ХVI - Боб
Хоразмни бирлаштириш йўлида
Муҳаммад ўрта мактаб ўқувчиси йиллариёқ, ўзбек, туркман, қорақолпоқ миллатиларининг маданияти, тили, адабиёти билан танишди ва Хоразм миллати, маданияти ва тили на ўзбек, на туркман, нада қорқолпоқларники билан бир хил эмаслигига тушиниб етди.
Муҳаммад Университет талабаси бўлганидан кейин эса Ал-Берунийнинг “Қадимги ҳалқлардан қолган ёдгорликлар", академик С.Толстовнинг “Қадимий Хоразм”, “Қадимий Хоразм цвилизацияси изидан”, академик Я.Ғуломовнинг “Хоразмнинг сувғорилиш тарихи” Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажараи турк” каби илмий асарлари орқали Хоразм тарихини чуқур ўрганабошлади.
Аввало Чингизхон, кейин эса Амир Темур босқини натижасида Хоразм давлати (империяси) инқирозга юз тутди. 1920 йилгача Хива хонлиги сифатида Хоразм давлат ва миллат сифатида мавжуд бўлиб келди. Совет(большевик)лар ишғоли(1920)дан кейин эса Хоразм ҳалқ Ресапубликаси (Хоразм ССР) сифатида фаолият юритабошлади.
Хоразм ҳудудида турли хил туркий миллат(туркман, қорақолпоқ, қозоқ, қипчоқ ва бошқалар)га дохил ҳалқлар Хоразмий миллати сифатида яшаганлар. Хоразмнинг давлат тили турли даврларда - форс (тожик), Хоразмий, Туркий-Хоразмий бўлган.
Шуни таъкидлаш керакки, Хоразм босқинчиларга қарши доим қаттиқ курашиб келган. Бу бўйсунмаслигини Советлар даврида ҳам намаён қилди. Советлар Хоразм Республикаси раҳбарларини икки марта қатлиом қилди. Бу биланда Хоразмликларни тўла мавҳ қилиб бўлмаслигига ақли етган Советлар 1924 йилда Хоразмни Ўзбекистон, Қорақолпоғистон ва Туркманистон ҳудудларига бўлиб юборди. Натижада Хоразмий тили давлат тили сифатида ўз фаолиятини тугатиб ўзбек, туркман, қорақолпоқ тилларида ўқиш, ёзиш ва сўзлашга мажбур қилинди.
Натижада башариятга ал-Хоразмий, ал-Беруний, М.Замахшарий каби ўнлаган алломаларни етказиб берган ва жаҳон цвилизациясига катта ҳисса қўшган буюк Хоразм нафақат давлат ва шунингдек миллат сифатида ҳам инқирозга маҳкум қилинди.
Муҳаммадга Хоразмни қайта бирлаштириб Хоразм республикасини тиклаш ғояси тинчлик бермасди. Совет даврида бу ғояни кўтариш имконсиз бўлди. СССР қулаганидан кейин ҳам бу ғояни кўтариш хаф-хатардан ҳоли бўлмади. Тағдир тақозаси билан Муҳаммад муҳожиротга юз тутди ва унинг азалий орзуси – Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш ғоясини очиқлашга имкон туғилди.
Ва бундан 90 йил олдин Советлар томонидан Хоразм ерлари бўлинган республикалар раҳбарларига Хоразмни бирлаштириш таклифи билан мурожат қилди. Унинг бу мурожати пастда айнан келтирилади:
16.1. Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.Каримовга,
Туркманистон Республикаси Президенти муҳтарам Г.Бердимухаммедовга,
Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари муҳтарам М.Эрниязовга
Қуйидаги мен таклиф қилаётган ғоя, менда бундан ярим асрдан кўпроқ илгари пайдо бўлган. Афсуски, бу муаммони Совет даврида кўтариш имкони ва катта зарурати бўлмади.
СССР тарқалиб, ҳар бир республика битта мустақил давлатга айланиб, улар ўртасида чегара пайдо бўлганидан кейин, Хоразмни қайта тиклаш ғоясини кўтаришга зарурат туғилди. Қорақолпоғистон ватанпарварларининг ўз ватани (Қорақолпоғистон) озодлигини (“Қаққиллаган товуқ туғмай қўймайди” деганларидай) талаб қилишларини кучайтирганлари сари, Хоразмни қайта тиклаш зарурати ҳам кучайиб бораяпти.
Маълумингизким, Советлар даврида бизнинг Туркистонимиз “Ўзбекистон”, “Туркманистон”, “Қозоғистон”, “Тожикистон”, “Қорақолпоғистон”, “Қирғизистон” каби турли “истон”ларга бўлиб ташланди. Натижада кўпгина ҳалқлар, миллатлар, ҳудудлар 2-3 га бўлиниб кетдилар. Шундай жабрдийдалардан бири – Хоразм ҳисобланади.
Тарихдан маълумки, Хоразм кўпминг йиллик тарихга эга. Хоразм ҳалқининг тили, маданияти, илм-фани, адабиёти, экологияси бошқа(ўзбек, туркман, қорақолпоқ)лардан фарқ қилади. Ҳатто Хоразмликларнинг урф-одати-ю, кийимлари ҳам бошқа ҳалқларникига ўхшамайди.
Хоразмшоҳ (Хива хони) Исфандиёрхон Хоразм миллий кийимида
|
Хоразм давлати бирнеча марта бошқа давлатлар таркибига кирган бўлса, бирнеча марта бошқа давлатларни ўз таркибига қўшиб олган. Ва шунингдек, Хоразм бирнеча марта бўлиниб, яна бирлашган. 12-асрга келиб бу давлат буюк Хоразм империяси (давлати) сифатида ер юзидаги энг катта ва қудратли давлатга айланган. Ҳарқандай империя каби Хоразм империяси ҳам инқирозга юз тутиб, парчаланиб кетган.
Лекин Хоразмнинг асосий ҳудуди Советлар даври(1924)гача яхлитлигича қолган. Хоразмнинг асосий ҳудуди бу: Ўзбекистоннинг Хоразм вилояти, Туркманистонннинг Дошўғиз ва Чоржўй (Лебап) вилоятлари, Қорақолпоғистоннинг Тўрткўл, Беруний, Амударё, Элликқалъа районлари ҳисобланади. Бу ҳудуддаги ҳалқнинг тили, маданияти, урф-одатлари ҳозир ҳам бир хил. Улар қариндошлик ришталари билан ҳам бир-бирлари билан чамбар-час боғлиқ.
Хоразмликлар миллат сифатида ҳам на ўзбек, на туркман, нада қорақолпоқ миллатига мансуб эмас. Улар кўпминг йиллик тарихга эга бўлган алоҳида бир миллат – Хоразмий миллатига мансуб. Ҳозирги даврда бу миллат (Хоразмийлар) ўзбек сифатида (Ўзбекистонда), қорақолпоқ сифатида (Қорақолпоғистонда), туркман сифатида (Туркманистонда) умргузонлик қилишади.
Орзуга айб йўқ деб, юрагимдагини очиқ айтадиган бўлсам, ҳар бир Хоразмий каби мен ҳам ватаним(Хоразм)ни озод бир давлат сифатида кўришни истайман. Балки, вақти келиб бу орзу амалгада ошар, ё насиб.
Лекин ҳозир бу (Хоразм) миллат Ўзбекистон таркибидами, Туркманистон таркибидами, Қорақолпоғистон таркибидами (ўзи мустақил бир давлат сифатида бўлса янада яхши) Ўзбекистон таркибидаги Қорақолпоғистон ёки Россия таркибидаги Қирим каби бир мустақил ўлкада бирга яшаганлари афзал.
Бунинг учун бу учта республика раҳбарлари бутун бошли Хоразм миллати манфатларини ҳисобга олиб, Ҳадисдаги “Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир” деганидан келиб чиқиб, яхши ният билан дипломатик стол атрофига йиғилишлари лозим.
Аввало Туркистонимизнинг, қолаверса, Хоразмнинг парчаланиши тарихнинг (тўғрироғи Советлар миллий сиёсатининг) катта хатоси бўлган. Энди бу хатони тузатиш Сизлар(Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон раҳбарлари)нинг зиммангизга тушган.
Бу хатони тезроқ тузатиб (Қрим масаласида Н.Хрушчевнинг хатосини тузатган В.Путин каби) бутун бошли миллат(Хоразмийлар)нинг дуосини олиб, бу миллат юрагида қаҳрамон бўлиб қолиш имконияти(инояти)ни Худо Сизларга берган.
Аллоҳнинг берган бундай тарихий ва улуғ иноятига тезроқ муяссар бўлишга Сизларни даъват қилиб, миллионлаган Хоразмийлар номидан:
Хоразм ҳалқ (собиқ) депутати,
Қишлоқ хўжалик фанлари доктори,
Ўзбекистон Фанлар Академияси ва
Хоразмнинг ал-Хоразмий мукофотлари лауреати,
профессор Муҳаммад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2014
“Дунё ўзбеклари”
horazmiy.ucoz.com
Муҳаммад ҳожи Хоразмий ўзи кўтарган бу ғояга билдирилаётган муносабатлар ҳақида қуйидагиларни ёзади:
16.2. “Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида”ги мақола(ғоя)га билдирилган муносабатлар
“Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида”ги мақола (ғоя) дунёнинг ўзбеклар яшаётган ўнлаб мамлакатларидаги 50 минга яқин одамлар томонидан ўқилган ва 100 дан ортиқ комментлар, мақолалар ва очиқ хатлар ёзилиб, у ёки бу масалага муносабат билдириш бўйича ўзига хос бир рекорд ўрнатилган. Бу борада жон куйдириб ижобийми, салбийми муносабат билдирган муҳтарам ўқувчиларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Биз кўтарган бу масала (ғоя) бутун бошли бир миллатнинг тағдири билан боғлиқ. Бу борада билдирилган муносабатлар эса ўзига хос бир референдум ролини ўйнаган. Комментни ёзганларнинг кўпчилиги Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистондаги Хоразмликлар экани янада аҳамиятлидир.
Ўзини “Берунийлик” деб номлаган ўқувчи Хоразмийнинг ғояси борасида қуйидагича таклиф қилган:
Берунийлик 11.05.2014 at 02:57
Ҳозир Қорақолпоғистондаги Хоразмликларни Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига бирлаштириш осон. Агар буни И.Каримов ҳоҳласа Қиримнинг Россияга қўшилишидан ҳам осон кечади бу жараён.
Қорақолпағистондаги Хоразмликлар Хоразмийнинг бу ғоясига жон деб овоз беради. Ҳалқ овоз берганидан кейин Қорақолпоғистоннинг айрим радикаллари ёки Ҳукумати қаёққача борарди.
Хоразмийга ўхшаган ватанпарварлар бу борада И.Каримовга кун бермасликлари керак.
Айниқса “Озодлик”даги Хоразмлилар жолли туриши керак.
Ўзини “Камтар Озбек” деб номлаган ўқувчи А.Хоразмийнинг ғояси асосида бошқа ғояларнида ўртага ташлайди ва бу қуйида айнан келтирилади:
Kamtar O'zbek 27.05.2014 at 23:53
Муҳаммад ҳожи домланинг фикрлари мантикка асосланган. Факат Узбекистон таркибида колиш шарти билан нафакат Хоразмга Дашоуз ва Чоржуйнинг кушиб олиниши, балки Фаргонага Уш, Жалолобод ва Хужанднинг бириктирилиши тарафдориман.
. Икки марта узбекларни киргин килишни турмуш тарзи сифатида тушунадиган киргизлар учинчи марта хам бу галамисликка кул уришади. Шу боис биринчи навбатда Ўшни бирлаштириш керак Фарғонага. Шу йўл билан қиргизларни жазолаш Тожикистон ва Туркманистонга яхши огохлантириш булади. Уша давлатларда хеч булмаса тожиклаштириш ва туркманлаштириш сиёсати тухтатилади.
Ўзини “Тарафдор” деб номлаган ўқувчи эса қуйидагича коммент қолдирган:
Тарафдор 28.05.2014 at 21:54
“Камтар Ўзбек”, “Селимбек”, “Корол” ва бошқалар Хоразмийнинг Хоразмни бирлаштириш ғоси сабаб, Қирғизистондаги ўзбекларни ҳам фарғона, андижонга бирлаштириш кераклигини кўтаришаяпти ва тўғри қилишаяпти.
Энди Кенжабий, Кодир-Қўтирларга келсак улар бир шаллақи, уларга эътибор бермаслик керак. Кенжабий “Шоир”нинг ёзган шеърларига қарасангиз унақа ХОНАКИ ШОИРлардан ҳар маҳаллада 2-3 тасини топасиз.
Шаллақиликдан андиша қилмайдиган Кенжабий эса оғзига келган қўпол сўзларни ёзиб хумордан чиқади:
Kenjabiy 27.05.2014 at 19:52
Аҳмад ҳожи жаноблари! .Сизнинг Хоразм экологияси учун Ал-Хоразмий мукофотини олганингизнинг мен учун бир чақалик қиммати йўқ.. Бунақа Қорақолпоғистондаги 4 районни Хоразмга бирлаштириш ҳақида мақолалар ёзишдан кўра, “писта кунед” қилиб ўтирганингиз яхшироқ. Ислом Каримовга ҳам беш кетмадим.Сизни “Жаслиқ”да 5-6 йил “даволатганида” фойдали мақолалар билан чиқармидингиз?
Ўзини “Қодир” деб номлаган ўқувчи Кенжабий деган бир шаллақи шоирга эргашиб М.Хоразмийга ҳақорат тошларини роса отган. Ва ниҳоят эси кириб Хоразмийга ўгит қилишга ўтган:
Кодир 27.05.2014 at 17:44
Домла узр. Ватан экологияси учун мухожирот килган экансиз, бу тахсинга лойик. Мана шу ватан эклогияси билан шугулланишни давом эта колинг, сиёсатга, миллатлараро масалаларга, жиддий материяларга аралашманг илтимос. Жуда яхши шеър булипти Шоир (Кенжабий) ака. Шундай саваланг шунака олимларни.
Кенжабий ва Қодирларнинг тинимсиз шаллақиликларидан зада бўлиб кетган бир ўқувчи (Зафар) қуйидаги комментни қолдирган:
Зафар 28.05.2014 at 04:08
Манабу Кенжабий, айниқса Кодир дегани Хоразмийникини роса чайнади-да ўзиям. Домланики ҳам бақувват экан шекилли, буларнинг сира тиши ўтмаяпти.
Кенжабийнинг тутруқсиз мақолаю комментларидан безор бўлган бир ўқувчи қуйидаги коммеентни қолдирган:
Самандар 27.05.2014 at 00:56
Бу Кенжабий дегани: “Аввалги мақоламда аягандим Хоразмийни. Энди ҳужжатлар асосида уни шундай савалайки…” деб ёзганди.
Иним Ганжавой, шуми сенинг ҳужжатлар асосида савалаганинг?!
Шу бўлишинг билан шоирликка даъво ҳам қиласан, шунақами?
“Ҳар тош қазган Фарҳод бўлмас” деганидай ҳар тўрт мисра ёзган шоир ҳам бўлмас экан.
СНБнинг берган нонини ҳалоллай олмабсан иним.
Ўзини “Ғайбуллоҳ.Ўз” деб номлаган бир ўқувчи Хоразмийга очиқ хат ёзиб “Хоразм давлати бўлгану миллати бўлмаган” деб тушинтирмоқчи бўлганида ўзини “Одил” деган ўқувчи унга қуйидагича жавоб берган:
1. Odil 29.08.2014 at 16:11
Аввало биринчи ўринда, Муҳаммад ҳожи Хоразмий, ўзининг Хоразмнинг бирлаштириш ҳақида ёзган мақоласида, айрилиқ эмас, уч қисмга бўлинган Хоразм ерларининг бирлаштириш ҳақида ёзганлар, энди бу масалани кимлардир, айиришлик ёки бўлишлик деб нотўғри тушунаётган бўлишса, бу уларнинг хато тушунчасидир.
Энди мақолада ёзилган, Хоразм миллати бўлмаган деган, иддаосига жавоб берадиган бўлсак, Рус босқинчилар, Ўзбекистон республикасини ташкил қилишдан олдин, Хоразм республикасини ташкил қилганликлари малум, фақат бу тўрт йиллик, Хоразм республикаси тузилган даврда, Хоразмликларнинг мустақил ҳаракат қила бошлаганликлари сабаблик, Рус босқинчилар, тўрт йиллик бу даврда, икки марта Хоразм ҳукумати азоларини, қамоққа олишиб, ўлим билан жазолашган. Кейинчалик Хоразмликларнинг ўзларига итоат қилмасликларини, яҳши тушуниб етган Рус босқинчилари, Хоразм республикасинининг ерларини Ўзбекистонга қўшиб юборишган.
Яна сиз инкор қилаётганингиз Хоразм миллати ҳақида, машҳур араб сайёҳи Ибн Баттута, ўзининг сайёҳатномасида, Хоразм миллати ҳақида шундай ёзган: ” мен ер юзида, Хоразмликларга ўҳшаган, ҳулқи чиройлик, олижаноб миллатни кўрмадим”. Яна ўзингиз Хоразм деган миллат бўлмаган дебсизу, бошқа тамондан, Хивада хонлик қилган, Қўнғиротларнинг, Хоразмликларни, гўёки Туркманлар тарафидан йўқ қилинишлигидан сақлаб қолган деб ёзибсиз, яни сиз мақолангизда, ўзингиз борлигини инкор қилган, Хоразм миллатини, кейинчалик, қирилиб кетишлигидан сақлаб қолинган, деб ёзяпсиз?!
Сўзимнинг ниҳоясида, сиз Хоразмликларни йўқ бўлишлигидан, сақлаб қолган деб, даво қилоётганингиз Ўзбек қабилалари (Муҳаммад Шайбонихон)нинг, Хивага кириб келишларидан, кўп йиллар олдин, Хивада яшаб ўтган, машҳур шоир ва сўфий Паҳлавон Маҳмуднинг шу шеърини эслатиб ўтмоқчиман.
Олам фили қайтараолмас журъатимиз,
Чархдан зўрроқ қудратимиз, шавкатимиз,
Гар чумоли кириб қолса сафимизга
Шер этажак уни дарҳол давлатимиз.
“Ғайбуллоҳ.Ўз” Хоразмийга ёзилган иккинчи очиқ хатида Хоразм республикасининг ташкил қилиниши Ўзбекистонни парчалаб юборади. Сиз мансаб учун бундай ғояни кўтараябсиз, деган иддаосига Хоразмий ўз комментида қуйидагича жавоб берган:
Муҳаммад ҳожи Хоразмий 30.08.2014 at 15:31
Ғайбуллоҳ Ўз га.
Аввало ташаккур, Кенжабийларга ўхшаб ҳақорат сўзлар ишлатмай ёзганингизга..
Ўзбекистон таркибида ўз тилига эга бўлган Қорақолпоғистон Республикаси бўлиши мумкин-у, Хоразм Республикаси бўлаолмайдими? Россия таркибида қанчадан-қанча Республикалар бор, Россия парчаландими?
Ёши 70 га яқинлашган, бунинг устига муҳожиротдаги одамга: “Сизга менимча мансаб керак, бошқаси бир тийин Сиз учун”, деганингиз кулгили эмасми?
Бекорга “Ўйнаб (ҳазиллашиб) гапирсанг ҳам ўйлаб гапир”, дейилмаган.
“Озодлик” радиосининг мухбири Шуҳрат Бобожон (ёхуд Абдулла Искандар) ўзининг бир чиқишида: “Большевиклар томонидан Туркистонимиз турли “истон”ларга бўлиб
ташланди. Хоразм ерлари эса ўша “истон”ларнинг учаласининг орасида тақсимланди” деб таъкидлади. Бу мақолага Муҳаммад ҳожи Хоразмий қуйидагича коммент қолдирди:
Муҳаммад ҳожи Хоразмий 02/09/2014 - 15:23
Шуҳратнинг кўп ҳазиломуз гаплари жиддий илмий асарга ўхшайди. Шулардан биттаси манашу мақоладаги Хоразм Халқ Республикаси (ёхуд Хоразм ССР) ҳақидаги тафсилотлар.
Анашу Сталинбува «шарофати» билин учга бўлиниб бирлашаолмай сарсон-саргардон бўлиб юрган Хоразмни бирлаштириш ғоясига қўшилсангизчи Сизлар ҳам.
Ахир бу битта менинг эмас, барча Хоразмийларнинг (шу жумладан сизларнинг ҳам), айниқса зиёлиларнинг бурчи-ку! Хоразм бирлашиб ўз тилига эга бўлган Республика бўлса келажак авлод учун бир бахт эмасми?!
Ўзини “Хоразмлик” деб номлаган ва Хоразмийнинг ғоясига ҳайрхох бўлган ўқувчи Хоразмийнинг комментидан таъсирланиб қуйидаги муносабатни қолдирган:
Хоразмлик 02/09/2014 - 20:35
Бечора Хоразмий домла Хоразмни бирлашираман деб қанча бўхтону ҳақоратларга қолмаяпти.
Эй «Қўрқмайман!» деган Хоразмликлар, қўрқмасангиз қўшилинг бечора мўйсафид Хоразмий домланинг Хоразмни бирлаштириш таклифига ва «Озодлик»да қурултой ташкил қилинг.
Бир Хоразмий сифатида М.Солих ҳам қатнашсин қурултойда. Ўша қурултойда биз ҳам қатнашайлик. Айниқса Хоразмлик зиёлилар учун уят бўлар энди мўйсафид профессорни турли муттаҳам шаллақиларга талатиб томошабин бўлиб туриш.
Энди, биз кўтарган бу масала бўйича муносабат билдирган айрим ўқувчиларимизга қўлимиздан келганича жавоб берсак:
Коммент ёзганлар ичида ўзини “Қодир” деб атаган ўқувчимиз алоҳида ажралиб турган. Биз кўтарган ғоядан бу киши шу даражада жазавага тушганки, бир соат ичида 10 га яқин коммент қолдирган. Эртасига 84 та ўзи ҳам тушинмайдиган коммент ёзган. Улар бирон маънога эга бўлмагани сабаб сайт муҳаррири уларни нашр қилмаган. Ўз комментларида мени сепаратистликда айблаб, ҳақорат қилгани-ку майли, шаллақиларча қарғашдан ҳам андиша қилмаган.
Ўзларини “Мамаёқуб Ҳамроев”, “Отабек Тошев”, “Кенжабий”, “Турон”, деб атаган ўқувчиларимиз ҳам бизни бўлгинчиликда, ҳатто Туркистонни парчалашда айблаган.
Ўзини “Достон” деб номлаган ўқувчимиз эса: “АҚШнинг берган пулларига переворот қилмоқчимисиз”, деб бўҳтон қилишдан ҳам уялмаган.
Биз кўтарган бу таклифга муносабат билдирганларнинг 25 фоиз(тўртдан бири)га яқинроғи биз кўтарган бу ғояни бўлгинчилик ва парчаланиш деб тушинган ва шу боис бу таклифга қарши эканликларини билдиришган.
Албатта, у ёки бу масала бўйича ҳар кимнинг ўз шахсий фикри бор. Ўз фикрини қай тарзда айтиш ҳар кимнинг ҳаққи. Бироқ у ёки бу масалада фикр билдирадиган одам, аввало ўзи фикр билдирадиган масалани ўрганиши, ҳеч бўлмаса атига 1-1,5 саҳифалик материални, лоқал унинг сарлавҳасини ўқиб кўриши керак эмасми?!
Бу борада ўзини “Жумёз Қурвонназаров” деб атаган ўқувчимиз: “Қодир ва бошқаларнинг гапига мен ам қўшиламан, бўлинишни эмас, бирлашишини ўйлаш керак”, деб ёзади ва материални ўқишда ўзининг ҳам эътиборсизлигини кўрсатган.
Кейин диққатлироқ ва охиригача ўқиган кўринади ва уларга шундай юзланади: “Қодир ва унинг издошларига бир савол. Бу мақолани охиригача ва тушиниб ўқидингизларми ўзи? Мақолада Советларнинг сунъий чегара ўтказиши сабаб, ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон территорияларда қолган Хоразм ҳудудларини бирлаштириб, Хоразмни қайта тиклаш масаласи кўтарилган-ку! Аввал ўйлаб кейин сўзланг, биродарлар”, деб таъкидлайди.
Биз кўтарган бу ғояга ўзларининг эътиборсизлиги сабаб, ёки атайлаб, қарши бўлган ўқувчиларимизга ўзини “Жумёз Қурвонназаров” деб атаган комментчимизнинг таъкиди, бизнинг ҳам жавобимиз бўлаолади.
Таклифимиз Хоразмни бирлаштириб уни дастлабки поғонади Ўзбекистон таркибида қайта тиклаш бўлгани боис, Ўзбекистоннинг бўлинишидан хавотир олаётган, ўзларини “Қозоқ”, “Ўзбекистонлик” деб атаган ўқувчиларимизнинг хавотирига асос йўқ.
Ўзини “Собир” деб номлаган ўқувчимиз: “Бу (Хоразмни бирлаштириш) ғоя Хоразмийники бўлсада, мақоланинг ташкилотчиси М.Солиҳ бўлса керак. Сабаби шуки, бу иккита земляк бири (Солих) президент, яна бири (Хоразмий) Ҳукумат бўлиш ишқида ёнаяпти менимча”, деб ёзади.
“Собир”га жавобимиз шуки, сизнинг юқоридаги тахминингиз асосга эга эмас. Аввало бу мақоланинг ёзилишидан М.Солихнинг мутлоқа ҳабари бўлмаган. Қолаверса, мен, айниқса М.Солих, мансабга ишқивоз эмасмиз. Акс ҳолда, Каримов Солихга ҳукумат раиси ўринбосарлигини таклиф қилганида уни қабул қиларди.
Ва ниҳоят, биримиз 70 га, яна биримиз 65 га яқинлашиб қолганимизда бизга бундай маъсулятли ва оғир ишни таклиф қилишганида ҳам рози бўлмасдик. Чунки бизнинг ёшимиздаги одам мансабни эмас, ибодат ва ижодни афзал кўради.
Ўзини “Шогирд” деб номлаган ўқувчимиз: “Ўзи (Хоразмий) 70 га яқинлашган бир хаста одам бўлса, нима қилади бундай бошоғриқни ўзига сотиб олиб?! “Агрохимикатлар биосфера экологиясини бузиб, одамларга зарар бераяпти”, деб Ўзбекистон Ҳукумати билан чиқишмай, бадарға бўлди. Энди Хоразмни бирлаштириб уни тиклайман, деб Туркманистон ва Қорақолпоғистон Ҳукуматларигада ёмон кўриниши қолдими”, деб ёзади. Уларнинг мен учун бунчалар куюнишига қараганда, улар менинг хос шогирдларимдан кўринади. Раҳмат уларга, Аллоҳдан қайтсин.
Ўзларини “Шогирд” деб атаётганлар тўғри айтган. Менинг ватанни тарк қилишимга 3 та нарса: 1-Диний эътиқодим (Ҳожи бўлганим), 2-Меҳнаткаш ҳалқ манфатини кўзлаб ёзган “Вакил” номли китобим, 3-Биосфера экологияси ва тупроқ унумдорлиги учунги курашларим сабаб бўлган.
Менинг Хоразмни бирлаштириб уни қайта тиклаш ғоям, айниқса, Туркманистон ва Қорақолпоғистон ҳукуматларига ёқмаслиги, натижада, ғоя муаллифи сифатида мени ёмон кўриб қолишлари мумкин албатта.
Энг ёмони шуки, Туркманистон ва Қорақолпоғистонда менинг кўплаган яқин қариндошларим истиқомат қилишади. Уларгада мен сабабли турли хил босим бўлиш эҳтимоли йўқ эмас.
Мен бу (Хоразни бирлаштириш) ишга юқоридагиларни билатуриб қўл урдим. Яъни, ўзимнинг ва яқинларимнинг манфатидан миллионлаган Хоразмийларнинг манфатини юқори қўйганим учун бу ишга қўл урдим.
Бизнинг бу ғояга муносабат билдирганларнинг 75 фоиздан кўпроғи биз билан ҳамфикр бўлиб, бу борада бизни қўллаб қувватлаганлар. Айримлари бу йўлда катта қийинчиликлар бўлиши ҳақида огоҳлантиришган бўлса, айримлари Хоразмни бирлаштиришнинг турли йўлларини таклиф қилишган. Катта раҳмат уларга, Аллоҳ йўлимизни очсин.
Хоразмни бирлаштириб, қайта тиклаш ғояси кўтарилган мақоламизга билдирилган муносабатларни таҳлил қилиб, бу ғояни кўтариб тўғри қилганимизга ишончимиз янада ошди ва бу йўлда бардавом бўламиз иншаАллоҳ.
Муҳаммад ҳожи Хоразмий
“Дунё ўзбеклари”, horazmiy.ucoz.com
Муҳаммаднинг Хоразмни бирлаштириш ғоясига билдирилган юқоридаги муносабатлар уни Ўзбекистон президентига ҳам мурожат қилишга ундади:
16.3. Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам И.А.Каримовга
Хоразмни бирлаштириб, уни қайта тиклаш ҳақида қатор интернет саҳифалари орқали Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон республикалари раҳбарларига мурожат қилган эдим (илова-1).
Бу мурожатимни дунёнинг ўзбеклар яшайдиган қатор мамлакатларида 60 минга яқин одам ўқиб, 100 дан ортиқ ўқувчи унга муносабат билдирган (илова-2). Муносабат билдирганларнинг мутлоқ кўпчилиги мен кўтарган ғояга ижобий фикр билдиришган.
Тарихдан маълумки, Хоразм ўз тилига, маданиятига, илм-фан ва адабиётига, кийимига, урф-одатига эга бўлган алоҳида бир миллат. Советлар давригача Хоразм бир давлат сифатида Туркистон ўлкасида ўз ўрнига ва сарҳадларига эга эди.
Советларнинг Туркистонни турли “истон”ларга бўлиб ташлашлари натижасида Хоразм давлати ва миллати ҳозирги Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпоғистон ҳудудларига бўлиниб кетди. Бу ажралишга салкам бир аср бўлган бўлсада, Ўзбекистондаги хоразмликлар ўзбекка, Туркманистондаги хоразмликлар туркманга, Қорақолпоғистондаги хоразмликлар қорақолпоққа айланиб кетмади. Хоразмийлар қаерда яшамасин ўзларининг тили, маданияти ва урф-одатини сақлаб қолаяпти.
СССР тарқалиб, Хоразмнинг бир қисми Туркманистон давлати (Дошўғиз ва Лебап вилоятлари) тасарруфида қолди. Натижада бир миллат бўлган қон-қариндош ҳалқнинг борди-келдиси оғирлашди. “Буюк” Туркманбоши даврида уларнинг аҳволи сарт (ўзбек) сифатида янада абгорлашди.
Ҳатто, айрим ҳокимлар асли хоразмлик бўлгани учун ишдан олиб ташланди. Улар Давлат ва бошқарув ишларига қўйилмади. Бу қанчалик аянчли бўлмасин, булар суверен бир давлатнинг ички иши сифатида кўрилади ва бунга расмий равишда аралашиб бўлмайди.
Қорақолпоғистон Ўзбекистон таркибида эканлиги боис Қорақолпоғистон ҳудудидаги Хоразмийлар ҳаётида юқоридагидай нохушликлар расмий равишда бўй кўрсатмаяпти. Бироқ кейинги пайтлар айрим Қорақолпоқ ёшларининг “Олға Қорақолпоғистон” деб Қорақолпоғистонни Ўзбекистон таркибидан чиқариб, суверен бир давлат қилиш ҳаракатларининг кучайиб бораётганини ҳисобга олиш лозим.
Бугун бўлмаса эртага, Қорақолпоғистонликларнинг бу мақсади амалга ошса, у ердаги Хоразмликларнинг аҳволи Туркманистондаги Хоразмликларникидан ортиқ бўлмайди.
Аввал таъкидлаганимиз, тарихнинг (тўғрироғи Советлар сиёсатининг) хатоси сабаб, Хоразм ҳудудининг бир қисми Қорақолпоғистон тасарруфида қолди. Тарихнинг бу хатосини тузатиш вақти келди. Қорақолпоғистон тасарруфидаги Хоразм ҳудудларини Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятига бирлаштириш лозим. Ҳозир бу ишни қилишга барча имконият ва шароитлар мавжуд.
Бу иш амалга ошганидан кейин, бирлашган Хоразм Ўзбекистон таркибида ўз тилига (иккинчи давлат тили сифатида) эга бўлган (ҳозирги Ўзбекистон таркибидаги Қорақолпоғистон каби) Хоразм Республикаси сифатида эълон қилиниши лозим.
Туркманистон тасарруфидаги Хоразмни бирлаштириб, Туркманистон таркибида ўз тилига (иккинчи давлат тили сифатида) эга бўлган Кўхна Хоразм Республикаси (кўхна Урганч дегандай) сифатида эълон қилиниши лозим.
Шароит ва зарурат бўлганида Ўзбекистон ва Туркманистон таркибидаги бу иккита Хоразмни бирлаштириш келажакнинг иши бўлмоғи керак. Шунгача бир тилда гаплашадиган бу иккита Хоразм бир-бири билан борди-келдини визасиз ва ҳарқандай чекловларсиз амалга оширишлари керак.
Албатта, юқоридаги фикрлар асосий мақсад – Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш йўлидаги бир умумий (хомаки) тавсия бўлиб, сиёсий, ҳуқуқий ва миллий жиҳатдан самаралироқ йўлини таклиф қилиш икки давлат мутахасисларига ҳавола.
Бу ғоянинг тезроқ амалга ошишига бош бўлган раҳбарлар, Қримнинг Россияга қўшилишига бош бўлган В.Путин каби, Германиянинг бирлашишига сабабчи бўлган М.Горбачев каби тарихнинг хатосини тузатган бир қаҳрамон ўлароқ қолажак иншаАллоҳ.
Эҳтиром билан, Ўзбекистон фуқораси
Муҳаммад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2014
Ўзбекистон Президентига ёзилган юқориги хатга ҳам 20 га яқин коммент ва мақола сифатида муносабатлар билдирилган бўлиб, қуйида шулардан айримлари айнан келтирилади:
Kenjabiy 23.05.2014 at 21:44
Бу ярамас олим туркий халқларимиз орасига нифоқ солиш учун Россия томонидан ёлланган агентга ўхшайди.Ўтган галги: “Мен не дейман-у, қўбизим не дейди” номли мақола билан чиқишимда ёшини ҳурмат қилиб кескир, аччиқ сўзлар ишлатишдан тийилган эдим. Энди аяш йўқ. Сўз ва фактлар билан шундай савалайки…
Муҳаммад ҳожи Хоразмий 24.05.2014 at 21:53
Кенжабийга.
“Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас”, дейди.
Сизларга ўхшаган СНБнинг шаллақи шестёркалари нималар деб лой чапламади менга. Ўзларининг шарманда бўлганлари қолди холос.
“Фактлар билан савалайман”, дебсиз. Оқни қара, деб бўхтон тўқимасангиз мени савалашга арзийдиган нарса йўқ Худога шукур.
Қулоғингизга қуйиб олинглар. Хоразмни бирлаштириб тиклаш – бу бизнинг азалий орзуимиз. Сизларга ўхшаган 2-3 шаллақини бўҳтону ҳақоратлари деб орзуимиздан кечмаймиз.
Кодир 23.05.2014 at 17:34
Бу профессор яна уша бўлмағур гоясини тикиштиргани тикиштирган. Бу одамнинг кузи ва кулогига кургошин куйилган. Шайтоннинг шивир шивирига кулок солиб иш тутишади. Аллохим, бунаканги бузгунчи гоялардан ва уларнинг авторларидан Узбекистонимни омон килгин.
Сафар Муҳаммад 23.05.2014 at 23:23
Домла Хоразмий ҳам қизиқ, ачитиброқ жавоб ёзмайди манаву “Қодир”ларга.
Ҳў қодир-подирлар, оддий нарсанида тушинмайсизлар, бунча ғалча бўлмасанглар. Ҳаммангни қўшиб 2 га кўпайтирсада Хоразмийча бўлаолмайсизлар-у, “Оғзига келганни дейиш нодоннинг иши” деганидай шаллақилик қилганингиз қилган.
Хоразмийнинг ёзгани ёқмаса ўқиманг.. Қодирнинг ёзган кўп комментларидан йимиртани ҳам тушиниб бўлмайди.
Мухлис 24.05.2014 at 01:28
Лекин адолат ҳаққи ҳурмати айтмоқчиман.
Хоразмийнинг бу ғоясига билдирилган комментларга у атрофлича жавоб берганди мана шу сайтда. Тўғрисини айтсам унинг жавоби мени қониқтирганди.
Лекин “Қодир”ни қониқтирмабди шекилли яна 3-4 коммент ёзибди. Ёзган комментлари ҳам асосан шаллақилик.
Исмат, ким бу “Қодир” дегани? Эркак одамми ўзи у?
Хоразмли 25.05.2014 at 01:08
Бири шоир, яна бири Кодир оғизларидан чиқаётган сўкишини қарамисизми. Одамлардан уялмиди булар. Ўзи “Дунё ўзбеклари”нинг калитинида ўшаларга беринг Исматвой, одамларга мағзава ағдариб хумордан чиқишсин.
Муҳаммад ўз тажрибасидан яхши биладики, президентга ёзилган хатлар қанчалик долзарб бўлмасин президентнинг шотирлари томонидан унга етказилмайди. Шу боис бу таклифни ҳамда унинг президентга етишига ёрдам сўраб Хоразм вилояти ҳокимигада хат билан мурожат қилди:
16.4. Хоразм вилояти ҳокими муҳтарам П.Р.Бобожоновга
Хоразмда бўлаётган ислоҳатлар ва туб ўзгаришлардан ҳар бир Хоразмлик каби биз ҳам чексиз қувончдамиз. Бундай хайрли ишларда бардавом бўлишда сизларга узоқ умр ва куч-қувват тилаймиз.
Пўлат Раззақович, балки хабарингиз бордир, Хоразмни бирлаштириб, уни қайта тиклаш ҳақида Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақолпоғистон Республикалари раҳбарларига қатор интернет саҳифалари орқали мурожат қилганман (1-илова).
Бу мурожатимни дунёнинг ўзбеклар истиқомат қилаётган қатор мамлакатларида 60 мингдан ортиқ одам ўқиб, 100 дан ортиқ одам унга ўз муносабатини билдирган (2-илова) ва уларнинг мутлоқ аксарияти мен кўтарган ғояга ижобий муносабат билдиришган.
Шундан кейин бу масалада Президентимиз муҳтарам И.А.Каримовга хат орқали ҳам мурожат қилдим (3-илова).
Сиз яхши биласиз, Президент ниҳоятда банд одам. Бунинг устига, Президент Маҳкамасидаги тегишли мулозимлар Президентга ёзган хатларимни ҳардоимгидай, Президентга етказмасликлари ҳам мумкин.
Сиз, Илгизар Собиров, Шакаржон Хўжаниёзова каби Президент олдида ўз сўзига эга бўлган ва Хоразм тағдирига маъсул Хоразмийлардан, менинг юқоридаги хатларимнинг Президентга етишига ва унинг ижросига таъсир ўтказишларингизни илтимос қилмоқчиман.
Дуои салом ва эҳтиром билан ватандошингиз
Муҳаммад ҳожи Хоразмий
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. 2014
Вилоят ҳокимига ёзилган шу ярим саҳифалик хатгада 10 га яқин муносабатлар билдирилган. Улардан айримлари пастда айнан келтирилган:
Тamandar (2014-05-17 3:44 AM)
Хоразмийнинг бу ғоясини қўллашига Пўлат оға билан Илгизар оғадан умид қилса бўлади.
Бироқ Шакар опа бу ишга бош қўшармикан?
Самандар 27.05.2014 at 01:16
Э, Домла-эй. Хатларингизни президентга етказади деб умид қилаётганларингиз ўз чўнтагини, ҳаловатини ва мансабини ўйлайди улар.
Сизга ўхшаб ҳалқини ватанини ўйлайдиганлар афсуски бармоқ билан санарли улар.
ҚҚ 25.05.2014 at 06:08
Ина бу туркман энди бу қорақалпоқлар билан орада низо чиқармоқчи. Қорақолпоқлар ҳам ахмоқ эмас 4 та районини Хоразмга осонгина бериб қўядиган. Бизнинг қўлимизга тушсанг бу ғояларинг билан бирга егра кўмардик сени.
Мухлис 26.05.2014 at 04:15
Рахмат домла, қоилмиз сизга!
Мўйсафид ёшда бўлиб, Англияда яшасангизда Хоразмни бирлаштираман деб, турли шаллақиларнинг гапига чидаб, Хоразм учун жон куйдиришингизга Аллох рози бўлсин сиздан.
Эътибор берманг манаву ҚҚ, Кодир тентак, қорқолпоқларга. Уларга “Ит ҳурар, карвон ўтар” мақолини эслатсангиз кифоя.
Иккинчи томонидан, уларгада раҳмат денг. Ўшалардай итлар ҳуриб турмаса сизга ўхшаган карвоннинг ўтаётгани билинмасди.
Муҳаммад энг қадимий ва машҳур миллатлардан бири бўлган Хоразмий миллатининг йўқолиб кетмаслиги учун Хоразмни бирлаштириб ўз тилига эга бўлган бир Республика ташкил қилиш ғояси билан чиқсаю айримлари тушунмай, айримлари махсус буюртма асосида унинг ғоясини асоссиз танқидлашлари майли-ку, ҳатто унинг шахсинида ҳақорат қилишлари унга оғирлиқ қилар эди.
Эзгу мақсад йўлидаги унинг чеккан азиятлари талайгина эди. Қуйида шуларнинг айримлари ҳақида мухтасар баён қилинади.
16.5. Эзгу мақсад йўлидаги айрим азиятлар ҳақида
Бундан салкам 3 минг йил олдин, Хоразмда дунёга келган илоҳий китоб – Авестода: “Эзгу фикр (мақсад), эзгу сўз, эзгу амал”, деб эзгу мақсадга алоҳида эътибор берилган. Ҳадиси шарифда: “Ҳар бир амал ният(мақсад)га яраша бўлғусидир”, деб ҳар қандай амал мақсаддан келиб чиқиши таъкидланади.
Муҳаммад ўз ҳаёти давомида эзгу мақсадни амалга ошириш кўпинча, қаршиликларга ва қийинчиликларга учрашига, қийинчиликларга бардош бериб қаршиликларни енга олгандагина мақсадга эришиш мумкинлигига амин бўлган. Кўпинча, эзгу ишлари учун азият ҳам чекди.
Боғот совхозида раҳбар бўлиб ишлаганида компартия сиёсати ва раҳбарларнинг қаршилигига қарамай, юзлаб одамларни уйли қилди, масжидлар бунёд этди, қабристонларни обод қилди. Эвазига ишдан бўшатилди ва оиласини бирнеча йиллар мардикорлик қилиб боқди.
Кўп машаққатлар билан Ҳожи бўлди ва Хоразм ҳокими И.Юсуповнинг: “Биз(Каримовчи)ларнинг сафимизга бегуноҳ ҳожиларнинг кераги йўқ!”, деган қарори асосида Хоразм пахтачилик институти директори лавозимидан бўшатилди.
Меҳнаткаш ҳалқи манфати кўзланган, қишлоқ хўжалигидаги коммунистча иш услуби ва коррупция танқид қилинган “Вакил” номли китоб ёзди. Натижада, ишсиз юргани етмаганидай, Хоразмдан ҳам бадарға қилинди.
Агрохимикатларнинг биосфера экологиясини бузиб, одамлар саломатлигига салбий таъсир қилишини исботлаб (бу борадаги ишлари ал-Хоразмий мукофотига сазавор бўлган), бу борада режим сиёсатига қарши борди. Натижада мўйсафид ёшда оиласи ва ватанидан ажралиб мухожиротга юз тутди.
Муҳожиротда ҳам ватани экологиясини яхшилаш борасидаги илмий ва ижодий фаолиятини давом қилдирди. Натижада нафақат Ўзбекистон матбуотида, ҳатто Каримов режимига мухолиф бўлган (аслида МХХга қарашли) айрим сайтларда ҳам СНБ агентларининг имзоси билан бўҳтон қилинди. Бу ҳам етмаганидай, СНБ томонидан Хоразмда Муҳаммадга атаб солинган қабр ҳам намоишкорона бузиб ташланди.
2014 йил майда, Советлар сиёсати ва СССРнинг тарқалиши натижасида бўлиниб кетган ватани(Хоразм)ни бирлаштириб, қайта тиклаш ҳақида Ўзбекистон, Туркманистон, Қорақолпағистон Республикалари раҳбарларига мурожат билан чиқди. Бунинг сабаби, дунёга танилган Хоразм нафақат давлат сифатида, миллат сифатида ҳам йўқолиб бораётгани эди.
Австралиядаги Оборигенлар, Америкадаги Индейслар миллат сифатида камайиб ва йўқолиб кетмаслиги учун, улар қонун билан ҳимояланганлар. Ҳатто, камайиб ва йўқолиб бораётган ҳайвонот ва ўсимлик турлари ҳам (уларнинг айримлари зарарли бўлсада) қизил китобга киритилиб, қонун ҳимоясига олинган.
Шундай бир шароитда, башариятга ал-Хоразмий, ал-Беруний, М.Замахшарий, Н.Кубро каби алломаларни бериб, дунё цвилизациясига катта ҳисса қўшган буюк Хоразм, нафақат давлат сифатида, ҳатто миллат сифатида ҳам йўқолиб бораётганини кўриб турган сиёсатчи, олим ва ижодкор Хоразмийларнинг лоқайдлигини тарих кечирмайди.
Муҳаммаднинг Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш борасидаги турли чиқишларига юздан ортиқ муносабат билдирилди ва бу жараён давом қилмоқда. Муносабат билдираётганларнинг кўпчилиги у билан ҳамфикир эканликларини ёзиб, бу борада унинг бу ғоясини қўллаб қувватлаганлар. Эътиборлиси шуки, булар ичида унинг ёнини олиб бу ғояга қаршилар билан талашаётганлар ҳам оз эмас. Аллоҳ рози бўлсин улардан.
Муҳаммад кўтарган ғоянинг мақсадига тушунмай, ёки, атайлаб ўзини “Кодир”, “КК (каракалпоқ)” деб номлаган аноним комментчилар жазавага тушиб, уни тинмай ҳақорат қилаётгани оғирлик қилсада, уларни тушинишга ҳаракат қилди. Чунки аноним комментчиларнинг ўз номини яширишдан мақсади ҳам бировга мағзава ағдариш эканини ҳамма билади. Бўлмаса, ўз исмини яширишдан маъно нима?!
Булар ичида, Хоразмлик Кенжабий, деб ўзини яширмасдан, Муҳаммаднинг бу ғоясини танқид қилганику майли, ўзинида ҳақорат қилаётган киши диққатни кўпроқ тортди. Унинг: “менинг ҳалқим”, деб Хоразмни ўз гарданига олиши, киши тажжубини янада оширади.
Шу боис Муҳаммад Хоразмдаги дўстларидан: “Лабини қизилга бўяб ўзини Хоразмлик шоир Кенжабий, деб атаётган кишининг лабини бўяганидан шаллақилик қилишига ҳайрон бўлмадим. Бироқ Хоразмни “меники” дейишига қараганда хоразмнинг раҳбарларидан, ёки Хоразм ҳалқ депутати, ё-да жамоат арбобими, деган ҳаёлга бордим. У ким ўзи?” деб сўради.
Уларнинг мутлоқ кўпчилиги: “Унақа одамни танимаймиз”, деб жавоб беришди. Ва ниҳоят биттаси: “Э у-ми. Қорақолпоқми, қозоқми, кимлигининг тайини йўқ ва одамларнинг устидан ёзиб юрадиган бир проходимец жилли. Гурланда уни Кенжабий Қўзи дейишади. Лабини бўяганидан кимлиги билиниб тургандир”, деди.
Эътибор берсангиз, эзгу мақсадларни амалга ошириш учун ҳам кўп бўҳтону ҳақоратларга қолиб азият чекиш керак бўлар экан. Шунда бир олимнинг:
Пайғамбарлар меросхўри бўлган олимлар,
Ҳалқи учун умри бўйи чекар ситамлар.
Деб ёзгани бежиз эмаслигига имон келтиради одам.
|