Ахмад ҳожи Хоразмий
С о ғ и н ч
(Ватанни ва яқинларини соғинган муҳожирнинг хиргойиси)
Кетди аданг, ул Ватандан учди ғоз,
Тонг каби соз, тоза дилдан кетди ёз,
Бунчалар бошинг эгибсиз қизларим,
Кўзларинга ёш олибсиз мен кетиб,
Ул Ватанда сағир қолибсиз, хор бўлиб.
Севгувчи адангиз сизнинг Лондондадир,
Эрта-индин сизга мактуб ёзадир,
Фан учун жон берсаки, ул шахиддир,
Кўп соғиндинг адажонинг ул кетиб,
Хўп соғинди адангиз ҳам , зор бўлиб.
Сабр қилинг, ғам тугар, ҳижрон тугар,
Кеча-кундуз чекканимиз афғон туган,
Тағдирга ҳам шуъла келар, шон келар,
Чехрангизда қувонч порлар, мен бориб,
Хоразмда гул очилғай, мен келиб,
Ватанимда булбул сайрар, ғам кетиб.
|