"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Олимнинг қисмати (Тарихий роман)

                                                          Хулоса ўрнида

Бу (Олимнинг қисмати) асар икки йил давомида энг кўп ўқиладиган “Дунё ўзбеклари” каби интернет нашрларида бобма-боб эълон қилиб борилди. Уни кўпминглаган одамлар ўқиди, айримлари бу асар ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини коммент ёзиб билдирдилар.

Коммент ёзиб муносабат билдирганларнинг кўпчилиги аноним муаллифлар бўлди. Аноним коммент(фикр)ларнинг яхши томони шу эдики, комментчи асар ҳақидаги ўз фикрини дилидан ёзган. Шу боис ҳар бобдаги комментлар қандай бўлса шундайлигича келтирилди.

Асарга муносабат билдирган айрим ўқувчилар: -Бу асарнинг кўп боблари тарихий романдан кўра, ҳужжатли асарга ўхшайди. Бунақа, кўплаб реал суратлар бериладиган романни учратмагандик – деб ёзишган.

Муҳтарам ўқувчиларнинг бу фикрларига мен (муаллиф) ҳам қўшиламан. Асарнинг бадийликдан узоқ бўлган айниқса, 13-каби боблари ҳужжатли асарга мисол бўлаолади. Бу ва шунга ўхшаган романдан кўра ҳужжатли асарга ўхшаш бобларини бу китоб таркибига киритмаслик ҳақида ҳам ўйлаб кўрдик.

Бироқ, бу бобларни чиқариб ташлаш, аввало асар қаҳрамони ҳаётини кемтик қилиб қўярди. Қолаверса, айрим ўқувчиларнинг: “-Бу боб романдан кўра кўпроқ ҳужжатли асарга ўхшаган бўлсада, бир йиғлаб, бир кулиб, бош кўтармасдан ўқилар экан”,  “-Кўплаб реал суратлар билан безатилган романни учратмагандим. Бироқ суратларнинг келтирилиши асар қаҳрамонлари ва тафсилотларнинг ишончлилигига исбот ўлароқ кўрсада бўлади ва бу асарга бўлган қизиқишни янада оширар экан”- деган фикрлари ҳам ҳисобга олинди.

Китобга сўзбоши ёзган таниқли адиб, адабиёт соҳасида  ҳалқаро Махтимқули мукофоти лауреати А.Нурмаммедовнинг: “-Романда суратлар ҳам берилгани китобга қизиқишни янада кучайтиради” , “-Албатта бу роман таниқли ва профессионал ёзувчиларнинг романларидан, айниқса, бадий жиҳатдан фарқ қилади” – деган фикрлари, китобга муносабат билдирган кўпчилик ўқувчилар фикрлари билан ҳамо-ҳанг бўлганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

Асарга муносабат билдирган ўқувчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳолис фикр билдирган, деб бўлмайди. Айримлари асар бошқа ёқда қолиб асар муаллифининг шахси ҳақида муносабат билдирган.

Масалан ўзини “Мухлис” деб атаган ўқувчи: -“Буни (А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати романини” демоқчи) яна эълон қилишдан мақсад нима, Исмат ака (Исмат Хушев “Дунё ўзбеклари” сайти бош муҳаррири). Сайтнинг обрўсига тўғри келмайди бу одам (А.Хоразмий демоқчи). Комменчилар ҳам ҳа деб Хоразмийни мақташади, бу эса менинг ғашимни келтиради” – деб ёзган.

Бундай муносабатлар ҳам олиб ташланмади, токи муҳтарам ўқувчилар ҳам билсинлар, барча ўқувчилар ҳам холис бўлмаслигини.

Бу асарга бўлган муносабатлар ичида  “Туркистон тонги”   ( № 11- (21) 2013)  ижтимоий-сиёсий, илмий, адабий-публицистик газетасида: -Адиб ва олим Ахмад ҳожи Хоразмий ўзининг «Олимнинг қисмати» тарихий эссеси(романи)да Махтумқули яшаган даврда, шоирнинг ҳам ёрдамида бу икки халқ ўртасида яраш битимлари тузилганлиги, урушганлар халқ дипломатияси йўли билан яраштирилиб, узоқ пайтлар тинч, хотиржам яшашганини ишончли далиллар орқали ифодалайди.   Бу дипломатик алоқалар ён қўшни бўлиб яша­ётган туркман ва хоразм аҳолиси учунгина эмас, қозоқ, қирғиз турк лари учун ҳам ибратлидир. Асарни қисқартириб чоп этар эканмиз, имлосини муаллиф ифодалаган ҳолда қолдирдик – деб ёзгани бу асарнинг аҳамияти ва долзарблигини кўрсатади, десак хато бўлмас.

“Ёзувчи” номи билан коммент ёзган ўқувчининг ёзган комментидан унинг адабиётдан, романдан яхши хабардор экани кўриниб турибди. Шу боис унинг бу асар ҳақидаги фикрини қуйида айнан келтириш мақсадга мувофиқ деб ҳисобладик:

-“Ахмад ҳожи Хоразмийнинг  “Олимнинг қисмати” тарихий романини ва унга ёзилган комментларни кўпчилик қатори мен ҳам ўқиб бордим. “Айрим боблари романдан  кўра ҳужжатли қиссага кўпроқ ўхшайди”, “Бунақа реал фотосуратлар берилган романни кўрмагандик”, деганларига мен ҳам қўшиламан.

Бироқ, энциклопедияни очсангиз роман ҳақида шундай дейилган: Роман – асосан проза шаклидаги адабий жанр бўлиб, бош қаҳрамон (қаҳрамонлар) ностандарт характери ва ҳаётининг ўзига хос ривожланиши ҳақидаги муфассал тағдим қилинган ҳикоядир.

А.Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” номли бу романига сўзбоши ёзган таниқли адиб А.Нурмаммедов ҳам таъкидлаганидай, бу асар профессионал ёзувчилар романларига, айниқса бадий жиҳатдан тенг келаолмасада, романга қўйилган юқориги талабга тўла жавоб беради (иқтибос тугади).

Юқорида баён қилинган мулоҳазалар асосида бу асарнинг тарихий роман сифатида қимматига таъсир қиладиган айрим бобларинида қолдиришга жазм қилдик. 11-бобнинг тугашига эътибор қисангиз бу асар келажакда давом қилиши мукинлигига ишонч ҳосил қиласиз.

Ушбу китобга ёзилган сўзбошида ва унинг кириш қисмида, ушбу тарихий романни ёзишда муаллиф(А.Хоразмий)нинг “Илмга бахшида умр” номли мемуари асосий манба сифатида фойдаланганлиги таъкидланган.

 “Илмга бахшида умр” китоби нашрдан чиққанидан кейин китобда айрим маҳаллий раҳбарлар, ҳатто мамлакат президенти ва К.Нуржоновга ўхшаган СНБ агентлари ҳақида ҳам аччиқ ва кескин фактлар келтирилгани сабаб, бу китоб таъқибга учраб, бир муддат йиғиштириб ҳам олинди. Муаллифнинг устидан жинойи иш очилиб, китоб нашри билан боғлиқ одамлар қаттиқ сиқувга олинди.

Кўп ўтмай “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги” журналининг 2001 йил № 2 сонида бу китобга Ўзбекистоннинг таниқли олимлари  - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан арбоби, профессор О.Хасанов ва профессор О.Усмоновлар имзоси билан расмий тақриз эълон қилинди.

Бу тақризда: -А.Хоразмий ушбу китобини ёзишда давр сиёсати, айрим раҳбарларларнинг истаги ва фикрига қарши бориши ва натижада жабр ҳам чекиши, бир қараганда ибратли ҳол бўлиб туюлмасада, унинг бу ҳаракатлари Ҳақ ва ҳалқ манфати йўлида қилингани учун жасоратли ибрат, дейишга арзийди, - деб таъкидланади.

Шундай китоб асосида дунёга келган ушбу асар ҳам турли хил тортишув ва мунозараларга сабаб бўлиб, таъқибларга учраса ажабланмаслик керак, демоқчимиз. Лекин ҳақиқат жойида қарор топиб (ўша мемуарга ўхшаб) бу асар ҳам китобхонларнинг севиб ўқийдиган китобларидан бирига айланишига умид қиламиз.

Муаллиф

Шарҳлар

“Дунё ўзбеклари”дан:

Ажойиб инсон, тиниб тинчимас ва ҳассос олим, қишлоқ хўжалиги билимдони ва фидойиси Аҳмад ҳожи Хоразмийнинг “Олимнинг қисмати” тарихий романи (ўз ҳаёт йўли ҳақида ёзилган хотиралари)ни ниҳоят эълон қилиб бўлдик.

Бу хотиралар профессионал ёзувчининг эмас, балки  хориж эллар сари юз тутган таниқли олимнинг ўз мураккаб ҳаёт йўли ҳақидаги самимият билан ёзилган дилномаси деб қаралишини истардим.

Умр инсонга бир марта берилади. Уни қандай яшаб ўтиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ. 

Аҳмад ҳожи Хоразмий (ёхуд бош қаҳрамон Муҳаммад Хоразмий)нинг босиб ўтган мураккаб ва айни пайтда шарафли ҳаёт йўли келгуси авлод учун яхши ва сабоқли дастуриламал бўлиб хизмат қилишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.

“Дунё ўзбеклари”нинг кўп минг сонли ўқувчи ва мухлислари номидан Буюк Британияда истиқомат қилаётган олимга узоқ умр, сиҳат саломатлик, бахт саодат ва илмий ва ижодий фаолиятига баракотлар  тилаб қоламиз.

Бош муҳаррир И.Хушев.

 

Мухлис

03.07.2014 at 15:04

Исмат Хушевнинг проф Хоразмийниннг китобига сўнги сўзини ўқиб шундай хулосага келдим:
Хоразмийнинг ижоди ва шахсини тинмай бўҳтон ва ҳақорат қилаётган шаллақи тарихчи Комил Нуржон, шаллақи шоир Кенжабий Қўзи каби СНБнинг агентларидан тап тортмай Хоразмийнинг ижоди ва шахси ҳақида объектив ва дил сўзларини ёза олган экан, демак, И.Хушев Хукуматпараст эмас, у том маънодаги объектив журналист

 

 

 

 

М у н д а р и ж а

 “Олимнинг қисмати” романига сўзбоши ...................................................... 2

   Кириш ...................................................................................................... 3

I-Боб. Олимнинг аждодлари тарихидан .................................4-33          

              1.1. Худойбердихоннинг Хивага келиши ва фаолияти ............................5

               1.2. Арали эшон ҳазратларининг Хоразм келиши ................................... 12

               1.3.  Хасанмирот Абамирот ўғли ҳақида ................................................... 18

               1.4.  Жунаидхоннинг Хива (Хоразм) тахтини эгаллаши .......................... 22

               1.5.  Советлар ҳокимиятининг бошланиши ............................................... 28

                1.6.  Шарҳлар ............................................................................................... 33

II-Боб. Олимнинг туғилиши ва ёшлиги...................................34-54

                2.1.  Олим(Муҳаммад)нинг туғилиши .........................................................34

                2.2.  Биринчи устозлари ҳақида .................................................................36

                2.3.  Меҳнат фаолиятининг бошланиши .....................................................43

               2.4.  Шарҳлар ........................................................................................... 53

III-Боб. Мусофирликда ........................................................ 55-83

              3.1.  Муҳаммаднинг Тошкентга келиши ......................................................55

              3.2.  Мардикорликда ......................................................................................58

               3.3.  Талабалик олтин давр ...........................................................................63

               3.4.  Илм машаққатлари .................................................................................68

               3.5.  Шарҳлар ............................................................................................82

IV-Боб. Олимнинг Африкага сафари ...............................84-106

               4.1.  Хорижга чиқиш машаққатлари .............................................................84

               4.2.  Тадқиқотнинг бошланиши .....................................................................88

               4.3.  Африка саргузаштлари .........................................................................93

               4.4.  Тадқиқот ва танилув .............................................................................. 99

               4.5.  Шарҳлар ...........................................................................................105

V-Боб. Хоразмда ............................................................106-121

              5.1.  Агрохимлабороторияда .....................................................................108

                 5.2.  Партия (Ҳокимлик) ишида .................................................................113

                  5.3.  Шарҳлар .......................................................................................120

VI-Боб.  Боғот совхозида ................................................122-153

                6.1. Директорликка сайлов .....................................................................122

                   6.2.  Қаҳрамонликка таёргарлик .............................................................125

                   6.3.  Деҳқончилик – илмий асосда .........................................................134

                   6.4.  Туркман (Хоразмий) посёлка(маҳалла)си ҳақида ........................138

                   6.5.  Хайирлашув ..............................................................................147

                   6.6.  Шарҳлар ............................................................................................153

VII-Боб. Турли вазифаларда ............................................154-187

                    7.1.  Профсоюзда ...................................................................................154

                    7.2.  Олийгохда ..................................................................................157

                    7.3.  Вилоят ҳокимлигида .......................................................................164

                    7.4.  МРПО Узсельхозхимияда ...............................................................174

                    7.5.  Шарҳлар ...........................................................................................186

VIII-Боб.  Хоразм фани ривожи учун ................................188-215

                     8.1.  Фан ва Техника Марказида ..........................................................188

                      8.2.  Туркистон умумий уйимиз ............................................................192

                      8.3.  Хоразм пахтачилик тадқиқот масканида ....................................198

                      8.4.  Шарҳлар .........................................................................................215

IX-Боб.   Саргардонликда .................................................216-263

                  9.1.  Тошкентда иш излаб ......................................................................216

                    9.2.  МЧС (ФВВ) соҳасида ....................................................................220

                    9.3.  Адолат излаб ..................................................................................225

                    9.4.  Бўҳтонлар гирдобида ....................................................................234

                    9.5.  Шарҳлар ...........................................................................................262

X-Боб.  Тошкентга ҳижрат ................................................264-293

               10.1.  Тошкент Давлат Аграр Университетида .......................................264

                  10.2.  Тупроқ экологияси учун..................................................................272

                  10.3.  Аттестация аталмиш масхарабозлик ҳақида ..............................278

                  10.4.  Ўзбек мардикори ҳаётидан ............................................................285

                  10.5.  Тошкент Агро-тижорат коллежида ................................................290

                  10.6.  Шарҳлар ..........................................................................................293

XI-Боб.  Муҳожирликда .......................................................294-317

                   11.1.  Лондондаги ҳалқаро илмий конференцияда ............................294

                    11.2.  Сиёсий бошпана сўраб .................................................................296

                    11.3.  Стокпортда .....................................................................................298

                    11.4.  Яна талабаликда ............................................................................306

                    11.5.  Муҳожирликдаги мардикорлик ...................................................310

                    11.6.  Шарҳлар .................................................................................317

XII-Боб. Хоразмни бирлаштириш йўлида ............................318-337

                  12.1. Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш ҳақида ............................319

                  12.2. “Хоразмни бирлаштириб қайта тиклаш ҳақида”га                          

                                мақола(ғоя)га билдирилган муносабатлар............................. 320

                   12.3. Ўзбекистон Руспубликаси парезиденти И.А.Каримовга ...........325

                    12.4. Хоразм вилояти ҳокими П.Р.Бобожоновга .................................327

                    12.5. Эзгу мақсад йўлидаги айрим азиятлар ҳақида...........................328

                   12.6. Комил Нуржон, Кенжабий ва Гулзамон –                  

                                Диктатура(МХХ)нинг шаллақи қуроли........................................331

XIII-Боб.  Ватандаги фарзандлар ҳаёти ҳақида .................338-351                

                   13.1.  Хоразмдаги фарзандлар ҳаётидан ............................................ 338 

                   13.2.  Тошкентдаги фарзандлар ҳақида ................................................348

                     13.3.  Шарҳлар .................................................................................350

XIV-Боб.  Касалликлар билан курашиб .............................352-379

                     14.1.  Остеомелит билан олишув ..........................................................352

                      14.2.  Шифо излаб ............................................................................... 352

                      14.3. Бурцитнинг жафоси ..................................................................358

                      14.4.  Ўлим билан юзма-юз .................................................................364

                      14.5. Нариги дунё остонасидан ...........................................................374

                      14.6.  Шарҳлар ................................................................................378

XV-Боб.  Олимнинг спорт ва санъатдаги фаолияти ........380-411

                      15.1.  Спорт – ирсият билан ўтган ......................................................380

                       15. 2. Шатранж (шахмат) ҳам спорт ....................................................390

                       15.3.  Санъатга ихлос ...........................................................................403

                       15.4.  Шарҳлар ......................................................................................410

XVI-Боб.  Ислом ва саҳоватлар бобида ...........................412-442

                    16.1.  Ҳаж машаққатлари ........................................................................412

                     16.2.  Саҳоватлар бобида ......................................................................426

                     16.3.  Шарҳлар ...............................................................................442

XVII-Боб.  Тасаввуф ичра ....................................................443-462

                    17.1. Тасаввуф..........................................................................................443

                     17.2. Тариқат ....................................................................................444

                      17.3. Нақшбандия тариқати...................................................................446

                      17.4. Тариқат ибодат(намоз ва рўза)лари ҳақида..............................446

                       17.5. Тариқатда мурид...........................................................................447

                        17.6. Хоразмий ибодати (тариқати) ҳақида ......................................451

                         17.7. Тасаввуфга тош отманг ............................................................453

Хулоса ўрнида .....................................................................................463-465

                           Шарҳлар .......................................................................................... 465

 

 

 

 

 

 

 

 

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2014-09-16)
Просмотров: 1092 | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0