"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Салом айтинг
Ахмад ҳожи Хоразмий
 
С а л о м  а й т и н г
 
(ёхуд мўйсафид муҳожирнинг васияти)
 
 Болам, соғ борсангиз аввал,
 Ватан тупроғини ўпинг.
Мени сўрганларга сизлар,
Саломим номма-ном айтинг.
 
Боболарим – Ал-Хоразмий, Фироғийлар,
Рухларига дуо қилинг.
Отам, онам қабрин қучиб,
Хатми Қуръонини қилинг.
 
Акаларим – Дурдибой ва
 Ўринбойлар ҳокин ўпинг.
Укаларим – Абдуллоҳ ва
 Назиржонни дуо қилинг.
 
 Гар сўрсалар, айтинг очиқ,
Жамми бизга қариндошмас.
 Қариндошим – Бахмал, Хурмо,
 Қирмизи опамга салом айтинг.
 
Хоразмга борган куни,
Укаларим - Юсупбой ва Шокиржонни,
Бағрингизга қаттиқ босиб,
Жуда соғинганим айтинг.
 
Мерв борганда аввало сиз,
 Пирим қабрини қучинг.
Ҳамадоний аталмиш ул,
 Авлёни дуо қилинг.
 
 Қайтишда ул сингилларим,
Олтинжон ва Аноргулни,
Қучиб менинг номимдан сиз,
 Ўпиб саломимни айтинг.
 
Бир ёстиққа бош қўйганим,
Ўғилжон ва Гулистонни ҳурмат қилинг.
 Тағдирлигин тушинтириб,
Ризолигин олиб қайтинг.
 
Негрчам, деб эркалатган,
Ўринбосар Ойбекимга,
"Ҳидоятга етгай", деган, 
Дуоларим айтиб келинг.
 
Она қизим – Нигорамнинг,
Соғлигидан хабар олинг.
 Нодирамни кўрганда сиз,
Ахволини билиб қайтинг.
 
Меҳрибоним – Нафисамни,
 Ўзим бўлиб қучиб, ўпинг.
 Оққуш қизим – Нафосатни,
 Бағрингизга босиб келинг.
 
Кенжа қизим – Назокатни,
 Даст кўтариб эркалатинг.
 Овози-ю, дийдорларин,
 Соғинганим айтиб қўйинг.
 
Туркистонга ўтсангиз гар,
Яссавийнинг ҳокин ўпинг.
 Занги бобо, Шайх Ҳавонтаҳур,
 Ҳаққига сиз дуо қилинг.
 
Бухорои шарифда ул,
 Етти пирнинг манзилгохи.
Абдулҳолиқ, Баҳовуддин,
Пирларимни дуо қилинг.
 
 Хоразм Полвон пир кўз очган диёр,
Султон Увайс, Кубролардек авлиёлари бор.
Ул заминдан чиққан буюк,
Хорзмийлар ҳаққига сиз дуо қилинг.
 
Суюнчимни беринг албат,
Комил Нуржон ўлди, деса.
Ул ғаламис заҳри боис,
Кўп азият чекканимни билиб қўйинг.
 
Такрор айтинг, борганда сиз,
Муҳожирлик қилманг ҳавас.
 Гар бадавлат бўлсангиз-да,
 Ҳижрон оғирлигин айтинг.
 
Айтинг айрим қора кучлар,
 Сабаб тарки ватан қилдик.
Қора кучлар Ҳақ жазосин,
Олганини кўриб қайтинг.
 
 Ўғлим, қайтишингда албат,
Ватан тупроғи-ла келинг.
Ўлганимда мени ўшал,
Юртим тупроғи-ла кўминг.
 
Меросхўрим – Улуғбеким,
Ширин-шакар фарзандларим.
Аданг ризолиги учун,
Васиятим тутиб юринг.
 
 Буюк Британия.
Июль, 2010
Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2010-07-24)
Просмотров: 1618 | Комментарии: 1 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 6
    Гостей: 6
    Пользователей: 0