"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

"Қорбобо"нинг жавоби

"Yangi dunyo"дан олинди


Ахмад ҳожи Хоразмий

"Қорбобо”нинг жавоби

 Янги йил арафасида қатор дўсту-биродарларни янги йил билан қутлаб интернет орқали хат ёзгандим. Айрим яқинроқ дўстларга (шулар қатори шоир ва журналист Юсуф Расулга ҳам) эса оила аъзоларимиз билан тушган суратимизнида юборган эдим. Мавруди бўлиб қолгани учун шекилли Юсуфжон ака у суратни "Янги дунё” сайтига қўйиб юборган.

"Озодлик” мухбирлари менга телефон қилиб, янги йил бўйича таёрланаётган мақолага шу суратни қўйишга ижозат сўрашди ва янги йил мавзуси бўйича  қисқароқ суҳбат ҳам ўтказишди мен билан. Бу мақола "Озодлик” сайтида эълон қилинди.

"Янги дунё” сайтидаги суратгада, "Озодлик” сайтидаги мақолагада турли хил қарашдаги кўплаган муносабатлар билдирилди. Мен фурсатдан фойдаланиб уларнинг барчасига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Шу билан бирга Исматжон ака Хушевнинг изидан бориб шу сурат ва мақолага билдирилган айрим муносабатларга ўз жавобимни ёзишга жазм қилдим.

Коммент ёзганларнинг кўплари нашр қилинган бу суратни ва "Озодлик”даги менинг сўзларимни қўллаб қувватлашган. Мен уларнинг барчасига чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Қуйида эса айрим танқидий комментларга қўлимдан келганича жавоб беришга ҳаракат қиламан. Жавобларим асосизроқ ёки тўмтоғроқ чиққан бўлса, менинг И, Хушев, М.Солих, Ҳ.Ҳаким, С.Раввонийларга ўхшаган қалам сохиблари эмаслигимни ҳисобга олиб айбга буюрмайсизлар, деб ишонаман.

"Озодлик”да анча қизишдингиз. Қизишиш эса сиздай одамга ярашмайди. Ваҳобийларнинг ҳаммаси ҳам сиз айтгандай эмас”, деб ёзибди бир биродаримиз.

Сиз ҳақсиз, айниқса бизга ўхшаган мўйсафид одам қизишса ярашмайди. Озодлик мухбиридан Тожикистонда Қорбобо кийимидаги навқирон бир йигитни радикал мусулмонлар (ёки вахобийлар) уни болаларга совға улашаётганида чавақлаб қетишганини эшитганимдан кейин қизишмасликнинг иложи бўлмади.

Мен "Озодлик”даги сухбатимда: "Вахобийларнинг кўписи дин бўйича саводсиз ва жохил одамлар”, деб бекорга айтмадим. Тожикистондаги ўша қотил вахобийлар Қуръони каримнинг Ғошия сураси, 21, 22 ва 26 оятларини ўқиганларида динни ҳимоя қиламан деб қотилликка қўл урмаган бўлар эдилар. Бу оятларда Аллоҳ ўз Расулига: "Бас, эслатгин, сен фақат эслатгувчидирсан. Сен уларнинг устидан мажбур қилиб ҳукмингни ўтказгувчи эмассан. Сўнгра албатта уларнинг ҳисоб-китобини ўзимиз қилиб оламиз”, деб кўрсатма беради.

Тўғри, вахобийларнинг ҳаммаси ҳам жуда радикал ва жохил эмас, албатта. Бироқ улар ичидаги озчиликни ташкил қиладиган радикал фанатлар нафақат вахобийларни, балки бутун бир Ислом динини булғашга етиб ортаяапти.

"Мен ҳам янги йилни нишонламайман. Ундан чиқди, вахобий эканман-да?” деб ёзибди "Муслима” номи билан синглимиз (балки опамиз).

"Муслима”га айтмоқчиманки, сизнинг бу комментингиз эътиборсизликнинг ёки тушинмовчиликнинг меваси бўлса керак. Чунки менинг қаламимдан ёки лафзимдан:”1-январни янги йил сифатида нишонламайдиганлар вахобийлардир”, деган гап чиқмаган, чиқмайди ҳам.

Ааа номи билан: "Ким ўзини бирон бир қавмга ўхшатса бас, у ўшалардандир, деганлар Муҳаммад алейҳиссалом(САВ). А.Хоразмий бу ҳадиснинг маъносини тушинсангиз керак?” деб ёзибдилар.

Ҳа биродар, бу ҳадиснинг маъносини мен сиздан сал фарқлироқ тушинаман: Саудия арабистони, айрим Палатинликларга ўхшаган озгина мусулмонлар ўз миллий либосида юришади. Паранжида ёки ҳижобда юрмайдиган муслималаримиз ҳам оз эмас. Эътиқодли муслим ва муслималаримизнинг кўпчилиги замон ва шароит талабидан келиб чиқиб бош ялағоч, европача кийимларда юришади.

Хўш, сиз айтган ҳадис бўйича юқорида тилга олинган муслим ва муслималарни кийимига қараб ўша (насроний) қавмига мансуб, десак тўғри бўлармикан?

Қуръон ва ҳадисларда Яҳудийларни ўз диёрларидан қувиб чиқариш, мусулмонлар учун фақат мусулмонларгина дўст эканлиги каби оят ва ҳадислар оз эмас. Хўш шу оят ва ҳадислар асосида бошқа дин вакилларини ўзлармизга дўст эмас деб ҳисоблаб, қиғизларнинг ўзбекларни ўз диёрларидан ҳайдаганидек, яҳудийларни ўз диёрларидан ҳайдашга тутинсак оқибати нима бўлишини бир кўз олдингизга келтиринг!

Мен Қуръон ва ҳадисдаги тавсияларни  қабул қилманг, демоқчи эмасман, асло. Аксинча Қуръони карим Аллоҳнинг сўзи бўлиб балоғат ва фасоҳатнинг юқори услубида айтилган оғир сўз (Музаммил сураси, 5 – оят) эканлигини, Қуръони каримдаги ҳар бир сура ва оятнинг нозил бўлиши бирор тарихий воқеага боғлиқ бўлиб, унга ёки бир диний ёки бир ижтимоий масала сабаб бўлганлигини, шунинг учун ҳам унинг айрим сура ва оятларини тушинишда (тафсир қилишда) унинг нозил бўлиш сабабларни билиш  зарурлигини айтмоқчиман.

Шу ёшга кирибам ақлингиз кирмабдиде, "Ҳожи” ака, деб ёзибди, Мусофир номи билан бир "ақилли”.

Мусофир исми орқасига яширинган кишининг жоҳил ва радикал вахобий эканлигини сезиш қийин эмас. Ҳатто ҳожи сўзинида қўштирноқ ичига олган. Менинг у кишига жавобим ҳам, тилагим ҳам: "Аллоҳнинг ўзи сизга таъфиқ бирсин, биродар”, дейишдан иборат.

Энди Ислом (диний) радикаллари деб танилган, вахобий оқимига мансуб мусулмонларнинг кимлиги ва фаолияти ҳақида қисқагина ўз билган-кўрганларим ва эшитганларимни ўртоқлашсам, мухтарам муштарийлар билан. Улар хулоса чиқарсин биз қаламга олган нарсалар ҳақида.

Ваҳобия оқими – суннийлик йўналишидаги Ҳанбалия мазҳабига мансуб. Унинг асосчиси Муҳаммад ибн Абдул Ваҳҳоб (1703-1792) бўлиб унинг ақидаси ваҳдоният, динни тозалаш (фундаментализм), бидъат(янгилик)га қарши кураш ва ягона ислом (Халифалик) давлатини тузишдан иборат бўлган.

Бу оқимнинг асосий ғояси унинг "Китоб ал-Тавҳид” асарида баён қилинган. Ваҳобийларнинг шакилланишида "Шайх Мцҳаммад” ниқоби остида келиб Абдул Ваҳҳобнинг хизматида юрган Инглиз жосуси Хампернинг ҳам (исломни ичидан бузиш мақсадидаги) таъсири катта бўлган. Бугунги кунга келиб бу оқим асосида "Ҳизб ут-Таҳрир”, Ҳизбуллоҳ”, "Ихвон”, "Баҳоия” каби фирқалар вужудга келди.

Мавруди келганда айтай, Ўзбекистонга радикал ислом (ваҳобизм) таҳдид солмайди, деган фикрга кўпам қўшилмайман. Фикримни қувватлаш учун 40 ёшдан ошган одамлар яхши биладиган бир ҳақиқатни эслатсам.

Совет Армиясида хизмат қилганлар яхши билишади. Битта ротада 2-3 тагина чечен бўлиб қолса бутун бошли ротани тик оёққа қўярди. 1990 йилларнинг бошларида Россия каби қудратли давлат Чеченистонга уруш очди. Грозний шаҳрининг кули кўкка соврилди,бутун бошли қишлоқлар йўқ қилиб юборилди. Лекин чеченлар бош эгмадилар натижада Россия енгилганини (Хосоюрт соглашенияси) тан олди. Бу билан айтмоқчиманки, радикал ваҳобийлар чеченлардан юқори бўлса бордир, кам эмас.

1990 йилдан кейин радикал ваҳобизм Ўзбекистонда ҳам ривожланди. 1990 йилнинг ўрталаига келиб улар айрим шаҳарлардаги жомеъ масжидларида ўз ҳукмини ўтказабошладилар. Ҳатто уларнинг таъсири узоқ қишлоқдаги масжидларгача етиб борди.

Ўша даврларда бутун бир районда 50-80 атрофида ваҳобийлар бўларди. Улар 8-10 тадан грухларга бўлиниб бир жумада у масжидга, кейинги жумада бошқа масжидга боришиб намозхонларни обориб-обкелишарди.

Бир куни жума намозига 8-10 та ваҳобийлар келиб қолишди. Уларнинг ярми шу қишлоқнинг ўзига хос соқол қўйган йигитлари эди. Нафақат имом, балки барча (100 дан ортиқ) намозхонлар олазарак бўлабошлашди. Намоз бошланар бошланмас: "Оёқларингни очиб бир-бирига теккизиб туринглар, акс ҳолда иккита одамнинг оёқлари ўртасидан шайтон ўтиб кетади”, жанжал кўтаришди.

Суннат намози бошланди, дегунча ўзлари тапур-тупур қилишиб масжиддан чиқиб кетишар ва намозхонларни: "Суннат намозини нимага уйларингда ўқиб келмайсанлар, эй бесаводлар”, деганларича ҳақорат қилишга тушишарди. Фарз намози бошланди дегунча тапур-тупур кириб олдинги сафдаги эшон-хўжаю, қарияларни (ҳатто ўз оталаринида) туртиб-суриб ўзлари уларнинг ўринларига туриб олишарди.

Бу ёш-ёш соқолли ваҳобийлар кўринганни тутиб олишиб: "Нимага соқол қўйиб намоз ўқимайсан. Сизарнинг касофатингиздан юртдан қут-барака учаяпти”, деб кун беришмасди. Айримлари: "Хотиним хижобга кириб 5 вақт намозини ўқимади”, деб 4-5 боласи билан хотинини талоқ қилганлар ҳам оз бўлмади.

Кўпчиликнинг ташқарида ухлайдиган ёз палласида уларнинг ҳар биттаси битта маҳаллага бориб, тонг қорнғисида бировларнинг томига чиқиб олиб овозининг борича азон айтишга тушарди. Бундан ўтакаси ёрилган бола бечоралар додлашиб уйига кириб кетишарди.

Маълумки, ҳайит кунлари, ҳайит намозидан кейин одамлар қабристонларга бориб ўтган яқинларини зиёрат қилиб улар ҳаққига Қуръон тиловот қилиш ҳалқимизда кўп асрлик удум ҳисобланади. Ҳайит кунлари бу узун соқолли ваҳобийлар 2-3 та бўлиб олишиб қўлларида таёқ билан ўз яқинлари қабрларини зиёрат қилишга борган одамларни қувиб солишарди. Қабристонга бошқа ердан бекиниб кириб ўтган отаси қабрини зиёрат қилаётганларнида таёқ билан уриб бошларини ёрган ҳолатлари ҳам бўлган.

Кўз олдингизга бир келтиринг, 7-10 минг аҳоли яшайдиган бутун бошли қишлоқ 7-8 та ваҳобийга бас келаолмай охири  ҳокимиятга, ҳуқуқ-тартибот органларига мурожат қилишга мажбур бўлишган.

2003 йилда ТошДАУда ишлардим. Кафедра жамоаси йиғилишиб Вузгородокка, қайсидир бир тадбирга борадиган бўлдик. Алай бозоридаги охирги бекатдан автобусга ўтирдик.

Оқ чопон, калта иштон кийган 25-30 ёшларидаги узун соқолли бир йигит автобусга чиқдида, қўйнидан бир даста варақаларни чиқариб салом алейксиз, ҳар биттамизга битта-битта тутқазабошлади. Варақаларда эса: "И.Каримов, Ўзбекистон дин идораси раҳбарлари, яна аллакимлардир, барчаси кофир, уларга лаънат ўқинг”, ва шунга ўхшаш нарсалар ёзилган эди.

Ичимизда шаллақиликда номи чиққан, хатто ректор ҳам ундан ҳадиксирайдиган битта аёл бор эди. Ҳалиги ваҳобий йигит унгада битта варақа тутқазган эди, у аёл: "Менга керак эмас, ўқимайман бундай варақаларни”, деди. Шунда ваҳобий йигит: "Ўқимасанг буни егин, сен қанжиқ”, дедида варақани ғижимлаб унинг оғзига тиқиб юборди.

Ҳалиги аёлнинг лаблари ёрилиб қон оқа бошлади, у ваҳобий бошқаларгада варақани тутқазиб автобусдан тушиб кетмагунича  ҳалиги аёл оғзидан оқаётган қоннида арта олмади, оғзидаги варақанида олиб ташлай олмади. Автобусда ўтирганлардан биронтаси (шулар қатори мен ҳам) у йигитга дакки беришга ботина олмади.

Ўшанда беихтиёр, Ички ишлар Вазирлиги, терроризмга қарши кураш бўлимида подполковник бўлиб ишлайдиган бир танишимнинг: "Ҳақиқий (радикал) ваҳобий қамоқдан, қийноқдан, ўлимдан, ўлдиришдан қўқмайди. Биздакадан 5 тасига, фуқоралардан эса 50 тасига тўғри келади”, деган гапи эсимга келганди.

Дунёдаги радикал ваҳобийларнинг сони шукурки жуда оз. Улар мансуб бўлган Ҳанбалия мазҳаби умумий (мўътадил) мусулмонларнинг 1,5 %ини ташкил қилади холос. Шундай бўлсада улар дунёни зир титратаётган катта куч эканлиги сир эмас.

Бир олимнинг: "Ваҳобийларни (радикал исломчиларни) Америка, Европа, Россия каби давлатлар (норасмий равишда албатта) енгиб бўлмас куч деб тан олишган. Оз сонли қашқирлар учун кўп сонли қўйларни забт қилиш ҳеч қандай муаммо бўлмагани каби, яқин йилларда улар ислом оламини (мусулмонлар жамоасини) забт қилади”, деган гапи ҳар доим ваҳобийларга бевосита ёки билвосита дуч келганимда эсимга келаверади...

Энди бунча шов-шувларга сабаб бўлган сурат ва ўзимнинг диний қарашларим ҳақида ҳам очиқчасига (майли, мени ваҳобийлар кофирга чиқаришсада) гапирай. Албатта барча ҳайитлар, Наврўз, Мавлуд, ҳатто ҳар Жума биз учун байрам. Динимиз буюрганидай бу кунларни биз хурсандчиликда, ибодатда, дуо-илтижода ўтказамиз.

Шунингдек биз Шайх Юсуф Ҳамадони ҳазратларининг: "Хилват – дар анжуман” дегани асосида Ҳазрати Навоийнинг:

 "Ботинда Ҳақ билан бўлгину,

   Зохирда анжуман ичра бўл”

Дегани бўйича мутлоқ кўпчилик қатори биз ҳам 1-январни янги йил сифатида, 8-мартни аёллар куни сифатида нишонлаймиз ва бунда бирон қуср бор деб билмаймиз.

Мен ёшлигимдан дунё динларига қизиқаман, уларни ўқиб ўрганаман. Шу боис доим менинг уйимда Қуръони каримдан бошқа диний китоблар ҳам бўлган. Бундан хабари бўлган битта ваҳобий кўпчиликнинг олдида: "Ҳожи аканинг уйида Инжил бор. Шу боис унинг уйига фаришта кирмайди, ибодатларида ботил”, дегани ҳам бўлган гап. Мен ундан хафа бўлмадим ва унинг гапи билан бошқа диний китобларни уйдан чиқариб ҳам ташламадим, ташламайман ҳам.

Тўғри, Қуръони каримдан бошқа деярли барча илоҳий китоблар сиёсат ва замонлар таъсирида айрим жайлари озроқ ўзгартирилган. Лекин бу ўзгаришлар уларнинг қимматини йўққа чиқармайди.

Мен уйимда Қуръони каримнинг Ал-Исро сураси 1-оятини, Талоқ сураси 7-оятини катта қилиб ёзиб осиб қўйганман. Шу билан бирга Инжилнинг:

"Излашда давом қилинг – топасиз,

Сўрашда давом қилинг – оласиз” (Матвей, 7:7),

Авестодаги: "Эзгу фикр, эзгу калом, эзгу амал”

Илохий китоблар ва Тасаввуф фалсафаси асосида ижод қилинган:

Ризо керак – тағдирига

Шукур керак -  бул кунига,

Сабр керак – қийнчиликка,

Умид керак – яхши кунга

деган ҳикматли сўзларнида осиб қўйганман ва биз булардан умид ва руҳий озуқа оламиз.

 Ҳар жумада Қуръони каримдан тиловат қилиб Пайғамбаримиз (САВ) рухи покларига, Шанбада Тавротдан тиловат қилиб Мусо алейҳиссаломнинг рухи покларига, Якшанба куни Инжилдан тиловат қилиб Ийсо алейҳиссалом рухи покларига дуо қиламан.

Маълумки, Ийсо алеҳиссаломдан сал кам минг йил олдин Зардўшт алейҳиссалом менинг ватаним(Хораз)да яшаган ва буюк Авесто шу заминда дунёга келган. Исломдан олдин менинг аждодларим Зардўштийлик динида ибодат қилган. Шу боис Авестони ўқиб Зардўшт алейҳиссаломнинг рухи покларига дуо қиламан.

"Зардўшт алейҳиссалом деб ёзибсиз, Қуръонда бундай пайғамбар зикр қилинмаган”, дейишга ошиқманг. Қуръондаги: "120 мингдан ортиқ Пайғамбарлар ўтган...” деган билги ва бошқа қатор манбалар менга Ёфасни, унинг катта ўғли Туркни, Ўғизхонни, Зардўштни ва шунга ўхшаш қатор буюк шахсларни "Пайғамбар” дейишга ҳуқуқ беради.

Хоразм бўлмаса нетардинг дунё?!

Авесто ва Зардўштсиз ўтардинг дунё

Мисралари менинг қаламимга мансублиги ва бу шеърнинг мана, сал кам 20 йилдирки радио ва телевиденияда, тўй ва тадбирларда ҳалқнинг севимли ашуласи сифатида куйланаётганидан ғурурланаман ҳам гоҳида.

Ийсо алейҳиссаломнинг таваллуди бўйича турли қарашлар мавжуд. Католик насронийлари Ийсо алейҳиссаломнинг таваллуди 25-декабр деб ишонсалар, Проваслав насронийлари – 7 январь деб ишонишади. Айрим мусулмонлар эса Ийсо алейҳиссалом ёзда туғилган, деб ишонадилар.

Мен 25-декабрда ҳам, 7-январда ҳам Инжилни ўқиб Ийсо алейҳиссалом руҳи покларига дуо қилганман. Ва мен бу амалларим билан диним(Ислом)га заррача иҳонат келтирдим, деб ишонмайман.

 

Буюк Аллоҳимнинг Раҳмон, Раҳим, Афув ва Хафиз эканлигини билганим боис ҳаётим ва фаолиятим давомида билиб-билмай қилган гунохларимни кечирар ва турли бало қазолардан (вахобийлардан ҳам) сақлар деган умиддаман.

 

Ахмад ҳожи Хоразмий

Буюк Британия, Стокпорт шаҳри


filed under Аҳмад ҳожи Хоразмий | 25 comments

You can follow any responses to this entry through the RSS 2.0 feed. You canleave a response, or trackback from your own site.

25 Responses to ""Қорбобо”нинг жавоби”

1.   http://0.gravatar.com/avatar/2459077f08d53132ebf09a52a8e13227?s=35&d=http%3A%2F%2F0.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D35&r=G

Исмат Хушев said:

Jan 08, 12 at 15:01

Домла. Ўқувчиларга берилган гўзал жавоблар учун раҳмат! http://0.gravatar.com/avatar/af6b4d166b634f5132c56903c5bed31b?s=35&d=http%3A%2F%2F0.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D35&r=G

Ўткинчи said:

Jan 08, 12 at 16:45

Домла, тожикистондаги қорбобони ўлдирган болалар маст эди, бундан ташқари, Тожикистон ИИВ баёнотига кўра, қотиллик диний сабаблар билан эмас, маиший сабаблар билан амалга оширилган.  ОАВ Ислом ва мусулмонларга ҳужум қилишга мойил,

2.   http://0.gravatar.com/avatar/809ff035d7008f7ce5b57b488cdae1a0?s=35&d=http%3A%2F%2F0.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D35&r=G

samadbek said:

Jan 08, 12 at 17:12


Ҳожи ака албаттa бу ёшларни қилган ишлари ҳикматсизлик, илмсизлик ва жоҳиллик булган http://0.gravatar.com/avatar/4f22b13f1e9deaf127bd07e10cb618e6?s=35&d=http%3A%2F%2F0.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D35&r=G

10.     http://1.gravatar.com/avatar/739be18551dffc5f3b4970553f769c72?s=35&d=http%3A%2F%2F1.gravatar.com%2Favatar%2Fad516503a11cd5ca435acc9bb6523536%3Fs%3D35&r=G

Axmad hoji Xorazmiy said:

Jan 13, 12 at 20:15

Bulib utgan tafsilotlar asosida men yozgan ushbu arzimas bitikni ukigan, unga kuyib-pishib munosabat bildirgab barcha birodarlarimizga tashakkur aytmoqchiman, Alloxdan qaytsin.
Bekam Parvardigor, albatta. Bir-birimizning kamchiligimizni odob doirasida aytib, tugirlab turish biz musulmonlarga farz qilingan, shariatimizda.
Barchangizga duoi salom va kamoli extirom bilan Axmad hoji Xorazmiy.

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2012-01-10)
Просмотров: 1533 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0