"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

"Тарки одат - амри махол" эмас.
Улуғбек Хоразмий
 
"Тарки одат – амри маҳол” эмас
 
("Хоразм хангомалари” туркумидан)
 
Ҳалқимиздаги: "Тарки одат – амри маҳол” (Одатланган нарсани тарк қилиш қийин) деган мақол бежиз айтилмаганига яқинда яна бир марта иймон келтирдим.
 Кенжа ўғил бўлганим боисми, адам мени ёшлигимдан эркалатиб: "Ие, анау нарсанг каттайиб қолибдику, сени зудлик билан уйлантирмасак бўлмайди чоғи”, деганларича чўлпиллптиб ўпишга тушадилар.
Мана, ўнбешга кирган бўлсамда адам мени юқориги тариқа эркалашдан тўхтамайдилар. Ҳатто ухлаб ётган бўлсамда тонг саҳарда (ўзи намозга турганида) туриб: "Жуда каттайиб қолибдику!”, деганларича ҳамма ёғимни ушлаб, юз-кўзимдан ўпишга тушадилар.
Мен эса: "Адажон, энди мен бўйингиз тенги келадиган йигитча бўлиб қолдим. Илтимос, бунақа эркалашни бас қилинг, бундай эркалашингиздан мен уяламан ахир”, десамда фойдаси узоққа бормасди. Адамнинг бу одати қуйида ҳикоя қилинадиган кулгули тасоддиф рўй бергунича давом килди.
2009 йилнинг охирида адам билан яшаш учун унинг олдига – Ангилияга келдик. Адам билан икаламиз бир хонада (Адам кароватда, мен эса диванда) ётардик. 2010 йил март ойида Хораздаги қўшнимиз Ғанижон ака Абдуғаниев бир ҳафтача яшаш учун бизникига меҳмон бўлиб келди. Мен унга ўз ўрнимни бериб, ўзим бошқа хонадаги кичигроқ диванда ухладим.
Тонг саҳарлаб намозга турган адам, менинг бошқа хонада ётганимни, Ғанижон аканинг эса менинг ўрнимда ётганини эсидан чиқариб, уни мен деган ҳаёлда: "Э-ҳа, зўрсан-ку”, деганларича юз-кўзидан чўлпиллатиб ўпакетган.
Кутилмагандаги бундай ҳолатдан ўтакаси ёрилган Ғанижон ака: "Вой дод!!”, деганича иккинчи қаватнинг деразасидан ўзини отган. Яхшиям деразанинг тагида юмшоқ тупроқ бўлиб, унда ўт-ўланлар ўсиб ётарди, Ғанижон ака ўша ўт-ўланларнинг устига қулаган. Шундай бўлсада чап оёғи қаттиқ лат еб, оқсаб юрадиган бўлди.
Бу тасоддифнинг сабабини адам билан мен қанчалик тушинтирмайлик, бир ҳафтача бизникида туришга келган Ғанижон ака ўша захотиёқ, оқсоқлаб бўлсада Шотландияга кетворди ва бизникига бошқа келмади.
 Адам ниҳоятда иродали одам бўлганлиги учунми, "Тарки одат – амри маҳол”, мақолини ўша биринчи тасоддифдаёқ синдирди. Мана шундан буён 6 ой ўтган бўлсада адам мени аввалги усулда бирон марта эркаламади. Бундан мен ҳам хурсанд эдим.
 
 Улуғбек Хоразмий.
 
 Ангилия, Стокпорт шахри.
Cентябр. 2010.
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-09-03)
Просмотров: 1501 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0