу касалхонага қайтиб бориш Муҳаммад учун ўлимдан ҳам оғир эди.
Уйига келиб фарзандларини бағрига босиб, ҳидлаб-ҳидлаб ўпди. Ичидан: -Оллоҳга топширдим сизларни, мендан рози бўлинглар - деди-да, -Биз Степинг Ҳил касалхонасига кетдик - деб ўғли (Улуғбек) билан Манчестерга боришни режалаштириб, шошиб-пишиб уйни тарк этди.
Булар кетганидан бирнеча дақиқа ўтар-ўтмас, уйига 2 та машинада Муҳаммадни касалхонага олиб кетиш учун полиция келди. Уйдагилар буларни: -Касалхонага қайтиб кетишди - десаларда уйни текшириди ва эшикнинг одида бирнеча соат кутиб ўтиришди.
Муҳаммад ўғли билан катта йўлга чиқиб телефонда такси заказ қилди. Фамилиясини эшитган захотиёқ: -Сизларга машина берилмаслиги ҳақида кўрсатма олганмиз - дейишди. Булар дарров тушинди бу полициянинг иши эканлигига.
“Насиб” Тейк Авайига бориб такси чақириб беришларини илтимос қилди. Улар ўз номларидан такси чақириб беришди. Таксига ўтириб Манчестерга йўл олди. Манчестерда Афғонистонлик ўзбек ошнолари бор эди. Махчабин доктор эди. Мақсад ундан маслаҳат ва йўл-йўриқ сўраш эди. Борса Ахмаджовуд уйида экан, Махчабин бир ўтиришга кетган экан. Булар унинг келишини кутиб ўтирди.
Бу ерда Муҳаммаднинг кўкрак қафасида оғриқ пайдо бўлиб бу оғриқ кучаябошлади. 3-чи юрак хуружи бошланган эди. Махчабинни ортиқ кутишнинг имкони қолмади. Уй эгаси тезёрдамга телефон қилди.
Тезёрдам тезда етиб келди. Муҳаммад тезёрдамда келган докторга Степинг Ҳилда бошидан кечирганларини яширмасдан айтиб берди. Булар тезёрдам машинасида Манчестер касалхонасига йўл олдилар.
Кўп ўтмай тезёрдам машинасига: -Хоразмийни зудлик билан тўғри Стеринг Ҳил касалхонасига келтиринглар - деган хабар келди рацияда. Степинг Ҳилдаги аҳволни докторга айтгани яхши бўлган экан, Муҳаммадни у ёққа оборишмади, Манчестер касалхонасига келтиришди.
Тезёрдамдан уни қабул қилиб олаётган доктор Муҳаммаднинг фамилиясини эшитган захоти: -Буни бу ерга қабул қилаолмаймиз. Уни Степинг Ҳилга обориш керак, улар талаб қилишаяпти - деди Муҳаммадни тезёрдамда оборган докторга. Доктор унга аҳволни тушинтирганди, уни қабул қилишди ва кардиолог (косултант) докторнинг ҳукмига ҳавола қилишди.
Муҳаммад катта докторга аҳволни қисқа гапириб Степинг Ҳилга қайтаришса ҳаёти хаф остида қолишини тушинтирди. Доктор уни тушинди ва қатъий оҳангда: -Менинг рухсатимсиз ҳеч ким олиб кетаолмайди сизни бу ердан - деди.
Муҳаммадни юрак хуружидан кейин даволанадиган палата(Coronary care unit)га ётқизишди (сурат-9). Бу палата ходимлари, айниқса фамилияси Раж бўлган ҳамшира Муҳаммадга анойи бир совуқ қарашарди. -Бу ҳамшираларнинг ҳаммаси ҳам бир гўр шекилли - деган фикр ўтди Муҳаммаднинг миясидан ва уларнинг муомуласига эътибор бермади.
Сабри чидамади шекилли, ҳалиги ҳамшира Муҳаммадга қўлини бигиз қилиб: -Биз биламиз, сен ёмон одамсан. Сен ҳақингда бу касалхонада ҳамма билади. Сен Степинг Ҳилга қайтиб ўша ерда даволанишинг керак - деди.
Маълум бўлишича Степинг Ҳил ходимлари барча касалхоналар кардиология бўлимларига телефон қилиб Муҳаммадни ёмонлаб улгуришган экан.
Эртаси(7.04.2013)га ўғли келди. Муҳаммад унга ҳаёти ҳамон хаф остида эканлигини тушинтириб, Манчестер полициясига бориб аҳволни уларга айтиб, полициядан кимдир келиб тезроқ ўзи билан учрашиш кераклигини тайинлади.
Сурат-9. Манчестер қироллик касалхонасида, 3-чи юрак хуружидан кейин. 7.04.2013
Ўғли Манчестер полициясига борган ва аҳволни тушинтирган. Улар ҳамма нарсани ёзиб олишган ва: -Биз зарур чорани кўрамиз. Бугун-эртага аданг билан ҳам учрашамиз - деб ўғлимни жўнатишган. Афсуски улардан ҳеч ким Муҳаммаднинг олдига келмади.
Шундан кейин ўғли Муҳаммадни хаф-хатардан ҳимоя қилишларини сўраб 9.04.2013 да Стокпорт полициясига ариза топширди. Аризада Степинг Ҳил касалхонаси ходимлари томонидан адасига бўлган қўпол ва совуқ муносабат, унинг таъсири ҳатто Манчестер касалхонасида ҳам сезилаётгани ҳақида ёзилган.
Шунингдек аризада Муҳаммаднинг Каримов режими танқидчиси экани боис ҳаётига бўлаётган хаф-хатарнинг бир учи Каримовчи(ММХ)лар билан боғланган бўлиш эҳтимоли борлиги ҳам қайд қилинган.
Чунки Каримов ўз танқидчилари бўлмиш Муҳаммад Солихга Европада бирнеча марта суйқасд уюштиргани, Қирғизистонда Алишер Соипов, Россияда ...(номи эсда йўқ), Швецияда Обидхон қори Назаров каби ўз танқидчилари жонига қасд қилганлари бу хавотирга асос сифатида кўрсатилган аризада.
Бу масала бўйича Стокпорт полицияси дедективи 24.04.2013 да, эрталаб соат 10 20 ларда Манчестер касалхонасига, Муҳаммад ётган палатага ташриф буюрди. Бу ариза бўйича уни ва Степинг Ҳил касалхонасини анча-мунча ўрганишган. Google ва бошқа манбалардан Муҳаммад ҳақида ёзилган ва унинг қаламига дохил анча мунча материалларни тўплашган.
Степинг Ҳилда Муҳаммадга MRSA бактерия(инфекция)сини юқтиришгани каби хавотирли фактлар бировларнинг буюртмаси эмасмикан, каби тахминлар ҳам ўрганилаётганини қайд қилди дедектив.
Муҳаммад бўлиб ўтган ҳамма нарсаларни бирма-бир айтиб берди, полиция ходими ёзиб олди. Полиция ходими унга анча-мунча саволлар берди, Муҳаммад жавоб берди. Полиция ходими бу масалани чуқурроқ ўрганишни ваъда қилиб соат 12 ларга яқин кетди.
8-апрель (душанба) куни эрталаб, Муҳаммад ётган палата манажери Каролин (Caroline) у регистрация қилинган (беркитилган) доктор Фираз Миро (Firaz Miro) консултант-доктор Александр Борг (Aлехсандр Borg) ва ҳамширалар Муҳаммаднинг олдига келишди.
Салом йўқ, алейк йўқ, Каролин Муҳаммадга қараб: -Нимага Степинг Ҳилдан қочиб келдинг. Сен у ерга қайтиб кетишинг керак - дея ўшқира кетди. Муҳаммад унга: -Аввало мен Степинг Ҳилдан қочганим йўқ, уларнинг рухсати билан, улар сўраган қоғозга имзо чекиб у ерни тарк қилдим. Бунинг сабабларини эса бу ерга мени қабул қилган катта докторларга тушинтирганман. Зарур бўлса улардан сўраб олинг.
Қолаверса, мен бу ерга даволаниш учун келганман. Сизларнинг ўшқириқларингиз мен олаётган даволарнинг самарасини йўққа чиқараяпти. Биринчи навбатда менга тинчлик керак - деди. Докторлар Каролинга қараб: -Беморга қўпол муомула қилиш мумкин эмас! - дейишди кескин оҳангда. Шундан кейин Муҳаммад Каролинни бошқа кўрмади.
Степинг Ҳилда томоғига инфекция тушган экан. Натижада томоғи шишиб ҳарорати кўтирилабошланди. Бир ҳафтача турли хил антибиотиклар билан томоғини даволашди.
Аҳволи кундан-кунга яхшиланаборди. Эрта-индин юракка апарат (Peacemaker) қўйиб, эндиограмма қилиб уйга жавоб беражакларини айтиб турган бир пайтда Степинг Ҳилдан MRSA бактерия(инфекция)сини юқтириб юборгани маълум бўлиб қолди.
Муҳаммадни зудлик билан изоляция қилинган махсус хонага кўчиришди ва бу инфекцияга қарши даволай бошлашди. Муҳаммад ётган палатани бутунлай беркитиб, карантин қилишди. Бу ҳам етмаганидай ўнг оёғи бармоғида бир шиш пайдо бўлиб оғриқ берабошлади. Бунга қарши Ibroprofen бериб даволай бошлашди.
Касалхоналар ходимларининг Муҳаммадга нисбатан совуқ муомуласи, унда турли хил инфекцияларнинг пайдо бўлабошлаши ҳаёти ҳамон хаф остида деган хавотирни кучайтирди.
Муҳаммад ўлишдан қўқмасди, бироқ бандаликни бажо келтирсам рафиқам ва ўғлим мени қандай жойлар экан. Ахир улар бу масалада ҳеч нарсани билишмайди, деган ҳаёллар қийнар эди уни.
10-чи авлодлари Бухорадан бўлган, Манчестерда истиқомат қилувчи Муҳаммад Исмоил (сурат-10) деган бир йигит билан учрашганди 2 йил аввал. Унга телефон қилди, у дарров етиб келди. -Ўғлим ёш, ўлсам менинг жасадим нима бўлишидан хавотирдаман – деди.
Сурат-10. Асли Бухоролик бўлган Муҳаммад Исмоил билан
У: -Аввало Худо умр берсин сизга. Агар шундай бўлиб қолса ўғлингиз менга телефон қилсин. Ҳамма нарсанинг бошида тураман, насиб бўлса. Бу ердаги айрим масжидлар жаноза ва жойлаш билан боғлиқ ҳамма нарсаларни ташкил қилишади. Бунинг устига кўп масжидлар имомлари сизни билишади - деб телефонларини берди ва ўғли билан учрашиб танишди. Кейин Муҳаммад анча тинчланди...
Бу касалхона Манчестер университетига қарашли бўлганлиги учун медицина факултети юқори курс талабалари шу касалхонада амалиёт ўтишади. Кунда-кунаро талабаларни Муҳаммаднинг олдига олиб келишиб: -Мана, бир ҳафтада 3 марта юрак ҳуружини ўтказиб ҳалигача яшаётган одам - деб уни кўрсатишарди. Улардан мусулмонлари “Машаллаҳ”, деса, бошқалари “Воов” дейишарди. Муҳаммад ичидан “Воов” деганларга : “Кўзинга тош”, дерди-да Қуръони каримнинг “Фалақ”, “Нос” каби сураларини ўқиб ўзига дам соларди.
Муҳаммад карантин қилинган хонада 3 ҳафтача ётди ва MRSAга қарши бутунлай даволаниб бўлганидан кейин 25.04.2013 да чап кўкрагининг устини операция қилишиб (операция Радиология бўлимида доктор Заиди (Zaidi) томонидан қилинди) Peacemaker қўйишди.
26.04.2013 кеч соат 5.30 да дориларни уйда ичиб даволанишни давом қилдириш шарти билан Муҳаммадга жавоб беришди (сурат-11). Турли жароҳатлар анча кунгача унга озор берди.
Уйига келганидан кўп ўтмай Муҳаммадга Степинг Ҳил касалхонасидан хат келди. Хатда юрагини кўрикдан ўтказиши учун кардиология бўлимига келишини илтимос қилишибди. Муҳаммад уларга жавоб ёзди. Жавоб хатида ўзига шунчалар озор етказган ходимларнинг қайси юз билан уни таклиф қилаётганига ҳайронлигини ва уларга ҳалиям юрагини ишонмаслигини ёзди. Хатини олишганидан кейин улар Муҳаммадга телефон қилиб, бўлиб ўтган воқеалардан афсусда ва уятда эканларини билдиришди.
Сурат-11. Манчестер қироллик касалхонасидан чиққан пайти. 26.04.2013
Хулоса ўрнида. Аввало Муҳаммадни оғир аҳволда кетишга мажбур қилган, қолаверса ўзлари кетишига (барибир ўлишидан қўрқиб кетаолмайди, деб) рухсат берган, Степинг Ҳил ходимларининг барча касалхоналарга хабар қилиб уни қабул қилмасликларини, ҳатто полицияни ишга солиб бўлсада уни қайтариб олиб бориш учунги ҳаракатлари Муҳаммаднинг хавотирини янада кучайтирарди.
Бундан ташқари, унинг ҳаёти касалхона ходимларидан бошқа яна кимларнидир қизиқтираётгандай туюлаверди Муҳаммадга.
Бу хоросотларнинг кўпчилигидан хабардор бўлган рафиқаси кўзларида ёш билан: -Жон адаси, майли, ўша ноинсоф касалхона ходимларига биз учун эгилинг. Худо кўрсатмасин, сизга бир бало бўлиб қолса бу ёт элда биз нима қиламиз - деб йиғларди.
-Майли, фарзандларим учун эгилсам эгилай, деб ҳаракат қилди. Бироқ касалхона ходимларининг ғурурини бунчалик топташларига чидаш имкони бўлмади. Эгилишдан кўра ўлимни афзал билди ва: -Эй Оллоҳим, бу номардларга эгилтиргандан кўра олгин омонатингни - деб дуо қилди.
Оллоҳга беадад шукурки, эгилтирмади Муҳаммадни ўша номардларга, ҳозирлиқча омонатинида олмади. Оллоҳнинг иродаси билан Муҳаммад ғолиб келди, улар мағлуб бўлдилар.
Ҳар юрак хуружи бошланганда, ҳар гал аҳволи оғирлашганда, ҳар кеча уйқуга ётганда, ҳар гал операцияга кирганда иймони(калимаи шаҳодат)ни ўқиб, Аллоҳнинг зикрини қилишда бардавом бўларди.
Кўкрагигни операция қилиб юрагига (Peacemaker) апарат қўйишда ва эндиограмма қилишда Муҳаммадни ярим уйқу(наркоз)да қўйишди. Хирург ва радиологларнинг кўп ҳаракатларидан воқиф бўлиб ётди. Операция қилиш учун томирдан наркоз берабошлаганидан Муҳаммад калимаи шаҳодатни такрорлай бошлади.
Операция жараёнида эса, бетўхтов Аллоҳнинг зикрини қилгани эсида. Операция вақтида англичан ҳамширалар операция қилаётган доктор Заидига: -Доктор, бемор тинмай бир нарсаларни гапираяпти - дейишган. Шунда асли араб бўлган доктор Заиди: -У Аллоҳни зикр қилаяпти. Илоҳим Аллоҳнинг ўзи шифо берсин унга - деган экан.
Операциядан кейин доктор Заиди Муҳаммаднинг ҳар олдига келганида: -Илтимос, менинг ҳаққимга ҳам дуо қилинг - дерди. Охирги кунлари бундай илтимосни англичан доктор ва ҳамширалар ҳам қиладиган бўлишди.
Албатта, бир ҳафта ичида 3 марта юрак хуружини ўтказиш, кўз кўриб қулоқ эшитмаган кўргиликлар-у хавотирлар ўз ишини қилмай қўймади. Юраги ожиз бўлиб қолди. Бундан кейинги ҳаётининг ҳар дақиқасини хавотир ва эҳтиёткорлик билан ўтказиши кераклигини тушинади. Лекин омонат Оллоҳники, уни қачон олишини Ўзи билади. Бунга “Ризо керак – тағдирига”, деб таёр туриш, ҳар бир бандасининг бурчи.
Сурат-12. Хоразмийнинг ногиронлиги ҳақидаги суд қарори
Ўнг қўли аввалдан ногирон эди. Оёғининг аҳволи юрак хуружидан кейин янада ёмонлашди. Узоғроқ масофага юраолмай қолди. Натижада Муҳаммадга суднинг қарори билан қўли учун пастки, оёғи ва юраги учун юқориги ногиронлик мақом(ҳужжат)ини (сурат-12) ва нафақа беришди.
14.4. Нариги дунё остонасидан
2013 йил апрелдаги юрак хуружининг асосий сабаби юракни қон билан таъминлайдиган ўнг ва чап коронарий артерияларининг тиқилиб қолиши натижасида ўз функциясини яхши бажараолмаётгани экан.
2013 йил 25 апрелда юракка стимулятор қўйган пайтида, юракнинг чап коронари артериясининг бир жойи холистрол сабаб торайиб қолган экан ва уни ўнг оёқ томиридан трубка тиқиб тозалашган эди. Бироқ ўнг коронарий артерияси юракнинг орқа томонида жойлашгани сабаб унга етиб бориша олмаган. Натижада юрак фаолиятида сезиларли ўзгариш бўлмади.
Шундан 6 ой ўтиб, юрак деворларидаги қон айланиш жараёнини махсус апаратларда текшириб кўришса, юракдаги ўнг коронарий артерия икки жойидан бутунлай бекилиб қолган экан (сурат-13) ва натижада юракнинг ўнг томонида қон айланиш йўқ даражага тушиб қолган. Шу сабаб, салгина жисмоний ва асабий нагрузкага юрак чидам бераолмай қолар экан.
Юрак фаолиятини яхшилаш учун бирнеча қўшимча дорилар беришди. Муҳаммад уларни эрталаб ва кечқурун ичиб юрдим. Бироқ, бирнеча ой ўтган бўлсада буларнинг фойдаси тегмади.
Шундан салкам олти ой ўтиб, доктор Заиди уни яна бир бор кўздан кечириб: -Юракнинг ўнг коронарий артерияси юракнинг орқа томонида жойлашгани учун унга етиб стент қўйишга бизнинг кучимиз етмайди. Шу боис юрагингизнинг ўнг коронари артериясига етиб, унга металл стентлар қўйиш операциясини шу соҳа бўйича кучлироқ докторларга ҳавола қиламиз. Бу операция мураккаб ва оғир эканлиги боис, ҳарқандай нохуш ҳолатга рози бўлишингиз керак, - деб тушинтирди. Начора, Муҳаммад рози бўлди...
Юрагини 26.04.2014 да операция қилиш борасида Манчестер Университети қошидаги Манчестер Қироллик касалхонасидан хат олди. Бир кун олдин бориб керакли текширувлардан ўтиб, 10 га яқин дориларни ичиб, операцияга таёрланди. Эртасига эрталаб 7:30 да Марказий касалхонанинг юрак марказидаги 35-палатада ётиб операцияни кутабошлади.
Бу марказда 10 га яқин операция хонаси бўлиб, ҳар бирида етакчи (профессор, косултант) кардиохирург ўз командаси (10 га яқин тиббий ходимлар) билан операция қилар экан. Бизникига ўхшаган операциялар ўртача 40-60 минутда якунланар экан.
Аввало тезёрдамда келганларни операцияга киритишди. Менинг навбатим соат 3 лардан кейин келди. Менинг операциям мураккаб бўлиб, 3 соатдан кўпроқ вақтни олиши учун операцияни номаълум муддатга тўхтатиб, соат 5 дан кейин мени уйига қайтариб юборишди. Шунча ичган дорилару, томирга қўйилган шприцлар бекор кетди.
Сурат-13. Шикастланган юрак
2-3 ҳафтадан кейин операция куни 4-июнга белгилангани ҳақида хат олди. Операцияга 3 кун қолганида эса 4-июнга белгиланган операция бекор қилингани ва операция 10-июнга ўзгартирилгани ҳақида хат келди. 9-июнь кеч соат 7 ларга яқин юрак марказидан телефон қилишиб ҳозир бориши кераклигини айтишди. 9-июнь кеч соат 7:30 да юрак марказидаги 35-палата, 8-кароватда ётиб, эртанги операцияга таёрланди.
Навбатда Муҳаммад олдинги ўринда бўлсамда, ундан кейин келганлар ҳам операцияга кириб чиқишабошлади. Айримлари ўша куни кечқурунроқ уйига кетабошлади. Бироқ нимагадир уни операцияга киритишмасди. Муҳаммад бундан ҳавотир олабошлади ва марказ раҳбарларидан бунинг сабабини суриштирабошлади. Улар эса: -Ана кирасиз, мана кирасиз, дейишиб ундан ниманидир яшираётганлари сезилиб турарди.
Кейин маълум бўлишича, унинг операцияси мураккаб эканлиги боис, 10 дан ортиқ етакчи кардиохирурглардан биронтаси ҳам уни операция қилишни ўз бўйнига олишмаётган экан.
Шу тариқа, нафақат ундан кейин келганларнинг, ҳатто, тез ёрдамда ва шошилинч келганларнинг ҳам ҳаммаси операцияга кириб чиқишди. Операция қилинадиганлар рўйхатининг бошида бўлишига қарамай, Муҳаммад бугун ҳам операцияга кираолмай қолди.
35-палата бошлиғи олдига келиб: -Узр, сизнинг операциянгиз мураккаб эканлиги боис бошқа кунга суриладиган бўлди. Бу (8-чи) каравотга эса эртага операцияга кирадиган манабу киши ётиши керак, - деб гапини тугатмай: -Нимага фақат менинг операциям ҳардоим орқага сурилиши керак? Бундан коррупциянинг, ё-да, рассизм(ирқий камситиш)нинг ҳиди келаяпти. Операция қилинмагинумча шу 8-каравотдан полицияни чақирсангизда турмайман, - деди Муҳаммад асабийлашиб.
Унинг гапидан ранги оқариб кетган палата бошлиғи, уенинг ўрнида ётиши керак бўлган одамни ҳам олиб узоқ вақт йўқолиб кетди. Кейин марказ раҳбарларидан бири билан келиб: -Биз ҳал қилдик, жойингизда ётаверинг. Эрталаб операцияга кирасиз, дейишди.
Палатада бирга ётган одамларнинг кўписи: -Бопладингиз буларни, акс ҳолда билганини қилади булар, - дейишди. Лекин ёнига яқин ётганларнинг биттаси: -Аксинча, бекор қилдингиз уларнинг икки оёғини бир этикка тиқиб. Ҳар қалай юрак операцияси бу. Худо сақласин, аксига олса сиздан тилхат олган врач айтган муваффақиятсиликка тўғри келманг-да иш қилиб. Ҳали ҳам кеч эмас, улардан узр сўраб уйингизга кетинг ва улар чақирганида келинг, - деб маслаҳат берди.
Бунинг устига унга тиббий хизмат кўрсатаётган доктор ва ҳамшираларнинг (айниқса Хитойлик ёки Японяликка ўхшаган Жо исмли норсенинг) ҳам унга бўлган муносабати совуқлашабошлади.
Кўп ўтмай бепаришта ва номулойим бир қора танли врач келиб эртанги операциянинг хаф-хатарлари ҳақида тушинтириб: “Операцининг мураккаб эканлигидан хабардорман ва унинг ҳарқандай муваффақиятсизлигига розиман. Ҳеч кимга даъвоим йўқ”, деб тилхат ёздириб олди.
Кардиолог олим Мамас Мамас ўз ёрдамчиси Цабица Чарлес билан унинг олдига келиб, ўзларининг Тикогрелор номли янги дорининг синови бўйича дунё масштабида илмий тадқиқот ўтказишаётгани ҳақида гапириб, унинг операцияси (касали) мураккаблиги, ўзининг эса таниқли тадқиқотчи олим эканлиги боис, уни тадқиқот объекти сифатида бу тадқиқотда иштирок этишга таклиф қилишди.
Муҳаммад уларга: Бу менда синаётган янги дорингиз ҳаётимга зомин бўлсачи? – дедим. Улар эса: -Шундай эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ва унда сиз бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолган бўласиз, дейишди.
Ўзининг фарзандларига атаб ёзган ва хофизлар томонидан ашула қилиб ҳам айтилаётган “Соғинч” номли шеъридаги:
Севгувчи адангиз сизнинг Лондондадир,
Фан учун жон берсаки ул шаҳиддир.
Мисралари кўз олдига келди ва ичидан: “Фан (тадқиқот) учун жон бериш шаҳидлик-ку!” деди-да, тадқиқотда объект сифатида қатнашишга розилик берди ва тегишли ҳужжатларга имзо чекди.
Бу жараёнларни кузатиб турган қўшниси: -Мен сизга нима дегандим: Ҳалиям кеч эмас, бу гал рози бўлманг операцияга, деди. Муҳаммад унга: -Майли, эртагача ўйлаб кўрайчи, деди. Лекин бу масалада аллақачон Аллоҳга таваккал қилиб бўлган эди.
Юрагининг операцияси мураккаб ва оғир эканини рафиқаси ва ўғли ҳам билишарди. Шу боис ўғли олдиндан Муҳаммад ибодат қиладиган Стокпорт Марказий Ислом масжиди имоми(раҳбари) – Аббос оғага учрашиб, отаси учун жой сотиб олиш, ва қабр устига қўйиладиган қора мармар тошга ёзиладиган нарсаларнида Лонгсайтдаги меъмориал маркази(Воҳид)га буюртма (сурат-14) ҳам берган экан.
Сурат-14. Мен(Ахмад ҳожи Хоразмий)га аталган қабртоши
11-июнь соат 9 ларга яқин уни операцияга олиб киришди. Операцияни асли Эронлик етакчи кардиохирург – доктор Ф. Фац Орбоубади ўз командаси билан бошлади. Венадан оғриқни сездирмайдиган (морфин бўлса керак) дори юборишганидан кейин оғриқни унча сезмаган бўлсада, врачларнинг ҳатти-ҳаракатларини кўриб, гап-сўзларини эшитиб ётди. Айрим пайтлари уларнинг қилаётган ишларини бошини сал кўтариб, компутер экранида кўриб ҳам турди. Зарур бўлганида мулоқат ҳам қилиб турди тиббий ходимлар билан.
Операцияни бошлаганларидан бир ярим соатларча ўтганидан кейин операцияда қатнашаётган тиббий ходимларнинг юз-кўзларида ва ҳаракатларида ҳаяжон ва безовталикни кўрабошлади. Ва улардан: -Операция тугай деб қолдими? - деб сўради. Улар эса ундан ўзларини олиб қочабошладилар. Ўшанда ёнида ётган қўшнисининг: -Бекор қилдингиз улар билан айтишиб. Ҳалиги сиздан тилхат олган врачнинг айтган муваффақиятсизигига тўғри келманг-да иш қилиб, дегани эсига келди.
Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади, деганларидай операцияни қилаётган етакчи доктор ўз ҳамкасбларига: -Бу операция мураккаб ва оғир бўлганлиги учун ҳатто профессор Гаррет ва Кларклар ҳам рози бўлишмаганди бу операцияни қилишга. Қаердан ҳам бўйнимга олдим бу ишни, деб жиғибийрон бўлабошлади.
Муҳаммад бошини сал кўтариб: -Доктор, мусулмон экансиз, Худонинг ҳоҳлагани бўлишини унутманг! Стандарт методдан воз кечинг-да, риск катта бўлсада тактикани ўзгартиринг. Мен бунга рози бўлиб тилхат ёзиб берганман, - деди.
Муҳаммаднинг дадил айтган бу гапига операция хонасидаги катта-кичик бир дақиқа жим бўлиб, операция қилаётган врач - Фац Орбоубадига тикилишди. У бўлса: -Нариги дунё остонасида турган одамнинг бу даражада мардлик қилишига ақл бовар қилмайди, - деди-да, кўз ёшини артиб, чап қўлидан ўпди-да: -Бўлмаса сиз ҳам бардам бўлинг. Худо менга имконият, сизга эса шифо берсин, - деди-да чап қўлининг томиридан турли хил сим(труба)ларни тиқиб, юракнинг ўнг коронарий артериясига йўл олишди.
Операция қилаётган докторларнинг ҳаракатларида ва ўз ходимларига бераётган кўрсатмаларида кескинлик ва дадиллик сезилиб турарди. Муҳаммад эса Аллоҳнинг ҳарқандай ҳоҳишига рози бўлиб калимаи шаҳодатни такрорлар, Аллоҳни зикр қилишдан тўхтамасди...
Салкам бир соатлар ўтгач, операция қилаётган врачларнинг чеҳрасида қувонч пайдо бўлабошлади. Сал ўтиб анестеозолог врач бош томонига келиб: -Қийинчилик орқада қолди. Чап қўлингиз томири орқали юракнинг орқа томонидаги ўнг коронарига етиб бордик. Ҳозир биринчи стентни қўямиз, иккинчисини қўйиш қийин эмас, яна бироз чиданг, - деди кулиб. Яна бироздан кейин докторлар бир-бирларини табриклай бошлашди.
Операция тугаганидан кейин, қўллари ва уст-бошлари Муҳаммаднинг қонига беланган врач Фац Орбоубади бош томонига келиб: -Худонинг ўзи қўллади. Бунақа мураккаб ва оғир операцияни қилмагандим. Нафақат олим, ҳожи ҳам экансиз, бизни ҳам дуо қилиб туринг, - деди.
Муҳаммадни палатага олиб келишди ва операция қилган ва унинг устида тадқиқот ўтказаётган докторлар 35-палатадаги тиббий ходимларга: -Нафақат жисмоний, руҳий томонидан ҳам бақувват одам экан Хоразмий. 3,5 соатлик операцияга бардош берди, - деди ва уни сурат(сурат-16)га тушириб олишди. Операция жараёнида организмга юборилган ранг(краска)ни чиқариб юбориш учун бирнеча соат ичида 5-6 литр сув ичишига тўғри келди.
Сурат-15. Операциядан чиқиб палатага келтирилган пайти
Бирнеча кундан кейин уйига – оиласи бағрига келди ва шукрона намозини ўқиди. Касалхонада пайтида қазо бўлган намозларини ўқишга киришди.
Тажриба объекти сифатида 10 га яқин турли туман дориларни, айниқса, Тикагрелорни ўз вақтида ичиб юрди. Бу (ва шунингдек бошқа дориларнинг ҳам) дорининг фойдали (даволавчи) таъсиридан ташқари бошни айлантириш, ҳароратни кўтариш, беҳол қилиш каби қатор салбий таъсирларидан азият ҳам чекарди.
Албатта, уларнинг ҳаммаси бир сабаб-восита. Шифони бергувчи Аллоҳнинг Ўзи.
14.6. Шарҳлар
1. Нурилло Қилич
28.03.2014 at 22:56
Мен докторман. Остеомелитни яхши биламан. Ростан ҳам кам беморлар тўла шифо топиб кетади остеомелитдан. Муҳаммадга қоил, роса курашган экан остемелит билан. Буни жасорат деса бўлади. Асарда келтирилган докторларнинг айримларини эшитганман. Масалан Қадам оғани кўпчилик билади. Қадам оға Травмотология институтида главврач бўлиб ишлаганида айрим профессорларни тан олмасди. Ўзига ишонган доктор шунақа бўлади-да энди.
Эронлик доктор мард одам экан, минг раҳмат унга. Манчестер Университети касалхонасида унга ҳайкал қўйиш керак.
2. Муслима
27.03.2014 at 23:39
Муҳаммаднинг юрак хуружларини ўқиб юрагим ёмон бўлиб қолди, эрим дори ичириб зўрға ўзимга келтирди мени. Бечорани Курд деб сал қолдирган ўлдиришига аблаҳ демократларнинг. Муҳаммадни ҳар операцияда, ҳар ахволи оғирлашганда Аллоҳни қилган зикрлари асраб қолгандир ўлимдан. Бу “Олимнинг қисмати” асарини ёзган А.Хоразмийгада минг раҳмат.
3. Салим
27.03.2014 at 21:17
Муҳаммаднинг бурциддан азият чекканидан биз хабардормиз. М.Каримовни ҳам танийман, ўпкаси йўғроқ доктор. Лекин Ш.Хамроев яхши одам эди-ку. Ўзбекистондаги докторларнинг каттасидан-кичиги таъмагир, бу энди янгилик эмас. Абдувоҳид Тошпўлатов ғирт юлғуч, буни ҳатто министр ҳам билади.
|