"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Қопоғон рақиб
 
Насиба Хоразмий
 
Қопоғон рақиб
 
("Хоазм ҳангомалари" туркумидан)
 
 Ёшлигимиздан ўзимдан 4 ёш кичик укам Улуғбек билан бирга ўйнардик. Онда-сонда бўлсада урушиб ҳам турардик.
2005 йилнинг қишида Улуғбек билан денди ўйнаётган эдик. Ёнимизда Болтабой тоғам ҳам бор эди. Улуғбек мендан анча кичик бўлсада жуда зеҳнли, шу боис дендида у кўпинча мени ютиб масхара қиларди.
 Мен уни бир гал ўйин қоидасини бузиб ютдим. У менга: "Ўйинда мирмагин (ғирром қилмагин), акс ҳолда ютуғинг тан олинмайди”, деб танбеҳ берди. Мен эса хўп дедим-у кейинги ўйинда яна ғирромлик қилиб уни ютдим. У менга: "Мрмагин дедим сенга. Яна мрсанг мрган қўлингни майиб қиламан”, деб бақирди.
 Мен эса, хўп бошқа мрмайман, дедим ва охирги, ҳал қилувчи ўйинни бошладик. Қарасам у ютаяпти. Мен эса яна ғирромлик қилиб уни ютдим. У эса дарғазаб ҳолда: "Мрган қўлинг манашумиди?” деганича қўлимдаги пултни олиб улоқтирди-да, ўнг қўлимни оғзига солиб ғажий бошлади.
Мен оғриққа чидай олмай қаттиқ йиғлаганимдан овозим чиқмай қолди. Чап қўлим билан Улуғбекнинг башарасини тимдалаб, оёғим билан тепсамда қўлимни оғзидан қўйвормасди. Тоғам бўлса бизга қараб: "Жуда ғалати ўйнар экан, булар”, деб ҳайрон қолиб турарди ва қўлимдан қон оқабошлагандан кейингина ахволни тушиниб унинг оғзидан қўлимни бўшатиб олди.
 Мени зудлик билан касалхонага оборишди. Қўлимни кўрган врачлар: "Бунинг қўлини қопоғон ит ғажиб ташлабди-ку. Қутурган ит эмасмиди?”, деб сўраган. Қўлимни ғажиган 10 ёшли укам эканлигини билишгач: "Ё алҳазар, бунинг укаси шунчалик қопоғонми?”, деб ҳайрон қолишган.
 
 Хоразмийлар денди ўйинида – 2010, Ангилия

Шу-шу ойим бизни бир-биримизга рақиб сифатида денди ўйнатмади. Шундан 5 йил ўтиб Ангилияга келганимиздан кейин адамнинг назоратида денди ўйнардик. Мен қанча ютқазсамда бирон марта мрмасдим. Чунки менга нисбатан гавдали ва бақувват бўлиб кетган укам энди ғажиса ўлдириб қўйиши ёки қўлимни узиб олиши мумкин, деб қўрқардим.
 
 Насиба Хоразмий
 
Буюк Британия, Стокпорт шаҳри. Сентябрь, 2010.
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-09-06)
Просмотров: 1246 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0