"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қисмати (Тарихий роман)

                                                          Боб- XVII
                                                     Тасаввуф ичра

Муҳаммаднинг Ислом дини, тасаввуф илми, тариқат пирлари, умуман каромат соҳибларига бўлган қизиқиши ва эътиқоди ҳали 4-5 ёшларидаёқ раҳматлик устози Абдулла қори таъсирида шакллана бошлади. Чунки устози қачон Қуръони карим оятларидан тиловат қилмасин унинг савоби самарасидан азиз авлиёлар руҳи покларига ҳам бахшида қилар эдилар. Муҳаммадга ҳар доим азиз авлиёлар ҳаққига дуо қилишни, имкон бўлгудай бўлса уларни (қабрларини ёки қадамжоларини) зиёрат қилишни тайинлар эдилар.
  Муҳаммаднинг 1997 йили ҳожилик шарафига муяссар бўлиши, 1999 йилда Нақшбандия тариқати муриди сифатида унинг ибодатларини бажаришга киришиши, айниқса тасаввуф соҳасидаги йирик олим профессор Ориф Усмон билан ижодий ҳамкорлиги, Беруний, А.Жомий, А.Навоий, В.Жуковский, Бертелс, Трименгем, Рустамов, Н.Комилов, С.Бухорий, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, В.Бартолд, Г.Фугаченкова, М.Жўшан, А.Ахмедов, А.Атагарриев каби олимларнинг тасаввуф борасидаги ишларини янада чуқурроқ ўрганишига сабаб бўлди.
Буларнинг натижаси улароқ Шайх Юсуф Ҳамадоний, Баҳоуддин Нақшбанд каби улуғ авлиёлар тўғрисидаги тадқиқотлари натижаларининг мамлакат илмий журналларида эълон қилиниши, тасаввуф ва тариқат соҳаси олимлари билан суҳбат, баҳс ва мунозараларининг Ўзбекистон телевидениясида (1999 йил, 15-апрел «Жавоҳирлар ҳазинасидан» кўрсатуви ва бошқалар) ҳам намойиш этилиб турилиши илмнинг бу соҳасига Муҳаммаднинг янада чуқурроқ киришига сабаб бўлди. 
                                          17.1. Тасаввуф
Тасаввуф ёки сўфийлик - ваҳдат ва тавҳид илми бўлиб, бир Аллоҳни севиш (ваҳдат) ва унга етишиш учун покланиш (тавҳид) ҳақидаги таълимот бўлиб, моҳиятан илму-ижод аҳлига яқиндир.
Сўфий сўзи араб тилидаги «сўф» сўзидан ясалган ва унинг луғавий маъноси жун ва жундан тўқилган мато бўлиб уни кийиб юрадиган камтар ва каромат соҳиби бўлган одамларни сўфийлар дейилган. Ўз навбатида сўфий сўзидан тасаввуф сўзи ясалган. 
 Сўфийлар аҳлу Аллоҳ, авлиё, аҳли ботин, вали, арбоби тариқат, фақр, дарвеш деб номлаганлар. Улар ақлу фаросатли, шариат ва ибодатда бардавом бўлган каромат эгаларидир. Сўфийларнинг комиллик даражаси улар кароматларининг кучи билан ўлчанади. Айрим сўфийлар ўзларининг кароматлилигини ўзлари сезмайдилар. Улар фоний дунё муаммоларидан устун турадиган комил инсонлар бўлиб сўфий учун икки (фоний ва боқий) дунё лаззатларидан тамаъ бўлмай иши Аллоҳга ошиқлик ва мақсади унга етишишдир.
Сўфийларга қўйиладиган асосий талаб нафс лаззатидан ва дунё молидан кечиш(фақирликд)дир. Бадавлат (Ҳожа Аҳрор Валидек) ва ҳукмдор (Мавароуннаҳр подшоси Ҳалил отадай) сўфийлар ҳам бўлган. Лекин улар фақирона (барчаси Аллоҳни деб) яшаганлар ва шу билан тариқат талабига жавоб берганлар. 
Тасаввуф таълимоти бўйича Аллоҳ(ҳақиқат)га – яъни руҳий камолат(комиллик)га етишиш босқичма-босқич (4 босқичда) амалга ошади. Дастлабки босқич шариат бўлиб, бунда тасаввуф аҳли шариатнинг барча талабларига бўйсиниши ва унга амал қилиши керак. Шундан кейингина тариқат босқичига ўтиши мумкин.
Шариат билан тариқат бир-бирига боғлиқ бўлсада улар ўз таълимоти ва мақсади жиҳатидан бир-биридан фарқ қиладилар. Шариат мусулмонликни камолатга етказади, унинг мақсади икки дунё роҳати.Тариқат эса руҳни камолатга етказади, мақсади Аллоҳга етиш, унинг дийдори. 
Шариат пешволари тариқат йўлларининг айримлари (риёзат чекиш, чиллага ўтириш, зикр тушиш, каромат кўрсатиш) Пайғамбаримиз суннатига ғилоф деб битъад ҳисоблаганлар. Уларга фано, тавҳид, ишқ каби ғоялар ва улар натижасидаги сўфийлар таонидан «Анал хақ» «Шарафланганман» «Ёрсиз ҳам бодасиз Маккага бормоқ не керак» каби сўзлар куфр бўлиб туюлган. Натижада Мансур Ҳаллож, Яхъё Сухарвардий, Насимий, Машрабга ўхшаш сўфийлар қатл қилинган. А.Ансорий, Ф.Аттор, Ибн Арабий, Ж.Румий каби сўфийлар шоҳ ва ҳокимлар тазийқи остида яшаганлар. Шунинг учун ҳам имом Муҳаммад Ғоззолий илми калом (Қурон илми) билан илми ваҳдат(тасаввуф илми)ни, шариат билан тариқатни қўшиш фикрини кўтарган, лекин унинг бу ғояси амалга ошмаган. 
Тасаввуф аҳлининг аксари дин ва шариатнинг улуғ намаёндалари бўлишган; Фалсафа ва илми Каломнинг уламоси имом Абдуҳомид Ғаззолий, ҳадис илмининг уламолари - Боязид Бистомий, Юсуф Ҳамадоний, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбандлар ул зохирий илмларидан қониқмай, ботиний илм - тасаввуфга юзланганлар.
Тасаввуф фалсафасига кўра инсон қарама-қарши икки асос-модда (тана) ва руҳдан иборат. Инсондаги моддийликнинг ривожланиши ҳайвонийликни, руҳнинг ривожланиши эса иолҳийликни ривожлантиради. Руҳ ривожланиб тараққий этган сари у мода(тана)га сиғмай кароматлар кўрсата бошлайди. 


                                                                     17.2. Тариқат
 Тариқат - руҳий камолот орқали Ҳаққа етиш йўли бўлиб бу йўл шариатдан бошланади ва «шариат – тариқат – марифат - ҳақиқат» схемада амалга ошади. Тариқатда мақом ва ҳол бор. Мақом - камолот босқичлар бўлиб қуйидаги 9 манзилдан иборат:
Тавба - Аллоҳга етишиш йўлига ғов бўладиган жамики ёмон нарсалардан қочиб яхшиликларга юзланиш.
Варъа - сақланиш (парҳез) бўлиб унинг асосан 3 хил (тил, кўз, қалб) кўриниши бор. Ёмон сўзларни гапирмаслик, нолойиқ нарсаларга қарамаслик, ёмон нарсаларни ўйламаслик. Агар беҳосдан ёмон сўзларни гапириб, нолойиқ нарсага қараб ёки ёмон нарсани ўйлаб қолса «Астоғфируллоҳ» деб тавба қилиш.
Зухуд - парҳезнинг давоми бўлиб ҳаромдан ҳазар қилишдир.
Фақирлик - Аллоҳ олдида талабгорлик ва ожизлик бўлиб барча давлати ва мулки Аллоҳники деб билиш.
Сабр - тоқат, чидам бўлиб, унинг ёрдамида мурид(сўфий)нинг душмани билган нафс жиловланади.
Хавф - қалбнинг ишончдан чиқишидан, нафс макридан қўрқиб хавфсираши.
Ражо - умидворлик. Яъни хавфдан қутулиб Аллоҳ васлига етишишга ишонч билан умид қилиш.
Таваккал - барча ишларни Аллоҳдан деб билиб унга суяниш.
Ризо - муриднинг ўз ризоси(нафси)дан чиқиб Ҳақ ризосига кириши. Юқоридаги мақомлардан бирма бир ўтиш давомида руҳ ўзгариб ҳол мартабасига етади. 
Ҳол - илоҳий раҳмат ва барокатнинг нузули бўлиб, ўзига хос қисқа муддатли кайфийат ва чароғанлик лаззати шаклида намаён бўлади ва бир лаҳзада пайдо бўлиб яна ғойиб бўлиши мумкин.
Жазба – Илоҳсеварлик майли бўлиб у қанча кучли бўлса қалб кўзи шунчалик тез очилади ва ҳолга киради. Ҳолнинг қуйидаги 7 босқичи мавжуд: 
Қурб - яқинлик, Аллоҳга яқинлашганини ҳис қилиш.
Муҳаббат - Ҳақни севиш жараёнида қалбда кучли туғённинг кўтарилиб Аллоҳга талпинишидир.
Шавқ - муҳаббатнинг зўрайиши.
Унс – Аллоҳнинг меҳрига кўникиш.
Мужоҳида - нафсни енгишга қатъий интилиб маънавият учун жиҳод қилиш. Шундай руҳий изтиробдан кейин солиқ Ҳақ жамолини, Мушоҳада - кўриш босқичида идрок қила бошлайди.
Мукошифа - тариқатнинг ҳосиласи ва бевосита давоми бўлиб, ботиний илм дейилади. 
Илоҳий маърифат қуйидаги 4 нарсани  идрок қилиш билан эгалланади:    
Ҳар нарсани кўрганда Аллоҳнинг асари деб билиш, 
Ҳар бир асарни кўрганда Аллоҳнинг қайси сифатилигини  англаш,
Ҳақ мақсадини сифат тажаллисида таниш,
Илоҳий илм суратини тавқид ва фанода деб билиш. 

Илоҳий илмнинг қуйидаги 3 та босқичи мавжуд:
Илмул яқин - билим (сўз) орқали ишониш (олов иссиқ деди, унга ишондим), 
Айнул яқин - тажриба қилиб кўриб (оловда бирон нарсани куйдириб кўриб) ишониш,
Ҳаққул яқин - ҳақиқий ишонич. Оловнинг иссиқлигини ўзинг ёниб билиш.  Бу илми фоний бўлиб, Илоҳий оламга қўшилиб кетиш, яъни ҳақиқат босқичига киришдир.
Кейинги қилинадиган эътиқод ва саъий харакатлар Аллоҳга янада яқинлаша бориб Унга бирлашиш (тавҳид) ва Унга сингиб, йўқолиб (фано) кетиш учун бўлади 
Аллоҳсевар банданинг қалби доимо ўз Роббисига етишишига интилади. Анашу талаб тасаввуф (тариқат) орқали қондирилади. Тариқат йўлига кириш кишида ўзига хос бир ҳимматнинг пайдо бўлиши билан бошланади ва у ўзига устоз (шайх ёки дастур) ахтара бошлайди.
Тариқатда ҳеч кимга  шогирд тушмай (қўл бермай) ўз илми билан, китоблар ўқиш орқали катта шайх даражасига етган(имом Ғаззоли)лар хам бўлган. Оми сўфийлар оз илм ва кўп  ибодат билан эришган нарса(Ҳақиқат)га, олим сўфийлар кўп илм ва оз ибодат билан эришадилар (Шайх Рифъоий).
Тариқатнинг мақсади комил инсон тарбиялашга қаратилган. Исломда комил инсоннинг ердаги тимсоли Муҳаммад алейҳиссалом  бўлиб унда жисмонийлик билан руҳийлик, набийлик билан сўфийлик мужассамланган. Исломдаги қолган барча авлиёларнинг камолати унга нисбатандир. Комилликнинг комил, акмал, фозил афзал каби даражалари мавжуд. Ҳар бир пок аҳлоқли  Аллоҳсевар шахс комилликка интилиши ва бу йўлда ўз эътиқоди ва саъий ҳаракатига яраша насиба олиши мумкин.
Ислом тасаввуфи тарақиёти даври(VII-XXI-асрлар)да ўнлаб тариқат пирлари пайдо бўлиб ўз тариқатларини тарғиб этганлар. Бу тариқатларининг  барчаси мақсади (Аллоҳга етишиш) ва вазифаси (комил инсон тарбияси) жиҳатидан бир хил бўлсада, услуб ва одоблари бўйича бир-биридан фарқ қилганлар. 


17.3. Нақшбандия тариқати


Нақшбандия тариқати нафақат марказий Осиёда ва шунингдек бутун Ислом оламида машҳур тариқатларидан бири ҳисобланади ва ўз тарихи давомида Сиддиқия, Тайфурия, Ҳожагония, Нақшбандия, Нақшбандия-Аҳрория, Нақшбандия-Мужаддадия, Нақшбандия-Масхария, Нақишбандия-Ҳолидия номи билан билан аталган. Кейин эса Нақишбандия номининг ўзи собит бўлиб қолган.

Хожа (Шайх) Муҳаммад Баҳоуддин ан-Нақшбанд ал-Бухорий.   1318-1389


Нақишбандия тариқатининг асосий шиори «Дил ба ёру, даст ба кор» (Дилинг ёр (Аллоҳда)да, қўлинг ишда бўлсин) бўлиб бу шиор ҳазрати Абдулҳолиқ Ғиждувоний тамонидан айтилган. Бу тариқатнинг 11 та қоидаси (одоби) бўлиб биринчи тўрттаси ҳазрати Юсуф Ҳамадоний тамонидан,  иккинчи тўрттаси ҳазрати Абдулҳолиқ Ғиждувоний тамонидан ва кейинги учтаси  Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари тамонидан жорий қилинган.
Нақшбандия тариқати солиҳларнинг тўпланиб адо этадиган зикрларининг номи «Ҳатми Ҳожагон» дейилади ва унда фақат нақшбандийларгина иштирок қиладилар. Ундаги иштирокчилар сони 10 дан ортиқ бўлса - Ҳатми кабир, 10 дан кам бўлса - Ҳатми сағир дейилади ва улар зикрида озроқ фарқ бор. 


                                17.4.Тариқат ибодат(намоз ва рўза)лари ҳақида
Шу билан бирга Нақшбандия тариқатининг қўйидаги асосий ибодатларини ҳам бажариш лозим: 
Нафл (тариқат) намозлари; Қуёш чиққандан кейин ярим соатлар ўтгандан кейин икки ракат Ишрок намози, соат 10-12 лар орасида 4-8 ракат Зухо (Чошгох) намози, шом намозидан кейин 6 ракат Абвобин намози, Хуфтон намозидан кейин 4 ракат нафл намози ўқилади. Ярим кечадан кейин 8-12 ракат Таҳажжух намози (охирида 10 марта «Фотиха» сураси билан) ўқилади.
Шу билан бирга бомдод намозида (охирида) «Ёсийин» пешинда «Мулк» асрда «Наъба» сураларини ўқиш солиқ камолати учун фойдали ҳисобланади. Бундан ташқари аввалги ўқилмай қолган (қазо) намозларини ҳам ўқиб бориш керак.
Нафл (тариқат) рўзалари; Ҳафтанинг душанба ва пайшанба кунлари рўза тутилади. Шунингдек бошқа нафл рўзаларини ҳам тутиш тавсия қилинади.
Булардан ташқари тавба қилганда банда ҳақлари кечирилмайди, шунинг учун уни (ҳаққини) эгасига бериб розилашмоқ керак Тариқат муриди гуноҳ ва ғийбат ишларга аралашмаслиги керак. Тасоддифан бирон енгилроқ гуноҳни қилиб қўйсангиз дарҳол «Астағфируллоҳ» деб тавба қиласиз. Агар оғирроқ гуноҳ қилиб қўйсангиз Аллоҳдан гуноҳингизди кечиришини сўраб икки ракат «Истиғфор» намозини ўқийсиз.
Биз юқорида тасниф қилган тариқат усули одоби ва ибодатлари Нақшбандия тариқати ҳолидия тармоғига тегишли. Шуни эсда тутиш керакки мазкур авродлар (одоблар ва уларнинг бажарилиши) бир шайхдан бошқасида бироз фарқ қилиши  бор.
Бир қараганда бу ибодатлар машаққатли ва узоқ давом этадигандай кўринади. Лекин уларни бажариш (Ҳатми Ҳожагондан ташқари) 2-2,5 соатдан ошмайди. Ибодатларни бажариш жараёнида кундан-кунга руҳингизнинг камолатга қараб ўзгариб боришини ўзингиз яққол сезасиз.
Шуни унутмаслик керакки бул тариқат ибодатларидан келадиган самара эътиқодга, ибодатларни ўз вақтида, иложи борича бекаму-кўст ва сидқидилдан бажарилишига боғлиқ бўлади.
Тариқат муриди бўлишликка байъат қилганингиздан кейин аҳдингизга содиқ бўлинг. Ваҳоланки Қуръони каримнинг Фатх сураси 10-оятида Аллоҳ: «Дарҳақиқат сенга байъат қилганлар ҳақиқатдан Аллоҳга байъат қилурлар. Аллоҳнинг «Қўли» (қуввати ва ёрдами) уларнинг қўли устидадир. Энди кимки (бу қасамиёдини) бузса, бас у фақат ўз зиёнтга бузур. Ва кимки Аллоҳ билан тузган аҳдига вафо қилса у ҳолда (Аллоҳ) унга улуғ ажр, мукофат ато этур» деб марҳамат қилган.
Аллоҳга етишиш борасидаги сайъи-ҳаратларимизга тариқатимиз пири муршидларнинг руҳи поклари тилакдош (шафоатчи) бўлиб Парвардигорнинг  ўзи оқ йўл берсин. Омин, Алоҳу акбар!.       


                                                   17.5. Тариқатда мурид


               (ёхуд Муҳаммаднинг  тариқатга  кириш тарихи ва тафсилотлари)
Пастда зикр қилинадиган тафсилотлар Муҳаммаднинг «Илмга бахшида умр» номли мемуарида баён қилинган эди. Айрим шаллақи ва шаккокларнинг кинояларидан кейин тариқатга кириши тарихини бошқа рисолаларига киритмаганди. Оз сонли шаккоклар кинояси деб бу тафсилотларни баён қилмаслик «Чумчуқдан қўрққан тариқ экмас» мақоли асосида тўғри бўлмас, деган қарорга келдик. Шу боис, қуйида тариқатга кириши сабаби ва тафсилотларини қандай бўлса шундайлигича баён қилдик. 

Махсус зиёрат учун боргандан ташқари, хизмат сафари биланми, сайёҳлик биланми, Муҳаммад қаерга бормасин, у ерда туғилган, қадамжоси бўлган, ёки оламдан ўтган азиз авлиёлар, олимлар ёки бошқа буюк шахслар ҳақида суриштириш ва албатта уларни зиёрат қилиш унинг севимли одати (хоббиси) ҳисобланади. 
Аллоҳнинг уйи деб танилган Кабатуллоҳни, ҳазрати Муҳаммад (САВ) алейҳиссалом, Чориёрлар, Саҳобалар, Султон Увайс Қараний (Суҳайл ибн Омир Қараний), Ҳожа Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Занги ота, Имом Муҳаммад Бухорий, Абубакр Каффол аш-Шоший, Баҳоуддин Нақшбанд, Паҳлавон Махмуд, Шайх Ҳавонд Таҳурга ўхшаган кўплаб азиз авлиёлар, олимлар қабрини зиёрат қилиш насиб этган Муҳаммадга.

Шайх Юсуф Ҳамадоний мақбараси. Мари


Уларни ҳар гал ихлос билан зиёрат қилганида уларга бўлган эътиқоди ва ихлоси ошиб боришини, имонининг мустаҳкамланиб боришини яққол сезабошлади. Уларга мурид бўлиш истаги кундан-кунга кучайиб борди.
1977 йилда Мари(Туркманистон)га ҳазрати Юсуф ҳамадони қабрини навбатдаги зиёрат қилишга борганда Сақарчага туманидан имом Тачмурот оға, Векилбозар туманидан Гурбонмирот, Рахмонмиротлар ҳамроҳлик қилдилар унга. 
Бу ердаги Юсуф Ҳамадоний жомеъ масжидида намоз ўқиб ҳазратнинг қабрларини зиёрат қилиб бўлгач Муҳаммадда бир ажиб ҳолат пайдо бўлиб, юраги тез-тез урабошлади. Ранги оқариб, юзларидан тинмай тер оқабошлади. Ҳамроҳлари ундан ҳавотир олишиб, уни бу ердан тезроқ олиб кетишга шошилардилар. Муҳаммадни эса Ҳазрат мақбарасининг бош томонидаги чиллахона ўзига тортарди. 
Бу чиллахонага таҳорат ибодатли, эътиқод ва ихлос эгаларигина шу Юсуф Ҳамадоний комплекси (масжид, мақбара, хонақа) имом-раҳбари рухсати билан тушиб ибодат қилиши мумкин. Муҳаммаднинг бу истагидан хабар топган имом, унинг ҳолатимуга бир назар ташлаб, чиллахонага киришга рухсат берди. Лекин тез (бирнеча оят ўқиш муддатида) қайтиб чиқишни тайинлади.
Муҳаммад чиллахонага киргач, вужуди бутунлай титраб, кўзларидан тинмай ёш оқабошлади. Юрагининг уриши ўзига бемалол эшитиларди. У шу ҳолатда Аллоҳдан сўфийлик илмидан насиба ато этишни, бу борада ҳазрати Юсуф Ҳамадонийни устоз (увайсидаги) қилиб, унинг тариқатига мурид бўлишликни кўзларида ёш билан ёлвориб сўради. 

Султон Увайс Қараний мақбараси. Хоразм


Қуръоннинг Мулк сурасини, ва Ҳазратнинг севиб ўқийдиган 30-порасидаги суралардан тиловат қилиб, савоби самарасини Ҳазратниенг руҳи покларига бахшида қилди. Руҳи анча тетиклашди, гўёки буюк шайх уни ўз (Хожагон-Нақшбандия) тариқатига қабул қилишга изн бергандай бўлиб , кўнгли анча таскин топди.
Чиллахонада кўп ўтириб қолди шекилли, Муҳаммаднинг ҳамроҳлари ундан ҳавотир олабошладилар ва имом икки марта келиб ундан хабар олиб кетди. Муҳаммад бутун вужуди билан ибодатга берилгани боис уни сезмади. Ваҳоланки бу чиллахонага кирганларнинг ҳаммаси ҳам нормал ҳолатда қайтиб чиқмаганлар, руҳий ва жисмоний мажруҳ бўлиб қолганлари ҳам кўп бўлган. “Ҳазрат хуш кўрмаган одамларни қабул қилмайди”, деган ривоят шундан қолган бўлса ажаб эмас.
Шундан бошлаб Нақшбандия тариқати, унинг усули ва одобларининг ўрганишга, эътиқодини янада мустаҳкамлашга қаттиқ киришди. Айниқса, Нақшбандия тариқатининг 40-пири муршиди, Туркиялик тасаввуфшунос олим,  шайх Махмуд Асад Жўшан ҳазлатларининг тариқат бобида ёзган китобларини қайта-қайта ўқиб чиқди. 
Нақшбандия тариқати пирининг Тошкентдаги вакили, Ҳасти Имомдаги Тилла қори жомеъ масжиди имоми Каримуллоҳ ҳожи Ҳофизуллоҳ ўғлининг олдига шу тариқатда мурид бўлиш учун маслаҳат сўраб бирнеча марта мурожат қилди. У киши ҳар гал: “Илм, ихлос ва иймонингизни янада мустаҳкамлайверинг, бузруг-авлиёларни зиёрат қилишда бардавом бўлинг, иншаАллоҳ шундай кунга ишорат бўлса ажаб эмас”, деб қайтарар эдилар. 
Муҳаммад Тошкентда бўлганида ҳар Жума куни бомдод намозини маҳалла(Олмазор жомеъ масжиди)да, Жума намозини Тилла қори масжидида, асрни Занги отада, шомни Кўкчадаги масжидда, хуфтонни эса шайх Ҳованд Таҳур масжидида ўқишни ва ул Бузругларни зиёрат қилишни одат қилганди. Бу тариқа ибодату зиёратларнинг айримларида Тошкентлик қўшниси Маҳкам ака, Хоразмлик қўшниси Юсуф акалар ҳам иштирок этиб турардилар.
Айниқса тасаввуф соҳасидаги йирик олим, профессор Ориф Усмон билан учрашуви ва тасаввуф илми борасида ҳамкорлик қилиши, Тримменгем, Н.Комилов, С. Бухорий, В.Бартольд, Г.Фугаченкова, Е.Атагарриев каби олимларнинг тасаввуф борасидаги ишларини янада чуқурроқ ўрганишига сабаб бўлди.
1999 йил, 27-апрель, Жума куни (Тошкентда) саҳар пайтида, Муҳаммаднинг  тушида бирнеча жуда салобатли уламолар уни тасаввуф бўйича имтиҳон қилишаётган эмиш. Муҳаммад уларнинг айрим саволларига жавоб бера олмай бир четда турган О.Усмон ва Каримуллоҳ ҳожига ёрдам сўраб илтижо қилади. Улар бўлса: “Буни биз ҳам билмаймиз”, дегандай ерга қараб туришибди. Муҳаммад бу борада Аллоҳдан ёрдам сўраётиб, жон талвасасида уйғониб кетди. Аъзою бадани бамисоли ёниб турган чўғдай эди. Гўёки устидаги кийимлари унинг ҳароратидан ёниб кетадигандай.
Муҳаммад дарров пастга итушиб таҳорат қилди. Ҳали тонг отмасдан унинг бу ғайритабий ҳолатига уйдагилар ҳам ҳавотирланабошладилар. Ўтириб Қуръони каримни ўқий бошлади. Лекин бутун вужуди Садриддин Салим Бухорийнинг “Дилда ёр” китобининг охиридаги “Нақшбандия тариқатининг усул ва одоблари” деган бўлимига талпинарди. 

Тилла шайх жомеъ масжида. Тошкент


Уни яна бир бор диққат билан ўқиди-да буюк бир ихлос ва эътиқод билан қиблага қараб юзланиб Нақшбандия тариқатига (мурид бўлишни) киришни ният қилиб, тариқат ибодатини қилишга киришди. Ибодатни қилиб бўлгач аҳволи бирмунча яхшилангандай бўлди. Кейин масжидга бориб бомдод намозини ўқигач, Ҳазрати Юсуф Ҳамадоний, Абдулҳолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Заги ота руҳи покларига Қуръон тиловат қилганидан кейин эса аҳволининг янада яхшиланганини сезди. 
Шу ерда тариқат намозлари бўлмиш Ишрок ва Чошгох намозларини ўқиб, ва бошқа зиёрату ибодатларни қилиб жамоа билан Жума намозини адо қилгач Ҳасти Имомга (Тилла қори масжидига) борди. Имом Каримуллоҳ ҳожи Жума намозидан кейин Наманган(уйи)га ҳозиргина кетган эканлар.
Муҳаммад бу ерда ҳар галгидай Имом Абубакр ибн Исмоил Каффол аш-Шоший қабрларини зиёрат қилиб, масжидда аср намозини ўқигач, Кўкчадаги масжидга жўнади. У ерда шомни ва тариқат намози бўлмиш 6 ракат Авобин намозини ўқигач, Хуфтонни ва тариқатнинг 4 ракат нафл намозини Шайх Ҳавонд Таҳур масжидида ўқиди. Аҳволи сезиларли даражада яхшиланаборди. 

Паҳлавон Махмуд мақбараси. Хива


Уйга келиб ётди. Ярим кечадан кейин уйғониб  таҳорат олди ва таҳажжух намозини ўқиб бўлган ҳам эдики, биринчи қаватда яшаётганлар: “Ҳожи ота, кечадан буён сизнинг аҳволингиз яхши эмас шекилли, тез ёрдам чақирайликми?”, деб қолишди. 
-Йўқ, менинг саломатлигим жойида, айниқса кечаги аҳволим ҳақида эса гапириб юрманглар, бировлар тўғри тушинса, бировлар нотўғри (савдойи бўлган деб) тушиниши мумкин, деди. Шундай бўлсада улар бирнеча кун унга анойи бир қараб юришди. Муҳаммад бирнеча кун ишга ҳам бормай ибодату зиёрат билан шуғилланди. Аҳоволи аста-секин изга тушиб борди. 
Душанба куни ишга борса котиба уни Ориф Усмон бирнеча марта йўқлаганларини айтган заҳотиёқ  унга қўнғироқ қилди. Ориф ака уйида эканлар. У ҳали сўрашмай туриб:  -Муҳаммаджон тинчликми? Жума куни кечаси безовта ҳолда тушимга кирдингиз. Ҳар куни ишхонангизга телефон қилдим. Қаердалигингизни ҳечким билмайди, роса хавотир олдим, - деди. 
1999 йил, 1-май куни тушдан кейин Тилла қори масжиди имоми Каримуллоҳ ҳожининг олдига борди. Аввалгилардай тариқатда мурид бўлиш истаги ҳақида ҳам, бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида ҳам бир оғиз гапирмади. Бироқ, у Муҳаммадни кўрган заҳотиёқ ўрнидан туриб: -Энди сизга тариқатда оқ йўл тилаб, фотиҳа бириш вақти келди иншаАллоҳ, - деб қучоқ очиб кутиб олди. 

Проф. Ориф Усмон
Имом унга Нақшбандия тариқатининг 40-пири муршиди, шайх Асад Жўшан ҳазратлари номидан оқ фотоҳа бериб, унинг тасбеҳини топширди. Тариқатнинг расман муриди бўлганлиги билан муборакбод қилиб, шайх Асад Жўшан қаламига доҳил Нақшбандия тариқати одоби, усули ва силсиласи ёзилган қўлланмани берди ва бу борадаги қиладиган ибодатларига баракот тилади. Шу кундан бошлаб унда 27-апрелда бошланган ғайритабий аҳвол нормал ҳолга тушиб кетди.

Имом Каримулоҳ ҳожи (ўнгда) билан


Аллоҳга шукурки, 1999 йил 27-апрелдан бошлаб тариқати бўйича қилаётган ибодатларида бирон марта қазо бўлмади. Касалхонага тушиш каби мажбурий қазо бўлган ибодатларини бир қолдармай қазо қилиб бажариб келаяпти. Аллоҳга беадад ҳамдлар бўлсинки, тариқати бўйича қилаётган ибодатларидан озми-кўпми самаралар келаяпти. Муҳаммадни “Устоз”, “Шайх” деб атаётганларнинг, унинг тариқатида ибодат қилаётганларнинг ҳам адади ошаяпти. Аллоҳ ўзи баракотини берсин, Аллоҳу акбар!


                               17.6. Хоразмий ибодати (тариқати) ҳақида


  Хоразмий ибодати(тариқати)да  бомдод намозидан кейин ихлос билан  қиблага юзланган ҳолда: «Тариқатим ибодатини бажо келтиришга ният қилдим, Аллоҳу акбар» деб ният қилинади ва каъдада  ўтириб кўзлар юмилган ҳолда «Аллоҳим, гуноҳкор ва ожиз бандангман, тавбаларимни қабул қилгин» деб 25 марта истиғфор (Астоғфируллоҳил азиийм) айтилади. Бир марта «Фотиҳа», 3 марта «Ихлос» сураси ўқилиб савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча Пайғамбарлар, азиз авлиёлар тариқатимиз пирлари руҳи покларига баҳшида қилиниб, улар руҳи покларининг дуоларимизга шафоатчи бўлишлигини Аллоҳдан сўралади.
Кейин шайх Аҳмад Яссавий  ҳазратлари жорий қилган Калимаи шариат (тойиба), Калимаи тариқат, Калимаи маърифат ва Калимаи Ҳақиқатлар ўқилади. Ундан кейин Нақшбандия тариқатининг 11 та одоби маъносига етган ҳолда айтилади:
Ҳуш дар дам - Камида 3 марта нафас олаётганда «Аллоҳ» деб, нафас чиқараётганда «акбар» дейилади.
Назар бар қадам - Назар  оёқ учига қаратилиб налоиқ жойларга тушишдан ва кеккайишдан сақланиш.
Сафар дар Ватан - Башарий (салбий) сифатлардан.малакий (ижобий) сифатларга ўтиш.
Ҳилват дар анжуман - Зоҳиран анжуман, ботинан (ҳилватда) Ҳақ билан бўлиш.
Ёдкард - Нафас олмай ўнгдан чапга тамон юрагинг устига қараб «Ло иллоҳо иллаллаҳу» деб, чапдан ўнга қараб «Муҳаммадин Расулулоҳ» дейилади. Бу жараён камида  3 марта такрорланади.   
Бозгашт - шундан кейин бозгашт калимаси (Илоҳи анта мақсуди ва ризоки матлуби) дилидан ўтказилаётиб, чуқур нафас олаётганда 3 марта «Аллоҳ» ва чиқараётганда «Акбар» дейилади.
Нигохдошт - Ибодат жараёнида хотирани жам қилиш.
Ёддошт - Аллоҳни ёдда тутиш.
Вуқуфи замони - Ҳаёт дақиқаларининг нимага (яҳшиликгами, бекорчиликгами, ёмонликгами) сарфланаётганининг ҳисобини қилиб, тўғирлаб бориш.
Вуқуфи қалбий - ҳар доим ҳуфия зикр ҳолатда бўлиш.
 Вуқуфи ададий - зикр жараёнида ададга риоя қилиш.
 Юрак зикрига жўр бўлиш. Аллоҳ зикрини юрак (ритми) билан тенг тезликда қилиш. Бунинг учун ўнг қўлнинг бош бармоғи билан чап қўл бош бармоқ тагидаги томир(вена)ни ушлаб юрагингнинг ҳар бир уришига «Аллоҳ» деб жўр бўлиш.
Шуни унутмаслик керакки, ҳар бир тирик мавжудотнинг юраги «Аллоҳ» деб уради (ишлайди). Юрак «Аллоҳ» дейишдан (урушдан) тўхтар екан, ҳаёт тўхтайди. Шундан кейин «Тариқатим одоби борасидаги ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул қилгин» деб дуо қилинади.
Булардан кейин зикр машғулоти бошланади: 100 мартадан тавба (Астағфируллоҳил азийм), Ло иллоҳо иллаллаҳу, Аллоҳ, Саловати шариф (Аллоҳумма соли аъло сайидина Муҳаммадин ва аъло Оли сайидина Муҳаммад), Ихлос сураси ўқилиб қилинган зикрнинг савоби самараси тариқатимиз пири муршидлари, пиру-устоз, ота-она ва барча авлод аждодлар руҳи покларига бахшида қилинади. 
Шундан кейин робитаи муршид машғулоти қуйидагича бажарилади: Кўз юмилган ҳолда пастдан Муҳаммад алейҳиссаломгача бўлган барча пиру муршидларнинг ҳар бирининг шакли-шамоилини кўз олдингизга келтириб (уларнинг шамоиллари ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобида баён қилинган) номлари тилга олинади. Бу жараёнда улардан қалбингизга ажиб бир файз ўтаётганини сеза бошлайсиз ва руҳингиз чароғонлаша бошлайди.  
Шундан кейин Аллоҳнинг 99 номини, ҳар биттасини маъносига етган ҳолда (уларнинг маъноси ушбу рисоланинг 2-бобида баён қилинган) зикр қилинади  ва бу жараёнда ҳамма ер Аллоҳ руҳига тўлиб кетаётганини, Аллоҳнинг сенга, сенинг эса Унга яқинлашаётганингни ҳис қила бошлайсан. Шунда: «Мен гуноҳкор ва ожиз қулингни махфират айлаб, суйган солиҳларинг қаторига қабул этгил» деб дуо қиласиз. 
Шундан кейин зикри калом машғулотига ўтилади. Бу машғулотда Қуръони карим суралари ва Инжили шариф китоблари (уларнинг мухтасар мазмуни дилдан ўтказилган ҳолда) зикр қилиниб, улар илми-ҳикматларидан насибалар ато қилиниши сўралади Аллоҳдан. Қуръони карим сураларининг мухтасар мазмуни ушбу рисоланинг «Қуръони каримдан махтасар сабоқлар» бобида баён қилинган.
Шундан кейинги Робитаи мавт машғулотида умрингнинг сўнги нафасларини кўз олдингга келтириб Азроил алейҳиссаломни мушоҳада қилгач калимаи шаҳодатни ўқийсиз ва «Аллоҳ» зикрини айтаётиб омонатни топширасиз ва тубсиз қоронғуликни ҳис қиласиз. Қабрда Мункар ва Наҳрнинг саволларига жавоб бергач қабрнинг жаннат тимсолини олади ва ўзингизга маъқул бўлган кишилар билан қиёматгача бирга бўлаётганингизни тасаввур қиласиз ва шундай ҳолат насиб этишини сўраб дуо қиласиз.
Шундан кейин Фатҳ сурасининг 10-ояти тиловат қилиниб унинг савоби самараси Муҳаммад алейҳиссалом ва барча пайғамбарлар, барча азиз-авлиёлар ва тариқатимизнинг барча пиру муршидлари руҳи покларига бахшида қилинади ва «Аллоҳим тариқатим бўйича қилаётган ожизона ибодатларимни даргоҳингда қабул этиб, шул тариқада марифат ва ҳақиқат даражаларига тезроқ етишни муяссар этгин.. Омин Аллоҳу Акбар» деб дуо қилиб якунланади. 
Юқорида таъкидлаганимиз, тариқат ибодатларини бажариш жараёнида солиқ (сўфий) қалби файзёб бўлади. Бундай пайтда дуою-илтижолар қилиш мақсадга муофиқ ҳисобланади. Дуою-илтижолар қилганда:
-Қуръони каримнинг “Кафирун” сурасини ўқиб Ийсо алейҳиссалом, унинг ҳаворийлари, солиҳ умматлари руҳи покларига бахшида қилиниб, Ийсо алейҳиссалом ижод қилган дуо ўқилиб, у дуонинг ҳикматларидан насиба сўралади.
- Қуръони карим “Аъла” сураси ўқилиб пири акбаримиз (Султон Увайс Қараний ва Юсуф Ҳамадоний р.а.) руҳи покларига бахшида қилиниб, “Дуои бузруг” ўқилиб унинг ҳикматларидан насибалар сўралади.
- “Аср” сураси ўқилиб савоби самараси Боёзид Бистомий ва Нажмиддин Кубро ҳазратлари руҳи покларига бахшида қиилиниб, “Кимёий саодат” дуоси ўқилиб, унинг ҳикматларидан насибалар тиланади.
- “Нос” сураси ўқилиб савоби самараси Баҳоуддин Балогардон ҳазратлари руҳи покларига бахшида қилиниб “Қаҳри кулл” дуоси ўқилиб, кутилган, кутилмаган бало-қазолардан муҳофаза сўралади.
- “Фотиҳа” сураси ўқилиб савоби самараси Абдулқодир Гилоний р.а. руҳи покларига бахшида қилиниб, “Чил коф” дуоси ўқилиб, унинг ҳикматларидан насиба (шифо) тиланади.
Нақшбандия тариқати бўйича уларнинг қилаётган ибодатларида, Нақшбандия тариқатида кўрсатилган ибодатларга  қўшимча бирнеча ибодатлар ҳам борки, улардан келаётган самарани сезгани учун ҳам уларни ибодатиига жорий қилиб, уларнинг ибодат(тариқат)ини “Нақшбандия-Хоразмий” тариқати деб атаса тўғри бўлар деб ўйладик.
Бу қўшимчалар асосан қуйидагилардан иборат:
-Шайх Аҳмад Яссавий жорий (тавсия) қилган калималарни ўқиш,
-Аллоҳнинг зикрини юрак уриши ритми билан бир хил тезликда қилиш,
- Қуръони карим суралари ва Инжили шариф китобларини зикр қилиб, уларнинг илми-ҳикматларида насибалар тилаш,
-Аллоҳнинг 99 та исми ва сифатларини зикр қилиб дуо қилиш,
- Тариқат ибодатларидан кейинги дуою-илтижоларни қилиш.
Шуни таъкидлаш керакки, Қуръони каримнинг 114 та сураси номи, Инжили шарифдаги 66 та китоб номи, Аллоҳнинг 99 та номи, Шайх (профессор) Махмуд Асад Жўшандан Муҳаммад алейиссаломгача бўлган Нақшбандия тариқатининг 40 та пири муршидлари номларини ва тегишли дуою оятларни ёддан зикр қилиш анча-мунча вақт ва меҳнат талаб қиладиган иш. Шу боис уларни ёд олгунча  зикр жараёнида уларни қоғозга ёзиб, улани ўқиб зикр қилиш  лозим бўлади.

Давоми кейинги саҳифада

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-09-16)
Просмотров: 1737 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0