XVII-Бобнинг давоми
17.7. Тасаввуфга тош отманг
Тасаввуф ва тариқат мавзуси унинг шаклланган замонларидан бери тўхтовсиз, турли хил мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бундан икки йил олдин "Янги дунё” муҳаррири Юсуф Расул Муҳаммаднинг "Янги дунё” кутубхонасидаги Ҳадиси шариф ўгитлари номли китобининг "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” бобини эълон қилганида ҳам бу мақола кўплаган тортишувлар, баҳс-мунозараларга сабаб бўлганди.
Шундан икки йил ўтиб, "Янги дунё”да унинг қаламига мансуб "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” номли мақола яна эълон қилинди. Унга “Янги дунё” таҳририяти ёзган сўзбоши ва мақолага ёзилган комментлар пастда айнан келтирилади.
Тасаввуф ва тариқат ҳақида
Тасаввуф ва сўфийлик барча тарихий даврларда ҳам долзарб мавзу бўлиб келган. Сўфийлар мозийдан ҳам ҳукмдорларнинг ва шариат пешволарининг тазйиқи остида бўлганлар.
Шу билан бирга Амир Темур каби бюук ҳукмдорлар ҳам сўфийларни ўзларига пир деб билганлар ва уларнинг ҳаноқоҳларини ва мақбараларини обод қилганлар.
Даҳрийлар ҳукмронлиги даврида тасаввуф намаёндалари жоҳил, деб кўрсатилди ва бу даврда сўфийлар фаолияти деярли тугатилди.
Истиқлолнинг дастлабки йилларида тасаввуф намаёндалари ҳам бўй кўрсата бошлади. Уларнинг ҳалқ ичидаги эътибори тез суратлар билан ўса бошлади. Бу эса режим сиёсати учун жиддий хавф деб кўрилди ва улар фаолиятини чеклаш борасида жиддий (лекин норасмий) чоралар кўрила бошланди ва бу жараён ҳозир ҳам давом этмоқда.
Шундай бўлсада Ўзбекистонда минглаган тариқат муридлари билан бирга Нажмиддин Комилов, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Ориф Усмон, Садриддин Салим Бухорий, Муҳаммад ҳожи Хоразмий каби тасаввуф соҳаси олимлари тасаввуф илми борасида тадқиқотлар олиб боришаётгани ҳам сир эмас.
Ўзбекистон қишлоқ аҳлининг талаби асосида ва редакциянинг илтимосига биноан "Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” илмий-ишлаб чиқариш журналининг 2002 йил, № 3 сонида профессор М.Хоразмийнинг: "Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти ва тариқати” номли катта мақоласи эълон қилинган эди. Мақоланинг хулосасида: "Ҳалқимизнинг маънавий ва иқтисодий жиҳатдан қийналаётган ҳозирги даврда ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд таълимоти Ўзбекистон ҳалқининг мафкураси бўлмоғи лозим”, деб таъкидланади.
Мақола муаллифи: "Нақшбандия тариқати сўфийси М.Хоразмий”, деб биринчи бор расман кўрсатилади. Бу эса ислом ва тариқат ихлосмандлари орасида ўзига хос шов-шувга сабаб бўлади. Буни эълон қилган журнал бош муҳаррири Зиёдулло Йўлдошев ишдан олиб ташланади. Мақола муаллифи (М.Хоразмий) МХХ назоратига олинади ва кўп ўтмай мухожиротга юз тутишга мажбур этилади.
Шу йилнинг бошларида "Uzbekistanerk.org” сайтида «Ислом ва тариқат йўлида», номли мақола эълон қилинади. Мақола муаллифининг "Профессор М.Хоразмий 2006 йилдан Буюк Британия жомеъ масжидларида "Тасаввуф ва тариқат”, "Нақшбандия тариқати ва таълимоти”, мавзуларида маърузалар ўқияпти. Тариқат ихлосмандлари уни "Шайх Хоразмий” , деб эъзозлаяптилар”, деб таъкидлаши ҳамюртимизнинг тасаввуф соҳасидаги илмидан хорижда ҳам баҳраманд бўлишаётгани бизда ғурур уйғотади.
Эсингизда бўлса шу йил 3-августда, саҳифамизда профессор М.Хоразмийнинг "Ҳадиси шариф ўгитлари” китоби эълон қилинган эди. Муштарийларимизнинг тасаввуфга бўлган қизиқишини ҳисобга олиб қуйида "Янги дунё” сайти кутубхонасидаги ушбу китобдан "Тасаввуф ва тариқат ҳақида” номли бобни эълон қиламиз.
"Янги дунё" таҳририяти
Шарҳлар:
Холдор Вулқон Says:
December 10th, 2009 at 2:09 am
Муҳаммад хожи ака, тариқат ҳақидаги ушбу мақолангизни аввалига беэътиборроқ ўқидим. Кейин ўзимни тўхтата олмай катта қизиқиш билан охиригача ўқиб юборганимни ўзим ҳам сезмай қолибман. Қойил. Бу китобингизни қолган бобларини ҳам ИншоОлло, ўқишга ҳаракат қиламан. Кеча шайтон алайхуллаъна йўлдан уриб қуйидаги бир мақолангиз остига ўн бешинчи аср шевасида бир ҳазил ёзиб эдим, шу қилмишим учун сиздан узр сўрайман. Лекин у ҳазилда ғараз йўқ. Халқимиз бахтига доимо соғ бўлинг, устоз.
Davud Says:
December 10th, 2009 at 11:37 pm
Taqsir, Naqshbandi-Haqqani tariqati va uning asoschisi Shaih Nazim Al Haqqani va ining izdoshi va shogirdi Shaih Hisham kabbani haqida fikrlaringizni biz bilan o’rtoqlashsangiz.Hozirgi kunda hayot bolgan Naqshbandiya tariqatining qaysi katta shaihlarini bilasiz, sizga oldindan rahmat aytib ,Аllohdan yolingizda nur tilab qolaman.
1(ёхуд К.Нуржон) Says:
December 14th, 2009 at 3:35 pm
Уялмайсизми, узингизни муфтий хазратлари билан тенг куйишга, унака кибр килманг,
укиган Куръонни узингиз учун укигансиз, уни кибр билан айтиб мактанасиз
Muxojir Vahobiy Says:
December 16th, 2009 at 7:48 pm
Тухматчи 1(ёхуд К.Нуржон) га:
Мен тасаввуф хакидаги ушбу маколани хар кун кайта-кайта укийман ва бу асосида тарикат ибодатларини хам бошладим. Бирок 1 имзоси билан пайдо булган комментдан кейин бу маколани диккат билан яна кайта укидим.
Лекин маколанинг бирон жойида муаллиф (Xоразмий)нинг узини муфтий билан тенг куйган, кибр килган жойини учратмадим.
Шунингдек маколада муаллифнинг Куръон укигани хакида бир огиз гап хам йук, мактаниши хакида гапирмасангиз хам булади.
Маколани укиган хар бир виждонли одам менинг гапимни тасдиклайди, иншаОллох.
Демак, 1(ёхуд К.Нуржон) номи остига яширинган махлукнинг тухматчи экани куриниб турибди.
Мухтарам устоз М.Хоразмий! Халкимизда "Ит хурар, карвон утар”, деган макол бекорга айтилмаган. 1 ёхуд Комил Нуржонга ухшаган ИТ лар хурмаса Сизга ухшаган илм карвонларининг утаётгани сезилмаган буларди. Шу боис бундан хафа эмас, хурсанд булинг.
Барчага камоли эхтиром билан Шайх Хоразмийнинг муриди - Мухожир.
1 (К.Нуржон) Says:
December 17th, 2009n at 3:59 pm.
Мухожир Вахобийга.
Мақоладан парча келтираман, буни Ахмад Хоразмийнинг ўзи ёзган. "Шундай бўлсада Ўзбекистонда минглаган тариқат муридлари билан бирга Нажмиддин Комилов, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Ориф Усмон, Садриддин Салим Бухорий, Муҳаммад ҳожи Хоразмий каби тасаввуф соҳаси олимлари тасаввуф илми борасида тадқиқотлар олиб боришаётгани ҳам сир эмас".
Ёки Муҳаммад Хоразмийнинг турли хил сайтлардаги суратларига "Хоразм фахри" деб ёзиб қўйгани ёлгонми?
Muxojir Vaxobiy Says:
December 17th, 2009 at 5:41 pm.
Тухматчи 1(ёхуд К.Нуржон)Says га.
Сиз "Буни М.Хоразмийнинг ўзи ёзган", деб келтирган парчангизнинг тагига қора ҳарфда, семиз қилиб: "Янги дунё таҳририяти", деб қўйганини кўрмабсизда?! Бу сизнинг саводсизлигингизгина эмас, ҳасадгўйлингизнинг ҳам белгиси! Сизнинг Хоразмий ҳақидаги "ихтиро"ларингизнинг барчаси шунга ўхшаш асоссиз ва тухмат.
Агар сиз М.Хоразмийнинг бирор жойда "Мен Хоразм фахриман" деб ёзганини кўрсата олсангиз, мен ундай устоздан ҳозироқ кечаман ва сизга қўшиламан.
Унинг сурати орқасидаги "Хоразм фахри" номли сарлавха билан бошланадиган мақола эса 1994 йилда Ўзбекистоннинг марказий газетасида эълон қилинган, қайсидир бир таниқли (ҳозир номи эсимда йўқ) журналист қаламига мансуб.
Сиздай тухматчи ва хасадгўйларга Аллохдан инсоф (ёки лаънат) тилаб, М.Вахобий.
Abdukarim Says:
January 17th, 2010, at 1:57 am.
1 (ёхуд К.Нуржон) Says ga.
Sizday odamlar uchun aytgan sufiy va pahlavon Mahmud quyidagi turtligini:
Uch yuz Quhi qofni kelida tuymoq,
Dil, qonidin bermoq falakka buyoq,
Yoinki bir asr zindonda yotmoq,
Nodon ( K.Nurjon ) suxbatidin kura yaxshiroq.
(Pahlavon Maxmud)
Мuhammad hoji akadan ALLOH rozi bulsin!. U kishiga ikki dunyo saodatini tilayman.
(Kamoli extirom bilan Abdullo Abduqodir).
Мақоланинг долзарблигидан бўлса керак, бу мақолани "Дунё ўзбеклари” каби бугуннинг машҳур сайтлари ҳам нашр қилди.
Бу гал, бу мавзуга қизиқувчилар сони ўтган сафарга қараганда бирнеча баробарга ортди. Тасаввуф соҳасини яхшигина тушунадиган Муҳаммад Бекчон, Юсуф Расул каби таниқли қаламкашларнинг тасаввуф борасидаги катта-катта мақолалари эълон қилинди. Намоз Нормўминга ўхшаган Ислом билимдонлари бу борада ҳалигача қалам тебратишмоқда.
Бу мақолаларга талашиб-тортишиб муносабат билдираётганларнинг умумий сони юзга яқинлашаяпти, чамамда.
Муносабат билдирувчилар ичида айниқса икки кишининг ёзганлари эътиборимни кўпроқ тортди. Шоир Юсуф Расулнинг: "Салафийлар кимлар?” ёки Намоз Нормўминнинг фикрларига муносабат”, мақоласи менда катта таъсурот қолдирди.
Таъсурот қолдирди шунинг учунким, мен Юсуф Расулни шоир, ташкилотчи-журналист сифатида танирдим. Унинг бу ва кейинги мақолаларини ўқиб у яхшигина тасаввуф ва дин тарихчиси ҳам эканига (кўз тегмасин) ҳайрон қолдим. Ҳатто Намоз Нормўминдай ислом билимдонлари ҳам ўзининг "Ўрта йўлни қандай топамиз?” мақоласида Юсуф Расул ёзган факт ва фикрларнинг биронтасигада жўяли эътироз билдира олмаган.
Юсуф Расул таъкидлайдики, Намоз ака тасаввуф ғояларини ботил (хато йўл) демоқда ва тасаввуф ихлосмандларини бу йўлдан қайтишга ундамоқда.
Бу қараш ваҳобийлар ва уларнинг издошлари бўлган салафийлар қарашидир.
Ваҳобийлар тиш-тирноқлари билан сўфийлар, тариқат пирлари, шайхлар ва мутасаввуф шоирларга қарши курашиб келмоқдалар. Улар тасаввуф намояндаларининг инсоният маънавияти ва маданияти ривожига катта ҳисса қўшганликларини тан олишни истамайдилар.
Уларга қолса, биз Аҳмад Яссавий, Нажмиддин Кубро, Жалолиддин Румий, Алишер Навоий, Бобораҳим Машраб, Бобур Мирзо каби тасаввуф намояндаларидан воз кечишимиз керак.
Бу салафийлар ўз ҳаракатлари, фикр мулоҳазалари билан мухолифат ичида ваҳобийликни тарғиб қилиш билан шуғулланар экан, ҳамиша ўзбек халқининг буюк шоирлари ва тасаввуф олимларига тош отишгани отишган.
Маълумки, ўзбек тилининг асосчиси деб тан олинган Алишер Навоий суфизмнинг Нақшбандия сулуки, яъни йўлига хайрихоҳ бўлган. Навоий ижоди бошдан оёқ Нақшбандия тариқати ғояларини тарғиб қилишга бағишланган.
Агар биз ваҳобийларнинг фикрларига қулоқ соладиган ва Намоз ака айтгандек бу йўлдан қайтадиган бўлсак, Навоийдай улуғ шоиримиз асарларини ўқимаслигимиз керакми?
Куни кеча, аниқроғи 26 август куни салафийлар Сирия пойтахти Триполидаги "Шааб” номли сўфийлар масжидини булдозерлар билан бузиб ташлаганлари, сўфийлар кутубхоналарига ўт қўйганликлари бутун дунё мусулмонларини даҳшатга солди.
1979 йилги Ҳаж мавсумида салафий "Жухейман аль-Утайби” бошлиқ 500 нафар жангарилар гуруҳи Маккада Ҳаж ибодатини адо этаётган мусулмонларга қарши автоматлардан ўқ узишган, кўплаб ҳожиларни ўлдиришган эди.
Ўзбеклар ичида ҳам кўпайиб бораётган "ваҳобий”, "салафий”, "Ҳизб -ут таҳрир” оқимлари келажакда қаттиққул Каримов режими бироз юмшаса халқимиз бошига қандай кунларни солишлари мумкин?
Чунки, бу оқимлар демократия шароитида гуллаб яшнашини тарих кўрсатмоқда. Уларга сал эркинлик берсангиз, демократияни куфр деб эълон қилишади. Ҳеч тап тортмасдан маънавиятимиз обидаларини йўқотишни бошлаб юборишади.
Бугунги кунда Марказий Осиё давлатларида ҳам ғимирлаб қолган "салафий” ва "ҳизб”чиларга қарши ҳукуматлар аёвсиз кураш олиб боришмоқда. Тожикистоннинг ўзида шу кунлардаги ҳисобларга қараганда 50 мингдан ошиқ салафий борлиги аниқланган.
Қозоғистонда салафийлар шу қадар кучайиб, ҳатто ҳукумат ва парламентдан ҳам жой олишга улгуришибди.
"Демократия ороли” ҳисобланган Қирғизистонда эса салафийлар сони ҳаддан ошиқ кўплиги исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.
Ўзбекистонда эса Каримов зулми сабаб салафийлар жуда яширин иш олиб боришаётгани кўпчиликка сир эмас.
* *
Энди Намоз Нормўминнинг ёзган "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”ни ўқиб, номли муносабатига келсак:
Намоз ака тасаввуфни ботил йўл ҳисоблаб, Муҳаммадни ва у билан ҳамфикр бўлганларни Ислом билан ботил ғоялар(тасаввуф)ни бир-бирига аралаштирмасликка, бу йўлдан қайтишга чақирганлар.
Бироқ Муҳаммад тасаввуф(тариқат)га билмасдан ёки адашиб кириб қолгани йўқ. Муҳаммад (ва унга ўхшаганлар) тасаввуфни йиллар давомида ўрганди ва унинг ботил ғоя эмаслигига ишончим комил бўлганидан кейин ва бу маъсулятли йўлга руҳан таёр бўлганидан кейингина кира олди.
Ҳаммага маълумки, калимаи шаҳодатни дилида ва тилида келтирган одам Ислом (дин)га киради ва мусулмон бўлаолади. Лекин тариқатга кириб сўфий бўлиш ғоятда қийин ва бу камдан-кам мусулмонларгагина насиб қиладиган неъматдир.
Намоз аканинг "Тасаввуф ва тариқат ҳақида”ги мақолага ва шунга боғлиқ бўлган бошқа мақолаларга муносабатини диққат билан ўқиб чиқдим ва қуйидаги хулосаларга келдим:
-Намоз ака бу мақолани шошиб-пишиб, эътиборсиз ўқиган, ёки
-Намоз аканинг тасаввуф ҳақидаги билими ниҳоятда саёз, ёки
-Намоз ака ўз мақоласини ёзишда Расулуллоҳ(САВ)нинг:
"Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир”, дегани бўйича унинг нияти тасаввуфга тош отиш бўлган.
Намоз ака: "Ушбу мақола Ислом дини ҳақида нотўғри тасаввур тарқатишнинг энг ёрқин мисолларидан биридар”, дея даъво қилади. Намоз аканинг бу даъвоси асоссиз. Муҳаммад ёзган мақолада Исломга иҳонат келтирадиган битта ҳам сўз йўқ. Бу мақолада Тасаввуф ва тариқат ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар айтилган холос. Буни мақоланинг сарлавҳаси ҳам айтиб турбди.
Намоз аканинг пантеизм, инсонни илоҳлаштириш каби даъволари ҳам асоссиз. Бу мақолада бундай нарсалар йўқ. Булар Намоз аканинг "Ҳар бир ҳаракат ниятга яраша бўлғусидир” ҳадиси асосидаги ўзининг тўқимаси холос.
Эътибор беринг-а, Муҳаммаддан келтирган иқтибосларининг биронтасигада жўяли эътироз айтаолмаган.
Намоз ака: "Тасаввуфнинг ақидаси Ла вужуду иллалоҳдир”, деб таъкидлайди. Бу ҳам унинг "ихтиро”си бўлса керак. Чунки мен шунча йиллардан буён тасаввуфни ўрганаётган бўлсам, бунақа ақидани Намоз акадан эшитаяпман.
Шуни тан олиш керакки, Исломдаги Ваҳобий, Салафий, Ҳизбутчи ва бошқалар каби, умумий мусулмонларнинг 2 % ини ҳам ташкил қилмайдиган Исломчи радикаллар каби тасаввуфда ҳам оз сонли адашган тариқатлар бўлган. Булар ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг китобида ҳам келтирилган. Намоз ака айтаётган "Ла вужуду иллалоҳ” ақидаси ўша ботил тариқатларнинг биронтасида бўлса бордир.
Жуда кам сонли жоҳил Ислом радикалларининг ғоя ва даъватлари Ислом динига асос бўлмагани каби, уларнинг ҳам ақидалари тасаввуфда асос бўлаолмайди.
Намоз ака шайх Мансур Халложнинг: "Анал Ҳақ” дегани учун жоҳил муллалар патвоси билан қатл қилинганини ибрат сифатида, ўзига хос бир қониқиш билан қайд қилади.
Ҳа, Мансур Халлож ўзининг "Анал Ҳақ”идан қайтмаган, шу билан бирга "Худоликни даъво қилишдан Аллоҳнинг ўзи асрасин”, дейишдан ҳам тўхтамаган. Ҳатто қатл қилинишидан олдин ҳам Худога сажда қилиб 100 ракатдан кўпроқ намоз ўқиган.
Мансур Халлож ҳақида шайх Аҳмад Яссавий:
Билмадилар жохил муллолар, "Анал Ҳақ”нинг маъносин,
Қол (жохил) аҳлига ҳол (ботиний) илмин Ҳақ кўрмаган муносиб,
Мансурдек авлиёни қўйдилар дорга осиб. Деб ёзади.
"Ўша даврда Хожагон (ҳозирги Нақшбандия) тариқати сўфийларидан лоақл битта одам бўлганида ҳам ўша жоҳил муллоларга "Анал Ҳақ”нинг маъносини тушинтириб Мансур Халложни ўлимдан қутқарган бўларди”, деб ёзади Хожагон тариқати шайхларидан бири.
Юсуф Расул ўзининг Намоз Нормўмин фикрларига муносабатида: "Намоз ака тасаввуф ғояларини ботил (хато) йўл демоқда ва тасаввуф ихлосмандларини бу йўлдан қайтишга ундамоқда. Бу қараш Ваҳобийлар ва уларнинг издошлари бўлган Салафийлар қарашидир”, деб тўғри таъкидлаган.
Бунга эътироз сифатида Намоз ака ўзининг: "Ўрта йўлни қандай топамиз?” мақоласида: "Юсуф Расул ўз мақоласида менга кичкина туҳмат ҳам қилган. Яъни у киши мени Салафийликда айблаган. Холбуки, мен на бирон мақоламда, ёки бирор жойда ўзимнинг бу ёки бошқа бирор исломий гурух тарафдори эканлигимни айтмаганман”, деб ёзади.
Ислом радикалларидан биронтаси ҳам: "Мен Ваҳобийман”, деб айтган эмас. Улар доимо: "Аҳли суннатмиз, соф Ислом ва ақида тарафдоримиз. Биздан бошқа ҳамма ботил йўлда”, деб таъкидлаб келади.
Ўрни келганида айтсам, Намоз ака бирон масалани (у ҳоҳ тўғри бўлсин, ҳоҳ хато бўлсин) асосламоқчи бўлса, алоқадор бўлган ва бўлмаган, қатор оят ва ҳадисларни аралаш-қуралаш қилиб тўлдириб ташлайди. Бир қараганда (Исломни чуқурроқ билмаган одам) Намоз акани Қуръон, Ҳадис, Фикх илмининг уламосимикан дейди.
Нормўминчиларнинг кўпларида шундай одат бор. Коммент ёзадиганларга эътибор беринг-а, биттаси ўз қарашининг тўғри эканлиги ҳақида қатор оят ҳадис ва бошқа маълумотлар келтиради. Иккинчиси эса сеники хато, меники тўғри деб, ундан ҳам кўпроқ оят, ҳадис, ривоят ва нақллар келтиради. Қайси бири оят ва ҳадисларни кўпроқ келтирган бўлса шуники тўғри, деб бўлмаса керак.
Эътибор беринг-а, Намоз ака: "Ўрта йўлни қандай топамиз?”, деган 3-4 саҳифалик мақоласида сарлавҳа(мақсад)га алоқадор: "...динни ўрганишнинг ва тараққий қилдиришнинг мўътадил (ўрта) йўли тарафдориман”, деган жумласидан бошқа ҳеч нарса йўқ. Бу жумла ҳам ўрта (мўътадил) йўлни қандай топиш ҳақида биронта белги бермайди.
Намоз ака Юсуф Расулга бирнеча саволлар билан мурожат қилади. Булар ичида Мавлоно Румий ҳақидаги саволига Юсуф Расул ўзининг "Дин – бир кўприкдир” мақоласида чиройли бир услубда, билвосита қилиб жавоб берган бўлсада, Намоз ака ботил деб ҳисоблаётган тасаввуфнинг кичкина бир вакили, Мавлоно Румийнинг тарафдори сифатида Муҳаммад ҳам муносабат билдиришни вожиб деб билди.
Намоз ака Мавлоно Румийнинг тасаввуф (ботиний) аснода битган шеърларига ишора қилиб, ғазаб билан: "Ислом динида эса ҳақиқат (ҳукм) зоҳирга қараб баҳоланади”, дейди. Яхшиямки, Румий замонида Намоз ака бўлмаган, акс ҳолда Жалолиддини Румийнинг бошига ҳам Мансур Ҳалложнинг куни тушарди.
Яқингинада ўтган сўфий шоир Боборахим Машраб:
Бода ҳам ёр бўлмаса Маккага бормоқ не керак,
Иброҳимдан қолган эски дўконинг на қилай.
Бошимга урайинму саккиз беҳишт ҳам дўзахинг,
Ёр васли гар бўлмаса, икки жаҳонинг на қилай.
Дегани учун бу шеърнинг ботинига эмас, Намоз ака айтганидай зоҳирига қараб жоҳил муллалар патвоси билан бир авлиё (сўфий) шоир – Девонаи Машраб қатл қилинган.
Намоз ака, Ислом динида ҳақиқат (ҳукм) зоҳирга қараб баҳоланса, тасаввуфда ҳақиқат (ҳукм) ботинга қараб баҳоланади. Аллоҳ ўз бандаларининг зохири(катта салласи-ю, узун соқоли)га эмас, ботини(қалби, амали)га қараб баҳолаши ҳақида истаганча оят ва ҳадислар борлигини сиз яхши биласиз.
Сўзимнинг интиҳосида биз ҳам, Намоз ака ва унинг тарафдорларини тасаввуфга тош отишдан тийилиб, радикал ислом ва сиёсатдан, ўзи таъкидлаганидек, мўътадил (ўрта) ислом ва сиёсатга ўтишга даъват қиламиз. Шунда шояд нажот топгувчилардан бўлсалар.
Тасаввуф ва тариқат ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, шоир Муҳаммад Солих каби қатор таниқли одамларнинг китоблари нашр қилинди. Лекин булар ҳам бу (Ислом ва тасаввуф) борадаги мунозараларга узил-кесил чек қўя олмаса керак.
Шуларни ҳисобга олиб, тасаввуфга хайрихохлар учун ҳам, унга қаршилар учун ҳам бир таклифимиз бор. Бу масалада ўрта йўлни топиб умумий бир муросага келинса.
Бу ўрта йўл ва муроса сифатида Қуръони каримнинг "Кафирун” сурасидаги: "Сизнинг ҳам ўз йўл(дин)ингиз бор, бизнинг ҳам ўз йўл(дин)имиз бор” дейилган 6-ояти ва шунга ўхшаш муроса борасидаги Қуръони каримда келтирилган тегишли оятлар асос қилиб олинса.
Шояд Аллоҳнинг инояти билан мусулмонлар орасидаги минг йилдан кўпроқ вақтдан бери давом қилаётган бу низо барҳам топса.
Муросани мақсад қилган бу саъий ҳаракатларимизни Аллоҳнинг ўзи қўлласин. Омин, Аллоҳу акбар.
Шарҳлар:
• Uzbek68 | September 1, 2012 at 3:40 pm
Мақола муаллифи бир кўрсангиз "Профессор Хоразмий”, кейинги марта "Ҳожимуқон-паҳлавон”, шеърлари чиқиб қолганида шоирми, деб ўйлайсиз. Бир қарасангиз "Мардикор-полковник”, кейинги марта "Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” ёзиб Ислом уламоси сифатида намаён бўладими-эй. Бир кўрсангиз турли хил ичак узди ҳангомалар ёзиб "Сатирик ёзувчи” бўлиб кўринади, яна бир қарасангиз Хоразмнинг катта ёшулли(раҳбар)ларидан бўлиб қолади. Кутилмаганда "Озодлик” радиосидан Комилжон Отаниёзовнинг шогирди сифатида, қўлида тор билан ашула айтиб чиқадими-эй. Мана энди катта салла кийиб тариқат шайхи сифатида тасаввуф ва тариқат бўйича маърузалар ўқийбошлабди. Юқоридагилар асосида ҳар қандай одам беихтиёр: "Муҳаммад ҳожи Хоразмий ким ўзи?!” дейди.
Demokrat | September 2, 2012 at 4:08 am
Uzbek68 janoblari, hayot faqat qurondan iborat emas. Hayot tabiiy fanlardan, ijtimoiy fanlardan and diniy fanlardan iborat.
Yusuf Rasul o’qimishli odam. U barcha fanlar orqali fikrini bildirdi. Uning din haqiadagi fikrlari juda bilimli kishi ekanligini ko’rsatdi.
O’zbek halqi uchun eng ishonchli va havsiz din bu Nasoralik dinidir.
1 Собир | September 2, 2012 at 5:07 am
Тақсир, ваҳобийларнинг тасаввуф олимларига муносабатини очиқ кўрсатадиган мақола экан. Аслида, тасаввуф шайхлари Пайғамбаримиз йўлидан юрган чин мусулмонлардир. Ваҳобийларни эсло салафлардан деб бўлмайди. улар қаерда бўлмасин бузғунчилик билан машғул бўлишади.
2. Sohib | September 1, 2012 at 7:42 pm
Муҳаммад ҳожи Хоразмий rasmlarizni uzidan juda kamtar va ilmli inson ekanligiz bilinib turibdi, yana hoji, umringizni Alloh ziyoda qilsin sizning.
3. Muxlis Ruzaev | September 1, 2012 at 11:56 pm
Bu maqolani uqib "Namoz Normumin, tengingiz bilan tortishing”, degim keldi.
"Yiqilgan kurashdan tuymas” deganlariday Xorazmiy no haq, palon oyatda unaqa degan, palon hadisda bunaqa degan, deb gapni maydalasangiz obruyingiz tushadi xolos.
Muxlis
4. Farhod | September 2, 2012 at 4:19 am
Tasavvuf tariqati so’fiylariga shon sharaflar bo’lsin. Zamondosh olimimiz Axmad hojiga havasim keladi, hamma ilmda ilg’or. Biz ham sizni shogirdlaringizdanmiz hoji aka.
Hurmat bilan Farhod, Holland
5. Собир | September 2, 2012 at 4:24 am
Муҳаммад ҳожига!
Билмадилар муллолар, "Анал Ҳақ”нинг маъносин… деган жумлаларни қайта ёдга солганингиз учун катта раҳмат! Ўтган тарихимиз давомида муллаларни прогрессив зиёлилар, файласуф шоирларга қарши курашиб келганлари бор гап. Намоз Нормўмин ва Салафий Абутовлар ўша пайтдаги жоҳил муллаларнинг бугунги типик вакилидирлар. Аллоҳ асрасин, буларни замони келмасин иш қилиб. Бўлмаса биринчи ўринда сизга ўхшаган олимларни дорга осишдан ҳам қайтмайди булар…
Талант Александеров | September 7, 2012 at 3:42 am
"Демократдан” Оллох қандай қилиб рози бўлсин, ахир у барчага маълумки, насроний динининг тарғиботчиси, яъни миссионерку?!
Бу ерда юқоридаги "Кофирлар” сурасини келтиришнинг ўринлилилиги масаласида профессор акамиз хато қилган кўринадилар
Хўш, тариқат борасидаги тортишувларда қайси тараф кофир тараф экан?!
Фикрларингизда хатолар кетмоқда, профессор!!!
2. Murid Karimov | September 8, 2012 at 10:47 am
Бу мақолага устознинг ўзи жавоб берар, деб кутдим. Ундан жавоб бўлмагач шайх Хоразмийнинг муриди сифатида Т.Александровга ўзим жавоб ёзишга қарор қилдим.
Аввало "Демократ” ростдан ҳам насроний миссионер деяйлик, нима, улар Аллохнинг қули эмасмики улардан Аллох рози бўлмасин?! Қолаверса, фамилиянгизга қараганда насроний-миссионер ўзингиз кўринасиз.
"Қуръони каримдан мухтасар сабоқлар” номли рисолани ёзган одам (Хоразмий) Қурон сураларини сизчалик хам билмас эканми?!
Мақолада "Кафирун” сурасининг ўзи эмас, муросага даъват қилаётган 6-ояти келтирилган-ку! Сизнингча бу оят муросага даъват қилмаяптими?
"Таҳлил”ингизга қараганда Ислом радикалларига ўхшаб мақолани ва унинг мақсадини умуман тушунмабсиз.
Профессорнинг фикрларида хатолар йўқ. Сизнинг фикрларингизнинг бариси хато "академик” Т.Александров!
Ехтиром билан Мурид.
3. Muslim Islomov | September 8, 2012 at 11:03 am
Биз билгандик мақолага вахобийларнинг хужум қилишини.
Мана биринчи вахобий (Александров) ҳужумга ўтибди. Яхшиямки вахобийларнинг кўписи чаласавод.
Исломда низоларга чек қўйилиб муросага келинса, фақат низо-жанжаллар эвазига яшаётган вахобийлар оч қолади-да!
Аллохнинг ўзи жазоингизни берсин сиз Вахобийларнинг
|