"Khorazmiy" илмий - адабий вебсайти


Кириш услуби

Бўлимлар

"Муаллиф (Хоразмий) ҳақида" [44]
Адабиёт [135]
Илму - фан [15]
Ўқув қўлланмалар [0]
Дин ва Тасаввуф [18]
Видеолар [13]
Хабарлар [26]
Ашулалар [0]

Изланг

МАҚОЛАЛАР

Главная » Статьи » Адабиёт

Шоирлар  савдойироқ бўлишади...

“Хоразм ҳангомалари” туркумидан

Шоирлар  савдойироқ бўлишади...

Буни ёзишга М.Солиҳнинг Америкалик мулозим билан бўлган бир учрашуви  ҳақидаги ҳикояси сабаб бўлди, десам хато бўлмас. Ҳали даҳрийлар тузими пайтида Америкалик юқори мартабали мулозим Ўзбекистоннинг таниқли зиёлилари билан учрашган ва: “Сизлар Худога ишонасизларми?” деб сўраган.

Албатта бу учрашувда КГБ ходимлари ҳам бўлишган.  М.Солиҳ ибораси билан айтганда “тоза қонли коммунист” академик Салоҳиддинов ишонмаслигини, анти-коммунист М.Солиҳ эса ишонишини таъкидлашган. Академик Э.Юсупов бўлса КГБ ходимларидан ҳадиксираб мужмал жавоб берган.

Шунда Э.Юсупов М.Солиҳга: “Орқамизда тизилишиб ўтирган КГБчилар сабаб Худога ишонишимни очиқ айтаолмадим. Биз олимлар сизларга ўхшаб оғзига келганни айтаолишмайди. Сизлар шоирсизлар, шоирлар айтаверади”, деган. Бу содда олимнинг гапидан М.Солиҳ анча хафа ҳам бўлган.

Шундан бирнеча йил ўтиб,  Каримов томонидан М.Солиҳ  №1 хоин, деб эълон қилинганидан кейин, таниқли шоир Холдор Вулқон Дўрмондаги ёзувчилар уюшмасига бориб қолади. Тўст айтиш гали унга келганида: “Яшасин Муҳаммад Солиҳ!” деб тўст айтади. Бундай тўстдан ҳамроҳлари инфарк бўлишига сал қолади ва “Э, унинг номини айтманг-э, деворнинг ҳам қулоғи бор-а” дейишади.  Холдор Вулқон бўлса: “Ким мен айтган шу тўстни баланд овозда такрорлаб,  охиригача ичмаса, манашу шиша билан бошини уриб ёраман!”, дейди.

Унинг бундай важоҳатидан  эси чиқиб кетган улфатлар Холдор Вулқонни тарк қилишади ва милицияга хабар қилишади. Табийки, Муҳаммад Солиҳ калимасини тилга олган қаҳрамон-шоирни милиция обориб қамаб қўяди.  Холдор Вулқонни  таниқли адиб  Саид Аҳмад, шоир Шукрилло : “Энди шоирлар айтаверади (савдойироқ бўлади), уларнинг ҳамма гапинида жиддий қабул қилиб бўлмайди”, деб қамоқдан чиқазиб юборишади.

1994 йилнинг декабрида мени  янги ташкил бўлаётган Хоразм вилояти Фан ва Техника Маркази директори лавозимига тайинлаш ҳақида Хоразм вилояти Ҳокими ва Ўзбекистон Фан ва Техника Давлат Комитетининг 222-чи қўшма қарори чиқди.

     Шундан кейин Урганч шаҳар банкида Марказнинг ҳисоб рақамини очиш ҳақида шаҳар Ҳокимининг қарорини чиқариш мақсадида ҳужжатларни шаҳар хокими ёрдамчисига бериб, ўзим қабулхонада кутиб ўтирдим.

   Урганч шаҳар ҳокими Рустам Султонов “Хоразмий” фамилиясига кўзи тушганданоқ буни айрим ижодкорлар ва олимлар ўзига қўйиб оладиган таҳаллус бўлса керак, деган ҳаёлга борган ва ёрдамчисига: -Раҳматлик Хоразмий 1200 йил олдин ўлиб кетганди, энди тирилиб келибдими?

 Янгибозордан Солой Мадаминов деган бир шоир бундан бир неча аср олдин ўлиб кетган “Муҳаммад Солиҳ” бўлиб олганди. Бунга: “Ҳа майли, шоир дегани савдойироқ бўлади, шу боис уларга ҳеч ким алашма атмиди”, деб индамагандик. 

Буниси Боғотдан келиб 1200 йил олдинги Хоразмийга айланса, бунгада: “Ҳа энди олим дегани ҳам савдойиликда шоирлардай бўлмасада, ёзувчи ёки мусаввирлардан кам эмас”, деб индамасак, эртага яна биттаси 1400 йил олдин оламдан ўтган Муҳаммад алейҳиссаломман деб, ундан кейин бошқа биттаси, Мансур Ҳалложга ўхшаб, “Анал Ҳақ” (Худоман) деб келиши ҳеч гап эмас, чақир ўша тирилиб келган Хоразмийнинг ўзини бу ёққа - дебди.

    Мен вилоят ҳокимлигида маъсул вазифада ишлаганда Урганч шаҳар ҳокими Рустам Султонов билан яхши таниш эдик. У саломимга алейк ҳам олмасдан жиддий оҳангда: -Беринг бу ёққа паспортингизни - деди. Мен паспортимни бердим. Бир паспортимга, бир менга тикилиб турдида қарорга имзо чекди.

      Ва: -Пишиқ экансиз, Хоразмий рутбаси паспортингизда бўлмай, таҳаллус қилиб келганингизда манабу ҳужжатларингизга имзо чекмай улоқтириб юбормоқчи эдим - деди. Бу воқеани Р.Султонов кўп ерларда, ҳозиргачада айтиб юради.

Лекин Сталин замонида шоирларга “скидка” бўлмаган.

Хазорасп районининг “Янгибозор” қишлоғида, Гулли-чотоноқ деган бир шаллақи хотиннинг, Султон шоир деган савдойироқ бобоси бўлган. Қишлоққа биринчи марта трактор келиб ер ҳайдаганини кўриб ҳайрон қолганидан Султон шоир: “Вой блааать!”, деб юборган. Шу ернинг ўзидан бу Сталинли тракторга сўкди, деб 14 йилга қамаб юборишган.

Шундан кўп йиллар ўтиб, Султон шоирнинг маъсул товуқбоқар бўлиб ишлайдиган ўғлини ҳам: “Савдойилик бунгада отасидан ўтган, бундан эса Гулли-жилли деган қизига ўтган. Шу боис ишламаган қариндошларига ҳақ ёзиб олган,  товуқларнинг емини ва йимиртасини товуқлар билан қўшиб  ўғирлаган”, деб Гдлянчи терговчилар 6 йилга қамаб юборишган.

“Туркманлик” қишлоғида яшайдиган шоиртабиат Бова жижиқ  дегани бўларди. 1950 йилларда Ашхабаддаги қариндошларини зиёрат қилиб келганида одамлар: -Ашхобод қалай?, деб сўрашади. Чунки 2 йил олдин Ашхобод қаттиқ зил-зиладан вайрон бўлганди. У бўлса туркманчалаб: “Ашгабат гутарди” (Ашхабод тамом бўлди) деган.

Бечоранинг шу гапини Совет Туркманистонининг пойтахтига сўкди, деб тушинган “саводхон” агент Мингул татарнинг чақуви асосида, агентдан ҳам “саводхонроқ” Ленинчи судья уни  17 йилга қамаб юборади. Энг қизиғи шуки, шундан кейин Хоразмда “Ашгабат гутарди” деган бу ибора қанотли сўзга айланади ва ҳамма айтадиган бўлади.     

      А.Хоразмий      Стокпорт шаҳри, Буюк Британия

Категория: Адабиёт | Добавил: Horazmiy (2017-08-08)
Просмотров: 833 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исм *:
Email:
Код *:

Сайтлар

  • Мувозанат
  • Янги дунё
  • Озодлик
  • ЭРК сайти
  • ББС сайти
  • Туронзамин

  • Онлайн всего: 1
    Гостей: 1
    Пользователей: 0